Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Президент, Олий Суд ва Мухолифат

Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Президент, Олий Суд ва Мухолифат

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 5:15 am

Ўзбекистон Президентининг мухолифатга муносабати ва Олий Судининг менга берган ғалати жавоблари ҳақида


Мен бир мухолифат вакили ўлароқ собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев президент сифатида иқтидорга келганидан бери унинг сиёсий фаолиятини имкон қадар кузатиб келмоқдаман.

Бу менинг вазифам зеро мухолифат сафларида фаолият олиб борувчи ҳар бир инсон шундай ишлаши лозим, бу бизларнинг энг асосий вазифамиздир.

Барча ривожланган давлатларда мухолифат партиялари ва уларни аъзоларининг фаолиятлари эркин ва улар токи мухолифатда эканлар асосан бир иш билан шуғулланишади:
Улар ҳокимиятда ўтирган партия вакилларининг фаолиятларини кузатиб ва текшириб боришади, улар йўл қўйган хато ва камчиликларни аёвсиз танқид қилишади ва шу йўл билан халқнинг эътиборини кундалик долзарб масалаларга қаратишга, айни пайтда ана ўша масалалар бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини эълон қилиб халқ орасида ўзларини кўрсатиб боришга уринишади.
Мухолифатнинг ана шундай эркин ва танқидий фаолияти туфайли халқда ўзига кучли сиёсатчилардан ташкил топган Ҳокимиятни танлаш ва сайлаш имкони пайдо бўлади.


Парламент ва Президентликка навбатдаги сайловлар яқинлашганда халқда ҳар икки томон – Ҳокимият ва Мухолифат вакилларининг халқ хўжалиги, сиёсат ва иқтисоднинг барча масалаларида қайси тараф вакиллари, қайси сиёсатчилар кучли эканлиги ҳақида аниқ тасаввурларга эга бўлиш имкониятлари пайдо бўлади ва шу сабаб сайловлар нисбатан осон кечади.

Сайловдан бир неча ой олдин ҳар икки томонга халқ олдига (Радио, ТВ, турли туман Форумлар, Ижтимоий тармоқлар ва ҳоказоларда) чиқиб маърузалар қилишда АБСОЛЮТ БИР ХИЛ ИМКОНИЯТЛАР БЕРИЛАДИ!

Айнан ана шу сайловолди курашларида сайловчиларнинг ниҳоят бир қарорга келишларига, сайлов куни кимларга овоз беришни аниқлашларига кенг имкониятлар туғилади.

Ҳар қандай давлат ва ундаги жамиятнинг ривожланиш калити худди ана шунда, ЯЬНИ СИЁСАТДАГИ ТЕНГ АСОСЛАРДА ОЛИБ БОРИЛАДИГАН КУРАШЛАРДАДИР!

Токи сиёсатда ана шу АДОЛАТ ВА ТЕНГЛИК  қарор топмас экан мамлакат ва халқ тақдирини яхшилик ва фаровон ҳаёт томон ўзгартиришни имкони бўлмайди, халқ ва ҳокимият ривожланиш йўллари қаршисида депсиниб тураверишади.


Шу сабаб мен ўзимнинг асосий эътиборимни президент Мирзиёевнинг Сиёсат ва Мухолифатга муносабатига қаратиб турибман.

Афсуски бу масалаларда ҳозирча жиддий бир ўзгаришларни кўрмаяпман.
Ҳали ҳанўз Ўзбекистонда мухолифатнинг фаолияти тақиқланган, ҳали ҳанўз мухолифат етакчилари ва кўпчилик фаоллари чет элларда қолишга мажбур бўлмоқдалар.


Мен ҳам кўпчилик қатори кутишни ёмон кўраман. Чунки кутишлар инсонларнинг самарали ҳаётларини бир муддат тўхтатиб қўяди, уларнинг қимматбаҳо вақтлари ўғирлайдилар.

Агар мендан «Сиз учун бу дунёдаги иккита энг қиммат нарса нима?» деб сўрашса мен Вақт ва Саломатлик деб жавоб берган бўлардим.

Кўп ҳолларда мен бир нарсани узоқ кутмаслик учун ўша нарсани имкон қадар тезлаштиришга уринаман.

Шу сабаб мен шу йил 19 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон Олий Судига мени 1993 йил 6 августда асоссиз айблаб қамоққа ҳукм қилган қарорларини қайта кўриб чиқишларини сўраб бир мактуб ёздим.

Бу мактуб аслида менинг президентга ёзган иккинчи, Олий Судга эса биринчи мактубим эди.
Чунки сал олдинроқ мен президентга мамлакатда сиёсий ислоҳотларни бошлаш ҳақида алоҳида бир мактуб ҳам ёзган эдим.
Менинг ўша биринчи мактубимга ҳозирча(орадан 3 ой ўтиб) ҳеч қандай жавоб келгани йўқ.


Аммо президнт ва Олий Судга ёзган мактубимга жавоб олдим.
Ҳозир гап асосан ана шу жавоб ҳақида.
У жавоб Олий Суддан келди.
Уларнинг жавоби мени таажубга солди ва Ўзбекистоннинг бугунги Олий Суди ҳамон эски, совет тартибида ишлаётганини яна бир бор тасдиқлади.


Улар мендан ўша суд қарорларини талаб қилишибди.
Мен афсуски ўша суднинг бирорта қарорини кўрмаганман.
Ҳаттоки бўйнимга қўйилган айбномани кўриш учун қамоқда ўтириб 3 ой курашганим ҳам ёрдам бермагач ниҳоят очлик эълон қилишга мажбур бўлганман.
Эътибор беринг: Менга қўйилган айбномани менга беришмаган! 3 ойгача айбномасиз, адвокатсиз қийнашган итваччалар!

Қамоқда 3 ой ўтиргандан сўнг ниҳоят очлик эълон қилишга мажбур бўлганман. Ана ўшанда, 5 кун ҳеч нарса емасдан қотиб, қуруқшаб қолганимдан сўнггина «ўлиб қолса балога қоламиз» деб қўрқишган ва менга айблов деб аталмиш улкан папкани беришган эди.

Аслида 5 кунлик очлик мен учун унчалик қийин эмас, чунки сиёсий очлик қилишда анча мунча тажрибам бор. 1992 йи. Феврал ойида бир гуруҳ фаоллар билан Ёзўвчилар Уюшмаси биносида (биз шоир Ёзгор Обиднинг ишчи хонасидан вақтинча Бирликнинг штаби сифатида фойдаланар эдик)12 кун очлик қилиган эдим.

Аммо 3 ой қамоқда ўтирган, озодликдан, тоза ҳавони тўйиб-тўйиб симиришдан маҳрум этилган, ҳап кунини 200 грамм нон ва бир кружка шамма солинган чой билан ўтказиб юрган одам учун очлик ниҳоятда қийин бўлар экан.

Ўшанда мени вазним 47 килога тушиб кетган эди. Шунинг учун узоқ муддат оч юрган одамнинг яна очлик эълон қилиши унинг ҳаёти учун ҳам ўта хавфлидир.

Хуллас калом, менинг судланишимга тегишли ҳамма ҳужжатлар Олий Суднинг архивларида бўлишига қарамасдан бугун 2017 йил сентябрь ойида мендан ўзларининг бундан 24 йил олдин чиқарган қарорларини сўрашлари одамни ҳайратга солади ва энсани қотиради.


Ўзбекистон Олий судининг менга ёзган жавобини 2 хил тушуниш мумкин:

1. Жавобни ёзган одам ўз ишини ҳам, нима деб жавоб беришни ҳам билмайди.
2. Олий Судга юқоридан шундай кўрсатма берилган: Ҳар қандай йўл билан бу ишни ортга суриш ва қўйилган масаланинг моҳияти бўйича жавоб бермаслик.

Қуйида мен Президент Мирзиёев ва Олий Судга ёзган мактубларимни ва уларга келган жавобларни илова қиламан.

Бу жавобларнинг сўзларига эътибор берсангиз уларнинг бир хиллигидан ҳайратга тушасиз.
Барча жавоблар бир хил, улардаги ягона фарқ – бу саналар холос. Шунга ақллари етибди ҳар ҳолда!


Қуйида менинг Президент ва Олий Суд мурожаатларим ва улардан келган жавоблар.

2017.11.15
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


Last edited by Admin on Wed Nov 15, 2017 6:06 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Президент ва Олий Судга мактуб-1

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 5:16 am

Президент ва Олий Судга мактуб-1

Ўзбекистон Президенти жаноб Мирзиёевга.
Нусхаси: Ўзбекистон Олий Судига

Жаноб президент.
Мен 1992 йил 9 декабрда Бишкекда ўтган ва Марказий Оисёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган халқаро конференциядан қайтиб келган пайтимда, уйимни олдида 2 милиция ходими томонидан қамоққа олинган эдим.

Аввалига мени Ҳамза тумани милисахонасида 2 кун, кейин Тошкет вилояти милиса изоляторида 10 кун, кейин Тошкент Шимолий Темир йўл вокзали ёнидаги махсус қамоқхонада 10 кун, кейин Тошкент турмасида 1 ой, кейин Ички ишлар вазирлиги ертўласидаги изоляторда 7 ой, жами 8 ойдан кўпроқ қамоқларда ушлаб ўтиришди.
Менга асоссиз равишда “Конституцион тузумга тажовуз қилиш, давлат тўнтаришига уриниш, давлат ҳокимиятига параллель равишда янги ҳокимият структуралари тузишга уриниш” каби бир неча ўйдирма айблар қўйишди.

Ўша пайтларда мен Марказий осиё ирригация ишлари бўйича илмий тадқиқот Бирлашмаси (САНИИРИ)да катта илмий ходим бўлиб ишлар эдим. Айни пайтда мен Ўзбекистон Бирлик халқ ҳаракатининг Тошкент вилояти кенгашининг раиси, Ўзбекистон Озод Деҳқонлар партиясининг котиби ва энди тузилаётган “Миллий Мажлис” Ишчи Қўмитасининг ташаббускори ва Қўмита аъзоси эдим.

Мени қамоққа олишга сабаб қилиб аввалига ўша пайтдаги Тошкент ш. Прокурори Анвар Мирзаевнинг Бишкекдаги халқаро конференцияга бормаслик ҳақидаги таҳдиди ва менга берган расмий огоҳлантириши бўлди. Кейин бу айбнома юридик кучга эга эмаслигини тушунишгач менга юқоридаги айбларни қўйишди.


Ҳамма гап “Миллий Мажлис”ни тузишга уринишимиз эканлиги аниқ бўлди. Менга бу айбномани Эргаш Жўраев деган терговчи илк бор ўқиб берди.
Аммо тергов ишлари ва айбномалар нималарга асосланганини мен қамоқда 3 ой ўтиргандан сўнг, ўшанда ҳам очлик эълон қилиш орқали қўлимга олишга эришдим. Айбномалар шу қадар асоссиз , далилсиз ва бефаросатларча ёзилган эдики бунақа айбномалар учун нормал давлатда терговчи ҳам, прокурор ҳам ишдан ҳайдалиши, асоссиз айбланган одам эса дарҳол озод қилиниб, қамоқда асоссиз ўтиргани учун унга товон тўланиши керак эди.

Аммо Ўзбекистондек давлатда ўша пайтлар на қонун, на тартиб, нада фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бор эди.

Мен Бош прокуратуранинг асоссиз ва ўйдирма айблари сабаб аввал озодликдан маҳрум қилиндим. Кейин Олий судда ўзимнинг айбсизлигимни исбот қилсам ҳам 5 йиллик муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиндим.
Фақат ва фақат халқаро ташкилотлар , айрим давлат раҳбарларининг аралашуви туфайлигина мени ва мен билан бирга қамоққа олинган ва айбланган яна 4 киши Олий Судда ўтган 30 кунлик маҳкаманинг сўнгги кунида, 1993 йил 6 август озод қилиндик. Аммо ҳукм ўз кучида қолди, фақат жазо шартлига айлантирилди холос.
Бу эса айни пайтда мени яна қамоққа олинишимни билдирар эди. 1994 йил 2 мартда ана шу хавф аён бўлди, ўша кундан эътиборан мен уй қамоғига олиндим. Мени тезда қамоққа жўнатишлари аниқ бўлгани учун мен ўша оқшомдаёқ Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлдим.
6 мартда Москвага келгач билдимки менинг “Миллий Мажлис” бўйича судланган бошқа биродарларим Тошкентда қайтадан қамоққа олинибди.

Бу асоссиз айблар сабабли мен ўзимнинг севимли касбимдан, уй жойимдан, она юртимдан ва қариндош уруғларимдан ажралдим. Мана 23 йилдирки мен узоқ ўлкаларда муҳожирликда яшашга мажбур бўлмоқдаман.
Худога шукур, мен ҳамма жойда ҳам ўзимни эплаб кетиш имконига эгаман.
Аммо ҳар бир инсон бу дунёга келар экан, у ўз юртида яшашга, ўз қариндош уруғлари, ёру дўстлари, ҳамкасблари ёнида яшашга интилади, ўзи севган Ватанда яшаб унга фойда келтиришга, мамлакатни гуллаб яшнашига ҳисса қўшишга ҳаракат қилади.

Аммо мен бир гуруҳ давлат амалдорларининг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари сабаб барча ҳуқуқларимдан ажралдим, узоқ йиллардан бери чет элларда яшашга мажбур қилиндим.


Менинг илтимосим шундан иборат:
Мен сиздан Ўзбекистоннинг президенти ва Ўзбекистон қонунларининг гаранти сифатида менинг топталган ҳақ ва ҳуқуқларимни тиклашда ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
Мен Ўзбекистон Олий судидан менинг ишимни қайта кўриб чиқиб, мени асоссиз айбланганимни тан олиши ва мени тўлиқ реабилитация қилишини талаб қиламан.

Реабилитация қилиш билан бир пайтда менинг Ўзбекистон фуқаролигим тикланишини ва Ватанга қайтиб бориб, у ерда яшаш ва ишлаш ҳуқуқимни қайтариб беришларингизни илтимос қиламан.
Ўрни келганда шуни айтишим керакки, “Миллий Мажлис” ғояси нафақат Ўзбекистон учун балки барча давлатлар ва уларда яшайдиган фуқаролар учун жуда мўҳим бўлган Жамоатчилик Парламенти ҳақидаги ғоядир. У турли туман кўринишда Россияда ва Украинада бор(у ерда бу “Общественный парламент” деб аталади).


Жамоатчилик парламентининг асосий вазифаси Ўзбекистон фуқароларининг барча дарду ҳасратлари, ғоялари ва ташвишларини улар аъзо бўлган ташкилотлар орқали ўрганиб, кейин уларни қайта ишлаб, уларга жиддий, юридик тус бериш ва ниҳоят уларни Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Президентига фуқаролар номидан қонун лойиҳалари шаклида топширишдир.
Бу демак “Миллий Мажлис” ғояси демократияни ривожлантиришнинг энг пишиқ ва пухта ишланган тадбирларидан бири деганидир. Яьни халқ билан ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро маҳкам боғланиш демакдир.

Мен умид қиламанки сиз жаноб президент ва Ўзбекистон Олий суди менинг бу мактубимни диққат билан қараб чиқасизлар ва менинг ҳақ ва ҳуқуқларимни тиклашга менга ёрдам берасизлар.

Ҳурмат ила Ҳазратқул Худойберди
2017.09.19


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Олий Суднинг биринчи жавоби

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 5:19 am

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Oliy_s10

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Президент ва Олий Судга иккинчи мактуб

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 5:21 am

Президент ва Олий Судга-2

Ўзбекистон Президенти жаноб Мирзиёевга.
Нусхаси: Ўзбекистон Олий Судига
Юборилган мурожаатга берилган дастлабки рақам: 230974-s/17


Жаноб президент.
Мен шу йил 19 сентябрда Сизга ва Ўзбекистон Олий судига мени 1993 йилда “Миллий Мажлис” иши бўйича асоссиз айблаб қамоққа ҳукм қилган қарорларини қайта кўриб чиқишларини сўраб бир мактуб ёзган эдим.

Орадан қарийб бир ой ўтгач мен ниҳоят Олий суддан бир жавоб олдим.

Олий суднинг жавоби мени таажубга солди ва жавобнинг мазмунидан Ўзбекистон Олий Суди ходимлари бугун 2017 йил октябрь ойида ҳам ҳамон эски, қулаганига чорак аср бўлган совет тузуми тартибида ишлаётганлари аниқ бўлди.

Олий суднинг вакиллари мендан ўша 1993 йил август ойида мен ва бир неча сафдошларим устидан “Миллий Мажлис” иши бўйича бўлган суд қарорларини талаб қилишибди.

Мен афсуски ўша суднинг бирорта қарорини шахсан кўрмаганман. Ҳеч ким менга ўша суднинг қарорларини бермаган.
Мен ва менинг қамоқдаги сафдошларим бир ойдан ошиқроқ ўтган суд жараёнларининг сўнгги кунида, 6 августда(1993й.) суд залидан озод қилинганмиз.
Мени эсимда қолган нарсалар:
Олий суд биноси, унда қатнашган суд раиси О.Т.Турғунбоев, халқ маслаҳатчилари М.Мираҳмедова ва Ф.Шоаҳмедова.
Мен ва сафдошларим ўшанда Жиноят Кодексининг 62 моддаси(совет даврининг Жиноят кодекси ва моддалари)га асосан айбдор деб топилганмиз.

Мен 9 декабрь 1992 йилда қамоққа олинган пайтимда ҳаттоки бўйнимга қўйилган айбномани кўриш имконига эга бўлмаганман.
Мени дастлаб прокурор Анвар Мирзаевнинг расмий огоҳлантиришига қарамай Бишкекдаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро конференциясига борганим учун ҳибсга олишган эди.

Кейин қамоқда ўтириб 3 ой курашиб ҳам на Айбномани, нада ўзим талаб қилган адвокат билан учрашишга эриша олмаганим учун ниҳоят очлик эълон қилишга мажбур бўлганман.

Эътибор беринг: Менга қўйилган айбномани менга беришмаган! 3 ойгача айбномасиз, адвокатсиз қийнашган итваччалар!

Қамоқда 3 ой ўтирганимдан сўнг ниҳоят сиёсий очликнинг 5нчи кунида Зокир Алматов бошлиқ зўравонлар тўдаси 5 кун ҳеч нарса емасдан қотиб, қуруқшаб қолганимдан сўнггина «ўлиб қолса балога қоламиз» деб қўрқишган чамаси ва менга Айблов деб аталмиш улкан папкани беришган эди.

Аммо орадан 8 ой ўтгач суд залидан озод бўлган куним ҳеч ким менга суднинг қарорини берган эмас. Ундан кейинги кунлар судга бориб ўша қарорни олишга эса ўша пайтда КГБ деб аталадиган, бугунги МХХнинг ходимлари имкон беришмаган. Улар мени ортимдан кесаю кундуз кузатишиб, кўчаларда менга қарши зўравонлик провокациялари уюштириб, мени яна қайтадан қамоққа олишга баҳона қидиришган. Чунки мен озод қилинган бўлсамда шартли равишда 5 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эдим ва энг кичик жиноий ҳаракат ҳам ҳуқуқ-тартибот органларига бу шартни олиб ташлаб ва мени 5 йиллик қамоққа жўнатишга имкон берар эди. Шу сабаб мен аввалига туғилиб ўсган қишлоғимга, ота-онамни ёнига кўчиб кетишга, у ерда ҳам мени тинч қўйишмагач аввал Россияга ва ниҳоят Швецияга чиқиб кетишга мажбур бўлганман.

Хуллас калом, менинг судланишимга тегишли ҳамма ҳужжатлар Олий Суднинг архивларида бор. Улар ё «Миллий Мажлис» иши номи остида ёки 9 номерли рақам остида 1993 йил 1 июлдан 6августгача бўлиб ўтган Олий Суд маҳкамаларида қайд этилган.

Бу қарорларни мендан сўрамасдан Олий суднинг вакиллари уларни осонгина ўз архивларидан топиб, кейин уни қайта кўриб чиқишларини ва менинг фақат «Миллий Мажлис» деб аталмиш Жамоатчилик парламентини тузиш ҳақидаги фикрларим учунгина қамоққа олганлари ва шартли жазога ҳукм қилганлари Ўзбекистон Конституциясига зид бўлгани учун мени тўлиқ оқлашларини яна бир бор талаб қиламан.


Ўзбекистон Олий судининг менга жўнатган жавобини 2 хил тушуниш мумкин:
1. Жавобни ёзган одам ўз ишини ҳам, нима деб жавоб беришни ҳам билмаган ҳолда менга жавоб берган.
2. Олий суд вакиллари ҳар қандай йўл билан бу ишни ортга суриш ва қўйилган масаланинг моҳияти бўйича жавоб бермасликка уринишмоқда.

Юқоридагилар сабаб мен Сиздан жаноб Президент, бу ишни шахсан ўз назоратингиз остига олишингизни ва менинг устимдан бундан 23 йил олдин бўлган адолатсиз суд ишларини қайта таҳлил қилиб мени тўлиқ оқланишимга ва менинг Ўзбекистон фуқаролигим тикланиб Ўзбекистонга қайтиб боришимга имкон яратилишида ёрдам беришингизни сўрайман.

Ҳурмат ила Ҳазратқул Худойберди
2017 йил 21 октябрь

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Олий Суднинг иккинчи жавоби

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 5:30 am

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Sud_ja10

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Президент ва Олий Судга учинчи мактуб

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 5:50 am

Менинг бу мактубим асосан мен архивларимдан излаб топган "Миллий Мажлис" ғояси бўйича айбланганлар ҳақидаги китобимда сақланиб қолган Ўзбекистон Олий Судининг 1993 йил 6 августда қабул қилган 26 варақли жавобларидан иборат бўлди.
Мен Олий Суднинг иккинчи жавобидан шуни тушундимки, Олий Суд вакиллари (хусусан мактубни тайёрловчи Н.Асқаров ва уни имзоловчи О.Ҳайитовлар) ўз архивларидан мени ишим излаб топишни исташмайдилар.

Шу сабаб мен ўзим топган материалларни аввал суратга олиб кейин жўнатишга уриндим.
Ҳукм кўп варақли бўлгани учун уни бирданига жўнатишни иложим бўлмади, Президентнинг Виртуал Қабулхонаси ўз Олий Судининг узундан узун ҳукмини қабул қилмагач мен уларни икки бўлакка ажратиб жўнатишга муваффақ бўлдим.
Қуйида уларнинг Биринчи қисми:

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Oliy_s11

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Президнт ва Олий Судга Учинчи мактубнинг Иккинчи қисми

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 5:52 am

Олий Судга юборган "Миллий Мажлис" ҳақидаги Ҳукмнинг Иккинчи Қисми

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Hukm_b10

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Олий Суднинг Учинчи жавоби

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 5:57 am

Ўзбекистон Олий Судининг бу жавобидан мен ҳайратга тушдим.
Мен уларни юридик масалаларда советларча фикрлашлари ва ўта нўноқ жристлар эканлигини илгаридан билар эдим. Аммо уларнинг бу қадар саводсизлиги билмас эканман.
Ишонмасангиз ўзингиз ўқиб хулоса қичаринг.
Очиғини айтганда бу жавобда ўқишга арзийдиган бирор нарса йўқ. Учта жавоб ҳам айни бир хил, фақат саналар бошқа ҳолос....

Улар гуёки мен юборган ўзларининг эски, 1993 йил августда қабул қилинган узундан узун ҳукмларини умуман ўқишмаган шекилли, қуйидаги ўта бетайин бир жавоб йўллашибди:


Президент, Олий Суд ва Мухолифат Sud_ja11




Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Ўзбекистон Олий Суди вакилларининг билими ҳақида

Post by Admin Wed Nov 15, 2017 6:13 am

Мен қуйида Ўзбекистон Олий Суди вакилларининг билиш даражалари нақадар баланд ёки пастлигини баҳолашни сиз муҳтарам ўқувчилар эътиборига ҳавола қиламан.
Уларни баҳо бериш осон бўлиши учун мен қуйида Олий Суднинг уч қарори бир жойда келтирдим.
Марҳамат, кўринг ва томоша қилинг.

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Sud_ja12

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Ҳокимият ва Мухолифат ҳақида бир лавҳа

Post by Admin Tue May 01, 2018 5:45 am

Ҳокимият ва Мухолифат ҳақида бир лавҳа


Мансурхон. Сиз билан мухолифат вакилларини ўртасидаги фарқ шундаки, сизлар фақат ютуқларни кўрасизлар, биз мухолифат вакиллари ўз эътиборимизни асосан Ҳокимият вакиллари йўл қўйган ва қўяётган камчиликлар, хатолар ва жиноятларга қаратамиз.

Бутун дунёдаги барча мухолифат ташкилотларининг вазифаси худди ана шундай.

Бунинг сабаби шундаки, мухолифат вакиллари Ҳокимият вакиллари билан ўзаро сиёсий рақибдирлар.

Нормал давлатларда фуқаролар бу икки сиёсий кучни, улар ўртасидаги курашни кўриб, ким кучли, ким халқ ғамини кўпроқ ўйлайдиган ва ким заифу аммо кўпроқ ўз чўнтаги ва қариндош уруғларини ўйлайдиган, заифлигини яшириш ва рақибини енгиш учун милиса ва хавфсизлик кучларидан фойдаланадиган Ҳокимият кучларини кўриб, баҳо бериб боради.

Кейин эркин ва адолатли сайловларда Ҳокимият шумликларини кўргани учун мухолифатга овоз бериши мумкин.

Сайловдан сўнг унда енгилган собиқ Ҳокимият кучлари энди мухолифатга айланадилар.
Собиқ мухолифат вакиллари эса Ҳокимиятни эгаллайдилар.
Аммо бу нарсалар фақат нормал, ривожланган, демократик давлатлардагина бўлади.

Ўзбекистон ҳокимияти эса 30 йилдан бери биз мухолифатга қарши фақат жиноий йўллар билан курашиб келмоқда.
Улар биз билан сиёсий майдонда очиқ курашишга қўрқишади, яьни бизларни расман тан олса ва сайловларга қатнашишга йўл беришса, у ҳолда сайловда бизларга ютқизиб қўйишдан қўрқишади.

Бу оддий ва аччиқ ҳақиқатни нафақат кўпчилик тушунмайди балки Каримберди Турамурод каби ёзўвчилар ҳам тушунишмайди, ёки тан олишни исташмайди. Шу ерда сизларга бир оддий савол:

Хўш, Ҳокимият вакиллари биз, мухолифатдан қўрқишмаса, нега у ҳолда улар бизларнинг партияларимиз ва турли ташкилотларимизни расман тан олишни исташмайди?

Нега бизнинг очиқ фаолият юритишимизга йўл қўйишмайди?

Нега чет элларда яшаб юришга мажбур бўлган мухолифат фаолларини Ватанга қайтишларига йўл беришмайди?



Сафар Бекжон ҳам, мен ҳам ва яна минглаб мухолифатчилар ҳам ҳеч бир асоссиз қамоқларга солиндилар, юзлаб биродарларимиз у ерларда қийноқлар ва касалликлардан жон таслим қилдилар.
Қамоқлардан бир амаллаб (минглаб дунё ташкилотларининг норозилик билдирган мактублари ва мурожаатлари сабаб!) озод бўлган мухолифатчилар мен ва Сафар Бекжон ва бошқа юзлаб биродарларимиз каби чет элларга кетиб жон сақлашга мажбур бўлдилар.

Мана энди ана шу нарсалар ҳақида бир чуқур мулоҳаза қилиб кўринг. Кейин сўйласангиз ярашади ука.

Ҳазратқул Худойберди
2018й.1 Май

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Учқичми , Ҳуркичми?

Post by Admin Sun Jun 17, 2018 3:59 am

Учқичми , Ҳуркичми?

Бир Учувчиси ва Штурмани йўқ Ўзбекистон учқичи

Фараз қилингки, Ўзбекистон давлати - бу улкан темир қанотли қуш, учқич, халқ эса унинг пассажирлари/йўловчилари.

Ҳар қандай Давлат Учқичини бошқаруви барча ривожланган давлатларда кучли ва билимли экипаждан иборат. Экипаж эса икки учувчи ва бир штурмандан ташкил топган, яьни Экипажнинг командири, биринчи учувчи - Президент, иккинчи учувчи -Мухолифат ва ниҳоят Штурман - Олий Мажлис.

Бугунги "Ўзбекистон" учқичининг бир учувчиси - Экипаж командири бор холос.
Иккинчи учувчи ва штурманни умуман учқичга яқинлашишлари ҳам тақиқланган.

Бугун бу улкан учқичда парвоз қилишни истаган пассажирлар уни атрофини айланар экан, камчиликларни кўриб ҳайрон қолишмоқда.
Улар - "Ие , учқичнинг бир ғилдирагини дами пастку!",
- "Ие, учқичнинг думидаги буриш қанотчасини сими узилганку!",
- "Ие, салонни деразаларини қурум босганку",
- "Ие, стюардессалар ичиб олганку!" деб ва яна минглаб муаммолар ҳақида бош қотиришмоқда, уларни тартибга солиш ҳақида кема командирига нолишмоқда. Командир ҳам халққа/Пассажирларга гуёки қулоқ солаётгандек, улар айтган гапларни минбардан туриб такрорламоқда, айрим стюардессаларни ишдан олмоқда, бошқаларини иш жойини ўзгартирмоқда.

Аммо ҳеч кимнинг хаёлига "Ие, нега иккинчи учувчи йўқ!", "Ие, штурман қани?" деган саволлар келмаяпти. Ҳамма командир атрофида гирдикапалак бўлиш, учқични тозалаш, безаш, андозалаш билан овора...


Эҳ содда одамларе...
Улар билишмайдики, Иккинчи учувчи ва Штурмансиз бу учқич ҳеч қачон ҳавога кўтарила олмайди, парвоз қила олмайди, у ҳатто ўрнидан жила олмайди. Узоқ йиллар мобайнида қаровсиз қолиб ўт босиб кетган улкан аэродромда Ўзбекистон учқичи қўққайиб тураверади, худди полизда қушларни қўрқитиш учун қўйилган, чопон ва телпак кийдирилган Ҳуркич каби...

(Бир рассом шу Ҳуркични суратини чизса савоб иш бўларди)


Ҳазратқул Худойберди
2018.06.17

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Президент, Олий Суд ва Мухолифат Empty Re: Президент, Олий Суд ва Мухолифат

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum