Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Миллий Мажлис ҳақида

Page 1 of 3 1, 2, 3  Next

Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида

Post by Admin Fri Mar 06, 2015 5:43 am

КУНДАЛИК-1
19.02.1993йил соат 10
  Мана ИИВ ВСЗ( Ички Ишлар Вазирлигининг Вақтинчалик Саклаш Зиндони)га турмадан олиб  келишганига ҳам роппа роса 1 ой бўлди.Унгача Тоштурмада эдим. Келинг, якшиси қамоқ вокеаларини бир бошдан суйлаб бера колай.
Хўш, бу вокеаларни бирламчи нўқтасидан бошлаб ёзиш кийин, чунки у даврлар "Бирлик"-имизнинг  туғилган вақтига бориб тақаладида, ҳикоя ўрнига билмадим  неча томлик достон ёзишга  тўғри келади. Тўғриси, ўзи кимдир шу достонни ёзиб боравериши керак, йилномачи Юсуфийми ёқи бошқа биров, чунки кейин ҳамма нарсани эслаш ҳам, коғозга тушириш ҳам қийин бўлади. Роса юлдуз санадига чамамда,унинг устига қўлдаги қалам ҳам ёнаётган шамга ўхшаб, борган, тўғрироги ёзган сари сўниб бораяпти.


Қамоқ вокеаларининг энг сўнгги (иншооло охиргиси бўлсин) боскичи 1992йилнинг 3нчи декабрида бошланди.Ўша куни азонда эшик тақиллаб қолди.
Мен ўз хонамдан, хотин болалар хонасидан бир пайтда  даҳлизга чиқибмиз. У энди эшикни очмоқчи бўлганди тўхтатиб,"жим"деб ишора қилдим."Каттакўргондан аямлар келгандир"¬дея шивирлади у.
Бизнинг эшикда кузатув ойначаси йўқ бўлгани учун мен  унга паст овозда "аввал сўра-чи ким экан"¬дедим.

  •  Ким - деб сўради у.
  •  Милиция,эшикни очинг! - деб дўқ урди эшик ортидаги.

Хотинни ранги ўчиб менга"нима қилай" - дегандек қаради. Мен"йўқман" деб ишора қилдим.

  •  Нима керак сизга  - деб сўради у.
  •  Бизга Худайбердиев керак,очинг эшикни! - яна ўдағайлади эшик ортидаги.
  •  У киши уйда йўқлар - деди хотиним.
  •  Очинг эшикни,биз унинг уйдалигини биламиз - яна ўдағайлади милиса.
  •  У киши уйда йўқлар, кўп тақиллатаверманг, болаларим қўрқади - деб дадилроқ сўзлади хотин бу сафар.

 
Эшик ортидагилар бир неча киши эканми,чамаси нима қилишни билмай, бир дақиқа эшикни ўз ҳолига қўйиб, ўзаро гаплаша бошладилар.


Мен хотинга даҳлиз ва ошхонадаги  чироқларни ҳар эҳтимолга қарши ўчиришни тайинладимда ўзим кийина бошладим.
 
Ювинарканман хаёлимни "Қандай қилиб бу бетон қопқондан сездирмасдан қочсам экан"¬ деган ўй пармалар эди.

Ертўлага беркинай десам у ердан осонгина топиб олишлари муқаррар. Чунки 4каватли бетон уйларнинг ертўласи  шундай  қурилганки, уларнинг биридан иккинчисига ўта олмайсиз. Боя айтганимдек, ғирт бетон қопқоннинг ўзгинаси бу уйлар.


Менинг ҳали ечими топилмаган оғир ўйларимни хотин билан  қайним (хотиннинг укаси) Обиджоннинг даҳлиздаги тортишуви бўлди. Обиджон Каттақўрғонда бирор иш тополмай  бизни ёнимизга келгач, мен  Бобир аканинг жияни Алишердан уни  Янгийўлдаги кичик корхонасига ишга олишини илтимос қилгандим, барака топкур, йўқ демади. Йўл узок бўлгани учун Обиджон саҳарда йўлга чиқарди.



  •  Чиқиб кетавераман, менга нима иши бор милисани! - деб шошилаётган экан у.
  • - Тўхта, поччангдан сўра, сениям ушлаб олиши мумкин улар - дер эди опаси йўл тўсиб.
  • - Секинрок ҳой, бу ёқка кириб тортишмайсизларми? - мен уларни хонамга бошладим.
  • - Обиджон,сал шошмай тур, мен ўйлаб олай.
  • - Ие, мен шошаяпман поччо, чиқиб кетавераман, менга нима қилайсти?- пойгага отланган тойчокдек типирчиларди у.
  • - Бўлмаса мундок Обиджон. Чиқа солиб эшикни орқангдан қаттиқ тортиб ёп, ўзи қулфланиб колади ва ишинга кетавер, уларга қарамай ўтиб кетавер - деб тайинладим.




У эшикни зарб билан очдида яна зарб билан ёпди, ҳойнаҳой милисалар ҳам чўчиб тушгандир. Унинг зинапоядан югуриб тушгани эшитилди аммо орадан 2...3 минут ҳам ўтмай эшик яна тақиллаб қолди:

- Опа очинг, паспортим қолиб кетибди - деди хомуш овозда эшик ортидан Обиджон.



Ҳаммаси тушунарли. Бу хунасалар уни тўхтатишган. Энди паспортини кўриш баҳонасида эшикни барибир очишга мажбур қилишади.
 
Мен туалетдаги шахтани эшигини очдим.
Бу иссиқ ва совуқ сувларнинг қувурлари, чиқинди сувларнинг каттакон қувури ертўладан 4нчи каватгача тортилган тор вертикал  йўлак.

Димоғимга гуп этиб ертўланинг димиққан  ҳавоси  урилди. Оёғимга  енгил пойафзални илдириб олдимда, қувурлар орасидан қисилиб-сурилиб, ориқлигимга  илк  бора шукр қилиб  пастга туша  бошладим.





Агар сал тўлароқ одам бу қувурлар орасидан ўтаман деса унинг шу  ерда  қисилиб қолиб  кетиши ҳеч гапмас.
 
Бош ва елкаларимга қувурларнинг занглаб  кетган улама мурватли жойларидан  бир иссиқ, бир совуқ сувлар томиб турарди.
Шу зайлда  бир  одам бўйи пастга тушиб олдим.

Қулоғимга милисалар, Обиджон ва хотиннинг дахлиздаги ғала ¬ғовурлари шахтанинг яхши ёпилмаган эшигидан эшитилиб турарди. Ичкаридан бирор ушлайдиган жойи бўлмагани учун мен эшикни зич ёполмадим.


Обиджонни текшириш бахонасида уйга кириб олишибди, ярамаслар. Худди  отасини уйига келгандек хўжайинлик қилишларини-чи. Ҳар сафаргидек ордер- пордерсиз  келишган  албатта. Улардан  бири туалетга кирди-да шахтанинг эшигини очди.
   
Сувлар томиб турганини кўрган мент шахтага  калласини суқиб ўтирмади  ва  шу туфайли  мени кўриш "бахти"га муяссар бўлмагач, эшикни ёпди. У эшикни зич ёпгани  учун  шахтанинг ичи бир зумда зим-зиё қоронғуликка бурканди. Аммо мен енгил тин олиб улгўрмай у эшикни яна очди ва бу сафар бошини шахта ичига суқиб аввал тепага кейин пастга қаради.




Билмадим мени кўрдими-йўкми, аммо эшикни очиқ қолдириб қаёққадир кетди, балки фонар излаб.
Мен ертўлага тушмаганимдан ўкиниб тез пастга туша бошладим. Нихоят оёғим юмшок лойга текканини сездим. Сув томавериб  ертўла  боткоққа  айланаёзибди.
Қоронғуда  пайпасланиб сотқин шахтадан тезда узоклашдим. Шошилинчда бошимни аллақандай  қувурга уриб олдим аммо ўз вақтида панага ўтган эканман, шахтада фонарнинг ёруғи ва милисаларнинг говўр¬ ғувур сўзлашганлари эшитилди. Мен ертўланинг энг тўрига секин-аста энгашганча юра бошладим. Бир неча дақиқа йўлни топа олмай қийналдим чунки ҳеч нарсани кўриб бўлмасди. Лойга ботиб,аллақандай темирлар,тош ва шишаларга қоқилиб, нихоят йўлакни топдим ва ертўланинг бир бурчагига бориб чўккалаб олдим.




Бу ер хайриятки қуруқ экан, оёқ остида қандайдир хас-хашаклар сочилиб ётарди.
Аммо орадан 10 минут ҳам ўтмаёқ кимдир ертўланинг эшигини оча бошлади. "Тамом, энди аниқ қўлга олишади". Аммо "ноумид шайтон" деганларидек яширинган жойимда  нафасимни  ичимга ютиб жим ўтиравердим.


- Худайбердиев,чиқинг ертўладан. Биз сизнинг шу ерда эканлигингизни биламиз!- деб ўдагайлади исковучлардан бири.
"Оласан,хозир югўриб чиқаман". Мен миқ этмай ўтиравердим.
- На қалтирайсан, кир ичкарироққа! У ёқ, бу ёқни тузукрок қарасанг-чи! - дўқ урди катта исковуч кичигига. "Кичик"исковуч ҳақикатан қўрқа-¬писа 4 қадамча ичкарироққа кирдида яна бўкирди:
 - Худайбердиев, қаердасиз?!Чиқинг бу ёқка!
"Мана,бу ердаман. Ҳозир чиқаман, кутиб ол!".
У мендан анча нарида,бизни ўртадаги девор ва тор йулак ажратиб турар,ертўланинг ичи зим¬зиё бўлгани учун у яқинроқ келишга чўчиб турарди.
- Ўрток полковник,менимча у бу ерда йўқ,бирор тешикдан қочиб чиқиб кетганга ўхшайди - ¬деб мурожаат қилди у каттасига.



"Полковник?!Ха,демак Ортик Абдувалиев жаноблари бошлаб кепдиларда бу исковучларни.
    

Милисада котиба бўлиб ишлайдиган қўшним Асянинг айтишича, у Салимбойваччанинг туғишган акаси.
Айни пайтда Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати ва шаҳарнинг Ҳамза туманидаги мухолифат аьзоларининг доимий кушандаси. Шунчалар маданиятсизки, хайрон қоласиз. Бир куни бу муттаҳам элу ¬юрт олдида сўкиниб, менга дўқ қилганди "Қаёқларда изғиб юрибсиз?!"-деб. Мен у пайт қизим Тахминани овутиб тургандим, уни ҳовлидаги болалардан бири хафа қилган экан.



- Авваламбор сўкинманг ва дўқ  қилманг. Ундан кейин, агар мени ҳар куни қаерларда юришим билан қизиқадиган бўлсангиз, аввал  прокурордан қоғоз олиб келинг, ана ундан кейин мени сўроққа тутишингиз мумкин. Мени сизга айтадиган бошқа гапим йўқ. Лекин оғзингизни йиғиштириб олинг!  Ҳеч бўлмаса манови болалар олдида уялинг сўкинишга! - ¬деб шартта бурилиб кетгандим.



У машинада ўтирган ўз исковучлари олдида изза бўлганидан  шаҳд  билан  машинага  ўтириб, ҳайдовдовчига  "....га бақраясанми, ҳайда машинани"¬ деб  шитоб  билан  жўнаб кетганди.

Унинг бундай қутуришига сабаб¬,  унинг  исковучлари  ўтган  оқшом  мени  йўқотиб қўйишганди ва шу туфайли у "калтак"нинг каттасини еган албатта, ўз хужайинидан.


   Юқорининг махсус топшириғига биноан шаҳардаги 20дан ошиқ "Бирлик" фаоллари  милиса  ва КГБнинг  доимий назорати остида эдилар. Бу исковучлар бизларнинг ҳар бир қадамимизни назорат остида тутишар, қаерга бориб, ким билан учрашганимизу, иложи бўлса, нима ҳақда гаплашганимизгача билиш учун ўлиб-тирилишарди.




Энг юқоридагининг  топшириғи  занжир сифатида  пастга тушиб, маьлумот сифатида яна шу занжир бўйлаб тепага чиқиб кетади. Маьлумотнинг мазмуни ва аҳамиятига қараб қабул қилинган қарор яна ўша занжир буйлаб ҳар хил оғзаки буйруқлар шаклида пастга, ижрочиларга кайтиб келади. Бу буйруқлар "доимий назоратга олинсин", "халақит берилсин"(яьни бирор тадбир ўтказмокчи бўлган ташкилотнинг ,фуқаронинг фаолиятига халақит бериш), "қисқа муддатга қамоқка олинсин", "ўзок муддатга қамоқка олинсин","вақтинча озод килинсин", "қўйиб юборилсин", "иш жойида чора кўрилсин"(яьни ишидан бўшатиш,кайта ишга киришига тускинлик қилиш), "уласи  килиб калтаклансин, ЛЕКИН ўлмасин!",  "қўрқитилсин", "кўздан йўқотилсин (яьни  яширин  қамоқка  олинсин)", "йўқотилсин" (яьни, том  маьнода), "тавба  қилдирилсин" каби мазмунда бўлгани  ва уларнинг барчаси  ҳуқуқий  нормалар  чегарасидан чиқиши  хисобга олинган холда оғзаки берилади.

 

Аксарият холларда бундай буйруқларнинг жиноий жавобгарлиги бевосита уларнинг ижрочиларига  юкланади. Аммо ижрочиларнинг бундай жавобгарлик ва унинг оқибатларидан вахимага тушмасликлари  учун  улар  қалтис топшириқларни  бажарганликлари  учун  доимий равишда такдирланиб  келадилар, яьни  сержантга старшина  ва подполковникка  полковник  унвони  бериш, уларнинг  маошларини ошириш,юксакрок лавозимга кўтариш ва хоказолар. Кўпчилик  холларда ижрочилар  бундай  топшириқларнинг  накадар  қонуний  эканлиги   ҳақида  бош   қотириб   ҳам  ўтирмайдилар.



Хатто айрим холларда айрим ижрочилар  топшириқнинг  ноқонунийлигини  тушуниб етганларида  ҳам  барибир  уни бажаришдан  бўйин товлай олмайдилар. Чунки Милиция  ва  КГБ-да  бу  худди ҳарбийдагидек "буйруқни бажаришдан бўйин товлаш" деб талкин килинади ва шунга яраша жазо кулланади. Буйруқни  калтислигини  сезиб, унинг жавобгарлигини ўз буй-нига  олишни истамаган ва шу туфайли  уни ёзма равишда  берилишини талаб қилган айрим "ақлли"ларга эса "буйруқ мухокама килинмайди" каби усуллар билан тайзиқ ўтказилади.




  Прокуратура  ва  судларга  бундай  буйруқлар "жумхурият фуқароларининг  ҳақ-ҳуқуқлари  ва  тинч  хаётига  рахна солувчи, миллий  ва  диний  низолар келтириб чикариши мумкин бўлган ҳар қандай  ташкилот ва фуқаронинг фаолияти қонун асосида жиддий назоратга олинсин" каби  куринишларда етиб келади. Бундай  мавхум куринишдаги буйруқни конкрет шахсга нисбатан  ишлат-ишда  ҳар бир прокурор ва суд аъзосидан  озрок тафаккур  талаб  килинади. Бундай буйруқни тушунишга  акли  етмаган амалдорни эса, у қандай лавозим эгаллаб турганидан  катьий  назар (факат жумхурият Президенти  лавозими бундан мустасно  албатта), зудлик билан  вазифасидан бўшатилиш хавфи кутади.  




   Бу занжир Ислом Каримов+ Гулом Алимов (Президент маслахатчиси) + Зокир Алматов (Ички ишлар вазири) +Гафуров(Тошкент ш.Милиса бошлиги) + Одил Хасанов
(Тошкент ш.тергов бўлими бошлиғи)+Муҳаммад Дехконов(Тергов бўлими муовини) +Тошкент туман милиса бўлимлари бошлиқлари + Ортик Абдувалиевга  ўхшаган махаллий "изқўварлар" бошлиқлари + ва  нихоят,бизнинг доимий"қўриқчи"ларимиздан иборатдир.
 
 Худди шундай кўринишдаги иккинчи занжир ҳам мавжуд бўлиб, у асосан  "эхтиёт шарт"  мазмунида биринчи занжирнинг фаолиятини  назорат  қилиш  билан  шуғулланади ва зарур холларда биринчи занжирга юклатилган вазифани ўз елкасига олади. Бу занжир ҳеч қандай маслахатчисиз тўғридан тўғри Президентга боғланади.    





......Хуллас,ертўлага тушган изқувардан бирор натижа чиқмагач уни ташқарига чақириб олишди.
Ертўлага яна жимлик чўкди."Ишқилиб, шу билан излари қурисинда" - деб илтижо қилиб улгурмасимдан улардан бири яна пастга тушди¬да, қоронғуликка қарата ўзича дўқ қила бошлади:


 - Худайбердиев! Сизни охирги маротаба огохлантираяпмиз, дархол яширинган жойингиздан чиқинг! Акс холда исковуч итни қўйиб юборамиз! Бу холда жароҳат олсангиз биз жавоб бермаймиз,эшитаяпсизми?! Сизга 10минут муҳлат!


"Эшитаяпман, кар эмасман!"



Бир муддат икки оёқли исковучнинг овози ўчди. Эндиги навбат тўрт оёқлисига шекилли.  
"Лаьнатилар!Фашистлар!" Мен сўкина, ¬сўкина, ўзимни химоя қилиш учун бирор нарса излай бошладим.


Аксига олиб на бирор калтак, на ғишт ё тош топа олдим. Мени яширинишимнинг боиси, биз  адвокат  Сергей Котов билан  ўша куни соат 10 да Республика прокуратураси ёнида учрашишга келишган эдик.



Биз Сергейни Екатеринбургдан махсус чақиртиргандик, "Миллий Мажлис"ташкилий Қўмитамизнинг раиси, КГБ ертуласида ётган  Бобир Шокировни химоя қилиш учун. Икки кундан бери биз терговчи Эргаш Жўраевни излаб юргандик, юридик ҳимояга рухсатнома олиш учун.    
Қонунсизликни қарангки, терговчидан у тергов қилаётган одам учун адвокатга рухсат олиш керак эмиш. Бундан бетайин тартибдан терговчи устомонлик билан фойдаланиб, хохласа у  ўзи истаган  адвокатга рухсат беради, хохламаса-йўқ. Албатта  у расман"йўк"дея олмайди. Лекин  муттаҳам терговчилар учун чўт эканми,сизни лақиллатиб юриш. Сиз уни холи¬ жонига қўймай,ўз талабингиз билан орқасидан юрган сари у муттаҳамликнинг чўққисига кўтарилаверади. Масалан, Э.Жўраев биздан қочиб юрганидек.




   Гўёқи уни ер ютгандек,ҳеч қаерда"йўқ".
Сергейнинг эса ҳар бир куни учун ҳақ тўлаш керак, у машхўр химоячилардан.Унинг айтишича "Миллий Мажлис" ишида заррача бўлсин жиноий ҳаракат йўқ ва у буни республиканинг исталган манаман деган юристига  беш дақиқадаёқ исбот килишга тайёр.

Мен "Миллий Мажлис"нинг лойиха-хужжатларини  русчага таржима  килгач, Сергей уларни обдан, синчиклаб ўрганиб чиқди ва сўнггида  юқоридаги хулосага келди.

Хуллас, ана  шу Сергей билан учрашишим мўхимлигидан мана шу ертўлада яшириниб ўтирибман.


Менсиз у  ҳеч нарса қила олмайди, "Миллий Мажлис"-нинг  барча хужжатлари менда, ундан ташқари  мени ўзимни  ҳам  мана, 4 ойдан бери шу  иш бўйича терговдан бошим чиқмайди. Сергей тергов тафсилотларини мендан ҳар куни сўраб туради.У шаҳарни ҳам яхши билмайди. Мен  уни Республика Прокуратураси ва КГБга(асирга олинган Бобир билан кўришишга)  олиб боришим керак, кечкурун эса Бобирларнинг ховлисига эсон-омон элтиб кўйишим лозим. Прокуратурага  Б.Шокировнинг олдига  кириш  учун  рухсатнома олишга КГБга  эса уни кўришга боришимиз лозим.

Б.Шокиров 3-4 кун ИИВ зиндонида ётгач, уни КГБ зиндонига  кўчиришган эди.



Агар мен  хозир  бу  милисаларнинг олдига  чиқсам ҳамма  ишларимиз дабдала бўлади. Буларнинг одати  шундайки, олиб кетишгач, кечгача ҳар хил бўлмағўр нарсаларни рўкач килиб, сўроқка тутиб, бошингизни  қотириб  ўтиришадида, охири  кеч  соат 8-..10ларда  узр  сўраб қўйиб юборишади. Хатто уйингизга машинада келтириб қўйишлари ҳам мумкин. Сизнинг ишларингиз чилпарчин  бўлгани  билан эса уларнинг бир пуллик иши йўқ,асосийси-уларнинг иши битиши лозим..

   "Нахотки лаьнати итни қўйиб юборишаркина,ертўлага?! Э,буларни қўлидан нималар келмайди.

Ҳимоя қилишга ҳам ҳеч нарса йўға,лаьнати. Бу итлар билан ғажишгандан  кўра чиққаним маъқул. Нима бўлса бўлди. Минг тиришма,пешонада ёзилгани булади. Балким уларнинг панжасидан эртароқ халос бўлишга эришарман".  Хуллас,мен яширинган жойимдан чиқишга мажбур бўлдим.





Тошкент шаҳар милиса бошқармасининг Тергов бўлими муовини, полковник Муҳаммаджон Дехконов:      
- Қани,олиб келдингизми, кирсин¬ деб бўйрук қилди. Унинг хонасига кирдиму ўтирмай майор, капитанлар ва М.Д.ни роса"ўққа"тутдим - қонунбузарлик, зўравонликлари учун.
"Ўтиринг,хол аҳвол сўрашайлик" деб мулозамат қилди М.Д.


Ўтирмадим ҳам, ҳеч ким билан кўришмадим  ҳам. "Озод дехкон" партиясининг  раис  ўринбосари Олим ака Каримов ва раисдошимиз Шухрат ака Исматуллаевлар  ҳам  шу  ерда  эканлар.Уларни  ҳам судраб келишибди миршаблар.
 
 Хуллас, Бишкекка, инсон ҳуқуқлари бўйича халкаро конференсияга бормаслик ҳақида Тошкент  прокурори ўринбосари Анвар Мирзоев (уни ҳам саҳар¬мардондан судраб келишган чамамда,кўрган кунинг курсин,прокурор) бизни  расман, русча  ёзилган  хат билан огохлантиргач қўйиб юборишди.
Ё товба! Нима эмиш "Инсон ҳуқуқи - ¬миллат такдири" деб номланган, бошқа давлатда буладиган конференсияга бориш ҳам Ўзбекистон  Олий  Советининг 1988 йилда  қабул  қилган "Митинглар, йигилишлар ва намойишлар ўтказишни такиклаш"фармонига зид келармиш.Улар-бизнинг бу фармонимиз бутун  Осиёга таалукли деб уйлашади шекилли.Темур бобонинг салтанатини  қумсашаяпти,чамамда. Э,сенларга шу бир урданинг, хатто бир вилоятнинг хукмронлиги ҳам хайф аслида!              


  Прокурор огохлантириши битилган хужжатга  ҳар биримизнинг имзоимизни куйдириб олишгач, нихоят бизни қўйиб юборишди ва мен Республика Прокуратурасига С.Котовни топиш учун югўрдим. Хайриятки у кетиб қолмапти. Биз у билан 2 соатлар чамаси  уриниб ҳам терговчини топа олмагач, Бош прокурорни  қабулига кириб, арз  қилишга  уриндик.




Нихоят бизни  унинг  ўринбосари  Сирожиддин Мирсафоев қабул қилди. У бизнинг арзимизни тинглаб бўлгач  С.Котовга, у Россия фуқароси бўлгани учун Ўзбекистон фуқароси Б.Шокировни химоя қила олмаслигини айтди.



Аммо Сергей ҳам анойи йигитлардан эмас экан ва у шундай саволни кутган шекилли, дархол"дипломат"идан И.Каримов ва Б.Елсин имзолаган  Россия ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини  химоя қилиш масалаларини ўз  ичига олган  икки  давлат уртасидаги  шартномани  С.Мирсафоевнинг олдига ташлади. Дўқ ва мансабини  рўкач қилиб ўзбекистонлик адлия ходимларини ўзига буйсундиришга  ўрганиб қолган бу амалдор россиялик адвокат йигитга бир дақиқадаёқ ютказди. Атрофда ҳеч ким бўлмаса ҳам гўрга эди.




Аммо унинг бахтига қарши тўранинг шармандали  аҳволини  безрайиб томоша  килиб мен ўтирардим, шундоққина уларнинг рўпарасида,икки хўрозини чўқиштириб қўйиб, улар жангини томоша қилиб, чилим тортиб, наша қилиб ўтирган кашандадек.
    Сергейнинг бундай "бетга чопар"лигини  кутмаган  ва  бир безбет томошабиннинг кўз  ўнгида бир зумда қип-қизил турадан бир ғалтак лойга айланган амалдорнинг жаҳли чиқиб, ранги бўзариб, тутақиб кетди ва Сергейга караб дўқ қила бошлади:

-Убирайтесь в свою Россию! Вам не разрешается быть адвокатом у нас!А эти  ваши документы  всего лищь бумаги! - шундай сўзлар билан у Ислом Каримов ва Борис Елсин хужжатларини  Сергейга кайтариб отди.




-Как это "бумаги"? Вы что, не  признаёте подпись своего президента Каримова?!-деб унга монанд овозда саволомўз жавоб берди Сергей.
-Если не покинете Ўзбекистан сию же минуту, то я прикажу Вас арестовать!-деб қичқирди умуман қуюшқонидан чиқиб кетган Мирсафоев. У бу гапларини қуруқка айтмаётганини исботи сифатида  қаёққадир телефон  қила  бошлади. Алоқа симининг нариги томонида  кимдир  телефон  дастагини кўтарди шекилли, "бир ғалтак лой" буйруқ қила кетди:




-Ўртоқ полковник, тезда мени ҳузуримга наряд жўнатинг. "Йулда" дейсизми? Жуда  яхши. Хабар  беринг, тўғри мени хонамга келаверишсин!
    Вой аблахей! Аллақачон олдиндан келишиб қўйган экана, "наряд"жўнатилиши ва С.Котовни тутиб кетишга.

У телефонда сўзлашар экан мен секин Сергейни енгидан тортиб "Сафар қариди  братан, йигиштир лаш-лушларингни" дедим.

У вазиятни дархол тушунди шекилли, обрўси бир пул бўлган барча коғозларини тезгина йиғиштириб олди ва биз  Лойтуранинг "хай-хай"ига  ҳам  қарамай зудлик билан бу қонунни химоя қилишга мўлжалланган аммо қонунбузарлар эгаллаб  олган  илонлар уясини тарк этдик.




Анархист Сергей (унинг Россия анархистлар партиясининг  аьзоси  эканлигини  мен  сал кейинроқ  билдим)  дархол  бу  амалдор  устидан  шу  туман судига шикоят аризаси топшириш кераклигини айтди.


Бу бир томондан қонун ва демократия талаби бўлгани учун, иккинчи  томондан  эса  ундаги арзнинг, яьни  Республика  Президенти  имзолаган  хужжатни Республика Бош Прокурорининг биринчи ўринбосари  назар-писанд  қилмаганлигидан  зорланиш  ва  бу масалада  ёрдам беришни сураб Республикадаги 125 тумандан бирининг судига мурожаат қилишнинг  ўзиёқ  накадар оригиналлигидан завкланиб, мен уни Тошкент шаҳар Куйбишев тумани Халк судига бошладим. Пешо-   намиз ёрлакаб, Бобирни икки укаси бизни излаб машинада келишган экан, шу туфайли "исковуч"лар тудаси Прокуратурага етиб келмасидан биз бу ердан "қуридик".




    Куйбишев туман Халк судидагиларнинг эсхоналари  чиқиб кетди, Республика Бош  прокурори ўринбосарини судга тортмокчи бўлганимизни эшитиб. Эсларини йиғиб олгач, бошларини чайқай-чайқай, Республика  прокуратураси Ҳамза туманида жойлашганлиги учун улар бу иш билан шуғуллана олмасликларини айтишди (ва худога минг катла шукурлар қилган бўлсалар ажаб эмас).




Биз  машинани Ҳамза туман Халк  судига  караб бурдик. Бизни  кутариб  келган аризани  ўқиб у ердагиларнинг  ҳам  капалаклари  учиб  кетди.  
Хали   Ўзбекистон  тарихида   Республика   Бош  прокурори  ўринбосари устидан  шикоят  қилиб  ҳеч  ким  ариза ёзмаган шекилли,  аввалига  улар бундай аризани  умуман  қабул қила олмасликларини айтишди. Биз  нима  учун  деб тортишганда эса  "шундай, мумкин эмас, гап тамом,  вассалом"  деб  осонгина   қутулмокчи   бўлишди. Аммо улар  чучварани  хом  санашган  эди.  




Биз  уларга "палон-писмадон  қонуннинг  палон  параграфи, фалончи  бўлими ва пистончи кисмига асосан Республика Бош прокурори ўринбосарини  Республика  Президентининг  фармонига  нисбатан   хурматсизлик  ва  маъсулиятсизлик  қилгани  учун жиноий ёқи административ жавобгарликка тортиш мумкин эмас" - деб  ўз  раддияларини асослаб, бир парча қоғозни  қоралаб беришларини талаб қилдик. Улар аввалига шундай қонун бор деб ўйлашди шекилли, 1-соатча уни излашди ёки излаган бўлишди.




Нихоят бундай қонун йўқлигини билишгач ёқи биздан осон кутула олмасликларини тушунишгач Республика прокуратурасига телефон килиб,  Мирсафоевни, уни устидан тушган шикоят-ариза билан  курка-писа  огохлантириб,нима қилиш ҳақида маслахат сураб балога колишди,бечоралар.Роса сўкиш эшитишди
чамамда,телефон дастагини жойига куяр-куймас,улар энди бизга караб бақира кетишди, уларнинг бошларига бундай "гавго"ни  кўтариб келганимиз учун.




   Раддия  асосланган  когозни сурашдан максадимиз нима эканлигини тушунган бўлсангиз керак.Тушунмаганларга қисқача такбир: Агар шундай раддия бўлганида биз уни Президентга  юборишни  мўлжаллаган эдик- "Кўриб қўйинг жаноби-олийлари! Тўраларингиз Сизнинг фармонларингизни  сарик чақага ҳам олмас эканлар  ва  бу  учун  уларни ҳеч қандай жавобгарлик кутмас экан!"- деган мазмунда битилган илова хат билан албатта. Агар бундай асос бўлмаса (бунга бизнинг  имонимиз  комил эди),  демак  бизнинг  арзимизни   қабул   қилишдан   ўзга чоралари  йўқ  эди  туман адлия тўрачаларининг!  

Аммо биз ўйлаган нарсаларнинг биринчиси ҳам , иккинчиси  ҳам амалга ошмади  ва иш  ҳамишагидек ва собиқ совет тузумидагидек, тўраларнинг  навбатдаги  лўттибозликлари  ва  дўқ-пуписалари билан тугади.





   Хуллас, терговчи Эргаш  Жураевни  излаб топишга багишланган бизнинг қидирув операсиямиз  ана шундай драматик тус олиб, бизнинг барча уринишларимиз чиппакка чиккач, мен  энди сиёсий  кураш усулларидан  бирини, яьни Республика Прокуратураси қаршисида норозилик пикети ўтказишни  таклиф  қилдим. Чунки бизнинг қишлоқдаги удумга биноан  кўпкарига кирган чавандоз токи талаш тугамагунча  даврани ташлаб кетмайди. Ундан ташқари, тўсатдан  эсимга  Президентнинг  кетига тепилган  маслахатчиларидан  бири бўлмиш  Бахтиёр  Назаровнинг бўлар-бўлмасга такрорлайдиган "ҳақикатнинг охирги нуқтаси"ни топиш  каби ўжар бир фикр  келиб қолди.





Қани, кўрайлик-чи, фуқароларнинг энг оддий талабларини  бажаришдан  бўйин товлашда Республика Бош Прокуратураси  қандай  шумликларгача борар экан? Яьни , қонунларнинг  бажарилишини назорат килувчи махкамани ўзининг қонунбузарлик даражаси накадар "буюк" экан? Буни амалга ошириш учун  эса  оригинал  усулларни "ковлаб" топишга ва уларни ишлатишга  мажбурмизда, дарди  бедаво таксирларга қарши! "Чиқмаган жондан умид"!
Яшасин демократия ва унинг ажойиб кураш усуллари!





  Пикетга Бобирнинг хотини, болалари, ака-укаларию барча қариндош уруғини йигиб келиш, махсус шиорлар ёзиб, уларни Республика Прокуратураси қаршисида қўлларимизда  кўтариб  туришга  келишдик. Бу таклифни  ҳамма бир овоздан маъқуллади, чунки  Ҳукуматнинг  қонунбузарликлари ҳаммамизнинг жонимизга  тегиб кетганди. Бобирни укаси ховлига бориб, бу масалани  дадаси ва огайнилари билан ҳам маслахат қилиш кераклигини айтгач, ҳаммамиз уларникига жунадик.Жойимиздан жилишимиз билан "исковучлар" тудаси "Виллис"да етиб келди.

Майор Бахтиёр(фамилияси ёддан кўтарилди)мулозимат билан полковник О.Хасанов бизни ўз ҳузурига таклиф қилаётганини айтганди биз ҳам юмшоққина килиб бундай "ажойиб" таклифни юрагимиз "ачишиб, ноилож" рад қилаётганимизни, ута мухим ишимиз чиқиб қолганини рукач килиб йулимизда давом этдик.

Давоми бор...



(Бу ҳақда сал илгари ёзилган қўшимча материалларни мана бу ерда ўқиш мумкин /Об этом на русском можно прочитать здесь: https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t148-topic#239 )


Last edited by Admin on Sat Mar 28, 2015 6:00 pm; edited 3 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис (2нчи қисм)

Post by Admin Fri Mar 06, 2015 5:48 am

Бобирнинг барча яқинлари пикетга чиқишга рози булишди. Нақ қўзғолончилар қабиласи дейсиз. Асилхон ота асл революсион йулбошчилардек пикетга кимлар чиқишини белгиладилар, шиорлардаги сўзларни бирма-бир назоратдан ўтказдилар. Мен бир шиорга

                 "Республика Прокуратураси қонун ҳимоячисими
                                                      ёки
                             Ислом Каримовнинг малайими?"


деб ёзгандим, у киши аввал кулимсираб, кейин бошларини чайқаб "Ислом Каримов" сўзини  олиб ташлашни сўрадилар.
Мен бу исму-шарифни ноилож ўчириб ташладим. Шундан сўнг шиор қуйидагича тус олди:

               
            "Республика Прокуратураси қонун химоячисими
                                                      ёки
                                  Ҳукуматнинг малайими?"



Аслини олганда,тушунган одам учун бунинг фарқи йўқ эди, чунки халк"Каримов" деганда Ҳукуматни ва аксинча,"Ҳукумат" деганда Каримовни тушунар эди,"Ленин бу партия, партия бу Ленин демак" каби  могорлаб  кетган  шиордагидек.
 
    Бошқа  шиорларда  "Бобир  Шокировга  озодлик", "Б.Шокиров ёнига адвокат С.Котов киритилишини талаб қиламиз" ва яна алламбало сўзлар битилган шиорлар  бор  эди (улар  суратчи  дўстимиз Абдурахмоннинг хотира албомида  сакланиб  қолган  бўлса ажаб эмас).  Хатто  Асилхон ота  ҳам  бир қўл ва бир оёқлари фалаж ҳолатда бўлсада аравачада ўтириб  пикетда  қатнашдилар.

Бундай  пикет  Республика прокуратураси тарихида бўлмаган шекилли, бино деразаларига барча котибаю прокурорлар, фаррошу  қоровуллар ёпишиб олишди. Бир зум ўтмаёқ қаршимизга Мирсафоев жанобларининг ўзлари югуриб тушдилар ва тарқалишимизни талаб қила бошладилар.


Аммо бизнинг ичимиздан ҳеч ким у билан гаплашмади "хайф сенга бир оғиз сўз ҳам" деб.


Биз бир муддат жойимиздан қимирламай туравердик. Абдурахмон, Эрика  Дейли  ва  Александр Петровлар "чақир-чуқур"қилиб бизни суратга ола кетишди.
Уларни кўрган Мирсафоев бу шармандагарчиликка  чек  қўйиш максадида бизга энди мулойим  кеннойи овозида  ичкарига киришни ва масалани биргалашиб, ўша  ерда  маслахат  қилишни  таклиф  қилди ва шиорларни йиғиштиришимизни сўради.

Биз туравердик, чунки  бу одамдан ҳеч нима чиқмаслиги ва унинг асл мақсадлари бизга аллақачон аён бўлган эди.


Нихоят, одатдагидек БорБослар "отряди"етиб келди ва биз энди улар билан ортиқча тортишишни оқибати"ёмон"тугашини билганимиз учун ичкарига киришга рози бўлдик.

Ичкарида  эса  чаён чаёнлигини қилди, албатта ва қарийб барчамиз - мен, Сергей, Бобирнинг икки укаси ва хотини прокурор Анвар Мирзоевнинг "Жамоат тартибини бузганлиги учун расмий огохлантириш"ини  олиб "кўнглимиз тулгач"биз бу илонлар уясини тарк этдик.

Эртанги ишларни маслахат қилиш учун биз яна Бобирларни ҳовлисига жўнадик. Бизга Эрика ва Петровлар ҳам ҳамрох булишди.
Улар Асилхон отадан интервъю олишни исташди.


    Шундай қилиб мен бир  кунда икки марта шаҳар  прокурори  А.Мирзоевни кўриш "бахти"га ва икки марта ундан расмий огохлантириш олишга муваффақ бўлдим.
Эртасига, яьни 4-декабрда биз яна бир бор Бош прокурор ҳузурига киришга уриндик.
Аммо бу сафар полковник Хасанов кетма кет бизни орқамиздан етиб келди ва қабулхонада Сергейга дўқ қила бошлади.

Сергей унга қонунбузарлик қилаётганини эслатувди у бадтар тутақди.

Энди бу ерда ҳеч нарса чиқмаслигини сезгач биз тезда кета бошладик. Аммо полковник бугун жиддий буйруқ олган шекилли, югуриб пиллапояда бизга етиб олди ва Сергейни ёқасидан тутиб уни пастга судради. Сергей ҳам чаққон йигит экан,бир силтаниб унинг қўлидан чикди ва шитоб билан кетиб  борар экан Хасановга бу қонунбузарликлари учун жавоб беражагини айтди.
Аммо  полковник уни  энди қўлидан  махкам  ушлаб олдида  кўчанинг нариги бетида турган "Волга"га "кел"деб ишора қилди.    
     
Ноилож уни, куч ишлатиб бўлсада, барибир олиб кетишларини билган Сергей улар билан ортиқча олишиб ўтирмади ва полковникка сездирмай менга бир кичик диктофон узатди. Мен  уни  олдиму орқамга яшириб тислана бошладим. Мени олиб кетишга бу сафар буйруқ олишмаган шекилли(ёқи нихоят мендан безор булишганми)улар жўнаб кетишди.

Мен диктофонни йўл-йўлакай чўнтагимга яшириб "Эрк" партияси биносига югурдим. Орқамга  бир қараганимда "Волга"ни  тўхтаганини  ва полковникнинг"Виллис"даги  нарядга қандайдир  кўрсатмалар  бераётганини  илғаб олдим.
Демак,улар ниманидир сезишган. Мен югуриб бинони 2нчи қаватига чиқдим.



   Биз  ярим йилдан  бери "Эрк" партияси  билан  ҳамкорликда  ишлар ва улар биз, кўчада қолган "бирликчи"ларга, ўша  ерда  йиғилишиб  туришимизга  имкон  беришганди. Ҳукумат бизни  аввал "Пишпек" кўчасидаги  штабимиздан  қувди, кейин Ёзувчилар уюшмаси биносида Ёдгор Обиднинг  хонасини "ижарага" олгандик,шуни  ҳам биздан қизғанишди.
Юнусободда ҳам бир"ижара" хонамиз бор эди, ундан ҳам қувишди.

Энг сўнгги  чора  сифатида  Карл Маркс кўчасидаги  чойхонада  тўпланадиган  бўлгандик, шуни ҳам бизга кўп кўришди.
 

Ҳукумат  КГБнинг айғоқчи  офисерларидан  бири  орқали  бечора чойхоначига "агар анови сиёсатдон  чойхўрларни яна чой билан сийлайдиган  бўлсанг  чойхонанг ёпилади!" деб тахдид  қилгач ва бечора чойхоначи йиғламсираб, унинг  чойхонасига  бошқа  чой  ичгани  келмаслигимизни кечирим сўраб  илтимос  қилгач бизнинг унга раҳмимиз келди  ва биз яна кўчада қолдик.

 

Бир-икки марта "Эрк" партияси биносида айрим  масалалар буйича  кўпчилик  бўлиб мунозара  қилиб  узоқроқ  ушланиб қолдик ва секин аста бу одат тусига кира бошлади.
Тарки одат амри маҳол!

Сиёсатчиларга  нон  берма,  сув берма мунозара учун  бир гап топиб бер! Ана ундан кейин кўрасиз томошани!
Бу бировнинг уйи ёқи ишхонаси деб андиша қилиш, кеч бўп копти деб ташвишга  тушиш  уларнинг хаёлларига  ҳам  келмайди, токи  очликдан силласи қуриган аммо у кетиб колса бир гапдан қуруқ қоладиган бирортаси :

"Хей биродарлар, бугунчалик бас-ей. "Уй-уйликка тепа тўйликка" қилайлик! Қоринлар ҳам гижжак бўп кетди-ку!"деб зорланмагунча.

"Кунда шунда" бўп қолганимизни кўрган, кўчада қолганимиздан  хабардор "Эрк" рахбарияти  ўз  биноларидан бир  хонани  бизга ажратишди  барака топкурлар, аммо  бу  ҳақда "ноғора чолмаслик"ка келишилди.

  

Аммо  биз  бир  хонага  сиғармидик. Очофатга бармоғингни тутсанг у бутунлигингча ютворади. "Тўмарис"чи  опахон  ва  сингилларимизнинг  ўзларигаёқ  бир  хона  камлик  қиларди.

Тез  орада "бирлик"чилар "Эрк"биносини "оккупасия" қилиб  олдилар десам янглиш  бўлмайди.

Раисдошимиз  Шухрат ака  узуукун  "Эрк" котиби Абдулхай Абдумавлоновнинг хонасини тутунга  тўлдириб ўтирар,  "Эрк"нинг матбуот котибаси  Дилором  Исоқованинг хонасидан эса асосан информасион марказ сифатида фойдаланардик.

220-хона эса "расман" бизники эди. Ундан ташқари мажлислар залида ҳам қабулхонада ҳам (кўпинча телефон дардида) изғиб  юрган "бирликчи"ларга  ҳар дақиқада урилиб  кетишингиз  аниқ  эди.

"Эрк"-нинг яна  бир котиби  бўлмиш Отаназар  ака Орифовнинг  хонасини  эса  кўпинча "Миллий Мажлис"фаоллари эгаллаб  ўтиришарди.
 
Кечқурунлари эса  биз  Михаил ака Ардзинов  билан  инсон  ҳуқуқларининг топталиши  масалалари  бўйича тупланган маълумотларимизни  ҳар  хил  халқаро ташкилотлар, ахборот агентликлари ва "Экспресс-Хроника" газетасига жўнатиш билан шуғулланардик.

Биз ахборотларни асосан"бизнинг"хонамиздаги  телефон орқали жўнатардик ва унинг ҳаражатлари бечора "мезбон"нинг ҳисобидан бўларди албатта.



Ўзбекистон "Бирлик"Халқ Ҳаракати ва "Эрк" демократик партиясининг ҳамкорлиги ана шу оғир дамларда борган сари мустахкамлана борди.
Бизнинг Ҳайьат йиғилишларимиздан бирида "Бирлик"нинг бир Ҳайъат аъзосини "Эрк" Ҳайъатига ва "Эрк"нинг  бир  Ҳайъат  аъзосини "Бирлик" Ҳайъатига  киритиш  таклифи  кўриб  чиқилди  ва  у муҳокама учун "Эрк" партияси раҳбариятига топширилди.

Бизнинг ҳамкорлигимиз шу  тахлитда  кун  сайин  кучая бошлади.



    1992 йил  1-июлда  эса  биз - икки  сиёсий  мухолифат  ташкилотлари  биргаликда  Хокимият террорига қарши норозилик намойиши  ўтказишни  режалаштирдик. Айни ўша кун Олий Кенгашнинг  навбатдаги  сессияси  бошланиши  керак  эди ва биз  намойиш  оркали  Ҳукумат ва  парламентга улар олиб бораётган  зуравонлик, инсон  ҳуқуқлари  ва демократик  принсипларни  поймол  қилиш  сиёсатига қарши ўз норозилигимизни ошкора кўрсатмоқчи эдик.  


Ҳукуматнинг зуравонлик сиёсатидан  барча  безор  бўлган  ва бу ҳолат аллакачон бизнинг  сабр-токатимизнинг  тулдириб  юборган  эди.
1992 йил 16-17 январда талабалар-нинг тинч намойишини укка  тутганлар  ханўз жазоланмаган ва аксинча, бу  зуравонликдан  азият  чеккан  талабаларни Олий Кенгаш комиссияси  асосий айбдор  деб топган, "Бирлик"  фаолларидан  собик  Ўзбекистон Олий Кенгаш  депутати  Шоврик Рўзимуродов  уй  камоги-да сакланар, собиқ  Иттифоқ  Олий Кенгаши депутати Пулат Охунов эса 25-июнда қамоқка олинган эди. Яна  бир  фаолимиз бўлмиш  Миржалол  Мирзаахмедов  уйи  кечаси  портлатилиши оқибатида хомиладор хотини билан бирга ҳалок бўлган эди.


   Албатта Ҳукуматнинг ўзунқулоқ айгокчилари бизнинг режамизни тезда ўз "занжирлари" оркали юқорига етказишган. Шундан  сўнг Тепадан  машъум  оғзаки  икки  қарор  занжир буйлаб пастга караб ўрмалади.

Биринчи қарорнинг мазмуни:-"Ўласи қилиб калтаклансин! ЛЕКИН ўлмасин!".
Объект - энг ашаддий мухолифат ташкилотининг ашаддий рахбарларидан бири!
Иккинчи қарорнинг мазмуни:- "Халақит берилсин! Катьий ва кескин қарши чоралар кўрилсин!"
Объект-мухолифатнинг 1-июлда ўтказиши мўлжалланган кўча намойиши!
Ҳар иккала топшириқ ҳам ўта жиддий бўлгани учун уларни бажаришда КГБ ва ИИВнинг бир мушт бўлиб ишлашлари тавсия этилди.

   
Биринчи топшириқни  амалга ошириш КГБнинг махсус террор  гуруҳига  топширилди. ИИВга топшириқни  амалга  оширишни  таьминлаш, яьни операсия ўтказиладиган жойни танлаш ва у ернинг хавфсизлигини таьминлаш, операсияни муваффакиятли амалга ошириш  учун  кулай шароит  яратиш ва ўз фаолиятини доимий равишда КГБ билан мувофиклашти-риб туриш.


    Иккинчи  топшириқни  амалга  ошириш  ИИВнинг  махсус  кушини(спецназ)га  топширилди. КГБга бу топшириқни бажаришда ИИВ билан оператив ҳамкорлик қилиш, экстремал шароит юзага келганда зудлик билан кушимча тадбирлар қўллаш каби вазифа юклатилди.

   
 Ҳукуматнинг  юрагига  улкан гулгула тушган  эди. Чунки  Жумхуриятдаги икки  йирик  сиёсий  мухолифат ташкилотлари 2 йиллик  ўзаро низолардан  сўнг, нихоят  мавжуд тузумга қарши факат ҳамкорликда курашсаларгина уни агдара  олишларига ишончлари комил бўлган ва уларнинг вилоятлардаги куплаб бўлимлари амалда аллакачон  бирлашишга улгурган эдилар.

Гап уларнинг Марказий  рахбариятларининг  фаолиятларини  ҳам  вилоятлардагидек  янада  якинлаштиришга караб  қолганди.Қисқаси, мухолифат амалда бирлашган  эди.  


Ҳар икки ташкилотнинг хайъати ва фаолларининг талаблари остида  ўтказилган ташкилот-лар рахбарларининг ўзаро бир неча сухбатларидан кейин уртадаги гина-кудуратлар олиб ташланган эди. Агар буларнинг барчасига зудлик билан  чек  куйилмаса  сиёсий мухолифатнинг бундай  ҳамкорлиги янада кучайиб ва йириклашиб у мавжуд тузум учун жиддий хавф туғдириши аниқ эди.

Хуллас, Ҳукумат мухолифатга қарши кескин чоралар  қўллаш муддати  келди  деб  қарор қилди ва бу "чоралар"нинг проектлари ишлаб чиқила бошланди. Юқорида келтирилган  икки чора  шулар жумласидан бўлиб, уларга дастлабки кучли зарбалар сифатида қаралар эди. Мухолифат билан Ҳукумат уртасидаги Асосий кураш энди бошланаётгани-ни ҳар икки томон ҳам тушуниб етдилар.
 

    29-июнда "Бирлик" ва "Эрк" рахбарлари  "Эрк"нинг бош  котиби  Ахмад  Аьзамнинг хонасида  кушма  матбуот  конференсияси  ўтказдилар. "Бирлик"дан  раисдошлар  Абдурахим Пулатов ва Шухрат Исматуллаевлар, "Эрк"дан  партия  раиси  Муҳаммад Солих  ва  бош котиб А.Аъзам  ўша ерда тупланган куплаб чет эл матбуот агентликлари-нинг, халкаро ташкилотлар вакиллари ва журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.

   29-июнда  Юқорининг  биринчи  топшириғи амалга оширилди."Бирлик"нинг раисдоши Абдурахим Пулатов уласи килиб калтакланди ЛЕКИН улдирилмади.Вокеани хаспушлаш ва унга "бандитлар хужуми" тусини  бериш учун А.Пулатов ёнидаги уч шеригидан иккитаси ҳам унга қўшиб калтакланди,аммо  уларга  унча  жиддий  бўлмаган  жарохатлар  етказилди. Улар адвокат Миролим Одилов ва  унинг жияни эдилар. Умуман жарохат етказилмаган  учинчи шахс журналист Абдурашид Шариф эди.


Операсия ўтказилган жой: - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратурасининг рўпараси.

Операсияни амалга оширганлар: - КГБнинг махсус террор гуруҳи.


Операсия ўтказилишига бевосита ҳамкорлик қилганлар: - Тошкент ш.Милиса Бошқарма-сининг тергов бўлими бошлиги полковник Одил Хасанов,Тошкент ш.прокурори Анвар Мирзоев. Улар А.Пўлатовни сўроққа "не учундир" шаҳар марказида жойлашган Тошкент шаҳар милиса бошқармасига эмас, Олой бозорининг  биқинида жойлашган Тошкент шаҳар прокуратурасига ҳам эмас балки  шаҳар чеккасидаги  Чилонзор  прокуратурасига  чақиришган. Ярим  соатли сўроқдан сўнг О.Хасанов "занжир"нинг навбатдаги халқасига телефон қилиб операсиянинг ўзига тегишли қисми бажарилганини айтган. А.Пўлатов ва М.Одиловлар прокуратурадан чиқиб ўз машиналарига ўтирмокчи бўлган пайтда уларга тўсатдан тўрт нусха темир калтаклар билан ҳужум қилишган.Бу ҳужумни О.Хасанов ҳам А.Мирзоев ҳам хотиржам кузатиб туришган.


   30-июнда "Эрк"да  яна мухолифатнинг  матбуот  конференсияси  ўтказилди. Муҳаммад Солих ва Шухрат Исматуллаевлар  кечаги  матбуот  
конференсиясидан  сўнг  бу  ердан  чиқиб  кетган  А.Пўлатовга суиқасд уюштирилганини хабар қилдилар.

Журналистлардан бирининг "Бу суиқасдда Ҳукумат, хусусан махфий хизмат ходимларининг қўли бор деб ўйлайсизми"деб берган саволига Муҳаммад Солиҳ: "Мухолифатнинг норозилик аксиялари тайёрлаётганидан  хабардор  Ҳукумат махфий  хизмат  кучлари  ёрдамида бу суиқасдни ташкил қилган бўлишлари мумкин"-деди. Унга қарши ўша ерда ўтирган бир КГБ офисери норозилик билдира  бошлади: "Бу  ишга  КГБнинг  ҳеч қандай алокаси йўқ"-деб.

 

Эртаси куни, яьни 1нчи июлда "Эрк" биноси  мухолифатнинг  аьзоларига  тўлиб  кетди. Бу ерда "бирлик"чи  ва  "эрк"чилардан  ташқари  "Тўмарис", Инсон  ҳуқуқларини  химоя  қилиш уюшмаси, Дипломатия клуби вакиллари ҳам бор эдилар. Биз ўзимизнинг дастлабки бирдамлик намойишимизга чиқиш тараддудида эдик. Бино атрофини эса ИИВнинг махсус қўшини ўраб олган эди. Улар оғир зирҳли ҳарбий "Урал" машиналарида бошларига оқ шлемлар, қўлларида  қалқон ва елкаларида автоматлар билан, гуёқи катта бир душман қўшини билан хаёт-мамот жангига шайлангандек ўтирар эдилар.
Бизнинг ёнимизга  сал кечикиб келганларнинг айтишича, бутун  шаҳар  қўшинларга  тўлдирилган экан.

Биз кута бошладик. Раҳбарларимиздан Муҳаммад Солих ва  Шухрат Исматуллаевларни  хокимият музокарага чақириб олган экан. Бизга  улар келмагунларича жойимиздан жилмай туришимизни тайинланибди.


Нихоят улар 2 соатлардан  сўнг  юзларида  ташвиш  ва  ҳавотир  билан  қайтиб келишди ва бизга бугун намойиш ўтказишнинг ўта хавфли эканлигини, хокимият вакиллари агар биз намойиш ўтказадиган бўлсак, улар  бизга  қарши  қурол  ишлатишларини очиқ айтиб ва бунинг жавобгарлигини Ш.Исматуллаев ва М.Солих бўйинларига қўйилганини ҳам билдиришибди.


Шу  туфайли  улар бизга  намойишга  чиқишдан  воз  кечишни таклиф қилишди. Ҳукуматнинг тинч намойишчиларга қарши қурол ишлатишини талабалар мисолида кўрган кўпчиликни бир  зум  қўрқўв  босди.

Аммо бошқа бир гуруҳ мухолифатчилар "Падарига лаьнат бунақа зўравонларни! Отса отсин! Қани қачонгача ўз халқига қарши ўқ отар экан улар! Улар қўрққан  олдин  мушт  кўтарар  қабилида бизни қўрқитмоқчи! Намойишга чиқишимиз керак!"- деб ашаддий турдилар. Мен ҳам ана шу гуруҳ тарафида эдим. Лекин мен  Ҳукуматнинг қўрқўвдан бўлсада барибир ўт очишини ва ичимизда қурбонлар бўлишини аниқ тасаввур қилдим.
Ҳеч бир кураш  қурбонсиз бўлмайди.


Бугун  ошкора  кураш куни эди.Демак, бугун қурбонлар куни ҳам. Ҳукумат  ва  биз  ушбу кунгача бугунчалик юзма-юз бўлмаган ва бир-биримизга бунчалик ошкора  қарама-қарши турмаган  эдик.


Ё ҳаёт ё мамот куни эди бу кун. Аммо кўпчилик бизни қўлламади. Агар  раҳбарларимиз бизнинг жонимизни аяганлари ва ўз бошларига  юзлаб кишиларнинг ҳаётидек улкан маъсулиятни олганларидан бу намойишга қарши турган бўлсалар, кўпчилик  биродарларимиз уйда қолган бола-чақалари ва ота-оналарининг чирқираб қолишини бир сония хаёлларидан кечирдилар. Шу сониянинг ўзиёқ уларнинг Норозилик Намойишига бўлган иштиёқларини ўчиришга қурби етди. Бу Стефан Цвейг ёзганидек бизнинг юлдузли сониямиз эди. Агар биз уни чукур англаб етиб, у кўрсатган ёрўғлик томон биринчи қадамни қўйганимизда сўзсиз қўрқўв сониясини бошидан кечираётганлар ҳам ўша захотиёқ ўз қўрқўвларини итқитиб ташлаб ўзларини курашчиларнинг энг олдинги сафларига отган бўлар эдилар.
Дастлабки  қадамни  қўйиш ҳамиша мушкул.
 

7-8 ойлик  гўдакка  илк  қадамни  қўйиш  қанчалик қийин бўлса,16-17 ёшли ўспирин учун илк бора ўз севгилисига мухаббатини  изҳор  қилиш қанчалар мушкул бўлса, куролсиз инсонларнинг катта бир гуруҳини "Калашников" автоматларига қарши  кўкрак кериб боришлари улардан минг баробар қийин. Бу қийинлик сониялар ортига беркинган. Сониялар узунлиги қийинлик даражасига тўппа-тўғри пропорсионал. Сониялар узайган сари қийинлик ҳам буюклаша бораверади. Агар уни биринчи дақиқадаёқ енгсангиз ва енгиб ўтиб нимадан бунчалик қўрққанингизга  назар солсангиз, у арзимас ва хатто кулгили нарса бўлиб туюлиши мумкин. Агар қўрқўвнинг илк дақиқалардаги нимжонгина панжасини силтаб ташламай иродасизлик қилиб турсангиз, вақт ўтган сари бу панжа кучлана бошлайди ва энди ундан  қутилиш борган сари йўқка чикаверади.



    1992 йил 1-июль куни Ўзбекистон сиёсий мухолифати учун юлдузли сония бўлганлиги шак-шубхасиз.Факат биз бу сонияни илғаб ололмадик. Илғаганимизда эса кеч бўп колди, темир совиб улгурди. Кўп  ҳолларда худди шундай вазиятларда йулбошчининг роли беқиёсдир.
Мен  ўша кунги раҳбарларимизнинг тутган позисияларини 100 фоиз қўллаган ҳолда  бу масалани ўзим учун, муаммонинг келажакдаги ечими учун ва оддий фалсафанинг ҳаққи-ҳурмати учун мушоҳада қилмоқчиман. Бу мушоҳада  зинҳор базинҳор бировни хатосини кўрсатиш деб баҳоланмаслиги керак.


Агар  ўша  куни  Муҳаммад Солиҳ ва  Шухрат Исматуллаевлар:
"Ҳокимият зўравонлик қилишини очик  айтмокда! У шу  пайтгача тўкилган қонлардан тўймапти! Улар халкнинг қонини истаганларича тўкиб  бўлсада уни  ўзларининг қонли панжаларида тутиб турмоқчилар! Улар бизнинг эркимизни, озодлигимизни,инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни истаганча янчиб бўлсада бизларни қуллардек яшашга мажбур қилмоқчилар! Биз ҳозир намойишга чиқсак  шаҳид  бўлишимиз  муқаррар. Аммо  биз ҳозир намойишга чиқмасак бир умр мажруҳ бўлиб яшашимиз ҳам муқаррар! Биз маҳкум ва мажруҳ қулликдан кўра озод фуқароликни танлаганимиз учун, ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни хурмат қилинишини талаб  қилганимиз  учун  бу намойишга чиқамиз. Бизга қурол  ўқталганларга  эса Аллоҳнинг жазоси муқаррар!" каби  сўзларни ирод қилганларида биз сўзсиз кўчага отилар эдик ва нима бўлса пешонамиздан кўрардик. Спецназ бизга қараб  ўт очганда  бу  намойиш жумҳурият бўйлаб кенг тарқалиб кетиши муқаррар эди.
Айни  пайтда ўзининг навбатдаги зўравонлиги билан золим тузум ўз инқирозини янада тезлаштирар эди. Парламентда сўзсиз катта жанжал чиқарди. Чунки у ердаги Ҳукумат сиёсатидан  норози  аммо  бир  кичик  гуруҳ  хўжайинларнинг  дағдағалари ва дўқ-пўписаларидан қўрқиб, ғурури топталиб,  жим юрган кўплаб  депутатлар  ниҳоят "бирлик"чи ва "эрк"чи депутатлар атрофида бирлашардилар. Хуллас, воқеалар жараёни  бутунлай бошқача сценарий бўйича ривожлана бошлар эди.

     
     Агар, агар, агар....Аммо булар дахшатли тушдек  бизни  бир сескантирди холос. Биз кўзимизни  очиб ўзимизни яна ўша  маҳкум ҳолатда кўрдик. Яна ўша деворларидаги сувоқлари доимий захлик ва  намлик  туфайли кўчиб тушган эски, ифлос ва совуқ ҳаммом ва яна ўша ёнлари пачок,дастаклари узилган тешик тос.    
 
   Биз ноилож ғазабимизни ичимизга ютиб, чидамаганлар эса зирхли машиналарда ўтирган ғанимларини сўка-сўка тарқалишга мажбур бўлдик.
Шунда менинг хаёлимдан бир фикр ўтди:


"Йўқ,биз ҳали ҳақикий курашга тайёр эмас эканмиз. Токи бизнинг онгимизда жон қайғуси ҳукмрон экан биз ғалаба қила олмаймиз. Чунки жон қайғуси  ҳали  ҳам бизнинг онгимизда моддий қадриятлар  устунликка эга эканлигини  кўрсатади. Токи  моддий  қийинчиликлар ва жисмоний  оғриқларни  енгиб  ўтиб,  маънавий бойликларимиз жойлашган боғнинг дарвозасини очмас эканмиз биз бу боғнинг деворлари остида ўзимиз  каби моддий бойликка уч аммо биздан қудратлироқ  ғанимга  енгилиб, бир  умр  унинг хизматини  қилиб, қул бўлиб яшайверамиз ва  шу қуллик қийинчиликлари  туфайли  ҳаётдан  кўз  юмиб,  девор ортидаги боғ ҳақидаги гўзал хаёлларимизни ўзимиз билан фоний дунёга олиб кетаверамиз. Бу боғнинг дарвозаларини ҳеч ким келиб биз учун очиб бермайди. Агар кимдир уни очадиган бўлса у бизни боққа киритмайди. Чунки боғ дарвозани очганникидир”.



......Бу  воқеаларнинг эртаси  куни  Муҳаммад Солих бир депутат сифатида хокимият сиёсатига ўз норозилигини Ўзбекистон  Олий  Кенгаши минбаридан туриб билдириш учун ҳарчанд уринмасин сўз ололмади. Шундан сўнг у ўз депутатлик мандатини Кенгаш раиси Шавкат Йулдошевнинг олдига улоктириб парламент залидан чиқиб кетди.


Last edited by Admin on Sat Mar 28, 2015 6:14 pm; edited 3 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида (3нчи қисм)

Post by Admin Fri Mar 06, 2015 6:15 am

Хуллас,ана шунака давр эди у кунлар.  

Республика прокуратурасидан"Эрк"партияси биносигача  60-70 қадам  эди холос. Кўпчилик  Дилором Исокованинг хонасида экан.Мен у ердагиларга тезда бўлган гапни айтиб бердим, диктофонни яшириш ва С.Котовни милиса ушлаб кетганини Россия консулхонасига хабар қилиш лозимлигини айтдим.
Кимдир диктофонни яширди ва биз Бобирни укаси билан консулхонага жўнадик. Аммо зинапояда мени бир қора плашли "опер"исмимни айтиб тўхтатдида, ўзи билан шаҳар милисахонасига боришимни илтимос қилди. Пастда унинг икки соқчиси бизни кутиб турган экан. Улар мени ўртага олиб "Виллис"га  судрашди. Мен  Абдуллага "консулхонага бораверинглар" деб қичқиришга улгурдим,холос.  


     Мени майор Алишер Шарофутдинов сўроқка тутиб, диктофонни топширишимни илтимос қилди. Умуман улар ичида фақат шу майор ўзини нормал инсондек тутиб муомала қилади десам хато бўлмас.
Қолган  барчаси минг тусда товланишади. Гохида ипакдек эшилиб муомала, гохида жуда безорини чиқариб,ҳеч бир саволига жавоб бермасангиз, бақир-чақирга тушишади.
Бу майор эса ҳар холда ўзини тута билади. Бу сафар ҳам у аввал чой  билан сийлади, у ёқ-бу  ёқдан гаплашган бўлди ва нихоят мақсадга кўчганди мен бир пасда уни хафсаласини пир қилдим. Биринчидан, менда ростдан ҳам диктофон йўқ эди, иккинчидан,уни қаердалигини  мен"билмасдим". Сўроқ пайтлари улар бизга нисбатан куч ишлатишга эса ҳар холда хайиқишарди.


Хуллас, 2соатча  бошимни қотиришгач  мен уларга диктофон аллақачон Россия консулининг қўлида эканлигини ва консул унда полковник Хасановнинг Россия фуқароси, адвокат С.Котовга нисбатан  қандай  бақириб сўкинганларини хойнахой эшитиб ўтирганини ва улар зудлик билан Сергейни қўйиб юборишмаса жиддий жанжал чиқиши мумкинлигини айтгач мени қўйиб юборишди. Мен буларнинг барини тўқидим албатта, аслида шундай бўлишини жуда истаганим учун.

Кўчадаги  автоматдан  дархол Абдуллага телефон қилдим, улар ханўзгача консулни топа олмаган  экан, биргалашиб  борадиган бўлдик.
Соат кеч 9 дан ўтган булишига қарамай биз консулни безовта қилишга мажбур  бўлдик ва  уни Россия консулхонаси вақтинча жойлашган, Президент қароргохининг биқинидаги  мехмонхонадан топдик. Мен унга  ҳамма  гапни  айтиб  бердим  ва  Сергейни озод қилишга ёрдам беришини сўрадим.
У дархол, бизнинг олдимизда, шаҳар милиса  бошқармасига телефон қилди ва ким биландир 10минутча гаплашди. Унинг дўстона охангда гаплашиши менга ёқмади, ахир Россия фуқароси ҳеч бир сабабсиз,куч ишлатиш йули билан ушлаб  кетилганда Консул  деган  одам ўз фуқароларини химоя қилиши, бундай зўравонлик қилганлар  билан ҳеч бўлмаса сал совуқрок гаплашиши лозим эди, мени назаримда.
Балки телефоннинг нариги томонидан гапираётган одам бечора Сергейни бўйнига  бир дунё "айб"ни қалаштириб ташлагандир. Айникса уни биз билан пикетга қатнашганини сал кўпиртиришса,бу чинакам қонунбузарликка ўхшаб туюлади.

Нихоят консул телефон дастагини қўйдида Сергейни хозир милиса ходимлари мехмонхонага элтиб қўяжакларини айтди.
Биз хурсанд  бўлиб яна шаҳар милиса бошқармасига жўнадик ва у ерда Сергейни олиб чиқишларини кутиб ўтирдик. Орадан бир соатлар ўтгач уни икки граждан кийимидаги зобитлар олиб чиқишди.


Дарвоза  олдида зобитлар қоровул билан гаплаша бошладилар. Мен ташқаридан,темир панжара орасидан уларни кўриб турардим аммо ҳарчанд имо ишора қилмай, Сергей  бизни қоронғуда  турганимиз учун илгай олмади. Мен панжарага якин бордимда секин уни чақирдим.
У мени товушимни эшитиб машинадан тушди-да гуё чекаётган одамдек панжарага яқинрок келди  ва менга уни қандайдир мехмонхонага олиб кетаётганларини,эрта азонда эса учоққа ўтқизиб уни  Екатеринбургга жўнатиб юбормоқчи бўлаётганларини ва аэропортга диктофон ва Бобирларни уйида қолган майда-чуйда нарсаларини олиб келишни илтимос қилди.


Эртаси куни,яьни 5-декабрь,азонда биз уч киши бўлиб аэропортга бордик лекин милисалар Сергейни махсус йўлак орқали учоқ томонга олиб кетишаётганини узокдан кўра олдик,холос.


   Мен у ердан тўғри Юнусободга,Толиб акани олдиларига жўнадим.
Максадим,у кишидан Бишкек конференсияси ҳақида сўраш ва имкон бўлса, улар билан жўнаш эди. Чунки Сергей бадарға қилингач, энди мени Тошкентда ушлаб турадиган бошқа мухим иш йўқ эди.


Толиб ака хайриятки уйда эканлар. Мен аввал у кишига бўлган воқеаларни айтиб бердим ва Бишкекка бориш имконияти туғилганини айтдим. У киши шу оқшом Черняевка орқали жўнашимизни айтдилар.
Мен йулга озрок пул ва керакли нарсаларимни олиб, кайтиб келишимни айтиб, уйга жўнадим. Биз кеч соат 8- ларда Черняевкадаги келишилган жойга етиб бордик.
У ерда Олим ака Каримов, Мадамин Нарзикулов, Васила Иноятова уғли билан,Баҳром Ҳамроев ўтиришган экан.


Улар соат 22.00да "Тошкент-Бишкек"автобуси келажагини ва уни ичида ўз одамимиз билет билан бўлишини ва у автобусни тўхташини айтишди.
Автобус анча кечиқиб келди.Сабаби-авто-вокзалда ва Тошкентдан Черняевкага утиш чегарасида милисалар автобусни роса текшир-увдан ўтказишибди. Бизнинг ҳамрохимиз 10 кишига билет олган жойларда одам йўқлигини куриб,у жойларга кайта билет сотишга мажбур қилишибди ва одам ўтказишибди.
  Хуллас,биз Бишкеккача тик оёқда кетишга мажбур бўлдик ва 6-декабрь эрталаб соат 8ларда Бишкекка етиб келдик.

Тошкентда қуруқчилик ва +15 даража атрофида иссиқ эди. Бишкек эса бизни ўзининг қорлари,яхмалагу совуқ изғирини билан қаршилади.Йўлда мени портфелимдан бор пулимни ўғирлаб олишибди.Мен уни Бахромни олдида қолдириб ўзим олдинда ўтирган Олим ака ёнига нима ҳақдадир гаплашиш учун келгандим.


Эрталаб автобусдан тушишда портфелимни оғзи очиқлигини пайқаб қолдим ва ичини титиб қарасам пул йўқ. Мен дархол пешанасига "ўғри"деб ёзиб қўйилган, юзлари калтакданми кўкарган,17-18 ёшлардаги қирғиз йигитчани қўлидан тутиб, пулни яхшиликча қайтариб беришини сўрадим.
Тўсатдан уни ушлаганимга ва у олганини гуё аниқ билгандай пулни сўрашимдан у ўзини йўқотиб қўйди ва шу билан мени гумонимни янада ошириб ўзини чунонам оқлай бошлади. Мен ундан чўнтакларини кўрсатишни талаб қилдим ва агар, олмагаган бўлса,кечирим сўраб қўйиб юборишимни айтдим.
У  бир  икки силтанди  аммо мен махкам тутиб турганим учун қўлимдан чиколмади.

Шу  пайт бизни  унинг  шерикларидан  иборат  жонли халқа ўраб олди.
Сал утмай бу халкани ундан каттароқ иккинчи халқа ураб олди. Булар энди менинг  шерикларим эди.
Биз кўпчилик бўлганимиз учун кичик  халка  кескин  ҳаракатлар  қилишдан  ўзини тийиб туришга мажбур бўлди.
Мен Олим акага милиса чақириш лозиммикин дегандим, у  киши яна  бир  бор йигитчани инсофга чақиришга ҳаракат қилдилар.
Аммо ўғри бездай бақрайиб тураверди. Мени бундан бадтар жахлим чиқдида қўлимни шартта уни калта курткасининг дўппайиб турган ички ён чўнтагига тикдим ва.....бир даста пулни суғуриб олдим. Улар менинг хали тахи бузилмаган ноёб 5-сўмликларим, 2 кун олдин олган бир ойлик маошим эди.


    Йигитча фош бўлгани учун миқ этмай тураверди. Олим ака унга тўғрилик ва ўғрилик ҳақида  озрок лексия ўқигач биз уни қўйиб юбордик.
Аммо у не учундир шаҳарга жўнамасдан ўзини автобуснинг ичига  урди. Унинг  кетидан шериклари ҳам ўзларини автобусга уришди ва улар ўлжани олдирган ўғрини калтаклашга тушдилар. "Оллохнинг жазоси бу сенларга!" деган  фикр ўтди кўнглимдан. Биз йўлимизда давом этиб таклифномада кўрсатилган мехмонхонага жўнадик.
-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 Конференсия жуда яхши ўтди. Унинг икки кунлик ишида Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон жумхуриятларининг инсон ҳуқуқларини химоя қилиш ташкилотларидан юздан ошиқ вакиллар, Қирғизистон  демократик  партияларининг вакиллари,АКШнинг Қозоғистондаги элчиси, Киргизистон  парламентининг  раис  уринбосари Ширинқулов, АКШдан келган конференсия ташкилотчилари, "Амнисти Интернейшл" (Ян Горвин), "Хьюман Райтс Вотч/Хельсинки (Эрика Дейли ва Александр Петров), МОПЧ (Халкаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти) ва бошқа ташкилотлардан мехмонлар қатнашдилар.
 
Кун тартибидаги асосий масала-Марказий Осиё республикаларида инсон ҳуқуқлари қай даражада таьминланаётганини муҳокама қилиш эди.
Сўзга чиқувчилар кўп бўлгани учун,  ҳар  бир  жумхурият ва халкаро инсон ҳуқуқларини химоя қилиш ташкилотларининг биттадан вакилига сўз беришга келишилди. Ана шу нарса менимча нотўғри бўлди. Чунки дунёнинг тўрт бурчагидан келган   ва нуфўзли ташкилотлар вакилларидан кўпчилик сўз ололмади. Колаверса, жумхурият вакилларидан бир қанча кишилар сўз олишни истар эдилар, хусусан мен ҳам. Аммо биздан фақат Толиб ака Ёқубовга сўз берилди ва у кишига бор-йуги 10 минут ажратилди. Албатта бундай қисқа вақт ичида Толиб ака ҳамма гапни айта олмадилар.

Асосан ўзларининг инсон ҳуқуқлари буйича фалсафий  фикрларини ва бу масала буйича жумхуриятдаги аҳвол ута оғир эканлигини кайд этишга улгўрдилар, холос. Вахоланки биз  хокимиятнинг  демократик мухолифатга қарши олиб бораётган ошкора террор ҳаракатлар-ини бекиёс фактлар асосида буткул  очиб ташламокчи эдик. Бир  неча уринишлардан сўнг  биз баьзур "Бирлик"халк ҳаракати Андижон  вилояти  кенгаши раисининг ўринбосари  Зафар Мирзога  сўз  берилишига  эришдик. Тўғрироги, унинг ўзи қаттиқ талаб қилавергач сўз олаолди. У сўзга чиккач, Андижон вилояти "Бирлик" Халк Ҳаракати вакилларининг ва қамоқда ётган сиёсий махбус,Ҳаракатнинг вилоят кенгаши раиси  Пулат Охуннинг  илтимос ва талабларини конференсия  катнашчиларига  етказишдек топшириқ билан  келганини ва вилоятдаги ижтимоий-сиёсий аҳволни қисқача айтиб берди.

Мен  сексияларга булиниб  иш бошланганда "Миллий Мажлис" ишини ҳокимият сиёсий айблов даражасига кўтарганини ва бу иш буйича  Республика Прокуратураси  20дан ошик  одамни  терговга тортишганини айтиб бердим.

С.Котов  билан боғлиқ хангомаларни ҳам қисқача баён қилишга улгурдим.
Ўш ва Ўзгандан 20га яқин қирғиз онахонлар келишиб, 1989 йил ёзида фитнага учиб ур-тўполонда  қатнашган  болаларини қамоқлардан озод қилишга ёрдам  беришни сўрадилар.
Иссиқкул вилоятидан "қирғиз Каттани"си (итальян фильмидаги ижобий қаҳрамон полиция комиссари) деб шухрат қозонган бир майор (Феликс Кулов)ни порахўр  вилоят хокими  қамоқка олишга буйруқ берганини айтиб ва эрини озод қилишга ёрдам сўраб майорнинг хотини сўзга чиқди.

Ҳар  куни  конференсиядан сўнг унинг ташкилотчилари ресторанда бизни мехмон қилиб сийлашди. У ерда эса ҳар бир республика вакиллари қўлларидан келганча ўз саньатларини намойиш қилишди.
Айникса,Туркманистонлик Девонаев ажойиб қўшиқлар айтди (у Ашхобод опера театрида қўшиқ айтар экан, исми жисмига монанд, агар устидаги замонавий кийимлари ўрнига  унга фарғонача  ок  яктак  кийгизиб  қўйсангиз  нақ девонаи Машрабнинг ўзи бўлади қўяди Smile . Мен унга катта оркестр барабанида аккомпанемент бўлиб турдим. Қолганлар ўйинга тушишди.
Иккинчи  оқшомда  биз, яьни Носир ака, Баҳром ва Василанинг  ўғли  кичик бир пьеса қўйдик(уни спонтан ўша ерда қоғозга "қораладик"). Пьесанинг номи "Демократия, унинг оқибатлари ва мияни жойига солиб қўйиш". Асарнинг бош кақрамони Ислом Карим. Бу пьесанинг яратилиши, ролларнинг таксимланиши, ким нима деб"сайраши-ю" пьесанинг ижросига ҳаммаси бўлиб 20 минутча вақт сарфланди, холос. Айтганча, конференсияга Тоҳир Бақоев, Носир Зокир, Ўринбой ака, Зафар Мирзолар ўз  вилоятларидан вакил сифатида етиб келишди. Шуҳрат ака Исматуллаев ва Иброҳим Бўриевларни милисалар уйларидан чиқаришмаган шекилли,келишолмади.

Айримлар  Озарбайжон  оркали Абдурахим Пўлатов ҳам келади дейишди лекин у ҳам иложини топмаган шекилли,келмади. Демократик ислохотлар ҳаракати номидан Фатхулла Исоков келди. У  ўзи  билан  Тошкент  шаҳар  милиса Бошқармасида ишлайдиган Гринёвми,Гордеевми деган бир майорни эргаштириб келибди. Бу майорнинг ҳам "ҳуқуқлари" поймол қилинган эмиш. Лекин аслида унинг айгокчилик "ҳуқуқи" ҳаддин зиёд азият чекаётгани, яьни бу ғаламиснинг махсус топшириқ билан келгани аниқ эди. Мана  сизга Ф.Исоқов  деган кимсанинг асл башараси. Бу  кимса  ҳатто шундай анжуманда ҳам жанжал чиқаришга ҳаракат қилди:-"Нега бизларни таклиф қилмадинглар? Бизнинг ҳаражатларимизни ҳам тўланглар!" деган хархашалар билан.
 
У эргаштириб келган дум ҳам икки кун ўтмай фош бўлди.
Биз конференцияда пайтимизда бу ғаламис исковуч  мехмонхонада  бизнинг  хоналаримизга  бир-бир кириб, барча мўҳим хужжатларни суратга тушириб олибди(бу суратларни менга сўроқ пайтида подполковник М.Деҳқонов (Тошкент ИИБ) кўрсатди. Яна икки номаьлум қиз ҳам ҳадеб бизнинг даврага аралашаверди. Қандайдир сураткашлар  эса Абдуманноб Пўлатовни  шўбхали  даражада  кўп  суратга  олишди. Шундан  сўнг мен кетадиган кунимиз икки киши то А-б Пулатов Москвага  жўнаб  кетмагунча  уни  қўриқлаб  юриши  лозимлигини  айтдим.  

Толиб ака ва Бахром қолмоқчи булишди лекин мен Толиб  акани  ўрнига бошқа, ёшроқ одам бўлса яхши бўларди деганимда ҳамма бу гапни маъқуллади ва Тохир билан Бахром қоладиган  бўлишди.

Биз,  қолганлар эса 8-декабрда йўлга чиқдик.
Аммо  эртаси куни Тошкентга етиб келганларнинг  ҳаммаси милиса томонидан қўлга олинди.
Бизни  темир  йул  вокзалидаёқ милисалар кутиб турганини  билганимиз учун мен дўстларга перрон томонга эмас тескари томонга тушиб,орқага юришни таклиф қилдим.Биз айланма йўллар орқали вокзалга бормаёқ тарқалиб кетдик. (Давоми бор)

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида (4нчи қисм)

Post by Admin Sat Mar 07, 2015 6:27 am

Кечаси Чимкентда поездни алмаштирганимиз ва тиқилинчда ухлаёлмай келганимиз учун мен карахт ҳолда "Тошсельмаш" деб аталмиш мавзеимизга етиб келдим.Шу қадар чарчаган эдимки, тезрок уйга етиб, бир чўмилиб олгач, тўйиб  ухлашни  ўйлаб  борардим. Бекатга тушганимда сал сергакландим  ва  ҳамишаги  энг якин йўлдан уйга шошилдим. Аммо ичимда бир овоз "Шошма, эхтиёт бул, атрофга қара!"деб ўқтирса, шайтон "иссиқ ванна ва юмшок тўшакка шошил" деб мени чалғитарди.  


Уйимизга 50 қадамча қолганда одатим бўйича атрофни бир кузатдим. Пешин бўлгани учун атроф жим-жит,йўлакларда онда сонда бир одам кўринмаса, умуман хотиржамлик эди.
Бизнинг йўлакда икки қўшни рус кампирлар сўзлашиб туришарди. Йўлак бошида эса "ПАЗ" автобуси турар, милиса ва КГБ-ларнинг таниш "хизмат-беминнат"машиналари кўринмасди. Мен "хайрият"дея йўлимда давом этдим. Автобусни ёнидан ўтишим биланоқ унинг панасида турган "Виллис"ни кўз қирим билан сезиб қолдим аммо бурилиб қарамадим.


Бирдан юрагим сесканиб кетди. Бу машина бизга жуда яхши таниш эди. Унда айғокчилар мени қутиб ўтирганликлари кундек равшан. Мен югуриб қочишимни ҳам, тўхташимни ҳам билмай бир зум гарангсиб турдим-да, йўлимда  давом этишга қарор қилдим. Қўлдаги оғир портфел билан қаергача югуриб борардим. Унинг устига милисаларнинг ҳуқуқини Ҳукумат охирги пайтларда нихоят даражада ошириб юборган  ва улар "қочган жиноятчини тўхтатиш учун"  бемалол қурол ишла-тишлари мумкин эди.Ана шуларни уйлаб "э,нима бўлса пешонамда битгани бўлади. Такдирдан  ким  қочиб  қутулибдики мен қутулардим" деб  ўпкамни  босиб  йўлимда  кетавердим.


Кампирлар  билан  сўрашар эканман орқадан югуриб келаётган оёқ товушларини эшитдим. Қўшни  кампир  менга  дўконга шакар келганини ва тезроқ бориб  олмасам  у тугаб қолишини айта бошлади. Мен  ўнга рахмат айтиб энди  йўлимда  давом этмоқчи  эдим  бўлмади, икки граждан кийимидаги айғоқчи (милисами,КГБми худо билади) икки ёнимдан келиб қўлларимдан  тутишди. Улар  ҳамишагидек на салом, на ўзини таништириш ва на ордерсиз  мени машинага судрашди.  
    Менинг дунёда энг ёмон кўрган нарсаларимдан биринчиси-бу ўзбек милисаларининг худди қутурган  ит каби  индамай келиб одамга ёпишишлари.
Мен  уларга:
-Ҳой,мусулмонлар, гапирсангларчи, қайси  бирингни  арпангни хом урдим?! Бу  нима  қилиқ, кела солиб одамга ёпишасанлар? Нима гап ўзи? - деган саволларимга улар қисқа қилиб "милисахонада ҳамма арзингизни айтасиз"-деб жавоб беришди.

 
Мен қўлимдаги болаларимга олган совғаларимни уйга ташлаб кетайлик десам ҳам унамай машинага ўтказишди. Қўшни кампирлар бу ола-тасирдан  хайрон  бўлганча колавердилар  ва "Виллис" шитоб билан йўлга тушди.
Башараларидан ва гап-сўзидан иккаласининг ҳам вилоятлардан келгани билиниб турарди. Рулга ўтирганининг талаффўзи самаркандча, падаринга лаьнат сендака ҳамюртни!
Унинг ёнида ўтиргани эса Тошкент вилоятидан бўлса керак, ўзи кичкина, башарасига яхшилаб бир туширсанг бир ҳафта кўрпа-тўшак қилиб ётадиганлардан. Аммо ёнида дўппайиб турган пистолет ҳисобига ўзича гердайиб юрибди, "тах-тах" ўйнаб юрган болага ухшаб.
Кўрган  кунинг  қурсин, чулдурвақа! Буларнинг безбетлигиничи! Ҳеч қандай маданият, диёнат деган нарсани билишмайдия, лаьнатилар.
Ҳойнаҳой самаркандлик исковучни "мухолифат билан кураш усуллари"ни пойтахтлик"билимдонлар"дан ўрганиши учун чақиришганов. Тошкент вилоятидан  деб  тахмин  қилаётганим чулдириқни эса "чек"ига тушган бўлсам керак, Бирлик Халқ Ҳаракатининг Тошкент вилоят кенгаши раиси бўлганим учун.


-Сал бўлмаса ухлаб қолиб ўтказиб юборарканмиз - деди чулдириқ самарқандликка.
-Ха, кўз кетган экан, яхшиям сиз кўриб қолдингиз - ўнга монанд жавоб берди наригиси.        
"Гаплашишни қаранг, худди бўри тутиб қайтаётган овчилардек мулоҳаза юритишади-я".
Улар чорраҳада машинани "Светлана" магазини томон буришди.
- Қайси милисахонага  олиб  бормоқчисизлар  ўзи, билса бўладими? - сўрадим мен улар кетаётган  йўлдан хайрон бўлиб.
Чунки мени ҳар ушлашганда ё  шаҳар  милиса бошқармасига  ё исковучлар вазирлигига ёки уларнинг Ҳамза тумани бўлимига олиб боришарди. Бу  муттаҳамлар  кетаётган  томонда эса ҳеч канака милиса-пилисахона йўқ эди.
-Борганда биласиз,жим ўтираверинг! - деб кесатиб қўйди "ҳамюрт".
"Билган томонингга ҳайда, ўлиб кетмайсанми адашиб".


Уларнинг адашиб кетаётганига менинг ишончим комил эди. Мен сигарета олиб тутатдимда ойна тарафга бурилиб олдим "Кўзим чиқсин сени кўргунча бундоқ!".
Улар 15 минутча Маьмура опанинг махалласини, яьни"Шимоли-шарқий" мавзени, қишлоқ хўжалиги  дорилфунуни атрофларини кезиб гангишгач мени сабрим чидамай тутақиб кетдим:
-Ҳамза тумани милисасини излаётган бўлсанг орқага бур машинани, у ёғдан бу ёққа бекорга ҳайдагандан кўра!
"Ҳамюрт" менга бир ўқрайиб қаради-да машинани орқага бурди.
Астағфирилло,бекорга вақт ўтказишни жуда ёмон кўрганим учўнгина бу"дубак"ка йўл кўрсатишга мажбур бўлдим.Тақдирнинг аччиқ ҳазилини қаранг - маҳбус жаллодга йўл кўрсатмокда! Ё алҳазар!

У бизнинг туманни умуман билмас экан, яна  ўзларича  махсус топшириқни  бажариш  учун худо билсин  Жумаданми  ёки  Пастдарғомданми  Тошкентдек  шаҳри азимга командировкага келганлар.
Бу муттаҳамнинг муштипар онаси ўғлининг қандай  ғаламис  топшириқни  бажаргани кетаётганидан бехабар ўнга ҳойнаҳой оқ йўл тилаб дуо қилгандир "Оллох ишларингда мададкор бўлсин болам" деб.
Агар мени ўрнимда ҳақикий жиноятчи бўлганда борми, уларни иккаласини ҳам "Яланғоч"даги  бирор дарахтга яланғоч ҳолда боғлаб, ўзи уларнинг машинасида суриб юборган бўларди.


    Ниҳоят "жиноятчи" икки оперни Ҳамза тумани милисахонасига бошлаб  келди. Самарқандлик милиса эшикдаги навбатчи майор билан нима ҳақдадир тортиша бошлади. Майор қаёққадир телефон қилгач биз қайта машинага ўтирдикда ўн дақиқалардан сўнг  Тошкент шаҳар милиса бошқармасига етиб келдик.
Ҳамза туманининг навбатчи офисери мени ё ордерсиз  қабул  қилишни  истамади  ёки шаҳар бўлимидан топшириқ олишгач бу ёқка жўнатишди.
Хуллас, яна  ўша лаьнати кабинет, яна ўша полковник М.Деҳқоновнинг совуқсиллиқ башараси ва яна унинг одамнинг ғашига тегадиган узлуксиз ва бетайин сўроқлари.
Бу сафар милисатўра муомалани димоғдорлик билан бошладилар, нимадандир кайфи чоғ шаҳар "исковуч"лар тўдаси бошлиғининг.
У мени олдимга конференсиянинг ҳамма ҳужжатларини ва ҳар хил суратларни сочиб ташлади, ўзининг изкуварлари ишидан мақтанмокчи бўлгандай.
А-б Пулатовни икки шериги билан Бишкекдаёқ тутиб келишганини гапирди. Хуллас, у мени эрталаб 8дан кеч соат 5ларгача сўроқка тўтди. Конференсияда кимлар сўзга чикди, нималар дейишди, кимлар қатнашди  ва  хоказолар.
Тезрок қутилиш учун фақат ўзимга тегишли саволларига  рўйи-рост жавоб бердим. Уларни яширишнинг хожати ҳам йўқ эди. Аммо улар "сиз ҳамма гапни айтмаяпсиз"деб олиб ўтираверишди.
Бошқа хоналарда Олим ака Каримов,Толиб ака Ёқубов ва Носир ака Зокировлар  ҳам  сўроқ  килинаётган эканлар.
Мен уларни йўлакнинг охирида, бурилишда кўриб қолдим. Носир ака бир милисага: "Намоз вақти бўлди. Биз таҳорат қилишимиз керак"- деб дўқ қилиб турган эканлар. Ёнларида Толиб ака ҳам турган эдилар. Мени уларга "Ҳов биродарлар" –дейишим билан  Ким фамилияли корейс майор мени ўз хонасига судраб кетди.  
Мен аввал майор сўнгра полковникка ҳеч бир сабабсиз уч соатдан ортиқ ушлаб ўтиришга ҳақлари йўқлигини айтиб жанжал қилавергач М.Деҳқонов соат 5ларда подпол-к О.Абдувалиевни хонасига чақириб, унинг гувоҳлигида менга бир шикоятни кўрсатди.
Бу шикоятда мен гуёки мени бу ерга хизмат юзасидан олиб  келган  милисаларни сўккан  эмишман, улар мени хизмат юзасидан қўлга олмокчи бўлганларида қаршилик кўрсатиб улар билан олишибман  ва  шу туфайли менга 3 сутка қамоқ жазоси белгиланибди.

Мен  бундай  тўҳматдан  тутоқиб кетдим  ва шикоятни ўқиб кўриш учун қўлимга беришини сўрадим. У тўҳмат-шикоятни бермади ва уни узоқдан менга кўрсатди, холос. Жахл  билан  йиртиб ташлайди  деб қўрқди  чамамда  исковучлар  ва тўҳматчилар тўдаси  бошлиғи.
Шундан  сўнг мен  ўша "жабрланган" икки муттаҳам  милисани бу ёқка чақиришларини талаб қилдим. Буни ҳам рад этишди ва подполковник Одил Абдувалиев мени 2 соқчи ёрдамида  Ҳамза  тумани  милисахонасига  олиб  бориб  қамаб  қўйди.


Очиқ  тўҳматлигини  ўзлари  ҳам  билиб туришгани учунми, аниқроғи  буни  ўзлари  уюштиргани  учунми, ҳар ҳолда мени камерага эмас терговчилар хонасига қамашди. Гоҳида ошхонадан шу ерга тушлик олиб келишар, гоҳида эса соқчи ёрдамида милисахонанинг биқинида жойлашган ошхонага олиб тушишарди. Бири  навбатга туриб овқат олса, иккинчиси  менга қўриқчилик қиларди. Николай  деган  терговчининг  хонасида телевизор бор экан,унда Олий Кенгаш сессия (1992й.8-декабрь)сини томоша қила бошлаган эдим, подп-к уни ўчириб хонадаги зобитларини уришиб ташлади.
Мен экранда Ўзбекистон Бош прокурори  Б.Мустафоевнинг  Жиноят Кодексига  қандайдир  ўзгартиришлар  киритишни таклиф қилаётганини  кўришга улгурдим, холос. Масала сал ойдинлаша бошлади. Улар бизни  қамоқда  кўпроқ ушлаб туриш  учун янги моддалар киритишмоқда Жиноят Кодексига. Чунки уларнинг наздида "конференсияда қатнашгани учун қамалсин" деган модда йўқда бу лаьнати совет кодексида.
  3 кунлик дастлабки қамоқ ҳам бир амаллаб ўтди.Мени бир неча бор талаб қилишимга қарамай Ҳамза туман милиса бошлиғини олдига олиб боришмади. Муддат тугагач мен  жанжални каттароғини бошладим.
Нихоят 11-декабрь кеч соат 6 ларда пол-к М.Деҳқонов соқчилари билан мени олиб кетди ва 20 минутлар чамаси машинада юргач,менга нотаниш 4 каватли бино олдига бориб тўхтади.

Темир дарвоза очилгач машина ичкарига кирди. Бизни машинани ичида қолдириб пол-к қаёққадир кириб кетди.Мен соқчилардан машинадан чиқиб бир оёқларни ёзиб,тамаки чекиб олай десам унашмай,машинани ичида чекишга рухсат беришди. Орадан ярим соатлар ўтгач пол-к қандайдир бир қоғозни кўтариб келди ва мени машинадан тушириб, бир паст томли бинога судрашди.


Бу бинонинг эшигини очишлари биланоқ унинг навбатдаги қамоқхона эканини  билдим. У ерда семиз бир рус капитан стол орқасида ўтирган экан. Пол-к ўнга қўлидаги қоғозни кўрсатди. Капитан "гувоҳлар лозим"  деди. Пол-к ўз соқчиларини гувоҳлар топиб келишга жўнатди.
Сал ўтмай улар икки ўзбекни - ёши элликларга бориб қолган бир аёл ва ёши сал улуғроқ бир эркак кишини олиб келишди. Шундан сўнггина қамоқхона бошлиғи М.Деҳқоновга берган қоғозни менга узокдан кўрсатиб ўқий бошлади:
Келишилди:                                         Келишилди:
УВДТ бошлиғи                                   Республика прокуратураси
пол/к Болтабоев                                  терговчиси Эргаш Жўраев
11-декабрь 1992йил                             11-декабрь 1992 йил
                               
                             Қамоқка олиш ҳақида ордер
"Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 62 моддасига биноан Худайбердиев Ҳазратқул
давлат тўнтаришини тайёрлашда айбланади. Айблов бўйича тергов ишларини
олиб боришни таьминлаш учун Худайбердиев Ҳ. қамоқка олинсин"
   Тошкент ш.прокурори ўринбосари Мусабеков.»
Тахминан шундай эди у машьум қоғознинг мазмуни.

Мен капитандан ордерни қўлимга беришини  сўрадим.
Пол-к Деҳқонов бўнга қаршилик қилганди, капитан унинг гапига парво ҳам қилмасдан менга  ордерни узатди. Мен ордерга кўз югуртирдим. Ҳаммаси рост. Менга даҳшатли айб қўйилган эди. Бу айб билан қамалган одам энг камида 10 йилга озодликдан маҳрум қилинар ёки олий жазога тортилиши мумкин эди. Мен айбнинг оғирлигидан бир лаҳза гарансиниб қолдим.


     Гувоҳлар олдида мени чўнтакларим ва портфелимдаги ҳамма нарсани стол устига ағдаришди. Уларнинг ичидан сочиғим ва тиш чўткамни қолдириб, бошқа барча нарсаларни топширишим лозим эканлигини айтишди. Хатто пластмасса тюбикдаги тиш  пастаси, алюминийдан ясалган тароғим ва ботинкамни ипларигача олиб қолишди. Чўнтагимдаги бор пулни ва портфелни, ичидаги совғалари билан  болаларимга  элтиб беришларини талаб қилдим. М.Деҳқонов рози бўлди.
    Шундан сўнг улар кетишгач қамоқхона  ичидан  икки соқчи чиқиб келди  ва  улар мени  изолятор ичкарисига, яьни зиндонга олиб киришди. Хира электр чироқ ёниб турган бетонли пол йўлакда мени тўхтатиб, устимдаги барча  кийимларимни ечишни талаб қилишди.
Мен ички кийимим ва пайпоғимни ечмаган эдим, уларни  ҳам  ечишни талаб қилишди  ва  уларни ҳам синчиклаб текшириб бўлгач кайтариб беришди. Улар кийимларимни текшириб бўлгунча совуқ суяк-суягимдан ўтиб кетди. Чунки киш ҳавоси, бетон полда яп-ялангоч, яланг оёқда  ярим соатча турдим. Ҳам совуқдан, ҳам  аламдан дир-дир қалтирардим.


Қандай разиллик?! Қандай тўҳмат?! Аламнинг  зўрлигидан бирон оғиз сўз гапиргим келмасди ва соқчиларнинг "Нима иш қилувдингиз? Қайси поезддан туширишди?" каби саволларини жавобсиз қолдирдим.
Улар менинг аҳволимни тушунишди шекилли, саволларини бас қилишди ва текшириб бўлинган кийимларимни кийишга рухсат беришди.Мен тезда кийиниб олгач тор йўлакка бошлашди. Йўлакни икки томонида учтадан жами олтита камера бор экан. Турдаги, чапдаги камерани эшигини очишди ва сочиғимни эрталаб ювинишга чиққанда беришларини айтиб уни ҳам олиб қўйишди.Орқамдан камера эшиги тарақлаб ёпилди.  
   
Камера 4 маҳбусга мўлжалланган бўлиб, узунлиги 4м, энига 1,5м экан. Темир эшикдан киргандан ўнг томонда икки кишилик устма уст жойлаштирилган темир нар,чап томонда эса полга маҳкамланган темир стол ва 2 киши сиғадиган темир ўриндиқ.


Камера  қоқ ўртасидан иккига бўлинган, унинг иккинчи қисми 1метрча  баланд қилиб ясалган пол устига ёнма-ён ўрнатилган 2 темир нардан иборат. Нарлар ораси тахминан икки қарич.Камерани тўрдаги деворининг энг юқори қисмида  икки каватли темир панжара билан тўсилган  дераза.
Шиша ўрнатилмагани учун панжара орасидан декабрнинг изғиринли совуқ шамоли гувиллаб уриб турибди. Кимдир эринмай ҳар бири гугўрт қутиси катталигидек келадиган панжаралар ичини матраснинг увадалари билан тўлдириб чиқибди. Аммо уларнинг яримидан кўпини шамол тушириб юборган бўлса керак фақат толалари шамолда пириллаб турибди, холос. Деворлар йирик тошли бетон қоришма билан сувалгани учун у ғадир-будир тус олган ва қонхўр каналарга мос минглаб уйчалар ҳосил бўлган.
   
Мен энг аввало учта гугўрт чўпни бирлаштириб таёқча шаклига солдимда ғоваклардаги каналарни эринмай, биттама-битта янчиб чикдим. Лаьнатиларнинг айримлари маҳбусларни қонини чунонам сўрганидан шишиб, ғовакларга тиқилиб ётган экан. Таёқча билан босганингизда кана "тирқ" этиб ёрилиб кетади ва ғовак атрофи қип-қизил қонга бўялади.
Девордаги каналарни гумдон қилгач қоп-кора, қалин матодан тикилган матрас ва ёстиқни синчиклаб текшириб  чикдим. Бундан ҳам кўнглим тўлмай уларни яхшилаб қоқиб ташладим. Худди бир йил коқилмаган гиламдек чангга тўлиб кетган экан.

Шу зайлда камерани озроқ тартибга солгач эшикни тақиллатдим.
Ёши 50 ларга борган қозоқ сержант эшикдаги 20х20см.ли дарчани очиб:
-Эшикни тақиллатиш мумкин эмас.Гапингиз бўлса чап томонда деворга ўрнаштирилган тугмани босинг. Ҳа, нима гапингиз бор?-деди.
Мен сув сўрадим ва у менга тахминан 1 литр  сиғимли  алюмин  товоқчада сув келтириб берди. Сувнинг бир қисмини камерани полига сепдим ва  қолганига  юз-қўлимни чайиб олдим. Шундан  сўнггина  тин  олиб нарга ўтирдим ва сигарета олиб тутатдим. Орадан бир неча дақиқа ўтмаёқ қўшни камерадан кимдир паст овозда:
-Четвёртый, четвёртый, эй, поделись табаком - деб қолди.


Чамамда мени чақираяпти. Тамакини ҳидини сезиб. Демак мен "тўртинчи" эканманда, яьни №4нчи камерада эканман.
Навбатчи нечундир очиқ қолдирган дарчадан секин йўлакка мўраладим. Қарама-қарши томоннинг чапдаги камера дарчасидан соч-соқоли ўсиб кетган бир йигит мени кўриб қўл силкитди ва тамаки сўради.
Мен иккита сигаретани стол устида ётган эски газета парчасига ўрадимда унинг дарчасига қараб иргитдим. Лаьнати дарчага етмай йўлакка тушди. Қўшни  навбатчини чақириб,ундан полда ётган тамакини олиб беришни илтимос қилди. Навбатчи менга қараб бир ўқрайдида аммо ҳеч нарса демай тамакини қўшнига  олиб берди ва иккаламизнинг ҳам дарчаларимизни "шарақ-шарақ" этиб қарсиллатиб ёпиб нари кетди.
Юрагим тўсатдан сиқила бошлади. Бундан олдинги 3 кунлик қамоқда юрагим бунчалик сиқилмаган эди чунки тезда қўйиб юборишларига қандайдир умид бор эди...

Давоми бор

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис (5нчи Қисм)

Post by Admin Wed Mar 18, 2015 4:27 am

Энди эса бу қамоқ анча жиддийлашди ва муддат каттага ўхшаб туюла бошлади.
Аммо қанча?
Неча кун?
Неча ой?
Йўғэ, ҳар ҳолда "ой" эмасдир-ов. Худонинг ўзи сақласин!

Ахир ойларга чўзилса болаларимнинг аҳволи нима бўлади?
Хотиннинг маоши нонга ҳам етмайди-ку.
Иш нима бўлади?
Мен шу ҳафта Ғаллаоролга сафарга боришим керак эди.
У ердаги ғаллачилик совхози билан кичик сув омбори проектини тузиш бўйича шартнома ишларининг йиллик якунини тасдиқлаш ва келаси йилги ишларни режалаштириб келишим лозим эди.

Биз профессор Яков Соломонович Кривовяз билан буғдой ҳосилдорлигини ошириш учун бошоқ етила бошлаганда буғдойни суньий ёмғирлатиш усули билан суғориш гоясини ишлаб чиққан эдик. Йиллик ҳосил 10-15 центнер атрофида бўлиб, бунинг асосий сабаби  буғдой айни чанқаганда қуруқчилик бошланиши эди.Агар унга айнан ўша пайтда 2-3марта ёмғирлатиб сув берилса ҳосил 1,5-2 баробар кўп бўлиши аниқ эди.Мен проект бошлиғи эдим.


Энди ҳамма иш тўхтаб қолади.Мени ёрдамчим ёки ўринбосарим йўқ эди. Профессор эса ёши 80дан ҳам ўтиб қолган, кекса киши. У  уйида  ўтириб ишлайди, биз уни консультант вазифасига ярим ставкага ишга олган эдик. Икки тадқиқотчини эса мен "Гипроводхоз"дан ёллаган эдим-фақат дамба проектини ишлаб беришлари учун. Улар менсиз  бу  ишни ташлаб қўйишлари аниқ чунки улар ўзларининг доимий ишлари билан банд.    Афсус,афсус...
   Мен  юракни ёзиш учун эшик ва нар оралиғидаги 2метрча жойда у ёқ бу ёққа юра бошладим. Аммо жой торлигидан юрагим бадтар сиқилди ва юришни нар устига чиқиб деразагача узайтирдим.Билмадим қанча вақт юрдим, ниҳоят "тепага чиқ пастга туш"лар ҳам жонга тегди.Ўтириб яна бир чекиб олдим.
..........................................................................................................................................

Бўлди, юрак сиқилиб кетди. Танаффус.
Аслида буларни бошидан ёзиб юрсам яхши буларкан. Энди ўтган икки ойлик қамоқ воқеаларини қоғозга туширгунча яна икки ой кетса керак. Балким қисқарок қилишга тўғри келар. Ха, кўрамиз, ишқилиб худо сабр берса, қудратим етгунча ёзаман.
       
Бир "тусовка" қилмасам бўлмади (яьни, 3метр узунликдаги камеранинг у бурчагидан бу бурчагига бориш¬-келиш).


Соат 14.00.Тушлик.
Бугун ёзиш жуда қийин бўлади, чунки антипод навбатчи экан. У ёши 50ка бориб қолган қозоқ лейтенанти. Мени  у билан келишмовчилигим 11.02.1993да бошланди. Ўша куни менга белгиланган  2 ойлик қамоқ муддати тугаган эди.Буни менга Тоштурмада, 4нчи овулдаги камерадошлар ўргатишди. Уларнинг айтишича, бирор  жиноят  қилганликда шўбҳаланиб  қамоқка  олинган ва тергов ишлари тугамаган одамни илк бор 10 суткага,сўнг 2 ойга,сўнг яна бир ёки икки ойга қамоқ муддати узайтирилиши мумкин.Албатта етарли асос бўлса. Яхши,билимдон адвокати борлар бирламчи 10суткалик қамоқдан сўнг Ўзбекистон Жиноят- просессуал кодексининг"ушланган одамнинг айбини исботлайдиган далиллар етарли бўлмагани учун" моддасига асосан озод этилишлари мумкин.


Албатта бу моддани прокурор томонидан тан олиниши учун  коррупсияга  қулоғигача  ботган Ўзбекистонда каттагина пора эвазига эришиш мумкин холос. Бу  пора  терговчига ҳам, прокурорга ҳам ва бу ишни уддалай оладиган воситачига ҳам берилади. Ахир бу "қонун посбонлари"тўғри келган одамнинг қўлидан нарса олишмайди-да. Бу ишларни бошида турган адвокатингиз ҳам камида бир қўй ва усти-бош сарпо билан такдирланиши лозим бўлади. Буларни  эплай  олмаганларнинг қамоқ муддатлари терговчи талаби ва прокурор санксияси  билан 6 ойгача  узайтирилиши мумкин.


Республика  прокурорининг санксияси  билан  терговдаги  одамнинг қамоқ муддати энг кўпи билан 9 ойгача узайтирилиши мумкин. Тамом! Шу муддатдан бир соат ҳам ўтмасдан шўбҳа остида қамоқка олинган ва тергов жараёнида айби исботланмаган шахс дархол озод қилиниши керак ёки иши судга топширилиши лозим.9 ойдан ортиқ тергов бахонасида ҳеч кимни қамоқда ушлаб ўтириш мумкин эмас.Албатта қонуннинг бу моддаси юзлаб ва хатто минглаб маротаба  Ўзбекистон прокурорлари томонидан бузилиб келинмокда. Аммо уларнинг ҳар бирини исталган вақтда бундай қонунбузарликлари учун жавобгарликка тортиш мумкин,   чунки улар ўзларининг жиноятларини ҳеч қачон ҳеч қандай қонун билан оқлай олмайдилар.


Уларнинг бундай жиноятларининг эскириш муддати эса йўқ,худди гитлерчи фашистларнинг жиноятлари каби.Шу сабабли ёшлари 80-90га борган фашистлар хали ханўз Латин Америкаси,Австралия ва хатто Германиянинг ўзида ҳам излаб топилиб судга тортилмокдалар. Масалан, 1991 йилнинг август ойида  Бразилиядан  Италияга  саёхатга  келган бир собик гестапо офисери қамоқка олинди ва Германияга олиб келиниб суд қилиниб 25 йилга кесиб юборилди. Орадан сал кам 50 йил вақт ўтиб!
Шундай бўлгач айтворасанда беихтиёр "ЯШАСИН ҲАҚИКАТ!"- деб.

Шунинг учун Ўзбекистон прокурорлари,терговчилари ва судьялари ҳам хизмат вазифаларини уташда йўл қўйган жиноятларининг эскириш муддати йўқлигини ҳамиша ёдда тутмоқлари лозим.  
Ушбу кунларда қўлга тушган  гитлерчи  фашистларни "юқорини топшириғини бажарганман, ўзим бегунохман" каби важлар муаққақ жазодан қутқара олмагани каби бизнинг қонунбузмакор "қонун посбонлари"нинг ҳам бир куни  келиб "Мен Каримовнинг топшириғини бажарганман" деб алжирашларини ҳеч ким ҳеч қачон инобатга о л м а йди.


Хуллас,мен бояги қозоқ лейтенант-навбатчини чақирдим:
-Бугун менга белгиланган қамоқ муддати тугади.Энди ё мени озод қилинг ё қамоқ муддати узайтирилгани ҳақидаги санксияни кўрсатинг!-дедим.
-Сиз жим ўтираверинг,қамоқ муддати тугаган бўлса ҳам озод қилиш ҳақида махсус қарор олиб келмагунларигача ҳеч ким сизни озод қилаолмайди - деди у мени саволимдан энсаси қотганини яширмай.
-Бу бўлмаган гап.Санксиясиз бир соат ҳам мени қамоқда ушлаб ўтиришга ҳаққингиз йўқ. Кўрсатинг санксияни!-дедим унинг хотиржам ҳолда қонунбузарлик қилишидан жаҳлим чиқиб.
У ортиқча ҳеч нарса демай зарда билан эшикни тарақлатиб ёпди-ю кетди.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис (6нчи Қисм)

Post by Admin Wed Mar 18, 2015 5:03 am

Менинг дунёда энг ёмон кўрган нарсаларимдан иккинчиси- бу номаьлумлик.Шунинг учун бу бетайин ҳолатимга аниқлик киритиш учун бир қўлим билан бетон девордаги қора тугмачани босавердим, иккинчи қўлим билан эса темир эшикни тақиллатавердим.Ниҳоят бу тўполонга нерви чидамаган навбатчи 15 минутлардан сўнг қайтиб келди ва эшикни очиб:


-Сиз ўзбекчани тушунасизми ўзи? Мен сизга айтдим-ку жим ўтиринг деб!-деди ўдағайлаб.
-Йўқ, мен бундақа ўзбекчани тушунмайман! Нега гап тугамасдан эшикни тарақлатиб ёпиб кетасиз! Мен сиздан талаб қилаяпман: Қани мени қамоқда ушлаб туриш ҳақидаги лаьнати санксиянгиз?! Санксияни кўрсатган заҳотингиз мени товушим ўчади! Агар санксиянгиз бўлмаса ё мени озод қилинг ё прокурор назоратини чақиринг! - ундан бадтар бўкирдим мен.
-Мен боя началникка телефон қилиб ҳамма гапингизни айтдим. Бошқа уни безовта қилмайман. Сабр қилишдан бошқа иложингиз йўқ, тушунинг шароитни - деди у сал ўпкасини босиб.
-Қонунбузарликни тушунишни истамайман - деб яна бақиргандим у ҳеч нарса демай бутун жаҳлини эшикка сочди ва уни аввалгиданда қаттиқрок тарақлатиб ёпиб, эшик орқасидан "Энди масала аниқ бўлмагунча бошқа келмайман минг бақирганинг билан!" деди ва полни гўрсиллатиб босиб нари кетди.


Бечора эшик, яхшиям сен темирдан ясалгансан, бўлмаса аллақачон афсаласофилин бўп кетардинг, биз каби мавжудотларнинг қутиришидан.
Мен бир пас тин олиш учун ўтириб қўлимга "бош оғриқ" пакетимни олдим ва аввалдан тайёрлаб қўйилган газета парчаларидан бирига махорка ўрадим. Гугурт чўпидан атиги 3 дона қолибди, улардан бирини ёқдимда махоркани тутатиб олдим.


Асабийлашганимдан уни тугай деб қолганини панжам куя бошлаганда сезиб қолдим ва уни ўчирмасдан дархол яна битта махорка ўрадим. Гугуртни тежамаса бўлмайди, хали худо билсин яна қанча вақт бу зах ўрада ўтиришга тўғри келади.
Кеч соат 18ларда лейтенант ниҳоят яна эшикни очди.
У менга бир сўз демай қўлидаги қоғозни узатди. Мен унга кўз югуртиргач қамоқ муддати 11-февралдан 15нчи февралгача узайтирилганини англадим.
Хатни кўриниши қуйидагича эди:


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКЎРАТУРАСИ

№18/90-92 УЯ-64/ИЗ-1 бошлиғи
28.01.93йил Р.К.Кадировга

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 62-моддасига биноан
давлат тўнтаришини тайёрлашда айбланаётган Худайбердиев
Ҳазратқулнинг қамоқ муддати 1993йил 15-февралгача узайтирилсин.

Ўзбекистон прокуратурасининг
адлия маслахатчиси,терговчи Э.Жўраев


Нахотки Респ.Прокўратурасидан чиққан санксияга терговчи қўл қўёлса?

Менда бу хатнинг ҳақиқийлигига гумон бор. Сабаби- фақат прокурорларгина санкция бериш ва уни узайтиришга ҳақлидирлар.
Ундан ташқари, хат гуёки 28.01.93да Тоштурма бошлиғи Р.К.Кадиров номига ёзилган аммо уни орадан 14 кун ўтгач ИИВ изоляторига олиб келишди.
Менимча бу хатни Э.Жўраев шу бугун, яьни 11.02.93да ёзган аммо"28.01.93йил"деб сана қўйган. Бу хатнинг сиёхи хали қуримаган. Демак улар мен талаб қилавергач шундай қонунбузарликка боришган.

Бу ишни илгарирок бажаришни эса иложини қилишолмаган чунки қамоқ жазосини узайтиришга ҳақли бўлган прокурор Мусабеков хойнахой терговчи Э.Жўраевдан 2 ойлик тергов жараёнида олинган ва менинг айбимни исботлайдиган далилий ашёларни талаб қилган. Э.Жўраев эса уларни кўрсата олмаган ва натижада прокурор Мусабеков менга белгиланган қамоқ муддатини узайтиришдан бош тортган.

Шундан сўнг Э.Жўраев ана шу қонунбузарликни қилиб,ўзи мени қамоқ муддатимни узайтирган. Бу хатни хойнахой Тоштурма бошлиғи Р.Кадиров ҳам кўрмаган. Кўрса у ҳам бу хатнинг санкция кучига эга эмаслигини пайқаши ва мени қамоқда ортиқ ушлаб туришга рози бўлмаслиги мумкин эди. Чунки мен ИИВнинг изоляторида ўтирганим билан Тоштурма ҳисобида эдим ва бу изоляторга ўта хавфли жиноятчиларни турмадан олиб келиб сақлашар эди. Демак, ҳамма жавобгарликни энди Ички ишлар вазири Зокир Алматов ва терговчи Э.Жўраевлар ўз бўйинларига олишган.

Қисқаси, шундан сўнг биз капитан «Кук» билан чиқиша олмайдиган бўлиб қолдик. У ана, ўзи ҳам кеп қолди. Қурғўр,кўп яшамоқчи шекилли. Мени зиндонбон ўз ҳузурига таклиф қилаётган эмиш. Борайлик-чи нима гап экан.


17.30
Уфф! Бугун қаттиқ ишлаб юбордим сўҳбатдан сўнг.Чунки зиндонбон "Менга фақат сизни қўриқлаш топширилган. Мен сизнинг бирор талабингизни бажара олмайман. Нима дардингиз бўлса Э.Жўраев жаноби олийларига айтинг.Такдирингиз шу одамни қўлида" деди.
Мен айни ана шу башарани ҳаммадан кўра камроқ кўришни истардим. Шунинг учун зин-донбоннинг айтганларини ва аризалар ёзиш учун Кукдан қоғоз, қалам сўрадим (ўзимда борлари ўзимга керак, қолаверса"керакли тошнинг оғирлиги йўқ" дейишган муҳтарам бобокалонларимиз).
Ўтган кунги ҳархашаларимдан безиган Кук бир йўнилмаган қалам ва 10 варақ қоғоз келтириб берди. Қаламни йўнишга пичок сўрагандим, менинг бу ҳазилимга у заҳархандалик билан бир тиржайиб қўйдида қаламни олиб кетди, йўнгани.


Хуллас, шундан сўнг ёзишга тушдим. Нақ 7 бетни қоралаб ташладим.
Хусусан Республика Олий Кенгашининг Конститутсион назорат қўмитаси раиси Ш.Ўразаевга,
Олий Кенгаш раиси вазифасини ўтаётган собиқ милиса майори(қаерга қарама милиса) Эркин Халиловга,
Олий Кенгашнинг инсон ҳуқуқларини химоя қилиш қўмитаси раиси Ешимбетоваларга арзномалар,
ИИВнинг иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўлими (собиқ ОБХСС) бошлиғи Сергей Николаевич Тахтинга (не учундир ана шу бўлимга топширилган мени назорат қилиш жавобгарлиги, балким махсус "Сиёсий мухолифатга қарши кураш" бўлими йўқлиги учун),
ИИВ вазир ўринбосари(қамоқхоналар бўйича) Мамадалиевга ва ниҳоят,
Республика бош прокурори Буритош Мустафоевларга арзномаю талабномалар ёздим.

Бўлди,чарчадим биродарони азиз, қолгани эртага.Унинг устига жажжи қаламчам ҳам неча марта "ўлиб" неча марта "тирилди". Борган сари кичрайиб бораяпти, боёқиш.

17.50
Олим ака жуда соддалар-да. Терговчи у кишига ўра ковлаб ётибдию, Олим ака бўлса чаққон дастёрдек у муттаҳамга қарашмоқдалар.
Боя у киши "Менга яхши қалам беринглар,мен терговчидан топшириқ олганман, шуни бажаришим керак" деб Кукка нолиганларини баралла эшитиб турдим. Чунки орамизда 3 девор бор, холос. Мен 2нчи камерада, Олим ака эса 4нчи камерадалар. Орамизда 3нчи камера ва омборчами, хуллас яна бир хона бор.

Терговчи ўзи пашшадан фил ясай олмай гаранг,уни бадтар гаранг қилиб тентагини чикариш ўрнига"уни топшириғини бажариш"? Ё товба!
"Ўтма номард кўпригидин, сой сени оқизса ҳам!" Менимча отахонга қийин,ёшлари 60дан ошганда бу зах ертўлаларда ўтиришни ўзи бўладими? Лекин биз ахир курашчику! Бу маразларнинг олдида эгилиш?! Ўзинг-чи? Гох Гугурт, гох тамаки, гох қайнаган сув, гох нон, гох қоғоз сураб ялинасанку шу итваччаларга!
- Э,узр биродарони азиз!Мен навбатчилардан арзимас нарсаларни сурайман.
- Барибир,чидаш керак!
- Тўғри, лекин ҳар ҳолда терговчи-бу ута хавфли инсон. У эринмасдан терингизни шилиб, суякларингизни ажратиб,тозалаб,бир чеккага тахлаб куядиган одам».
Гоҳида ўзим билан ўзим ана шу зайлда тортишиб ҳам тураман.


Лекин мен уни ўтган куни бопладим, табрик-арзнома йўллаб, унинг шаҳар прокурорлигига тайинланиши муносабати билан. Корнинг ули, бизнинг елкамиздан пиллапоя сифатида фойдаланиб мансаб погоналарига кўтарилмокда.

Кўтарилавер, кўтарилаверчи, қаергача кўтарилар экансан. Ишқилиб пастга ағанаб тушиш эсингдан чиқмаса бўлгани.
Кўтарилавер азамат,кўтарилавер.
Қанча юқори кўтарилсанг шунча зўр бўлади, пастга қараб гумбурлаб қўлашинг ҳам.
Фақат сен ташвиш чекма, барибир гумбурлашни эшитишга улгўрмайсан.
Бир "ғийқ" этасану (агар шуни ҳам эплолсанг) тамом, шу билан бу дунёдаги барча ташвишларингдан халос бўласан.
Қолган ташвишлар сени аёғда кутади. Вахимага тушма "яна қанақа ташвишлар" деб.
Мен Азроил жаноби олийларининг шунчаки оддий расмиятчилик юзасидан сен билан ўтказадиган савол-жавобларини назарда тутаяпман. Айтганча, у ерда сен ўзингни ахмоқона савол бериш одатингни йиғиштир. Бўлмаса нақ гўрзи билан бошинга тушириб қолишади-я!
Сенинг терговчилигинг у ерда бир пулга қиммат.У ерда энди сен сўроқка тутилувчисан.
Айтганча, бу ҳам сенга яхшигина таниш ҳолат,агар Гдлян жаноблари билан бўлган сўроқ-ларни эсласанг бас, ҳаммаси бир пасда ёдинга тушади-куяди.....(Бўлди, қалам "ўлди").

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис. 7нчи Қисм

Post by Admin Thu Mar 19, 2015 6:01 am

18.20
Мана шу  қаламни  йўниш  учун  ҳам  лейтенант Кукни  чақириш  лозим. Қаламни олиб кетганига ярим соат бўлди, ҳанўз "йўнаяпти". Қалам учини тирноқ билан очардиму аммо бир неча марта шу усулда уни "йўнгандим" тирноқларим оғриб қолди. Қаттиқ ёғочдан ишланган  қалам экан. Шундан сўнг тирноқларимни  олгандим, ўзлари билан ўзларини. Яхшиям  ўнг қўлдаги бош бармоғимнинг  тирноғи бақувват экан. Бечора у бошқаларни шилдию, ўнга қолганда уни шиладиган қолмади!  Қайчи сўраш кулгили савол бу ерда.

Ха-я, Олим ака хусусида. Менимча терговчи у кишини алдаб "ўғлингизни чақиртираман, кизингиз билан учраштираман, фақат  олдин мана бу саволларга аниқ жавоблар ёзиб келинг" -деяётган бўлса керак. Олим аканинг охирги кунларда навбатчиларга "хўп бўлади"лари у кишининг қийналиб кетганидан, нима бўлсада тезроқ шу жаҳаннамдан чиқишга уринаётганларидан далолат беради.  
Кеча  ҳам, бугун ҳам Олим акага худо бериб қолди.
Терговчи у кишини бир неча марта чақиртирди.


Яна 14нчи камерадан кимнидир тортишди.Ким экан деб бошим котди. Отаназар ака бўлсалар  керак. Лекин ҳеч товушлари чиқмайди.
№14да Э.Ж.га тегишли одам борлигини навбатчи билдириб қўйди - коридорда турган  телефон орқали "№14ни олиб борайми?" -деб.
Хунасалар! Маҳбусларнинг исмларини ўла қолсалар ҳам айтишмайди. Номерларимиз  билан аташади, ўзаро  сўҳбатларида, мен каби қулоғи динглар гап ким ва нима ҳақидалигини билиб қолмасликлари учун. Бу стратегик сирни сақлашнинг тактик усули! Лаьнати тергов! Уларнинг гаплари қуйидагича: "№2" бошини  бойлаб олибди, "№5" махорка сўраб безор қилиб юборди." ва хоказолар.

Э.Ж.нинг бу зиндонда сўроқ қиладиганлари Олим ака, мен ва Отаназар ака. Мен №2да, Олим ака №4-да бўлгач Отаназар аканинг чекига №14 тушаяптида.
Кечки овқат чўзилиб кетди чамамда.

20.02.93й. Соат 7.30.
Мана, оллохнинг иродаси билан яна тонг отди. Сайрга чиқиб баҳор нафасини сездим.
Кеча, олдинги кунлар худодан тезроқ қорларни эритишни, яхмалаклар йўқолиб, йўллар болалар учун бехатаррок бўлишини сўрагандим. Аллоҳга шукур, оҳимни эшитибди. Ерлардаги яхмалак эрибди. Сайр қиладиганимиз "Бермуд" учбурчагида ҳам мен учадиган яхмалак юпқа бўп қопти, камбағалнинг қатламасидай. Мундоқ боссангиз "ғиччир"этиб синмоқда, "тисарилмай кўр-чи" дегандай.

Ҳар ҳолда қизалоқларимга сал бўлсада бехатаррок.Улар бир кунда 4 марта катта машина йўлини кесиб ўтишади: мактабга боришда 2марта ва келишда 2марта.
Қамоқда мен учун энг қийини, ана шу болалар ташвиши. Ишқилиб худо уларни ўз паноҳида асрасин. Ишқилиб касал бўлишмасин, аясига худо қувват берсин. Омин оллоҳу акбар.

    Сайрдан келиб куртка,костюм,кўйлак, нимта, ҳаммасини ечдим,енгли майка ва трикода маза қилиб бадантарбия қилиб олдим каталагимда. Нарга таяниб қўлда  ётиб-туриш 30 марта, ўтириб-туриш 25 марта,кўринмас душманни муштлаш:чап қўлда 50 ва ўнг қўлда 50 марта ва яна алламбало ҳаракатлар. Мўрини очиб юбордим. Уни кечки совуқларда ёпиб қўйгандим. Бугун кечагига нисбатан 5-6 градуслар иссиқрок.


                                          Сув ҳақида монолог.
Бадантарбияни тугатиб улгурмай коридорда челак даранги эшитилди. Демак навбатчилар қайнаган сувга ўзларидан  ортган  чой шаммасини  солиб маҳбусларга чой тарқатишаяпти.
Нормамиз 200гр.чой, 200 гр.қора нон ва 20 гр.шакар. Зудлик билан ювиниб олдим. Яхшиям алюмин кружкамга кечкурун сув тўлдириб қўйганим. Бўлмаса камерадаги сув жумрагидан сув кутишга нақ 15минут кетарди,томчилаб тушгани учун. Сув худди кўзга томизгич шиша найчадан томизгандек келади. Умуман мен бир нарсага эьтибор бердим. Агар Ўзбекистон уйларидаги ҳамма жумраклардан сув шундай оққанда Орол денгизи қуримасди. 2нчидан, у  хатто  қуриган такдирда ҳам уни қайта тўлдирса бўларди.

Мана бу ҳисобларга бир қаранг: Мен бу ерда эрталаб 2 маҳал 200гр.дан (гоҳи сахийрок навбатчи бўлганда 3 маҳал)қайнаган сув ичаман, боринг ана 600 гр.
Ювинишга 200гр.эрталаб,кундузи яна 200гр., ҳаммаси бўлиб 400гр.
Туалет қутисидан ҳар куни бир маҳал 5 литр сув оқизиб юборилсин,ҳафтада 1 марта пол ювишга 10 литр, кунига 1,5литрдан тушади.
Ҳафтада бир марта ҳаммом ва кир ювиш 40 литр, кунига 6 литрдан тушади.
Суюқ  овқатларга кунига 3,5 литр сув сарф бўлсин.
Жами 17 литр-бир кишига бир кунда зарур бўлган сув микдори.
Уйда эса эрталаб ювинишга камида 10литр(чунки барчамиз ҳам кранни очиб қўйган ҳолда камида 5минутча ювинамиз),туалет қутисидан кунига ҳеч бўлмаганда 2 марта сув оқизиб юборамиз, 16литр. Ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта ваннани сувга тўлдириб чўмиламиз:  Ваннанинг размери 0,4х0,5х1,2=0,24куб.метр ёки 240литр.
Яна камида шуни яримича, яьни 120литр сувни чўмилиб бўлгач устимиздан қуямиз. Энди 360л.ни 7га бўлсак кунига 51л.бўлади. Ҳафтада бир кир ювишга ҳам камида шунча сув  сарф бўлади- бир кунга 50л. 3 кунда бир пол артишга камида 100л.кетади, кунига 33л. Кунига  камида 6-7л.чой  ёки сув ичамиз.
Жами киши жон бошига бир кунда 10+16+51+50+33+6=166литр сув ишлатар эканмиз. Болалар  шуни  ярмини ишлатса, 83л. Демак  ўртача норма (166+83):2 =  125литр сув киши жон  бошига сарф буларкан.
Адашмасам Тошкентда коммунал хизмат томонидан киши жон бошига 120литр сув нормаси белгиланган. Аммо бу норма тахминан олинган ва у асосан насосларнинг қувватини,қувурларнинг диаметрларини ва ўртача сув истеьмолини аниқлаш учун белгиланган. Яьни суткасига 120 литр сув нормаси белгиланган ҳолда сиз 1200 литр сув ишлатганингизда ҳам биров сизнинг мушугингизга "пишт"демайди.
Айримлар тежамкорлик билан шу норманинг яримини ишлатса, бошқалар "текин сув-ку"деб бу нормадан 3-4 баробар кўп сув ишлатишади. Хатто шу норма билан қамоқда ишлатилган сув хажмига қаранг-фарқи нақ 7 баробар.

Ҳа,келинг ўша қамоқ нормаси бўлмиш 17 литрни 4 баробар кўпайтирайлик.Ўшанда сув нормаси 17х4=72 литр бўлади. Демак 120-72=48литр сувни тежаса бўлади-киши жон бошига ҳар куни!!
Хўш,бир йилда бу қанча бўлади: 365х22000000х48=385440000000литр ёки 385440000куб.метр ёки 0,385 куб.км. Энди нормадан камида икки баробар кўп сув ишлатадиганларнинг сони ахолининг 30%ини ташкил қилса,улар кунига қанча сувни бекорга исроф қилишаяпти экан:
     240-72=168л.х22000000х0,3х365=404712000000л.ёки 404712000 куб.м.ёки 0,405куб.км.    
Бир йилда жами 0,385+0,405=0,79куб.км.сувни исрофгарчиликдан тежаса бўларкан.

Бу сув резервларининг ўндан бири албатта. Асосий сув резервлари- бу колхоз ва совхозларда, айникса чўл зоналарида хўжасизлик оқибатида исроф бўлаётган сувлардир. Бу масалаларнинг ечими охир оқибатда хусусий мулкчилик ва  эркин бозор иктисодиётига бориб тақалади (ха,яна сиёсат). Яьни  токи сувнинг нархи белгиланмас, уни исроф қилганларга улкан жа-рималар куйилмас ва сув микдорини улчагичлар ҳар бир хонадон  ва  корхонада ўрнатилмас экан биз ҳамиша сув танқислиги муаммосига дуч келаверамиз. Бу муаммо  йил  сайин кучаяверади чунки ахоли сонининг йил сайин ошиб бориши шуни талаб қилади. Маьлумки тоғлардаги музликлар ва демак йиллик сув микдори нисбатан ўзгармас ўлчамдир. Келажакда  нафақат сув балки бошқа истеьмол товарларини ҳам тежам билан,исрофгарчиликсиз ишлатиш талаби йил сайин кескинлашиб бораверади (қоғоз тугади).

Соат 10.30
Нон ҳақида сўз.
Навбатчи алмашгач қоғоз ҳам келди.Улар алмашаётганда кетаётгани келаётганига ҳар бир камерани очиб маҳбусларни унга "топширади". Худди касалхоналардаги эрталабки "обход" каби. Қабул қилаётгани ҳар бир камера эшигини очиб, маҳбуслар билан саломлашиб, хол аҳвол сўраган бўлади-да арзингизни тинглайди.

Мухим талабларингизни қўлидаги қоғозига белгилаб олади. Масалан, айрим маҳбуслар терговчига айбини тан олганини айтишни истаётганини ёки адвокатини чақиртиришни, Ички ишлар вазирига ёки унинг бирор ўринбосарига ё бўлмаса Тоштурма бошлиғига арзи борлигини айтса, бу талабларни у албатта белгилаб олади.
Агар сиз тамаки, гугурт, қоғоз, қалам каби нарсаларни сўрасангиз у шунчаки "хўп"деб қўя қолади. Сизнинг бу талабларингизни бажарилиши энди унинг хоҳишига боғлиқ. Масалан,арзимаган бир варақ қоғозни кун бўйи сарғайиб кутиб ўтиришингиз мумкин. Менинг ҳар бир навбатчидан сўрайдиган биринчи нарсам ана шу қоғоз.

Ҳар куни эрталаб "илтимос, 3-4 варақ қоғоз берсангиз" дейман холос. Айримлари сўрамасданок "Сизни дардингиз тушунарли, бошқа гапингиз йўқми?" деб йўлларида давом этишади. Айримлари эса сўрашга улгурмасимдан "Бугун қоғоз йўқ.Қачон олиб келишса айтамиз"деб эшикни ёпиб кетишади. Навбатчи алмашиб бўлгач уларда эрталабки мажлис бошланади: ўтган кунги воқеаларни шарҳлаш, бугунги топшириқларни аниқлаш, кимни қайси постга тайинлаш ва хоказолар.
Мажлисни Зиндонбон майор Тохир Нормўзиев олиб боради. У ёши 48-50 атрофида, ориқдан келган одам. Навбатчилар- лейтенант Кук, старшиналар Абдумавлон, Жўравой, Алдар кўса ва Писмиқ сержант.

Ҳар бир навбатчининг нарядида 6 ёки 7та милиса бор.Демак жами бўлиб бу зиндонда 30-35 милиса ходими ишлайди. Улардан ташқари бир ҳамшира, бир хўжалик ишлари бўйича старшина ва шу изоляторга тегишли машина ҳайдовчиси.

Зиндон ер остида жойлашган. Зиндонни юқоридан Ички ишлар вазирлигининг 7 қаватли биноси ўзининг бутун салобати билан босиб туради. Зиндондан Вазирлик биносига фақат лифтда чиқиш мумкин. Лифт эшиклари устидан темир панжарали эшик қурилган ва у доимо қулфлик туради.Мабодо тепадан кимдир лифтда зиндонга тушса ҳам токи навбатчи темир панжара эшикни очмаса лифтдаги одам ундан чиқолмайди. Бу эхтиёткорлик маҳбусларнинг тўсатдан лифт орқали қочиб кета олмаслиги учун қилинган. Зиндонга асосан вазирлик ва Пойафзал Уйи ўртасида жойлашган,Президент боғига элтадиган кўча томондан, катта темир дарвоза орқали кириш мумкин.
Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг Зиндони:
Зиндоннинг ички кўриниши.
Оператор хонаси
Камералар
№13!№12!№11!№10!9!№8!№7!№6!№5!№4 !Омбор!№3 !№2 !№1!Ошхона!Ҳамшира!Зиндонбон!
Коридор .
!№14!№15!№16!№17!№18! ! ! ! ! ! ! ! ! !
! ! ! ! ! ! ! ! !
Тергов,қийноқ ва учрашув хоналари

Бугун навбатчи наряд бошлиғи писмиқ сержант экан.Ўзи унчалик ёмон эмас.Фақат бир камчилиги бор, у ҳам бўлса писмиқлик. Яьни ёмонлигини писиниб амалга оширади. Яқинда қайсидир,чамамда №16 даги йигит терговчини талаб қилавериб, ниҳоят мақсадига эриша олмагач исён кўтарди.
У эшикни алюмин товоғи билан тинмай тарақлатаверди, тарақлатаверди, коридордаги ҳамма милисаларнинг она сутини оғзидан келтирди, уларнинг бу жаҳаннамга ишга кирганларига минг пушаймонлар қилдирди. Биз маҳбуслар эса елкадошлик, биродарлик нўқтаи назаридан бу даранг дурунгга чидаб, қулоқларимизни қалин чойшаб билан босиб ўтиравердик.


Асли Писмиқнинг вазифаси - маҳбуснинг арзини тинглаб кейин уни талабини қўлидан келганича бажариш эди.
№16 нинг талаби эса ниҳоятда оддий, яьни терговчини чақиртириш эди, холос. Ана шу оддий талабни бажариш ўрнига Писмиқ хўжайини Т.Нормўзиевга №16ни устидан арз қилиб борди, Зиндонбоннинг ўзи ҳам бу "консерт"ни эшитиб ўтирган бўлишига қарамай. Орадан чорак дақиқалар ўтгач бу "хўжайин" ўзича бир ечим топди.
У юқоридан жазоловчи жаллодлардан бирини эргаштириб келди.Коридордан ўтиб борар эканлар майор русчалаб: "Дай ему хорошенько между глаз! Он уже нас с ума свёл!" деб жаллодга кўрсатмалар бериб ўтиб кетишди.
Мен нима бўларкин деб эшикка қулоқ тутиб турдим.

Жаллод темир каска кийиб олган, қўлида эса резина калтак. №16 нинг эшиклари очилди ва жаллоднинг "Ну,чего бузищь а?!Почему шум поднимаешь а?!" деб маҳбусни тергагани ва унинг орқасидан резина калтакнинг бир неча бор гўрсиллагани эшитилди. Бир икки марта темирнинг даранглагани эшитилди, афтидан калтак темир каравотга тегиб кетди.

Маҳбуснинг "Ладно, ладно! Хватит! Больше не буду!"-деб ёлворганларига қарамай уни калтаклаш давом этди .
5 минутлардан сўнг унинг товуши учди, чамамда маҳбус ҳушидан кетиб қолди.
Шундан сўнг №16 нинг эшиклари қайта ёпилди ва ишини бажариб бўлган жаллод ҳансираб, пишқириб ўтиб кетди бизнинг эшикни ёнидан.
Мана, бир неча кундан бери ўша бечора маҳбуснинг товуши чиқмайди. Балким қаттиқ жарохат олган, балким ҳамма нарса жонига теккан ва ғалаён кўтаришнинг фойдаси йўқ экан деб хулосага келган, хуллас у жим.
Ана шу Писмиқ бугун навбатчи экан,мен ундан 3 варақ қоғоз олишга эришдим. Бугун эрталабдан мени хаёлимга нон ҳақида бирор нарса ёзиш фикри келиб қолди. Хали айтганча "эпопея"ни ҳам давом эттириш лозим. Майли, тегирмон навбати билан. Хўш,лекин киста бўш, Баҳодир акам айтадигандек.


Қамоқда инсон боласи чинакамига нон ва сув қадрига етаркан. Айниқса нон қадрли бу ерда. Бир кишига суткалик норма 200 гр. қора нон.Ҳар замонда, айрим якшанбаларда оқ нон беришади. Озодликда биз ўзбеклар кўп нон еймиз.Бунинг жазосини мен қамоқда тортдим.
Бу ерда ҳар куни эрталаб 200гр. нон, бир кружка чой ва 20 гр. шакар берилади.Уни хаш паш дегунча еб куясиз.Кейин соат 11-12 ларда очқайсиз,лекин чидайсиз.Тушлик 14.00 да.Номи - "баланда".Ўзбекчасига - хўрда, яъни хўрилаттиб ичиладигон ёлғон ёвгон. У Тоштурма ховлисида,махсус бетон ўрада ачитилган карамдан тайёрланган ва ичида бир - икки дона картошка бўлаги ё бор ё йўқ бир овқат. Карамни маҳбусларни ўзларини ишлатиб ачитишган ва у сифатсиз, салкам чиқинди карамлардан тайёрлангани учун ҳиди бирам бадбуйки биринчи кунлари уни тўппа -тўғри туалетга ағдарасиз. Чунки овқатни есангиз, емасангиз алюмин товоқчани ювиб, тозалаб қўйишингиз керак.Уни навбатчи ярим соатлардан сўнг йиғиштириб олади.Бу бадбуй овқатни емадингизми, демак эрталаб соат 7.00 гача оч наҳор ўтиришга мажбурсиз.Ана шундан сўнг бошланади томоша.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис, 8нчи Қисм

Post by Admin Fri Mar 20, 2015 5:02 am

Сержант кеп қолди. Қандай шамоллар учирди десам яна қоғоз олиб келибди, барака топкур. Мен унга эрталаб берган 3 варағи кам дегандим, унга топширган 8 варақ арзномаларимга шама қилиб.

Тушликдан сўнг кечки овқат соат 18.00 да. Аммо чидаш жуда қийин.
Авваллари баландани ноиложликдан бир амаллаб ичавердим, очликдан чўзилиб қолмаслик учун. Аммо кейин ошқозон безовта қилавергач бас қилдим. Овқатни бадбўйлиги шунчаликки, агар уни ҳиди бурнингизга урса сиз уни ичолмайсиз. Аввал бурунни бир қўлингиз билан беркитиб туриб иккинчи қўл билан баландани шуриллатиб ичсангиз бўлади.

Ишончим комил, агар ана шу овқатни кўчадаги бирор итни олдига қўйсангиз у "Ффф!"деб бурилиб кетади. Шу туфайли секин аста кўпчилик ўзини 200 гр. нон билан бир сутка чидашга ўргатади. Бу ўз соғлиғини сақлаш нўқтаи-назаридан жуда мўҳим.
Бир-икки ойда ҳолсизланиб қолган маҳбусни шу муддат ичида ўзига ёки камерадошлардан бирига уйидан келган озиқ-овқат сал қаддини ростлашга имкон беради. Аммо ноинсоф навбатчи милисалар маҳбусларга қариндош ёки оғайнилари олиб келган махсулотнинг гоҳида катта қисмини, гоҳида эса ҳаммасини ўзларига олиб қолишади ёки умуман уни киритишга рухсат беришмайди.


Шунга ҳам терговчининг рухсати керак. Шу туфайли қора ноннинг куйиб кўмирга айланаёзган устки қисмини ҳам авайлаб синдириб олиб целлофан пакетга солиб қўямиз. Уйдан махсулот олиш жуда қийинлашиб кетганда, очликдан сулайиб қолмаслик учун ана шу целлофандаги нонга қўл урамиз.
Ана, Олим акани яна терговга тортишди. Нима гап ўзи? У кишини узлуксиз 3 кундан бери сўроқка тутишмокда.Балки суд якинлашгандир? Ишқилиб худонинг ўзи Олим акага мададкор бўлсин ва эсон омон бу ердан тезроқ қутилишга имкон берсин. Омин оллоху акбар. Балким энди мени ҳам чақириб қолишар. Ҳар эхтимолга қарши сўроқка тайёрланиб туриш керак.

Бир ажойиб ходиса,бир гаройиб ходиса деганларидек, бир зўр ғоя келиб қолди. Бунақа ғояларни янги варақдан бошлаш лозим.Яна бу бетга тўғри келган сахифани қаранг-менинг қадрдон рақамим 16.
Ғоянинг моҳияти: Келажакда туркий халқлар бирор иттифоққа бирлашишлари лозим (Европа Иттифоқи ёки Буюк Британия Ҳамдўстлиги каби). Бу Иттифоқ қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:
1.Буюк туркий халқлар ҳамдўстлиги.
2.Буюк туркий ва форсий халқлар ҳамдўстлиги.

Биринчи ҳолатда Туркия,Ўзбекистон,Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Шимолий Қибриз давлатлари ҳамдўстликнинг ҳақиқий аьзолари, Татаристон, Бошкирдистон, Уйғуристон, Қрим каби бошқа давлат таркибидаги автономиялар эса доимий равишда Ҳамдўстлик Кенгашида ўз вакилликларига эга бўлган аьзолар.

Иккинчи ҳолатда бу давлатлар каторига қўшимча равишда тожик-форсий тилларда гаплашувчи давлатлар киритиладилар, жумладан Покистон, Афғонистон, Тожикистон ва Эрон.
Биринчи ҳолатда тожик биродарларимиз четда қолиб кетишади аммо бирлашиш нисбатан осон кечади.

Иккинчи ҳолатда эса тожик биродарларимиз ҳам бирга бўлишади аммо бирлашиш анча қийин кечади. Балким учинчи йўлни танлаш, яьни Буюк туркий халқлар ҳамдўстлигини тузиб, унинг эшиклари бу иттифоққа киришни истаган барча давлатларга очиқ деб эьлон қилиниши ҳам мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам биз Европа билан, ва демак христиан дунёси билан баланс бир ҳолатга эришар эдик.

Биз истаймизми-йўқми бундан қатьий назар, диний фактор хозирча яширин кўринишда бўлсада барча давлатлараро муносабатларда мўҳим роль уйнамокда. Ўзаро муносабатларда бу фактор тилга олинмасада, у кўринмас таьсир кучига эга, яьни у ишчи мухитда мавжуддир.

Буни масалан бозор ёки тўй мўҳитига ўхшатиш мумкин. Сиз уни кўз билан илғай олмайсиз, унга сезиларли таьсир ҳам эта олмайсиз, аммо у сизни илғайди ва сизга ўз таьсирини ўтказа олади. Мақталган демократик Мағриб ўзининг айрим мақсадларига эришиш йўлида христиан факторидан илғаб бўлмас йўсинда фойдаланмоқда.

Эсланг: Афғон урушини христианлар бошладилар ва бу йўлда зўрлик билан ўз динидан четлатилган, сал кам кофирга айланаёзган мусулмонлардан ҳам фойдаландилар. СССР кенгликларида истикомат қилаётган ўн минглаб мусулмон фарзандлари ҳарбий хизматга чақирилгач, қўлига курол бериб уларни афғон мусулмонларини қиришга сафарбар қилдилар. Христиан офисерлар мусулмон аскарларни мусулмонларга қарши урушишга мажбурладилар. Буйруқни бажармаганлар орқа миясидан, бажарганлар эса ё ўзлари пешоналаридан ўқ еб ер тишладилар, ё қаршисида турган мусулмонни ёстиғини қуритдилар.

Эсланг: Ироқ ва НАТО урушини. Қувайт бахона Исроилни ҳимоя қилиш ва бегуноҳ мусулмонларни қириш операциясини.

Бу ерда ҳам айрим мусулмон давлатлар христиан мағриб қўлида ўйинчоқ сифат ишлатилдилар ва бошқа мусулмон давлатидаги ўз биродарларини қиришда ҳамкорлик қилдилар.

Эсланг: Босниядаги урушни. Барча христианлар бирлашиб мусулмонларни қирмокда. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин ва улар бир нарсани кўрсатади: Христиан дунёси халқаро масалаларда мусулмон факторини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Эрон бекорга алокани узмади АҚШ билан. Англия бекорга бошпана бергани йўқ Қурьони каримни ҳақоратлаган иблис яхудий Салмон Рушдига.

Балки мен, ўзини демократия тарафдори деб ҳисобловчи, адашаётгандирман, ўзимнинг бундай экстремистик фикрларим билан. Жуда ҳам истардим бу масалада фикрларим хато чиқишини аммо ўжар фактлар мени ташвишга солмоқдалар.

Тўғри,Саддам Хусайн ўлгудек золим бир раҳбар. Аммо шу бургага аччиқ қилиб Бағдодни ёндириш, мақтанчоқлик қилиб, «аниқ "нўқтали" бомбардимон қилаяпмиз» деб аслида бегуноҳ болалар, қариялар ва аёллар яширинган бункерга бомба ташлаб,бир дақиқада юздан ошиқ одамларнинг ёстиғини қуритган Джорж Буш бошлиқ махлуқларнинг қилиғи Саддам Хусайннинг зулмидан ўн карра бадтарроқку!

13.00 Олим ака ниҳоят 2 соатдан сўнг терговдан қайтиб келдилар. Нималарни гапирган эканлар? Ишқилиб кераксиз ортиқча гапирмаган бўлсинларда. Чунки булар ҳар бир гапингиздан айб қидиришади. Эринмасдан, мисқоллаб айб "тўплашади"да кейин уни пуфлаб шишириб, судда у билан бошингизга даранглатиб туширишади. Улар Олим акани ёшини ҳисобга олиб бутун айбни Бобир Шокиров ёки менга агдараётган бўлишлари ҳам мумкин.

Хўш, нон ҳақидаги фикрларга хулоса.
Нон бу ерда шундай тежаладики, охирги ушшоғигача ейилади. Фақат куйган кўмир жойларини ажратиб қўяман, целлофан пакетга солиб. Жуда оч қолганда шу кўмир нон ҳам асқотиб қолади.

Бечора суваракларга урвоқ ҳам қолмайди. Шунинг учун бўлса керак жониворлар мана бир ойча бўлди кўринмай қолишди камерада. Бу ерда улардан ҳам бадтарроқ очофатга дучор бўлишгани учун ҳали ҳаётдан умидлари бор эканми кўчиб кетишди, менимча ментларнинг ошхонасига.
Хулосам шуки, бир суткага бир одамга ҳеч қандай овқатсиз фақат чорак кам бир буханка нон бериб турилса кифоя экан.
Шу билан у бемалол 70-80 йил умр кечириши мумкин менимча. Агар бир маҳал ярим товоқча овқат берилса унда ярим буханка ҳам етади.
Бобир Шокиров учун информация: "Азия" газетасининг №2(40)да,январь 1993й."Лекарство ХХ века" маколаси. Журналист Евг.Перепелица "Кызылмай" деган дори рецепти тайёрлапти. Бу дори оғзи, томоғи, томоқ йўли рак билан оғриганларни ва операция бўлганларни, ошқозон, ичак касалликларини тез даволаркан. 2та патент олибди. Хозир инвестор изламоқда экан. Фойдаси 1долларга 4доллар, яьни 300%! Мақола автори Даниил Самойленко.Тел.63 78 06 Адреси: 480044 Алма-ата Гоголь 39. Ред.кенгаши раиси О.О.Сулейменов.(Олжасми дейман?).
"Азия"газетасининг Знчи номерини топиш керак. Унда "Ўлим ҳукми - Ҳа ёки Йўқ?" мақоласи чоп этиларкан.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида, 9нчи Қисм

Post by Admin Sat Mar 21, 2015 6:25 am

21.02.93. 8.40.
Ассалому алайкум худойимнинг яна бир куни! Бугун сайр яхши бўлди."Бермуд" учбурчагида бадантарбия қилдим. Олим ака ва мендан бошқа ҳеч ким сайрга чиқмади,чамамда. Мен бундай хулосани камералар эшикларининг очилишига қараб тахмин қилаяпман.Мендан бошқа фақат Олим ака ётган камеранинг эшиги очилди холос. Эссиз, шундай ажойиб баҳор ҳавосидан ўзларини бенасиб этишди чиқмаганлар.


Лекин жуда эхтиёткорда бу соқчилар. Мен сайрдан қайтгач устимдан қулфлаб бўлиб, шундан сўнггина Олим акани олиб чиқишди, "Бермуд"лар сони учта бўлишига қарамай."Бермуд"нинг девори оша гаплашишлари ёки бир-бирларига хат-пат ташлашлари мумкин деб қўрқишади.
Ана, нонушта ҳам кеп қолди.Бугун оқ нон, ура! Ээ,олди худо, ахир мен кечкуруноқ эрталабки паёгимни илтимос қилиб сўраб олгандим, шулдур-шуп ва қўланса баландани ича олмай. Яхшиям ноннинг ярмини эрталабга қолдирганим.
Эрталабки паёкни олиш ҳам "номер". Гоҳида кечқуруноқ эрталабки ҳақимни аванс тариқасида олганим эсларидан чиқиб эрталаб яна нон бериб қолишади. Бугун "номер" ишлаб қолди ва нонга тўйиб олдим.


Бу ерда нонга тўйиб олиш ҳам катта бахт. Инсон танаси ҳеч бўлмаса гоҳи-гоҳида нонга тўйиши лозим. Акс ҳолда, доимий тўйиб овқат емаслик оқибатида, тана заифлаша бошлайди ва бу ҳар хил касалликларга чалиниш хавфини кўчайтиради.
Турмада касал бўлишдан эса худони ўзи асрасин, дори-дармон йўқлигидан бир касаллик иккинчисига уланиб кетаверади ва тезда оёқни олдинга узатиб олиб чиқиб кетишлари мумкин ҳар қандай бақувват одамни ҳам.



Хўш, кеча нон ҳақида ёзиб тугатгач зерика бошладим. Юрагим тўсатдан сиқила бошлади. Жуда ҳам ахборотга ташналигим эсга тушиб қолди. Бунга сабаб коридорда ментлар «қайсидир министрни отишибди» деган гап қилиб қолишгани бўлди.
Шунда менга ҳар хил хаёллар бостириб кела бошлади. Болаларим, ота-онам, ака-ука ва сингилларим, барча биродарларим эсга тушиб сиқила бошладим. Соқчилардан улар шитир-шитир қилиб ўқиётган газеталарини ярим соатга бериб туришларини сўрадим. Учинчи марта сўраганимдан сўнггина "Эхо" деган бир газетанинг бир бўлагини келтириб беришди.

Унинг ярими русча, ярими инглизча экан. Уни беш минутдаёқ ўқиб бўлдим, чанқаган йўловчи сувни ютоқиб ичгандек. Юрак ёзилмади, "чанқоқ" қонмади. Яна газета сўрадим. Соқчи бу сафар "йўқ"деди.
Ниҳоят уларнинг ичида инсонийлигини сақлаб қолган Жўравой ака исмли соқчи "Азия"номли газетанинг икки варағини ташлаб кетди, барака топкур. Шундан сўнггина юрагим ёзилди.

Қаранга, қанчалик оддий нарса билан кўнгил ғашлигини ёзиш мумкин. Аммо шу "оддий нарса" ҳам бу ерда мушкул муаммо.
Келажакда, яъни бу қизил тўраваччаларни ҳокимиятдан қўвгач, бу зиндонлар ва бу ерда маҳбусларни сақлаш тартиб коидаларини ҳам дастлабки ишлар қаторида тубдан ислох қилишимиз лозим.
Маҳбусларни газета, китоб, журнал, қоғоз, қалам, радио ва телевизор билан таъминлаш худди уларни нон билан таъминлашдек мўҳим ҳисобланиши лозим. Моддий ва маънавий озуқа бирдек миқдорда ўлчаниши керак."Эхо"даги инглизча кроссвордни қайта тузиб "ўзлаштириб" олдим. Қип-қизил плагиат!

Жиноят ва жазо ҳақида
Умуман турма ва колонияларда маҳбусларга нисбатан инсоний муносабат қатьий жорий қилиниши лозим. Улар фақатгина ОЗОДЛИКДАН маҳрум қилинганлар холос барча нарсалардан эмас ахир!
Лекин муттаҳам тузум ялоқхўрлари "ОЗОДЛИКдан маҳрум қилиш" иборасини "Барча нарсалардан маҳрум қилиш" деб ҳисоблашади, ярамаслар!
Ҳар хил сабаблар билан қамоққа олинган маҳбусларга ана шу қамоқнинг ўзиёқ катта жазо. Бу жазони кучайтиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!
Ҳар бир маҳбус қамоқда энг оддий нарсалар билан таьминланса улар сал бўлсада ўз дардларини унутишади, норозиликлар, нашавандликлар, касалликлар туфайли ва ўз жонига қасд қилиш туфайли қурбонлар сони сал бўлсада камаяди.

Фараз қилинг, энига 2 метр бўйига 3 метр камерада бир ўзингиз ўтирибсиз. Бу 6 кв.метр майдоннинг ҳам яримидан кўпини темир каравот, стол, туалет, осма шкаф ва ювиниш бурчаги эгаллаган. Сизга ҳаракат қилиш учун ана шу нарсалар орасида урилиб сурилиб юришга узунлиги 2,5м. бўлган тор йўлак қолган холос. Бутун ташқи дунёдан ажратилгансиз.


Буни тасаввур қилиш анча мушкул. Мас.,ўзингизни тор туалет хонангизга қамаб қўйиб,у ердан бир сутка чиқмай ўтирсангиз қамоқ ҳақида салгина тасаввурга эга бўлишингиз мумкин.
Энди ана шу тасаввўрингизни 10 кун, бир ой ва бир йил муддатга чўзиб кўрингчи. Ха, буни ҳатто тасаввур ҳам қилиш қийин. Бу тор камерада ўзингизни машғўл қиладиган ҳеч нарса йўқ!

Дунёда инсон учун энг хавфли нарсалардан бири - бу абсолют бекорчиликдир. Агар ана шу абсолют бекорчилик узоқ муддат давом этса одам жинни бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Унинг устига жисмоний ҳаракатнинг кескин чекланганлигини ҳисобга олсангиз аҳвол ундан бадтарроқ бўлади. Шу зайлда неча-неча ойлаб ўтиришади маҳбуслар. Мана Бобир Шокиров 7 ойдан бери ўтирибди, жонига тўзим берсин, мени ўзим 3нчи ой ўтирибман. Бу муддатлар рўҳий нўқтаи-назардан жуда ҳам оғир.
Энди бир солиштириб кўринг: Ниҳоятда оғир жиноят қилган одам, мас.,бировни ўлдирган жиноятчи суд қарори билан 8 ёки 10 йилга ёпиқ қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Ҳали айби исбот қилинмаган, фақат шубҳа остида ёки тўҳматга учраб қамоққа олинган одам ҳам худди шундай ёпиқ қамоқ жазосига маҳкум этилади. Ёпиқ қамоқ жазоси ўлим жазосидан сўнг иккинчи ўринда туради. Демократик давлатларда ўлим жазосини бекор қилингани ҳисобга олинса ёпиқ қамоқ маҳбус учун энг олий ва ўта оғир жазодир.

Энди шундай оддий бир савол туғилади:
Нега ҳали айби исботланмаган ва фақатгина шубҳа-гумонлар остида қамоққа олинган одамга ҳам тўсатдан энг олий жазо қўлланилади?
Бу юриспруденциянинг энг катта хатоларидан биридир.

Иккинчи хато - ана шу шубҳа остида қамоққа олинган маҳбуснинг айби тергов жараёнида исбот қилинмагач суд уни озод қилиш ҳақида қарор қилиши керак.
Аммо на суд унга адолатли ҳукм чиқариб беради, на уни қамоққа судраб келган қизил итваччалардан тортиб давлат қораловчиси бўлган муттаҳам прокуроргача ҳеч ким бу сабабсиз азият чеккан ва бегуноҳ қамалган инсондан кечирим сўрамайди.

Бу муттаҳамларнинг бирортаси ишдан бўшатилмайди, аксинча улар мансаб пиллапояларидан юқори кўтарилаверадилар ва бегуноҳларни қамаш ва тергов қилиш билан ўтган ойлар учун ҳам катта-катта миқдорда маош олиб, кабоб еб кекириб юраверадилар.
Албатта бундай ярамаслар учун Аллоҳнинг жазоси муқаррар аммо улар ўзларининг хатолари учун, бир инсон такдирига завол бўлиб уни ҳеч бир гуноҳи бўлмаган ҳолда жазолаганлари учун жамият олдида ҳам жазоланишлари лозим! Токи улардан сўнг бундай хатолар такрорланмаслиги учун!

Гуноҳкор инсон билан бегуноҳ инсоннинг қамоқда ўтиришлари бир-биридан кескин фарқ қилади.
Жиноятчилар ичида ҳатто шундай гап бор -"Ҳеч нарса учун қамоққа олинган бўлсанг, демак сен ожизсан".
Улар "ҳеч нарсасиз" қамоқда ўтиришни кечирмайдилар ва ўзларининг қамоқда ўтиришларини қамоқда жиноят қилиб бўлсада "оқлаб" олишади.
Гуноҳкор қамоқда ўтирар экан у бу жазони нисбатан хотиржам қабул қилади. Унинг норозилиги фақат гуноҳ ва жазонинг эквивалентлиги масаласида бўлади, яьни у гуноҳига яраша жазо олишни истайди ва агар жазо гуноҳига нисбатан оғиррок белгиланса у тўполон қила бошлайди. Аксарият жиноятчилар Жиноят кодексидаги моддаларни айрим прокурор ва терговчилардан яхшироқ билишади. Бегуноҳ маҳбус эса қамоқда рўҳан қаттиқ эзилади.

Мас.,фараз қилинг кўчада бир номаълум шахс келиб сизнинг юзингизга бир тарсаки туширади. Ҳеч бир сабабсиз!
Хўш, Сиз бу тарсакини қандай қабул қиласиз? Табассум билан бўлмаса керак ҳар ҳолда. Бировнинг чўнтагига қўлини тиқиб қўлга тушган бола эса бу тарсакини сабабсиз тарсаки еган одамдан кўра хотиржамрок қабул қилади, чунки у бу тарсакини "ишлаб топган".

Ана ўша бирламчи ва сабабсиз тарсаки олдида ҳеч бир сабабсиз 8 – 9 ойлаб тор зиндонда ўтиришнинг фарқини эса энди ўзингиз ўйлаб кўраверинг.
Энди бундай бадтарроқ ҳолни тасввур қилинг: Худди ўша номаълум муттаҳам ўзига ўхшаган яна тўрттаси билан эртаси куни келиб сизни қўлингизни қайириб, судраб сизни бир хонага олиб бориб қамаб қўяди. Яна ҳеч бир сабабсиз!


Бир кун ҳеч бир сабабсиз қамоқда ўтиришнинг ўзиёқ сизни тоқатингизни тоқ қилиб юбориши аниқ.
Энди фараз қилиб кўрингчи, худди сиздек бир бегуноҳ одамни ҳеч бир сабабсиз ҳафталаб, ойлаб ва ҳатто йиллаб тор, зах ва қоронғу қамоқхонада ўтиришини! Фараз қила олдингизми?


Бу саволга ҳаммадан бирдек "Ҳа"деган жавобни олиш анча мушкул. Аммо бундай ҳолатни сал бўлсада тасаввур қилиш учун шундай бир тажриба қилиб кўришингиз мумкин. Кичик бир хонага мас., ошхона, ҳаммом ёки хожатхонага кирганингизда тасаввур қилингки хонанинг эшиги тўсатдан ташқаридан михлаб ташландида орқасидан ғишт терилиб унинг устидан цементли сувоқ қилинди.
Сизнинг дод-войингизга ҳеч ким қулоқ солмади. Ана ўша хонада бир кун ўтирсангиз қамоқни сал бўлсада тасаввур қила оласиз, рўҳий азобни ҳис қиласиз.
Бу қамоқ қанчалик узоқ давом этса рўҳий азоб ҳам шунчалик узоқ давом этаверади. Оёғидаги кишанини судраб ҳовлида юрган қул узуукун қамоқда ўтирган маҳбусдан юз карра бахтлироқдир.

Қайсидир бир "донишманд"нинг "узоқ муддат кишанда яшаган қул бора-бора ўз қўл оёқларидаги кишанга ҳам меҳр қўяди" деган ахмоқона фикрига мен қўшилмайман. Агар қуллар ўз кишанларига меҳр қўйганларида улар ҳеч қачон озодликка чиқа олмас эдилар ва инсоният ҳали-ҳанўз қулдорлик асрида яшаётган бўларди, ушбу кундаги техник тараққиётдан қатьий назар.

Тўмарис, Широқ, Темурмалик, Жалолиддин, Спартак каби довюрак йўлбошчилар ўз халқлари ва элатларини ана шу қулликка қарши курашга бошлаганлари туфайли уларнинг номлари тарихнинг абадиёт саҳифаларига олтин ҳарфлар билан битилдилар ва айни пайтда ҳеч бир инсон ўз оёқларидаги қуллик кишанларига меҳр қўймасликларини қўлда қилич юракда эса ўт билан исбот қилдилар.

Ҳар куни озодлик ҳақида ўйлаган қул каби бир умр қамоққа ҳукм қилинган маҳбус ҳам ҳар дақиқада озодлик ҳақида ўйлайди, уни тушларида кўради ва бирор кун ёрўғликка чиқишига умид билан яшайди.

Умиди ўлган кун унинг ўзи ҳам ҳалок бўлади - у ё ўзини осади ё томирини кесади, ёки иккинчи қаватдаги темир каравотдан ўзини боши билан бетон полга ташлайди. Буларнинг барчаси аччиқ ҳақикатдир ва улар фактларга асосан ёзилмокда.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty КУНДАЛИК 5, 1нчи Қисм

Post by Admin Tue Mar 24, 2015 8:27 am

Ҳазратқул Худойберди.
Кундалик 5 (30 август 1996й. – 30 август 1997й.)
30¬август 1996йил. 22.10

Аслида бу аввалги кундаликларнинг давоми.
Илк бор бундай дафтар тутишни 15-16 ёшларимда ўйлаган бўлсамда, амалда бу ишни 40ни қоралаб қўйгандагина қисман бошладим. Яна қаерда денг - зиндонда.

Қисман дейишимнинг боиси том маънода. Бир  ишни бошлаб кейин у чала ҳолда қорларга топширилса унга шу ном ҳам аслида ҳайф. Садқаи ном кетсин бундайин  пала-партиш  ишлар.

Айни пайтда мен зиндонда, қаламда ёзилган ва шу сабаб ой сайин хиралашиб бораётган кундалик(№1)ни ҳам оққа кўчираяпман ва бу ўта диққинафас иш бўлгани учун гоҳида уни ташлаб қўйиб, ушбу кундалик (№5)ни ёзишга тутинаман. Бу менга оз бўлсада қамоқнинг оғир ва ғурбатли кунларини бироз бўлсада унутишга ёрдам беради.

Ёзишмаларни хронологик тартибда олиб боришга қарор қилдим, яъни:
• декабр; 1992- август 1993 - кундалик №1 (Зиндон).
• сентябр; 1993- март1994-кундалик №2(Шартли озодлик Ёки Ўз юртимда сарсонман бу кун)
• 6 март 1994 - 11январ; 1995-кундалик№3 (Ҳижрат. Москва - диссидентлар маркази)
• 12 январ` 1995 - 20август 1996-кундалик №4 (Швеция: демократик ўлкада ҳаёт)
• 30.8 - 1996 – 30.8 - 1997-кундалик №5 (Изланишлар)
• 31.8-1997 – 1.9 - 1998 - кундалик №6 (Ҳаёт мазмуни).

Аммо бу хронологик тартиб аслан ва бошдан бетартиб бажарилишга маҳкум бўлди. Чунки унинг такдири шундай белгиланган экан. Оддийроқ қилиб айтиладиган бўлса, №1 аллақачон ёзилган ва уни оққа кўчириш қолган, холос.
№2, №3 ва №4лар эса хотирада ва турли хил узуқ-юлуқ қоғозларда сочилиб, ўзларининг қачондир сабр-тоқат билан териб олинишлари ва батартиб қоғозга туширишларини  кутиб ётишибди.

№5нинг эса куни туққан, шу туфайли унинг ошиғи олчи.
№6нинг эса ҳалитдан ўпкалашга ҳаққи йўқ. Чунки унинг ҳамири ҳали қорилгани ҳам йўқ. Ана шунинг учун 1вой билан 5войнинг оғзилари  қулоғларида - ишлари юришаётганидан.

Ха, осон иш эмас экан, ёзувчилик. Лекин нафсиламбирини айтганда, менинг бундоқ олачалпоқ тундра шаклидаги ёзувларимни ёзувчилик деб аташ бу туякашни сардор дейиш билан баробар.

Мен каби кундалик ёки шунга ўхшаш бирор нарса ёзадиганларнинг иши аслида йилномачилик Ёки шунга ўхшашрок бир нарса.

Ёзган нарсасига зеб бера оладиган, хар бир сўзи варақ бетида жилоланиб турадиганларнинг ишини асл ёзувчилик деса бўлади.

Ҳақикий ёзувчининг асарини ўқиганингизда азбаройи шу асар ичига шўнғиб кетасиз, асардаги образларнинг бири билан дўстлашиб бошқаси билан қир-пичоққа борасиз, ”дўст”ингиз оғир аҳволда қолса унга қўшилиб куйинасиз, у кулса кулиб, у йиғласа йиғлайсиз.

Агар асардаги дўстингиз (Ёки сиз кўнгил қўйган образлар) оғир дардга чалинса Ёки ҳалок бўлса, сиз узоқ вақтгача астойдил куйиниб, гуe ўз  яқинингизни йўқотгандай ғамга ботиб юрасиз.

      Китобдан хаёлингизга кўчган воқеалар аслида бир талантли ёзувчининг ўйдирмалари эканлигига ва шу туфайли асардаги  ижобий образлар аҳволига куйиниш тўғри  эмаслигига сиз бирдан кўника олмайсиз. Бу учун маълум муддат талаб қилинади.
Мана шундай асарлар ёзган одамларнинг ишини ёзувчилик деса бўлади.
Мени ёзганларим  эса фикрларни қоғозга тушириш, оддий қилиб айтганда.  Бир варақ гап ёзгандан бир варақ расм (конструкция) чизиш маъқулрок туюлади менга.

Мен чизмачиликни хуш кўраман. Топ-тоза стол қаршисида ўтириб олиб,олдимга  бир оппоқ  варақ, ўткир йўнилган бир қалам ва оппоқ ўчирғични қўйиб олиб хаёл суриш мен учун энг ажойиб машғўлот.
Шундан сўнг оқ варағимга жон кириб, у ўзидан-ўзи ажойиб- ғаройиб (менинг назаримда албатта) шакллар билан тўла бошлайди. Шаклларнинг бирор жойи ёқмаса мен уни шартта ўчириб, унинг ўрнига ўзимга ёқадиган шаклни туширишга уринаман. Гоҳида менга ёққан гўзал шакл конструкцияга “ёқмайди”. Ундаги барча шакллар ўзаро мутаносиб ва баҳамжихат ишлай оладиган даражага етмагунча у сиз ўйлаб топган бири - биридан гўзал барча шаклларингизни итқитиб ташлайверади. Бу худди юраги ёки буйраги алмаштирилиши керак одам танасидeк – мутаносибини қабул қилади, ёқмагани/тўғри келмаганини итқитиб ташлайди.


Мен ўйлаб топилган кулгили латифалар, қизиқарли романлар, қайноқ шъерларни  яхши кўраман. Аммо улар кундалик ҳаётни бир оз бўлсада бўрттириб кўрсатишлари боис фактларни кўпрок ҳурмат қиламан....

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty КУНДАЛИК 5. 2нчи Қисм

Post by Admin Tue Mar 24, 2015 9:04 am

30-август 1996й.
Бу ишларни, яъни ОБСЕнинг Тошкентда ўтказилажак семинарига бағишланган материалларни тайёрлашни, бошлаганимда ҳали семинаргача 2 ой бор эди. Аммо  унга тайёргарлик  Ҳукуматда ҳам, ОБСЕ ва ҳатто АҚШда ҳам авжида  эканлигини  мен  бирламчи, қисқа радиохабарлар орқали бутун  вужудим  билан  англаб етдим.

Хуллас ҳамма ҳаракатда эди. Фақат биз, бу семинарга энг жиддий эътибор  бериши  лозим  бўлганлар, яъни  Ўзбекистон  сиёсий  мухолифат  кучлари  жим эдик, шу жумладан жаноби раисдош Абдурахим  Пўлатов ҳам.

Куни  кеча  Пўлат  Охун телефон қилиб, “Пўлатов  ҳозирча  ҳеч  нима  қилмай  туришни  таклиф  қилаяпти. Сабр қилишимиз керак эка픬 деди.

Мен унга умумий хатимиз лойиҳасини бериб, бу ҳақда раисдош фикрини билишни сўрагандим.

Мана сизга жавоб. “Ҳеч нима қилмай туриш”. Семинарга бор йуғи 10 кун қолганда-я. Агар бошқа “интизомли” “бирлик”чилар каби фақат раҳбарнинг қарорига қараб ўтирсанг, ўтираверасан бир умр, сиёсий мухолифат вакилиман деб, ўзингча керилиб ва барча ташаббусни “юқори”дан кутиб. Ҳаёт эса оқар сувдек ўтиб кетаверади.

Менинг  куйинишимга сабаб, ҳурматли раисдош  И.Каримовнинг АҚШга сафари олдидан ҳам худди  шундай  йўл  тутганди ва биз, бир гуруҳ муҳожирдаги мухолифат вакиллари АҚШ президенти  Билл  Клинтонга бу сафар муносабати билан Ўзбекистондаги  сиёсий ва иқтисодий аҳвол, инсон ҳуқуқлари масалаларига оид кескин ва танқидий  рўҳдаги  хатни ўзимиз  жўнатишга  мажбур бўлдик. Воқеа  қуйидагича бўлганди:

1996 йил май ойларининг бошларида И.Каримовнинг АҚШга сафар тайёргарлиги ҳақида эшитгач, бир хат лойиҳасини  тайёрлаб, уни  энг аввало  Муҳаммад Солиҳ, Абдурахим Пўлатов  ва Шукрулло Мирсаидовларга кўриб чиқиш ва ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари учун  жўнатдим. Муҳаммад Солиҳ хатни қўллаб, ўша куниёқ ўз қўшимчаларини факсда маълум қилди. А.Пўлатов  эса менга “Биз  давлат раҳбарининг сафарига тўсқинлик қилолмаймиз, ундан ташқари ҳали бир тайинлироқ маълумот йўқ бу сафар  ҳақида. Мен Абдуманнобдан аниқроқ  маълумот  кутаяпман. Сабр қилайлик”-деди ва мен тиқилинч  қилавергач, бир ҳафтанинг ичида ўз фикрини билдиришини айтди.

Аммо бир ҳафта ўтди  ҳамки раисдошдан садо чиқмагач, мен у кишига яна телефон  қилдим. У:”Каримов АҚШга иш сафари (рабочий  визит) билан бораётган  экан, уни Б.Клинтон қабул қилиши  аниқ эмас, шунинг учун яна бир оз кутайлик” деди.

Мен ”Бу хатимизни “Лос-Анжелес Таймс”, “Вашингтон пост” каби газеталарга сал  олдинроқ  жўнатишимиз  лозим. Хатда кўрсатилган Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳвол ҳақида бу газеталар Каримов АҚШга келишидан бир неча кун олдин  мақола чоп этишлари  учун  улар хатни сал  олдинроқ олишлари, уни  таржима қилишлари, саволлари  бўлса  бизлардан  сўрашлари  учун камида 10 кун керак. Бу хатни биз Америка  газеталарида  Каримовни  Б.Клинтон  қабул қилиш-қилмаслигидан қатъий назар чоп эттиришимиз лозим”-дедим.

Токи Америка фуқаролари шу баҳонада Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳақида яна бир бор хабардор бўлсинлар деган ниятда.

Пўлатов бу сафар раддия учун тузукроқ баҳона уйлаб тополмади шеқилли, қисқа қилиб “Яна бир оз кутайлик” деб  сўҳбатни  тугатди.  

Ш.Мирсаидов эса М.Солиҳ қўшимчалари  киритилган  хатга қўшилишини айтди.
Аммо орадан  уч кун ўтгач Мирсаидов: “Мен имзоимни қайтиб олдим. Биз бошқа бир хат тайёрлаяпмиз” деди. Мен  у кишининг “биз”ини дарров тушундим, бўлар яна ўша ачавотликлар албатта.


“Эрк” демократик  партиясининг раиси ва Марказий Кенгашининг аъзолари, “Бирлик” Марказий Кенгаши аъзолари ва мустақил сиёсатчи фаоллар тузган хатга ўзларини “Ўзбекистон Демократик Мухолифат Кучларини  Мувофиқлаштирувчи Кенгаши” деб дабдабали ном билан атайдиганлар қўшилмадилар.

Шу биргина мисолдаёқ  улар ўзларининг ҳеч қачон “мувофиқлаштирувчилар” бўла олмасликларини амалда исбот қилдилар.
Аслида улар бу “кенгашча”ни “Тошкент шаҳар Ачавот маҳалласининг сиёсий кенгаши” деб  атасалар  ҳақикатга яқинроқ бўларди.

Ш.Мирсаидовнинг 3нчи июнда “хатга қўшилдим” деб, 6нчи июнда “мен имзоимни қайтариб олдим” дейишининг асл сабаби ҳам ана шу падар лаънати маҳаллийчиликдан эди.

Ш.Мирсаидов фикрининг 3 кундаёқ ўзгаришига А. Пўлатовнинг арзон фалсафалари ва навбатдаги бизни  қоралашлари сабаб бўлгани кундай равшан. Чунки оғизда  келишиш, мухолифат  фаолиятини мувофиқлаштириш тарафдори бўлган Пўлатов амалда ўла қолсаям ўз  танқидчилари бўлмиш ички мухолифат ва М.Солиҳ билан ҳамкорлик қилмайди. Бу унинг Ҳаракат раисдошига мутлақо тўғри келмайдиган фаолиятидан, М.Солиҳга нисбатан  доимий душманлик муносабатидан, ўзи муаллифи бўлиб чиқараётган газета ва журналларидаги мақолаларидан кўриниб турибди. Ишонмасангиз у чиқараётган хоҳган газета Ёки журналнинг исталган сонини олиб ўқиб кўринг.

Агар уларнинг ҳар бирини ичидаги  материалларнинг яримидан  кўпи демократик мухолифатнинг у билан бирга бўлмаган  катта бир гуруҳига ва М.Солиҳга қарши  битилган фисқу-фасод бўлмаса унда  айтинг “Э, Ҳазратқул  ёлғон  гапирибсизку!” деб. Бу одам Сталиндан ҳам бадтарроқ паранойа  касалига  чалинганки, бу  мухолифат  бошига тушган  катта  бир  қўлфатдир.

Бу  кулфат-касалликдан Абдурахим Пўлатовни даволашга уринган, уни соғлом мўҳитга тортишга ҳаракат қилган ҳар бир одам сотқин, бузғунчи ёки бўлгинчига чиқарилади. Агар  Сталин эгаллаб турган ҳокимиятини биров тортиб олишидан чўчиб, барча сафдошларини шўбҳа остига олиб, қирғин қилган бўлса, бизнинг  ҳурматли  раисдошимиз ҳали қўли етмаган ҳокимият креслосини деб курашга кирган.
Бу курашда Пўлатов “Ғалабага элтадиган барча усуллар маъқул” деган принципни қўллаб ҳатто унинг фаолиятига танқидий  ёндашган  сафдошларини ҳам душман сифат баҳолаб уларга қарши ашаддий ҳаракат қилмокда.

Унинг бу принципининг дастлабки “юз очиши” 1992 йил 22-майда,”Бирлик”нинг сўнгги қурултойидан бир кун олдинги маслаҳат йиғинида содир бўлганди...

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty КУНДАЛИК 5. 3нчи Қисм

Post by Admin Wed Mar 25, 2015 4:56 am


Ўша оқшом биз, Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши Ҳайъати аъзолари ва вилоят кенгашларининг раислари Анвар Усмоновнинг уйида эртанги Қурултойда кўриладиган асосий масалаларни муҳокама қилишга йиғилгандик.

Бу йиғилиш ишчи тартибда олиб борилгани учун ҳаммадан имқон кадар муҳокамага аралашиш талаб қилинарди.
Асосий муҳокама бошланганда мен ошхонада сал ушланиб қолғаним учун (ошни тайёрлашни мен ўз бўйнимга олғандим) Абдураҳим ака”Қани келмайсизми, муҳокамани бошладик”деб мени даврага тортди ва мажлисни бошлади.

Биз эртанги Қурултой кун тартибини бирма-бир аниқлаштира бошладик. Кўриладиган масалалардан бири сифатида Абдураҳим ака Ҳаракатга раҳбарлик қилиш масаласини кўтарди. У кўплаб йирик сиёсий ташкилотлар бир раис томонидан бошқарилиши ва бундай бошқариш ташкилот фаолиятини самарали бўлишига хизмат қилиши ҳақида гапирди.

Гапининг сўнггида А.Пўлатов”Бирлик”Ҳалқ Ҳаракати бошқарувини самарали ишлашини таъминлаш учун уни раисдошлар эмас балки бир раис томонидан бошқарилишини таклиф қилди ва бу масалада бошқаларнинг ҳам фикр билдиришларини сўради.

Мажлисда ҳаракат раисдошларидан Абдураҳим Пўлатов ва Шуҳрат Исматуллаев иштироқ этаётганди.

Учинчи раисдош, академик Бек Ойбекович Тошмуҳамедов мажлисга келмаган эди. Бек ака Ҳукумат аъзолигига, яъни жумхурият Олий Аттестация Комиссиясининг раиси лавозимига тайинланганларидан бери “Бирлик”нинг йиғилишларида фаол қатнаша олмаётган эдилар ва бу тушунарли эди. Бир пайтнинг ўзида ҳам йирик мухолифат ташкилотининг раҳбари ҳам Ҳукумат аъзоси бўлиш ҳокимиятнинг барча поғоналарини коммунистлар эгаллаган Ўзбекистонда мисли кўрилмаган бир ҳол эди. Бу лавозим Бек акага таклиф этилганда у кишининг бир қарорга келиши нақадар оғир бўлганини биз билардик. Мен эшитган хабарларга кўра, Бек ака аввалига бу лавозимни рад этган.

Шундан сўнг И.Каримов: “Сиз ўзингиз бир неча бор Фанлар Академияси фаолиятини танқид қилгансиз, жумладан ундаги айрим Илмий кенгашлар фаолиятини ҳам. Агар сиз бу лавозимни рад этадиган бўлсангиз у ҳолда айнан ўша сиз танқид қилган академиклардан бирининг бу лавозимни жон-жон деб қабул қилиши аниқ. Бу демак Олий Аттестация Комиссиясининг фаолияти ҳам кўнгилдагидек бўлмайди деган гап. Агар шундай бўлмасин десангиз унга ўзингиз раҳбарлик қилинг” деган ва шундан сўнг Бек ака рози бўлган.

Аммо у кишининг бу маъсулиятли лавозимдаги ишлари қандай кечаётганидан биз бехабар эдик. Балким айрим саноқли кишиларгина Бек аканинг бу соҳадаги ташвишларидан хабардор бўлгандирлар.

Шу сабаб А.Пўлатов раисдошлардан бирининг Ҳаракатга раҳбарлик қилишдан вақтинча бўлсада четлашиб қолғанини ҳам раҳбарликни бир кишига топшириш лозим деган фикрни тўлдирувчи бир омил деб ҳисоблади.

Бу фикрни ўртага ташлаётган Пўлатов “Бирлик” партиясидан ташқари “Бирлик” Ҳалқ Ҳаракатига ҳам якка ўзи раислик қилишни мўлжаллаётгани аниқ эди.

Ўзининг Ҳаракатга ҳам яккаҳокимлик қилиш фикрини даврада ўтирган раисдош Шуҳрат Исматуллаев сўҳбат бошиданоқ қайириб ташламаслиги учун Пўлатов Ш.Исматуллаевдан “Сиз нима дейсиз”-деб сўради.

Бу эгоистик, мансабпарастликка йуғрилган фикр ҳам, Шуҳрат акага берилган бу бетайин савол ҳам оддий қилиб айтганда шармандали гап эди - ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай демократик ташкилот учун.

Маълумки, ҳар қандай демократик ташкилот демократияни аввало ўзидан, ўзининг бошқариш услубидан бошлайди.

Бошқарув услубида демократик анъана ва тартиблар бўлмаган ҳар қандай ташкилот, у ўз номини хоҳ икки карра демократик десин, Низом ва Дастурини минг хил демократик моддалар билан безамасин, амалда бундай ташкилот коммунистлар каби ҳеч қачон демократик бўлаолмайди. Шундан сўнг бундай ташкилотнинг демократия қуриш ҳақидаги гаплари коммунистларнинг коммунизм қуриш ҳақидаги сафсаталаридан фарқ қилмай қолади.

…..Саволнинг ноқулайлиги ва бетайинлигидан нима дейишини билмай қолған Шуҳрат ака бир лаҳза каловланиб қолди. У кишининг ўз елкадошидан бундай саволни кутмагани аниқ эди. Ҳали бу фикрни ўйлаб куришга улгурмаган ва ҳамма ўзига қараб турганидан истиҳола қилган Шуҳрат ака: “Ха, ўзларингиз биласизлар, Кўпчилик нима деса мен ҳам шу” деди бўғиқ овозда.

А.Пўлатовнинг бу таклифидан ва унга Шуҳрат аканинг жавобидан орага оғир жимлик чўкди. Энди ҳамма масала бизга қараб қолған эди. Биз ё демократик ҳаракатга диктаторлик бошқарувини қўллашимиз Ёки уни рад этишимиз лозим эди.

Менда бирданига бу фикрга, яъни Ҳаракат раҳбарлигини бир кишига топшириш фикрига қарши кескин норозилик ўти оловланди. Аммо даврада Ҳайъат аъзолари - Олим ака Каримов, Ботир ака Норбоев, Толиб ака Ёқубов ва Мадамин Нарзиқулов каби eши улуғлар бўлгани учун мен махмадоналик қилмай, бир муддат катталарнинг бирор нима дейишларини кутиб турдим.

Пўлатовнинг таклифидан сўнг уларнинг Кўпчилигини кўнглида ҳам бир хавотир пайдо бўлганлиги аниқ эди. Бу ерда энг ноқулай аҳволда қолған Шуҳрат ака эди. Абдураҳим ака кўра-била туриб ўз елкадоши ва сафдошини, Ҳаракатнинг энг демократик, либерал рўҳдаги раҳбарларидан бирини “Бирлик”ка йўлбошчилик қилишдан четлатаётган эди.

……Гапнинг тўғриси, мен ва мен каби кўплаб “бирлик”чилар юзага келган муаммоларни маслаҳатлашишда кўпинча Шуҳрат акага мурожаат қилардик. У кишининг оддий инсоний ва очиқ муомаласи, босиқлик ила ҳар қандай масалага аралаша олиши ва қарийб уларнинг барчасини ўзининг ўткир, аналитик фикри билан еча олиши Ёки жилла қурмаса ечимга тўғри йўл кўрсата билиши туфайли кўпчилик Шуҳрат акани тинч қўймасди.

Мен ўзимнинг сал кам ўн йиллик сиёсий фаолиятимдан келиб чиқиб раҳбарлар ҳақида бир хулоса қиладиган бўлсам, Ўзбекистондаги энг кучли демократик сиёсатчилардан бири бу Шуҳрат Исматуллаев деб ҳисоблайман.

Бу инсон ўзининг билими, маданияти, дунёқараши, инсонларга муносабати ва сиёсий тажрибаси билан жумхурият бошқарувидаги етакчи лавозимларни гўзал ва аъло даражада бошқариш қобилиятига эга.

Ҳукуматда ўтирган амалдорларнинг миллатнинг ана шундай йўлбошчиларини доимий таьқибга олиши, калтаклаши, сўроқларга тортиши - бу ҳалқимиз бошига тушган улкан мусибатдир.


Хуллас, давра керагидан ортиқ жим тургач мени сабрим чидамай ўрнимдан турдим. Нечундир жуда ҳаяжонланардим ва бунинг сабаби буюк ноҳақлик олдида турганим боис бўлса ажабмас.

Мен А.Пўлатовнинг Ҳаракатга бир киши раислик қилиши ҳақидаги таклифини қабул қилиш нотўғри бўлишини, Ҳаракат ичида “Бирлик”, “Озод дехқон” партиялари, “Тўмарис”хотин-қизлар ва Эркин ёшлар уюшмалари каби ташкилотлар елкама-елка фаолият юргизаётлари боис уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириб бориш каби улкан ишларни бир киши бажара олиши амри махол эканлигини, Шуҳрат аканинг бу фикрга рози эканлигини эса тўғри тушуниш лозимлигини, яъни у киши ўз лавозими ҳақида бир нима дея олмаслигини ва биз бу фикрни умуман кун тартибидан олиб ташлашимиз кераклиги ҳақида гапирдим.

Менинг бу гапимдан сўнг Пўлатов яна жиловни ўз қўлига олди ва қовун тушириб қўйганини сезди шекилли дарҳол уни супуришга киришди.

У: ”Ҳа, мундоқ уйлаб қарасам бу фикр менга ҳам сал хатога ўхшаб туюлаяпти. Ҳазратқул айтаётган аргументлар жиддий, Шуҳратни ўзининг бу масалага муносабати эса ҳақикатан ноқулай. Шунинг учун бу масала кун тартибидан олинади.
Хўш, бу ҳолда раисдошлар масаласи қандай бўлади. Аввалгидек учта раисдош бўладими Ёки икки раисдош билан чекланамизми?” деб мажлисни давом эттирди.

Ана ўшанда биз илк бор жиддий тўқнашдик.Бу тўқнашувга Кўпчилик эътибор бермади ва бу хато бўлди, зеро мен бундай “чиқиш” қилганим учун эртасигаёк Қурултойда жиддий жазоландим. Айни пайтда ҳамма қурултой билан овора бўлиб бу жазога ҳам эътибор беришмади.

Жазо эса қуйидагича бўлди:
Ҳар доимгидек Қурултой сўнггида Марказий Кенгаш аъзолари қолиб, улар ўз ичларидан 12 Ҳаракатнинг Олий бошқарув органи бўлмиш Ҳайъат аъзоларини сайладилар. Номзодлар рўйхатини Абдураҳим Пўлатовнинг ўзи ўқиди. Бу номзодлар рўйхатида Тошкент ва унинг вилоятида яшовчи фаоллар киритилган эди. Бошқа вилоятлардан Ҳайъатга аъзо сайланмас ва бунга сабаб қилиб у аъзоларнинг Тошкентда деярли ҳар ҳафта бир марта бўладиган Ҳайъат йиғилишларига кела олмасликлари рўкач қилинар эди.

Мантиқан бу тўғри аммо демократик бошқарув нуқтаи -назаридан нотўғри эди. Сал кўпроқ бош қотириб бўлсада вилоятлардаги фаоллардан ҳам бир неча киши Ҳайъат аъзолигига киритилиши ва улар билан Ҳайъат йиғилишлари масаласини алоҳида ҳал қилиш керак эди.
Хуллас, ана ўша такдим этилган рўйхатда Ҳайъатнинг доимий аммо ҳуқуқсиз аъзоси бўлмиш менинг номим йўқ эди.

Мен 1991 йил декабридан бери,Тошкент вилояти кенгашининг раиси сифатида, А.Пўлатовнинг таклифига мувофиқ Ҳайъат йиғилишларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган эдим.
Аммо қарорлар қабул қилиш чоғи, овоз беришга келганда мен қўл ковуштириб ўтирардим. Мана энди менинг чала-ярим Ҳайъат аъзолигим тўла ҳуқуқли aъзоликка айланаман деганда мен Пўлатовнинг оқшомги стратегик режасига қарши кўтарган исёним туфайли яна четга суриб ташланган эдим.

Ҳайъат аъзолигига менинг ўринбосарим Саидолим Оқилов сайланди. У илгари Тошкент вилоят кенгаши раиси эди ва 1991 йилги вилоят қурултойида унинг фаолияти баъзур “қоникарли” деб баҳолангач ва у раисликка номзодлар рўйхатидан ўз номзодини қайтариб олғач Кўпчилик овоз билан мени вилоят кенгаши раислигига сайлашган эди. Бу “Кўпчилик овоз”ни мен Абдураҳим Пўлатовнинг протекцияси туфайли олғандим. Айнан А.Пўлатовнинг ўзи мени номзодимни вилоят кенгаши раислигига таклиф қилганди. Мендан ташқари яна уч кишининг (С.Оқилов, З.Зиёмов ва Ботир деган вилоят кенгаши раиси ўринбосари) номзодлари таклиф қилинганди. Уларнинг уччаласи ҳам ўз номзодларини қайтариб олишгач мен сайланган эдим. Мана энди фаолиятсизлиги туфайли Тошкент вилояти кенгаши раислигидан бўшатилган ўринбосар С.Оқилов Ҳаракат Марказий Кенгаши Ҳайъатига сайланган эди. Бундай манёврлар А.Пўлатовга хос бўлган парадоксал қарорлар тўпламига киради.

Қурултойдан сал олдинроқ, аниқроғи Марказий Кенгаш йиғилишидан олдин бир марта ва Қурултойдан сўнг яна бир марта биз А.Пўлатов билан тўқнашдик.

Бу ҳар икки тўқнашувга ҳам сабаб - мен олға сураётган “Миллий Мажлис” ғояси эди. Дастлаб мен бу ғояни МК йиғилишида кўтариб чиқиб балога қолдим. Барча МК аъзолари қўллаган бу таклиф нечундир Пўлатовга ёқмади ва у мени ўз ёнига чақириб роса тергади:”Сиз мени шарманда қилаяпсиз!” деб. Нега ва қандай қилиб мен уни шарманда қилганимни мен ўшанда ҳам тушунмагандим, ҳозир ҳам тушунмайман.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty КУНДАЛИК 5. 4НЧИ Қисм. Пўлатов билан "жиққамушт"

Post by Admin Thu Mar 26, 2015 12:59 pm

Ўзбекистонда Абдураҳим Пўлатов билан бўлган сўнгги тўқнашув Толиб ака Ёқубовнинг хонадонида ўтказилган сўнгги Ҳайъат йиғилишларидан бирида юз берди.

Ўша кунлар “Миллий Мажлис” ташкилий қўмитасининг раиси Бобир Шокиров қамоққа олинган ва бу қўмитанинг йиғилишларида қатнашган 20 дан ошиқ мухолифат фаоллари сўроқларга тортилаётган эди.

Сўроққа тортилаётганлар ичида “Бирлик” раисдоши Шуҳрат Исматуллаев ва “Эрк” раиси Муҳаммад Солиҳ ҳам бор эди.

А.Пўлатов Шуҳрат аканинг “Миллий Мажлис” иши бўйича сўроқларга тортилаётгани сабабли ваҳший ва қонунбўзар ҳокимият органларини эмас балки мени айблай бошлади.
Яъни, мен ўзимнинг, унинг фикрича, бетайин ғоям билан Шуҳрат акани ҳам сўроққа тортилишига сабабчи бўлган эканман.
Бу коммунист итваччаларнинг айбловлари бўйича ҳақикат эди, чунки “Миллий Мажлис” ғоясини улар “ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга уриниш” деб ҳисоблашаётганди.

Кўпчилик сиёсий ташкилотларнинг раҳбарлари қатори Шуҳрат акага ҳам мен “Миллий Мажлис”нинг лойиҳа-ҳужжатларини кўриб чиқиш учун бергандим ва улар ҳақида ўз фикрларини билдиришларини сўрагандим.

Эргаш Жўраевнинг “Кимларга тарқатгансиз бу ҳужжатларни?”деган саволига эса рўйи-рост жавоб бергандим - “Барча сиёсий ташкилотлар раҳбарларига”-деб.

Унинг “Ким сизни “Бирлик” номидан “Миллий Мажлис”га вакил қилиб кўрсатди?” деган саволига эса “Мени ўзим ғоя авториман ва бу ғояни жонлантирган ва кучайтирганларнинг барчаси, яъни ташкилий қўмита аъзолари фақат ташаббускорлар холос.

Ташаббускорлар эса вакиллик сифатида кўрсатилмайдилар, улар стихияли тарзда дунёга келади” – деб бу чаласавод терговчига логикадан озроқ дарс бердим.

Шуҳрат акадан бир йиғилишимизда “Сиз кимни “Бирлик” номидан вакил қилиб кўрсатасиз?” деб Бобир Шокиров берган принципиал саволга Шуҳрат ака “Ҳазратқулни ўзи ташаббускорлардан экан, унинг ўзи давом эттираверсин ташкилий қўмитада ҳам ўз фаолиятини”-деб жавоб бергандилар.

Бу жавобни айримлар мени “Бирлик”дан “Миллий Мажлис”га расмий вакил қилиб кўрсатиш деб баҳолашган эди, жумладан Бобир Шокиров ҳам ва у Э.Жўраевга берган кўрсатмаларида айнан шундай деганди.

Аслини олганда ташаббускорлар автоматик тарзда ташкилий қўмита аъзолари эдилар ва бу учун биз қўшимча тарзда ташкилотимиздан ҳам ваколат олишимиз шарт эмас эди.

Ана шу гапларни мен А.Пўлатовга айтиб бергач унинг мендан жаҳли чиқиб кетганди. Мен раҳбариятга сўроқлар қандай кетаётгани ҳақида мунтазам хабар бериб турардим ва бу хабарлар ҳалқаро масс-медиа ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан ёритилиб бориларди.

Хуллас ўша куни Толиб аканинг ошхонасида биз Абдураҳим ака билан қаттиқ тортишиб қолдик. Мен унинг менга қўяётган айблов ва дўқларини кескин қайириб ташладим.
Пўлатов ким билан ташлашаётганини яхши билмас экан.
Ўша кунлари терговчи Э.Жўраевнинг тинимсиз сўроқларини ўзиёқ мени бўғзимга келганди.

Энди бунинг устига ўз раҳбаримнинг ҳам менга ёпишиши жуда алам қилди.
Охирида менинг кескин гапларимдан ўзини йўқотиб қўйган Пўлатов:
”Сиз кимсиз ўзи? Қаердан “Бирлик”ка келиб қолдингиз?!” деб ўшқира бошлаган эди менинг ҳам “жилов”им чиқиб кетди ва
“Сиз ўзингиз кимсиз? Нима “Бирлик” сизнинг ота-бобонгиздан қолган огородми?! - деб қайириб ташладим.

Бировлар Абдураҳим акани, бошқалар мени четга тортишди.
Эртасига у киши мени ишхонамга телефон қилиб ўзининг кечаги қизиққонлиги учун кечирим сўради ва мен ҳам у кишидан ўз сўзларим учун кечирим сўрадим.

Биз аслан кадрдон ака-укалардек жиқиллашиб турардик ва мен Абдураҳим аканинг ҳурмат қиладиган томонларидан бири - бу унинг кечирим сўрай билгани эди - ўз хатоси учун. Аммо афсуски у кишининг бу гўзал хислати ой ва йил сайин хиралаша бошлади.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида. 5нчи Қисм. 1991йилги Президент Сайловлари

Post by Admin Fri Mar 27, 2015 4:22 am


…..1991 йил декабридаги Президентликка сайлов кунларига қайтадиган бўлсак, биз, яъни Кўпчилик “бирлик”чилар “Эрк”номзодининг сайловда қатнашиши фақат Ҳукуматга қўл келади, бутун дунё олдида Каримовнинг “сайлов демократия талаблари остида адолатли ўтди” деб ўзининг ғалабасини қонунийлаштиришга имкон беради” деб ҳисоблардик.
Каримовнинг ғалаба қилишига эса ҳеч кимда шўбҳа йўқ эди, зотан барча сайлов участкаларида уни компартиясининг одамлари хўжайин эди ва иккинчидан, халқ оммаси ҳали мухолифат раҳбарларини таниб улгурмаган эди. Лекин бу дегани биз ҳақ, “Эрк”чилар ноҳақ дегани эмас ҳали.

Ўша сайловлар арафасида мен “Эрк”чилар илтимосига биноан бир неча сайлов участкаларида кузатувчи бўлдим. Сайлов куни мен ўзим ишлайдиган НПО САНИИРИ (Марказий Осиё Илмий Тадқиқот Бирлашмаси) сайлов участкасининг комиссия аъзоси сифатида сайловчиларни рўйхатга олиб, уларга бюллетень улашар эканман айни пайтда ”Эрк”чилар берган “сайлов кузатувчиси” гувоҳномаси билан сайловни боришини кузатар эдим.

Комиссия аъзоларидан бўлмиш Кадрлар бўлими ходими Светанинг бир неча бор айрим сайловчиларга 4-5 тадан бюллетень бераeтганини кўриб уни тухтатдим ва бир сайловчига биттадан ортиқ бюллетень бериш мумкин эмаслигини ўқтирдим.

Бу хонимча ”Какая разница?!”(“Нима фарқи бор?) деб кўзларини катта-катта очиб менга тикилган эди, мен кўзларимни ундан ҳам каттароқ очиб “Болъшая разница!”(Катта фарқи бор!”) дедим.

Сал ўтгач у яна шумлигини давом эттираверди. Мени бундан жаҳлим чиқдида шартта бориб у бир рус кампирга тутган 3 та бюллетенни тортиб олдим.
Бундан кампирнинг ҳам, Светанинг ҳам, комиссия бошлиғи, институт касаба уюшмасининг раиси Зарифа опанинг ҳам жаҳллари чиқиб додлаб юборишди.

Комиссиянинг бошқа аъзолари ҳам уларни тарафини олишди. Фақат бир киши мени қўллади. Улар Кўпчилик бўлгани учун бузғунчилик давом этаверди. Зарифа опа менга :”Биз сайловчиларнинг сайловда қатнашиш планини бажаришимиз керак. Сиз эса планни бажаришда ёрдам бериш ўрнига ҳалакит бераяпсиз ишимизга!”-деб шанғиллади. Менинг бундан бадтар жаҳлим чиқдида бюллетен папкаси ва қаламни отиб юбориб чиқиб кетдим “Билганларингни қилларинг!”деб.

Улар билан тортишиш бефойда эди, чунки улар режимга содиқ қуллардек хизмат қилишар ва бу хизматлари учун оладиган хўрозқандларини ҳар қандай тажовўздан асрашга аҳд қилган эдилар.

Уйга қайтар эканман йўл-йўлакай “Гулшан” клубидаги Луначарский сайлов участкасини ҳам бир “кўриб”кетиш учун кирдим.
Сал кузатиб турсам комиссия аъзоси бўлмиш мен қатори бир йигит худди Светадек бир неча бор сайловчиларга 4-5талаб бюллетен улашди. У навбатдаги ёши 50 ларга борган бир ўзбек сайловчига нақ бир даста бюллетен берганида шартта бориб сайловчини қўлидан тутдим ва гувоҳномамни кўрсатиб, бюллетенларни тортиб олдим. Участка раиси 60 ларга борган хушмуомала одам экан, менинг “Эрк”номидан кузатувчи эканимни билгач кечирим сўраб, тартибни бузган комиссия аъзосини тергаб қўйди.

Мен яна бир оз кузатиб тургач ўзим овоз берадиган “Ташселъмаш” сайлов участкасига жўнадим. У ерда олдинги участкаларга нисбатан одам гавжум эди, чунки бу ер шаҳарнинг марказига яқин бўлгани учун ахоли зич яшарди. Сайлов комиссияси аъзолари ҳам 2 баробар кўп эди. Лекин тартибсизлик ҳам дуббел эди, бюллетенлар дасталаб тарқатилар ва ҳеч ким бировни мушугини “пишт” демасди.

Мен кўринишидан завод инженерларидан бўлмиш участка раисини излаб топдимда унга бўлаётган бетартибликни кўрсатдим. У менга “Ўзингиз биласизку оғайни, одамлар шундай овоз беришга ўрганиб қолишган, мен бир неча марта айтсам ҳам барибир яна давом эттиришаяпти. Бири хотиним касал деса бошқаси чолим келолмайди дейди. Нима қилиш керак? Йўқ десангиз овоз бермай кетиб қолади. Биз эса сайловчиларнинг сайловда қатнашиш планини камида 70 % бажаришимиз керак” деди.

Яна ўша алмисоқдан қолган совет сайлов тизимининг бемаъни талаби. Мен”Аввало бу ишда план бўлмайди ака. Сайловга келолмайдиганларнинг эса уйига қути кўтариб бориш керак, қонун бўйича ва бу учун сизга машина ажратилган” дедим. У мени олдимда комиссия аъзоларини бир оз тартибга чақирган бўлди аммо мен кетгач у ўз хонасига кириб кетиши ва бетартиблик давом этиши аниқ эди. Мен уларга ҳам қўл силтадимда ўзим ҳам овоз беришга чоғландим.

Коммунистик партиянинг марказдан тортиб то ҳар бир маҳаллагача ёввойи ўтдек босиб кетган тўрача - ғуломлари томонидан тайинланган бу хизматкорлар ўзларига билдирилган “юксак” ишончдан рўҳланиб ўз хўжайинларининг оёғини яхшироқ ялаб юлқашга астойдил бел боғлаган эдилар. Бундай мутеларча хизмат ўлдим деганда бирор ойлик маош Ёки бирор путёвка билан, астойдил хизмат қилганлар эса мансабчасининг бир поғонага юқориланиши билан қадрланишини барча тиланчилар жуда яхши билардилар. Бу оломон билан кураш тўзон билан курашишдек, Ёки Дон Кихотнинг тегирмонлар билан олишишидек гап эди.

Ҳа, токи бу оломон НИМА ҚИЛАЁТГАНИНИ онгли равишда тушунмагунча у билан тортишиш бефойда. Бу менга чанқаган одамнинг ботқоқ сувини ичмоқчи бўлаётганда сиз уни тўхтатмоқчи бўлаётган вазиятни эслатади.

Агар сиз унга “Бу сувни ичма, ўласан!” десангиз у сизга “Ахир ичмасам ҳам барибир ўламанку” дейди. У чанқоқ ҳолда сув излашни давом эттиришдан кўра заҳарли бўлсада жимирлаб турган ботқоқ сувини ичиб ўлишни афзал кўради.
Унга сиз сал сабр қилса, салгина ҳаракат қилса довон ортидаги чашмага етишини айтсангиз ҳам у сизга ишонмайди. Шунинг учун у ўлардай чанқаб, эсини танимай қолай деганда у билан тортишиш бефойда. Уни чашма борлигига ишонтириш учун у ташналикдан ҳолдан тоймай туриб унга чашмадаги сувдан олиб келиб улашиб туриш керак эди.



Аслида “Бирлик” ва “Эрк” айнан ана шундай ишлар билан машғул эди. Аммо ташна оломон Кўпчилик, чашмага бориб келувчилар эса ўта озчилик эди. Сув ташувчиларнинг ўзлари ҳам ҳолдан тойиб келаётган бўлсаларда, улар бор куч-қудратларини йиғиб оломондан бир довон олдиндаги чашмага қатнашар ва олиб келган сувларини улашиб бўлгач яна чашмага жўнашарди.

Аммо 2 йиллик муддат ичида 70 йилдан ошиқ муддат ёмғир ва кўлмак сувларини ичиб, судралиб келаётган оломонни довон ортида ҳақиқатан ҳам соф чашма борлигига ишонтириш амри-маҳол эди. Бундай сал кам афсонага ўхшаш гапга фақат чашма сувини ичиб кўрганларгина ишонишар, қолганлар эса токи бу сувдан тотиб кўрмагунча унга ишонишмасди. Ана шу ҳолда бу буюк оломон 1991йил 29 декабрига келиб, ҳолдан тойиб ўта ташна ҳолда катта ботқоқликка етиб келган эди.
“Ботқоқдан сув ичманглар,ўласизлар!” деб ҳайқираётган кичиқ бир гуруҳнинг овози ўзини ботқоқка отиб, ифлос сувни ютоқиб, чапиллатиб ичаётган буюк оломоннинг шовқин сурони остида кўмилиб кетди.

……..Хуллас, мен ҳам ниҳоят овоз беришга чоғландим. Сайлов бюллетенимдаги икки номзодни ҳам ўчириб, уларнинг тепасига “Абдураҳим Пўлатов” деб ёзиб, уни қутига ташладим, қилган ишимнинг бефойдалигини билсамда.

Бу билан мен аламимни шу бир парча қоғоздан олгандим. Аламнинг туғилишига сабаб эса ҳокимиятнинг маккорлик, шумлик ва қабиҳлик ила “Бирлик” халқ ҳаракати номзодини атайлаб рўйхатга олмаганидан эди.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида. 6нчи Қисм. 1991й.Сайловдаги "тўполонлар"

Post by Admin Fri Mar 27, 2015 4:11 pm

Аввалига улар (шахсан  милиса  майори, халқ депутати ва Олий Кенгаш Қонунчилик қўмитасининг раиси,ҳозирги пайтда Олий Мажлисга  раислик қилаётган Эркин Халилов жаноблари): ”Бирлик” бу табиатни муҳофаза қилиш ҳаракати, Президентлик сайловларига эса фақат сиёсий ташкилотларнинг вакилларигина номзод кўрсата олишлари мумкин” деб ошкора ёлғон сўзлаганди, бизнинг сиёсий ташкилот эканлигимизни кўра-била туриб.

Чунки уларнинг Адлия вазирлигида рўйхатга олинган Низомимизда кўрга ҳассадек ёзиб қўйилганди: “Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати ўз олдига мамлакат мустақиллиги ва  демократик қадриятлар қарор топиши учун курашни мақсад қилиб қўйган сиёсий жамоатчилик ташкилотидир”деб.

Ҳокимият ана шундай ошкора қонунбузарлик ва шумлик йўли билан бизни сайловга ўз номзодимиз билан қатнашишдан четлатди. Товба! Беихтиeр “Астағфирулло” деворасанда, қачонки қонун яратувчи парламентнинг ўзиёқ биргина одамнинг талаби билан ўзи яратган қонунга, ўз меҳнатига ўзи тупурса.
Бу билан Ўзбекистон Олий Кенгашини эгаллаб турган 450 депутатдан 440 таси ўзининг аслида ҳеч қанақа халқ вакили эмас балки сипо қийинган, галстук таққан ғуломлар ва малайлар тўдаси эканлигини кўрсатди, аниқроғи, исбот қилди. Ё алҳазар!

Шундан сўнг биз номзод кўрсатишнинг энг қийин йўли, яъни мустақил номзод кўрсатиш йўлини танлашга мажбур бўлдик.

Ўз номзодини сайловга қўймоқчи бўлган ҳар бир шахс республика фуқароси бўлиши, ёши 35 ва ундан юқори бўлиши ва энг асосийси-бу шахс унинг номзодини қўллайдиган 60минг кишининг имзосини тўплаши шарт эди.

Бу учун бизга жуда қисқа муддат-фақат уч кун(!) қолганди. Биз барча фаолларни ишга солдик ва уч кун ичида 64минг имзо тўплашга муваффақ бўлдик.
Аммо қабиҳликни касб қилган, “Бирлик” вакилини сайловга яқинлаштирмасликни ўзининг энг олий мақсади деб белгилаган ҳокимият ва унинг малайлари бизнинг бу ҳуқуқимизни ҳам оёқ ости қилишди.

Биз тўплаган имзоларни қабул қилиши лозим бўлган ҳокимият ғуломлари бизнинг имзоларни кўтариб бораётганимизни эшитибоқ  Тошгорисполком  биносидаги хоналарини қулфлаб, шармандаларча қочиб қолишди. Том маънода.

Биз қочаётганларнинг сўнггисини тутиб олдик.
Бу бахти қаро, омади  юришмаган бир рус аёли эди.
У иш вақти тугаганини баҳона қилиб(соат 18.00 эди)кетишга шошилди.
Раисдошимиз Шуҳрат ака Исматуллаев: “Илтимос,биздан мана бу имзолар тўпланган  бюллетенларни қабул қилиб, сейфингизга қулфлаб қўйинг. Биз уларни бугун топширмасак эртага кеч бўлади. Бугун сўнгги кун. Биз ўз вақтида келдик. Мана соат энди 18.05 бўлди. Ундан ташқари  сизнинг бошлиғингиз “шошмасдан олиб келаверинглар, биз сизларни кутиб ўтирамиз “деганди. Ҳозир сиз фақат бугунги сана билан уларни қабул қилиб олинг. Майли, уларни бошқа кун келиб биргалашиб санаймиз” десалар ҳам у хотин унамади: “Менинг  ҳаққим йўқ бу ҳужжатларни  сиздан қабул қилишга. Менга ҳеч нарса қабул қилмасликни тайинлашган” деб ўз хўжайинларини сирини очиб қўйди.

Аслида бу ерда учинчи маротаба қонун бузилаётган эди. Чунки  номзодни қўллаганларнинг имзолари қўйилган бюллетенлар  соат 24.00гача қабул қилиниши лозим эди.

Аммо барча бошқа қонунлар қаторида бунисининг ҳам Ўзбекистон деб аталмиш мамлакатга ҳеч қандай алоқаси йўқ экан.
Бу  қонунларни хоҳлаган мамлакатингизда қўллашингиз мумкин  эди  лекин фақат ҳокимиятни жиноятчилар эгаллаб олган Ўзбекистонда эмас.

Мен аввалига “Дипломатия уюшмаси” вакили Алишер билан, сўнгра эса, у чарчаб кетиб қолгач бир ўзим Трактор заводи ётоқхоналарида хонама хона юриб,сўнгги уч соатда эса метронинг”Октябрь инқилоби” (ҳозирги “Амир Темур”)бекатида туриб 300 дан ошиқ имзо тўплаган эдим.

Барча фаоллар уч кун югуриб, елиб роса  ҳолдан тойган эдик.
Аммо соат 17.45да Шуҳрат ака “Бўлди етади.Имзолар 64 мингдан ҳам ошди.Қолгани қолсин,уларни санашга вақт йўқ”- дегач биз бюллетенларни қоғоз пакетларга солиб Тошгорисполкомга югурган эдик.

Керагидан ортиқ имзо тўплаганимизни билгач чарчоқларимиз бир зумда тарқаб кетганди.

Аммо бизнинг бу хурсандчилигимизнинг умри ниҳоятда қисқа экан, унинг бели “Тошгорисполком”остоналаридаёқ синдирилди.  

Ҳокимиятнинг шумлиги бизни ниҳоят даражада ғазаблантирди. Оҳимиздан тутун таралар аммо бизнинг арзимизни тинглайдиган ҳеч ким йўқ эди ён атрофда.

Ўша кунлардан бирида “Эрк”чилар бизни штабга келиб  қолишди.
Куннинг  мавзуи яқинлашиб келаётган сайлов ҳақида бўлгани учун биз бир оз ҳокимият қаллобликлари устида сўҳбатлашдик.

Шунда мен  уларга:  “Сизлар  сайловга  қатнашиб  нотўғри  қилаяпсизлар.

Биринчидан, Ҳукумат “сайловни демократик рўҳда, алтернатив номзодлар иштироқида ўтказдик” дейиш учунгина сизларнинг номзодларингизга унда қатнашишга имкон бермокда холос, ҳақикий демократик сайлов учун эмас.
Мана, улар Муҳаммад Солиҳга ҳам барибир имкон беришмаяпти, сайловчилар билан учрашишга, радио-телевизорда чиқишлар қилиб, ўз дастури ҳақида гапиришга.

Иккинчидан, бизда аза бўп  турганда  сизлар  гуёки тўйга қатнашаяпсизлар.
Фараз қилингки, “Коммунист”, “Бирлик” ва”Эрк”деган уч қишлоқ ёнма-ён жойлашган. ”Коммунист” ва “Бирлик” қишлоқлари ўртасида ўзаро жанжал чиқиб, тўполонда”Бирлик”қишлоғидан бир киши нобуд бўлган.  Эртасига”Коммунист” қишлоғидагилар тўй қилмоқдалар, айни пайтда “Бирлик” қишлоғида эса аза.
Тўйчилар:
”Ҳақикий тўй меҳмонсиз бўлмас,
Яккамоховнинг оши ширин бўлмас”
деб  “Эрк”  қишлоғи жамоасини тўйга таклиф қилмоқдалар, ошларини ширин қилиш учун.

Азага эса маълумки барча ёру дўст, биродарлар ва охиратни ўйлаганлар ўзлари келиб ҳамдардликларини изхор қиладилар.

Хўш, сизлар нима қилаяпсизлар?”-дедим.

Улардан садо чиқмади.

Сайлов ҳам ўтди, Компартиянинг биринчи котиби, Олий Кенгаш Президентликка сайлаган Ислом Каримовни энди  Ўзбекистоннинг гуёки 86% сайловчилари Президент этиб сайлашди.
Марказий сайлов комиссияси “Муҳаммад Солиҳ 12,8% овоз тўплади” деб  хабар қилди.

1991 йил 30декабрдан эътиборан Ислом Каримов ”Мана, мени халқим сайлади”деб халқ номини рўкач қилишни бошлади ва шу кундан эътиборан у ўзининг барча жиноятларини ана шу ўзи сўккан халқ номидан қиладиган бўлди.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида. 7нчи Қисм. 1992й. 16 январ: Талабалар исёни ва унинг қонга ботирилиши

Post by Admin Fri Mar 27, 2015 5:20 pm

1992й. 16 январ: Талабалар исёни ва унинг қонга ботирилиши

Орадан бор-йуғи 2 ҳафта ўтгач янги сайланган Президент Каримов уни сайлаган халқнинг бир бутун нонини тортиб олди ва бутун нонни нақ 5 бўлакка бўлиб, кейин унинг бир бўлагини халққа қайтариб берди.

Бу Каримовнинг унга овоз берган 86% халққа ҳақиқий тўҳфаси ва раҳмати эди, унга овоз берганлари учун. Ноннинг қолган 4 бўлагини у нима қилди - бу ёлғиз худога аён.

Бизга аёни шуки, у халқдан тортиб олган ноннинг қолган 4 бўлагини Милиса, КГБ, ўзининг гвардияси, амалдор ғуломлари, қўғирчоқ  ҳокимлар армияси ва ҳарбий ғуломларига  (оддий  аскарлар  бундан  мустасно албатта) улашди.

1992 йил 16 январидан эътиборан Президент Каримовнинг №1-рақамли Фармони олийси чиқди (уларнинг ҳисоб-китоби бўйича бу фармоннинг рақами 145/92 ми Ёки шунга ўхшаш, аммо аслан №1 – агар сайловдан сўнг ҳисобни очсак).

Бу фармонга биноан барча озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи бирданига 5 баробар кўтарилди! Яъни, 15 январда 24 тийин турган (ярим қило чиқадиган) бир буханка нон 16 январда 1сўм 20 тийин бўлди.

Унинг устига сиз бир буханка нон олиш учун пулдан ташқари Купон ҳам беришингиз шарт эди. Соғлом фикрга асосан, нарх-наволарни бундай сакратишдан олдин халқнинг ана шу нархларни тўлай оладиган маош ва нафақалар билан таъминлаш лозим эди.

Аммо қачон коммунист-амалдор итваччалар соғлом фикрлаганки бугун тўсатдан шундай фикрлашга тушсин.
Улар ҳамишагидек бу сафар ҳам катта хатога йўл қўйишди.

Биринчидан, маошлар ва нафақалар 5 баробар эмас, балки 3 ва 3,5 баробар кўтарилди, холос, яъни Ҳукумат куппа-кундузи халқнинг чўнтагига ўғирликка тушиб, унинг маошининг чорагини ўмариб кетди.

Қизилларнинг кип-қизил ўғирлиги.

Иккинчидан, бу маош ва нафақалар Купонлар билан биргаликда аҳолига нархлар кўтарилишидан бир ҳафта олдин, яъни 10 январдан эътиборан берилиши лозим эди.

Аммо қачон коммунист итваччалар ҳатто ўша ўзлари чиқарган, бетайин бўлсада, қонун ва қарорларини вақтида бажарганларки, бугун тўсатдан уларни бажаришга тушсин?

Бу Фармоннинг илк зарбаси энг аввало камбағал оилалар ва ўспирин талабалар бошига тегди.

16-январда ҳали ҳокими-мутлақнинг фармони-олийсидан хабари йўқ ўспирин талабаларнинг хонасида нони ва шакари қолмаганлари ярим уйқу аралаш, йўл-йўлакай кўзларини йиртиб очиб, эрталабдан нон дўконига кела бошладилар.

Аввалига нон дўкони не учундир анча  кечикиб очилди ва бунинг оқибатида дўкон олдида бир пасда 20-30та талаба тўпланди.

Ниҳоят  дўкон  очилиши билан  ўзини  ичкарига урган ва тезроқ хушбуй ҳиди билан иштаҳани қўзғаётган нонни олиб, йўлдаёқ уни яримини еб кетишни мўлжаллаган йигитларни сотувчи таққа тўхтатди.  

У бири 30 тийин, бошқаси 50 тийин узатаётган талабаларга қарата:
- ”Бугундан бошлаб ноннинг нархи 1сўму 20 тийин бўлди. Ўшанда ҳам нон Купони борларга сотилади” деди.

Ўзлари ўқийдиган дорилфунунларнинг тебса тебранмас раҳбарлари касрига на салгина оширилган нафақани, на Купонни олишга улгурмаган оч талабалар, ҳатто айримларининг қўлларида ана шу қимматбаҳо нонга етадиган чақалари бўла туриб ҳам уни ололмай гарангсиниб, дўкон пештахтасидан  чекинишга  мажбур  бўлдилар.

Аммо  эрталабдан ҳали туз тотмаган, овқатга ўч, ўсиб-улғайишнинг энг актив фазасига  кирган ва бундай бетайин фармондан норози бўлган айрим талабалар  жаҳл  билан  қўлларидаги бор пулларига нон беришни талаб қила бошладилар.

Сотувчи  эса  ўжарлик  билан  лаънати Купонни талаб қилаверди ва жанжални қандай бостиришни билмай талабаларни дўкондан ҳайдаб чиқариб, сўнг уни ёпди.

Очлик  ва ноҳақликдан ғазаби қўзғаган талабалар ноилож тарқашга мажбур бўлдилар- кейинроқ  Кўпчилик  бўлиб қайта йиғилиш учун.

Орадан бир-икки соат ўтгач, хоналарида кечаги қотган нонларини еб нонушта қилиб ўтирган бошқа талабалар ҳам бир зумда воқеадан хабардор бўлишди.
Нон ололмаган оч талабаларнинг айримлари ён атрофдаги ошхоналарга бориб овқатланмокчи бўлдилар.

Аммо у ерда ҳам аҳвол чатоқ эди.
Кечагина 1 сўм бўлган бир коса лағмон бугун 5 ва ҳатто 8 сўм бўлганди. Бунақа нархларни талабаларнинг чўнтаги кўтармасди.

Айрим  пули борлар  “э,нима бўлса бўлди” деб қиммат овқатларни олишга мажбур бўлдилар, пули  ҳар кунга  мўлжаллаб қўйилганлар эса бир ўтиришда бир ҳафтанинг ҳаражатини кетказишни истамай, оч-нахор ҳолда ўз хоналарига қайтдилар.

Норозилик соат сайин кучая бошлади.

Соат 16ларга бориб нон дўкони атрофида 500га яқин талаба тўпланди.
Халқнинг тўпланганини кўрса тиззалари қалтираб, ириллайдиган  қизил  итваччалар дарҳол юқорига дод солиб югуришди.

Талабалар шаҳарчада ноқонуний митинг ўтказишаяпти, тўполон қилишаяпти, талон - тарож бошланиш арафасида. Тезроқ қўшин юборилмаса аҳвол чатоқ!


Бу хабардан  ваҳималига тушган Каримов тезда қўшин тўплашга буйруқ берди.
“Ҳар қандай йўл билан бостирилсин!”

Бу буйруқ Каримовдан тўппа-тўғри Ички ишлар вазири Зокир Алматовга, ундан тўппа-тўғри Тошкентнинг шундоққина биқинида, Талабалар шаҳарчасига энг яқин жойлашган Ички қўшин баталъони бошлиғи майор Сафинга яшин тезлигида кетди.

Ҳукуматнинг тайёргарликларидан хабари йўқ талабаларнинг фаоллари митингни тартибга сола бошладилар ва ўзларининг вакилларини Президент қабулига жўнатишни келиша бошладилар.  

Кўпчиликнинг фикри бўйича Мустақиллик майдонига юриш қилиб боришга ва у ердан Президент қабулхонасига вакилларни жўнатишга келишилгач юриш бошланди.

Аммо талабалар шаҳарчадан чиқишга улгурмай тезкор махсус қўшинлар оғир юк машиналарида етиб келдилар. Улар чор тарафдан талабаларни орқага, шаҳарча марказига итара бошладилар.

Ҳақиқат излаб калтакка учраган, нон сўраб таёқ еган талабаларнинг сафи бу ваҳимали куч олдида чекиниб, камайиш ўрнига ёшлик шижоати ва ҳақиқатга ниҳоятда чанқоқлиги туфайли борган сари кенгая бошлади.  

Балки айнан ана шундай шижоат борлиги туфайлигина инсоният боқийдир ва ҳамиша Буюкликка, Кенгликка, Эркинликка ва Юксакликка интилар. Бундай ҳис-туйғуларни зирҳли машиналар, автоматлар, дубинкалар ва этиклар билан тўхтатиб бўлармикин?

Айни пайтда Ҳукумат шаҳарчага кириш ва чиқишни тўхтатишга буйруқ берди.
Соат 19.00 дан бошлаб, ким бўлишидан қатъий назар, ҳеч ким шаҳарчага киритилмади ҳам, чиқарилмади ҳам.

Бу Ҳукуматнинг ёвўз бир ниятни амалга оширишга тайёргарлик кўраeтганидан далолат берарди.  

Ора-сирада радиокарнай орқали махсус қўшин бошликлари талабаларга “ТАРҚАЛИНГЛАР!!!” деб бир неча бор дўқ қилиб ҳам кўрди.

Аммо оддийгина нон сотиб олишдек илтимоси бажарилмаган ва Ҳукуматнинг ёвўз ниятидан бехабар талабалар тарқалмай ўз жойларида туравердилар.

Барча ўқитувчилар шаҳарчадан  кетиб, ён-атрофда бегоналар қолмагач махсус қўшинларга ҳужумга ўтиш ҳақида буйруқ берилди.

Автоматлар билан қуролланган, бошида каска, белига дубинкаларни қистириб олган солдатлар бирданига ҳужумга ўтишди ва эсанкираб қолган талабаларга қарата чор тарафдан дўлдек ўқ ёғдиришди.

Қаёққа Қочишини билмай бир дам талмовсираб қолган талабаларнинг олди қисми ўқ ёмғиридан қирқилган новдалардек йиқилишди.  

Фашистларнинг “Рўҳий атака” усулини қўллаб талабаларнинг сафини бузган Каримов қўшинлари маст-аласт безорилардек бўкириб ўспиринларга ташланишди.

Улар қўлларига дубинкаларини олиб ҳар бир талабани аёвсиз калтаклашга, Қочаётган талабаларни орқаларидан қўвишга тушдилар.

Қочолмай йиқилган талабаларни тепиб, калтаклаб қўшин шаҳарчага муғуллардек ёпирила кела бошлади.  

Улар ётоқхоналарга Қочиб кириб кетаётган талабаларнинг орқаларидан қўвиб кириб, хоналарнинг эшикларини тепиб синдира бошладилар.

Тор хоналарда қўрқиб, ҳеч қаёққа чиқмай ўтирган ўспирин йигитлару-қизлар аралаш ҳамма бирдек калтак остида қолди.  
Хоналардан бирида яқинда турмуш кўрган эру-хотин талабалар ҳам, ёш келинчак бўлмиш ҳомиладор талаба ҳам, бошқа бир хонада яқинда  кўричаги операция қилиниб, кўрпа тўшак қилиб eтган бемор талаба ҳам, митинглар ва шовқин-сурондан  қўрқадиган ва шу туфайли митингга қатнашмаган талаба қизлар ҳам - ҳамма бараварига аёвсиз калтакланарди (Мен ана шу калтакланганларнинг ҳаммалари билан биттама битта гаплашганман. Ҳ.Х.).

Синмаган эшик, ёрилмаган бош ва бадани кўкармаган талаба қолмаган эди...

Пастки қаватлардаги калтаклашлар, курсдошларининг чинқириқ ва дод-войларини эшитган, бостириб келаётган қутурган солдатларнинг турқу-башарасидан қўрқиб кетган юқори қаватдаги талабалар хоналаридаги стол,стул ва шкафларни зинапояларга уйиб ташлай бошладилар.

Қўрқувдан ҳамма қўлига илинган нарсани пишқириб келаётган солдатлар устига ота бошлади.
Биров гимнастика тоши/гирасини отган, биров қайноқ сувни бостириб келаётганлар устига ағдарган, биров матраси/кўрпачасини отган.

Аммо бу кучсизгина  қаршилик қалин қийинган, темир каскани кўзигача бостириб олган, тиш-тирноғигача қуролланган солдатларга чивин чаққанчалик ҳам кор қилмас, улар қуролсиз рақибининг калтак остида чалажон типирчилаб қолаётганидан завқланиб бадтар қутуришар эди.

Ўша  машъум  Талабалар  исёни оқшомида  бу  норасида ўспиринларнинг қанчаси шаҳид бўлганини ҳанузгача ҳеч ким аниқ айта олмайди.
Ким йигирмата, ким ўттизта талаба нобуд бўлди дейди.

Ҳукумат ўз жиноятини яшириш учун қаттиқ тиришди. Энг аввало 100дан ошиқ”Тез ёрдам”машиналари зудлик билан ишга солинди. Уларга  ярадор Ёки шаҳид  бўлган  талабаларни  шаҳарнинг турли бурчакларидаги касалхоналарга элтиб ташлаш, уларнинг ўлигини ҳам тиригини ҳам олдига ҳеч кимни киритмаслик, ҳеч кимга касалхонага олиб келинган талаба ҳақида ҳеч қандай ахборот бермаслик қатъий буюрилди.

”Тез ёрдам” фелдъшерларидан бири бундай буйруқни бажаришга виждони чидамай шахсан биргина унинг машинасида 3 талабанинг мурдаси  касалхоналардан бирининг моргига олиб бориб ташланганини талабаларга билдирди.

Талабаларни жазолаш шу билан тугамади.
Эртасига, 17 январда калтаклаш, таҳқирлаш, қамаш яна давом этди. Ҳукумат  бир оқшомда улгурмаган эди, шаҳарчадаги барча талабаларни бирма-бир жазолаб чиқишга.

Қон ҳидини олган бўри бадтар қутурганидек, оқшомги чегара билмас (уларнинг тилида “беспредел”)жазо операциясидан рўҳланган, ёшларнинг қонини тўкиб унга тўймаган Каримовнинг қутурган солдатлари оғизларидан кўпик сачратиб яна ҳужумга отилдилар.

Бу сафарги ҳужумни полковник Урайим Абдуғаниев бошқариб турди (кейинчалик  у  Ўзбекистон божхоналари бошлиғи, генерал унвонини олди, ушбу кунда у Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишламоқда).

Талабаларни калтаклаш Республика бош прокурори Бўритош Мустафоевнинг, оқшомги отишмадан хабар топиб келган Кўплаб журналистларнинг,”Бирлик”,”Эрк” ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларининг ва энг ачинарлиси - ана шу калтакланаётган талабалар ва уларнинг ота-оналари сайлаган Олий Кенгаш депутатларининг кўзи ўнгида ошкора давом этди.

Бош прокурор гуёки ёшларни арзини тингламоқчи бўлиб, ўша пайтда бир неча дақиқа шаҳарчада пайдо бўп қолганди. У қандай пайдо бўлган бўлса шундай тезда кўздан ғойиб бўлди.

Ана шундай Кўпчилик жамоатчилик вакиллари олдида режим ўзининг, Алъберт Мусин ёзганидек, йиртқич башарасини ошкора намоён қилди.

Бу билан режим:
”Мана, кўриб қўйларинг ҳаммаларинг:  Кимки бизга қарши чиқса шартта-шартта   отамиз! Барча биздан норозиларнинг ҳоли ана шундай тугайди!” - демоқда эди.

Бу зулмни ўз кўзлари билан кўриб турган сотқин миллатвакиллар орадан бир ой ўтгач, шу фожеа бўйича тузилган комиссиянинг “Фожеанинг бош сабабчиси ва айбдори талабаларнинг ўзи” деган хулосасига имзо чекдилар. Бу билан аслида улар ўз башараларининг устига ўз қўллари билан қора чизиқ тортдилар.


       Ниҳоят, 18-январга келиб ҳокимиятнинг талабаларга қарши  ҳужуми тўхтади.
Тонг саҳарда уйқусидан судраб келинган фаррошлар ва сув сепар машиналар ўтган икки кун ичида тўкилган ўспирин талабаларнинг асфалътларда зардоб бўлиб қотиб қолган қип- қизил қонларини  ювишга киришиб кетдилар.

Бегунох тўкилган қонлар ўз эгалари каби ўжарлик билан йўқолишни истамас, фаррошнинг қаттиқ супургисию “Зил” машинасининг кучли босим остида тизиллаб отилаётган сув ҳужумига қарши туришга интиларди.

Аммо қуёш ва алам тафтидан қорайиб кетган қонлар охир-оқибатда асфалътлардан ювиб ташландилар.

Уларнинг қисмати ҳам ўзлари тарк этган ёш таналар каби оғир ва мусибатли тугади.

Қонларни юваётган фаррош онахонларнинг унгсизгина кўз ёшлари ўспиринларнинг қонларига қўшилиб ариқларга оқиб кетди...

“Илойим сизларни қонларингни тўкканлар балога йўлиқсин болажонларим!” - деган фиғонли нола бор эди онахонларнинг қалтираётган лабларида.


Майдон, йўл ва йўлаклар тозалангач, берган буйруғи не чоғли бажарилганини кўриш учун  эрталаб  соат 8.00 да жанг майдонига Каримовнинг шахсан ўзи кириб келди.

Унинг қисиқ кўзлари оқшомги уйқусизлик ва конъякдан қизариб, лаблари ва юзи эса совуқданми, ғазабданми ёки албаҳлигиданми гезариб кетганди.

Қозонган ғалабасидан унинг кўнгли тўлмади шекилли, бу ғалабани тўла-тўкис мустаҳкамлаш учун у талабаларнинг авангарди бўлмиш 1 ва 2 курсда ўқувчи 5 мингдан ошиқ ўспиринларни ўз вилоятларига бадарға қилишга буйруқ берди.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида. 8нчи Қисм.

Post by Admin Mon Mar 30, 2015 10:27 am

Ана шундай йўллар билан жиноят излари буткул тугатилгач, юртбоши пайт борида, фарзандлари шаҳид ва ногирон бўлган, омон қолганлари пойтахтдан қувилган талабаларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчиликнинг аламдан тутаётган фикри унга қарши оловланмай туриб уни ўчиришга отланди.  

Жаллоднинг “инсонийлик” миссияси, яширишни иложи бўлмай ҳалок бўлганликлари барчага аён бўлган икки талаба - Санжарбек Боражабов ва Қамариддин  Ортиқовларнинг  ота-оналарига  таъзия изҳор қилишдан бошланди. У ҳатто уларнинг бирини азасида иштирок ҳам этди, орқасидаги 80 та соқчисининг қўриғи остида. Ха,одамнинг ўзини жони ширинда. Бировники эса ҳар ҳолда бировники, у ҳатто гўдак бўлганда ҳам!

Шундан сўнг вилоятларга сургун қилинган талабалар учун барча самолeт, поездлар ва автобуслар уч кун бепул қилинди. Бепул бўлса ҳамма уйига югуради деб мўлжаллади чамаси Ҳукумат.
Бу билан улар гуёки товон тўлашмокда эди, ўз жиноятлари учун. Аммо улар товоннинг қиймати жуда ҳам қимматлигини билишмасди ва ҳамон билишмайди.

…..”Ёш авлод-миллат келажаги” деган сийқаси чиқкан гаплар соддадил одамлар учун чиқарилган. Мен энг аввало ана шу “миллат келажаклари”дан эҳтиёт бўлишим керак. Мендек одамга қарши овоз беришди-я сайловда, кўрнамаклар. Мен сенларга кўрсатиб кқўяман тарбияни. Отангдан эшитмаган сўкишни, онангдан эшитмаган қарғишни, зўравондан емаган калтакни мана мендан эшитасанлар, мана мендан ейсанлар. Қисибгина, айтганимга юрмаганларни аҳволи қандай бўлишини ҳамманг кўриб  қўй! Ҳали сенлар Каримов кимлигини билмабсанлар! Кўрмаганларинг кўрасан, билмаганларинг  биласан! Ҳаммаси олдинда, омон бўлсак кўраверасанлар” - деб фикрларди ўша дамда ғазабдан юзи чатнаб кетган юртбоши.

Хуллас,бу сайловда “Эрк” партияси бир ютуққа ва бир зарарга  эришди. Ютуғи – халқ орасида “Эрк” партияси  ва Муҳаммад Солиҳ  анчагина танилди. Зарари-“Бирлик” ва “Эрк”ўртасидаги ва аайниқса уларнинг икки раҳбари ўртасидаги жарлик янада чуқурлашди. Менинг наздимда.  
Аммо ҳаёт  қарама-қаршиликлар ва чигалликлардан иборат. Мен  ҳали  умрим  бино бўлиб бирорта инсонни учратганим Ёки у ҳақда эшитганим йўқки, унинг ҳаёти бир текис ва равон ўтган бўлсин ва  у  ҳеч  бир  хато қилмаган бўлсин. Ҳалику бир одамнинг ҳаёти экан, сиёсий ташкилотларнинг  ҳаёти унданда чигал ва қарама-қаршиликларга бойдир.

Бир нарса жуда мўҳим - Аллоҳ насиб этган бу ҳаётда ҳар ким ўзича яшашга ва ўзича курашишга тўла ҳақлидир. Бу демак, ҳар бир инсон ўзи ўйлагандек яшаш ва ўзи ўйлагандек кураш услубига эга. Ҳар бир инсон ўз ҳаёти ва кураши чоғида қандай яшагани ва қандай курашганига қараб нималаргадир эришишга, қандайдир муваффақиятлар козонишга, хатолар қилишга, мағлубиятга учрашга, йўл қўйган  хатоларидан хулосалар чиқариш Ёки чиқармасликка, яна курашишга, яна хато
қилишга ва яна нималаргадир эришиб, нималарнидир йўқотишга тўла ҳақлидир.

Бу ҳаёт доимий курашдан иборат ва энг асосийси - инсоннинг қийинчиликлар қаршисида таслим бўлмасдан ўз кураш йўлларида қоқилиб, суқилиб бўлсада тўхтамай кетаверишидадир!

Эразм Дарвин айтганидек, бу ҳаёт аслида бир умр курашдан иборат. Ана шу ҳаёт ва кураш жараёнида бир нарса ёдда турмоғи керак - барча яхши-ёмон ишларинг учун бир кун жавоб бергайсан. Охиратни бир дақиқа бўлсин унутган одам йўлидан адаша бошлайди. “Келадиган жазоси охиратда экан, ҳозирча бу дунёда билганимча яшаб қолай” деб ўйлайдиганлар қаттиқ янглишадилар, зеро

Унутма, Охират кунидан олдин,
У ердаги саволу-жавобдан олдин,
Бу дунёда ҳам Аллоҳ саволлари бор.
Бандаларин кузатиш амаллари бор.


Мабодо сиз Аллоҳ буюрган йўлдан оғар экансиз, жазо сиз кутмаган жойдан, тўсатдан қаршингиздан чиқиб қолади.

Ҳоратиус бу ҳақда шундай дейди: ”Гуноҳнинг доимий таъқибчиси жазодир”.
Масалан, гоҳида ҳеч  бир сабабсиз киши касалланади Ёки теп-текис йўлида қоқилиб кетади, ёки томоғига ҳатто сув ҳам тиқилиб қолади, ёки тўсатдан эсидан оғиб қолади ёки  бошқа бирор кори ҳол юз беради. Булар Аллоҳ буюрган йўлдан оққанингиз учун сизга келган дастлабки    огоҳлантиришлар, ҳолос.

Бундай ҳоллар юз беришига сабаб эса:
- -          Ўзингиз
- -          қилган ва қилмаган ишингиз (яъни, гуноҳ ишни қилиб, лозим бўлган (савоб) ишни қилмаганингиз),
- -          тилаган (ёмон) ва тиламаган(яхши) ниятингиз,
- -          кўриб кўрмаганга (зулмни, жиноятни) олган ва кўрмасдан кўрдим деган(тўҳмат, бўҳтон, ёлғон) нарсаларингиз,
- -          ўқиган(бузуқ асарлар) ва ўқимаган(зарур асарлар),
- -         эшитган (ахлоқсиз нарсалар) ва эшитмаган(керакли ва мўҳим нарсалар),
- -         айтган (ахлоқсиз, қўпол сўзларингиз) ва айтмаган (фойдали, ақлли, ширинсухан сўзларингиз) нарсаларингиздир.

“Булар нималар экан-а?  Нимани нотўғри қилдим экана?” деб кейин қийналиб юрмаслик учун шу бугун эрталаб тургач таҳорат олиб, бомдодни ўқиб, намоз сўнггида билиб-билмай қилган гуноҳларингиз учун Аллоҳдан узр сўраб, кейин яхши ниятлар қилинг.
Агар кунингиз ана шундай бошланса, ишончингиз комил бўлсинким, Аллоҳ сизнинг гуноҳларингизни кечиради ва сизни ўз паноҳига олади.

Аслида тўрт мучали соғ ҳар бир инсон ўзи қилган ишнинг не чоғли ҳақ Ёки ноҳақ эканлигини жуда яхши англайди. Қилган ишининг ўзига, яқинларига ва бировга фойдами-зарарми келтиришини билади. Агар билмаса, демак ўша ишни қилмай туриш керак, токи унинг оқибати нималарга олиб келишини сал бўлсада тасаввур қилмагунча.”Олдин пичоқни ўзинга ур, оғримаса бировга ур”.


Гоҳида яхши ният билан қилган ишингиз ҳам ё ўзингизга ё бошқа бировга  зарар келтириши мумкин. Хўш,бу ҳолда сиз гуноҳкор бўласизми?
Ха, гуноҳкор бўласиз, чунки ниятингиз холис бўлгани билан амалиётингизни натижаси мавҳўм (яхши – ёмонлиги номаълум) бўлган.

Сиз қилаётган ишингизнинг натижаси қандай тугашини билмай туриб бу ишга қўл ургансиз. Натижада ўзингизга ёки бировга келтирган зарарингизни кўриб Аллоҳга ёлворсангиз. Аллоҳ сизни кечирар аммо зарар кўрган одам ҳам сизни кечириши лозим. Чунки Аллоҳнинг бандалари бир-бирларига ҳаргиз азият етказмасликлари лозим. Гоҳида Аллоҳнинг адашган бандаси ўзи қилаётган ишнинг гуноҳ ёки нотўғрилигини билади лекин у ишни қилмасликдан ўзини тия олмайди. Яъни у шайтоннинг гапига кириб ўша ишни қилади.
Шайтонни енгишнинг ягона йўли эса тоат-ибодат ва ҳамиша Аллоҳни ва Муҳаммад алайҳисаломни ёдда сақламоқдир. “Ло-илоҳо илл Аллоҳу  Муҳаммади расуллАллоҳ”.

Кўпчилик донишмандларнинг неча минг йиллик тажрибасидан ажиб бир хулоса қилинганки, агар уни барча  инсонлар ҳамиша ёдда сакласалар, бу қимматли хулоса уларга тўғрироқ яшашга кўмак беради.

Бу хулосанинг мағзи шундан иборатки, ҳаётда “ноқулай вақт”,”ноқулай давр”, “ноқулай жой”,”ноқулай вазият” ва “ноқулай сўз” деган нарсалар бор.

Нега шундайлигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди лекин шу беш нарса мавжуд.

Яратган парвардигорга шукрлар бўлсинким, у инсонларга шу нарсаларни маълум қилган - аммо уларни тушуниб олиш инсонларнинг ўзларига юклатилган. Донишмандлар ана шу 5 нарсани тушуниб етгач, уларнинг нақадар мўҳимлигини бизга ёзиб, мерос қилиб қолдиришган.
Аммо донишмандлар ҳарчанд уринишмасин бу нарсаларнинг сирини аниқлай олишмаган  ва уларни аксиома сифатида қабул қилишни маслаҳат қилишдан ўзга чоралари қолмаган.


Шундан сўнг улар масалани туғилиш сабабини эмас балки уни ечиш усуллари ҳақида бош котиришга тушганлар.

Узоқ йилги кузатувлар натижасида мучал, гороскоп, ва ниҳоят биоритмлар теориялари яратилган. Ҳар бир инсоннинг ҳаёти, келажаги мучал бўйича тахмин қилинганда бу тахминларнинг 80%га яқини тўғри чиқиши аниқланган.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида. 9нчи Қисм. Табиий-ирсий-илоҳий мувозанат ҳақида

Post by Admin Thu Apr 02, 2015 5:13 am

Табиий-ирсий-илоҳий мувозанат ҳақида

Хитой гороскопи бўйича туғилган пайти йил, ой ва соатларгача аниқланган одамнинг келажагини тахмин қилиш янада такомиллашди.
Биоритмлар бўйича эса инсоният ўзининг ”ўн беши ёрўғ ва ўн беши қоронғу”кунларини аниқлаш имконига эга бўлди.

Кўплаб давлат раҳбарлари ва йирик сиёсий арбобларнинг ана шу билимларга эга бўлган махсус маслаҳатчилари борлиги бугун кўпчиликка сир эмас. Айниқса биоритмлар жадвалидан фойдаланган спортчиларнинг айнан физиологик ритмлари юксак нўқтага етган кунларда эришган ютуқлари ҳам юксак бўлган.

Бу биоритмлар инсоннинг жисмоний, эмоционал ва интеллектуал ҳолатларининг қайси кунларда ижобий ва қайси кунларда салбий бўлишини аниқлашга ёрдам беради.

Уларнинг ҳар бири даврий бўлиб, уларнинг бири ҳар 13 кунда, иккинчиси ҳар 14кунда ва ниҳоят учинчиси ҳар 16кунда салбийдан ижобийга ўзгариб туради.

Ана ўша ижобий кунларда, масалан жисмоний ҳолатингиз бўйича олинса, сиз ўзингизни бардам ва тетик ҳис қилиб юрасиз, иш қилиб унча-мунчага чарчамайсиз, ва аксинча, жисмоний биоритмларингиз салбий бўлган даврда салга ҳолдан тойиб кетасиз, ишингиз юришмайди, иштаҳангиз буғилади, у ёқ -бу ёққа бориш ёқмайди ва ҳоказолар.

Эмоционал ва интелектуал биоритмларда ҳам айни ҳолат юз беради. Шунинг учун олимлар биоритмларингиз салбий бўлган кунларда оғир ишлар қилишни, сафарга чиқишни, маъсулиятли учрашувлар ўтказишни тавсия қилишмайди.

Биоритмларнинг даврлари туғилган соатингиздан бошлаб ўз синусоидаларини чиза бошлайди ва уларнинг частотаси ҳар хил бўлгани учун камдан кам ҳолларда улар параллел кўринишга эга бўлади. Яъни, эмоционал даврингиз ижобий бўлган кунлар жисмоний Ёки интеллектуал даврингиз салбий бўлиши Ёки унинг акси бўлиши тез-тез учрайди.

Олимлар фикрича, биоритмларнинг энг хавфли нўқтаси - бу уч биоритмнинг бир нўқтада кесишган куни ҳисобланади.Бундай ҳолат киши ҳаётида бир йилда бир Ёки икки марта учраши мумкин.
Ана ўша “инқироз” кунида инсонга ўзини жуда эҳтиёт қилиши тавсия қилинади.
Ўша куни иложи борича ҳеч қаерга меҳмонга Ёки сафарга бормаслик, катта йиғинларда қатнашмаслик, ҳеч ким билан тортишмаслик, жиддий масалалар ечими билан шуғулланмаслик ва мўҳим қарорлар қабул қилмаслик тавсия қилинади.

Бу “инқироз” куни 24 соат давом этади ва шундан сўнг ҳаммаси яна секин аста ўз маромига тушади.

Инсоният ўзининг кўплаб хатоларини айнан ана шу нарсаларни билмаганлиги Ёки уларни унутиб қўйганлиги туфайли қилган.
Масалан,
1) кечаси соат учда сиз арзимаган бир гапни айтиш, Ёки арзимаган бир нарсани сўраш учун бировни безовта қиласиз.
2) Ёки ўзингизга ҳам бошқага ҳам қулай бўлмаган бир даврда узоқ сафарга чиқасиз.
3) Ёки ўзингизга ҳам бошқага ҳам қулай бўлмаган жойда қандайдир бир ишни қилмоқчи бўласиз.
4) Ёки абсолют бир ноқулай вазиятда қандайдир бир ўта жиддий ишни тугатишга ошиқасиз.
5) Ёки биргина ўйламай гапирган сўзингиз билан “пишиб” турган ишни пачавасини чиқарасиз.
Ва ҳоказолар...

Ана шу ҳар 5 ҳолатда ҳам қилаётган ишингиз Аллоҳга хуш келмайди ва демак, унинг натижаси ёмон тугайди.

Даври, вақти, жойи ёки вазияти ноқулай, айтаётган сўзингиз эса ножўялигини била туриб ҳам, сиз ўжарлик билан амалга оширган иш албатта салбий натижаларга олиб келади.

Уларнинг айримлари, айрим ҳолларда гуёки муваффақият билан тугагандек туюлса ҳам бироз муддат ўтгач уларнинг аслан мағлубият эканлиги ошкор бўлади ва у тўсатдан сизга зарар келтира бошлайди. Яъни, унинг дастлабки натижаси яширин бўлиши мумкин, бу эса ошкора салбий натижадан ҳам хавфлироқдир.

Ана шулар сабаб ҳар бир иш ўз ўрнида, ўз вақтида, ўз даврида ва қулай вазиятда, тўғри сўзлар ишлатилиб амалга оширилса унинг яхши, ижобий натижаларга олиб келиш имкониятлари юқори бўлади.

Ҳатто ўта оғир, ечилиши мумкин эмасдек туюлган масалалар ҳам ана шундай ҳолларда гуёки бир афсун кучи билан ечила бошлайдилар.

Уларнинг афсун кучи эса айнан ўша ўз ўрни, ўз вақти, ўз даври, қулай вазияти ва доно сўзларидадир.

Инсоннинг яшаш ва кураш ҳуқуқи, ва ҳатто уларнинг тартиби ҳам аслида аксиомадир, яъни биз истаймизми, йўқми, ҳар бир инсон Аллоҳ томонидан эркин туғилиш, эркин яшаш ва эркин ўлиш ҳуқуқи билан таъминланган.

Бу Аллоҳ томонидан инсон яратилган пайтдан бери шундай. Айни ўша пайтдан бошлаб инсоннинг яшаши ҳам маълум бир шаклга солина бошланган ва бу шакл вақт ўтиши билан маълум бир тартибга айланган.

Орадан 3 миллион йилдан ошиқроқ вақт ўтиб, бугунга келиб, инсоният аниқ, конкрет шаклланган яшаш тартибига эга бўлди. Ушбу кунда у ана ўша конкрет тартиб асосида яшамоқда, ва шундай яшайверади, чунки у шундай яшашга одатланган, аниқроғи - унинг онги шундай яшашга программалаштирилган.

Бу программани ўзгартириш ниҳоятда қийин лекин мумкин ва бу ҳам инсоннинг ўз қўлида. Бу ерда “ўзгартириш”эмас, балки “коррекция қилиш” яъни андозалаш десак тўғрироқ бўлади. Чунки қандайдир конкрет бир даврда қандайдир бир хато қилинса, у ўша дақиқадаёқ ортда қолади, айни пайтда бу хато программага ўз таъсирини ўтказишга ҳам улгуради.
Бу таъсирнинг катта-кичиклиги ва келтириб чиқариши аниқ бўлган асоратлари айни пайтда хатонинг катта-кичиклигига боғлиқдир. Энди фақат хатони, аниқроғи, унинг асоратларини коррекция қилиш қолади, холос.

Гоҳида шундай хатолар бўладики, на уларни ўзини ва на уларнинг асоратларини коррекция қилиб бўлади.

Бундай хатолар туркумига энг аввало сизнинг ўтмиш авлодларингиз тарихида йўл қўйилган хатолар ва сиз йўл қўйган “сўнгги нўқтали хатолар” киради.

”Сўнгги нўқтали хатолар” деганда, кимeвий операциялардаги каби, қайтариб бўлмас жараён/процесс шаклини олган операциялар тушунилади.

Масалан, даволаб бўлмас касални юқтириш, энг яқин одамга кечириб бўлмас хиёнат қилиш (ўлдириш ёки ўлимига сабабчи бўлиш) ва шу каби “синдириб қўйилган кўза”мисол хатолар.

Синдирилган кўзани уста минг чиранганда ҳам уни ўз асл ҳолига келтира олмаганидек, “сўнгги нўқтали хато”ларни ҳам тузатиб бўлмайди.
Бизни ҳар биримизнинг яшаш тартибимиз жуда ҳам кўп нарсалар асосида программалаштирилган.

Бу асослар қуйидагилардан иборатдир:
- келиб чиқишимиз, уруғ-аймоғимиз, ўтмиш авлодларимиз ва уларнинг яшаш тартиблари;
- туғилган соатимиз, кунимиз ва йилимиз, туғилажак пайтимизда самодаги юлдузларнинг жойлашув тартиби;
- туғилажак пайтдаги ота-онамизнинг рўҳияти, уларни ўраб турган ички ва ташқи мўҳитнинг уларга ва улар орқали бизга таъсири;
- ўша даврдаги умумий ҳаёт, болаликда эшитган аллалар ва эртакларимиз;
- ўсмирлик, ёшлик чоғларда бизни ўраб турган ички ва ташқи мўҳит;
- дўстларимиз, ўқитувчиларимиз, ўқиган китобларимиз, олган билимимиз;
- эгаллаган касбимиз, ҳамкасабаларимиз, иш жойимиз, касбимизнинг нақадар ўзимизга мослиги, ундан оладиган завқу- шавқимиз(ёки унинг бизга абсолют мос келмаслиги), ҳамкасабаларимиз;
- кундалик ҳаётда кўрган-кечирганларимиз, ютуқлару мағлубиятлар, севинчу- ғамлар, уларга нисбатан тутган муносабатларимиз;
- турмуш ўртоғимиз, унинг сизга, сизнинг унга муносабатингиз, ўзаро муносиблик (ёки аксинча, номуносиблик), ўзаро таъсир, болаларимиз (ёки фарзандсизлик), улар билан ўзаро муносабат, ўзаро таъсир;
- ”яратган” ва учратган душманларимиз, улар билан турли туман муносабатлар, ғалаба ва мағлубиятлар.

Буларнинг барчаси ва ҳар бири алоҳида, сўзсиз яшаш тартибимизга ўз таъсирини ўтказган ва ўтказмокда, ўтган ҳаётимизда ўз изини қолдирган ва қолдирмокда, ва келажак ҳаётимизда қандай ҳолатда қандай позицияларда бўлишимизни аллақачон белгилаб қўйган.

Илмий тил билан айтиладиган бўлса, Аллоҳ бизга берган умр дастуримизнинг матрицаси ана шу нарсалар асосида тузилиб, кун сайин мураккаблашиб, ривожланиб бораверган.

Худди ана шунинг учун ҳам одамнинг ўз хулқу-атвори, одатлари ва кундалик тартибини ўзгартиришга бўйни осонгина ёр бермайди. Чунки ҳар қандай ўзгартиришлар бу белгилаб қўйилган программа доирасидан сал бўлсада четга чиқишни талаб қилади, бу эса албатта программани бузилишига олиб келади.

Натижада инсон ўзини нохуш сеза бошлайди, уни нималардир безовта қилиб, ноқулай аҳволга сола бошлайди. Нима гаплигини билмай унинг салга аччиғи чиқади, қўлидаги нарсалари ўзидан ўзи тушиб кетаверади, қилмоқчи бўлган оддийгина иши ҳам нечундир ён бермайди.

Буларнинг барчаси инсоннинг бирор ишни қилишда нохосдан белгиланган программа доирасидан чиқиб кетаётганлигининг, унинг табиий-ирсий-илоҳий мувозанати бузилганлигининг дастлабки аломатлари холос.

Бу аломатларни сезиб, уларнинг моҳиятини тушунган одам тўхтаб, атрофга, вазиятга ва қилаётган ишига диққат билан назар солади ва йўл қўйилган хатони излашга тушади. Хатони топса бу унинг бахтидир. Шундан сўнг у дарҳол хатони тузатишга киришади ва ўз ҳолатини аввалги табиий-ирсий-илоҳий мувозанатига қайтаради, ва демак, юксалиш ва ривожланишда давом этади.

Ўз ҳаёти давомида билиб-билмай хатога йўл қўйган ва бу билан ўз яшаш программаси, яъни табиий-ирсий-илоҳий мувозанатини бузилишига сабабчи бўлган ва буни сезмаган инсон эса қимматбаҳо нарсасини йўқотган одамдек гарангсиниб юраверади, токи хатосини англамагунча.

Бу гарангсиниш гоҳида ҳафталар, ойлар ва ҳатто йилларга чўзилиши мумкин. Энг даҳшатлиси - айримлар бу хатони ҳеч қачон англаёлмай, тўғрироги, уни англашга қудрати ва салоҳати етмай, девоналарча ҳаёт кечириб, нега бундай бўлганига бир умр ҳайрон қолганича, ҳайрат акс этган кўзлари очиқ қолган ҳолда тарки дунё қилади.

Кимдир тўсатдан бировга “Сен фалон даврда фалон жойда фалон ишни нотўғри қилувдинг” деб қолса бу кетаётган поездни орқасидан югуришдек бир гап.
Шунинг учун ҳам донишлар “Ўтган ишга салавот”дейишган. Бу билан улар “Ўтмишингни титкилаб овора бўлма, ундан кўра келажагингни уйла, бепарво бўлма!” демоқчи бўлишади. Чунки ҳар бир онгли инсон ҳамиша ўзининг ўтган қадамини мулоҳаза қилади ва ҳаммадан олдин ўзи унга баҳо беради, қилган хатоларидан ўксинади, келажакда қандай қилиб хатога йўл қўймасликни мўлжаллайди ...аммо яна барибир хатога йўл қўяверади. Чунки хатога йўл қўймасликнинг асти иложи йўқ. Ҳар доим ҳаракатда, фаолиятда бўлган инсон хатога йўл қўйиши табиий ҳол. Беайб парвардигор.

Ҳамма гап - хатонинг аҳамиятида, унинг катта ёки кичиклигида ва энг мўҳими -муозанатни йўқотишга сабабчи бўладиган ”сўнгги нўқтали хато”ларга йўл қўймасликда. Демак, мувозанатда яшашнинг энг ишончли йўли - бу имкон қадар камроқ майда хатоларга йўл қўйиш ва катта хатоларга умуман йўл қўймасликка ҳаракат қилишдир.

Айни пайтда майда хатоларнинг ҳам маълум бир критик нўқтаси борки, уни илғамаган одам ҳам жарликка қўлашга маҳкум. Чунки майда хатолар кўпайиб кетса, улар критик нўқтага етганда кучланади (бири иккинчисидан куч олиб) ва энди уларнинг ҳар бири улкан хатолар берадиган эффектга эга бўлади ва юқорида айтилган, қайтарилмас процесс бошланади.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида. 10 қисм. Ҳаёт учун кураш

Post by Admin Sat Apr 04, 2015 3:42 am

Ҳаёт учун кураш

Катта хатолар эса кўп ҳолларда аслида хато эмас балки билиб,  кўриб,  қандай натижага олиб келиши маълум бўлган,  аммо инсоннинг уни тўхтатишга қудрати етмай бажарилган гуноҳ ва жиноий ишлардир.  

Ана шунинг учун ҳам халқ ичида “ўзингни бос”, ”ҳовлиқма” деган оддий иборалар тез - тез ишлатилади ва улар асосан юқорида айтилган мувозанатни йўқотмаслик учун огоҳлантириш маъносида янграйди.  

Бу дегани ҳамма вақт ҳам босиқ бўл дегани эмас албатта. Гоҳида аксинча, ўта босиқлик катта кулфатга олиб келиши ҳам мумкин.
Масалан,  сувга чўкаётганни қутқаришда ёки юраги инфаркдан тўхтаб қолган инсонга ёрдам кўрсатиш чоғларида ўта тезкорлик ва чаққонлик талаб қилинади. Бу ерда ўта босиқлик билан ҳаракат қилиш бир  инсоннинг  ўлимига олиб келиши мумкин. Шу туфайли рўҳий босиқлик жисмоний тезкорлик билан қўшилиб мутаносиб ҳолда ҳаракат қилинса энг гўзал натижаларга эришиш мумкин.

Тезкор мусиқа остидаги рақс ёки спорт ўйинларида кўпроқ тезкорлик талаб қилинади. Аммо бу тезкорлик тафаккурга боғланмай амалга оширилса раққоснинг ўйини маст одамнинг гандираклашидек,  спортчининг югуриши ёки сакраши эса тажрибасиз боланинг ўйинига ўхшаб кетади.  
Шу туфайли “Эҳтиросга берилманг”, ”бошни совуқ тутинг”каби иборалар айни мувозанатни сақлашга қаратилган.

Маълумки, агар инсон бир мўҳим масалани ечиш жараёнида ёки қизгин мунозара чоғида қайноқ эҳтиросга берилса,  у айтмоқчи бўлган гапини йўқотиб қўйиши,  кескин сўзлар ишлатиши,  ва демак ўйлаган ишини қиёмига етказа олмаслиги,  бегуноҳ инсонларни хафа қилиб қўйиши мумкин.  Ўта эҳтиросга берилган ёки ҳаяжонини боса олмаган инсонларнинг юраги бу қайноқ жараёнга чидаш беролмай тўхтаб қолган ҳоллар ҳам ҳаётда кўп бўлган.  

Қайноқликнинг боиси шундаки, инсон ҳис - ҳаяжонга берилганда томирлардаги қон ҳаракати ниҳоятда кучайиб кетади, юрак ҳаддан зиёд ура бошлайди, мияга қон меёридан кўп ва тез - тез келиб - кета бошлайди,   яъни доимий муътадил қон ҳаракати цикли бузилиб,  у максимал критик нўқталар атрофида ҳаракат қила бошлайди.

Оқибат натижада юрак ҳам, мия ҳам бундай шиддатдан лат ейиши мумкин.   Юраги ва мияси бақувват инсонларнинг эса бундай ҳис - ҳаяжон ўша дақиқада уларнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсата олмасада, барибир ички тана аъзоларига зарар етказади,  худди ташқи  аъзоларимиз тилинган,  шилингани каби.  

Айни пайтда бу ҳис - ҳаяжон уларнинг бажараётган ишларига салбий таъсир қилиши ҳам мумкин.  Аммо бу дегани ҳис - ҳаяжон ҳамиша зарарли дегани ҳам эмас.  Унинг ҳам маълум бир меёрда ва маълум бир муддатларда юзага чиқариб туриш лозим ва бу ҳатто инсон саломатлиги ва мувозанати учун жуда зарур. Гоҳида эса айрим ишларни ҳис - ҳаяжонсиз қилишнинг асти иложи йўқ.  Масалан,  ўз севгилисига илк бор ҳеч бир йигит ёки қиз жиддий ва совуққон туриб “хуш, шу десангиз мен сизни севаман.  Сиз бунга нима дейсиз?” дея олмайди. Агар у ўз “севги”сини шундай изҳор қилса унинг сохталиги дарҳол ошкор бўлади.

Ҳаққоний сўзлаётган одамнинг кўзида ўт оловланиб туради ва у сизга тик боқади. Бу унинг ҳис - ҳаяжони жиловланганини кўрсатади ва ўз сўзларини урғулашда унга ҳис - ҳаяжони ёрдам бергани туфайли у жўшиб сўзлайди.  Ва аксинча,  ёлғон сўзлаётган инсоннинг кўзи ўйноқлайди, чунки улар ҳис - туйғунинг салбий нурлари остида бўладилар,  ижобий нурлар эса унинг башарасига уриб,  ёлғончини фош қилишга ҳаракат қилади.  

Доимий жиддий ва жим юриш касалликка олиб келганидек,  доимий ҳушчақчақлик ва сўзамоллик ҳам инсонни издан чиқаради.  Бу касаллик тиббиёт китобларида бўлмаслиги,  инсоннинг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмаслиги мумкин.  Аммо бундай бир ёқлама одамлар ё ўта “қуруқ”, ”сухтаси совуқ” бўлиб яшаб,  ўзларининг оқибат натижада яккаланиб қолишларига сабаб бўлишлари ва аксинча,  булар - бўлмасга ҳиринглаб,  қайғуга ботган одам устидан ҳам кулиб “девона”, ”жинни” лақабларини олишлари ва улар ҳам   жамоадан ажраб қолишлари мумкин.  

Ҳар иккала ҳолатда ҳам мувозанатнинг тоши бир томонга оққанлиги учунгина шундай бўлади.  Ойнинг ўн беши қоронғу,  ўн беши ёрўғ бўлганидек, инсон ҳаётининг ҳатто кундалик тартибида ҳам озроқ ташвиш ва озроқ хурсандчилик бўлиб турса асл мувозанат сақланади.

Узоқ муддатли қайғу инсон учун ўта хавфлидир. У инсоннинг тафаккурини чангакдек қисиб олиши,  уни ҳатто ширин дамларни хотирлашга ҳам йўл қўймаслиги мумкин.  Агар бу ҳолат инсон имкониятлари доирасидан чиқмаган муддат ичида давом этса,  у ҳолда инсон ҳатто ана шу оғир даврдан ҳам ижобий ютуқлар билан чиқади.  

Унинг ютуғи - бу унинг имкониятларини чиниқиши ва демак,  унинг ана шу имкониятлари доирасининг янада кенгайиши, унинг янада матонатлироқ бўла боришидир.  

Агар оғир ва қайғули шароит инсон имкониятлари доирасидан чиқиб кетса,  у сўзсиз ўлимга рўпара келади.  Уни энди тўсатдан янгиланган гўзал шароит ҳам,  барча дардлардан фориғ қилувчи дори - дармонлар ҳам қутқара олмайди.  Ҳаддин зиёд,  яъни ўз қудрати ета оладиган даражадан ортиқроқ  азият чеккан  одам,  чекаётган азияти унинг имкониятлари чегарасидан чиққан дамдаёқ у рўҳан  ҳалок бўлади.  

Агар у яшаётган бўлса,  бу фақат  унинг жисми яшаётганлигини англатади ва  бу рўҳдан ажралган жисмнинг умри энди абсолют бемаъно бўлади,  бундай умрнинг нақадар узун ёки қисқалигидан қатъий назар.  Ҳаётда бунинг айни тескариси ҳам бўлиши мумкин,  яъни жисм  (тана) ўлиб,  рўҳнинг ўзи яшаши ҳам мумкин.


Ҳаётда шундай ақл бовар қилмас воқеалар бўлганки,  уларни эшитиб ҳайратдан ёқа ушлайсиз.  Шундай воқеалардан эшитганим ва ўқиганим иккитасини мен сизларга сўйлаб берайин.  

Биринчи воқеа:
. . . . Кунлардан бирида океанда кўтарилган кучли довул туфайли бир пассажир кемаси ҳалокатга учрайди.  Кема командири денгизчиларнинг қадимий одати бўйича,  токи барча пассажирлар ва экипаж аъзолари кемани тарк этмагунча ўз постида қолади. У кемадагиларнинг барчасининг белларига қутқариш баллонларини тақиб, уларнинг бир қисми авария ҳолатида ишлатишга мўлжалланган қайиқларда,  қолганлари сувда чўкмайдиган нимаики бўлса,  ўшаларга осилиб кемани тарк этишларини бошқариб туради. Бу учун унинг бир ўзи чўкаётган улкан кемани имкони борича узоқроқ сув сатҳида ушлаб туришга мажбур бўлади.  

сўнгги пассажирлар кемани тарк этгандагина капитан энг зарур ҳужжатларни ва кема дафтарини олиш учун ўз каютасига югуради.  Ҳужжатларини ички чўнтакларига жойлаб,  дафтарни сув ўтказмас пакетга ўраб белига қистиргач палубага интилади.  Аммо шу пайт кема тўсатдан кескин оғиб кетади ва мувозанатини йўқотган капитан орқага учиб кетиб боши билан иллюминатор қиррасига уриладида ҳушидан кетади.

Кема чўка бошлаган эди. Унинг машина қисмида цилиндр портлаши оқибатида пайдо бўлган улкан ёриқдан кираётган сув аллақачон бўлимни тўлдирган ва шу туфайли кема бир ёнга оғиб чўка бошлаганди.

Палуба сув остида қолиши биланок тўлқинлар вертикал йўлаклар орқали каюталарга элтувчи коридорларни ва унда жойлашган 200 да ошиқ каюталарни,  ресторан ва мўл - кўл  рақс майдонини,  ошхонаю омборларни, хуллас қандай бўшлиқ бўлса уларнинг барчасини шиддат   билан эгаллай бошлаган эди.  

Орадан бир муддат ўтиб ўзига келган капитан аввалига зим - зиё қоронғуликка бурканган ҳолатни ва нечундир сувнинг шалдираётганини тушунмай гангиб туради.

Кема қийшайганда ёпилиб қолган эшикнинг тирқишларидан кираётган сув каюта полида ётган капитаннинг  бўғзига келган эди.

Ниҳоят вазиятни тушунган капитан ўрнидан ирғиб туради ва эшикка отилади.  Аммо вақт кеч бўлганди ва каютадан тор коридорга олиб чиқадиган эшикни ташқаридан,  коридорни аллақачон тўлдирган сув ўзининг бутун оғирлиги билан босиб турарди.  Тўсатдан капитан ўзининг кема ичидаги тор бўшлиқда сув қамоғига,  қопқонга тушганини англайди.  

Бир пасда зим - зиё қоронғуликка бурканган каютани чўнтак фонари билан ёритар экан капитан бир дақиқа бўлсин ҳаётдан умидини узмайди.  Демак эшикни очишнинг ягона йўли қолган,  яъни энди каютани сув билан тўлишини кутиб туриш лозим. Каюта сувга тўлмагунча уни эшигини очишнинг иложи йўқ. Каютани сувга
тўлишини кутиш эса кемани янада чуқурроқ океан тубига шўнғиши демакдир.

Бу даҳшатли парадокснинг энг хавфли томони шундан иборат эдики,  вақт ўтган сари эшикни очилиши осонлаша борар ва айни пайтда чуқурлик ҳам ўзайиб борарди ва демак ундан сузиб чиқиш ҳам оғирлаша бораверарди. Капитан умрида илк бор ўзининг жонажон кемасини тезроқ чўкишини тилай бошлади.

      Палубадан коридорга тўшаeтган сувнинг ваҳимали  шариллаши ниҳоят тинди. Демак 500дан ошиқ инсонлар бемалол ҳаракат қиладиган энига 1,2метр, бўйига 100метрли коридор,  ошхона,  бар,  ресторан,  кенггина рақс майдончаси,  пассажирлар ва кема экипажи аъзолари яшаши учун мўлжалланган барча эшиги очиқ каюталар ва бўшлиқлар сув билан тўлиб бўлган.  
Энди фақат эшиклари ёпиқ каюталар ва боксларга уларнинг тирқишларидан оқиб кираётган сувнинг ваҳимали шилдирашигина эшитиларди,  холос. Бу  шилдираш капитанга гуёки кемани ўз домига тортган океан ости аждарҳосининг ириллашидек туюлди.  

Бу ваҳимали ўлим шарпаси бир дам ўзини йўқотган капитанни ҳушини жойига келтирди ва у океан қопқонидан қочиб чиқишга тайёрлана бошлади. У аввалига сув остида сузишга мўлжалланган акваланг жиҳозларини маҳкам тақиб олди. Юзга тақадиган ойнаванд маскани ҳозирча пешонасига суриб қўйди.  Елкасидаги кислород баллонларини каютадаги сўнгги қатра ҳаво қолмагунча тежашга ҳаракат қилиб уларни очмай турди.  Шундан сўнг у аллақачон белига етган сув сатҳига ётиб олди. Шу зайлда у сув то каютанинг шифтига етмагунча хиралашаётган батарея нури остида умид ипларига маҳкам чирмашиб ётаверди.

Капитаннинг режаси оддий ва ягона чорага асосланганди,  яъни токи камера сувга тўлмагунча унинг зич эшикларини очиб бўлмасди. Камера сувга тўлгач камера ва коридордаги босим тенглашар ва ана шундан сўнггина эшикни ҳеч бир куч ишлатмай
очиш мумкин эди. Аммо ҳамма гап камерани сувга тўлиши учун керак бўлган вақт узунлигига қараб қолганди. Бу вақт қанча узун бўлса бу қопқондан қутилиб чиқиш шунча қийинлашар эди.  

Бир неча дақиқадаёқ сув уни гавдасини кўтариб шифтга ёпиштириб қўйди. Энди фақат 15 сантиметрча қолган бўшлиқда ҳаво қолган эди холос. Бу бўшлиқ ҳам 2 - 3минутлардан сўнг сув билан тўлишини сезган капитан сўнгги даъфа каюта ҳавосидан кўкрагини тўлдириб нафас олгач кислород маскасини юзига тақиб олди.  Фақат орадан бир ярим минутлар ўтгач у кислород баллоннинг жўмрагини очиб,  ундан беқиёс минимал даражада фойдалана бошлади.  

Шу пайтдан бошлаб вақт у учун ўз ҳисобини йўқотганди.  
Ўта тежаган кислород баллонлари қанча вақтга етганини ҳам,   камера деярли сувга тўлиб бўлгач у жон - жаҳди билан эшикни очишга уринганию бу лаънати эшикнинг не учундир очилмаганини ҳам,  уни қандайдир бир куч хадеб шифтга қадашга уринишини ҳам (бу сув босими эди албатта), нафаси буғилиб, кўзига ўлими кўринганда қандай қилиб жон ҳолатда юзидаги маскани юлиб ташлаганини ҳам у эслолмайди.

У балки ҳавосиз буғилиб ўлишдан сув ютиб ўлишни маъқул кўргандир? ёки бу унинг ўлим талвасасида қилган беихтиeр бир  ҳаракатидир? Буни ҳеч ким билмайди.  Акваланг кийимларини кийган кема капитани юқоридан босиб турган 3 километрли сув босими остида ўз каютасини шифтига ёпишиб қолган ҳолда ҳушидан кетади....

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида. 11 қисм. "Ҳаёт учун кураш"нинг давоми

Post by Admin Sat Apr 04, 2015 4:46 am

... Орадан роппа роса 29 кун ўтгач кема чўккан жойга авария сабабларини текшириш учун махсус кема келади. Кучли эҳолотлар ёрдамида кема чўккан жойнинг координаталари аниқлангач, акваланг - тадқиқотчилар чўқиб eтган кемани излаб топадилар.
Чуқурлик жуда катта бўлгани учун океан ости қоронғу бўлиб, унинг тубига океан сатҳида чарақлаб турган қуёш нурларининг хира - шира ёрўғи тушиб турарди.

Улкан океан лайнери гуёки бир дақиқага тўхтагану, шикастланган биқинини таъмирчилар тузатгач тепага сузиб чиқиб, ўзининг ногаҳон узилиб қолган сафарини давом эттирмоқчи бўлгандай, сув ости дюнларидан бирига ёнбошлаганча, ўз таъмирчиларни кутиб ётарди.

Унинг кенг палубаларида катта - катта океан ости балиқлари ва медузалар, гуёки ўз кошоналарида юргандек сузиб юришарди. Сирасини айтганда, океан лайнери энди ростдан ҳам уларнинг кошонасига айланган эди.

Бир пайтлар “Атлантик Травел” компаниясининг ғурури бўлган кема бугун океан устини эмас балки унинг остини “безаб” турар ва инсонлар мулкидан балиқлар мулкига айланган эди.

Акваланг - тадқиқотчилар шу зайлда ҳалок бўлган кемани кузатиб, бир дақиқа сукут сақлаб унга жимгина ўз ҳамдардликларини билдиришгач кеманинг аварияга учраш сабабларини ўргана бошладилар.

Бу сабабларни аниқлашда энг аввало кема дафтарини топиш зарур эди. Денгизчиларнинг қадимий тартиблари бўйича ҳар бир кема капитани махсус дафтар тутар ва унга ҳар куни ўз кузатишлари, сафар чоғида юз берган тафсилотлар ва энг асосийси - кеманинг техник ҳолати ва юз берган камчиликлар, уларни тузатишдаги қийинчиликлар, кеманинг юраги бўлган машиналар қисмининг фаолиятини доимий равишда қайд этиб бориши шарт эди.

Бу дафтар ёрдамида кема лойиҳачилари ва қурувчилари очиқ денгизда кема конструкциясида юз берган камчиликларни ўрганишар ва улар такрорланмаслиги учун янги конструкцияларга зарурий ўзгартиришлар киритишарди.

Ана шунинг учун ҳам акваланглар энг аввало капитан каютасига қараб сузиб кетишди.
Уларнинг пешоналаридаги кучли фонарлар ёрўғида улкан балиқларнинг сип - силлиқ тангалари ҳар хил рангларда товланар, балиқлар тўсатдан қаёқдандир пайдо бўлиб қолган бу ғаройиб ёрўғ кўзли мавжудотларга қизиқсиниб қараб, ўз навбатида улар ҳам одамларни синчиклаб ўрганишар ва аквалангларнинг шундоққина ёнларида параллел сузиб боришарди.

Аввалига улардан сал чучинқираб турган акваланглар ҳам кўп ўтмай бу қизиққон балиқларга эътибор қилмай қўйишди.
Океан йиртқичлари бўлмиш улкан саккизоёқ ва акуладан бошқа жониворлардан хавфсирамаса ҳам бўларди.


Ишлари ҳамиша океан остини тадқиқ қилиш бўлган акваланглар бир дақиқа илгари учратмаган балиқлар ва океан ости ўсимликларига термулиб қолишди. 15 - 20 йиллик тажрибага эга тадқиқотчилар ҳар сафар океан остига тушганларида албатта янги ўсимликлар ва балиқлар турига дуч келишар ва океаннинг битмас - туганмас ғаройиботларига ошиқу - шайдо эдилар.

Аммо бу сафар уларнинг океан ости балиқлари ва унинг гўзал оламини томоша қилишга на вақтлари, на имкониятлари бор эди. Вақт гуёки уларнинг елкаларидаги кислород баллонларга ҳаво билан бирга қўшиб қамалган эди. Ҳар бир ҳаво пуфаги ўзи билан қимматли вақтни ҳам етаклаб “биқир - биқир” қилганича океан сатҳига чиқиб кетаётган эди.

Шу туфайли акваланглар капитаннинг каютасини излар эканлар, ора - сира қўлларидаги сув ўтмас соатларига ҳавотир ила қараб қўйишарди. Уларнинг соат миллари кислород баллонларнинг ҳажмига пропорсионал боғланган ва қанча вақт сарф қилингану қанча вақт қолганигача кўрсатиб турарди, айни пайтда бу баллондаги кислороднинг қанча қисми сарф бўлгану, қанчаси қолганини ҳам англатар эди.

Критик нўқта сифатида қайтишга сарф бўладиган вақтнинг илк дақиқаси олинган ва соат миллари шу нўқтага етганда унинг авария ҳолатини кўрсатувчи қизил чироқлари автоматик равишда учиб - ёнишга тушар, бу демак ҳар қандай изланиш, тадқиқот ёки қутқарув операсиясини дарҳол тўхтатиб орқага қайтишга сигнал эди.

Барчадан бу сигналга қатьиян буйсуниш талаб этилар, бу тартибни бузганлар эса маълум муддат ишдан четлатилар эдилар.


Соатнинг узун трубкасидаги кўк рангнинг яримидан кўпи аллақачон қизилга бўялган ва демак, авария сигналигача чорак соатлар қолганди. Ниҳоят акваланглар экипаж каюталари жойлашган коридорга сузиб кирдилар. Улар қоронғу ва узун коридордан сузиб борар эканлар “Капитан” деб ёзилган эшик қаршисида тўхтадилар.

Ўтган бир ой ичида каюта эшиклари океан ости ўтлари билан буркана бошлаган эди. Акваланглардан бири ўтларни юлиб ташлагач улар секин эшикни очдилар ва бир дам даҳлизда туриб қолдилар.

Каюта палубага тушадиган зинапоядан олисда бўлгани учун бу ер тепадагидан ҳам қоронғу эди. Акваланглар фонарлар ёрўғида каютани текширар эканлар тўсатдан уларнинг кўзлари каюта шифтига ёпишиб қолган одам жасадига тушди ва ҳаммалари бир сесканиб тушдилар.

Бир ойдан бери барча газеталар ва телевидение каналлари ана шу катта ҳалокат ҳақида ахборотлар берар эканлар, уларнинг бош мавзуи ҳалок бўлган аммо жасадлари топилмаган қурбонлар эди.
Ном - нишонсиз йўқолганлар рўйхатида кема капитанининг номи биринчилар қаторида эди. Қидирувчилар гуруҳи капитан жасадининг йўқолганлик сабабини тушундилар.

3минг метр тепаликдаги сув босими кеманинг коридорлари ва каюта эшигининг тирқишларидан кириб капитаннинг жасадини каюта шифтига ёпиштириб қўйган эди. Акваланглар капитанга яқинроқ сузиб бориб унинг белидаги чарм қайишга нимадир қистирилганини кўрдилар. Группа бошлиғи капитаннинг белидан сув ўтмас мусаффо пакетга ўралган қалин дафтарни олар экан тўсатдан ҳайқириб юборди. Аквалангнинг ҳайқиригидан уни радио кабел орқали эшитиб ўтирган юқоридагилар ҳам, унинг ёнида сузиб юрган ҳамроҳлари ҳам чўчиб кетишди.

Илк дақиқада уларнинг хаёлига океан остининг даҳшатли ва ёвўз хукмдори бўлмиш улкан сакқизоёқ ўзининг узун, шилимшик, ёпишкок ва заҳарли панжалари билан ҳайқирган аквалангни буғиб олдими деган фикр келди. Аммо қўрқувдан маска остидаги ялтираб турган кўзлари катта - катта очилган аквалангни сакқизоёқдан ҳам бадтарроқ капитанни жасади, аниқроғи унинг юзи даҳшатга солганди.

Ҳалокат бўлганига 29 кун бўлганига қарамай, 3 минг метр сув остида ётган кеманинг ичида ўз каютасининг шифтига тиқилиб қолган капитан нафас олаётган эди. Ё қудратингдан эй Инсон!

Бу ҳолатдан бошқа акваланглар ҳам эсанкираб қолишди. Тўрт аквалангнинг пешоналаридаги тўрт фонарнинг кучли нурлари капитаннинг юзида тўқнашдилар. Шунда улар капитаннинг юзида шлем йўқлигини ва каютанинг шифтида эса 2 см қалинликда бўшлиқ борлигини кўришди.

Юқоридаги бошқарув пулътидан “Нима гап? Тинчликми? Жавоб беринг! Алло! Алло!” деган сўровларга ниҳоят қидирув гуруҳининг бошлиғи ”Тинчлик! Сабр қилинглар! Биз капитанни топдик!” деб қисқа жавоб қилди.

Кейин улардан бири фонарини шлемидан ечиб олдида уни капитанни юзига яқинроқ тутиб турди, бошқа бир акваланг ҳам фонарини ечиб олиб, унинг шишасини капитаннинг сув юзасига чиқиб турган ва шифтга кадалган япаски бурнига тутишди. Шишанинг юзаси секин нафас буғи билан буркана бошлади. Шундан сўнг улар капитан ҳақиқатан ҳам тирик эканлигига яна бир бор ишонч хосил қилдилар.

Бу ақл бовар қилмас факт шундан иборат эдики, улкан сув босими остидаги каюта шифтида бор - йўғи 20миллиметрча қалинликда торгина ҳаво бўшлиғи ҳам тиқилиб қолган эди. Айнан ана шу бўшлиқка капитаннинг бурун катаклари қадалиб турар, у ҳушидан кетган бўлсада унинг ўпкаси ҳаво истаб ана шу торгина бўшлиқдаги ҳавони аёвсиз сўриб ётар ва шу билан капитаннинг юраги яшамоқда эди. Унинг шифтга қадалишига бир томондан қутқарув жилети, иккинчи томондан юқоридаги
улкан сув босими сабаб бўлган эди.

Ана шундай ҳолатда у 29 кундан бери ҳушсиз бўлсада яшамоқда эди! 3 минг метр чуқурликда! Зим - зиё қоронғу ва совуқ сувдан иборат океан қабрида!

Аниқроғи у ёлғиз Аллоҳга маълум қудрати билан яшаш учун ўзи ҳам билмаган ҳолда курашмокда эди. Капитаннинг ақл - ҳуши уни аллақачон тарк этган аммо унинг чиниққан ва бақувват танаси чекинишни истамас ва ўзининг охирги томчи қувватигача, томирларида сезилар - сезилмас оқиб турган қондаги лейкоцитлар
курашининг сўнгги сониясигача ҳаёт учун курашар эди. Унга худо берган умрнинг вақти ҳали тугамаган эди.

Ҳа, инсоннинг қудрати нақадарлигини, унинг нималарга қодир эканлигини инсон ўзи барпо бўлгандан бери ўрганади. Лекин ҳанўз уни тўлиқ англаб ета олгани йўқ.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис Ҳужжатлари

Post by Admin Sat Apr 04, 2015 6:00 am

Ушбу суратлар "Миллий Мажлис": Гуноҳсиз айбланганлар" китобидан олинди.

БИТИМ

Миллий Мажлис ҳақида Milliy13

Миллий Мажлис ҳақида Mm_bit10


Миллий Мажлис ҳақида Mm_bit14


Миллий Мажлис ҳақида Mm_bit12

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис Ҳужжатлари. Менинг Олий Суддаги сўнгги сўзим

Post by Admin Sat Apr 04, 2015 6:19 pm

Миллий Мажлис Ҳужжатлари. Менинг Олий Суддаги сўнгги сўзим

Миллий Мажлис ҳақида Mm_sud10


Миллий Мажлис ҳақида Mm_sud11


Миллий Мажлис ҳақида Mm_sud12

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис ҳақида. 12нчи Қисм. Инсонлар ҳаётидаги экстремал ҳолатлар

Post by Admin Fri Apr 10, 2015 2:38 am

Иккинчи воқеа:  Яқинда Швеция ТВсида бир фильмни кўрсатишди. Унда фалаж бўлиб қолган бир француз журналисти ҳақида ҳикоя қилинади.  Бу журналист 46 ёшга кирган,  Франциянинг энг кўп ўқиладиган  газетасининг бош редактори бўлган экан.  У тўсатдан оғир дардга чалиниб бутун аъзои бадани фалаж бўлиб қолади.  Унинг фақат чап кўзи ва киприги ҳаракат қилиш қобилиятини салгина сақлаб қолган эди холос.   У ана шу кўзини очиб - ёпиш орқали уни бошида ўтирган яқинлари ва духтирларга нима истаётганини билдира олар эди.  

Бундай усулда уни тушуниш жуда қийин бўлгани учун табиблар бемор билан мулоқот қилишнинг бир усулини таклиф қилишади.  Яъни,  беморга алфавитдаги ҳарфлар бирин - кетин айтила бошлайди.  Керакли ҳарф айтилганда бемор кипригини бир қимирлатиб қўяди, масалан беморнинг “сув”демоқчи бўлаётганини билиш учун унга “а, б, в г ,  д, е, ж, и, з, к, л, м, н, о, п, р, с”деб айтилаётганда у сиз “с”деганингизда кипригини қимирлатса сиз тўхтаб қоғозга “с” деб ёзиб қўясиз.

Яна шу зайлда ҳарфларни бир бошдан айтиб чиқиб “у” ва “в” ҳарфларни ҳам билгач “Ха,  сув ичмоқчимисан?”деб бемордан яна бир бор сўрашади. Агар у кипригини қимирлатса демак шундай,  қимирлатмаса,  демак “сув” дан кейин яна нимадир демоқчи.  Шундан сўнг яна алфавитдаги ҳарфлар айтила бошлайди.
Ана шу зайлда у билан мулоқот қилган одамлар бир куни унинг китоб ёзмоқчи эканлигини билишади.  Унга редаксиядан кучли адабиётчи  ва психологиядан хабардор бир котиба ёллашади.  Ана шу котиба қиз ёрдамида Жан Клод исмли бу бемор фақатгина киприги ёрдамида ўзининг сўнгги  китобини “диктовка” қилиб ёздиради.

8 ойдан сўнг ниҳоят унинг киприги ҳам қимирламайдиган бўлади ва орадан бир неча кун ўтгач у жон таслим қилади. Аммо шу давр ичида, шундай оғир дардга чалинган ҳолда бўлсада Жан Клод ўзининг энг кучли асарини ёзиб қолдиришга муваффақ бўлади.  

Унинг сўнгги сўзлари:
“. . . Менинг режаларим катта эди лекин уларни бажаришга улгура олмадим.  Афсус, афсус. . . ”.

Бундай одамлар ҳаётда кўп учрайди.  Улар тақдир тақозоси билан бошларига тушган оғир кулфатдан эгилмай ҳаёт учун курашни бор кучлари билан давом эттиришади.

Учинчи воқеа.
Яқинда ТВда бошқа бир ғаройиб инсонлар ҳақида ҳикоя қилишди.  Бир швед оиласи  -  ёш эру хотин  ва уларнинг бир гўдаги.  Гуёки оддий бир оила аммо ҳамма даҳшат шундаки ёш келинчакнинг қўллари умуман йўқ.  Куёвнинг қўллари эса нормал инсоннинг тирсагигача узунликда бўлиб,   улардан бирининг сўнггида айрисимон иккитагина бармоқмисол нарса, иккинчисининг сўнггида эса  умуман бир илгаксимон бармоқмисол нарса бор эди.

Аллоҳнинг қудрати билан гўдакнинг тўрт мучали соғ ва у барча аъзолари бекаму - кўст ҳолда туғилган эди. Мени  бу филмда ҳайратга солган нарса бу қўлсиз келиннинг ўз боласини оёқлари билан бошқариши эди. У оёқларини ҳар қандай каратистдан чаққон ишлатар, боланинг кийимларини айрим қўли борлардан ҳам чаққонроқ қийинтирар,  идиш – товоқларни оёқлари билан ушлаб ювар,  болага ва  ўзларига овқат тайёрларди.  Фақат оёқлари билан!

Бу учун ошхонага узун оёқли стуллар қўйилган эди.  Ваннада болани чўмилтиришда у шундай чаққонлик ва эҳтиёткорлик қилардики кўриб ҳайрон  қоласиз.  Мен “ишқилиб гўдак унинг оёқларидан сирғаниб ваннага тушиб кетмасинда”деб юрагимни ҳовучлаб ўтирдим,  то у боласини чўмилтириб бўлгунча.

Энди   узоққа бормасдан Ўзбекистон демократик мухолифат вакилларидан бири,  ”Эрк” партиясининг фаоли Сафар Бекжоннинг Каримов режими қамоқхоналарида кўрган - кечирганларини олайлик.

Бу йигит  кўрган  ҳаддин  зиёд қийинчиликларга  унча - мунча  одам  чидай  олмайди.
Сафарбек китобини бекорга “Нариги дунё даричаси олдида” деб атамаган.  Чунки у ўзи кўрган қийинчиликларидан аранг тирик қолган.  Мен Сафарбекни китобини
ўқимасдан олдин 8 ойлик ёпиқ зиндон азобини бир азоб деб юрардим. Аммо китобни ўқигач мени кўрганларим ҳеч нарса эмас экан,  Сафарбек кўрган
қийинчиликлар олдида - дедим.
Ҳа, бу дунёда ҳамма нарса нисбийдир.  

Ҳамма нарсанинг баҳоси фақат солиштириш орқали аниқланади.  
Сафарбекни китобини ўқиганлар дўстларимиз Қаҳрамон Ҳамидов, Аҳмадхон Тўрахонов,  Эломон Шукуров ва бошқа биродарларимизнинг қандай қийинчиликлар оқибатида қамоқхоналарда қурбон бўлганликларини тасаввур қилишлари мумкин.

Режим зулмидан шаҳид бўлган барча биродарларимизни Аллоҳ раҳмат қилсин,  уларнинг охиратлари обод бўлсин.  Уларнинг жаллодларининг жазоси
олий ва аёвсиз бўлсин,  омин Аллоҳу акбар!

Носир Зокир,  Отаназар Ориф,  Салават Умрзок,  Иномжон Турсун ва бошқа барча дўстлар Ўзбекистон қамоқхоналарида  ўз кўрган - кечирганларини китобга туширсалар катта савоб иш бўларди.  Сўзсиз уларнинг ҳам бошидан оғир қийинчиликлар ўтган ва бу учун барча қизил итваччалар бир куни келиб албатта жавоб беражаклар  -  улар ўзларини минг генералу академик унвонларга  ўраб - чирмаганлари ва кўкракларини оппоқ соқолга тўлдириб юрганлари билан.

Майли ўн йил ўтар,  борсин ана қирқ йил ўтар аммо ал қасосу минал ҳақ!  
Яқинда Италияда саёҳат қилиб юрган Ритке исмли  собиқ эсэс штандартфюрери қамоққа олинди.  Бу муттаҳам Аргентинада яшар экан ва орадан 53  йил ўтиб қамоққа олинишини ҳеч кутмаган экан.  У 53 йил Аргентинадан чиқмай мўқим яшаб,  умрининг сўнгги йилларини Ватанга яқинроқ жойларда ўтказай,  энди мени ҳеч ким танимас деб  ўйлаган  экан,  лекин чучвараси хом чиқди.
 
Ўзбекистон фашистлари ҳам ўзларини ана шундай келажак кутаётганини ҳатто бир сония бўлсин ёддан чиқармасинлар!

Хуллас, инсон қудратининг чегараси бепоён ва бу қудрат экстремал ҳолатларда ўзини намойиш қилар экан. Аммо инсон истаса, у ана шу имкониятларни экстремал ҳолатга тушмаёқ ўз танаси ва рўҳида ҳис қилиши ва ҳатто текшириб кўриши мумкин.

………. Масаланинг моҳиятини чуқур  англамай  туриб бировни  устидан хукм чиқариш, юмшоқ қилиб айтганда нодонлик.  Чунки ўзингни ҳам айни,  балки ундан бадтарроқ,  хато қилмаганинга ва қилмаслигинга ҳеч ким кафолат беролмайди.  Худди ана шунинг учун ҳам биз бировнинг фаолиятини фақат мулоҳаза қилишга ҳақлимиз холос.  Бир инсоннинг фаолиятини баҳолаш эса аввало Аллоҳнинг, ундан кейин эса унинг ердаги адолатли инсонларининг ва адолатли суднинг иши.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Милллий Мажлис. 13нчи Қисм. Сенинг дўстинг сенинг сувдаги аксинг

Post by Admin Fri Apr 10, 2015 3:04 am

Хуллас “Эрк ” партиясининг ҳокимият билан курашни парламентар, дипломатик ва маданий усулда олиб бориш тактикаси иш бермади.
Бу ҳам бир дарс бўлди, ҳаммамиз учун. Бизнинг бу дарсдан олган сабоғимиз шу бўлдики, ҳокимият маданий мулоқотга тайёр эмас экан.
Нафақат тайёр эмас балки биз билан мулоқот қилишга унда на хоҳиш ва на истак бор экан. Унинг ягона истаги - имкон қадар тезроқ биздан халос бўлиш, ” мухолифат ” деган тушунчани ҳали халқ илғаб улгурмасданоқ, уни тезроқ кун тартибидан ва инсонлар онгидан бутунлай супуриб ташлаш экан.
Бу дарс учун раҳмат “Эрк ” чиларга.

Шундан сўнг “Эрк ” партияси ҳам радикал демократик кураш ёки Ҳукумат тили билан айтганда, ” тўполончи экстремистлар ” йўлига ўта бошлади. Бу энг аввало “Эрк ” газетасида чоп этилаётган кескин мақолаларда намоён бўлди. Уларнинг Олий Кенгашдаги 10дан ошиқ вакиллари тез - тез ҳокимиятга қарши танқидий чиқишлар билан элу юртга танила бошладилар.

Аммо “эрк ” чиларнинг бундай фаолиятини ҳокимият ҳазм қила олмади, чунки бу мухолифатнинг янада кучланганидан, таъбир жоиз бўлса, унинг иккинчи фронти очилганидан далолат берарди.

Натижа шу бўлдики, ҳокимият ўтириб, ўйлаб кўриш ўрнига (бунга ўрганишмаганда муттаҳамлар) ўзининг мухолифатга қарши курашини янада кучайтириб юборди.

Бунинг оқибати нима билан тугагани эса барчага аён.

Ана шундай кураш тактикасини амалда синаб кўрган ” Эрк ” партияси ва унинг раҳбарининг фаолиятини А. Пўлатов ё тушунишни истамади, ё тушунишга қурби етмади, ё қаҳри қаттиқлик қилиб, бир пайтлар яқин сафдоши бўлган инсоннинг конкурент(рақобатчи)лар сафидан ўрин олганини кечира олмади (кейинчалик “Эрк” партиясининг раҳбари ҳам айни касалликка чалинди, аммо бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз).

Кечирим сўрай билиш, кечира билиш, бошқаларнинг ҳам худди сенингдек ўз амбициялари борлигини, ғурурию қадр - қимматини тушуна билиш ва
уларни ҳурмат қилиш - бу ҳар бир инсоннинг хулқини безайдиган энг гўзал хислатлардан биридир. Бу хислатлар инсоннинг ўз - ўзини енга билишдек буюк қудратга эга эканлигидан далолат беради.

Бу хислатларга эга бўлмаган инсонлар бошқа буюк кўпчилик қатори бемалол, ҳеч нарса бўлмагандай яшайверишлари мумкин, йўқотаётган нарсаларини англашга қурбилари етмай. Чунки бу ҳолда, яъни оддий бир инсоннинг бундай камчилиги фақат унинг ўзига ва уни ўраб турган кичик гуруҳ бўлмиш оила аъзолари ва яқин дўст - ошноларига таъсир қилади холос.

Аммо бундай хислатларга эга бўлмаган ҳар қандай сиёсатчи тезда сиёсат саҳнасидан тушиб кетади ёки Гитлер, Сталин, Каримов, Кастро ва Суҳартолар каби
ёлғон, зўрлик ва золимлик билан мансабга эришиб олади ва бир умр унга ёпишиб олиб, ўзи бошқараётган миллатга, миллионларга кечириб бўлмас зулм ўтказиб
яшайди. Мансабга эришиб кейин унга зулукдек ёпишиб олган бундай балолардан Аллоҳ асрасин!

Ана шуниг учун биз, ўзини демократик мухолифат вакиллари деб атайдиганлар, сафларимизда бундай сиёсатчилар, ва айниқса йўлбошчилар бўлишига йўл қўймаслигимиз лозим.
Акс ҳолда биз ёмғирдан қутилиб қорга тутиламиз ва бундай йўлбошчи бизнинг елкаларимизни босиб ўтиб бир куни ҳокимиятга келгач Каримов Мирсаидовга қарши қилган ишларни қилади, бизни орқамиздан пичоқ урадиганларни ишга ёллайди ва яна бир янги диктатор даврон сўради.

Юқорида айтилган гўзал хислатларга эга бўлиш жасоратли бўлишдан ҳам қийинроқдир.

Жасорат учун кўпроқ қайноқ темперамент ва дадиллик талаб қилинса, ўз - ўзини енга билиш учун кўпроқ ақл - заковат талаб қилинади.

Афсуски ана шу хислат бизнинг айрим йўлбошчиларимизга жуда ҳам етишмайди. “Бирлик ” асосчилари бўлмиш Дадахон Ҳасанов, Зоҳид Ҳақназаров, раҳматли Абдусалом ака, Абдулазиз Махмудов, Бек Тошмуҳамедов ва бошқалар шахсан А. Пўлатов билан бўлган ўзаро муносабатларининг оқибатлари(яьни ҳурматсизлик) натижасида айримлари ҳаракатдан четлаштирилдилар, айримлари эса ўзлари Ҳаракатдан кетдилар. Буларнинг барчасига асосан бир нарса сабаб бўлди - уларнинг оддий инсоний ғурурлари бундай йўлбошчи билан пачакилашиб юришга йўл қўймади. Чунки улар қўполлик, маданиятсизлик қилишга одатланмаганлар, ортиқча жанжал ва дилхираликларга эса уларнинг тоқатлари йўқ.

Шведларнинг бир гапи бор:
“Ҳақнинг ноҳақни айбловларини тинглашга ва у билан тортишишга тоқати етмагани ҳали унинг кучсизлигини исботи эмас ” .

Ориятли инсонларни ўзидан четлаштирган ҳурматли раисдош ўз атрофига оғзи
сўкишдан бошқа гапни билмайдиган Миролим Одилов, олифтагарчилиги ва безбетлиги туфайли ёшларни ҳаракатдан узоқлаштирган Равшан Жўраев, ҳаёсизлиги билан шуҳрат қозонган Васила Иноятова, золим ҳокимиятга қарши сўзлашни гуноҳ ҳисоблайдиган Мадамин Нарзиқулов кабиларни тўплади. Буларнинг бирортасини оддий “бирлик ” чилар ичида зиғиртдек бўлсин на обрўси ва на ҳурмати бор. Бундайлар билан раисдош узоққа бора олмайди ва умрини ҳаракатсиз
Ҳаракатнинг раисиман деб ўтказиб юборади.

Ҳақиқатан бекорга айтишмаган “Сен менга дўстларингни кўрсат шунда мен сенинг кимлигингни айтаман ” деб, ёки “Қиролни уни атрофидаги зодагонларга қараб баҳолайдилар ” .

• Гитлер ва унинг атрофидагилар (Гиммлер, Геринг, Гейдрих, Геббелёс, Борман, Қалтенбруннер ва бошқалар),
• Сталин ва унинг атрофидагилар (Берия, Ежов, Вышинский),
• Горбачeв ва унинг атрофидагилар (Пуго, Янаев, Язов, Лукъянов),
• Елсин ва унинг атрофидагилар(Козирев, Грачев, Степашин)нинг ўз “босс ” ларига таъсири ва бундай “таъсир ” лар нима билан тугагани барчага аён.

 - Гитлер ўз атрофидагилар билан бирдек ит ўлимига дучор бўлди,
 - Сталиннинг ўлиги унинг дала ховлисида икки кун чивинларга ем бўлиб ётди, унинг Вышинскийдан бошқа кўплаб шериклари жазога тортилдилар,
 - Горбачев ўз шериклари томонидан ағдарилди ва ўзи аранг тирик қолди, шерикларининг айримлари ўз жонига қасд қилди, қолганлари қамоқларга солинди,
 - Елсин ўзининг бефаросат шериклари кўмагида бир неча бор ҳалокат ёқасига бориб қолди, беқиёс жиноий фармонлар чиқарди, Чеченистон халқига қарши икки йиллик даҳшатли уруш олиб борди ва ниҳоят бу бефаросат ғаламислардан соқит бўлгач сал - пал ўзини ўнглаб олди.

Ҳа, ҳар бир инсоннинг асл, дониш ва имонли дўстлари бўлиши бу катта бойлик. Ушбу кунда А. Пўлатов чиқараётган газета ва журналларнинг редакция аъзолари ҳам бу раисдошнинг ҳеч бир раҳбарга ярашмаган хунук фаолиятига тенг шериклик қилмоқдалар.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Миллий Мажлис. 14нчи Қисм. "Бирлик" ичидаги айрим муаммолар ёки орқадан урилган пичоқ

Post by Admin Fri Apr 10, 2015 3:41 am

Орқадан урилган пичоқ.

Бу фаолиятнинг ёрқин бир мисоли.
1996 йилнинг январида  ўзига содиқ бир аёлнинг қўли билан  мени Ҳаракатдан четлатган раисдош бу ҳақда менга миқ этмади  -  токи  мен  у  кишига май ойида Б. Клинтонга хат масаласи бўйича сим коқиб ўзим бу ҳақда сўрамагунча.  
Бу ” хушхабар ” ни эса мен  унинг  укаси  Абдуманноб раҳбарлигида ва Ҳаракатни биринчи бўлиб сотган М. Нарзиқулов муовинлигида Москвада чоп этиладиган уларнинг бюллетенидан билиб олдим.  

Бу бюллетенни менга Абдурашид Шарифов кўрсатди, бу хабардан ҳайратга тушганини яширмай.  Бундай пилдир - пис ишнинг сабаби - улар чамаси ўзлари ҳам  қилган ишларининг нақадар ноқонуний ва ғаламислик рўҳида эканини ҳис қилишган.  
Чунки кўпчилик буни уч олиш маъносида қилинганини сезишлари аниқ эди.  

Чунки 1994 йилнинг 10 сентябрида Москвада ” Бирлик ” нинг Муҳожиротдаги  Ишчи  Қўмитасини тузишда фаол қатнашган ва унга раис этиб сайланган,  1995 йилнинг июль ойида Москвада “Бирлик ” Конференсиясини ташкиллаштирган ва бу йиғилишда Ҳаракат фаолиятининг сусайиши сабабларини очиб,  улардан асосийси - бу Ҳаракат раисдоши А. Пўлатовнинг фаолиятсизлиги деб баҳолаган одам Ҳаракатнинг Тошкент вилояти кенгашининг раиси ва Марказий Кенгаш аъзоси,  яъни мен эдим.

Менинг “Бирлик ” нинг Муҳожиротдаги Ишчи Қўмитасини тузиш йўналишидаги фаолиятимни раисдош юзаки қўллагандай бўлди. Аммо орқаравотдан бизга қарши
раисдош ва у кишининг тарафдорлари томонидан “юриш ” бошланди. Бу ўз дўстингни орқадан келиб сенга пичоқ уриши билан баробар.  

Бу ” юриш ” нинг биринчи қадамини “Свобода ” Радиосининг мухбири Иля Балаханова билмасдан фош қилиб қўйди.  Қўмита ташкил бўлгани ҳақида “Независимая газета ” да кичик бир хабар босилгач И. Балаханова мени интервъю беришга таклиф қилди.
Мен учрашувга борар эканман “Свобода ” нинг Москвадаги бўлими жойлашган кўчага 100 метрча қолганда қаршимдан Ёдгор ака (шоир Ёдгор Обид) чиқиб қолди ва менга ёвсираб қараб,  интервъю қолдирилганини маълум қилди.  

Мен аввалига “Ха майли,  суймаганга суйкалмай қўя қоламиз ”  деб орқага қайтдим.  Аммо ярим йўлда ўжарлигим тутиб шартта боражак манзилимга бурилдим.  Мақсадим - Балахановани ўз оғзидан бу гапни эшитиш ва интервъю қолдирилганининг сабабини билиш эди.  Ундан ташқари сўзида турмаган одам мени овора қилганини қандай оқлар экан? деган қизиқиш билан мен студияга йўл олдим.  

Балаханова:  ” Вой, Сизга айтишмадими интервъю қолдирилганини.  Бугун мени вақтим йўқ, кечирасиз.  Лекин бошқа сафар албатта гаплашамиз ”  деди тилида рост,  дилида  ёлғон сўзлар экан.  Мен буни унинг кўзларидан уқдим ва “Бўпти хайр, лекин менинг бошқа сафар сиз билан сўзлашишга хоҳишим бўлишига ишончим комил эмас”  дедим ва қайтиб кетдим.  

Энди ҳурматли раисдош ва у кишига содиқларнинг ошкора юргизган фаолиятларига бир қаранг (Саналарга эътибор беринг!):

1. Ўзбекистон “Бирлик ”  халқ ҳаракатидан билдириш
“Бирлик ”  халқ ҳаракатининг хориждаги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида,  Ҳаракат Марказий Кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг бугунги шароитда алоқа қилиб бўладиган қисми билан маслаҳатлашиб 1995 йил 4 январда Ҳаракатнинг Хорижий Бюроси тузилди. Бюрога МК ва ТКнинг Ўзбекистон ташқарисида яшашга мажбур бўлган аъзолари тўғридан тўғри кирадилар. Бюрога раислик қилиш Ҳаракат МКнинг раисдоши А. Пўлатга топширилди.  ” Бирлик ” нинг Хорижий Бюроси ўз фаолиятини Ҳаракатнинг Дастур ва Низоми доирасида олиб боради. Шу билан бир қаторда “Бирлик ” нинг хориждаги Ишчи комитети ўз фаолиятини тугатди деб ҳисобланади. Бюро номидан Ишчи комитетга ўз вақтида олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдирилди.

“Бирлик ”  халқ ҳаракати МКнинг раисдоши Абдураҳим Пўлат.
21. 01. 1995.

Орадан кунлар ўтди. . . . . . . .
2. А. Пўлатнинг “Озодлик ”  радиосига 30. 04. 1995да йўллаган ва “Мустақил ҳафталик ” газетасида босилган хатидан бир парча:
“. . . Энди Ҳазратқул Худойберди,  Алибой Йўляхши ва Муҳаммад Солиҳдан бошқа ҳеч ким ҳатто гапирмаётган “Бирлик ” нинг муҳожиротдаги ишчи комитети тўғрисида. Бундай комитет йўқ ва ҳеч қачон бўлган ҳам эмас ” .

Вақт оқар сувдек ўтаверди. . . . . . .
3. А. Пўлатнинг укаси Абдуманноб Пўлатнинг Вашингтондан туриб бошқарадиган
Москвадаги гуруҳи бошлиғи Мадамин Нарзиқулов раҳбарлигида чоп этилган “Информацион бюллетен ” дан (№2(42) , 1996, февралъ,  (Ҳаa,  “акамизни ва шефимизни ҳимоя қилиш учун керак бўлса бир йил олдинги гапни ҳам ёзамиз ”  - демоқчи улар) парчалар:
13 - бет: ” 1995 йил 15 январда “Бирлик ” нинг Тошкент вилояти аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Х. Худойбердиевнинг ўзбошимчалик билан “Бирлик ”  газетасини чиқараётганини ва  ҳаракатнинг Самарқанд вилояти кенгаши раиси А. Йўляхшиев билан ҳаракатнинг қурултойини чақиришга уринишларини қоралайди.  Булардан ташқари уларнинг ўзларини тугатилган(?!) “Ишчи гуруҳ ” нинг раҳбарлари деб аташлари ва ҳаракатнинг раҳбариятига қарши чиқишлари ҳам қораланади.  Йиғилиш ўз қарорига мувофиқ Х. Худойбердиев бу ҳаракатлари билан ўзини Ҳаракатдан ташқари қўйди деб ҳисоблайди.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.  Ҳаракат вилоят кенгашининг янги раиси қилиб Васила Иноятова сайланди ” .

Қойилмисиз.  Ҳали А. Пўлатнинг “миннатдорчилик билдириб Ишчи комитетни тугатгани ” тўғрисидаги хабар чиқмасдан бу номаълум кишилар йиғилиши бизни аллақачон тугатилган деб ҳисоблабди.  

Бу уларнинг адашиши эмас балки мағзава тайёрлаётган одамнинг шошма - шошарлиги оқибатида  тошиб кетган кўпиклар холос.  

Ана шу мени Ҳаракатдан “четлатиш ”  ҳақидаги хабардан беш кун ўтгач раисдош айнан ўша “четлатиш ” га сабаб бўлган ишларимизга миннатдорчилик билдирди.  Тушунмаган одам учун бу парадокс. Тушунган одам учун бу ҳийлакорлик.   Аммо ҳозирча хулоса қилишга шошманг.  Чунки ҳали бундан ҳам қизиқроқ “саналар жанги ” нинг гувоҳи бўласиз.  

Энди 4 нчи ҳужжатга эътибор беринг.
4. Яна ўша укасининг бюллетени, 14 бет:
“12 январъ 1996 йил Тошкентда “Бирлик ”  халқ ҳаракати Ҳайъатининг йиғилиши бўлиб унда қуйидаги қарор қабул қилинди:
1. Ҳаракатнинг Тошкент вилояти кенгашининг собиқ раиси Ҳазратқул Худобердиевнинг ҳаракат Низомини доимий ва қўпол равишда бузиб келаётгани қоралансин.
2. Тошкент вилояти кенгаши қарорида кўрсатилганидек,  Москвада ҳаракат раҳбариятининг рухсатисиз газета чиқарганлиги,  ўзбошимчалик билан ҳаракат
қурултойини чақиришга уринганлиги  ва “Озодлик ”  радиоси орқали “Бирлик ”  раҳбариятига қарши туҳматлар тарқатгани учун Х. Худойбердиев ўзини Ҳаракатдан ташқари қўйди деб ҳисоблансин.
3. Фаолияти тугатилган “Ишчи гуруҳи ”  номидан ҳалигача иш олиб бораётган Х. Худойбердиев билан “Бирлик ” ка алоқадор бўлган барча масалаларда  алоқалар
тўхтатилсин.
4. Ҳаракатнинг Тошкент вилояти кенгаши раислигига В. Иноятова сайлангани қайд этилсин.
Бу қарор ҳақидаги хабар Ҳаракатнинг Хориждаги Бюроси, вилоят, шаҳар ва туман ташкилотларига етказилсин.
5.  ” Бирлик ” нинг навбатдаги қурултойи кун тартибига Ҳаракат МК Ҳайъатига раҳбарлар ва аъзоларнинг ҳаракатдан чиқариш ваколатлари берилиши масаласи киритилсин.


Бу “ҳужжат ” нинг душманлик рўҳини қўйиб турингда, унинг 5нчи бандига эътибор беринг.
Навбатдаги бўлажак қурултойдан Ҳаракат МК Ҳайъатига махсус ваколатлар берилиши талаб қилинаяпти.  Демак ҳали ваколати бўлмай туриб мени гуёки ўзларича Ҳаракатдан чиқаришди.  “Чиқариб ”  бўлгач энди бармоқни тишлаб “Ия,  бунга ваколатимиз йўқ экан - ку.  Э,  падарига лаънат ваколатни,  уни кейинги сана билан ҳам мустаҳкамлаб қўяверамиз. Асосийси  -  тезроқ анавини Ҳаракатдан четлатиш керак ”  -  деб фикрлашган чамаси Истанбул - Франкфурт - Москва - Лулео—Вашингтон -Тошкент телефон симларидаги қизғин баҳслар чоғида.  

Келажакдаги қурултойдан сўралаётган ваколатларничи?! Қойиле фаросатларинга.  Ҳатто Каримов ҳам Олий Мажлисдан депутатларни маҳаллий ва Олий
Мажлисдан четлатишга ваколат беришларини сўрашга журъат қилолгани йўқ,  ҳозирча.

Аммо энди сизлардан ўрганиб журъат қилиши мумкин.
Мабодо худо олиб,  бўлажак қурултой ҳурматли раисдошга,  Олий Мажлис эса жаноби Каримовга шундай ваколатлар бериб уларни хурсанд қиладиган бўлсалар ҳамманинг шури қурийди,  шу жумладан бу ваколатларни берганларни ҳам.  

Шундан сўнг қани бирортанг раисни танқид қилиб кўрчи?! Бирпасда кавушинг тўғриланади.  

Сирасини айтганда Каримов бундай ваколатларга зор эмас. У ҳар қандай қонуну – ваколатларга аллақачон тупурган,  чунки барча ваколатларни у аллақачон,  кимлардандир сўраб ўтирмасданоқ жамлаб бўлган ўз қўлида.  

Энди Пўлатов ҳам ўз қўлида ваколатлар тўплашда Каримов билан “ким ўзар ”  ўйнаб “Нима, мен сендан қоламанми? ”  деб жазм қилганга ухшайди.  Акс ҳолда бундай Ҳайъат қарори қабул қилинмаган бўларди.

Мен ана шу “ҳужжат ” га раисдошдан бошқа яна кимлар имзо чекканини жуда ҳам билишни истардим.  Аслида буни чоп этган лўттивозларга мардлик етишмаган – Ҳайъат аъзоларини номларини келтириш. Чунки бу учун энг аввало “бундай  Ҳайъат бугун борми ўзи ва бор бўлса кимлар унда қолган? ”  - деган савол ҳаммани қизиқтириши мумкин.

Масалан, 1992 йил 24 - 25 май кунларида бўлиб ўтган “Бирлик ”  халқ ҳаракатининг сўнгги қурултойида унинг Ҳайъатига қуйидагилар сайланганди:
Абдураҳим Пўлатов                              Шуҳрат Исматуллаев
Васила Иноятова                                   Олим Каримов
Равшан Жўраев                                     Ботир Норбоев
Саидолим Окилов                                  Толиб Ёқубов
Миролим Одилов
Анвар Усмонов
Иброхим Буриев
Мадамин Нарзиқулов

Ана шу 12 кишидан чапдаги 7 киши  - бўлар А. Пўлатовни ўз пайғамбари деб ҳисоблайдиган,  унга содиқ инсонлар.  
Ўнг томондаги тўрт киши эса мустақил фикрловчи инсонлардир. Ким нима деса деяверсин, бу шахсан менинг фикрим.

Пўлатовнинг 7 одамидан 2 тасининг,  яъни В. Иноятова ва М. Нарзиқуловларнинг ҳокимиятга кўрсатаётган хизматлари бугун кўпчиликка фош бўлди.  Яна иккитаси,  яъни М. Одилов ва С. Оқиловлар ҳаракатдан ўз хоҳиш ва истаклари билан абсолют четлашдилар.

Агар ана шу қолган “Пўлатов Кўпчилиги ”  ҳукми билан бу “ҳужжат ”  қабул қилинган бўлса мен бу кўпчиликка ачинаман.

Бу ҳар иккала қарор ҳам мазмун жиҳатидан сариқ чақага қимматдир. Газета чиқариш,  қурултой чақиришга ҳаракат қилиш ҳуқуқлари ҳар бир “бирликчи ” га
берилган.  Бундай ҳуқуқлар нафақат берилган балки бундай ташаббуслар қўллаб қувватланади ҳам дейилган дастур ва низомимизда.

Бу сариқ чақа “ҳужжат ” ларнинг пичоққа илинадиган жойи гуёки менинг Ҳаракат раҳбариятига қарши  қилган “туҳматларим ”  дейиш мумкин эди,  агар улар ростдан ҳам исботланса.

Биринчидан,  улар раҳбариятга эмас конкрет Абдураҳим Пўлатов фаолиятига(аниқроғи фаолиятсизлигига) қарши чиқишлар эди.

Иккинчидан,  улар “туҳматлар ”  эмас балки кескин танқидлар эди.
Улар ҳар сафар А. Пўлатнинг ўз газеталари,  журналлари ва радиодаги бизга (Ишчи қўмита ва унинг фаолларига) ва мухолифатнинг иккинчи қаноти бўлган “Эрк ”  демократик партиясига  қарши  чиқишларига бўлган менинг жавобларим эди.  

Уларнинг анчагина қисми “Сиёсий мақолалар тўплами ”китобимда келтирилган ва шу учун улар устида тўхталиб ўтирмайман.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Миллий Мажлис ҳақида Empty Re: Миллий Мажлис ҳақида

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Page 1 of 3 1, 2, 3  Next

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum