Ўзбекистон Президенти мухолифат вакиллари билан мулоқотга тайёрми?
Page 1 of 1

Қуйида кўтариладиган масала ўта жиддий сиёсий масаладир.
Масаланинг ўта жиддийлиги унинг айнан сиёсий эканлигида.
Маълумки барча ривожланган давлатларда давлат сиёсати, оддийроқ қилиб айтадиган Давлат Сиёсатининг Тегирмони асосан Икки куч ёрдамида айлантирилади.
Фараз қилингки бир Тегирмон бор. Унинг донларни майдалаб эзадиган улкан толқон тоши бир устунга маҳкамланган.
Устун ва толқон тошни айлантириш учун унга бақувват бир горизонтал елка ролини бажарувчи бир хода маҳкамланган.
Ана шу ходага боғланган икки от тегирмоннинг толқон тошини айлантиришади.
Ана шу отлардан бири Ҳокимиятнинг оти, Иккинчиси эса Мухолифатнинг отидир.
Тегирмонни айлантиришнинг оғирлиги гоҳида бир отнинг елкасига, гоҳида эса иккинчи отнинг елкасига навбатма навбат тушиб туради.
Хўш, энди фараз қилингки, тегирмончи тегирмон тошини айлантиришнинг ана шу оддий олтин қоидасини тушунмай, тошни фақат бир от билан айлантириб турса унинг иши нақадар самарали бўлади?
Албатта бундай ҳолатда тегирмоннинг самараси кескин паст бўлади.
Худди ана шу сабаб туфайли мухолифати тақиқланган диктатура давлатларида жамиятнинг ривожланиши ҳамиша дунё давлатлари орасида энг ортда судралиб юради.
Бунга мисоллар: Куба, Шимолий Корея, Бирма, Зимбабве, Туркманистон, Ўзбекистон, Беларусь каби ўнлаб давлатлардир.
Ана шу камчиликни бартараф қилиш учун Ўзбекистоннинг мухолифат кучлари 1988 йилда Бирлик халқ ҳаракатини туздилар ва мен ҳам кўпчилик биродарлар қатори ана шу ҳаракатнинг сафларида туриб 4 йил очиқ фаолият олиб бордим.
Аммо 1992 йил менинг мухолифат сафларидаги фаолиятим энг кучайган пайтда, худди ўзининг энг баланд парвозларидан бири пайтида уриб туширилган бургут каби мени ҳам сиёсатдаги юксак парвозларимдан бирида уриб туширишди.
Ўша пайтларда мен Бирликнинг Тошкент вилояти кенгашининг раиси, Ҳаракат Марказий Кенгашининг аъзоси, Ўзбекистон Озод Деҳқонлар партиясининг котиби ва ниҳоят "Миллий Мажлис" Жамоатчилик Парламентининг ташаббускори ва унинг Ташкилий Қўмитасининг фаол аъзоси эдим.
Айнан 1992 йил Каримов Ҳукумати мухолифатга қарши кескин кураш, аниқроғи қатағон сиёсатини бошлади, мен каби кўплаб фаоллар қамоқларга олиндилар, бировлар калтакланди, бошқалар қатағондан аранг қочиб қутилишди.
Ўшандан бери орадан мана чорак аср ўтди, диктатор ўлиб кетди.
Ҳокимиятга янги президент, Шавкат Мирзиёев келди. Инсонларда , шу жумладан мухолифат вакилларида ҳам, қандайдир бир янгича ҳаёт, оз бўлсада сиёсий эркинликларга йўл очилармикин деган умидлар пайдо бўла бошлади.
Аммо не учундир мана, орадан бир йил ўтган бўлишига қарамасдан сиёсий масалаларда мамлакатда бирор ўзгаришлар кўринмаяпти.
Нима учун ?
Балки янги президентга янгича сиёсат олиб боришга кўп масалаларда қийинчиликлар туғилаётгандир?
Шундай бўлаётгани аниқ, чунки жаноб Мирзиёев эски тузум, Каримов ҳукуматида 10 йилдан кўпроқ иқтидорга бўлган, оғир вазифалардан бири бўлмиш Бош вазирлик лавозимида ишлаб келган бир инсондир.
Шу учун бу одамга бирдагина янгича сиёсат олиб бориш осон эмас, эски мактабнинг таьсири ҳали ҳам жуда кучли...
Аммо янги президентга дунёдаги ривожланган давлатлар сиёсатини ўрганиш, давлат сиёсати Тегирмонини қандай айлантириш, ундаги икки отнинг мўҳим ролини чуқур тушуниш ва ўрганишга ҳеч нарса тўсқинлик қилаётгани йўқку.
Нега ана шу масалаларда Ўзбекистон жамиятида, Радио, ТВ ва бошқа форумларда очиқ сўҳбатлар, мухолифат вакиллари билан бирор марта бўлсин очиқ мулоқотлар ўтказилмаяпти?
(Давоми бор)...

Қонунлар, уларнинг назорати, бажарилиши ва мухолифат ҳақида

https://www.facebook.com/JusticeRebell/videos/10155281741409503/

Президентнинг 2 улкан хатолари
Президентнинг мухолифат б-н мулоқот қилиш ва сиёсий ислоҳотларга йўл очиш истаги умуман йўқлиги кеча ошкор бўлди.Бу сиёсий хатодир!
Бир давлат раҳбарининг Сиёсий Ислоҳотлар нақадар мўҳим эканлигини тушунмаслиги нафақат унинг ўзи учун балки бутун бошли бир учун халқнинг улкан фожеадир!
Давлат раҳбарининг халқнинг энг илғор кучлари бўлган Мухолифатни инкор қилиши бу гулларни Қуёш нуридан тўсиш, экинларга сув бермаслик, қудратли Армиянинг энг кучли сардорларидан воз кечиш демакдир ёки инсонга нафас олишга имкон бермаслик билан баробар.
Президнтнинг бу хатолари нега айнан кеча ошкор бўлди?
Бунинг сабаби шундаки, кеча мен Президентнинг Виртуал Қабулхнасига ёзган бир мўҳим сиёсий мазмундаги мактубимга жавоб олдим.
4 ой кутилган жавобни ўқир эканман мен Президнтга ҳам, унинг Виртуал Қабулхонасида ишлайдиган ходимларга ҳам ич - ичимдан ачиниб кетдим.
Уларга ачинишимни сабаби - уларнинг сиёсий масалалардаги ўта саводсизлиги, мактубни ўқиган ва кейин унга жавоб ёзган одамларнинг оддий саводсизлиги ва бефаросатлигидир.
Ахир ачиниб кетасанда, қачонки давлат раҳбарининг қабулхонасида ана шундай саводсиз ва бефаросат одамлар савлат тўкиб ўтирса, президент номидан иш олиб борса!
Қуйида мен улар ёзган жавобни келтираман.
Мени уларга ёзган мактубим ва уларнинг жавоби ҳақидаги фикрларимни тез кунлар ичида махсус Видеолавҳа шаклида Фейсбокка қўяман.
Ҳозирча эса улар саводсизларча ёзган жавоб мактубини ўқиб ўзингиз фикрлаб туринг.
Ш.А.Эгамбердиев деган 1нчи даражали юрист, Самарқанд вилояти прокуратурасининг катта прокурори бўлмиш одам бундай жиддий мактубларни ўқишдан олдин энг аввало ўзининг ўзбек тили бўйича маълумотини қайта ўрганиши лозим.
Менинг исми шарифимни тўғри ёза олмаганлиги, "шахс" ўрнига "шах" деб ёзиши, қандайдир "айбдор шахларга нисбатан чора кўришни сўраб ёзган" мактубимни гуёки кўриб чиққан эмиш.
У ҳатто мен нима сабабдан мактубимда онамнинг телефон рақамларини қолдирганимни ҳам тушунмаган.
Бунга сабаб шуки агар сиз Президент қабулхонасига мурожаат қиладиган бўлсангиз албатта Ватанда яшашинги ва у ердаги телефон рақаминги ва уй адресингизни қолдиришингиз шарт.
Акс ҳолда сизнинг Мурожаатингиз қабул қилинмайди!
Ана шу ерда нафақат Эгамбердиев каби катта прокурор балки Тошкентда, Президент Қабулхонасида ўтирган мулозимлар ҳам оддий хатоларга йўқ қўйишган. Улар ҳатто менинг мактубимнинг асосий мазмунига эътибор ҳам беришмаган.
Аммо уларнинг энг жиддий хатоси шундаки чет элларда яшаб ва ишлаб юрган миллионлаб ўзбекистонликлар Президент Қабулхонасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар. Яьни улар ўзларининг чет элдаги адреслари ва телефон рақамларини қолдириш орқали у Қабулхонага мурожаат қила олмайдилар. Сиз албатта Ўзбекистондаги бирор адрес ва бирор телефон рақамиини қолдирсангизгина мурожаатингиз қабул қилинади.

Similar topics
» Обидхон Назаровнинг жонига Суиқасд иши бўйича суднинг биринчи куни/Первый день суда над преступниками по попытке убийства Обидхона Назарова
» Ўзбекистон Президенти Виртуал Қабулхонаси ҳақида
» Ислом Каримовни "Ўзбекистон Президенти ва халқ отаси" деб улуғлайдиганларга бир гап
» Ўзбекистон Ҳукуматининг Ўзбекистон халқига қарши кундалик жиноятларига қарши фуқароларнинг Норозилик акциялари. Ҳукумат идораларини Норозилик СМСлари ва Емайллари билан бомбалаш!
» Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган ва маҳбусларни қаттиқ қийнаган МХХ ходимлари ҳақида

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|