Ўзбекларга қарши қирғин ортида нима ётибди?
Page 1 of 1

[size=18]Ўзбекларга қарши қирғин ортида нима ётибди?
Толиб Ёқубов: Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати (ДМХХ) бу масалага ойдинлик киритди
Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликларни уюштиришда Ўзбекистон махсус хизмат кучларининг ҳиссаси беқиёс эканлигига оид алас-алас гумонлар Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати (ДМХХ) 24 июнда тарқатган матбуот-релизидан кейин тамоман тарқаб кетди. ДМХХ ўзи тушунган-тушунмаган ҳолда ёш боладай ҳақиқатни айтди-қўйди.
ДМХХнинг “ҳақиқати” бўйича Ўш-Жалолободдаги қирғинлар буютмачиси мамлакатнинг собиқ президенти Қ.Бакиев ва унинг атрофидагилар, ижро этувчилари эса қирғизистонлик ўзбеклар ҳамда “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” ва “Исломий жиҳод иттифоқи” экан.
Бир нарсани аниқ айтиш мумкин: бу –ҳокимиятни давлат тўнтариши йўли билан қўлга олган Роза Ўтунбаева ва уни шерикларининг позициясидир, чунки ДМХХ мазкур матбуот-релизини давлат бошлиғининг имзосисиз эълон қила олмайди. Бу билан улар қирғизистонлик ўзбек жамоасига ўзларининг ҳақиқий фашистик муносабатини яширмай-нетмай кўрсатишди ва ўзларига тарихий ҳукм чиқарганлари равшанлашди.
Ҳали Қирғизистон ДМХХнинг матбуот-релизини кучли мутахассис-экспертлар тахлил қилишади ва унинг бебурдлигини, ғояси эса Ўзбекистон МХХ томонидан берилганини кўрсатишади. Ушбу мақолада эса мен ўзимнинг қарашларимни изҳор этмоқчиман.
Қирғизистон ДМХХ матбуот-релизи қайси шпаргалкадан кўчирилган?
Одатда, Қирғизистон жанубида юз бергани каби кенг кўламли қотилликлар ва зўравонликларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилар экан, уч тоифа томонни аниқловчи саволлар қўйилиши керак: Манфаатдорлар ким? Буюртмачилар ким? Ижрочилар ким?
Мен ўзимнинг олдинги “Қирғизистонлик ўзбеклар масаласида иккита оптимал вариант бор” номли мақоламда манфаатдор томонларни санаб кўрсатганман. Улар орасида И.Каримов ва унинг режими алоҳида ва балки асосий ўринни эгаллайди. Буни тушуниш қийин эмас ва уни мен яна такрорлайман. 2005 йил майида Андижон шаҳрида аҳолининг тинч митингини қонга ботириш мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам И.Каримовнинг рейтингини кескин пасайтирди. Қадрсизланган рейтингни кўтариш учун унинг олдида фақат иккита йўл бор эди:
(1) ё мамлакатни юксак демократик ривожлантириш орқали ўтган мудҳиш воқеани унут қилдириш;
(2): ёки айнан Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан Андижон қирғинидан-да кўламлироқ қирғин уюштириш;
БИРОҚ, 2005 йил майидан кейин бўлган воқеалар мамлакат ҳукумат томонидан янада кескинроқ репрессиялар гирдобига ташланганини кўрсатди, яъни И.Каримов 1-чи йўлни танламади.
Демак 2нчи йўл танланди. Мантиқ оддий эди: БУ ҚИРҒИН ҚАНЧАЛИК КЎЛАМЛИ БЎЛСА, АНДИЖОН ҚИРҒИНИНИНГ МОҲИЯТИ ШУНЧАЛИК ҚАДРСИЗЛАНАДИ ВА УНУТ БЎЛАДИ!. Ҳозир биз 2-чи вариантнинг эффектини кўриб турибмиз.
Бир қарашда бу - жуда ишонарсиз, ва дарҳол “наҳотки бир одам ўз обрўини тиклаш учун шу қадар разилликка бориши мумкин?” деган саволни туғдирувчи вариантга ўхшайди. Жавоб қисқа: бу савол туғилмаслиги учун И.Каримовнинг кимлигини билиш керак.
Ўзбекистон ҳукумати, хусусан унинг кўзи, қулоғи ва тўқмоғи бўлган МХХ, нафақат манфаатдор, балки буюртмачи сифатида ҳам Қирғизистон воқеаларида фаол бўлганлиги ҳақида мен ушбу мақола давомида фикримни билдириб ўтаман.
Шундай қилиб...
Қирғизистон ДМХХнинг матбуот-релизи катта ҳажмдаги маълумотларни ўз ичига олган ва улар жуда қисқа вақт ичида йиғилган: маълум-ки, воқеалар 10 дан 11 июнга ўтар кечаси бошланган ва унинг актив фазаси тахминан бир ҳафта давом этган. Бу воқеалар бўйича 67 та жиноий иш қўзғатилганлиги ҳақидаги биринчи хабар 22 июнь куни тарқатилган. Бошқача айтганда, икки кун ичида Қирғизистон ДМХХ барча маълумотларни тўплаб улгурган. Мана ўша маълумотлар:
“Қирғизистон воқеаларига бевосита “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” ва “Исломий Жиҳод Иттифоқи” аралашган; бу аралашувни ташкил қилиш учун:
- Максим Бакиев отаси ҳокимиятдан қувилгач, 2010 йил апрель ойида Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубай шаҳрида «Ўзбекистон Исломий Ҳаракати» вакиллари билан учрашган;
- 2010 йил май ойининг бошида Қ.Бакиев оиласининг икки вакили Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Баҳорак шаҳрида “Толибон ҳаракати”, «Ўзбекистон Исломий Ҳаракати», “Бирлашган тожик мухолифати” (БТМ) вакиллари билан учрашган ва бу учрашувда БТМнинг дала қўмондони Мулло Абдулло иштирок этган”.
Одатда бирор операцияни амалга оширмоқчи бўлганда махсус хизмат органи қандайдир афсона (легенда) ишлаб чиқишга ҳаракат қилади. Агар операция натижаси оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка ошкор қилинадиган, ёки судда кўриладиган бўлса, у ҳолда бу афсона имкон қадар одамлар, ва айниқса мутахассислар ишонадиган даражада ишлаб чиқилиши керак, акс ҳолда операциянинг сохталиги сўзсиз ошкор бўлиши мумкин.
Бироқ, Ўзбекистон МХХ Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг махсус хизмат органларига нисбатан барча параметрлар (контингенти, моддий таъминлангани, интеллектуал потенциали ва ҳ.) бўйича анча устун бўлишига қарамай, мусулмонларга қарши курашда ўзбек чекистлари тўқиган легендалар оддий одамнинг ақлини қамаштирса-да, аммо экспертлар ва ўқимишли одамларда ҳеч қандай ишонч уйғотмайдиган савияда ёзилади. Улар легендани: “Ким буни текшира олади? Гувоҳлар, суд айтганимизни қилади” деган ишонч билан оғзига ва хаёлига келганини ёзаверадилар. Қирғизистон ДМХХ вакиллари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади!
Табиий саволлар туғилади: одатда ўта сир тутиладиган мазкур икки учрашув деталларини Қирғизистон ДМХХ қайси манбаъдан, қаерда ва қачон олган? “Қачон” масаласида мумкин бўлган нарсалар:
(а): маълумотлар қирғин бошланмасдан илгари олинган;
(б): маълумотлар қирғин бошлангандан кейин олинган, деган икки жавобни қийинчиликсиз рад этиш мумкин.
Маълумотлар қирғин бошланмасдан олдин олинган бўлса, ДМХХ ва Муваққат ҳукумат қирғин бўлишини илгаридан билган, бироқ уни яшириб, олдини олиш учун бирор иш қилмаган ва, демак, унинг содир этилишидан манфаатдор бўлган. Бу вариант Муваққат ҳукумат манфаатига тўғри келмайди, чунки халқаро мустақил текширув ўтказилса, бу ҳолат уни жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Маълумотлар қирғин давомида олинган бўлса, у ҳолда ДМХХ уларни бирор ушланган одам, мас., Қ.Бакиевнинг бир неча кун илгари хибс этилган жияни Санжар Бакиевдан олган бўлиши мумкин. Агар Қ.Бакиевнинг оила аъзолари юқорида айтилган ташкилотлар вакиллари билан Қирғизистонда мисли кўрилмаган тартибсизликларни содир этиш мақсадида аҳду-паймон қилишган бўлса, улар бу операциянинг қанчалик ўзлари учун (биринчидан) муҳим, (иккинчидан) бир пайтнинг ўзида ўзлари учун ўта хавфли эканлигини яхши тушунадилар. Бу эса ўта кучли конспирация (яширинлик)ни талаб этади: бошқача айтганда, операция деталлари билан жуда кичик бир гуруҳ (бир нечта) одамлар таништирилади холос, яъни катта аҳамиятли ва масъулиятли операция деталларидан Қирғизистон ҳудудида яшириниб юрган, ҳар бир дақиқада ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланиши хавфи остида бўлган бирор одам воқиф қилинмайди. Шундай қилиб, Қирғизистонда уюштирилган қирғиннинг матбуот-релизида келтирилган асосий ижрочилари ҳақидаги маълумотнинг ўта қисқа вақт орасида тўпланганлиги БОШ ШЎБҲАлардан бирини туғдиради.
Матбуот-релизида келтирилган кейинги маълумотлар бундан-да кулгили, яъни ишончсиздир. Уларда айтилишича, 2010 йил май ойида «Исломий Жиҳод Иттифоқи» Покистондан Тожикистон орқали снайперлик(мерганлик) ва портлатиш ишлари бўйича пухта тайёрланган 15 та одамни Қирғизистонга ўтказган. Афсона ишончли бўлиши учун бу гуруҳнинг бошлиғи қўқонлик ўзбек Илҳом эканлиги, гуруҳни бошлаб келган одамнинг лақаби (Абдулла), миллати (ўзбек), қаерликлиги (тошкентлик) ҳам келтирилган.
Матбуот-релизида айтилишича, «Исломий Жиҳод Иттифоқи» Қирғизистонга яна икки гуруҳ одамини юборган. Бу гуруҳлар Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидан Тожикистоннинг Мурғоб ва Хороги орқали “Бирлашган Тожик Мухолифати”нинг собиқ дала қўмондони, Тоғли Бадахшонда яшовчи наркобарон кўмагида Қирғизистонга ўтказилган.
Бунлан чиқди, “Исломий Жиҳод Иттифоқи” Тожикистонни ўзиники қилиб олган экан-да!? Тожикистондан ўтиш бемалол экан, у ҳолда нега «Исломий Жиҳод Иттифоқи»нинг “тошкентлик Абдулла”си (ё бошқаси) шу пайтгача 15 (ё ҳеч бўлмаса 5) кишилик гуруҳни Покистондан Тошкентга олиб келишга урингани ҳам йўқ?
Террористик гуруҳларнинг Тожикистон ҳудуди орқали ўтганлигини даъво қилаётган Қирғизистон ДМХХ бу қўшни давлат ҳукумати шаънига халқаро миқёсда катта зарба бермоқда. Бу даъво зарба эмаслигини кўрсатиш учун ДМХХ уни ҳақиқат эканлигини исботлаши керак. Бу даъво исботланса, у ҳолда бундан: ё Тожикистон ҳукумати ўз ҳудудини террористик гуруҳларга бериб қўйган, яъни ўз ҳудудини ҳимоя қила олмайдиган даражага тушиб қолган; ёки Тожикистон ҳукуматининг Қирғизистонга ва хусусан унинг ўзбек аҳолисига катта хусумати мавжуд бўлиб, террористик гуруҳларнинг ўтишига атайлаб йўл қўйган, деган икки хулоса келиб чиқади. Тожикистон ҳукуматига нисбатан келтирилган бу иккала хулоса ўринсиз эканига мен аминман.
Тоҳир Йўлдош жангариларининг Сурхондарё вилояти (2000 й. июль; Сариосиё ва Узун туманлари), Тошкент вилояти (1999 й. ноябрь; Янгиобод шаҳарчаси)га бостириб келганлиги ҳақидаги Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат ва дунё жамоатчилигини кўп йиллардан бери ишонтириб келаётган афсонаси ҳақиқий афсона эканлиги тўғрисида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти кўплаб марта ёзган ва бу материаллар Интернет орқали кенг тарқатилган эди. «Исломий Жиҳод Иттифоқи»нинг фаолияти эса бундан-да мавҳум. Бу ташкилот ҳақида 2009 йил май ойида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳарчасида содир бўлган воқеалардан бошқа бирор пичоққа илинадиган маълумот йўқ. Хонобод воқеаси ҳам кўп жиҳатдан криминал структуралар разборкаларини эслатади, холос.
«Ўзбекистон Исломий Ҳаракати» ва «Исломий Жиҳод Иттифоқи» жангариларининг қадами Ўзбекистон ҳудудида ҳали бир дона ҳам из қолдирмаган бўлса-да, И.Каримов уларнинг исмидан “ташқи душман” сифатида камида 15 йилдан бери самарали фойдаланиб келмоқда. Шу сабабли, асосан интернет-сайтларда борлиги даъво қилинаётган «Исломий Жиҳод Иттифоқи» И.Каримов каби диктаторларнинг яна бир таянчи сифатида қаралади. Сабаби оддий: Ўзбекистонда ҳукумат томонидан уюштирилган террористик акциялар ёки криминал структураларнинг разборкаси амалга оширилиб, бир неча одам ўлса ва яраланса, бу “ташкилот” дарҳол дунёга келади ва “Каримовнинг даҳрий тузумини ағдариш учун буни биз қилдик” дея баёнот чиқаради. Бу эса халқни ташқи душман хавфи билан қўрқитиб, мамлакатни тобора исканжага олишда И.Каримов тузумига яхшигина ёрдам беради..
Матбуот-релизи ижодкорларининг ақлий даражаси ва профессионал тайёргарлиги ўзбекистонлик милиция участка(маҳалла) инспектори даражасидан юқори эмаслигини кўрсатади. Дарҳақиқат, «Ўзбекистон Исломий Ҳаракати» раҳбари Тоҳир Йўлдош ўзбекларга қарши эмас, И.Каримов режимига қарши жиҳод эълон қилганини қайта-қайта эълон қилган. Худди шу жиҳодни «Исломий Жиҳод Иттифоқи» раҳбарлари ҳам назарда тутишади. Икки тоифа, яъни режим амалдорлари ва оддий ўзбекларга «Ўзбекистон Исломий Ҳаракати» ва «Исломий Жиҳод Иттифоқи»нинг муносабати диаметрал қарама-қарши эканлигини Қирғизистон ДМХХ одамлари билмаслиги мумкинми? Қирғизистонда қирилганлар И.Каримов режимининг амалдорлари эмас, қирғизистонлик ўзбеклар-ку! Ўзбекистоннинг МХХ, Россиянинг Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ) ёки Қирғизистоннинг ДМХХ каби ташкилотларини “махсус хизмат” дейилишининг сабаби ҳам шунда-ки, бу органлар ҳар бир нарсанинг икир-чикиригача билиши ва уларни ҳисобга олиши керак. ДМХХ расмий матбуот-релизи эълон қилар ва унда кимларгадир жиддий айблар қўяр экан, биринчи навбатда ўзининг компетенцияси баланд эканини кўрсатиши лозим эди. Бироқ ДМХХ раҳбарлари ва ходимларининг компетенцияси, билим даражаси, профессионал малакаси ўта паст эканлиги осон сезилади: “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” ва “Исломий Жиҳод Иттифоқи” Қирғизистон воқеаларида иштирок этган, дейиш ўринли бўлса, у ҳолда улар оддий фуқаролар(ўзбеклар, қирғизлар)ни эмас балки қирғиз ҳарбийлари, милиционерлари ва бошқа амалдорларни оммавий қатл қилсаларгина ишонарли бўлар эди.
Матбуот-релиздан яққол қўринадиган бир жиҳат, бу – Муваққат ҳукуматнинг Қирғизистон қирғинидаги барча айбларни ўзбекларга ағдаришидир. Унда айтилишича, Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги “Нариманов” қишлоғида ҳамда Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида илгаридан “Исломий Жиҳод Иттифоқи” ва бошқа халқаро террористик ташкилотларнинг икки группировкаси (гуруҳи) фаолият юргизган. “Исломий Жиҳод Иттифоқи”нинг Афғонистондан киритилган икки гуруҳи асосан ўзбеклар яшайдиган ҳудудларда, асосан кечки пайтларда, “худосизларга қарши муқаддас уруш” шиори остида хунрезликлар қилган. ДМХХнинг бу даъвосини умуман тушуниш қийин: бу худосизлар ким? Илгари афғонлар қарши урушган русларми?; ҳозир Афғонистонда уруш олиб бораётган НАТОликларми? Балки хитойликлардир? Йўқ! Улар асосан ўзбекларни ўлдирганлар! Қачондан бери бешвақт намозини канда қилмайдиган қирғизистонлик ўзбеклар “Исломий Жиҳод Иттифоқи” нуқтаи-назарида худосиз бўлиб қолишди? Ёки худосизлар деб ДМХХ ўлдирилган ўнлаб ёш гўдакларни айтаётгандир, балки?
ДМХХнинг бундай бебурд нарсага урғу беришини рус тилида ПОЛНЫЙ ПРОКОЛ дейишади.
Матбуот-релизида айтилаётган “Нариманов” ва “Бозорқўрғон” экстремистик группировкалари қаёқдан пайдо бўлди? Гап шунда-ки, диний экстремизмга қарши кураш ниқоби остида Ўзбекистонда мусулмонларни қама-қама авжига чиққан пайтда, Ўзбекистон МХХ нафақат ўзбекистонлик ўзбек-мусулмонларни, балки Қирғизистон жанубида яшовчи маҳаллий ўзбекларни ҳам бемалол тутиб келиб қамай бошлади - улар асосан бозорқўрғонликлар ва наримановликлар эди. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ва “одил суди” ҳар бир мусулмонда чет элларда ҳаракат қилаётган (бироқ аслан мавҳум бўлган) террористик гуруҳлар аъзоларини кўришгани учун, қаерда бирор мусулмон қамалса, ўша ерда террористик ташкилотлар яширин илдиз отган, дея уқтириб келишади. Улар бу “фалсафани” нафақат суд ҳукмларига киритадилар, балки уни актив тарқатиб, мамлакат жамоатчилиги, қўни-қўшнилар ва жаҳон жамоатчилигини бу ёлғонга ишонтириб келмоқдалар.
Қирғизистон ДМХХ матбуот-релизига “нариманов” ва “бозорқўрғон” группировкалари” ибораси шўбҳасиз ўзбек ҳамкасблари тавсияси билан киритилган.
Матбуот-релизи “Ким текшириб кўрарди, ёзганимизнинг ҳаммасига ишонаверишади; суд ўзимизники, гувоҳлар, экспертлар чизган чизиғимиздан чиқмайди” қабилида наридан-бери ёзилган, ва шунинг учун зиддиятларга тўла ҳамда унда келтирилган рақамлар нуфузли халқаро ташкилотлар тарқатган рақамлардан тубдан фарқ қилади.
Мас., матбуот-релизида миллатлараро таранглик мавжудлиги тан олинган бўлса-да (матбуот-релизлан парча: “Мамлакат жанубининг энг оғриқли муаммоси – республика аҳолисининг қирғиз ва ўзбек қисмлари орасидаги мавжуд миллатлараро яширин низолар ишлатилган,...”), бўлиб ўтган жангларнинг бир томонида минглаб одам қиёфасини йўқотган, ваҳшийлик ва варварлик кайфиятида бўлган қирғизлар бўлгани ҳақида унда бир оғиз ҳам гап айтилмаган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг UNOSAT (Ер йўлдоши операцион программаси ёрдамида ўқитиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш) институти эълон қилган ахборотлар (суратлар ва маълумотлар) бўйича фақат Ўш шаҳрининг ўзида ўзбекларга тегишли 1749 та уй тўлиқ вайрон бўлган, 58 та уй эса жиддий шикастланган. Матбуот-релизида эса бутун жанубий Қирғизистонда вайрон бўлган уйлар сони 453 деб келтирилади. Бу уйлар аҳолининг қайси жамоасига тегишли эканлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.
Бўлиб ўтган воқеаларни тўлиқ, адолатли текшириш, ўлганлар сони ва миллатини, зўрланганлар ким, зўрлаганлар кимлигини аниқлаш каби масалаларни матбуот-релизида ёзиш Қирғизистон махсус хизмат органининг хаёлига ҳам келмагани яққол кўзга ташланади.
Жуда кўп манбаълар ўлганлар сони бир неча минг деяётганига қарамай, ДМХХ мазкур релизида юзсизларча бу рақамни 244 та қилиб кўрсатган.
Матбуот-релизи 24 июнь куни, яъни Қирғизистонда 27 июнда ўтказилиши режаланган референдумдан икки кун олдин, жамоатчиликка “махсус хизмат органи тинимсиз ишлаяпти” деган фикрни сингдириш учун зудлик билан ёзилган. Релиз жаҳон матбуоти ва айниқса Ўзбекистон матбуотида кўп ишлатиладиган термин ва иборалар, террористик ташкилот ва ҳудудлар номлари, Ўзбекистон ҳукумати ўзининг асосий душмани деб ҳисобловчи диний (исломий) экстремизм каби уйдирмалардан иборат бўлиб, уни Ўзбекистон МХХнинг шу йўсиндаги ҳужжатларидан кўчирма деса бўлади.
И.Каримовнинг “буюклик” проекти
СССР КГБси (ДХҚ)нинг бевосита ворислари бўлган Марказий Осиё мамлакатлари давлат хавфсизлик хизматлари орасида Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистоннинг ҳудуди ва аҳоли сонининг кичик ҳамда иқтисоди ночор бўлгани сабабли бу давлатларнинг мазкур ташкилотлари ҳам энг заифлардандир, улар ҳозирги кунда ҳам заифлигича қолиб, бир амаллаб фаолият юритмоқдалар.
И.Каримов ва Н.Назарбоев ўртасида Марказий Осиё минтақасида ўз ҳукмини ўтказиш бўйича 90-чи йиллар бошида бошланган ва зимдан олиб борилган курашда асосий урғу Ўзбекистонда хавфсизлик хизмат органлари ишини кучайтиришга қаратилди. Мас., СССР даврида Давлат Хавфсизлик Қўмитаси органлари фақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда бўлган бўлса, мустақиллик йиллари бошида бу органлар Ўзбекистоннинг ҳар бир туман ва шаҳарида ҳам ташкил этилди. Ҳаддан ташқари кенгайтирилган МХХ нафақат мамлакат танасининг ҳар бир ҳужайрасини назорат қилишни кучайтирди, балки барча қўшни мамлакатлар ички ишларига ҳам фаол аралаша бошлади.
Буни тушуниш учун И.Каримов зеҳниятидаги баъзи нарсаларни муҳтарам ўқувчи билиши зарур деб ҳисоблайман. Марказий Осиёга гегемонлик қилиш мақсадида у 90-чи йиллар бошида биринчи навбатда “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” деган шиорни ўртага ташлади ва авантюристик бир проектни амалга оширишни мўлжаллади. Бу проект бўйича вақт ўтиши билан Қозоғистоннинг Чимкент, Қирғизистоннинг Ўш, Тожикистоннинг Ленинобод, Туркманистоннинг Тошҳовуз ва Афғонистоннинг етти шимолий вилоятини Ўзбекистонга қўшиб олиш режа қилинган эди.
Одатда кичик давлатларнинг маълум маънода “томи кетган” ҳукмдорларида кузатиладиган бир касаллик бўлиб, бу ҳукмдорлар ўз давлатини “буюк давлат” қилмоқчи бўладилар. Ўз вақтида “буюк Арманистон”, “буюк Албания”, “буюк Англия” ва бошқа шу каби буюк давлатлар тузмоқчи бўлган ҳукмдорлар ўтган. Ўз вақтида Россия, Англия, Испания каби кичик мамлакатлар агрессив сиёсати туфайли катта империяларга айланган бўлсалар, кўп проектлар амалга ошмаган.
Бир қарашда И.Каримовнинг “Буюк Ўзбекистон” проекти ўз вақтида бошқа-бошқа давлатларга тушиб қолган ва дунёга сочилиб кетган ўзбекларни битта давлатга йиғишдек кўринади. Афсуски, И.Каримовнинг Ўзбекистонни 21 йил бошқариши унинг ўзбекларга муносабати ўта салбий эканини, мазкур проекти эса Марказий Осиёнинг катта ҳудудида кичик “Амир Темур империяси”ни тузиш ва гегемонлик қилишдан иборат бўлганини кўрсатди.
Жозибали кўринса-да, бироқ СССРдай улкан бир империя парчаланган, миллатлараро тарангликлар бениҳоя кучайган, Марказий Осиё минтақасида АҚШ, Туркия, Россия каби сиёсий ўйинчилар майдонга келган, Ўзбекистоннинг бевосита биқинида, Афғонистонда уруш олови гуркираб ёниб турган бир шароитда бу проектни тинч йўл билан амалга ошириш мумкин эмас эди.
Мазкур проект фақат ҳарбий авантюра, қўшни мамлакатларда беқарорлик вазиятини уюштириш, ўша ҳудудларда яшаётган ўзбекларнинг: “Биз бу мамлакатда яшашни истамаймиз, биз Ўзбекистонга қўшиламиз” дея ғалаёнлар қилишга ундаш орқали амалга оширилиши мумкин эди, холос. Ўзбекистон МХХ юқорида айтилган мамлакатларнинг ҳар бирига шунақа авантюралар уюштириб кўрди, бироқ натижа салбий бўлди. Мен биргина Тожикистон мисолида буни айтиб ўтаман.
Полковник Маҳмуд Худойбердиевнинг Жиззах вилоятида дам олдирилган, тайёргарликдан ўтказилган армияси 1998 йил ноябрь ойида Зомин довони орқали Тожикистоннинг Ленинобод (ҳозирги Хўжанд) вилоятига ўтказилади. Бу гуруҳ олдига қўйилган асосий вазифалардан бири бу вилоятда халқнинг Тожикистондан чиқиш ва Ўзбекистонга қўшилиш харакатини юзага келтириш бўйича тартибсизликлар келтириб чиқариш бўлган. Тожикистон армиясидан қақшатқич зарбага учраган М.Худойбердиев армияси Ўзбекистонга чекинишга мажбўр бўлди. Икки мамлакат орасидаги дипломатик алоқа салкам узилиш даражасига бориб қолди, Эмомали Раҳмон Ислом Каримовга уни халқаро судга бериш билан таҳдид қилди.
И.Каримовнинг мазкур “буюклик” проекти АҚШ маъмурларига маълум бўлган ва унинг “иштаҳасига” биринчи бўлиб америкаликлар тўсиқ қўйишди. 1992 йил февраль ойида Тошкентга АҚШ Давлат Котиби Жеймс Бейкер келиб И.Каримов билан учрашганда, Ўзбекистон ҳукумати келажакда АҚШнинг ҳар томонлама ёрдамини олиш ниятида бўлса, у тўртта шартни бажариши, ва бу шартлардан бири – қўшни давлатлар билан чегара (ҳудуд) талашиб барқарорликни бузмаслик – бўлган. Бироқ бошдан-бош қудратли давлатлар билан йўлга қўйиладиган сиёсатда И.Каримов ўзбек халқи манфаатидан келиб чиқиб эмас, балки ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда лидерлик қилишни мўлжаллаб иш юритгани учун ўзининг мазкур проектидан яна узоқ йиллар воз кеча олмади.
И.Каримовнинг проекти тўла инқирозга учради. Бироқ унинг махсус хизмат органлари қўшни мамлакатларда ҳийла ишларни амалга оширди. Мас., 1992 йили ва кейинги бир неча йиллар Тожикистонни унинг ҳукумати эмас, Ўзбекистон МХХ бошқарган дейилса муболаға бўлмайди. Ўз вақтида Эмомали Раҳмон Ўзбекистон МХХ саъй-ҳаракати билан Тожикистон ҳукумати тепасига олиб келинганини ҳозир кўпчилик билади. Тожикистондаги фуқаровий уруш И.Каримов армияси 1992 йил ноябрь-декабрда Душанбени қўлга киритган Бирлашган Тожик Мухолифатини қонга ботириб, Афғонистон ҳудудига қочишга мажбур қилганидан сўнг авж олиб кетди.
Қирғизистонда Ўзбекистон МХХ ходимлари ўз мамлакатларида юргандай бемалол юргани, қирғиз ДМХХ бунга оғиз очиб эътироз билдира олмагани туфайли диний экстремизмда асоссиз айблангани учун Қирғизистонга қочиб ўтган нафақат ўзбекистонлик ўзбекларни, балки қирғизистонлик ўзбекларни ҳам шу айб билан бемалол ушлаб олиб келишганига мисоллар жуда кўп. Андижон қирғинидан кейин ҳам кўплаб қочоқ ўзбеклар айнан Қирғизистондан ушлаб олиб келинди. Бундан ташқари, ўзбекларни қамашда Ўзбекистон МХХ Қозоғистон, Туркманистон, Россия ва Украина махсус хизмат органлари билан яқин алоқада эканлиги кўпчиликка яхши маълум.
Ислом Каримов ўзбекларни ҳеч қачон севмаган ва ҳурмат қилмаган
Бу тезис исботига минглаб хусусий ва умумий мисоллар келтириш мумкин. Мен битта хусусий мисол келтираман, холос. Наманган шаҳрида бир ҳовлида истиқомат қилувчи олтита ака-укани диний экстремизмда айблаб 90-чи йиллар охирида қамаб юборишди. Ака-укаларнинг тўрттаси уйланган бўлиб, уларнинг болалари ўн тўртта эди. Ҳовлида тўрт келин, ўн тўрт бола ва 75 ёшли кампир (қайнона) қолишган экан. Қамоқхоналардан кампирнинг икки ўғлининг ўлиги келди. Бизнинг ташкилотнинг аъзолари хабар олгани боришганда у ҳовлидаги ахволни кўриб даҳшатга тушишган.
Шу ака-укаларнинг бири Толиб Мамажонов суди Тошкентда бўлиб, мен шу судни ўз кўзим билан кўрганман. Ўзбекистонда одил суд йўқ, юзлаб одамларни тамоман асоссиз айблар билан қамаб юборишганини кузатганмиз. Бироқ Толиб Мамажонов устидан ўтказилган суднинг нақадар адолатсизлиги, аксилинсонийлиги ҳеч ёддан чиқмайди. Толиб Мамажонов отишга ҳукм қилинди.
Миллионлаб ўзбекларнинг иш излаб четга чиқиб кетгани, ўз иффати билан ажралиб турувчи ўзбек хотин-қизларининг ўз танасини сотиш учун бошқа мамлакатларга йўл олгани, миллатнинг асл фарзандлари бўлмиш эътиқодли, фикри соф, амали пок ўн минглаб йигитларнинг умри қамоқхоналарда ўтаётгани, уларга Худо берадиган ўн минглаб болаларнинг туғилмаганлиги, минглаб бузилиб кетган оилаларнинг юзага келиши, ўзбек болаларини пахта далаларида қулдай ишлатиш, мамлакат маорифи ва фанини инқирозга келтириш ва бошқа беҳисоб умумий мисолларни Андижон қирғини билан якунлаш мумкин.
И.Каримовнинг ўз халқига бундай муносабатини тушуниш жуда қийин, бироқ у яққол кўриниб турибди. Унинг бу муносабати Қирғизистон ўзбекларига нисбатан яна бир марта, бор бўйича намоён бўлди:
(I): Қирғиндан уч кун олдин у Россиянинг энг миллатчи сиёсатчиларидан бири В.Рушайлони қабул қилди; маълумотларга қараганда, В.Рушайло Қирғизистонда кутилаётган воқеалар юзасидан И.Каримов билан гаплашиб олган ва бу учрашувда асосий масала кўрилган: Қирғизистонда қандай ҳолат юз беришидан қатъий назар Россия ҳам, Ўзбекистон ҳам, КХШТ ҳам бу мамлакатга ўз аскарларини юбормайди;
(II): Қирғизистонда қирғин бошланмасдан бирмунча вақт олдин Андижон вилоятида қочоқларни қабул қилиш тайёргарлиги бошлаб юборилган;
(III): У бир неча кун Қирғизистонда ўзбекларнинг оммавий қатл этилишини бамайлихотир кузатиб турди;
(IV): Юз минг ўзбек қочоқлари бир неча кунгина Ўзбекистон ҳудудида бехавотир яшашди, холос.
(V): Алдов йўли билан, бир неча кундан кейин, ўзи каби ҳокимиятни антиконституцион эгаллаган, ўзбеклар қирғинини атайлаб тўхтатмаган Муваққат ҳукумат референдумида қатнаштириш учун Қирғизистондан қочиб ўтган юз минг ўзбекни яна қотил қирғизлар қўлига топширди.
(VI) Унинг фикрича Қирғизистонда бўлган қирғин миллатлараро тарангликка алоқаси йўқ эмиш, бу қирғинни қандайдир учинчи кучлар уюштирган эмиш;
(VII): И.Каримов бўйича Қирғизистонда ўзбеклар ҳар қанча геноцид (қирғин) қилинса, бу қирғиз “давлатининг” ички иши экан; И.Каримовнинг Қирғизистон ўзбеклари масаласида позицияси оддий ва равшан, бу позициянинг энг даҳшатли томони мана бундай: қирғизлар хоҳласа тинч яшасин, хоҳласа ҳар куни ўзбекни сўйсин – бизнинг ишимиз йўқ, биз аралашмаймиз!
Ўзбек давлатининг раҳбари бўла туриб шундай фалсафага эга бўлган одамни ўзбек халқини севиши ёки ҳурмат қилишини ақлга сиғдириб бўлмайди.
Хулоса:
1) 21 йилдан бери турли-туман ёлғон-яшиқлар билан ҳокимиятни эгаллаб ва ўзбек халқига “бош” бўлиб келаётган, бироқ бу халққа нафрат билан қарайдиган шахс Қирғизистон қирғинидан манфаатдор бўлмаслиги мумкин эмас;
2) Манфаатдорлик бор жойда эса ундан фойдаланиш йўллари изланади ва максимал фойда олишга ҳаракат қилинади;
3) И.Каримов учун эса энг асосий фойда, бу – Андижон қирғинини бутунлай унутдириш ва уни халқ онгидан ўчиришга эришиш.
Асосий буюртмачи – Ўзбекистон давлат терроризмидир
Қирғизистон ДМХХси Ўш-Жалолобод қирғинида асосий буюртмачи ва бу қирғинни ташкиллаштириш учун молия ажратган томон собиқ президент Қ.Бакиев ва унинг атрофи демоқда. Бирдан ҳокимият ва, демак, давлат “охури”дан кетган одам ва айниқса унинг ёш, бироқ “охур”нинг мазасини таътиб кўрган ўғиллари ҳеч қандай эътирозсиз, ўтган ишга қўл силтаб кетишига ишониш қийин, албатта. Бироқ, бу кучнинг бунчалик кенг кўламли қотиллик ва вайронагарчиликлар содир этишдаги ҳатти-ҳаракатида мантиқ кўринмайди. Дарҳақиқат, бу кучнинг мақсади Ўш ва Жалолобод шаҳарларини деярли бузиб ташлаб, бир неча минг ўзбекни ўлдириб, фақат референдумни ўтказишга йўл қўймаслик бўлса – бу мақсад мантиқсизликнинг чўққиси бўлар эди. Нега?
Биринчидан, Қ.Бакиев сиёсатчи сифатида ҳар қандай шароитда референдумни қалбакилик йўли билан ўтказиш мумкинлигини яхши билади, чунки Марказий Осиё давлатларида шу пайтга қадар бирор марта, бирор жойда эркин, адолатли сайлов бўлган эмас; Қирғизистон қирғини каби кенг кўламли гуманитар ва иқтисодий инқироз пайтида нормал жамиятда референдум ўтказилмайди; бироқ Қирғизистондаги инқироз унинг пойтахтида эмас, довоннинг нариги томонида, асосан ўзбеклар яшайдиган ҳудудда содир бўлгани учун референдумни кўчириш Муваққат ҳукуматнинг хаёлига ҳам келгани йўқ!
Иккинчидан, яхши қуролланган террористларнинг уч гуруҳини бемалол, қисқа вақт ичида Афғонистондан Тожикистон орқали Қирғизистонга олиб ўтган куч нега бу гуруҳларни Бишкекка олиб ўтмаган? Бу уч гуруҳ исломий кучлар шу қадар қудратли экан, Бишкекда Ўш ва Жалолободда қилган қотиллик ва вайронагарчиликларнинг ФАҚАТГИНА 1/100 ни қилганда эди, референдумни ўтказиш ҳақида гап ҳам бўлмас эди.
Учинчидан, Қ.Бакиев Ўш ва Жалолободдаги қирғинга халқаро ҳамжамият томонидан эртами-кечми ҳуқуқий баҳо берилишини яхши билади ва бунчалик кенг кўламли қирғинни уюштириш охир-оқибат ўзининг бошини ейишини тушунган ҳолда бунга журъат қила олмайди.
Хулоса:
1) “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати”, “Исломий Жиҳод Иттифоқи” ва ташқаридаги террористик гуруҳларнинг Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликларга ҳеч қандай алоқаси йўқ;
2) Гарчи референдум ўтказилишидан манфаатдор бўлмай, Қирғизистонда беқарорлик пайдо бўлишидан манфаатдор бўлса-да, Қ.Бакиев ва унинг атрофидагиларнинг жанубий Қирғизистонда содир этилган қирғинларни уюштиришда иштироки “учинчи куч”, яъни Ўзбекистон ҳукумати иштирокидан ҳийла пастдир;
3) Бу қирғиндан манфаатдор ҳам, унинг асосий буюртмачиси ҳам Ўзбекистонда шаклланган давлат терроризмидир; бу терроризмни И.Каримов ўзбекларга нисбатан 21 йилдан бери шакллантириб ва мукаммаллаштириб келаётир.
Қирғизистон қирғинида ижрочилар ким?
Қирғизистоннинг ҳозирги маъмурлари июнь қирғинида ўлдирилган ўзбеклар сонини камида ўн баравар камайтириб кўрсатмоқда, ўлган қирғизлар сонини эса мутлақо айтаётган эмас, чунки бу рақамлар нисбати тамоман ўзбеклар зиёнига бўлгани учундир. Қирғизистон маъмурлари яна:
А) бўлган воқеаларда ўзбекларни айблаётган бир пайтда нега юз минглаб ўз уйларини ташлаб кетганлар айнан ўзбеклар эканини;
Б) жанубий Қирғизистоннинг қирғизлар зич яшайдиган туманларида таркиби минглаб қирғизлардан иборат кўпсонли тўдалар ташкил қилиниб, бу тўдаларни Ўш ва Жалолобод вилоятларига, ўзбекларни ўлдириш ва уларнинг уй-жойларини вайрон қилиш учун сафарбар қилинганини;
В) Қирғиз ва ўзбеклар аралаш яшайдиган маҳаллаларда ўзбекларга тегишли уй-жой ва корхоналар деворларига махсус ёзув ва белгилар қўйилганини;
Г) Муваққат ҳукуматнинг ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот кучлари ўзбек маҳаллаларига ҳужум қилаётган ваҳший қирғизларни қурол-яроғ ва ҳатто зиҳрли ҳарбий техника билан таъминлаб тургани ва қирғинда бевосита қатнашганини;
Д) Қирғизистоннинг жанубида ўзбек ва қирғиз миллатлари орасида таранглик қўрқинчли вазиятга келиб қолганлиги ҳукумат доираларига, хусусан ДМХХ раҳбариятига ҳатто 2010 йилнинг 1 май ва 19 май кунлари маълум бўлган бўлса-да, бироқ ҳукумат томонидан қонли қирғиннинг олдини олиш учун бирор иш қилинмаганлигини ЯШИРМОҚДА.
Қирғизистон ҳукумати қирғин ва вайронгарчиликларни ижро этганлар қирғизлар эканини ҳар қанча яширса ва буларни қандайдир яхши қуролланган, четдан кириб келган афсонавий учта кичик гуруҳга ағдараётган бўлса ҳам у бунинг уддасидан чиқа олмайди, чунки содир этилган қотилликлар ва вайронгарчиликлар кўлами кичик гуруҳнинг қўлидан келадиган иш эмас.
Шундай қилиб, Қирғизистон жанубида содир этилган қотиллик ва вайронгарчиликларнинг ижрочилари – қирғиз аҳолиси, ҳарбийлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир. Ҳар қандай урушда ҳужумга учраган томон қўлидан келгунча ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади ва бу томон ҳам ҳужум қилаётган томоннинг жонли кучига талофот етказишга ҳақли. Ўлдирилган қирғизлар – ҳужумга учраган ўзбеклар томонидан ўзларини ҳимоя қилиш учун тажовузчи томонга етказган талофотдир.
Деворга осилган милтиқ эффекти
Миллатлар орасидаги зиддият ва деворга осилган милтиқ орасида узвий ўхшашлик бор. Деворга осилган милтиқ йиллар давомида осиғлиқ ҳолатда туравериши, бироқ уни қўлга олган одам у ўқланганми-йўқми эканини текширмасдан тепкини босса, милтиқ ўқ узиши мумкин. Этник низо ҳам йиллар давомида бўй кўрсатмасдан туриши, бироқ кутилмаган жойда ва кутилмаган вақтда арзимас сабабга кўра кучли портлашга айланиши мумкин.
Буни “деворга осилган милтиқ эффекти” дейилади ва бу эффектдан одатда авторитар сиёсий системалар махсус хизматлари тузум ва унинг раҳбари манфаати йўлида “унумли” фойдаланадилар.
Мен олдинги мақоламда Андижон қирғини кунлари Ўзбекистон МХХ томонидан махсус тайёрланган гуруҳ қочқинлар панасида жанубий Қирғизистонга ўтказилгани, бу гуруҳ олдига муайян вазифа – маълум вақт оралигида бу ҳудудда вазиятни издан чиқаришга эришиш – қўйилгани ҳақида ёзган эдим.
Жанубий Қирғизистон Андижон орқали Ўзбекистонга туташлиги, унда ўзбеклар кўпчиликни ташкил этгани, Қирғизистон ДМХХнинг кучсизлиги ва бошқа бир қатор факторлар туфайли Ўзбекистон МХХ ва хусусан сингдирилган гуруҳ бу ҳудудда бемалол, деярли проблемасиз/қаршиликсиз фаолият юргизган.
Баъзи манбаъларнинг билдиришича, Ўзбекистон МХХ ўзбек жамоаси билан ҳам, қирғиз жамоаси билан ҳам бирдай ишлаган; яна-да тўғрироғи, бир жамоа билан олиб борилган иш иккинчи жамоадан сир тутилган ҳолда, ҳар иккала жамоага ўтказиладиган таъсир бир хил бўлган. Мас., ўзбекларга қарши кайфиятни кучайтириш учун “ташвиқотчилар” қирғизлар онгига ўзбекларни “келгинди” қилиб кўрсатиш, ўзбеклар савдо-сотиқни эгаллаб олишгани, уларнинг исрофгарчиликка (тўй-маракаларда ва ҳ.) берилгани, бойлигини кўз-кўз қилишининг кучайиши ва бошқа негатив жиҳатларни сингдиришга урғу берилган бўлса, ўзбеклар орасида эса қирғизларнинг қитиғига тегувчи масалалар, жумладан, ўзбек тилига давлат тили мақомини олиш, жанубий Қирғизистонда ўзбекларнинг автономиясини тузиш, Бишкекдаги давлат идораларида ўзбеклар нуфузини орттириш (ва ҳ.) учун курашга чорлаш ишлари олиб борилган.
Гарчи ўзбеклар Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида меҳмон эмас, аслида мезбон бўлсалар-да, бу совет республикасининг янги етишиб келаётган сиёсий элитаси М.Горбачев “қайта қуриши” пайтидаёқ бу ерлар “Манас ери”, “қирғизлар ери” деган гояни қирғизлар онгига сингдира бошлаган эди. Унинг биринчи натижаси 1990 йил июнида кучли портлаш билан бўй берди.
Бундан ўзбеклар ва ўзбекларнинг янги етишиб чиққан сиёсий элитаси тўғри хулоса чиқара олмади, бироқ давлат бошқарувига келган И.Каримов ва унга мерос қолган Ўзбекистон ССР ДХҚ (КГБ)си “тўғри” хулоса чиқардилар, яъни Қирғизистонда шаклланган ўзбек-қирғиз муносабатини ҳамма вақт, математиклар тили билан айтганда, “бир дилда” сақлаш ва ундан ўз вақтида унумли фойдаланиш мумкинлигини ўзлаштирдилар.
Кўпчилик “демократ” дея қабул қилган А.Акаев даврида ўзбекларга нисбатан қирғизларда шаклланган “қувиш”, “ўлдириш”, “мол-мулкини яксон қилиш” кайфияти сўнмади, балки кучайди. 2010 йилдаги қирғин Қирғизистонда 2005 йил март ойида содир бўлган “рангли инқилоб” пайтида бўлиши мумкин эди. Бироқ у пайтда қирғизлар И.Каримовнинг ўзбекларга бўлган асл муносабатини билмас эдилар ва шу сабабли уларда қўрқув бор эди. Кўп ўтмай содир бўлган Андижон воқеалари бу қўрқувга оид барча саволларни олиб ташлади. Қирғизлар ўзбеклар ҳеч қандай ҳимояга эга эмас эканликларини яхши тушуниб етдилар.
Шундай қилиб ...
20 йил деворга осиб қўйилган “ўзбек-қирғиз муносабати” деб аталувчи милтиқ қўлга олингач ва тепки босилгач, ўқ отилди. Тепкига узатилган қўлларнинг бири И.Каримовники эди.
Бу қўл яратган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида ушбуни ёзган: (Иқтибос):
“Уюштирилаётган, бошқарилаётган ва иғвогарлик характерига эга бундай хатти-ҳаракатлар миллатлар ўртасида низо қўзғатиш, Қирғизистон жанубида яшаётган кам сонли миллатлар вакиллари учун чидаб бўлмайдиган шароитни вужудга келтириш ниятида узоқни кўзлаб содир этилмоқда, деб хулоса чиқариш учун барча асослар бор. (Иқтибос тугади).
Бу баёнотдан иккита юзада турган хулосани кўриш мумкин:
(I): И.Каримовнинг иккиюзламачилигини, чунки у Бухоро вилоятига борганда “Ўш-Жалолобод қирғини миллий низодан келиб чиқмаган, бу ишни қандайдир “учинчи” куч содир қилган”, деб баёнот берган, яъни Қирғизистон воқеалари ўзбекларга нисбатан геноцид эканини инкор этган эди;
(II): Ўзидан гумонни узоқлаштириш учун ЎҒРИ: “Ўғрини ушланг! У анави ёққа қочди!” дея ҳаммадан қаттиқроқ бақирар экан.
Хотима
Сумбула киришига икки ой ҳам вақт қолмади. “Сумбулада сув совир, тун совир” деган ҳикмат Марказий Осиёда ҳақиқатдир. Ҳозир Ўш ва Жалолобод шаҳрининг аҳли, - бу камида 400.000 ўзбек, - бошпанасиз қолди. Тун совийдиган пайтгача Қирғизистон ҳукумати бу одамларга уй-жой қилиб бера олмайди эмас, ҚИЛИБ БЕРМАЙДИ. Бу – факт! Демак, олди уч ой совуқ тунлар, орқаси уч ой изғирин қиш ичида яна бир неча ўн минг, асосан ёш болалар, қариялар ва касал ўзб

Similar topics
» Толиб Ёқубов: Зўравонлик интеллектуал(ақлан) ва маънавий ночор одамларни ўзига маҳлиё қилади ёки Қирғизистондаги ўзбекларга нисбатан оммавий қирғинлар ортида нима ётибди?
» Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида
» ОСТАНОВИТЕ ГОСУДАРСТВЕННЫЙ ТЕРРОР ПРОТИВ УЗБЕКОВ В КЫРГЫЗСТАНЕ!
» Ўзбекларга қарши қатлиомнинг бошида турган Қирғизистон давлат жиноятчилари
» Ўзбекларга қарши қатлиом ҳақида ҳужжатли фильмлар / Видеодокументы о геноциде против узбеков

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|