Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида

Go down

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида Empty Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида

Post by Admin Tue Dec 23, 2014 11:26 am

Қандай қилиб курашиш ҳақида

Сўнгги кунларда кўпчилик “Сиёсий курашимиз қандай бўлади? Қандай қилиб мамлакатда адолатли тузум ўрнатиш мумкин? Қачон миллионлаб чет элларда сарсон саргардон ўзбекларга Ўзбекистонда иш жойлари барпо этилади” деган ўринли саволларни бермоқдалар.

Шу учун мен ушбу мақолада қисқача ва оддий бир кўринишда бизнинг сиёсий курашимиз қандай бўлиши ҳақида ўз фикрларимни баён қилмоқчиман.

Авваламбор ҳар қандай сиёсий ташкилот, агар у ҳокимиятга даъвогар бўлса, биринчи навбатда ўзини халққа таништириши ва унга ўзининг мақсад ва вазифаларини тушунарли, оддий усулда етказиши керак. Бу нарсалар бирламчи кўринишда асосан бир Манифест шаклида берилса етарлидир аммо у ўз ичига икки мўҳим нарсани, яъни Сиёсий ва Иқтисодий дастурларни қамраб олиши керак.

Хўш, бизнинг бу дастурларимиз нималардан иборат?

Сиёсий Дастур:
- сиёсий кураш ва унинг босқичлари ҳақида;
- мавжуд режимни ҳокимиятдан қонуний йўллар билан четлатиш йўллари. Ундай йўллардан бири мавжул ҳокимиятниниг истеьфосини талаб қилиш. Бунга сабаб шуки бугунги ҳокимият мамлакатни бошқаришни ҳамон авторитар усулда олиб бормоқда. Сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни бошлаш каби мўҳим ишлар пайсалга солинмоқда; Миллионлаб ишсизлар чет элларда сарсон саргардон юришга ҳамон мажбур қилинмоқда.


Янги ҳокимиятни иқтидорга олиб келишдаги дастлабки қадамлар:
    а) Ўтиш Даврида мамлакатда сиёсий бошқарувни таьминловчи Муваққат ҳукумат
    б) Ўтиш Даврининг асосий масалалари, уларнинг ечимлари.
    с) Ўтиш Даврида маҳаллий ва Марказий ҳокимият тизимлари ва уларнинг фаолиятлари.
- мамлакатда кенг кўламда демократик ислоҳотларни босқичма босқич амалга ошириш ҳақида Муваққат Ҳукуматнинг Миллий Концепцияси, унинг тадбирлари ва амалга ошириш йўллари.

Иқтисодий Дастур: Ўтиш Даврида барча иқтисодий масалалар токи эркин, демократик сайлов йўли билан Янги Ҳокимият тузилгунга қадар Муваққат Ҳукумат тарафидан, унинг Махсус Иқтисодий Дастури орқали ҳал қилиб борилади. Бу Иқтисодий Дастур ўз ичига олиши лозим бўлган энг асосий масалалар мажмуаси:
- болалар, оналар, ногиронлар ва қарияларни ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари;
- халқнинг ўз ўзини таьминлашига имкон берадиган қонунлар мажмуаси ва уларни амалда ишлашини таьминлаш механизмлари;
- чэт элларда саргардон бўлиб юрган миллионлаб Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтиб келишлари учун зарурий чора тадбирлар ва ислоҳотлар руйхати;
- тадбиркорликни ривожлантириш асослари;
- мамлакат миқёсида марказий ва маҳаллий ҳокимият тизимлари томонидан ўтказилиши лозим бўлган Ўтиш Даврининг Умумий Иқтисодий ва Ижтимоий Ислоҳотлар руйхати.

Бу уч асосий масала (сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий) Ўтиш Даврида Муваққат Ҳукуматнинг гарданига юклатиладиган энг асосий масалалардир.

Муваққат Ҳукуматнинг ваколати токи эркин ва демократик сайловлар орқали Янги Парламент, у эса ўз навбатида Парламентдаги энг кўп ўринларни эгаллаган партия(ёки блок)аъзоларидан ташкил топган гуруҳга Янги  Ҳукумат тузиш вазифасини топширгунга қадар фаолият юритиши Ўтиш Даврининг барча ҳужжатларида аниқ кўрсатилиши керак.  

Диктатурадан озод бўлган эркин Ўзбекистоннинг сиёсат майдонига кириб келадиган ҳар қандай сиёсий кучлар эса аввал партиялар кўринишида шаклланиб, Мувақққат Ҳукуматнинг Адлия вазирлигида руйхатдан ўтиб, Ўтиш Даври Дастурларида кўрсатиладиган Янги партиялар тузилиши талабларига жавоб бериши лозим бўлади.

Бу талаблар эса мавжуд авторитар тузумга қарши курашган ва уни ҳокимиятдан кетказишда фаол иштирок этган партиялар, ҳаракатлар, жамиятлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари томонидан тузилган Умумий Миллий Келишувда аниқ қилиб кўрсатилган бўлиши керак.

Ушбу кунда Ўзбекистондаги Ҳокимиятга қарши мухолифатда бўлган ҳар қандай сиёсий ташкилотнинг(шу жумладан Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракатининг ҳам) сиёсий кураши асосан бир нарсага -  мавжуд ҳокимиятни истеъфога чиқариш ва унинг ўрнига халқ адолатли ва эркин сайловлар ёрдамида ўзи сайлаган одамлардан иборат Янги Ҳокимиятни иқтидорга келтиришга қаратилиши керак.

Нима учун мавжуд ҳокимият истеъфога чиқиши керак?
Биринчидан, бу ҳокимият аслида ноқонунийдир. Бунинг сабаби шундаки, Ислом Каримов вафот этгач собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 90нчи моддасини бузган ҳолда Вақтинчалик президент бўлди. Кейин эса бу ҳокимиятидан фойдаланган ҳолда жуда қисқа муддатлар ичида сайлов ўтказиб ўз ҳокимиятини янада мустаҳкамлаб олди.

Биз албатта янги президентнинг бир талай ижобий қадамларини тан оламиз ва уларни қўллаб қўвватлаймиз. Аммо бу қадамлар мамлакатда қилиниши лозим бўлган улкан ишларнинг юздан 5 йоизи ҳам эмас.
Чунки ундан олдинги президент, аниқроғи диктатор Ислом Каримов, Москва томонидан 1988 йилда берилган олий мансаб, яъни Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказқўмини 1нчи котиблиги лавозимини суистеъмол қилиб, ўз мансабидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Конституциясининг «Президент ҳақида»ги 90 моддасини бир неча бор, кетма кет бузди.
90 моддада жумладан шундай дейилган:» Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.»

Фуқаро Ислом Каримов ўз мансабини суистеъмол қилиб Конституциянинг бу моддасини бир эмас, икки эмас балки 4 (!) марта бузди.  
У Москва томонидан Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг Ўзбекистон бўлимига 1нчи котиб қилиб сайланган вақтда АҚШда Билл Клинтон президент эди. Каримов у билан бир марта учрашди. Б.Клинтон  2 муддат(яъни саккиз йил) президент бўлгач АҚШ Конституциясига биноан ҳокимиятдан кетди.
Ундан кейин ҳокимиятга Дж.Буш келди. Каримов у билан ҳам учрашди. Дж.Буш ҳам 2 муддат (саккиз йил) президент бўлгач у ҳам АҚШ Конституциясига биноан ҳокимиятдан кетди.

Дж. Бушдан сўнг Барак Обама АҚШ президенти бўлди. Каримов фақат Обама билан учрашиш бахтига муяссар бўла олмади. Қолган барча АҚШ президентлари билан учрашган Каримов бирор марта бўлсин "Нега улар икки муддат президентликларини узайтира олмайдилар?" деган савол устида ўйлаб кўрмади.

Мана шу оддий аммо аччиқ ҳақиқатдан ҳам кўриниб турибдики, ноқонуний йўллар билан ҳокимиятга келган одам унга макам ёпишиб олади.
Шу учун бугунги президент Мирзиёев ҳам шундай қилмайди дейишга асосимиз йўқ.

Каримов барча президентлардан кўпроқ ўз мансабига маҳкам ёпишиб олган бир шахс эди.
Барчага маьлумки, АҚШ дунёдаги энг кучли давлатлардан биридир ва бу қудратнинг сабабларидан бири - бу мамлакатда қонунларга чуқур ҳурмат билан қараш ва уларнинг бирор сўзига қарши чиқмасликдир. Президент сайлови ҳақидаги қонун АҚШ қонунларининг энг асосийларидан биридир. Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўз қонунларини АҚШ ва бошқа ривожланган давлатлар қонунларига мослаб тайёрлаган.

Аммо бу ерда бир мўҳим нарсага қўл силтанган, яьни қонунларга ҳар бир фуқаронинг, унинг ким бўлиши ва қандай лавозимда ишлашидан қатьий назар, сўзсиз бўйсунишидир. Ва қонунларни бузган ҳар бир фуқаронинг, унинг ким бўлишидан қатьий назар қонун олдида тенг жавоб беришидир.

Фараз қилингки, сиз бир устани ишга ёллаб, уни қўлига ўзингиз истаган уйнинг лойиҳасини топшириб, "Мен ана шундай уй қуришингизни истайман" дедингиз.
Уста "Хўп бўлади, сизнинг талабингиз мен учун қонундир" деб сиз-яьни буюртмачи айтгандек уйни қуришни бошлаб юборди.

Аммо орадан бир муддат ўтгач сизнинг талабингизга "Хўп бўлади!" деган уста амалда  ўз билганича бир неча ҳужралардан ташкил топган, фундаменти хом ғиштлардан терилган, деворлари қийшиқ, ойналари паст ва кичик, томи эса ғалвирдек тешик уйни қуради.

Сиз унга "Эй биродар! Бу нима қилганингиз?! Мен сизга бир лойиҳа берган эдим ва сиз уйни ана ўша лойиҳага асосан қуришингиз керак эдику. Сиз нима қилаяпсиз ўзи?!" десангиз у сизга"Менга ақл ўргатманг. Мен устаман, билганимни қиламан. Сиз эса бола-чақангизни олиб ҳўв анови ҳужрага бориб тинчгина яшанг. Акс ҳолда дабдалангизни чиқараман!" деса ва ўз дағдағаси қанчалик кучли эканлигини кўрсатиш учун атрофига барча шогирдлари ва қариндошларини чақириб сиз, уй эгасига ўқталса сиз нима қиласиз?

Каримов Тўдаси айнан ана ўша уста ва унинг атрофига тўпланган босқинчи ва зўравонларнинг ишини 25 йилдан бери юритиб келмоқда.

Бу Тўда вакиллари ҳам бояги нопок уста ва унинг шогирдлари каби на уй қуришни, на унга қарашни билишади, на ҳовлидаги боғни парваришлашни, нада бу катта ҳовлида яшовчи фуқароларни ҳурмат қилишни билишади.
Хўш, ана шу зўравонларга қарши уйнинг ҳақиқий эгаси ва унинг фарзандлари ва невара, чеваралари нима қилишлари керак? Индамай яшайверсалар аҳвол бундан бадтар бўлса бўладики, яхши бўлмайди. Умуман бу дунёда ҳеч нарса ўз ўзидан яхши бўлиб қолмайди. Бир новдани эскангиз у ўз ўзидан ўсиб, яшнаб, гуллаб, кейин мева бермайди. Бу учун сиз у новдани парвариш қилишингиз, уни сувсизликдан, совуқдан, ҳайвонлар ҳужумидан асрашингиз керак. Ана шундагина бир куни келиб сиз гўзал дарахт шаклини олган новдангизни кўрасиз, уни меваларидан бола чақаларингиз билан бирга баҳраманд бўласиз.  

Нега Каримов қари ёшига қарамасдан ҳокимиятдан кетишни истамади? Чунки у мансабни, ҳокимиятни яхши кўрар эди. Унга токи у ўз ажали билан ўлмагунча бирор Парламент вакили ёки Ҳукумат аьзоси бирор марта бўлсин "Сиз қонунларни бузишдан чўчимайсизми?" деб айта олмади. Ўзбекистон Парламентининг депутатлари Каримов айтган  чизиқдан 1мм ҳам четга чиқмай, қонунларни Президент талаб қилганидай ўзгартириб бораверишди.

Бугун айни ҳолат такрорланмоқда. Фақат Каримов номи Мирзиёев номи билан алмашди холос.

Бирламчи Конституциямизда(1992й.) Президентлик муддати 4 йил эди. Уни Каримовни талабига биноан 7 йилга узайтиришди. Конституцияда “Президент фақат сайловлар орқали сайланади” дейилган эди. Аммо Парламент депутатлари яна Каримов талабига ва чизган чизиғига биноан яна Конституцияга ўзгартиришлар киритишди ва Президент сайловлари ўрнига референдум ўтказиб унга яна ўз мансабини умрини узайтиришга ёрдам беришди.

Ниҳоят қарилик туфайли ўзининг яқин йилларда олий мансабдан кетишга мажбур бўлишини тушунган Каримов авввалги хаатосини тузатишга уринди ва яқинда президентлик муддатини яна 5 йилга туширди. Кўриб турганингиздек, у Конституцияни ҳам, “халқ депутатлари”ни ҳам истаган йўриғига солиб иш қилаверади, ҳоҳласа бу моддани киритди, хохласа ёқмаган моддани олиб ташлади.


Дунёда бирор ўзини ҳурмат қиладиган давлатда униинг сиёсатчилари Асосий Қонун бўлмиш Конституцияни Каримов ва унинг малайлари бўлмиш Ўзбекистон депутатларидек оёқ ости қилишмаган.
Энди Президент Ислом Каримов сурункасига бузаган қонунлар ва моддаларнинг энг асосийлари ҳақида(афсуски бу ерда у бузаётган қонунларни ҳаммасини келтириб бўлмайди, чунки улар бир неча томларни ташкил қилади):

“93-модда.  Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
1)    фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;”

Хўш, Ўзбекистон Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили бўлса нега унда ҳамон Ўзбекистон қамоқхоналарида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, юзлаб жамиятнинг фаол фуқаролари ва оддий мусулмонлар ҳеч бир асоссиз равишда қамоқларда ўтиришибди? Нега уларнинг азиз умрлари у ерларда хазон қилинаяпти?
(Уларнинг бир қисмини руйхати мана бу ерда: http://www.petitions24.com/freedom_for_all_political_and_religious_prisoners_in_uzbekistan ).
Қани Президентнинг Ўзбекистон қонунларига риоя этилишига кафиллиги?
У кафиллик йўқ, ҳеч қачон бўлган эмас ва бўлмайди ҳам. Бу кафиллик фақат қоғозда бор холос.

Энди Президент Ислом Каримовнинг Диктатор Каримовга айланиб қолганининг “ҳуқуқий” томонлари билан танишайлик.
Яна Каримовни ўзининг талабларига биноан Ўзбекистон Парламенти депутатлари унга шунчалик кўп ваколатлар берганларки, ўйланиб қоласан киши:”Ие, агар Президентга шунча ваколатлар берган бўлсанглар, унда сизларнинг нима керакларингиз бор? Ҳамма масалаларни ҳал қилиш сиз халқ вакилларининг эмас, балки унинг, якка бир одамнинг қўлида эканку!”

Мен Конституцияда белгиланган Президент ваколатларини ҳаммасини келтириб ўтирмайман, чунки у узундан узун бир руйхат аслида ва у билан мана бу ерда танишишингиз мумкин: http://www.lex.uz/guest/irs_html.winlav?pid=20596  .

Мен сизларнинг эътиборингизни Конституциянинг яна ўша моддасидаги бир бандига қаратмоқчиман холос:  
“93-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
14) вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади”;

Энди бир фараз қилиб кўрингчи,ёши ўтиб қолган бир қария 13 вилоят, 120дан ошиқ туманлар, 100дан ошиқ шаҳарлар, 1000дан ошиқ лавозимларга одамларни тайинлаши ва озод қилишини вақт ва практик нўқтаи назардан имкони борми? Абсолют ЙЎҚ! Бир инсоннинг 76 ёшда бундай ишларни қилишга на жисмонан на руҳан қудрати етарли эмас!

Қачонки у ўзини фақат рамзий равишда Президент деб аташларига рози бўлиб қолган барча асосий ишларни ўзининг содиқ ғуломларига топшириб қўйишга, Президентлик ролини фақат халқаро анжуманларда ва Мустақиллик байрамларида кўрсатишга, бошқа ҳеч иш билан шуғулланмасликка ва Ўзбекистон қонунларига қўл силташга рози бўлса унга ғуломлари Президентлик постини бериб қўядилар.
Бу келишув Каримовга ҳам, унинг ғуломларига ҳам маьқул бўлган бир тадбирдир.
Аммо бу тадбир Ўзбекистон халқига умуман маьқул бўлмаган тадбирдир.

Диктаторликни ўз қўллари билан яратган ва бу мансабни ўз қўллари билан бир одамга топшириб қўйган депутатлар бир нарсани ҳисобга олишмаганлар, яъни Каримовдан кейин қандай қилиб ўзларининг ҳеч ким индамайдиган мойлик мансабларида қолишни ўйлаб кўрмаганлар. Чунки бу нарса улар учун улкан бир муаммодир.

Нафақат 90нчи балки Ўзбекистон Конституциясининг қолган барча 127та моддалари ҳам, бошқа бир талай бошқа қонунлар ҳам ҳокимиятнинг бош раҳбари томонидан мана 25 йилдирки сурункасига бузиб келинмоқда.
Аммо мамлакатда бирор одам йўқки бу босар тусарини билмай қолган қариядан дангалига:”Ҳей жаноб! Нега сиз ичган қасамларингизни ҳам, мамлакат бош қонунини ўзингиз ва малай ҳолига тушиб қолган депутатларингиз ҳеч ўйламай нетмай бузаверасизлар? Тартиб қоида, Қонун деган нарсаларни, уларга энг аввало сиз ўзингиз риоя қилишингиз лозимлигини билмайсизми? Ёки қонунларнинг баҳоси сизлар учун бир тийинми?” деб сўраса.  

Ўзининг раҳбарига қараб ўрганаётган ҳокимиятнинг марказий ва маҳаллий идораларидаги вакиллари ҳам қонунлар ва Конституцияни бузишда ўз раҳбарларидан қолишмайдилар. Қонунларни энг кўп бузадиганлар сафида Ҳуқуқ тартибот органлари туришади.

Асосий вазифалари фуқароларнинг тинч ҳаётини қўриқлаш, уларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган давлат органининг вакиллари ўзлари фуқароларнинг тинчини бузишади. Уларни тинчгина яшагани қўйишмайди, диктаторнинг бир имоси билан уларни сабабсиз қамоқларга тиқишади ва у ерларда бечора маҳбусларни узоқ йиллар давомида қийнашади. Ахир бундан ортиқ худбинлик бўладими?

Агар давлат қонунлари ҳокимият вакиллари томонидан шу қадар бузилаверса, уларни бундай қонунбузарликларини тўхтатадиган бирор давлат органи бўлмаса, у ҳолда нима қилиш керак? Ўз босар тусарини билмай қолганлар давлат жиноятчилар тўдасини, қонунларни бажарилишини назорат қиладиган давлат идораси бўлмаган ҳокимиятни қандоқ қилиб қонуний дейиш мумкин?
Ана шу сабабларга кўра Ўзбекистон ҳокимияти ёппасига - марказдаги, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлардаги Каримов ва унинг олий амалдорлари томонидан  тайинлаб  қўйилган барча вакиллари истеъфога кетишлари керак. Бу Ўзбекистон халқининг, замон ва даврнинг талабидир.

Ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олган, давлат қонунларини назар писанд қилмайдиган, ўз сиёсатини халққа зўрлик билан бўйсундириш орқали олиб борадиган ҳукуматлар бу дунёда диктатура деб аталадилар ва тараққийпарвар инсоният бу каби тузумлардан кескин воз кечгандир.

Ўз халқига қарши ҳали ҳанўз диктатура сиёсатини юргизиб келаётган сўнгги ҳокимиятлар ҳам бирин-кетин ағдарилмоқдалар. Уларга мисоллар: Чилида Пиночет,Руминияда Чаушеску, Мисрда Муборак, Ливияда Муаммар Қаддофий, Тунисда Бен Абдулла, Яманда Абдулла Солиҳ диктаторлик тузумларидир. Уларнинг барчалари халқ томонидан ағдарилдилар ва улар ўрнига халқнинг ўзи сайлаган вакиллари янги ҳукуматларни туздилар. Бугун бу давлатларнинг барчалари(Миср бундан истисно, у ерга яна Ҳарбий Хунта давлат тўнтариши қилиб ҳукуматни ноқонуний эгаллаб турибди) тараққиёт сари жадал қадамлар билан ривожланмоқдалар.
ИншоАллоҳ Ўзбекистонда ҳам шундай бўлажак! Бу учун фуқаролар қўрқмасдан Ўзбекистон Ҳокимияти вакилларидан бир нарсани талаб қилишга ҳақлари бордир. У талаб шундай: ё қонунларни ҳурмат қилинг ва уларга амал қилинг ё бўлмаса истеьфога чиқинг! Умумий вазиятни ўзгартиришни ўзгача йўллари йўқ.

Бугунги давлат сиёсати қарийб эски раҳбар сиёсати каби олиб борилмоқда. Айрим кичик ислоҳотлар, прокурорларни, МХХ ва ИИВ раҳбарларини алмаштириш ишлари бўлди, ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди. Аммо бу ишлар ҳали қилиниши керак бўлган ишларнинг жуда ҳам кам бир қисми холос.

Нега президент Сиёсий ислоҳотлар бошлашга қўрқмоқда?
Нега иқтисодий ислоҳотлар Дастури ҳанўз йўқ?
Нега сиёсий эркинликлар, эркин матбуот ҳақида бирор оғиз сўз айтилмаяпти?

Чунки мавжуд ҳокимият эски ҳокимиятдан чиққан одамлардир. Улар янги одамлар ҳокимиятга келишини ва улар эгаллаб турган амаллар ва мансабларни эгаллаб олишини исташмайди.
Шу учун ҳар замонда кичик ислоҳотлар йўли билан халқни ҳурмат ва эътиборини қозонишга ва шу йўллар билан ўз ҳокимиятларини янада мустаҳкамлашга уринишмоқда холос.

Ана шулар ҳақида ҳар бир фуқаро ўйлаб кўриши ва мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар бошланиши учун биз билан бирга курашга кириши лозим!


Давоми бор
Ҳазратқул Худойберди


Last edited by Admin on Sat Mar 10, 2018 4:04 am; edited 9 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида Empty Кураш ҳақида, 2нчи Қисм

Post by Admin Tue Dec 23, 2014 11:28 am

Қандай қилиб курашиш ҳақида

II Қисм(тўлдирилган вариант)

Ушбу мақоланинг 1нчи Қисмида Сиёсий Дастур ҳақида фикрлар ичида  

-     сиёсий кураш ва унинг босқичлари ҳақида ва

-     мавжуд режимни ҳокимиятдан четлатиш йўллари ҳақида ёзган эдим.



Кўпчиликни ана шу икки масала энг кўп қизиқтирган бўлишига шўбҳа йўқ. Шунинг учун мақоланинг ушбу 2нчи қисми асосан мана шу икки масалага қаратилади.



Хўш, сиёсий кураш ва унинг босқичлари қандай кўринишларда бўлиши мумкин?

Агар тарихга назар солсак, дунёнинг турли бурчакларида иқтидорда бўлган диктатуралар, апартеид тузуми, монархлар, ҳарбий хунталар ва авторитар ҳокимиятларга қарши кураш турли туман кўринишларда бўлган.

У курашларнинг кўп қисми аввало фуқароларнинг ўз яшаш шароитларидан норози бўлиб, кўчага чиқиб тинч намойишлар ўтказиш кўринишларида бошланган.  



Биз бу ерда асосан ана шу тинч йўллар билан мавжуд диктатура тузумига қарши курашиш йўллари ҳақида фикр юритамиз. Чунки Ўзбекистон демократик мухолифатининг барча кўринишдаги вакилларини фикри бу масалада айни бир хилдир.

Айни пайтда шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, айрим давлатларда, хусусан Ливияда, тинч йўллар билан бошланган халқ норозилик ҳаракатлари охир оқибатда қуролли тўқнашувларга олиб келди. Бу тўқнашувларни асосий сабабчиси 40 йил тахтда ўтирган диктатор Муамммар Қаддофийнинг “халқнинг ҳар қандай норозилигини куч билан бостираман” деган ёвўз сиёсати бўлди.

Норозилик намойишларига қарши  Қаддофий ҳукумати ҳарбий қўшинлар, оғир артиллерия ва ҳатто ҳарбий қирувчи учоқларни ҳам ишга  солгач, Ливия мухолифатининг ўзини куч билан ҳимоя қилишдан бошқа иложи қолмади. Акс ҳолда Қаддофий ўзи айтганидек, у унга қарши чиққанларни каламушларни қиргандек битта қолмай қириб ташлаши аниқ эди.

Ана шу ерда Қаддофий катта хатога йўл қўйди. Чунки Армия сафларидаги аскарлар ва офицерларни кўпчилигини қариндош уруғлари Халк Норозилик Намойишларининг сафларида турар ва аскарлар ўз ота оналари, ака укалари ва опа сингилларига қарши ўт очишга мажбур бўла бошлаган эдилар.

Худди шундай вазият бугун Сурияда ҳам такрорланаяпти. Ҳукмронликни отаси Ҳафез Асаддан мерос қилиб олган муттаҳам Башар Асад қонхўрликда Қаддофийга тенглашди. У ҳам айни йўлни, яъни ўзига, унинг сиёсатига қарши хар жума куни, намоздан сўнг аҳиллик ва билдамлик ила чиқаётган ўн минглаб намойишчиларни аёвсиз ўққа тутмоқда. Қурбонлар сони ўтган 6 ойлик бу қонли кураш давомидаа 5000 кишидан ошиб кетди. Бу жаллод халқ оммасининг бундай тўхтовсиз норозилик намойишлари шу қадар довдиратиб қўйдики, у қўрққанидан юриш туришини унутиб қўйиб, ҳатто Араб Давлатлари Лигаси(АДЛ) тарафидан тинчлик ўрнатиш ва вазиятни кузатиш учун келган делегатлар кўз ўнгида ўз халқини қиришда давом этди!  

Айни кунларда АДЛнинг жаллод Башар Асад уюштираётган бундай қирғинбаротига қарши кескинроқ чораалар кўрмагани халқни янада ғазаблантириб юборди ва улар бу қўрқоқ делегацияни олдиларига солиб қўва бошладилар...Илоҳим охири бахайр бўлсин!

Ўз яқинларига қарши ўқ отишни истамаган бир гуруҳ Армия офицерлари ва аскарлари мухолифат тарафига ўтиб кетишди. Аввалига улар Сурия Мустақил Армиясини тузишди. Улар мамлакатда АДЛ вакиллари бор давр ичида қуролли қаршиликни вақтинча тўхтатишга қарор қилишди. Аммо жаллод ва қонхўр Башар ўз халқини отишни тўхтатмади.

Ишончингиз комил бўлсинким, ўз халқига қарши қурол ўқталган ва уларни аямай отишга буйруқ бераётган ҳар қандай давлат раҳбарининг бошига каззоб Қаддофийнинг куни тушади. Бу  каби қутурган давлат бошлиқларини халқ барибир енгади ва уларни кўчада оломон тилка порасини чиқариб ташлайди. Мени ўйлашимча каззоб Башарнинг умри нари борса 6 ой! Уни ё кўчада оломон янчиб ташлайди, ёки уни қўғирчоқ парламентда сўзга чиққанда отиб ташлашади.

Каззоб Башар учун энг бахтли якун бу Муборак каби қамоққа олиниб у ерда вақтинча жон сақлаши мумкин, аммо охир оқибатда у ҳаам Муборак каби ўлимга ҳукм қилиниши аниқ. Сурияда ва Мисрда ҳам ҳозирча ўлим ҳукми бекор қилингани йўқ.
Ўз халқининг қотилига айланган Башар Ассад бугун фақатгина Россия, хусусан Путин бошлиқ ҳарбий ва жиноятчи тўданинг ёрдами туфайлигина ўз ҳокимиятини сақлаб қолмоқда.
Аммо ҳокимиятни фақат қурол кучи ва ўз халқини қириш ҳисобига асраб қолишга уринган манқурнинг умри қисқадир.

Шунинг учун барча диктаторларга каззоб ва жаллод диктатор қилган ҳаракатлар ва унинг оқибатлари жиддий сабоқ бўлиши керак: Ҳеч қачон ўз халқингга қарши қўл кўтарма! Ҳеч қачон ўз халқингга қарши қуролли қўшин ташлама! Ҳеч қачон ўз халқингнинг норозилик чиқишларини куч билан бостиришга уринма!

Чунки бу қуролли кучлар қандайдир роботлар ёки робокоплар эмас балки ана шу сен муттаҳам қўл кўтарган халқнинг фарзандларидир! Улар аввалига тишларини тишларига босиб сен каби ўз халқига қарши чиқишдан тап тортмайдиган муттаҳам генераллар ва полковникларнинг буйруқларига бўйсунишлаари мумкин. Аммо охир оқибатда улар сенинг ўша гумроҳ генераллар ва полковникларингни гумдон қилиб кейин сени ўзингни гумдон қилишади. Чунки ҳар бир милиция ва аскар ана шу халқнинг фарзандларидир! Фақат уларнинг айримларининг кўзлари вақтинча кўр, диллари эса ғўр бўлгани учун аввал бошда сендек жаллодларнинг ёлғонга тўла ватанпарварлик ҳақидаги маърузаларингга қулоқ солиб намойишчиларга қурол ўқталишлари мумкин. Аммо ҳақиқат бир куни барибир уларни кўзини очиши билан вазият кескин ўзгариб кетиши мумкин - худди Миср, Тунис, Ливия ва Суриядаги каби!

Айнан ана шу нарса ҳар қандай диктатурани, у нақадар қудратли бўлишидан қатьий назар, охир оқибатда ағдарилишига сабаб бўладиган нарсадир. Чунки ҳар қандай Армиядаги халқнинг фарзандларини кўзлари очилишлари нафақат намойишчиларнинг адолат талаб қилиб ҳайқираётган сўзлари туфайли балки намойишчиларга қарши ўқ отишга буйруқ бераётган муттаҳам генералларнинг жинояткор буйруқларидан, уларнинг аскарларга ўз ота оналари, ака ука, опа сингил ва дўстларига қарши ўт очишга мажбур қилаётганлари туфайли ҳам ёпиққ кўзларни очилишига сабабчи бўлиши аниқ!

Халқ норозилик намойишларига иштирок этадиганларнинг сони қанчалик кўп бўлса Армиянинг халққа қарши қурол ишлатиш имконияти шу қадар паст бўлаверади. Чунки кўпчилик инсонлар ичида аскарларнинг яқин қариндош уруғлари, маҳалладошлари, синфдошлари, ҳамкасабалари каби инсонларнинг ҳам бўлиш эҳтимоли ошаверади.



Ушбу кунда Ўзбекистонда халқ Каримовнинг узоқ йиллик қабоҳат ва жаҳолатга ботган зулмидан қутилиб янги даврни бошидан кечирмоқда аммо янги ҳокимият ўтган даврга сиёсий баҳо беришга шошилмаяпти. Бу демак ўтган даврни улар сарҳисоб қилишга ва ҳокимият йўл қўйган жиноятларни тан олишни исташмаяпти. Бу эса одамни ташвишга солади...

Бундай давлат сиёсатига қарши халқнинг норозилиги секин аста кучайиши мумкин. У ҳозирча кўзга кўринмаяпти, бунинг ягона сабаби -  бу халқнинг норозилик ҳаракатларини бошқарувчи кучларнинг мамлакат ичида ташкиллаша олмаётганидир.
Албатта Ватанда Ўзбекистон демократик мухолифатига тегишли бўлган турли туман ташкилотларнинг мингларча вакиллари бор. Аммо улар улкан халқ норозилик ҳаракатларини ташкиллаштириш салоҳиятига эга эмаслар. Аммо бу салоҳият мамлакат ташқарисида бор ва бу кучлар кун сайин кўпаймоқда. Сон секин аста сифатга айланганидек, биз бу йўлда доимий равишда иш олиб бораверишимиз керак.


Ушбу кунларда айрим мухолифат ташкилотларнинг ҳаракатлари самарасиз эканлиги вақтинчалик нарса. Чунки ушбу замонда воқеалар жараёни ҳар қандай соғлом инсонни ҳам, ташкилотни ҳам жадал ва дадил ҳаракатлар қилишга мажбур қилмоқда.
Давр ва замон талабини тушунмаган раҳбарлар ва бошқарувларни соғлом кучлар тезда алмаштириш қудратига ҳам эга.
Ўзининг уқувсизлиги, тажрибали сиёсатчилари камлиги ёки эски усуллар билан янги ташкилот ёки ҳаракатларни бошқараман деган кимсаларни ўша ташкилот ёки бирлашманинг фаоллари ҳеч иккиланмасдан ўзгартиришлари керак.

Бир ташкилотни ривожланишига халақит бераётган ҳар қандай раҳбар ва бошқарув вакилларини иккиланиб ўтирмасдан, зудлик билан ўзгартира олган ташкилотларгина Замон ва Давр талабига жавоб бера оладилар. Акс ҳолда улар қандай тез пайдо бўлган бўлсалар, шундай тез йўқ бўлиб кетишлари ҳеч гап эмас.



Хўш, масаланинг моҳиятига қайтадиган бўлсак, бугун Ўзбекистон демократик мухолифати сафларида мавжуд авторитар режимга қарши курашга кира оладиган ва уни ҳокимиятдан кетказа оладиган қудратли кучлар мавжуддир

Бугунги куннинг асосий масаласи ана шу қудратли кучлар векторини авторитар ҳукуматга қаратиш, бу кучларни янада кучайиши учун лозим бўлган барча ишларни жадал сурьатлар билан давом эттиравериш керак.

Яқин ойлар ичида бу кучларнинг янгича кўринишдаги шаклланишлари, уларнинг мамлакат ичидаги кучлар билан ҳамкорликда ўз фаолиятларини мувофиқлаштиришлари, бу ишларга мамлакат ичидаги турли туман кучларнинг қўшилиши ҳам яқин замонларда ўзини кўрсатиши аниқ бўлган нарсалардир.



Ҳазратқул Худойберди


Last edited by Admin on Sat Mar 10, 2018 4:19 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида Empty Кураш ҳақида, 3нчи Қисм. Сиёсий адолатсизлик

Post by Admin Tue Dec 23, 2014 11:35 am

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати нима учун Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади?

III Қисм

Энди сиёсий адолатсизликлар ҳақида бир оғиз сўз.

Ўзбекистон Ҳукуматини истеъфосини талаб қилишимизнинг энг асосий сабабларидан бири айнан ана шу нарса, яъни Ўзбекистонда сиёсий адолатсизлик ва унинг Марказий ва Маҳаллий ҳокимиятнинг барча тизимларида чуқур илдиз отиб, ажириқ ўтдек чор тарафга тарқалиб кетгани  ва жамиятнинг барча таармоқлари ва соҳаларини ўз исканжасига тортиб олганидир.

Бу сиёсий адолатсизликларни бошида шахсан фуқаро Ислом Каримовни ўзи турди. Ўз меҳнат фаолиятини Тошкентдаги самолёт қуриш заводи “ТАПОИЧ”да инженер сифатида иш бошлаган бу одам жуда эрта бир нарсани равшан тушунди: Мансаб пиллапояларидан юқорига кўтарилиш учун энг аввало ҳокимиятга ва унинг сиёсатига яқин туриш керак. У сиёсат қандай бўлишидан қатъий назар бу сиёсатни кўзларни чиртта юмиб, қўллаб қўвватлаб боравериш керак. Ана шундагина Совет Иттифоқи деб аталмиш буюк давлатда мансаб пиллапояларидан секин аста юқори кўтарилиш мумкин. Бу учун у фуқаро биринчи навбатда КПССга, яъни Совет Иттифоқининг Коммунистик партиясига аъзо бўлиши керак. Ислом Каримов мақсад йўлида ҳеч нарсадан қайтмади, керак бўлса дўстларига, партия талаб қилса яқинларига ҳам қўл силтаб, ҳар қандай йўл билан бўлмасин раҳбарларнинг назарига тушишга уринди ва ниятига етди.



Аввалига уни Москвадан Ўзбекистонга юборилган ЎзКПнинг иккинчи котиби ўзига яқинлаштирди ва Каримовнинг билими етарли бўлмасада, содиқлиги етарли бўлгани учун унга масъул вазифалар топширила бошланди. Аввалига Госплан, кейин эса Вазирлар маҳкамаси, кейин Қашқадарёга партия котиби, кейин яна Тошкентга, Марказқўмда юқори лавозимларга ва ниҳоят КПССнинг олий органи бўлмиш Политбюро таклифи билан Ўзбекистон Коммунистик партиясига 1нчи котибликка тайинланди.



Ана шундай йўллар билан ҳокимиятга келган фуқаро Ислом Каримов бир нарсани аниқ ва тиниқ тушуниб олди: Партия ва ҳокимиятдаги гаплар бир нарса, реал ҳаётдаги нарсалар бошқа нарса. Ҳокимиятда ўтирган одамларнинг гаплари асосан содда халқ учун, уларнинг ҳурмат эътиборини  қозониш учун гапирилади, ҳаётда эса давлат сиёсати ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун керак бўлган барча чоралардан, улар ҳатто айрим қонунлар ва айтилган гапларга зид келса ҳам, фойдаланилади.

Ана шунинг учун ҳам орадан 25 йил ўтиб ҳам Ислом Каримовнинг ва бугун унинг ўрнига келган Мирзиёевнинг давлат сиёсатини юритиш услуби ўзгаргани йўқ.
Мавжуд тузум ўз ишлаш усулибини ўзгартира олмайди. Чунки у ўз ишлаш усулби ва демак сиёсатини ўзгартирса у ҳолда тўғри яшаши, Ўзбекистоннинг ҳамма қонунларига ва ўзлари чиқарган беҳисоб фармонлар ва қонунларга ўзлари ҳам риоя қилишлари керак бўлади. Бу дегани улар учун бошни сиёсий кундага қўйиш деганидир.


Чунки Ўзбекистон қонунларини бузиш бўйича 30 миллион фуқаролар ичида Ислом Каримов бошлиқ ҳукумат энг кўп бузганларлардан бўлади. Ҳеч бир ҳазилсиз бу қонунбузарлар тўдасини Гиннес Рекордлар Китобига тавсия қилишингиз мумкин. Бу учун сиздан фақат 2 нарса – чидам ва меҳнат талаб қилинади холос.
Сиз Каримов ҳукумати бузган қонунлар ва у оёқ ости қилинган барча қонунларнинг барча моддалари бўйича барча фактларни эринмай тўплаш учун бир неча ой ишлашингиз лозим. Охирида сиз ҳам, Гиннес Китобида бу нарсаларни ўқиган одамлар ҳам бир давлат раҳбари ва унинг вакилларининг бу қадар қонунбузарлиги ва жиноятчи, ашаддий рецидивист эканлигидан ҳайратда тушишлари табиий.



Шундай бўлгач Ўзбекистондаги сиёсий адолатсизликлар чуқур илдиз отганига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Балиқ бошидан айнишни бошлаганидек, Ўзбекистон ҳукуматининг вакиллари ҳам ўз раҳбарларидан қонунларни қандай ҳолатларда қўрқмасдан оёқ ости қилиш мумкинлигини пухта ўрганиб олишган.

Айнан ана шу хроник касаллик тусини олган сиёсий адолатсизликлар туфайли Ўзбекистонда бирорта мухолиф сиёсий партия, ҳукумат сиёсатидан буткул мустақил бўлган бирорта инсон ҳуқуқлари ташкилоти, бирор бошқа мустақил жамоат ташкилоти ёки касаба уюшмаси расман руйхатга олингани йўқ.


Расман руйхатдан ўтмаган партиялар ва жамоат уюшмалари сайловларда қатнаша олмайдилар ва демак, улар ҳарчанд уринмасинлар ва истамасинлар давлатни қуриш ва уни ривожлантириш ишларида қатнаша олмайдилар.

Бу нарсалар бир нарсани - Ўзбекистонда жамиятни ривожланиши учун улкан ҳисса қўша оладиган ва давлат сиёсатини доимий равишда соғлом, ёш ва талантли кадрлар билан тўлдириб бориши мумкин бўлган ва демак, жамиятни гуллаб яшнаши учун улкан имкониятларга эга ва уларни амалга оширишга қодир миллионлаб фуқароларнинг орзу истаклари йўлига ўтиб бўлмас тўсиқлар қўйилганини англатади.    

Сиёсий адолатсизлик ортидан эса бошқа адолатсизликлар худди вулқон ортидан отилиб чиққан лавадек чиқа бошладилар ва бу лаванинг ўз йўлида дуч келган ҳамма нарсани ёндириб, куйдириб кетадиган кучи Ўзбекистон жумҳуриятидаги барча соҳаларда қонунлар эмас, балки Қонунсизликлар Ҳукмронлигини ўрнатилишга олиб келди.

Ана шунинг учун ҳам Ўзбекистон Ҳукумати истеьфога чиқиши шарт.

Ўзбекистон Қонунларини сурункасига бузиб келган барча давлат амалдорлари Ўзбекистон қонунларига асосан адолат суди олдида жавоб беришлари керак.



Давоми бор...

Ҳазратқул Худойберди


Last edited by Admin on Sat Mar 10, 2018 4:28 am; edited 2 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида Empty Кураш ҳақида. 4нчи Қисм. Ишсизлик

Post by Admin Tue Dec 23, 2014 11:38 am

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати нима учун Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади?

IV Қисм. ИШСИЗЛИК

Бу муаммо бугун Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларини қамраб олган улкан бир миллий фожеадир. Ҳар қандай давлатда ишсизлик масаласида энг аввало ҳукумат ва унинг юргизаётган сиёсати айбдор бўлади. Бугун АҚШда ишсизлар сони ишга яроқли аҳолининг 10%ини, Россияда 2,1%ини, Швецияда 7%ни ташкил қилса Ўзбекистонда бу рақам даҳшатли 40%ни ташкил қилади. Аммо бу аччиқ ҳақиқатни Ўзбекистон ҳукумати тан олишни истамайди ва унинг 2005 йил қўрқа писа берган маълумотига кўра мамлакатда ишсизлар сони бор йўғи 3,1%ни ташкил қилган эмиш. (http://www.marketplus.org/files/razdel8.pdf )

Авваламбор улар ҳақиқатни гапиришга ўлгудек қўрқадилар, иккинчидан эса ҳақиқатни имкон қадар халқдан ва дунё жамоатчилигидан яширишга ҳаракат қиладилар.

Чунки Ўзбекистон Ҳукумати шу нарсани биладики, мамлакатдаги меҳнатга яроқли аҳолининг 40%и ишсиз эканлигини (ва шу сабаб улар чет элларга иш излаб кетганлигини) тан олиш -  бу уларнинг иқтисод ва сиёсатда билимсиз ва ва тажрибасиз эканликларининг исботидир, яъни Ҳукуматнинг фуқаролар кундалик ҳаётига тегишли бўлган бу энг мўҳим масалалардан бирида Ҳукуматнинг касодга учраганининг исботидир. Ану шунинг учун ҳам Ўзбекистон Ҳукумати мана 25 йилдан бери мамлакатдаги ишсизлар сонини халқдан ва дунё жамоятчилигидан яшириб келади.

Аммо касални иситмаси ошкор қилганидек, бу ноқобил Ҳукуматнинг Ўзбекистондаги ишсизлар сонининг дунёдаги энг қолоқ давлатлар даражасига тушириб қўйгани туфайли бугун Россия, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея, Европа, АҚШ, Канада ва дунёнинг бошқа давлатларида иш излаб кетган ва ўша ёқларда фақат ишлаб бир бурда нон учун пул топишга уринаётганлар сони 5 миллионга етиб қолган. Россиянинг биргина Ростов вилоятига 2011 йилнинг биринчи ярим йилида 10 минг ўзбекистонлик ишсизлар келган!!! (http://www.ozodlik.org/content/article/24257357.html )

Ўзбекистон Конституциясининг 37 моддаси:   Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади (http://www.mahallafond.uz/mf/index.php?option=com_content&view=article&id=86%3A2011-04-08-16-16-03&catid=19%3A2011-01-13-01-49-17&Itemid=27&lang=uz ).

Афсуски фуқароларнинг меҳнат қилиб ўзини ва оиласи боқишдек муқаддас ҳуқуқи ҳам уларнинг бошқа барча ҳуқуқлари каби Ўзбекистон Ҳукуматии  томонидан ҳамон оёқ ости қилиниб келинмоқда.

Шу ўринда мен сўнгги маълумотлар излар эканман кўзим дафъатан қуйидаги ҳужжатларга тушиб қолди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯси.  

Х. Ж. ЧИНИБОЕВ : «ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ТИЗИМИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ШАХСИЙ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ»

( http://www.akadmvd.uz/bibl/034.pdf ).



Китобдаги бу номни ўқишим билан кўз олдимга милисаларнинг фуқароларни кўчадан, бозорлардан, уйларидан ҳеч бир асоссиз равишда судраб олиб кетишлари кўз олдимга келди. Бу Чинибоев билармикин айнан ички ишлар ходимлари томонидан фуқароларнинг шахсий конституциявий ҳуқуқлари энг кўп топталишини! Бошқалар томонидан эмас балки уларни ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш асосий вазифаси бўлган милисалар Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини энг кўп топтайдиган давлат идорасидир!

Ҳақиқат билан ёлғонни шу биргина китобни номиданоқ сезса бўлади бугун Ўзбекистонда. Жаноб Чинибоев ўзининг бу китобида бир неча марта Ислом Каримовнинг “ Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди.”(Т. 13. – Т.: Ўзбекистон, 2005.) деган китобидан эҳтибослар келтиради.

Аммо кўпчилик биладиган аччиқ ҳақиқат шундан иборатки шахсан Ислом Каримов деган бир жоҳил инсоннинг “кароматлари” ва унинг Ўзбекистон халқига қарши қилган ва қилаётгаан жиноятлари туфайли бугун Ўзбекистон фуқаролари жаҳонда энг қарам халқлардан бирига айландилар.



Ўзбекистондаги ишсизлик ва у келтириб чиқараётган  турли туман фожеалар ҳақида ёзаман десангиз у достонларни ташкил қилиши муқаррар.

Мамлакатдаги ишсизлик муаммосидан қисқа бир хулоса шундан иборатки, Ўзбекистон Ҳукумати ўзининг фуқароларини иш билан таъминлаш каби мўҳим бир давлат сиёсатини 25 йилдан бери бажара олмай келмоқда. Бунинг оқибатида миллионлаб инсонлар ўз юртида меҳнат қилиб ўзлари ва ўз оила аъзолари билан бахтиёр яшаш имкониятидан маҳрум бўлмоқдалар. Ўзбекистон фуқароларига нисбатан бундай сон саноқсиз ноҳақликлар ва жиноятларни амалга ошираётган Ўзбекистон Ҳукумати зудлик билан истеъфога чиқиши керак.



Агар мамлакатда фуқароларниинг барча ҳуқуқлари ва эркинликлари Жумҳурият  Конституциясида ёзиб қўйилгаанидек амалга оширилса уларнинг ҳаётлари бугунгидек ачинарли аҳволга тушиб қолмас эди.

Бу эркинликлар таъминланганда энг аввало Парламентга/ Олий Мажлисга эркин сайловлар ўтказилар ва энг кўп овоз олган партия ёки партиялар бирлашмаси/коалицияси янги ҳукумат тузиш имкониятига эга бўлар эди. Янги Ҳукумат тузилгач эса унинг биринчи ва энг асосий вазифаси фуқароларни иш билан таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўлар эди.  



Хулоса шундан иборатки, мамлакатдаги оғир сиёсий ва иқтисодий аҳволни енгиллатишниинг ягона йўли  - бу мавжуд Ўзбекистон Ҳукуматининг ёппасига исъефога чиқишидир. Бу иш қанча эртароқ амалга оширилса у халқ учун ҳам, давлат учун ҳам фақат мўҳим ижобий қадам бўлади.


Давоми бор...

Ҳазратқул Худойберди


Last edited by Admin on Sat Mar 10, 2018 4:36 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида Empty Кураш ҳақида. 5 Қисм. Порахўрлик

Post by Admin Tue Dec 23, 2014 11:40 am

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати нима учун Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади?

V Қисм. Кенг илдиз отган порахўрлик
Мақоланинг бошланғич қисмида мен шундай деб ёзган эдим:
“...Ҳўш, нима учун Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади? Бунинг сабаблари талайгина, шу учун мен бу ерда фақат уларнинг энг асосийларида тўхталиб ўтмоқчиман.
1. Жамиятдаги ижтимоий ва сиёсий адолатсизликлар
2. Ишсизлик
3. Кенг илдиз отган порахўрлик
4. Ҳокимият органлари билан жиноий гуруҳларнинг бир бирлари билан чирмовуқдек ўралашиб кетганликлари
5. Маънавиятсизлик ва унинг борган сари, хавфли дааражада кучайиб кетаётганлиги
6. Юқорида келтирилган сабаблар туфайли Ўзбекистон давлатининг кун сайин чуқурлашиб бораётган сиёсий ва иқтисодий инқирози...”

Тегирмон навбати билан дегандек, бугун кўриладиган нарса белгиланган муаммоларнинг 3нчиси, яъни Кенг илдиз отган порахўрлик ҳақида.

Порахўрлик, русчасига коррупция, инглизчасига corruption. Бу жиноят эркин, очиқ ва фуқаровий жамиятларда ўта оғир жиноят ҳисобланади ва порахўрлик билан қўлга тушганларга оғир жазолар берилади.

Аммо Ўзбекистонда боғча мудирасидан тортиб Бош вазиргача, юз минглаб давлат идораларида ишлайдиган каттаю кичик амалдорлар, милисалар, прокурорлар, судьялар, ҳокимлар, вазирлар, ўқитувчилар, табиблар/дўхтирлар ва ҳатто дўкон сотувчилари ҳам порахўрлик билан ёппасига шуғулланадилар.
Бу жиноят Ўзбекистонда шу қадар чуқур илдиз отиб, кенг тарқалиб кетганки, пора бермасдан одамлар бирор идорага ёки бирор табибга мурожаат қила олмайдиган даражага тушиб қолганлар.
Порахўрликнинг бу қадар кенг кўлам отиши яна бир бор Ўзбекистон Ҳукуматининг сиёсати аллақачон қаттиқ инқирозга учраганини исбот қилади ҳолос.

Бундай кенг кўламли жиноятларнинг олдини ололмаган давлат аппарати Ҳукуматни бошқаришга ҳақлими? Албатта йўқ. Чунки бу порахўрликлардан энг аввало оддий халқ азоб чекади. Чунки у касал бўлса дўхтирга пора беришга мажбур, акс холда дўхтир унга тузукроқ қарамайди, Гиппократ қасамини ичган бўлса ҳам. Такси ҳайдовчи эса 10 соатлаб машинасини тарақлатиб ҳайдагани билан оиласини тинчгина топган бир бурда нони билан таъминлай олмайди токи у ДАН ходими(милиса)га “кундалик ҳаққини” бериб турмаса. Оддий ўқувчининг олий ўқув юртига ҳужжатини қабуул қилиш учун ҳам пора оладиган бўлишибди жиғилдони тўймас муттаҳамлар.
Буларнику қўяверинг, булар одатий нарсаларга айланиб бўлганига 20 йиллардан ошиб кетди.

Аммо хизмат вазифалари юзасидан айнан ана шундай қонунбузарликларга қарши курашиши лозим бўлган адлия вазирлиги, қонун ва тартиб-интизомни назорат қилишлари лозим бўлган ички ишлар ходимлари, жиноят қидирув бўлими, “терроризмга қарши кураш бўлими”, “порахўрликка қарши кураш бўлими” лейтенантлари, капитан, майор, подполковник, полковник ва генераллари, порахўрликда қўлга тушганларни суд қиладиган судьяларнинг ўзлари ҳам пора олмасдан яшай олмасалар додингизни кимга айтасиз?

Порахўрлик билан қўлга тушганлар уларни ишини тергов қилаётганларга ёки уларни суд қилаётган судьяларни ўзига пора бериб жазодан қутилиб кетсалар унга нима дейсиз?
Буларни номи русчасига айтганда БАРДАК, ўзбекчасига эса АҒДАР-ТЎНТАР ёки ДАВЛАТ ИШЛАРИДАГИ ПАЛА-ПАРТИШЛИК!

Ҳокимиятнинг юзлаб Олий ва маҳаллий идораларидаги ана шундай пала партишликлардан кейин Ўзбекистон ҳукумати вакилларининг гуёки ҳеч нарса бўлмаётгандек, гердайиб бош кўтариб юришларига ҳайрон қоласан киши.
Ўзбекистон Ҳукумати порахўрликка қарши умуман курашмайди деб бўлмайди албатта, курашади аммо қўл учида, хўжа кўрсинга курашади. Пора билан қўлга тушганларнинг фақат кичик бир қисмигина жазога тортиладилар, холос. Улар жумласига пора билан қўлга тушиб ўз терговчисига етарли даражада пора бера олмаган “бечоралар”, ёки илк бора пора олаётиб, уни эплай олмаган, беш қўлини оғизга тиқиб катта пора сўраган очкўзлар кирадилар.


Мен шундайларни иккитасини турмада кўрганман. Улардан бири Сув хўжалиги вазирлигини ходими, икккинчиси эса Тошкент шаҳар ҳокимиятининг кичикроқ бир ходими эди. Бу “бечоралар” пора олишда ўта соддалик қилишган, ўз мухлисларига худди кўчадаги рэкэтчи бандитлар каби қаттиқ босим ўтказишган ва натижада қонунни яхши билган фуқаролар бу ҳақда милисага хабар беришган экан. Милисалар эса у содда порахўрга бериладиган порага махсус порошок сепиб, кейин уни пакетга солиб порахўрга беришни айтишган. Қўлга тушган порахўрлар тажрибасиз бўлганликлари ва ортиқча пуллари бўлмагани сабабли терговчини “мойлай” олишмаган ва натижада қамоқққа тушишган.

Аммо қўлга тушган катта “акула”лар жуда катта пора эвазига тергов ишини ёпишга эришадилар. Агар тергов жараёнида ишни ёпишни иложини қила олмасалар порани каттасини судьяга берадилар. Агар у ерда ҳам бу иш қаттиқ назорат остида бўлса, у ҳолда порахўрни қамоққа ҳукм қилинишини кутиб турадилар. Кейин эса бир, икки йил ичида Ҳукуматнинг Амнистия руйхатини тайёрловчи амалдорларига пора тиқиштириб у “бечора” маслократни ниҳоят қамоқдан озод қилишга муваффақ бўладилар. Ҳатто ўз машинасини маст ҳолда ҳайдаб бир одамни уриб кетиб ўлдирган қотиллар ҳам кўпи билан 10 кунлик изоляторда ўтириб чиқиб озод бўлган ҳоллар Ўзбекистонда жуда кўп учрайди.


Аммо бу жиноятчиларнинг энг хавфлилари Олий Ҳокимиятнинг энг юқори курсиларида ўтирадилар. Уларни қабулига киришни ўзи ҳам пул туради, ҳали ишингизни қандай натижа билан тугаши номаълум бўлса ҳам. Туман ҳокими, прокурори, судьясидан тортиб Жумҳурият олий курсиларигача ҳамма ҳаммасининг ўз нархи бор.


Бундан бир неча йиллар олдин ИИВнинг ичидан олинган ва “Усмон Ҳақназаров” номи остида чоп этилган маълумотларга кўра туман прокурори 100...150 минг долл.,вилоят прокурори 200...250 минг долл., республика прокурори эса 1 миллион долл. атрофида пора тўлаши керак бўлган ўша мансабни эгаллаши учун.(“...Далее о судах и прокуратуре. “Цена” областного прокурора – 200-250 тысяч долларов, а районного – 100-150 тысяч долларов. Стоимость кресла генерального прокурора республики – 1 миллионов долларов. Чтобы стать областным судьей, необходимо иметь 100-150 тысяч долларов, а районным – 60-80 тысяч долларов. “Стоимость” кресла председателя верховного суда – от 800 тысяч до 1000 миллиона. Из-за того что стражи правосудия и соблюдения законности приходят на свои места незаконными путями (взятками), они вынуждены выполнять заказы властей и совершать несправедливость по отношению к людям. Иначе милиция, спецслужбы, а также другие компетентные органы могут возбудить уголовные дела на самих прокуроров и судей. Вот так по цепочке творится беспредел в стране, несправедливость и угнетение простых граждан, которые не могут заплатить деньги за неугнетение. Да, в Узбекистане человек должен платить деньги, чтобы его не угнетали...» http://giurza.narod.ru/uzbek-3.htm )


Хўш, шунча пора билан ишга кирган амалдорлар бунча пулларни қаердан топадилар ва кейин бу порага тўланган пулларнинг ўрнини қандай қилиб қоплай оладилар?
Ана шу оддий саволлар ҳақида озгина ўйлаб кўрсангиз, уларнинг жавобини ўзингиз топишингизга мени ишончим комил.
Мақоланинг бу қисмидан ҳисса шуки, Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати Ўзбекистон Ҳукуматини зудлик билан истеъфосини шунинг учун ҳам талаб қиладики, бу ҳукуматнинг Олий раҳбар вакиллари ҳам, унинг марказий ва маҳаллий идораларидаги каттаю кичик амалдорлари ҳам порахўрликка бўғзиларигача ботганлар ва уларнинг бу кенг қамровли жиноятлари сабаб Ўзбекистон халқи кўп йиллардан бери азоб чекиб келмоқда. Бундай жиноятчиликка ботиб қолган Ҳукумат ўз ўзини ислоҳ қилишга, ўз амалдорларини ёппасига жиноий жавобгарликка тортишга қобил эмас.


Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида Empty 1

Post by Admin Wed May 25, 2016 5:05 am

1

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида Empty Ўзбекистон Конституциясининг 96нчи моддасини бузиш ортида нималар ётибди?

Post by Admin Sun Sep 18, 2016 4:06 am

Ўзбекистон Конституциясининг 96нчи моддасини  бузиш ортида нималар ётибди?

Ўтган ҳафта Ўзбекистон халқи ва дунё жамоатчилигини ташвишга солган улкан ва ўта жиддий бир воқеа юз берди. Мамлакатнинг Асосий қонуни бўлмиш Конституциянинг 96 моддаси кўр - кўрона, ошкора бузилди. У модда шундай ёзилган:
"96-модда.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.".

Эътибор беринг: Бу ерда «Вақтинчалик Президент Олий мажлисда депутатлар томонидан сайланади эмас, балки бу вазифа Сенат Раисига ЮКЛАТИЛАДИ» дейилган. Шу сабаб қуёнюрак Сенат раиси Ниғматулло Йўлдошевнинг бу вазифадан воз кечишга ҳаққи йўқ эди.

Иккинчидан Олий Мажлисда керилиб ўтирадиган аммо ўзининг вазифасини ҳамон тушунмайдиган 147 депутатнинг Шўкат Мирзиёновга қўш қўллаб овоз беришга ҳақлари ҳам йўқ эди. Чунки "Вақтинчалик Президент сайлови" деган гапни ўзи йўқ Ўзбекистон қонунларида!

Бу ерда қонун бир марта эмас бир неча марта бузилди. Бу жиноятлари учун нормал, демократик давлатда ана ўша 147та депутат ҳам, Мирзиёнов ва қуёнюрак Йўлдошев ҳам Конституцион Судга тортилар эдилар! Ва уларнинг барчаси Конституцияни оёқ ости қилганлари, унинг мўҳим моддаларини бузганлари ҳамда ўз хизмат вазифаларини суистеьмол қилганлари учун ўз лавозимларидан бўшатилиб жиноий жавобгарликка тортилар эдилар!

Мирзиёнов ва у суянган Жиноий Тўданинг бу ишлари ортида чуқур ўйланган қуйидаги шумликлар ётибди.

1. Мирзиёнов бўлажак Президент сайловларида кўпчилик овозларни олиши учун зудлик билан ўз атрофига ўзига содиқ одамларни тўплай бошлади. У одамларнинг бир пайтлар топширилган вазифаларни расвои радди қилганлари ҳам, элу юрт олдида шарманда бўлиб ҳатто жиноятга аралашганлари ҳам эътиборга олинмаяпти. Асосийси улар Шўкатга содиқ бўлишса бўлгани.

2. Сайловдан олдин Шўкат имкон қадар тезроқ ўз атрофига команда тўплашни бошлади ва уларнинг ёрдамида одамларнинг эътиборини ўзига қаратишга ҳаракат қилмоқда.
Қайтадан Маданият вазири этиб тайинланган Абдулла Ориповнинг асосий вазифаларидан бири энди янги президентга адабий тилда чиройли нутқлар ёзиб бериш бўлади. Чунки Мирзиёновнинг адабиётдаги саводи 3 синфда 2 баҳога ўқийдиган болани саводига тенг.

Шўкатни кўкларга кўтариб мақташни у янги тайинлаган вазирлар ва ҳокимлардан ҳам зўрроқ қилиб бажарадиган азаматларни топиш эса осон иш эмас.

Бу ишларнинг барчаси яна бир марта Конституцияда кўрсатилган модда нақадар тўғри эканлигини, яьни Сенат раиси вақтинча Президент бўлиши бундай ишларга имкон ярата олмаслигини исботидир.

Аммо Шўкат ва Иноятовлар шумлик қилиб Конституцияни бузишди, энди эса Шўкат ҳатто Вақтинчалик Президент лавозимини ҳам суистеьмол қилиб янги вазирлар ва ҳокимлар тайинлашга тушиб кетди.
Бу гапларни уларни юзига солиб, у муттаҳамларни Ўзбекистон Конституцион Судига тортадиган мардлар эса бугун Ўзбекистонда афсуски йўқ.
Борлари қамоқда ёки четда яшашга мажбур.

Шунинг учун ҳам бу итваччалар жимгина ўтирган халқ устидан истаганча кулиш ва уларни масхаралаб, билган ишларини қилишни бошлаб юборишди.

Бу ҳали ҳолва, Шўкат Мирзиёнов ҳали кўп жиноятлар қилади, чунки у билдики Путин, МХХ ва Алишер Усмоновга ўхшаган муттаҳамлар уни қўллаб туришибди. Аммо бу муттаҳамлар ўзбекнинг бир мақолини унутиб қўйишаяпти:"Андишани отини қўрқоқ қўйманг муттаҳамлар!"

Бу халқнинг бир кўтарилиши бор. Ана ўшанда бу қонунбузар ифлослар кўради халқ ким ва унинг қудрати нақадар даҳшатли эканини.

Ҳазратқул Худойберди
2016.09.18

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида Empty Re: Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum