Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилаётган зўравон ҳокимлар!
Page 1 of 1

Бирлари ўлгудек сўконғич, иккинчилари муштумзўр, учинчилари порахўр, тўртинчилари бефаросат, бешинчилари собиқ жиноятчилар...
Бу нима шармандалик жаноб Президент? Ўқитувчига қўл кўтарган ва уларни сансираб урушаётган жиноятчини қанақа қилиб ҳоким лавозимида ушлаб ўтирибсиз? Бутун дунёга шарманда бўлаяпсизларку!
Бу муттаҳам ҳокимнинг ўқитувчиларга сансираши, уларгу худди урушқоқ болаларни тарбия қилмоқчи бўлган зўравон отадек муомила қилиши ҳеч бир қуюшқонга сиғмайдиган ишлар жаноб Мирзиёев!
https://youtu.be/bPJlpd6jghY

Президент нега жим?
Президент нега жим?
Youtubeда чоп этилган Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг мактаб директорларини қаторлаштириб қўйиб уриб-сўкишларини акс эттирган шармандали видеохабарни камида 20 марта турли туман инсонлар ўзларининг Фейсбок ва бошқа саҳифаларида чоп этдилар, шу жумладан мен ҳам.
Аммо мана 2 кундирки миллионлаб инсонлар "Интернетга қараб турадиган Президент бу жиноятчи ҳокимга нисбатан қандай чора кўраркин?" деб турганда нечундир "замонавий" Президент Мирзиёев жим турибди.
Унинг банд одамлигини ҳамма билади, буни баҳона қилишнинг кераги йўқ, чунки бутун дунё оммавий ахборот воситалари орқали тарқалган бу шармандали масала Ўзбекистон Президенти учун бугун Прио 1, яьни Биринчи Приоритет масала, энг мўҳим иш бўлиши керак!
Агар Президент ҳам, ўша туманнинг прокурори ҳам индамай тураверса, бу дегани "Ўзбекистонда ҳокимларга қонун йўқ. Улар истаган одамни уришга, сўкишга, сансирашга ва ҳақорат қилишга ҳаққи бор" деган маьнони билдирмайдими???
Бу Ўзбекистон халқи учун, унинг раҳбарияти учун, оғзига толқон солиб олган "зиёлилари", тиллари ва қўллари кишанланган матбуот ходимлари учун
Ш А Р М А Н Д А Л И ҲОЛ ЭМАСМИ???!!!
Яхшиямки УOUTUBE.COM ва Кун сайтлари бор экан бу хабарни тарқатган.
Улар бўлмаганда ахвол бундан ҳам бадтар бўлар эканда!!!
Энди фараз қилиб кўринг: Видеога олинмаган ва тарқатилмаган ана шунақа шармандали аҳволлар Ўзбекистонда нақадар кенг тарқалган экан-а?
Аллоҳ ўзинг халқимизни бундай ифлос ва муттаҳам раҳбарлардан асрагин!
Носиржон Эгамбердиев деган муттаҳам экан Сайхунобод тумани ҳокими.
Қуйида айрим деталлар Элтуз сайтида: http://eltuz.com/video/201023/

Last edited by Admin on Wed Sep 13, 2017 11:00 am; edited 2 times in total
Бухоро вилояти Олот тумани ҳокимининг зўравонлиги ва кейин фермердан калтак егани ҳақида
Озодлик Радиоси 19 май 2016 йилда хабар беришича,
Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов туман фаоллари билан бўлган йиғилишда маҳаллий фермерлардан бирини ҳақоратлаб калтаклай бошлагандан сўнг, фермер ҳам уни бир муштлаб ерга ётқизиб қўйди.
Ҳоким фермерни саккиз суткага қаматди. Олотлик манбаларнинг айтишларича, бу сўконғич ва уронғич ҳокимнинг биринчи бор калтак ейиши эмас. Бундан аввал ҳам Олот ҳокими баъзи тадбиркор ва фермерларни сўкиб ургани учун калтак еган.
Қуйидаги видеода ўша муттаҳам ҳокимнинг зўравонлиги ҳақида сўз кетади. https://www.youtube.com/watch?v=8z3rJc5r3Gs

Қарши тумани ҳокими Асрор Бойқораевнинг зўравонлиги
Қарши туманига янги ҳоким бўлиб тайинланган Асрор Бойқораев пахтазорини ўт босган фермерларни бир сидра уриб чиққанидан сўнг, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига қўл кўтарди.
Бир биридан мустақил Озодлик манбаларига кўра, ободонлаштириш ишларини олиб боришда бош врач ишидан хато топган ҳоким уни икки мушт уриб ағдарган. Бироқ, бош врачнинг ўзи ҳокимдан калтак еганини инкор қилмоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=3dMzSUtbZtc

Яккабоғ тумани ҳокимининг зўравонликлари ҳақида
Буғдой топшириш режаси бажарилмаётгани сабабли Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими деҳқонларнинг шахсий томорқасидаги буғдойга кўз олайтирди. Халқнинг лалми ерларда етиштирган буғдойига милиция ходимларининг қаттиқ назорати остида комбайн солиняпти. Бу талончиликдан норози бўлган одамлар вақтинчалик ҳибс қилиниб, буғдой ўриб олингандан сўнг қўйиб юбориляпти.
Бир ҳафтадан буён Яккабоғ туманининг Самоқ, Бешкапа, Мунжир, Новқишлоқ, Ширинбулоқ, Сероб қишлоқларида яшайдиган аҳолининг лалми ерда етиштирган буғдойи маҳаллий ҳокимият томонидан зўравонлик билан ўриб олиняпти.
Бу ҳақда Озодликка хабар берган яккабоғлик манбага кўра, ҳокимият бу иш учун қирққа яқин милиция ходими ва олтита комбайн ташлаган:
“Ҳеч қачон, ҳеч қайси йил бунақаси бўлмаган. Ҳокимият халқни очиқ талашга ўтди. Одамларнинг лалми ерларда ўз меҳнатлари эвазига етиштирган буғдойини зўрлик билан ўриб оляпти. Мен кеча Ширинбулоқ қишлоғида ана шундай зўравонликка гувоҳ бўлдим. Олтита комбайн бирданига одамларнинг буғдойзорига кириб, ғув этиб ўриб кетяпти. Одамлар норозилик билдирса ўнлаб мелисалар уриб, тепиб зирҳли мошиналарига қамаб қўяяпти. Буғдойини ўриб олишганидан сўнг қўйиб юборяпти. Одамлар дод деб қоляпти. Чунки буғдой уларнинг ягона тирикчилиги эди”, деди манба.
https://www.youtube.com/watch?v=PcwopJGecGk

Жомбой тумани ҳокимининг зўравонлиги ҳақида
Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг буйруғи билан қишлоқ ҳудудларида яшайдиган аҳолининг чорваси қамал қилинди. Милиция ходимлари ва ҳокимлик вакилларидан ташкил қилинган махсус гуруҳ қишлоқма-қишлоқ юриб, аҳолини молу-қўйларини уйидан ташқарига чиқармаслик, акс ҳолда чорва эгаси жазоланиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Ҳокимлик расмийлари бу тадбир қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилинишига қарши ташкил этилганини айтмоқда.
Жомбой тумани қишлоқларида яшайдиган аҳолининг чорваси бир ҳафтадан буён уйидан ташқарига чиқарилмаяпти.
Милиция ва ҳокимлик вакиллари ҳар куни қишлоқ кўчалари ва экинзорларини айланиб, эгасиз юрган мол қидирмоқда.
Бу ҳақда Озодликка мактуб ёзган жомбойлик ўқитувчи Абдуҳакимнинг айтишича, чорвасини доим далада боқиб юрган аҳоли жуда қийин аҳволга тушиб қолган:
“Озодлик, илтимос бизларга ёрдам беринг. Мен Жомбойнинг қишлоғида тураман. Албатта, ҳар бир оилада бир-иккита қорамол, қўй-эчки бор. Бир ҳафтадан буён, чорвамиз уйдан чиқарилмаяпти. Ҳар куни қишлоғимизда милиция ва ҳокимликдан одамлар айланиб, ким сигирини кўчага боққани олиб чиқса уни олиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда. Ҳатто бир сафар қўшни қишлоқдаги бир аёлнинг сигирини сўйиб, олиб ҳам кетишди. Айтингчи, тирикчилиги шу сигиру қўйлар билан ўтаётган қишлоқ аҳли бундай вазиятда нима қилсин?, деб ёзади жомбойлик ўқитувчилардан бири.
https://www.youtube.com/watch?v=pXYxBkZ_vS8

Избоскан тумани ҳокимининг зўравонлиги
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Озодлик билан гаплашган фермерларни “хоинлар”, деб ҳақорат қилди. Ҳоким Улуғбек Абдуллаев Избоскан туманилик фремерларни “Дамаслар юриши”га сафарбар қилгани тўғрисидаги Озодлик материалидан кейин йиғилиш ўтказиб, таҳқирли сўзлар билан камситганини айтишмоқда фермерлар. Айни пайтда Андижон вилояти ҳокими селектор мажлисида Избоскан раҳбарининг ўзини “итсан”, дея ҳақорат қилган. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов шунингдек топшириқларни қониқарли бажармаётган туман ҳокимларини вертолётдан ташлаб юбориш билан таҳдид қилгани айтилмоқда.
Избоскан тумани ҳокими Улуғбек Абдуллаев 24 апрель куни фермерларни чақиритириб, Озодлик мухбири билан ким гаплашганини суриштирган. Бу ҳақда Озодликка билдирган йиғин иштирокчиларидан бирига кўра, ҳоким туман қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқ маълумотларни Озодликка берган фермерларни ҳоким “хоин”, дея ҳақорат қилган.
“Кечаги йиғилишда туман ҳокими жудаям фермерларни ҳақорат қилди. “Хоинлар, Озодлик радиосига сотилишяпсан, интернетга чиқаришяпсан, ифлослар”, деб ҳақоратлади”, дейди мажлис иштирокчиларидан бири.
Унинг айтишича, туман ҳокими Улуғбек Абдуллаевнинг бундай тарзда асабийлашишига Андижон вилоятида фермерлар “Дамас юриши” деб аталган тадбирга жалб этилгани тўғрисида Озодлик чоп қилган мақола боис вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан камситилгани сабаб бўлган.
https://www.youtube.com/watch?v=aguXzAAjAAM

Фурқат тумани ҳокимининг маданиятсизлиги
Фарғона вилояти Фурқат тумани фермери Азизбек Алиматов ҳоким Нўъмонжон Назировнинг қўпол ва сўконғич раҳбар эканлигидан Озодликка шикоят қилди. Озодлик таҳририятига келиб тушган ва ҳокимнинг овози деб иддао қилинаётган телефон суҳбатларидан бирида ҳоким фермернинг ўзини, унинг онасини, энасини уят сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қилган. Фермер бу аудиоёзувни Озодлик радиосига тақдим қилди. Ҳоким фермерни ҳақорат қилганини тан олиб, кечирим сўради.
Фурқат тумани ҳокими Нўъмонжон Назиров 25 май куни “Азизбек Фурқатобод замин” фермер хўжалиги раиси Азизбек Алиматовни ўз даласидан тополмагани учун онасидан сўкиб, қаттиқ ҳақорат қилган.
Бу ҳақда Озодликка гапирган фермер Азизбек Алиматовга кўра, ўша куни у трактор сотиб олиш ниятида Қўқон шаҳрига борган:
- Ўша куни ҳоким фермерлар даласида семинар ташкил қилган экан. Менинг хабарим йўқ, бир оғайнимни мошинасида Қўқонга трактор кўргани борган эдик. Йўлда мошина бузилиб қолди. Бир пайт ҳоким телефон қилиб қолди. Мен кўнглим сезгандай уни сўконғич одати борлиги учун телефонда записни босиб қўйдим. Кейин ушбу суҳбат бўлган:
- Саломалайкум.
- Мен ҳокимман, тезда далангга етиб кел қанчиқ, (сўкиниш)... Тезда далангга етиб кел, далангни тепасида турибман ман.
- Хўп, ака. Йўлда эдик, мошина бузуқ эди, ҳозир етиб бораман.
- Мошинангни ҳам, ўзингни ҳам (сўкиниш)... Тезда етиб келсангчи (сўкиниш)...
https://www.youtube.com/watch?v=XdxxgRktozg

Зўравон Ҳокимлар ва амалдорларга қарши курашиш ҳақида
Барча фақаролар ва айниқса туман, шаҳар ва вилоят ҳокимиятида ишлайдиган ходимлар ва Президент Мирзиёев диққатига!
Агар сиз бирор ҳоким ёки амалдорнинг зўравонлиги, маданиятсизлиги ва сўконғичлигини билсангиз жим ўтирманг! Имкон қадар ўша муттаҳам амалдорнинг қўполлигини акс эттирувчи лавҳани телефондаги видеокамерага ёзиб олинг.
Бу учун сиз ҳоким ёки бирор амалдор билан учрашишдан олдин телефондаги видеокамерани уланг ва уни кўзга ташланмайдиган жойга, масалан кўйлакдаги шаффоф чўнтакка солиб қўйинг ёки бўйнингизга илиб уни ёқани орасига яширинг.
Ҳатто лавҳа видеога тушмаса ҳам унинг сўкинаётган овозини ёзиб олишни ўзи етарли исбот бўлади.
Зўравон ва қўпол ҳокимлар ва бошқа амалдорларни ана шундай йўллар билан қўлга тушириб шарманда қилиш керак.
Олган материални бизга юборсангиз биз уни сизни номингизни кўрсатмасдан Интернетда чоп этамиз.
Бундан ҳам яхшироқ чора: Жаноб Президент! Сиз барча ҳокимиятлар ва давлат идораларидаги қабулхоналар махсус видеокамералар билан жиҳозлансин деб Фармон беринг! Ана шунда барча ўпкалари шишиб кетган ва димоғлари кўтарилиб кетган амалдорлар ўзларини сал босиб олишга мажбур бўлишади!

Узр сўраб қутулмоқчи бўлган муттаҳам амалдор
Сайхунобод тумани ҳокими Сирдарё вилояти ҳокими талаби остида ўқитувчилардан узр сўрабди.
Аммо бу билан қутула олмаслиги айтилмоқда.
12 сентябрь куни Kun.uz сайтида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани тасвирланган видео намойиш этилгач, вилояти ҳокимлиги мутасаддилари бу вазиятни чуқур ўрганишга киришди.
Kun.uz манбаси маълумот беришича, 12 сентябрь оқшомида вилоят ҳокими Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Сайхунобод туманига келиб, йиғилиш ўтказган. Унда туман ҳокими ҳамда мактабларнинг директорлари ҳам иштирок этган, Носиржон Эгамбердиев ўқитувчилардан узр сўраган.
Йиғилишда ушбу вазият юзасидан ҳали тегишли чора кўрилиши, у узр сўраш билан қутула олмаслиги қайд этиб ўтилган.
«Ҳокимнинг иши пахта терими мавсумидан кейин кўриб чиқилади. Унинг ишда қолиши масаласи тақдири юқоридан келадиган кўрсатмага боғлиқ», деган манба.
Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод туманига 2016 йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланганди. У бунгача Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Манбанинг айтишича, у аввалдан қаттиққўллиги билан маълум бўлган. Мактаб директорлари унга қаршилик кўрсатмагани сабаби ҳам шу: у ўзига қарши чиққанлардан қасос олган. У алоқалари орқали ўзига қарши чиққанларга турли жавобгарликлар юклаган, «унинг қасосидан ёки ўлиб, ёки хорижга кетиб» қутулиш мумкин бўлган.
http://kun.uz/30050110

Бугун Ўзбекистонда нималар бўлаяпти?
Бугун Ўзбекистонда нималар бўлаяпти?
Айримлар "янги президент яхши ишларни бошлади, аммо айрим амалдорлар унинг хайрли ишларини саботаж(яъни ичдан туриб ишларни атайлабдан бузиш) қилмоқдалар" демоқда.
Аммо менинг фикрим ўзгача.
Менимча бугун Ўзбекистонда бўлаётган барча қонунбузарликлар, ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг зўравонликлари, турли туман мансаб курсиларига қариндош-уруғ ва таниш-билишларни қўйишлар саботаждан ҳам бадтарроқдир.
Бу каби барча ишларнинг илдизлари Ислом Каримов замонида экилган дарахтларга бориб тақалади.
Маълумки, 1989 йилда Ўзбекистондек улкан боғнинг бошқарувини Москва ёрдамида қўлга киритган Каримов қўли ҳам, дили ҳам тоза бўлмагани учун у ўз президентлигининг биринчи кунлариданоқ катта хатолар ва жиноятларга йўл қўйди.
Президент бўлиб сайланганига 3 ҳафта ҳам бўлмасдан озиқ овқат нархларининг (Президент Фармонига биноан!!!) бирданига 5 баробарига кўтарилиши Тошкентда (16 январь 1992 йил) Талабаларнинг Норозилик Намойишига сабаб бўлди. Аммо намойишга чиққан Талабаларга қарши Каримов ички ишлар қўшинларини ташлади ва уларни аёвсиз ўққа тутди. Расмийлар 3 талаба ўлганини, юзлаб талаба оғир тан жароҳатлари олганини тан отишди. Минглаб талабалар Тошкентдан ҳайдалди(уч кун поезд ва учоқлар президентнинг "саҳовати " билан талабалар учун бепул бўлди) ва уларга вилоят олийгоҳларида ўқиш мажбурияти юкланди.
Ана ўшандаёқ Каримовнинг ўта жоҳиллиги ва нокаслиги элга аён бўлди.
Кейин Андижон қирғини бўлди, Норозилик намойишига чиққан минглаб одамлар яна аёвсиз ўққа тутилдилар, юзлаб одамлар ўлдирилди, минглаб одамлар қамалди, минглаб одамлар чет элларга қочиб жон сақлаб қолди.
Каримовнинг 27 йиллик ҳукмронлиги даврида асл зиёлилар ва сиёсий мухолифат таг томири билан қуритилди.
Уларнинг ўрнига "экилган" Нокаслик, Лаганбардорлик, Порахўрлик, Зўравонлик ва бошқа кўринишдаги иллатлар мана бугун ўз "ҳосилини" бермоқда.
Ана шунинг учун ҳам буларнинг барчаси саботаж эмас балки ўзлари эккан арпани ўзлари ўриб кейин уни ўзлари ейишга мажбур бўлишдир.
Янги боғбон ҳам ишни қонунбузарликдан (Конституциянинг 90нчи моддасини бузишдан) бошлади, бугун юзлаб мансабларга фаросатли ва малакали кадрлар эмас балки мафия лидерлари, қамалиб чиққан жиноятчилар ва Олий Ҳокимият вакилларига содиқ одамлар қўйилмоқда.
Бундай ишларни пачаваси албатта чиқаверади.
Бугун Ўзбекистонда бўлаётган қонунбузарликларга фақат содда одамларгина ҳайрон қолишлари мумкин холос.
Пандавақилар эккан полиздаги қовун-тарвузлар эса уларни эккан "деҳқон"ларга ўхшаб пач бўлиб чиқаверадилар.
Аҳволнинг ўзгаришнинг ягона йўли бу Сиёсий ислоҳотлардир.
Аммо бундай ишларга, Горбачев замонидагидек Қайта Қуришга янги раҳбар нақадар қодирлигини ҳозирча ҳеч ким, ҳатто унинг ўзи ҳам айта олмайди.
Чунки Қайта қуриш ишларини бошлаш учун инсонда улкан Қудрат, Жасорат, Собитқадамлик билан Ислоҳотларни Бошлаш ва уларни Юритишда керак бўладиган ўткир ақл бўлиши лозим.
Қачон ана шу белгилар янги боғбонда кўрина бошласа ана ўшанда Ўзбекистондек чаманзор боғда ўзгаришлар бўлишига ишониш мумкин холос.

Similar topics
» Гулнора ва Ислом Каримовлар яна шарманда қилинди
» ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА! ДОЛОЙ КАРИМОВ!ДОЛОЙ ДИКТАТУРА!
» Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan
» КАРИМОВ КЕТ!
» ФУҚАРОЛАР ТАЛАБИ: ҚАЧОН УЙЛАРДА ГАЗ ВА ЭЛЕКТР БЎЛАДИ?

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|