Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ўзбек Кибер Мафияси ҳақида

Go down

Ўзбек Кибер Мафияси ҳақида Empty Ўзбек Кибер Мафияси ҳақида

Post by Admin Tue Sep 25, 2018 7:38 am

Ўзбек Кибер Мафияси ҳақида

Ўзбекистонда Интернетни буғаётган Ўзтелеком бу соҳада монополияга эга, яъни улардан бошқа Интернет тармоқларини аҳолига етказиб бериш бўйича бирорта бошқа корхона йўқ.

Бугун Интернет барча халқлар учун, айниқса энди мустақил давлат сифатида шаклланаётган ва иқтисодни йўлга қўйишга уринаётган Ўзбекистон учун ўта мўҳим коммуникация тармоғидир. Шу учун унинг ривожланиши ўта мўҳим масаладир. Аммо рақобат бўлмаган жойда на бозор, нада жамият ривожлана олмайди.

Бозорда бир ўзи барча бодрингларни сотишни эгаллаб олган бойвачча бодрингга истаган нархи қўйганидек, Интернетни узатиш бўйича монополист ҳам худди ўша бодринг сотувчидек кеккайиб юради ва билган номаъқулчилигини қилади. Аммо бу икки ахмоқ билмайдики, харидорлар унинг бодрингига 4..5 кун тупуришса у ачиган бодрингни сота олмай касод бўлади!

32 миллионли аҳолига Интернет, Телефон ва ТВни сифатли етказиб бериш бугунги Ўзбекистон учун ўта мўҳим ишлардан бири бўлиши керак.


Буни амалга ошириш учун Ахборот олиш ва тарқатиш бозори Рақобатли бўлиши , у ерда бир монополист муттаҳам эмас балки бир неча корхоналарга тенг асосларга фаолият юритиш имкони берилиши керак эди.

Ана ўшанда улар мижозларнинг эътиборларини ўзларига қаратиш учун ўлиб тирилишади, сифатни кўтариб, нархни тушириш орқали кўпроқ мижозларни ўзларига абонент бўлишларига уринишади!

Аммо айнан ана шу ерда Ўзбекистон ҳукумати советларча ахмоқона, эски монополистик йўлни тутиб Интернетни буғиш йўлини танлади.
Чунки Ҳукумат Интернет сабабли шиддат билан ривожланаётган Сўз эркинлигини буғишнинг бошқа йўлини топа олмади. Интернетдан фойдаланувчиларни қаттиқ назорат остида ушлаб туриш қийин бўп қолди. Ягона йўл ана шу , яьни Интернетни буғиш деб ўйлади у хумпарлар!


Аввалига улар Интернетнинг нархини осмонга чиқардилар. Аммо бу ҳам ёрдам бермагач Интернетнинг тезлигини суньий равишда кескин камайтирдилар.

Бундай тошбақа тезликдаги Интернетдан хуноб бўлган фойдаланувчилар емаган сомсага пул тўлаган харидорларни каттагина қисмининг хуноблари чиқиб, Ўзтелекомга лаьнатлар айтиб Интернетга қўл силтай бошладилар.

Ўзбек Кибер Мафия ўз ниятига эришди, Интернет қаттиқ буғилди. Аммо бундан кимга фойда?

Ахир бунақада Ўзтелекомнинг Ҳукумат билан бирга ўзининг ҳам шармандаси чиқадику! Мухлислари ва абонентлари уларни тарк этишадику!

Интернет ахборот олиш ва тарқатишдан ташқари айни пайтда янги иш жойларини очишнинг бир янги йўли ҳам эканлигини тушунган кичик тадбиркорлар (тикувчилар, ҳайдовчилар, заргарлар, гилам туқувчилар ва бошқалар) Интернет орқали ўз маҳсулотлари ва хизматларини таклиф қилиб янги харидорлар топа бошлаган эдилар.

Ўзбек Кибер Мафиянинг етакчи босслари бўлган Ахмоқ ҳукумат ва унинг малайи бўлмиш монополист Ўзтелеком Интернетни буғишлари билан янги иш жойлари очаётган тадбиркорларни ҳам буғаётганларини ё тушуниб етмаяптилар, ё тушунган бўлсаларда бу масалага қўл силтамоқдалар.

Энг қизиқарлиси шуки, ўзини "Акционерлар жамияти" деб атайдиган бу муттаҳамлар тўдасининг ичида бир қизиқ бўлим бор. Унинг номи "Давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш ишлари бўлими". Бўлим директори Ҳасанов Назиржон.

Ҳеч бир нормал давлатда Интернет тармоқлари бўйича корхоналарда бунақа бўлим йўқ. Агар бўлса улар бир зумдаёқ журналистлар тарафидан "ўққа тутилиб" шарманда бўлар ва корхона касод бўлар эди!

Аммо Мирзиёев бошлиқ Ўзбекистонда ана шунақа муттаҳамликларга Ҳукуматнинг ўзи бошчилик қилиб турибди!
Ўзбек Кибер Мафияга минг лаьнатлар бўлсин!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum