Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Хавфсизлик ҳақида

Go down

Хавфсизлик ҳақида Empty Хавфсизлик ҳақида

Post by Admin Sun Apr 01, 2018 5:51 am

Хавфсизлик ҳақида БИЛДИРИШНОМА

Кейинги кунларда собиқ совет жумҳуриятларининг диктаторлари коррупцияга алоқадор жиноятларни фош килган журналистлар ва мухолиф фикрлайдиган фаолларнинг ҳаётига суиқасдлар уюштириш тез-тез такрорлана бошлади ва ташвишланарли ҳолдир.

Жумладан, асли келиб чиқиши Беларус, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжондан бўлган аммо сиёсий қарашлари учун чет элларда яшашга мажбур бўлган мухолиф зиёлилар кўча ўртасида, оиласи олдида, жамоатчилик кўз ўнгида намойишкорона отиб ёки заҳарланиб ўлдириб кетилмоқда.

Хунхорларча амалга оширилган суиқасдлар большевистик рўҳда таьлим-тарбия олган кгбчиларнинг 1917 йилдан бери амалга ошириб келаётган усулларининг айнисидир.

Ўтган ҳафталарда россиялик икки одам – собиқ ГРУ(Ҳарбий разведка) полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Буюк Британияда заҳарлаб кетилди (https://meduza.io/…/v-velikobritanii-otravlen-byvshiy-polko… ).Бу катта халқаро дипломатик жанжалга сабаб бўлди: 30дан ортиқ давлатлар Россиянинг 100дан ошиқ ”дипломат”, аслан агентларини элчихоналардан кетига тепиб уйларига ҳайдади. Доим бундай жазолардан жизғинаги чиқадиган ва алам билан ўша зайлда ахмоқона жавоб беришга советлар даврида ўрганган собиқ КГБ офицери бўлмиш Путин ҳукумати ҳам 60дан ошиқ Ғарб дипломатларини чиқариб юборди.

2015 йтлда Тожикистон Хавфсизлик кучлари томонидан журналист Умарали Қўвватов Истанбулда отиб кетилди, у Канал 24нинг редактори эди.

Бундан ўн йиллар чамаси олдинроқ чет элга қочган ва Путиннинг сирларини “ФСБ Россияни портлатмоқда” деган китобида фош қилган ФСБнинг собиқ подполковниги Александр Литвиненко ҳам полоний билан заҳарлаб ўлдирилган эди.

Яна бироз вақт ўтгач янги суиқасд амалга оширилди. Бу сафар ФСБнинг қаҳрига Путинни ҳокимиятга келишида катта роль ўйнаган аммо кейин қилган ишидан пушаймон бўлиб, уни ўз китобида ошкор қилмоқчи бўлган тадбиркор Борис Березовский учради. Уни Лондондаги уйида ўлдириб кетишди.

Ўтган куни Озарбайжонлик журналист Раҳим Намазов ва унинг турмуш ўртоғи Аида Франциянинг Тулуз шаҳрида отиб кетилди (https://spektrnews.in.ua/…/vo-francii-pokushenie-na-a…/60393 ). Аида ўша жойдаёқ жон таслим қилди, Раҳимнинг аҳволи жуда оғир ҳолатда касалхонага ётқизилди.

Мен, Сафар Бекжон, 2006 йил Швейцариянинг Берн кантонида суиқасдга учраб 1 гуруҳ ногиронига айландим.
БУ мудхиш воқеанинг суиқасд эканлигини видеокамеранинг тасодифий тасвирларини архивлаш жараёнида полициячининг кўриб колиши оркали исбот килинганди.
Кочиб кетган ҳайдовчи суикасдчи Италиядан ушлаб келинди (махкама хужжатлари матбуотда эълон қилинган).

Диний уламо Обидхон қорига нисбатан килинган суиқасд ўзбек режимининг Европа Иттифоки махсус хизматларидан чўчимай Европа бўйлаб ҳужумлар ташкил қилиши хавфи борлигини яна бир марта исботланди.

ДХХнинг янги раҳбари Ихтиёр Абдуллаевнинг сиёсий мухолифат вакилларини «душманлар, бузғунчи кучлар» деб алжираши таҳликанинг давом этишини кўрсатмоқда.

Ғарб махсус хизматлари ўз ҳудудларини биздан кўпроқ севади ва ўз фуқароларини биз, муҳожирлардан кўра яхшироқ ҳимоя қилади.
Масалан, Обидхон қори суиқасддан бир неча кун олдин Тошкентдаги дўстлар орқали огоҳлантириш олгач ва бу ҳақда Швеция полициясига мурожаат қилишига қарамасдан улар унинг ташвишларига парво қилишмаган эди

Натижада қотил Юрий Жуковский бир ҳафта (!!!) давомида кичкина шаҳарча бўлмиш Стромсундда истиқомат қилиб, Обидхон қорини кузатиб юрган. У ерда яшовчи юзлаб(!!!) ўзбеклар (Обдихон қорининг тарафдорлари) бир муттаҳамга қарши ҳеч нарса қилишмаган, қилиша олишмаган!

Ниҳоят қотил ўзига энг маьқул пайтда, Обидхон қори намозга ёлғиз ўзи уйидан чиқиб, зинапоядан тушаётганда, шундоққина чиқиш эшиги олдида унга орқа томондан ҳужум қилиб, бир қўли билан бўйнидан бўғиб, иккинчи қўли билан қорини бошини орқасидан товуш чиқармайдиган тўппонча билан отиб қочиб кетган!

Бу нарса шундоққина полиция идорасини тўғрисида рўй берган, чунки кўча бу томонида қори яшаган уй, нариги томонида полиция идораси бўлган.

Ўшандан сўнг Швеция Хавфсизлик хизмати раиси, огоҳлантиришларга эътибор бермаган муттаҳам Андерссон ими-жимида ишдан олиб ташланди(чамаси бунга биз, мухолифатчилар, шахсан мен Ҳазратқул Худойберди оммавий ахборот воситаларида ёзган кескин танқидларим сабаб бўлган бўлса ажабмас).

Обидхон қорини Аллоҳ бир ўлимдан асраб қолди, ўқ унинг миясидан 1 мм наридан ўтиб, унинг бошига оғир жароҳат етказа олди холос. Аммо ўқнинг бош суяклари ичига тиқилиб қолгани ва уни дарҳол олиб ташлаш мумкин бўлмаганлиги учун Обидхон қори узоқ муддат, салкам 2,5 йил каравотга михланиб ётишга мажбур бўлди.

Худога шукурки, бугун Обидхон қори бемалол ўзи ўтирадиган ва гаплаша оладиган даражада оёққа турди.

Аммо ўхшаш суиқасдга учраган бошқа икки ўзбекистонлик имомларни ҳаётларини сақлаб қолишни иложи бўлмади.

Улардан бири бўлмиш Фуад Рустамхўжаев (у Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Берлинда ўтказилган таьсис мажлисида қатнашган эди) Ивановода, уйини олдида, Абдулла Бухорий Истанбулда, катта кўчада отиб кетилди.

Ҳар уччала суиқасдлар ортида МХХ раиси Рустам Иноятов ва асли Ўзбекистондан бўлган, ўзбек – рус КГБ/ФСБ/МХХлари ҳамкорлигини Москвадаги координатори бўлган Умид исмли бир муттаҳам бошқариб турганлиги маьлум бўлди.(У ҳақда Форумда Обидхон қорига бағишланган мақолаларда тўлароқ маьлумот берилган).

Бу суиқасдларга бевосита алоқадор бўлган Баҳодир Пўлатов,Нодира Аминовалар судда жазодан қутилиб қолишди(«биз қотилнинг мақсадларини билмаган эдик» деб, аслида Умид Нодиранинг акаси эканлиги ва Обидхон қорини топишга ёрдам бергани учун унга 16000 доллар пул берилганлиги тергов ишларида фош бўлган эди).

Бу ифлос қотилларнинг ёрдамчилари ва Ўзбекистон МХХ/ДХХсининг агентлари ҳали ҳам Европада изғиб юришибди. Улардан бири Анвар Каримовдир. (Бу муттаҳам Каримов ва террорист Раҳмат Акилов ҳақида яқинда Швеция ТВси бир ҳужжатли фильмни намойиш этади).

Шаҳар бедарвоза эмас.
Мен Сафар Бекжон, ёзувчи, Халкаро ёзувчилар парламенти аъзоси, Швейцария «Чегара билмас журналистлар» ташкилоти аъзосиман.
Ўзбекистондаги диктатурага карши қўлимда қалам билан курашиб келмокдаман.

Ҳаётимга таҳлика борлиги ҳар тарафлама исботланган.
Шу кунларда ДХХни Ихтиёр Абдуллаев бошқариб турган кунларда унинг лайчаларидан, Ўзбекистон ичкарисидан ўнларча марта мени ўлдиришлари мумкинлиги ҳақида тахдидли мактублар олмоқдаман.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти хавфсизлик хизматлари назорати комиссияси, Швейцария хавфсизлик хизмати ва ЕИ комиссияси хавфсизлик хизматларини мувофиқлаштирувчи кенгашига шикоят билан мурожат қилмоқдаман.

Менинг ҳаётимга таҳдид қилаётганлар: Ўзбекистон Элчихоналарида ишловчи ДХХ ходимлари; Халкаро ташкилотлардаги асли ўзбекистонлик ташқи разведка ходимлари, Ўзбекистоннинг собиқ давлат арбобларининг фарзандлари ва Ўзбекистон ДХХсининг ташқи разведкаси Россия ФСБси билан тўла координацияда ишламоқдалар.

Собиқ совет жумҳуриятларидаги диктатуралар вакилларининг мухолифат вакиллари ва эркин фикрловчи инсонларга қарши ҳужум, таҳдид ва суиқасдлардан мақсад:

1) Ўзларининг сиёсий рақиблари бўлмиш мухолифат вакилларидан ўч олиш, уларнинг эркин фаолиятига таҳдид қилиш, уларнинг турли туман фаолиятларни кескин камайтириш.
2) Ғарб давлатлари ичкарисида қанчалик кучли шпионаж салохиятга эга эканликларини намойиш қилиш.
3) Россия ФСБсининг Ғарбдаги амалиётларини уларнинг айрим ходимлари у ерлардан ҳайдалгандан сўнг ҳам қила олишлари мумкинлигини исботлаш.


Юқорида саналган омиллардан келиб чиқиб Ўзбекистонлик мухолифат фаоллари ҳамжиҳатлик билан шикоят аризаларини юқорида кўрсатилган ташкилотларга топширишларини лозим деб ҳисоблаймиз.

Агар сиз мухолифат вакили, ёки Ўзбекистон ҳукумати сиёсатидан фарқли равишда фикрлайдиган, ўзининг мустақил фикрига эга бўлган шахс бўлсангиз ва бу фикрларингизни кенг оммага маьлум қилиб бораётган бўлсангиз у ҳолда сиз ҳамиша, ҳар жойда икки карра эҳтиёт бўлиб юришингиз лозим.

Сизга мурожаат қиладиган ватандошларни аввал яхшилаб ўрганиб кейин учрашувларга рози бўлинг.

Агар ҳаётингизга очиқдан очиқ ёки яширин равишда қандайдир таҳдидни сезсангиз дарҳол бу ҳақда ўзингиз яшаб турган давлатнинг хавфсизлик полициясига хабар беринг.

Аммо уларга тўлиқ ишониб, қўл қовуштириб ўтириш ҳам керак эмас балки ҳар жойда ўнгу сўлга қараб, болаларингизга ҳам, ўзингизга ҳам эҳтиёт бўлиб юришингиз лозимдир.

Афсуски бу ёлғончи дунёда ва айниқса унинг ҳали ҳанўз золимлар, жаҳолат ва қабоҳатга бўғзигача ботган ҳукмдорлар қўллари остида қолаётган улкан қисмида ёвўз кучлар ҳамон иқтидордалар.

Улар ўз ҳукмронликларини сақлаб қолиш ва ўз халқларини бемалол, ҳеч бир тўсиқсиз талаб, қийнаб, ўзлари эса доимо роҳат фароғатда яшашлари учун қўлларидан келган ҳар қандай жиноятларга тайёрдирлар ва уларнинг бу ишларида уларга қарши турган мухолифат вакиллари ҳамда ҳур фикрли инсонларга қарши ҳар қандай ёмонлик қилишлари мумкин.

Уларнинг бундай жинояткорона ишларига тўсиқнлик қиладиган кучлар бўлмиш мухолифат вакиллари ва эркин фикрловчи инсонларни улар табиийки ўзларининг биринчи рақамли душманлари деб ҳисоблашади.

Ана шуларни тушунган ҳолда биз ҳам ўзимизнинг кучларимизни имкон қадар жипслаштирган ҳолда, имкон бўлмаганда якка-якка ҳолда ноқонуний равишда ҳокимиятни эгаллаб олган диктатура намоёндаларига қарши ўз курашимизни давом эттиришимиз лозим. Бу курашни давом эттириш учун эса биз ўзимизни ва ўз яқинларимизни ҳаётлари хавфсиз бўлишини таьминлашни ҳамиша ёдда тутмоғимиз лозим.

Ўзбекистон демократик мухолифати вакиллари:
Сафар Бекжон, ёзувчи, Халкаро ёзувчилар парламенти ва Швейцария «Чегара билмас журналистлар» ташкилоти аъзоси
Ҳазратқул Худойберди, Ўзбекистон Озодлик Ҳаракати вакили, Халқаро Амнистия ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари халқаро ташкилоти аъзоси

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Хавфсизлик ҳақида Empty Президент Мирзиёев янги синов рўпарасида

Post by Admin Tue Apr 10, 2018 4:57 am

Нега президент Мирзиёев ДХХ раисининг жиддий сиёсий хатосини тўғриламаяпти?

Маьлумки яқинда собиқ Миллий Хавфсизлик Хизмати(МХХ)нинг ўрнига тузилган янги Давлат Хавфсизлик Хизмати(ДХХ)нинг биринчи раиси Ихтиёр Абдуллаев ўзининг халқ олдида илк бор чиқишида дабдурустдан, томдан тараша тушгандек қуйидаги сўзларни ирод этди:

«Ўзини мухолифат санаб юрган айрим кучларнинг фаоллашуви, фаолиятларини қонунийлаштиришга интилаётгани замирида мамлакатга кириб, ундаги барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳаракат мавжуд”. https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-dxx/29135060.html

Нега бу одам ҳе йўқ, бе йўқ, тўсатдан мухолифатни асоссиз айблай бошлади? Бу одамда салгина бўлсин фаросат борми ўзи?

И.Абдуллаевни бефаросатлигининг айрим исботлари:

1. Одам ўзини мухолифат деб санамайди, акс ҳолда сизни "ўзини ДХХ раиси деб санаб юрган кимса " дейиш ҳам мумкин. Мухолифат сафида бўлиш бу эътиқоддир!
2. Мухолифат тўсатдан фаоллашмайди балки доим жамиятдаги энг фаол сиёсий кучларнинг тамсилчиси ҳисобланади.
3. Фаолиятимизни қонунийлаштириш бизнинг доимий истагимиз, афсуски ҳукумат вакиллари нима учундир қонуний ишларга қарши. Энди шу ҳукуматнинг иккинчи даражали раҳбар лавозимини эгаллаган одамнинг қонуний ишлар бўлишига қаршилигини уни ўзидан бошқа ҳеч ким тушунмаса керак!
4. Бизнинг ўз фаолиятимизни қонунийлаштиришга интилишимиз замирида мамлакатга кириб, ундаги барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳаракат мавжуд эканлигини сиз бозордаги лўли кампирнинг фолидан эшитдингизми ёки марҳум отахонингиз Каримовнинг "барқарорлик" ҳақидаги маьрузалари ёдингизга тушиб кетдими?


Президент Мирзиёев излай-излай (ёки кимларнидир қистови сабаблими) топган янги кадри - янги ДХХнинг янги раиси ўзининг биринчи ўта жиддий хатосига йўл қўйди.

Аммо мени И.Абдуллаевнинг гапидан кўра кўпроқ Президентнинг бу гапни эътиборсиз қолдиргани ўйлантираяпти.
Бу ўта жиддий масалада Президентнинг сукут сақлашини қуйидагича тушуниш мумкин:
Президент ўзининг довдир кадри айтган бу гапларни тўлалигича маьқуллайди. Нафақат маьқуллайди балки мухолифатга нисбатан айнан ана шундай муросасиз қаттиқ сиёсат юргизилишини талаб қилади.

Агар менинг ана бу тахминларим рост бўлса у ҳолда аҳвол ЧАТОҚ! Бу дегани Каримовнинг 25 йиллик "Барқарорлик" сиёсати номи остида мухолифатга қарши амалга ошириб келган сиёсий таьқиб ва тайзиқлари доктринаси давом этади деганидир.

Агар Президент ўзининг янги кадридан бундай чиқиш қилишни кутмаган бўлса у ҳолда яқин бир ой ичида бу масалага у ойдинлик киритади.

Учинчи йўл йўқ.

Демак яқин кунлар ичида биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзининг сиёсий рақибларига нисбатан муносабатини аниқ биламиз. Агар у бу масалага ойдинлик киритмаса демак бу гаплар шахсан унинг сиёсатини акс эттирувчи гаплар деб тушунилади.


Хазратқул Худойберди
2018.04.10

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum