Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон. Горбачев ва Мирзиёев. Айрим ўхшашликлар ва аччиқ сабоқлар
Page 1 of 1

Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон.
Горбачев ва Мирзиёев.
(Қизиқ ўхшашликлар ва аччиқ сабоқлар).
Индалло.
Ҳар бир инсон, ҳар бир катта-кичик гуруҳ, жамият, ташкилот, маҳалла, қишлоқ , шаҳар, ўлка ва ниҳоят давлат доимий равишда ривожланиб боради.
Бу ривожланишнинг асосида ўша инсон, гуруҳ, жамият, ташкилот, маҳалла, қишлоқ, ўлка ва ниҳоят давлатнинг юксалиш ва ривожланишга бўлган табиий эҳтиёжи ётади.
Ана шу эҳтиёжга эътибор берилмаган ва ҳатто кундалик ётиш-туришини умуман ўзгартиришни истамаган одамда ҳам, ташкилот ва давлатда ҳам ички норозилик жараёни уруғ ота бошлайди.
Лалмикор ерга ташланган уруғ секин аста томир отиб, ер остидан тупроқни ёриб, қуёш нурларига интилгани каби инсон, жамият ва давлатда ҳам ривожланишга бўлган табиий эҳтиёж уни ёрўғликка, озодлик ва эркин нафас олишга, ўзига керакли даражада озуқа топиш ва фаровонроқ яшашга интилишга ундайди.
Бу табиий эҳтиёж кучайган сари унга нисбатан турли кўринишдаги қаршилик ҳам пайдо бўлиши мумкин. Қаршилик кучайган ривожланишга, ўсишга интилаётган табиий кучлар билан қаршилик ўртасида ҳаёт-мамот кураши бошланади.
Қайси томон қудратли баланд бўлса ўша томоннинг қўли баланд келиб иккинчи томон табиийки мағлуб бўлади.
Агар риволаниш ва ўсишга интилган кучлар бу курашда енгиб чиқса ҳаёт худди қалин ўрмонлардаги каби гуркираб, яшнай бошлайди.
Агар уларга қарши кучлар ғалаб қозонсалар ҳаёт орқага чекинишга ва Саҳрои Кабирдаги қумлар орасида бир амаллаб яшайдиган қурту қумурсқалар каби яшашга маҳкум бўлади.
Бу демак янги давр, янги имкониятлар яралишини кутиб яна худо билсин неча юз , балки минг йиллар оғир шароитларда, бир амаллаб яшашга интилаверади , интилаверади...
Инсониятнинг миллион йиллик тарихида ана шундай курашлар турли туман жойларда жуда кўп марталаб бўлган.
Гоҳ бир томон, гоҳ иккинчи томон ғалаба қозониб, кейин ҳаёт ўша жойларда бирор тарафнинг ғалабасига мувофиқ давом этган ва бугун ҳам шундай бўлиб қолмоқда.
Ер куррасида ўтган чорак асрлик тарихдан қолган ана шундай тарихий жараён, энг катта сиёсий воқеа Совет Иттифоқи деган улкан ва қудратли бир давлатда юз берди.
Европа ва Осиёнинг улкан кенгликларини қамраб олган, ўзининг бепоён мавзеларида 100дан ошиқ миллатлар, катта-кичик халқлар ва уруғларни бирлаштириб, 74 йил ҳукм сурган бу қудратли давлат тўсатдан, ўзининг сўнгги қисқагина 5 йил умри давомида сиёсий ва географик харитадан бутунлай ўчиб, йўқ бўлиб кетди.
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Мен қуйида кўпчилик билмаган, билганлар эса эътибор қилмаган бир масала ҳақида сўз юритмоқчиман.
Сиз ўйлаб кўрганмисиз – Нима сабабдан шундай қудратли давлат бўлмиш Совет Иттифоқи тўсатдан қулади?
Кўпчилик бу саволга оддий тарзда: «Улкан империя бўлмиш Совет Иттифоқининг ички сиёсати, унинг яккахокимлик, марказий административ бошқарувга асосланганлиги, халқнинг давлат бошқарувидан ажратиб қўйилганлиги каби кўплаб нотўғри ишлар охир оқибатда бу давлатнинг қулашига олиб келди» деб жавоб беришлари мумкин.
Бу гаплар тўғри албатта аммо бу жавоб улкан империя бўлмиш Совет Иттифоқининг тўсатдан қулаш жараёни бошланганини тўлиқ очиб бермайди.
Шу учун мен қуйида сизнинг эътиборингизни айнан ана шу масалага қаратмоқчиман.
1986 йилда Совет Иттифоқининг энг Олий Бошқарув органи бўлмиш Политбюрога нисбатан ёш (52 ёшли) Михаил Сергеевич Горбачев аъзо қилиб олинди.
Шу пайтгача унинг барча аъзолари советларнинг эски ва энг ишончли кадрларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг ёши 70 билан 80 ўртасида эди.
Горбачев Политбюрога аъзо бўлганига қадар бирин кетин 3 та қари Политбюро аъзолари Брежнев, Андропов, Черненко каби қариялар Коммунистик партиянинг Бош котиблигига тайинланиб давлат бошлиғи бўлдилар ва қисқа муддат(6..7 йил ичи)да ҳаётдан кўз юмдилар.
Давлат бошлиғининг ҳар икки, уч йилда алмашиб туриши ҳар қандай давлат учун хавфли ва ташвишли ҳолдир.
Чамаси айнан ана шу фактор, яьни Олий Ҳокимият Бошқарувини барқарор ва узоқ йиллигини таьминлаш учун, Политбюрога нисбатан ёш бўлган Михаил Горбачев сайланди. Орадан 2 йил ўтмаёқ у Бош котиб, яьни Совет Иттифоқининг Олий раҳбари бўлди.
Михаил Горбачевнинг ҳокимиятга келиши қайсидир жиҳатлари билан Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келишига ўхшаб кетади.
(Шу ерда бир дақиқа шошманг! Қизиқ бир ғайритабиий ўхшашликка эътибор беринг:
Михаил Горбачев
Шавкат Мирзиёев
Ҳар икки исм 6 ҳарфдан, ҳар икки шариф эса 8 ҳарфдан иборат экан! Қизиқ ўхшашлик. Афсуски уларнинг тақдирлари ҳам ўхшаш бўлиб бормоқда...).
(Давоми бор).

Last edited by Admin on Sun Feb 25, 2018 11:49 am; edited 3 times in total
Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон. Горбачев ва Мирзиёев. Қизиқ ўхшашликлар ва аччиқ сабоқлар.2нчи Қисм

Сиёсий бошқарувга янги кучларнинг келиши ўзи билан ҳамиша қандайдир янги шабада, янги фикр, янгича ўйлаш ва ҳаракат қилиш, янги журьат ва шиддат каби янгиликларни олиб келиши билан ажралиб туради. Бундай нарсалар ҳар қандай катта кичик корхоналар ва ширкатларда ҳам бўлиши табиийдир.
Аммо Бошқарувга янги кучларнинг келиши ҳамиша ҳам ижобий ўзгаишларга олиб келмаслиги мумкин. Масалан Германияда ҳокимиятга Гитлернинг, Сурияда Башар Асадни, Россияда Путинни келишлари нафақат ўша давлатларнинг халқларига балки бошқа халқлар бошига ҳам улкан кулфатлар келтирдилар.
Энди Горбачевга сиёсатига қайтсак, у ўзининг илк сиёсий қадамларини жуда ижобий бошлади.
Бу ерда унинг янгиликка ташналиги, янгича фикрлашдан қўрқмаслиги ва ўзгаларни тинглашга мойиллиги ҳам унинг кундалик сиёсий ҳаётида ва давлатни бошқаришда катта ёрдамлар берди.
Аммо “ўзгаларни тинглашга мойиллиги” деган жумлага “улардан хулосалар чиқариш” деган жумлани қўшсак Горбачев кўпроқ ўз халқининг фикрларини тинглаб, улардан хулосалар чиқаришдан кўра кўпроқ ўзга давлат раҳбарларининг фикрларини тинглаб, улардан хулосалар чиқарди десам тўғрироқ бўлади.
Чунки Горбачев ўзининг 5 йиллик фаолияти давомида минглаб корхоналарга бориб ўн минглаб каттаю кичик раҳбарларни ва ишчи-хизматчиларни тинглади.
Айни пайтда у бир неча маротаба АҚШ Президенти Рональд Рейган ва Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тэтчер билан учрашди ва улар билан узоқ ва мўҳим сўҳбатлар ўтказди.
Шу ерда асосий йўналишдан сал чекиниб бир фикр айтиб ўтсам:
Айнан Рональд Рейган ва Маргарет Тэтчер хоним ўзларининг талабчан ва қатьий фикрлари билан Горбачевга жиддий таьсир ўтказишга муваффақ бўлдилар ва охир оқибатда уларнинг бу ҳаракатлари Совет Иттифоқини қулашига олиб келди!
Горбачёвнинг Рейган ва Тэтчердан олган энг асосий дарси тезда ўзини кўрсатди.
Ёки бошқача, адабий тилда айтадиган бўлсак, Рейган ва Тэтчер хонимнинг Горбачевнинг янгича сиёсатга чанқоқ қалбига сочган уруғлари тезда ниш берди!
Бир куни Горбачев ўзининг Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг улкан бир йиғилишидаги чиқишида Қайта қуриш ва Ошкоралик ҳақида дадил ва жўшқин сўзлади!
Бўлди қарсак, бўлди сурон!
Қарсак чалганлар асосан Кремль залида ўтирган ва турли туман завод , фабрикалар, колхозлар ва совхозлардан делегат бўлиб келган юзлаб оддий коммунистлар эди.
Аммо залда бу гапларга хўмрайиб қараб ўтирганлар ҳам бор эди. Уларнинг сони ҳам жуда катта эди ва улар асосан барча республикаларнинг раҳбарлари, СССРнинг турли туман давлат идораларининг раҳбарлари ва бошқа коммунистик рўҳдаги фаоллар эди.
Вақт ўтиши билан айнан ана шу гуруҳнинг қудрати оша бошлади ва улар ўзларига “агрессивно молчащее большинство”( агрессив тунд кўпчилик) деган тамғани олишди. Улар ичида ўша пайтдаги Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби Ислом Каримов ҳам бор эди.
Айнан ана шу агрессив тунд кўпчилик секин аста Горбачев давлат сиёсати даражасига кўтарган Икки мўҳим Ислоҳот бўлмиш Қайта қуриш ва Ошкораликка қарши саботаж, яьни бузғунчилик ишларини бошлаб юбордилар.

Қайта қуриш ва унинг сабоқлари ҳақида. 3 Қисм
Қайта қуриш ва унинг сабоқлари ҳақида.
Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон. Горбачев ва Мирзиёев. Қизиқ ўхшашликлар ва аччиқ сабоқлар
3 Қисм
Горбачёвнинг Рейган ва Тэтчердан олган энг асосий дарси тезда ўзини кўрсатди.
Ёки бошқача, адабий тилда айтадиган бўлсак, Президент Рейган ва Бош вазир Тэтчер хонимнинг Горбачевнинг янгича сиёсатга чанқоқ қалбига сочган уруғлари тезда ниш берди!
Бир куни Горбачев ўзининг Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг улкан бир йиғилишидаги чиқишида Қайта қуриш ва Ошкоралик ҳақида дадил ва жўшқин сўзлади!
Бўлди қарсак, бўлди сурон!
Қарсак чалганлар асосан Кремль залида ўтирган ва турли туман завод , фабрикалар, колхозлар ва совхозлардан делегат бўлиб келган юзлаб оддий коммунистлар эди.
Аммо залда бу гапларга хўмрайиб қараб ўтирганлар ҳам бор эди. Уларнинг сони ҳам жуда катта эди ва улар асосан барча республикаларнинг раҳбарлари, СССРнинг турли туман давлат идораларининг раҳбарлари ва бошқа коммунистик рўҳдаги фаоллар эди.
Вақт ўтиши билан айнан ана шу гуруҳнинг қудрати оша бошлади ва улар ўзларига “агрессивно молчащее большинство”( агрессив тунд кўпчилик) деган тамғани олишди. Улардан бири ўша пайтдаги Ўзбекистон Компатиясининг биринчи котиби Ислом Каримов эди.
Айнан ана шу агрессив тунд кўпчилик секин аста Горбачев давлат сиёсати даражасига кўтарган Икки мўҳим Ислоҳот бўлмиш Қайта қуриш ва Ошкораликка қарши саботаж, яьни бузғунчилик ишларини бошлаб юбордилар.
Чекиниш.
Сўнгги пайтларда менга бир нарса одат бўлди:
Янги туғилган фикрни аввалига қисқача кўринишда Фейсбокда махсус рангли, эълонга ўхшаш тўртбурчак катакка жойлайман.
Кейин секин аста уни ривожлантириб мақола шаклига соламан.
Қуйида ана шу мақоламнинг дебочаси сифатида чоп этилган айрим қисқа фикрларим:
“Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати Расман эълон қилинмас,барча янгиликлар эса фақат 1 инсондан кутиларкан Ўзбекистонда тубдан ўзгаришлар бўлмас!”
“Жаноб Президент! Қачон Ўзбекистонда Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати Олий Мажлис минбаридан расман эълон қилинади?”
“Токи Қайта қуриш, Ошкоралик Сиёсати эълон қилинмас, барча фаолларга бу оғир, буюк ишларда қатнашиш имкони берилмас экан аҳвол ўзгармайди!”.
(Ана шу жумла ёзилган куннинг эртасига Нуруллоҳ Рауфхон Президентга мухолифатни Ватанга қайтариш зарурати ҳақида мақола эълон қилди.).
“32 миллионли халқнинг ҳар куни бир инсоннинг оғзига, у қиладиган ишларга қараб, қўл қовуштириб ўтириши ҳеч бир қуюшқонга сиғмайди!”
Бу қисқа фикрлар 4 февралнинг биринчи ярмида ёзилган айрим мисоллар холос.
Куннинг иккинчи ярмида ёзилган фикрлар:
“Бугун Ўзбекистон давлатида Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати расман эълон қилинмаётганининг сабаби ЖУРЬАТСИЗЛИКДА. Афсус,афсус..”
“Бир ахмоқ сиёсатни фоҳишабозлик деса бошқаси бугун бало дебди. Билишмайдики сиёсат оддий иш қуроли. Ишлатишинга қараб натижа оласан, нодон”.
(Биринчи гапнинг муаллифи П.Охун,иккинчисини муаллифи Н.Нормўмин. Соддадил ёзўвчи эса бу кимсаларни “мухолифат вакиллари” деб ёзибди ўз мактубида. Сиёсатни шу қадар нодонларча тушунган кимсалар қандай қилиб сиёсий мухолифат вакиллари бўлиши мумкинлигини фақат содда инсонгина ақлига сиғдира олади холос).
Энди яна асосий мақолага қайтсак.
Горбачевнинг Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати тезда ўз меваларини бера бошлади. Қарийб бир пайтда(1986...1989йиллар) Болтиқ бўйи республикалари, Россия, Украина, Грузия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Тожикистонда кучли халқ ҳаракатлари пайдо бўлдилар.
Айни пайтда Варшава Шартномасига кирган ва Шарқий социалистик лагерь деб аталадиган Шарқий Европадаги бир қатор давлатларда ҳам кескин инқилорбий ўзгаришлар бошланиб кетди.
Германия демократик республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасидаги баланд бетон деворлар бузилди ва икки давлатга ажратилган бир халқ улкан шодиёналар билан яна қайтадан бирлаша бошладилар.
Польшада Солидарность ҳаракати халқни жунбишга келтирди ва генерал Ярузельский бошлиқ ҳукуматнинг тахти равонлари лиқиллаб қолди.
Қайта қуриш туфайли социалистик дунёда бошланган улкан инқилобий тўлқиннинг энг даҳшатли зарбалари Руминияга, унинг ёвўз диктатори Николай Чаушеску бошига тушди. Ғазабга минган халқ уни қочиб кетаётган машинасини тўхтатиб тилка пора қилмоқчи бўлганда милисалар ва ҳарбийлар орага тушиб Чаушеску билан унинг рафиқасини ушладилар ва уларни махсус трибуналга топширдилар. Трибунал қисқа муддатда улар устидан ҳукм чиқарди ва улар отиб ташландилар(бу ҳақда youtube.com-да видео бор).
Украинада Рух, Ўзбекистонда Бирлик, Польшада Солидарность каби ҳаракатлар қарийб бир пайтда улкан инқилобий ўзгаришлар сари ҳаракат қила бошладилар.
Бугун Украина ва Польшада демократик жамият жадал сурьатлар билан қурилмоқда, Ўзбекистонда эса демократия ҳақидаги сўзлар худди Шимолий Корея демократик республикасидаги сўзлар каби асосан қоғозда.
Ўзбекистон президенти бу сўзни ойига эмас йилига бир, икки марта тилга олади холос десам янглиш бўлмас. Демократия ҳақида умуман тушунчаси бўлмаган фуқаролар эса бу сўзни умуман ишлатишмайди.
Шундай қилиб, Горбачев давлати бошлиғи сифатида бошлаб берган, юқори минбардан туриб ошкора ва расман эълон қилган Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати бепоён социалистик дунёда улкан инқилобий ўзгаришлар бошланишига олиб келди.
Бу ўзгаришларнинг нафақат ижобий балки салбий томонлари ҳам афсуски ўз юзини кўрсатди.
Энг буюк ижобий ўзгариш – бу миллионлаб инсонлар онгида тубдан бурилиш ясалиши, фуқароларга ўз фикрини эркин баён қила олиш имкониятлари, кўчаларга чиқиб эркин намойишлар ўтказиш ва ўз ҳақ ва ҳуқуқларини баралла баён қилиш десак тўғри бўлади.
Чунки айнан ана шу эркинликлар секин аста буюк тўлқинга айландилар ва улар “социализм” деб номланган аммо аслида тоталитаризм ва авторитаризмга асосланган ҳукуматларни ағдариб ташладилар.
Бу сиёсатнинг салбий томони шунда бўлдики, Горбачев Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатининг нималарга олиб бораётганини вақтида илғаб ололмади ва кескин инқилобий жараёнлар кечаётган бир даврда ўзига кучли бўронлардан кемани чўктирмай бошқара оладиган Ўтиш даври командасини туза олмади.
Мени эсимда, ана шу ҳақда мен Горбачевга бир мактуб ёзган эдим.
Мактубни ёзишимга сабаб бир катта йиғилишлардан бирида кучли журналистлардан бири Горбачевга айнан унинг атрофидаги саботёрлар/бузғунчилар (Лигачев бошлиқ бир тўда)ҳақида, унинг ўз атрофига замонавий фикрлай оладиган кадрларни тўплаши мўҳимлиги ҳақида айтган гаплари бўлди.
Горбачев ўшанда бу журналистнинг гапларини хаспўслашга уринди.
Шунда мени жаҳлим чиқиб, шартта қўлимга қалам олиб ана ўша журналист айтган гаплар тўғрилиги ҳақида ва у ўз атрофига қандай кадрларни тўплаши лозимлиги, Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатини иккинчи бўлимини тузиш ва уни тўғри бошқариш ҳақида мактуб ёздим. (Мактубимни қабул қилишгани ҳақидаги Марказқўмнинг кичик бир билдириши ҳанўз архивимда бор).
Ўша пайтларда халқнинг давлат бошлиғи билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш имкониятлари бугун ўзбек халқининг Мирзиёев билан мулоқот қилиш имкониятларига ўхшаб кетади.
(давоми бор).

Last edited by Admin on Sun Feb 25, 2018 10:43 am; edited 2 times in total
Қайта қуриш ва унинг сабоқлари ҳақида. 4 Қисм
4нчи қисм
Горбачев ва Мирзиёевнинг иш услубларининг кўп томонлари жуда ўхшаш. Масалан олий минбарлардан жўшқин чиқишлар қилиш, халқ дарди ҳақида, мўҳим ўзгаришлар қилиш заруратлари ҳақида гапириш, айрим амалдорларни кескин танқид қилиш, уларни алмаштириш ва ҳоказолар.
Афсуски улар ўртасидаги ўхшашликларнинг салбий кўринишлари ҳам бор. Улардан биринчиси: суронли 1986-90 йилларда Горбачев СССРда қилган бир неча жиддий хатоларни, 2017-18 йиллар ва бугунги кунларда Мирзиёев Ўзбекистонда такрорлаяпти.
Горбачевнинг жиддий сиёсий хатоларидан биринчиси юқорида ёзганимдек, унинг Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатининг босқичларини ўйлаб кўрмагани ва уларни тайёрламаганида.
Иккинчи хатоси ана шу ўзи бошлаб берган ва жамиятда улкан ўзгаришлар бошланиб кетишига кучли туртки берган Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати ортилган аравани тортадиган кадрларни ўз атрофига тўплай олмаганида.
Учинчи хатоси Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатини бошқариш жараёнини Ҳукумат ўз қўлида тутиб туриши ва ўзи бошқариши керак деб хато фикрлаганида.
Ана шу уч жиддий хато туфайли Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатининг дастлабки кучли тўлқинлари бир томондан авторитар раҳбарлар бўлмиш агрессив тунд кўпчиликнинг кескин қаршиликларига учраб, иккинчи томондан эса иқтисодий инқироз сабабли оч-наҳор қолган миллионлаб фуқаролар фаоллигининг табиий равишда сўниши сабабли пасая бошлади.
Янги сиёсат тўлқинларининг пасайиши ёмон аломат эди. Аммо бу аломатларни ўша пайтларда ўзини замонага мослаган ҳолда Президент деб эълон қилган Горбачев на кўра, нада сеза билди.
Натижада парда остида, вице президент Янаев раҳбарлигида иш кўрган бир гуруҳ саботер/бузғунчилар Горбачев Форосда дам олишда бўлган кунларда (19..21 август 1992й) давлат тўнтариши қилдилар ва ўзларини ГКЧП (Государственный комитет в период чрезвычайного положения) деб аталмиш СССРнинг янги ҳукумати деб эълон қилдилар.
Аммо Россияда эндигина кучга тўлиб келаётган ёш демократия кучлари Борис Ельцин раҳбарлигида бу фитнага қарши чиқдилар.
Улар Горбачевни тезда Москвага қайтишини талаб қилдилар.
Айни пайтда ГКЧПнинг ҳам қарори қатьий эди.
Улар парчаланиб кетаётган Совет Иттифоқини “Суверен/мустақил республикалар иттифоқи” кўринишида сақлаб қолиш учун иш бошлаганларини эълон қилдилар.
Амалда эса уларнинг мақсадлари СССР деб аталмиш империяни ҳар қандай йўллар билан сақлаб қолиш, Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатини таг томири билан қўпориб ташлаш эди.
Ўрни келганда шуни айтиш керакки, ГКЧПни Ўзбекистон раҳбарлари, хусусан Ислом Каримов қўллаб чиқди.
ГКЧПнинг раҳбарлари ўз ғалабаларини мустаҳкамлаш учун уларга қўшилган Мудофаа вазирига Москвага қўшин киритишга буйруқ беришди.
Москва кўчаларига кириб келаётган танклар ва турли туман зирҳли машиналарни кўрган халқ янада жунбушга келди.
Улар танкларни тўхтатишга муваффақ бўлдилар.
Ельцин бир танк устига чиқиб жўшқин нўтқ сўзлади ва ГКЧПнинг фитнасини очиб ташлади.
Армия халққа қарши боришни истамади ва чекинди.
Форосдан қайтган Горбачевни халқ аэропортда тантаналар билан кутиб олди.
Аммо халқнинг Горбачевни аэропортда бундай тантанали кутиб олиши биринчиси ва сўнггиси бўлди.
Горбачев фитна иштирокчиларини дарҳол вазифаларидан бўшатди, улар устидан тергов ишлари бошланиб кетди, ГКЧПнинг айрим аъзолари ўз жонларига қасд қилишди, кўпчилиги қамалиб кетди.
Гуёки СССРнинг Олий ҳокимияти яна қайта тиклангандек эди.
Аммо устки қисми сокиндек кўринган денгизнинг остида тўлқинлар ҳали сусаймаган эди.

Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон. Горбачев ва Мирзиёев. Қизиқ ўхшашликлар ва аччиқ сабоқлар.5 Қисм
Мирзиёевнинг сиёсий омадсизлиги
Давлат бошига эндигина келган Горбачев билан Мирзиёев ўртасидаги фарққа қарасак бир нарсани гувоҳи бўламиз:
Ҳар бир сиёсатчининг ҳаётида айрим инсонлар кучли роль ўйнайдилар. Масалан Горбачевнинг кучли сиёсатчига айланишида АҚШ Президенти Рональд Рейган ва Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тетчер катта роль ўйнадилар.
Афсуски Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга президент бўлганидан бери унга ана шундай кучли сиёсатчилар билан учрашиб, улар билан сўҳбатлар қуриш имконияти бўлмади.
Мирзиёев учрашган ва қисқа сўҳбатлар қурган кучли давлат бошлиқларидан бири Туркия президенти Режеб Эрдўғон, иккинчиси Россия президенти Владимир Путин бўлди. Аммо бу икки раҳбар Мирзиёевга қандайдир кўринишда бўлсин ижобий таьсир ўтказа олишмади.
Аммо уларнинг Мирзиёевга нақадар салбий таьсир ўзказишгани ҳозирча сир бўлиб қолмоқда. Аммо бу сир президентнинг ҳатта ҳаракатлари ва қабул қиладиган фармонларида ўз юзини кўрсатиши муқаррар!
Путин ва Эрдўғон сиёсатида жуда кўп салбий томонлар бор, масалан уларнинг иккаласида ҳам кўплаб халқаро масалаларни ақлу заковат, дипломатия, мулоқот билан эмас балки куч ва зўравонлик билан ҳал қилишга мойиллик бор.
Уларнинг ҳар иккаласи ҳам якка ҳукмронлик қилади, ўзгалар фикрини жуда оғир қабул қилади. Ҳар соҳада, ҳар масалада асосан ўзини ҳукмини юргизишга интилишади.
Шу сабаб Мирзиёев улардан тузукроқ маслаҳатлар ва ўрнак олса бўладиган нарсаларни ўрганиши амри маҳол.
Ана шу ерда Мирзиёев ёрдамга, кучли сиёсий маслаҳатчиларга мўҳтож.
Аммо у на Ўзбекистон халқининг ичидан чиққан маслаҳатчиларни тан олади, нада чет эллик кучли давлат раҳбарлари билан тузукроқ алоқа ўрната олди.
Ана шу муаммо секин аста кучайиши ва Ўзбекистон давлат сиёсатида жиддий роль ўйнаши мумкин.

Last edited by Admin on Mon Mar 05, 2018 6:52 pm; edited 1 time in total
Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон. Горбачев ва Мирзиёев. Қизиқ ўхшашликлар ва аччиқ сабоқлар. 6 Қисм
Сен менга дўстингни айтсанг, мен сенга кимлигингни айтаман.
(Скажи мне кто твой друг и я скажу кто ты).
Русларнинг бу мақоли жуда топиб айтилган гап.
Агар Мирзиёев Каримов, Путин, Эрдўғонларни ўзининг сиёсий устозлари деб билса у ҳолда иш чатоқ! Ўзбекистон президентининг қадам олишлари ва сиёсат юргизиши афсуски шундан далолат бермоқда.
У Каримовни ўзининг устози деб тан олишини бир неча бор кўрсатди.
Масалан Қаршида Каримов ҳайкалини ўрнатилиши, Каримов даврида қилинган қатағонларни(Тошкентда, Талабалар шаҳарчасида, Наманганда, Андижонда бўлган қатағонларни) умуман тилга олмаслиги, айнан Каримов каби ўзининг асосий вазифаси сифатида вазирлар ва турли туман амалдорларни алмаштириш деб қараши, Парламент ва Вазирлар Маҳкамасининг худди Каримов давридагидек Президентнинг соясида қолаётгани, Мафия лидери Салимбойваччани Ўзбекистон Олимпия Қўмитасининг раис ўринбосарлигига қайта тайинлаши каби ишлар айрим мисоллар холос.
Путин эса Мирзиёевнинг назарида қудратли ҳукмдор. Аммо у билмайдики, ёки билсада эътибор қилмайдики, жаҳон халқлари кўзида Путин бугунги кунда дунёдаги энг хавфли давлат раҳбари ва қўллари Сурия, Украина, Грузия ва Чеченистон халқларининг, ҳамда Россия мухолифати ва зиёлиларининг қонларига ботган ҳукмдордир.
Эрдўғон эса ўзининг зўравонликка мойиллиги ва мухолифатга тоқатсизлигини мухолифат фаоли Гулен ва унинг тарафдорларига қарши кенг кўламли босимлари, минглаб (!!!) профессорлар, ўқитувчилар, давлат идоралари ходимлари ва бошқаларни қамоқларга олишлар билан, халқаро майдонда эса Суриядаги урушни тўхтатиш ўрнига у ерларда ИШИДга қарши курашган курд армиясига ва умуман курд давлати тузилишига қарши эски урушни қайтадан бошлаб юборди.
Хўш, агар чет эл давлат раҳбарлари ичидан тузукроқ раҳбарни ўзига яқин тутиб , у билан яқиндан сўҳбатлар ўтказиш имконига эриша олмаган Мирзиёев бу камчиликдан нима зарар кўриши мумкин?
Гап шундаки, бир давлатни бошқаришда яккаҳукмдорликка интилган раҳбар бора бора диктаторга айланади. Дунёдаги диктаторларнинг бирортаси бирор тузукроқ давлат сиёсати юргиза олмаган, аксинча, улар олиб брган сиёсат кўп ҳолларда қотиб қолган, эркинлик, ҳур фикрлилик тақиқланган ёки кескин чекланган, сиёсий мухолифатга ва иносн ҳуқуқлари ташкилотларига фаолият юритишга имкон берилмаган. Охир оқибатда бундай сиёсат ҳам ўша раҳбарнинг , ҳам у бошқарган ҳукуматнинг инқирози билан тугаган. Уларга юзлаб мисоллар келтириш мумкин.
Айримларини эслатиб ўтаман: Сталин, Гитлер, Кастро (ака ва ука), Мугабе, Ассад(отаси ва боласи), Муборак, Қаддофий, Алиев(отаси ва боласи), Ким (бобоси, отаси ва боласи), Пиночет ва ниҳоят Каримов.
Хўш, чет эл давлат раҳбарларидан ўзига бир устоз, маслаҳатчи топа олмаган Мирзиёев нега ўшандай маслаҳатчини мамлакат ичидан қидирмайди?
Жавоб оддий. ИСТАМАЙДИ. Чунки ўзини ҳар қандай маслаҳатчидан ақллироқ ҳисоблайди.
Аммо гап бу ерда ким ақллироқ эканлигини ҳақида эмас балки бир ақллининг давлат раҳбари бажариши керак бўлган улкан маьсулиятлар ва вазифаларни ҲАММАСИНИ бажара олишида!
Табиийки бир инсон бу қадар улкан маьсулиятлар ва вазифаларни нафақат бир ўзи, балки бир гуруҳ энг яқин вазирлар ёрдамида ҳам бажаоа олмайди.
Айнан ана шу муаммони яхши тушунган қадимий Рим давлати сиёсатчилари бошқарувда илк бора Парламент деган давлат идорасини қўллаш ҳақида фикр юрита бошладилар.
"Парламент" сўзининг оддий маьноси “Халқ вакилларининг маслаҳат кенгаши”.
Парламент тузилишига сабаб қадимий Римда босқинчилик сиёсати сабаб Рим империясининг ҳудудлари ҳаддан ташқари кенгайиб кетган эди. Барча ҳудудларни бошқариш борган сари қийинлашиб кетгани учун файласуфлар томонидан илк бора Парламент тушунчаси ҳақида тортишувлар бошланди.
Суқрот, Аристотель, Платон, Аристофен каби донишмандлар бу тушунчани ривожлантириб, уни конкрет бир шаклга келтирдилар.
Парламентда тўпланган халқ вакиллари турли узоқ ва яқин ҳудудлардан келиб, ўз ҳудудларининг муаммолари ҳақида гаплашар эдилар ва ниҳоят ўхшаш муаммоларни бир жойга тўплаб битта умумий ечим топар эдилар. Бу ўша муаммоларни музокара ва муҳокамалар орқали ечиш ва умумий қонун ва фармонлар қабул қилишда ишни анча осонлаштирар эди.
Бугунга келиб барча ривожланган давлатларда Парламентнинг роли улкан.
Парламентга сайланиш учун турли туман партиялар сайловчиларнинг маълум фоиз овозларини олишлари шарт. Бу фоизлар турли давлатларда турлича бўлиб 4..7 фоизлар атрофида бўлади.
Сайовчиларнинг овозларини олиш учун барча партиялар бир бирлари билан қаттиқ курашадилар. Уларнинг кураши жамиятдаги турли туман муаммоларни қандай қилиб ҳал қилиш ҳақидаги фикрлар атрофида бўлади.
Бошқарув парламентаристик бўлган давлатларда парламентда энг ўринларни олган партия ёки бир неча партиялар блоги Ижроия ҳокимияти/Вазирлар маҳкамасини тузиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Бошқарув Президентлик бўлган давлатларда ҳам вазият қарийб шундек, ягона фарқ шундаки, Президент асосан давлатнинг рамзий тамсилчиси сифатида турли туман халқаро учрашувларда қатнашади, Бош вазир эса асосан Ҳукуматлар учрашувларида қатнашади.
Демократик дунёда президентнинг маьсулияти кескин чегараланган ва мамлакатни асосан уч ҳокимият бошқаради. Улар Қонун ишлаб чиқарувчи, Суд ва Ижроия ҳокимиятларидир.
Аммо бугун Ўзбекистонда президентнинг роли ҳали ҳанўз худди Каримов давридагидек, якка ҳукмдорликка асосланиб қолмоқда.
Уч ҳокимият мустақиллиги, демократия каби сўзлар ҳозирча афсуски қоғозларда қолиб кетмоқда...
Давоми бор...

Re: Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон. Горбачев ва Мирзиёев. Айрим ўхшашликлар ва аччиқ сабоқлар
Қайта қуриш ва унинг сабоқлари ҳақида. 7 Қисм
Мен мақоланинг 4нчи Қисмида қуйидаги фикрларни ёзган эдим:
“Горбачевнинг жиддий сиёсий хатоларидан биринчиси юқорида ёзганимдек, унинг Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатининг босқичларини ўйлаб кўрмагани ва уларни тайёрламаганида.
Иккинчи хатоси ана шу ўзи бошлаб берган ва жамиятда улкан ўзгаришлар бошланиб кетишига кучли туртки берган Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати ортилган аравани тортадиган кадрларни ўз атрофига тўплай олмаганида.
Учинчи хатоси Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатини бошқариш жараёнини Ҳукумат ўз қўлида тутиб туриши ва ўзи бошқариши керак деб хато фикрлаганида.
Ана шу уч жиддий хато туфайли Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатининг дастлабки кучли тўлқинлари бир томондан авторитар раҳбарлар бўлмиш агрессив тунд кўпчиликнинг кескин қаршиликларига учраб, иккинчи томондан эса иқтисодий инқироз сабабли оч-наҳор қолган миллионлаб фуқаролар фаоллигининг табиий равишда сўниши сабабли пасая бошлади...”
Мен бу ерда сизларга Горбачевнинг яна бир катта хатосини эслатиб ўтмоқчиман:
Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсатининг отаси бўлган Горбачев буюк ислоҳотларни таклиф қилдию аммо уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида на ўйлаб кўрди, нада халқ фаолларидан тушган таклифларга эътибор берди.
Натижада бу янги сиёсат қисқа вақт ичида худди ботқоқликка кириб қолган улкан ва оғир юк машинасидек қотди, қолди. Ботқоққа ботган машинани сиз ҳарчанд газини босманг у бадтар чўкса чўкадики ўз кучи билан ундан чиқиб кета олмайди!
Мен умид қиламанки жаноб Мирзиёев Горбачев йўл қўйган ана ўша буюк хатоларни такрорламайди.
Уларни такрорламаслик учун эса Горбачев эсдан чиқарган ана ўша Ислоҳотларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни юргизиб юбориш лозим.
Қуйида шулар ҳақида икки оғиз сўз.
Ўзбекистонда ислоҳотлар кенг кўламли бўлиши ва улар умумхалқ жараёнига айланиши учун Президент олий минбардан, ТВ ва Радио орқали қуйидаги 3 мўҳим нарса ҳақида қайта қайта сўзлаши лозим:
1. "Янги Фармонда белгиланган кундан бошлаб ўзбек жамиятида Сўз Эркинлиги амалда бўлишига кенг йўл очилади. Кимда ким, у қандай амалда бўлишидан қатьий назар, сўз эркинлигини бўғишга уринса у қонунга асосан, Ўзбекистон Конституцияси ва Президент фармонини атайлабдан бузган, саботаж қилаётган шахс сифатида жиноий жавобгарликка тортилади" деб эълон қилиниши керак.
2. Барча мухолифат партиялари ва турли туман жамоат ташкилотлари ва уларнинг матбуот органлари(газета ва журналлари) рўйхатга олинишлари лозим. Бу учун Адлия вазирлиги уларни руйхатга олиш ишларини қайта кўриб чиқиб уларни осонлаштириши, турли туман чекловлар олиб ташланиши, оддий талабларнигина қолдириши лозим(масалан ташкилотнинг ҳақиқий аъзоларини исми шарифлари ва адреслари, ташкилотнинг марказий органи ва унинг манзили, раҳбарияти, Таьсис қурултойининг қарори, мўҳри ва дастури ҳамда Низоми кабилар).
3.Барча соҳаларда, барча давлат ва хусусий корхоналарда мустақил Касаба уюшмалари тузилиши қонунга асосан мажбурий бўлиши керак. Улар давлат ва хусусий иш берувчиларга мухолифатда турадиган, ўзининг аъзолари бўлмиш ишчи ва хизматчиларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган жамоат ташкилоти сифатида тузилиб рўйхатга олинишлари лозим.
Ишчи-хизматчи билан иш берувчи ўртасидаги турли туман масалалар ва низолар (иш ҳақи, иш соатлари, иш шароитлари, суғурта масалалари ва ҳоказолар) икки тарафнинг музокаралар ёрдамида ечилиши мумкин. Икки тараф бир ечимга кела олмаган тақдирда Касаба уюшмаси ўз юристини ҳар бир ишчи ва хизматчини маҳкамада иш берувчи билан тортишувда ҳимоя қилишни таьминлайдиган орган бўлиши лозим.
Булар Ўзбекистонда Қайта қуриш сиёсатининг негизларидир. Қолган ишлар ана шу дастлабки мўҳим қадамлардан бошланади.
Бир одам(Президент)нинг жамиятдаги турли туман муаммолар ҳақида гапиришини ўзи кифоя қилмаслиги аллақачон ҳаммага аён бўлди.
Шунинг учун Ўзбекистонда Қайта қуришнинг оғир карвонини барча баб бараварига тортиши керак.

Similar topics
» Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан
» Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan
» Ўзбекистон давлати раҳбарига айтмоқчи бўлган айрим фикрлар
» Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар
» Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|