Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар

Go down

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар Empty Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар

Post by Admin Wed Aug 09, 2017 7:06 am

Ишдан ҳайдалган ва ҳали ҳайдалмаган прокурорлар, судьялар, милисалар ва бошқалар ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев яқинда Ўзбекистон Прокуратура тизимлари ҳақида жуда яхши гапирди.
Айтилишича 80 фоиз прокурорлар ишдан олинибди.
А ни айтган одам Б, В ва ундан кейинги ҳарфларни ҳам айтиши керак.

Хўш, ўша ишдан ҳайдалган прокурорлар, энди ётиб олиб, қоринлари қашлаб, тўплаган миллионлари еб, мазза қилиб ётаверадими?

Ёки Президент столига ўзи қоралаган, пора олиб қамаган одамлар ҳақида ишларни биттама битта ҳисобини берадими?

Хўш, кейин улар "Порахўрлик, таьмагирлик, ўз мансабини суистеьмол қилиш" каби айблар билан жазога тортиладиларми?

Ёки улар ҳали жазога тортилмасдан Президент амнистиясига тушдиларми?

Агар шундай бўлса у ҳолда янги прокурорлар ҳам буегуноҳ одамларни пора бермагани учун қамаб, кейин сувдан қуруқ чиқиб "фақат ишдан ҳайдалиш билан қутулманку" деб улар ҳам муттаҳамликларни давом эттиришмайдими?

Ўша ҳайдалган прокурорлар асоссиз қамаган минглаб одамларнинг тақдирлари қандай бўлади?


Буларнинг барчаси Президент айтган А-нинг айрим бўлаклари холос.
Энди масалани ҳали очиқланмаган томонларини, Президент ҳали айтмаган бўлакларни бир қараб чиқсак.

Б. Ўша ҳайдалган прокурорларга бегуноҳ одамларни судраб келиб, кейин у билан келишган ҳолда пора берганларни озод қилиб ёки муддатини камайтириб, пора бермаганларини қамоқларга бадарға қилган минглаб милисалар, МХХ ходимларининг масаласи нима бўлади?

В. Ўша ҳайдалган прокурорларни айбномаларини сўзсиз қабул қилиб, айбланувчиларнинг оҳу зорларига қулоқ солмаган, фақат прокурорнинг айбномаси асосидагина минглаб бегуноҳ одамларни узоқ муддатларга қамоқларга ҳукм қилган судларнинг раисларини аҳволи қандай бўлади?

Г. Ўша ҳайдалган прокурорларнинг ўйдирма айбловлари асосида бугун ҳам қамоқларда ўтирган минглаб бегуноҳ одамлар қачон озод қилинадилар?

Д. Ўша ҳайдалган ва ҳали ҳайдалмаган прокурорларнинг ўйдирма айбномалари билан қамоқларга ҳукм қилинган, кейин эса яна қамоққа тушиш хавфи остида чет элларга кетишга мажбур қилинган юзлаб мухолифат вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар қачон оқланадилар?



Кўриб турганингиздек, саволлар жуда кўп жаноб Президент.
Ва биз жавобларга маҳталмиз.
Ёки мен бу саволларни қўйишга сал шошилдимми?
Бу масалалар бўйича қандайдир ишлар қилинаяптими?
Агар масала шундай бўлса жуда яхши.
Умид қиламиз, кутиб қоламиз, бошланган яхши ишларнинг поёнига етказилишларига омадлар тилаб қоламиз.

Миллионларнинг кўзлари ва қулоқлари сизда.
Сўз сизга жаноб Президент.

Ҳазратқул Худойберди
2017.08.09

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар Empty Иэ! Бу ёғи қандоқ бўлди жаноб Президент?

Post by Admin Mon Sep 04, 2017 3:19 am

"Водий Президенти" ва унинг Бош прокуратурадаги ўғли кирдикорлари
“Улуғ"ларга тил теккизманг, қамаласиз!

Шу йилнинг 7 август куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоятининг Фурқат тумани суди судьяси О. Ҳасанов фуқаро Абдупатто Мадаевга оид жиноят ишини кўриб чиқди ва уни 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. (“Жазо қаттиқ тартибдаги колонияларда ўталсин…” дея таъкидлади судья.)


Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 239-моддаси 3-қисми билан судланган Мадаев Қўқонда “ҳазрат” деб улуғланадиган, Қўқон ўрмон хўжалигининг қарийб 35 йиллик раҳбари Мансур Хўжаев ва унинг Республика Бош прокуратураси 11-бўлими прокурори бўлган ўғли Алишер Хўжаевнинг хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига шикоят қилгани сабаб бўлган.

Воқеалар хроникаси жуда оддий. Фуқаро Мадаевнинг қудаси Қурбонбой Субхонбоевнинг “Субхонбоев” фермер хўжалигига 1996 йилнинг 26 октябрида 49 йил муддатга ажратилган 1,2 гектар ерни ҳазрат ва унинг амалдор ўғиллари ҳокимият идораларига турли босимлар орқали ўзларининг “Данғара Сайёд Стил” фермер хўжалиги манфаатига тортиб олади. Кейинчалик давлат заҳирасига олинган ерда кўкариб турган дарахтларга арра солади, барча гиёҳларни қуритади. “Босим”лар сўзи ҳазратнинг ўғиллари Алишер Хўжаевга нисбатан туҳмат эмиш, гўё бу жаноб қўй оғзидан чўп олмаган, виждонан ишлайдиган прокуратура мулозими эмиш.


Суд мажлисига бориб, публицист Шароф ака Убайдуллаев билан жараённи кузатган бўлдик. Судья Ҳасанов камгап, камтарин, фарғоналикларга хос мулойим табиат бир йигит экан. Афсуски, шахсий фазилатларнинг барчаси ҳам судьянинг адолатли, инсоф-диёнатли бўлишига кифоя қилмас экан. Суд жараёнида буни кўрдик: қози икки томонни ҳам эшитиши, гувоҳларнинг барчасини сўраб, адолат тантанаси учун лозим чораларни кўриши керак. Лекин судья бундай қилмади. Жилла қурса, нима бўлган ўзи, ҳазрат Мансур Хўжаев ва унинг Тошкентдаги амалдор ўғли ким, бу жанобларнинг жамолини, турқи тароватини судда кўрайлик (бошқа жойда кўрса кўргандир) дейишга журъат қила олмади.
Абдупатто Мадаев эса ҳазратнинг устидан шикоят қилиб, шаккоклик қилган биринчи фуқаро эмас. У жанобнинг устидан Фарғона вилояти Миллий Хавфсизлик Хизматига қўқонлик фуқаро М. Пирматов қариндошлари бошига тўппонча тирагани ҳақида 2006 йилнинг 8 сентябридаёқ ариза ёзган. Ўша аризада қаҳрамонимизнинг ўзини “Водий Президенти” дегани ҳақидаги иддаолар ҳам бор.

Аслида Мадаевнинг қамалишига асос бўлган шикоят (!) мазмунан судда чуқурроқ ўрганилса, адабиётшунослик, хатшунослик экспертизаси масалага таҳлилий ёндошса, шикоятда Хўжаевларнинг бирор бир масалада камситилган жойи йўқ. Аксинча, шикоятда юртдошларимиздаги журъатсизлик, маддоҳлик сингари одатларнинг шахсга нисбатан имплементацияси, қоришиқ кўринишидан келиб чиққан оддий таклиф кўриниши намоён бўлади. Яъни, шикоятчи президент Мирзиёевга мавқеи турлича бўлган фуқароларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солишни таклиф қилмоқда.

Мадаевнинг шикоятларида туҳмат, ҳақорат элементлари ҳам мавжуд эмас. Унинг тахминлари шикоятидаги воқеаларнинг мантиқий боғланиши билан ўз исботини топади. Қолаверса, Мадаев ҳазрат ва унинг ўғиллари кирдикорларини биринчи марта гапираётган одам ҳам эмас. Шунга кўра, Жиноят Кодексининг туҳмат ва ҳақоратга оид моддалари диспозицияси Мадаевга муддатли жазо берилишини талаб қилмайди. Агар Мадаевнинг шикояти жиноят бўлса, Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонасига шикоят қилган 1 050 000 нафардан ортиқ фуқаронинг барчасини жавобгарликка тортиш мумкин бўларди.
Мадаевнинг шикояти мазмунида Хўжаевлар ўзининг обрў-эътибори, Республика Бош прокуратурасида хизмат қилувчи ўғилнинг мавқеидан фойдаланиб, еримизни тортиб олди, дейилади. Агар ҳазрат ва унинг ўғилларига тааллуқли бўлмаган, айтайлик, чинозлик Аҳмадбой бу ерни олган бўлса, у ҳолда Мадаевни туҳматчи дейиш мумкин эди. Ҳозирги ҳолатда эса бу ҳол ошкоралик ва плюрализм тамойилларига тўла мос ва бунинг учун жавобгарлик бўлиши мумкин эмас.


Модомики, Мансур Хўжаев чориғини зўрға судрайдиган чол бўлганида, Бош прокуратуранинг бўлим прокурори бўлган Алишер Хўжаев гараж қоровули бўлганида, Субҳонбоевнинг кўкариб турган боғини кестириб ташлашга қодир бўлармиди? Мансур Хўжаев ўзининг зўровон ҳайдовчисига қаҳрамонимиз Мадаевни куппа-кундузи ўз уйида ўласи қилиб калтаклата олармиди?
Мана гап қаерда: ижтимоий нотенглик, бойнинг фуқарога феодалча муносабати ва прокурорларнинг Шавкат Мирзиёев айтганидек, оёғи аллақачон ердан узилиб, коррупция ботқоғига ботиб қолганида. Гап судларимизнинг ана шундай қабиҳликларни қонунлаштираётганида.

Одамлар орасида бугун биз тилга олган ҳазратнинг аллақандай “алимбой”, “салимбой”лар билан алоқалари, прокуратура органининг “кўча” билан дўстлиги ҳақидаги миш-мишлари юрибди. Биз буни ўз номи билан миш-миш бўлгани учун ҳам тилга олмадик. Лекин шу ўринда аввалига “миш-миш” бўлган Гулнора Каримов иши нималар бўлганини эслаш зарар қилмайди.
Ёзувларимни маҳаллий матбуотда доим айтиладигандек “ҳуқуқий жамиятда яшаяпмиз”, “мамлакатимизда қонунлар устивор” деган чучмал жумлалар билан битиришни хоҳламайман. Қонун устивор бўлган ҳуқуқий жамиятда яшамаётганимизга юқоридаги фактнинг ўзи исбот бўлади олади.
Президент Шавкат Мирзиёев яқинда прокуратура мулозимларига қарата: “Ҳамманг порахўрсан!” деди. Агар ана шу “ҳамма”га Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 11-бўлими прокурори Алишер Хўжаев ҳам кирса, порахўрнинг устидан шикоят қилган фуқаро Мадаев нега қамалди?
Агар Мирзиёев туҳмат қилаётган бўлса, Мадаев билан биргаликда икки йиллик қаттиқ тартибдаги колонияда жазо муддати ўташи керак эмасми?


Абдураҳмон Ташанов,
Тошкент - Фарғона - Тошкент

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар Empty Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати буткул, таг томири билан қўпориб ташланиши керак.

Post by Admin Sat Oct 07, 2017 4:18 am

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати буткул, таг томири билан қўпориб ташланиши керак.
Унинг ўрнига янги, замонавий, Ўзбекистон ва халқаро қонунларга ҳурмат кўрсатадиган ва барча ишларини фақат қонунларга асосан юритадиган Давлат Хавфсизлик Полицияси тузилиши лозим.

Мен кеча журналист Бобомурод Абдуллаевга қарши МХХнинг ҳибсхонасида қўлланилаётган даҳшатли қийноқларни эшитиб шу фикрга келдим.

МХХни қайта ислоҳ қилиб бўлмайди. Чунки бу идоранинг ишлаш услублари ҳам, унинг кўпчилик кадрлари ҳам совет давридан қолган ва аксилинсоний тартиб қоидаларга бўйсундирилгандир.
МХХда ишлайдиган кўпчилик кадрларни қайта тарбиялаш, қонунларни ҳимоя ва ҳурмат қилишга ўргатиш қарийб амалга ошириб бўлмайдиган масаладир.

МХХда ишлайдиганларнинг сони тахминан 50 000 атрофида бўлсада амалда бу ташкилотга қўл ва оёқлари билан чамбарчас боғланган давлат мулозимлари, турли туман хизматчилар ва ажриқдек ҳамма ёққа тарвақайлаб кетган агентлар сони миллиондан ортиқдир. Уларнинг кадрлари ва агентлари ҳатто чет элларда ҳам жуда кўп тарқатилган.

Бу кадрлар ва агентларнинг барчаси Ўзбекистон ва халқаро қонунлар асосида эмас балки эски совет КГБси , Россиянинг ФСБси қоидалари ва талаблари асосида иш юритишади.
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг аммо бир аччиқ ҳақиқат бор: Ўзбекистоннинг бугунги МХХси ҳали ҳанўз Москвадан, Россиянинг ФСБси томонидан хуфиёна бошқарилади.
Айнан ана шу сабаблар туфайли бу халқ ва давлат учун ўта хавфли бўлган идорани буткул тугатиб унинг ўрнига янги Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Полициясини тузиш лозим.


Ҳазратқул Худойберди
2017.10.07

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар Empty Re: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Прокуратура ҳақида гапларидан сўнг қилинган айрим хулосалар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum