ДАВЛАТНИ Гитлер ГЕРМАНИЯси ёки Путин РОССИЯсига қандай айлантириш мумкин ?
Page 1 of 1

ТАРЖИМОНДАН
Ўтган асрнинг 20-чи йилларидан кейин Россия ва унинг босиб олган ҳудудлар аҳолиси ўз-ўзидан коммунист бўлиб қолган эмас. Ундан олдин, XIX-аср ўрталарида, Германиялик файласуф Карл Маркс коммунизм ғоясини ишлаб чиқди. Ўша пайтда бу ғояни ёқлайдиганлар ҳам, унга қарши бўлганлар ҳам бор эди. Бироқ тарафдорлар орасида энг ашаддийси Россиялик файласуф Владимир Ульянов (Ленин) бўлиб чиқди. У коммунизм ғоясини нафақат ўрганди, балки уни Россия ҳаётига тадбиқ этиш учун 1917 октябрида ҳарбий қўзғолон ташкил қилди ва коммунизм ғоясига асосланган давлат қуришга киришди. Натижа маълум: Россия ва унинг мустамлакаларида ўнлаб миллион одамлар очликдан ўлди, қамоқларда ўлдирилди, урушларда қирғин бўлди.
ХХ-асрнинг 20-30-чи йилларида Германия аҳолиси ўз-ўзидан нацизм ғоясига чалинган эмас. Ундан олдин "Менинг курашим” номли китоб ёзган армия ефрейтори Адольф Ҳитлер сиёсий майдонда пайдо бўлди. У ўзининг аксилинсон «нацизм” ғоясини иқтидорли немис халқи онгига осонгина сингдирди. Унинг ғоясини оммалаштирган одамлар ҳам кам эмас эди. Ташвиқот (пропаганда) соҳасида тенги йўқ одам ҳисобланган Йозеф Геббельс нацистлар Германиясининг ташвиқот вазири эди. У бебаҳо нотиқ эди, у ҳар қандай аудиторияни нацизм ғоясига маҳлиё қилиб қўйиш санъатини эгаллаган эди. Натижа маълум: нацизм ғоясига учган Германия 2-чи Жаҳон урушини очди, Германия аҳолисининг ўнлаб миллион одамлари қурбон қилинди.
20-30-чи йилларда Европанинг яна битта давлати, Италия халқи ўз-ўзидан фашизм ғоясини орзиқиб кутаётган эмас эди. Ундан аввал Италияда журналист Бенито Муссолини ўзининг фашизм ғоясини мамлакат бўйлаб ёя бошлади. Ленин ҳам, Ҳитлер ҳам, Муссолини ҳам кучли нотиқлар эди. Муссолини ўз сафдошлари билан итальянларни тез орада фашизм ғояси билан заҳарлади. Ҳар уччала ғоя – коммунизм, нацизм ва фашизм – тоталитар гоялар эди. ХХ-аср учта тоталитар давлат – СССР, Германия ва Италия – даҳшатларини бошидан кечирди. Қизиғи, урушдан олдин аҳолиси 280 миллион бўлган уч давлатда (СССР – 170 млн., Германия – 70 млн., Италия – 44 млн.) одамлар уч аксилинсон ғояга деярли қийинчиликсиз ишонтирилди.
Назаримда ўзбеклар матни қуйида келтирилган мақолани ўқишса фойдадан холи бўлмайди. Фақат ўқишсагина эмас, ундан тўғри хулоса чиқарсалар ундан-да яхши бўлади. Чунки ватанимиз Ўзбекистонда ҳам мақолада ёритилган муаммолар бор ва вақти келиб улар ечилиши керак. Шу мақсадда мен уни ўзбек тилига баҳоли-қудрат таржима қилдим.
Толиб ЁҚУБОВ
ДАВЛАТНИ Гитлер ГЕРМАНИЯси ёки Путин РОССИЯсига қандай айлантириш мумкин
8 октябрь, 2014 й.
1нчи Бўлим
1967 йил Калифорнияда бўлиб ўтган мутлоқ реал воқеа инсонлар жамоасини Гитлер Германияси ёки Путин Россиясига ўхшаган бир тузилмага айлантириш мумкинлигини намойиш қилди.
Рон Жонс Пало–Альтодаги, Калифорния, Эллвуд Кабберле ўрта мактабида тарихдан дарс берар эди. У Иккинчи жаҳон уруши ҳақида дарс ўтаётган пайтда бир ўқувчи Жонсдан Германиянинг оддий фуқаролари қандай қилиб ўзларининг мамлакатида концентрацион лагерлар борлиги ва одамлар оммақий қирғин қилинаётгани ҳақида ҳеч нарса билмасликка солишган, деб сўраб қолди. Синф ўқув программасидан илгарилаб кетгани сабабли Жонс бу саволга доир эксперимент (тажриба) ўтказишга бир ҳафта ажратишга қарор қилди.
Жонс Рон. Учинчи тўлқин
Бир ҳафта давом этган ва нацистлар Германиясидаги атмосфера (ҳолат, вазият)ни ўқувчилар тушуниб олишлари учун ўтказилган эксперимент бир зумда, ким унга алоқадор бўлса, деярли ҳаммани ўзига жалб этган реалликка (борлиққа) айланди. Жонс ижтимоий-психологик анализ (таҳлил) бермаган бўлишига қарамай, унинг мақоласи баъзи гуруҳ ичидаги жараёнларнинг боришини намоён қилади ва улар бир пайтда ҳам жозибали, ҳам бузувчи бўлишини кўрсатди. Мен кўп йиллар бу ғалати сирни сақлаб юрдим. Мен ва икки юз ўқувчи сукут сақладик. Кеча мен тасодифан шуларнинг бири билан учрашиб қолдим. Бир сония ичида мен ҳамма нарсани эсладим. Стив Кониглиоу мен дунё тарихидан дарс бераётган синфда ўқир эди. Биз бир-биримиз билан тамоман тасодифан учрашдик. Бу ўқитувчиларда кўп содир бўладиган, бироқ ўзлари ҳечам кутмаган воқеалардан бири эди. Сиз кўчада кетаётган бўласиз, яримбўш ресторанда овқатланасиз ёки дўкондан кийим-кечак оласиз, ва кутилмаганда қаршингизда собиқ ўқувчингиз пайдо бўлиб қолади ва сизга салом беради! Мен айтаётган воқеада менинг орқамдан "Мистер Жонс, мистер Жонс!" деб қичқирган ҳолда чопиб келаётган Стив эди. Уялибгина биз қучоқлашиб кўришдик. Уни эслаш учун озроқ ўйлашимга тўғри келди. Мени қучоқлаётган бу йигитча ким бўлдийкин? У мени мистер Жонс демоқда. Собиқ ўқувчилардан бўлса керак. Унинг фамилияси нима эди-я?
Мен ҳаёлимда ўтмишни бетартиб титкилаётган онда Стив менинг саволимни тушунди чоғи, бир қадам ортга чекинди. Кейин у жилмайди ва кафтини қайиқча қилиб тугган ҳолда қўлини аста кўтарди. Ё, Худойим-эй! У Учинчи тўлқин қатнашчиси-ку! Бу – Стив, Стив Кониглиоу. У синфда иккинчи қаторда ўтирарди. У таъсирчан ва иқтидорли ўқувчи эди. У гитарада ўйнар ва театрни яхши кўрарди. Биз бир-биримизга жилмайиб оддийгина турган пайтимизда, ўзим билмаган ҳолда сал букилган қўлимни кўтардим. Саломлашишимиз шундай бўларди. Икки ўртоқ уруш тугагандан кўп йиллар ўтгач учрашиб қолишди. Учинчи тўлқин ҳали ҳам тирик экан. "Мистер Жонс, сиз Учинчи тўлқинни эслайсизми?" Албатта, эслайман; бу менинг ўқитувчилик фаолиятимда бўлган энг қўрқинчли воқеалардан бири эди. Бу мен ва икки юз ўқувчи биргаликда бутун ҳаётимиз давомида сақлайдиган ўша сир эди. Кейинги бир неча соат давомида биз Учинчи тўлқинни эслаб кулишдик. Хайрлашиш фурсати ҳам келди. Собиқ ўқувчиларинг билан тасодифий учрашувлар ғалати таассурот уйғотади. Ҳаётингнинг бир неча онларини эслайсан, уларни қайтадан бошдан ўтказасан, кейин "хайр, кўришгунча" дейсан-у, яна учрасизларми ёки умуман учрашмайсизларми – билмайсан. Бир-бирингга албатта қўнғироқ қилишга ваъда берасан, бироқ қўнғироқ қилмайсан. Стив ўсиш ва ўзгаришда давом этади. Мен унинг учун ҳаёти йўлидаги бир давр бўлиб, доимий ва сезиларсиз ҳозир бўладиган хотира сифатида қоламан. Мен – мистер Жонс. Стив орқасига қараб оҳистагина, кўтарилган қўли билан ёпирилиб келаётган тўлқин шаклида букиб менга салом қилди. Мен ҳам унга худди шу тахлитда жавоб бердим.
Учинчи тўлқин. Ниҳоят унинг ҳақида гапириб берса бўлади. Мен ўқувчимни учратдим ва биз бир неча соат давомида бу даҳшат ҳақида гаплашдик. Охир оқибат сир очилиши керак. Бунинг учун уч йил керак бўлди. Мен сизга ва барча қолганларга Учинчи тўлқин ҳақида гапириб беришим мумкин. Ҳозир бу оддий туш, хотира. Йўқ, бу биз унутмоқчи бўлган бир нарса эди. У мана бундай бошланди. Менинг тасаввуримда, ғалати бир бирхиллик туфайли Учинчи тўлқин айнан Стивдан, яъни унинг берган саволидан бошланди. Биз нацистлар Германиясини ўрганаётган эдик, лекциям (маърузам)нинг ўртасида менни савол бериб тўхтатишди. Германия аҳолиси яҳудийлар оммавий равишда қатлиом қилинаётганини билмаймиз, дея қандай айтишлари мумкин эди? Қандай қилиб шаҳарликлар, темирйўл проводник (вагонхизматчи)лари, ўқитувчилар, врач (шифокор)лар ўзларини концлагерларда одамлар ўлдирилаётганини билмасликка солишлари мумкин эди? Қандай қилиб яҳудийларнинг қўшнилари ёки ҳатто дўстлари "бу нарсалар бўлаётганда биз уларнинг ёнида эмас эдик" дея олганлар? Бу – яхши савол эди. Мен унинг жавобини билмас эдим. Ўқув йилининг охиригача ҳали яна бир неча ой борлиги, мен эса Иккинчи жаҳон урушига етганим учун бу саволни ўрганиш мақсадида бир ҳафта сарфлашга қарор қилдим.
КУЧ – ТАРТИБДА
Душанбадаги тарих бўйича лекциям (маърузам)да мен юқори синф ўқувчиларимни нацистлар Германияси ҳаётининг ўзига хос бир жиҳати – тартиб – билан таништирдим. Мен тартибнинг гўзаллиги ҳақида маъруза қилдим. Спортнинг бирор соҳасида ютуққа эришиш учун муттасил ва ғайрат билан машқлар қилган спортчи нималарни сезиши, ҳар бир ҳаракати мукаммал бўлишга эришиш учун балет раққосаси ёки рассом қанчалик кўп ишлашлари, илмий ғоя бўйича изланишлар қилаётган олимнинг қанчалар кўп чидамлилик кўрсатиши ҳақида гапирдим. Анашу тартиб деб аталади – ўз-ўзини машқ қилишга мажбурлаш, ўзининг устидан назорат, ирода кучи билан реал қийинчиликларни енгиш эвазига инсон ўзининг ақлий ва жисмоний имкониятларини яхшилаш, тугал ғалабага эришади. Тартибнинг кучини ўзида сезиш учун мен синфга бошқача ҳолатда ўтиришни таклиф қилдим – йўқ, буюрдим. Мен ўтирганда тананинг тўғри ҳолати диққатни ошириши иродани мустаҳкамлашига олиб келишини гапириб бердим. Бундай олиб қараганда мен ўзимнинг буйруғим билан синфда ўтиришнинг мажбурий шаклини киритдим. Ўтирганда оёқни шундай қўйиш керак-ки, ҳар иккала товон пол (ер)га тегиб турсин, умуртқа поғонаси тик вазиятда бўлиши учун қўлларни орқага жуфтлаштириш лозим. "Ана, қаранг, нафас олиш анча енгиллашди-я? Сиз анчагина ўзингизни тутиб олдингиз. Шу ўтириш сизга ёқаяпти-ку?". Биз "тикланинг" ("смирно") ҳолатига эришиш учун қайта ва қайта машқ қилавердик. Мен қаторлар орасида юриб, катта камчиликларни топиб, уларни тўғрилаб турдим. Тўғри ўтириш ўқитишнинг энг муҳим аспект (томон)ига айланди. Мен синфга эркинлик берардим, ўқувчилар ўрнидан туриб юришарди, бироқ мен тўсатдан "тикланинг" деб буйруқ берардим. Тезлик машқларида синф тик туриш ҳолатидан "тикланинг" ўтиришигача кетган вақт ўн беш секунд бўлди.
Диққатни жамлаш машқларида мен ўқувчилардан товонлар бир-бирига параллель ва пол (ер)га қадалиб туришига, болдирлар бир-бирига тегиб туришига, тиззалар тўқсон градус остида букланган бўлишига, қўллар орқага қилиниб жамланишига, умуртқа поғонаси тикланган бўлишига, энгак пастга туширилишига, бош олдинга қийшайтирилишига диққат қилишни талаб қилардим. Биз овоз чиқармаслик машқларини ўтказардик ва уни фақат диққатни чалғитаётганини кўрсатиш учунгина бузиш мумкин эди, холос. Мураккаброқ топшириқларни бир неча минут машқ қилиб, синф ҳечам товуш чиқармасдан коридордан синфга кириб, "тикланинг" ҳолатида ўз жойларини эгаллашарди. Бунга беш секунд вақт кетадиган бўлди. Ўқувчилар бундай бирхил ҳатти-ҳаракат кодекс (мажмуа)сига шунчалик тез ўрганиб кетишлари ғалати туюларди. Уларга босим ўтказаётиб, мен қанчалик "нарига" боришим мени қизиқтирарди. Бўйсунушни намойиш қилиш нимадан иборат эди – ҳаммамиз ўйнаётган ўйинми ёки бошқа бир нарсами? Тартиб ва бирхиллиликка интилиш табиий истакмиди, ресторанга борганимиз ва телевизор тамошо қилганимизда яширадиган жамоа инстинктимиди?
Мен амалларнинг қатъий регламентацияси ()га синфнинг чидамлилик муносабатига мос ўйин қилмоқчи бўлдим. Дарснинг охирги йигирма беш минутида мен бир неча янги қоидалар киритдим. Охирги қўнғироқ чалинганда барча ўқувчилар аудиторияда "тикланинг" ҳолатида ўтирган бўлишлари керак; барча ўқувчилар лекция (маъруза)ларимни ёзиб олиш учун қалам ва қоғоз олиб келишлари керак; ўқувчи савол ёки жавоб бераётганида ўз партаси олдида тик туриши керак; ҳар қандай савол ёки жавоб "мистер Жонс" билан бошланиши керак. Биз қисқа "ўз-ўзини тайёрлаш" сеансларини ўтказдик. Секин ва жонсиз жавоб бераётган ўқувчилар дарҳол танбеҳ олишарди ва жавоби аниқлик ва ҳурматлаш намунасига етмагунча ўз жавобини қайтадан такрорлайвериши керак эди. Жавобнинг аниқ-тиниқлиги ва жонлилиги унинг маъносидан устун қўйиларди. Буни урғулаш учун мен икки-уч сўздан иборат жавоб талаб қилар эдим. Савол ва жавоб берганда тиришқоқликлари учун ўқувчилар мақтов олардилар. Қатъийлик билан гапирганларида ва диққатлари яхши бўлганда мен уларга миннатдорчилик билдирардим.
Тез орада барча ўқувчилар мени савол ва жавобга кўмиб ташлайдиган бўлишди. Синфнинг фаоллик даражаси кескин ўзгарди: илгари муҳокамада асосан бир неча ўқувчи қатнашган бўлса, энди эса бутун синф қатнаша бошлади. Бундан-да ғалатиси – жавоблар сифатининг аста-секин ошиши бўлди. Ҳамма зўр диққат билан дарсни тинглашар эди. Янги-янги ўқувчилар чиқишлар қила бошлашди. Одатда гапиришни унчалик хушламайдиган ўқувчилар ўз интилишлари қўллаб-қувватланаётганини кўрганлари сари, уларнинг жавоблари муфассаллашиб борди.
Бу машқларда менинг иштирокимга келсак, менда кўпсонли саволлар туғила бошлади. Нега мен илгари бу методика (услуб) ҳақида ўйламаганман?
Ўқувчилар берилаётган вазифаларга тўлиқ диққат билан ёндошаётгандай ҳамда факт ва тушунчаларни аниқ айтиб бераётгандай туюларди. Ҳатто улар анча қизиқ ва салмоқли саволлар бераётгандай ва бир-бирларига дардкашдай муносабатда бўлаётгандай туюларди.
Бу қандай юз берди?
Мен ўқитиш жараёнига авторитар вазиятни киритдим ва у баракали бўлиб чиқди.
Мен энди бу синфда шу кетишда қанчалик "нарига" бориб қолишим ҳақида эмас, педагогика ҳақида ўзимнинг асосий қарашларимни қанчалик ўзгартиришимга тўғри келиши ҳақида ўйлай бошладим, чунки мен илгари дарсларда эркин вазият ва ўқишда максимал мустақилликни афзал билардим. Наҳотки, менинг Карл Рожерс ғояларига бўлган эътиқодим ўлимга маҳкум бўлса? Бу эксперимент (тажриба) нимага олиб бораркин?
Давоми бор.

Last edited by Admin on Thu Oct 16, 2014 4:00 pm; edited 2 times in total
ДАВЛАТНИ Гитлер ГЕРМАНИЯси ёки Путин РОССИЯсига қандай айлантириш мумкин? 2нчи Бўлим
ДАВЛАТНИ Гитлер ГЕРМАНИЯси ёки Путин РОССИЯсига қандай айлантириш мумкин ?
2нчи Бўлим
КУЧ – ЯКДИЛЛИКДА
Экспериментнинг иккинчи куни, сешанбада, мен синфга кирганимда ҳамма товуш чиқармай "тикланинг" (смирно) ҳолатида ўтирганини кўрдим. Баъзи ўқувчилар ўзларини яхши ҳис қилган ҳолда ўқитувчига ёқадигандай жилмайишарди. Бироқ кўпчилик ўқувчилар самимий диққат билан, бўйин томирлари таранглашган ҳолда, жилмайиш, фикр ва ҳатто саволдан асар ҳам бўлмаган вазиятда, ҳар бир нерв толаси муҳим ишни бажариш учун шай тургандай ҳолатда олдинга қараб ўтиришарди. Вазиятни юмшатиш мақсадида мен доска (синф тахтаси)га катта ҳарфлар билан “КУЧ - ТАРТИБДА” деб ёздим. Унинг тагига эса “КУЧ - ЯКДИЛЛИКДА” деб ёзиб қўйдим. Синф жим-жит ўтирган бир пайтда мен лекциям (маърузам)ни, аниқроғи якдиллик қадрияти ҳақида гапира бошладим. Ўйиннинг анашу этапи (даври)да мен ўзимча эксперимент (тажриба)ни тўхтатиш керакми, ёки, яхшиси, давом эттириш керакми, деган савол устида ўйлай бошладим. Мен ўқувчилар томонидан бунчалик чуқур диққат ёки бўйсуниш бўлади, деб режа қилмаган эдим. Аслини олганда, мен тартиб ҳақидаги ғояни ҳаётга татбиқ этишга эришилганини кўриб ҳайрон бўлдим.
Эксперимент (тажриба)ни тўхтатиш ёки давом эттириш ҳақида ўйлар эканман, мен якдиллик ҳақида қайта ва қайта гапиравердим. Мен ўз тажрибамдан олинган, яъни спорт билан шуғулланиб юрганимда, тренер бўлиб ишлаганимда ва тарихдан дарс берган пайтларимда содир бўлган воқеалар ҳақида гапирдим. Бу оддий нарса эди. Якдиллик – бу бирга ишлайдиган ва курашадиган одамлар орасидаги алоқадир. Бу – қўшнилар уй қурилишида бир-бирларига ёрдам беришларидир; одам якка эмаслиги, балки қандайдир катта бир жамоанинг, масалан, бирор ҳаракат ёки команда аъзоси, умумий иш учун курашувчи эканлигинини сезишидир. Чекинишга кеч бўлди. Мен нега астроном ўз телескопига тиришқоқлик билан тикилаверишини энди тушунгандай бўлдим. Гуруҳ ва шахслар томонидан ҳаракатга келтирган, мени бошқараётган ва йўналтираётган ўз қарашларим ва ҳатти-ҳаракатларимни чуқур ўрганишга киришиб кетган эдим. Ҳали кўп нарсаларни сезиш ва тушунтиришга уриниш лозим эди. Мени кўп саволлар қийнар эди. Нега мен юргизаётган ҳукмга ўқувчилар бўйсунмоқда? Нега улар бу "ҳарбий ҳолатга" ажабланганлари ҳам йўқ, қаршилик кўрсатаётганлари ҳам йўқ? Бу қачон ва нима билан тугайди?
Якдиллик ҳақидаги ҳикоямни тугатиб, мен синфга якдилликни, тартиб каби, амалиётда синаб кўргандагина тушуниш мумкин, дедим яна. Ўқувчиларга якдиллик туйғусини бошдан кечишлари имкониятини бериш учун мен улардан жўр бўлиб, овоз чиқариб "Куч – тартибда, куч – якдилликда" деб такрорлашларини талаб қилдим. Бошида мен икки ўқувчини ўрниларидан туришга ва шиоримизни айтишга мажбур қилардим, кейин уларга яна иккитасини қўшардим, бу машқ бутун синф тик турган ҳолда биргаликда шиорни такрорламагунча давом этди. Қизиқ эди бу. Ўқувчилар бир-бирига қарай ва гуруҳга бирлашиш куч беришини сеза бошладилар. Уларнинг ҳар бири ўзининг қобилиятини сезди, ва улар ўзаро тенг эдилар. Улар умумий ишни бажараётган эдилар. Биз бу оддий ҳаракат устида тўлиқ бир дарс давомида ишладик. Биз шиоримизни гулдуросли овоз билан такрорлардик ёки уни баъзан паст овозда, баъзан юқори овозда айтар эдик. Биз қандай ўтиришни, тик туришни ва гапиришни унутмаган ҳолда ҳамма нарсани биргаликда гапирар эдик. Мен ҳам шу эксперимент (тажриба)нинг иштирокчиси бўлиб қолганимни сездим. Менга ўқувчиларнинг бирхил ҳаракатлари ёқарди. Улар қилаётган ишидан лаззатланаётгани ва эҳтирос билан бундан-да кўпроқ, қилишни истаётганларини кўриш мароқли эди. Менга умумий эҳтиросга берилиб кетмаслик ва ўзимни синф билан тенглаштирмаслик таборо қийин бўла бошлади. Мен нафақат гуруҳни бошқарардим, балки унинг ҳукмига ҳам бўйсунардим.
Лекция (маъруза)нинг охирида, ўйлаб ҳам ўтирмай, мен салют (қаршилаш, салом бериш) қоидасини киритдим. У фақат шу синф учун мўлжалланган эди. Салют (салом) бериш учун ўнг қўлни буккан ҳолда ўнг елкага олиб бориш керак эди. Мен уни Учинчи тўлқин салюти (саломи) деб атадим, чунки қўлнинг бармоқ қисми бостириб келаётган тўлқин ўркачига ўхшарди. Учинчи тўлқин ҳақидаги фикр менинг миямга келгани шундан-ки, денгизчиларнинг айтишича, тўлқинлар тўп-тўп бўлиб, ҳар тўпда учта тўлқин бўлиб келар экан, ва охиргиси, учинчиси, энг қудратлиси бўлар экан: бизда салют (қаршилаш) пайдо бўлгани учун мен синфнинг барча ўқувчилари учрашганда бир-бирига салют (салом) бериш қоидасини киритдим. Дарс охирида қўнғироқ чалингач, мен тўлиқ жимлик бўлишга чақирдим. Барча ўқувчиларнинг синчков нигоҳи остида мен ўнг қўлимни аста кўтардим, уни букиб салют (салом) бердим. Бу – тан олишнинг сассиз белгиси эди. Бу синф нимаси биландир ўзгача эди. Менинг буйруғимсиз бутун синф менга жавоб салюти (саломи)ни йўллади. Кейинги бир неча кун давомида ўқувчилар бир-бирини ана шундай қаршиладилар. Коридорда кетаётганингда тўсатдан уч ўқувчи сенга бурилиб, ҳар бири тезлик билан салют (салом) беришади. Кутубхона ва спорт залида қўлнинг ғалати ҳаракати билан бир-бирига салют (салом) берганини кўриш мумкин эди. Буфетда ерга тушиб кетган идишларнинг тақир-туқурини эшитиб ўгирилиб қарасанг – икки ўқувчи бир-бирига салют (салом) бераётганини кўрасан. Қўли билан айланма ҳаракат қилаётган ўттизта одамнинг эртакнамо ҳатти-ҳаракати тез орада синфга ва немисларга ўхшаган шахсларни ўрганиш эксперименти (тажрибаси) га катта эътибор қаратила бошланди. Бошқа синфларнинг кўпгина ўқувчилари бизларга қўшилиш мумкинми, деб сўрай бошлашди.
КУЧ – АМАЛ (ҲАРАКАТ)ДА
Чоршамбада мен эксперимент (тажриба) деб атаётган амалиётни давом эттириш истагини билдираётган барча ўқувчиларга аъзолик паттаси беришга қарор қилдим. Бирорта одам аудиториядан чиқиб кетишни истамади. Фаолиятимизнинг учинчи кунида синфда қирқ учта одам бор эди. Ўн уч ўқувчи эксперимент (тажриба)да қатнашиш учун бошқа дарсларини ташлаб бизга қўшилишди. Диққат билан қараб турган синфда мен ҳар бир одамга аъзолик паттасини топширдим. Бу патталарнинг учтасига қизил хоччалар қўйдим ва уларнинг эгаларига синф қоидаларига бўйсунмаган барча одамлар ҳақида маълумот бериш махсус топшириғи берилганини билдирдим. Кейин мен амал (ҳаракат) моҳияти ҳақидаги лекциям (маърузам)га ўтдим. Мен амал (ҳаракат) бўлмаса тартиб ва якдиллик маъносиз бўлишини тушунтирдим. Инсон ўз амал (ҳаракат)лари учун масъулиятни тўлиқ ўзига олса ажойиб бўлиши ҳақида гапирдим; у ўзи ва ҳамфикрлари ёки қариндошларига чуқур ишонади-ки, у ҳар нарсага тайёрдир – одамларнинг ҳаётини сақласа, ҳимоя қилса ва чўзса бўлди. Мен тиришқоқлик билан қилинган меҳнат ва бир-бирига вафодорлик ўқишни тезлаштириш ва катта ютуқларга эришишга имкон беришини уқтирдим. Ўқувчилар орасидаги рақобат азоб берадиган ва ёмон натидаларга олиб келадиган синфларда ўқиш қанчалик оғир бўлишини уларга эслатдим; ўқувчиларни барча нарсаларда – спорт ютуқларидан то ўқишни эгаллашгача бир-бирига қарши қўйишган вазиятлар ҳақида гапириб ўтдим; инсон бирор нарсада ҳеч қачон иштирок этмаса, ўзини қўллаб-қувватлашларини сезмаса ва ўзи ҳам бошқаларни қўллаб-қувватламаса амал (ҳаракат)сизлик сезилиши ҳақида гапирдим.
Шу пайт ўқувчилар таклифсиз ўрниларидан тура бошладилар ва миннатдорчилик деб баҳоланиши мумкин бўлган сўзларни айта бошлашди. "Мистер Жонс, мен биринчи марта шунча янги нарсаларни эшитдим". "Мистер Жонс, нега сиз ҳамма вақт шундай дарс бермагансиз?". Мен ҳайратдан қотиб қолдим! Ҳа, мен уларнинг миясига жуда қатъий чегараланган вазиятда информация (маълумот) тиқиштирардим, бироқ улар ўзларини етарлича яхши сезиши ва бунга рози бўлишлари мени ажаблантирар эди. Нацистлар Германияси ҳаёти ҳақидаги, кўп вақтни оладиган мураккаб ёзма уй вазифалари ўқувчилар томонидан бажарилгани ва ҳатто ортиғи билан бажарилгани ҳам одамни ҳайрон қолдирарди. Академик ўзлаштириш анча кўтарилди. Улар юксакроқ нарсаларни ўрганишни уддаладилар. Улар бундан-да юксакроқ нарсаларни хоҳлаётганларидай туюларди. Мен нимани буюрсам улар ҳаммасини қила оладилар, деб ўйлай бошладим, мен. Мен бу масалага ойдинлик киритмоқчи бўлдим. Ҳар бир ўқувчига амал (ҳаракат)да бевосита қатнашиш имкониятини бериш учун мен уларнинг ҳар бирига махсус вазифа бердим. "Сиз Учинчи тўлқин байроғи лойиҳасини ишлабчиқишингиз керак ". "Сиз Учинчи тўлқин иштирокчиси бўлмаган бирорта ўқувчи бу хонага кирмаслигига жавобгарсиз". "Мен, Учинчи тўлқиннинг барча иштирокчиларининг исми ва адресини ёдлаб олишингиз ва эртага овоз чиқаиб такрорлашингизни хоҳлайман ". "Сизнинг олдингизга энг яқин бошланғич мактабнинг камида йигирмата ўқувчисига биз ўтирадиган ҳолатда ўтиришни ўргатиш ва бу ҳолат яхши ўқиш учун зарур эканига уларни ишонтириш вазифаси қўйилади ". "Сиз мана бу брошюрани ўқиб чиқишингиз ва дарс охиригача бутун синфга унинг мазмунини батафсил гапириб беришингиз керак". "Ҳар бирингиз менга, фикрингизча, Учинчи тўлқинга қўшилмоқчи бўлган энг ишончли дўстингизнинг исми ва адресини беришингизни хоҳлайман,..." .
Тўғридан тўғри амал (ҳаракат)ларга бағишланган лекциям (маърузам)нинг охирида мен ўқувчиларни янги аъзолар қабул қилишнинг оддий процедураси (йўли, усули)ни ўргатдим. У бундай эди: у иштирокчи бўлиш учун ташкилотнинг бир аъзосидан ишонч хати, мендан эса аъзолик паттасини олиши керак бўлади. Паттани олгач, янги аъзо бизнинг қоидаларимизни билишини намойиш қилиши ва уларга бўйсунишига қасамёд қилиши керак эди. Менинг шу эълонимдан кейин босар-тусарсиз фаолият қайнаб кетди. Мактабда жонли қизиқиш атмосфераси ҳукм сурарди, ва турли тахминлар айтиларди. Ошпаз мендан Учинчи тўлқин печеньеси қандай кўринишда бўлсин, деб сўради. Унга мен, албатта, печеньега шоколад кукуни сепилган бўлиши керак, дедим. Директоримиз кечки педагогик кенгашга келганда менга Учинчи тўлқин салюти (саломи)ни берди. Мен ҳам унга худди шундай тарзда салют (салом) бердим. Кутубхоначи аёл ўқиш ҳақидаги шиор ёзилган катта байроқ учун менга миннатдорчилик билдирди – байроқни у кутубхонага кириш эшиги тепасига илиб қўйган экан. Кечгача орден (ташкилот)га икки юздан ортиқ иштирокчи қабул қилинди. Мен ўзимни ниҳоятда ёлғиз сезардим ва мен бироз қўрқувга тушдим.
Менинг қўрқувим асосан чақимчилик (бошқалар ҳақида маълумот етказиш) кенг тарқалганидан эди. Мен оғзаки фақат учта ўқувчига аъзолар томонидан ўзини тутиш қоидалари бузилиши ҳақида маълумот беришга тайинлаган бўлсам-да, Аллан салют (салом) бермагани, Жоржина эса эксперимент (тажриба)мизга нисбатан танқидий фикр билдирганини айтиш учун менинг олдимга тахминан йигирматача одам келди. Чақимчилик (кузатув)нинг бундай кўлами синфнинг ярми энди ўз ўртоқлари орқасидан кузатиш ва чақимчилик қилиш ўзларининг бурчи деб ҳисоблашларини билдирар эди. Чақимчиликнинг бундай оқимидан ҳақиқий бир фитна туғилаётганини тушуниш мумкин эди. Учта ўқувчи қиз ота-оналарига дарсдаги барча фаолиятимиз ҳақида гапириб беришибди. Бу учта ёш аёлнинг ақлий даражаси бошқа ўқувчиларникидан анча устун эди. Улар дугоналар бўлиб, ҳамма вақт бирга юришарди. Улар ўзига сокин ишончга эга эди, ва мактабдаги вазият академик ва лидерлик қобилиятларини намойиш қилиш имкониятини бериши уларга ёқар эди.
Эксперимент (тажриба) даврида уравниловка (ҳамма одамни бирхил қилиш) ва синфдаги ҳолатнинг ўзгаришига улар қандай муносабатда бўлишлари мени қизиқтирарди. Улар қўлга киритишга ўрганиб қолган мукофотлари эксперимент (тажриба) шароитида йўққа чиқди-қўйди. Савол бериш ва мулоҳаза юритиш учун зарур бўлган интеллектуал (ақлий) малака энди керак бўлмай қолди. Синфнинг ҳарбийлашган ҳолатида бу ўқувчи қизлар гарангсиган ва мунгли кўринишар эди. Мен энди ортга қарасам, улар менга ўқишга лаёқатсиз болаларга ўхшашдай кўринаяптилар. Улар бизнинг фаолиятимизни кузатуриб унда юзаки қатнашаётирлар. Бошқалар ортга қарамасдан олдинга ташланган бир пайтда улар четда туриб қарашар эди. Улар ота-оналарига эксперимент (тажриба) ҳақида гапириб бериб, қатор воқеалар занжирини юзага келтиришди. Менинг уй телефонимга бир ота-она раввини (яҳудий рўҳонийси) қўнғироқ қилди. У ғоят хушмуомала эди ва ҳомийларга хос товушда гапирарди. Мен унга немис типли шахсларни зрганаяпмиз, холос, дедим. У қаноатлангандай кўринди ва ташвишланманг, мен ота-она гаплашаман ҳамда уларни тинчитаман, деди. Бу сўҳбатни тугата туриб, мен инсоният тарихи давомида дин вакиллари неча марта қабул қилиб бўлмас шартларни қабул қилишган ва кечирган бунга ўхшаш сўҳбатлар бўлиб ўтганини кўз олдимга келтирдим. Агар у фақат нафрат сочганда ёки вазиятни ўрганишга ҳаракат қилганда эди, мен ўқувчиларга уни оқланган қаршилик мисоли сифатида кўрсатар эдим. Аммо ундай бўлмади. Раввин эксперимент (тажриба)нинг бир қисмига айланди. Эксперимент (тажриба)да бўлаётган таҳқирлашлардан бехабар бўлган ҳолда у унинг ижро этувчиси ва ҳимоячиси бўлди.
Учинчи кун охирига келиб менинг тинкам қуриган эди. Мен худди бўлаклаб ташлангандай эдим. Ўйиндаги роль ва бошқарилаётган ҳаракат орасидаги қирра билинмас ҳолга келди. Кўп ўқувчилар Учинчи тўлқиндаги иштирокларига етарлича жиддий ёндошдилар. Улар бошқа иштирокчилардан қоидаларга қатъий амал қилишни талаб қилишар ва эксперимент (тажриба)ни жиддий қилмаганларни қўрқитишар эди. Баъзилар фаолиятга бутун вужуди билан киришиб кетишди ва ўзларига роль белгилашар эди. Мен айниқса Робертни яхши эслайман. Роберт ўз ёшига нисбатан йирик ва академик қобилияти анча заиф бола эди. О, мен биламан – у ютуққа эришишда бошқаларга қараганда кўпроқ ҳаракат қиларди. Ҳар ҳафтада у кутубхонадан мен тавсия қилган китобларни топиб, улардан сўзма-сўз кўчирилиб мукаммал бажарилган уй вазифаларини топширарди. Мактабда Робертга ўхшаган болалар кўп – уларнинг ютуғи ёрқин эмас, улар менга нохушлик келтиришмайди. Улар жудаям қобилиятли эмас, спорт билан унчалик қизиқмайдилар ва ўзларига эътиборни тортишга ҳаракат ҳам қилишмайди. Улар кўринмас одамдай, бошқалар орасида йўқолиб қолгандай туюлади. Умуман олганда мен Роберт билан соф тасодифий ҳолда танишиб қолдим – бир куни, танафус пайтида у менинг синфимда ланч (тушлик овқат) еб ўтирганида кўриб қолдим. У ҳамма вақт ланчни якка ўзи еб ўтирарди.
Учинчи тўлқин Робертга мактабда ўз ўрнини топишга имкон яратди. Охир-оқибат у бошқаларга тенг бўлиб олди. У бирор нарса қилиши, масалан, бирор тадбирда иштирок этиши, кўзга ташланиши мумкин эди. Мана, Робертнинг бир қилган иши. Чоршанба куни кечқурун менинг орқамдан юришини сезиб қолдим ва: "Нега менинг орқамдан юрибсан? " деб сўрадим. У жилмайди (шу пайтгача у жилмайганини кўрмаганман) ва "Мистер Жонс, мен сизнинг тансоқчингизман. Мен сиз билан бирор кўнгилсиз нарса содир бўлмасин деб қўрқаман. Мен сизнинг тансоқчингиз бўлсам майлими, мистер Жонс?" – деди. Мен содиқлик билан қилинган бундай илтимос ва унинг жилмайиши олдида кучсиз эдим. Шундай қилиб менинг тансоқчим пайдо бўлди. Уззу-кун у менга эшикларни очиб ва ёпиб турарди. У ҳамма вақт менинг ўнг томонимда юрарди ва фақат жилмайиб синфнинг бошқа ўқувчиларига салют (салом) берарди. У доим менинг орқамдан юрарди. Ўқитувчилар хонасида (бу хонага ўқувчилар киритилмасди) мен кофе ичиб бўлганимча у сассиз қоровулдай турарди. Инглиз тили ўқитувчиси унга бу хонага ўқувчилар кириши мумкин эмас, деганда, у фақат жилмайиб қўйди ва ўқитувчига "Мен ўқувчи эмасман, мен тансоқчиман" деди.

Last edited by Admin on Thu Oct 16, 2014 4:01 pm; edited 1 time in total
ДАВЛАТНИ Гитлер ГЕРМАНИЯси ёки Путин РОССИЯсига қандай айлантириш мумкин? 3нчи Бўлим
ДАВЛАТНИ Гитлер ГЕРМАНИЯси ёки Путин РОССИЯсига қандай айлантириш мумкин?
3нчи Бўлим
КУЧ – ҒУРУРДА
Пайшанбада мен эксперимент (тажриба)ни тугатишга тайёргарлик кўра бошладим. Мен роса қийналган ва ташвишланган эдим. Кўп ўқувчилар ақлга сиғадиган чегарадан ўтиб кетишди. Учинчи тўлқин уларнинг мавжудлик марказига айланди. Менинг ўзимнинг ҳам кайфиятим унчалик эмас эди. Энди мен билар-билмас ўзимни диктатор каби тутардим. О, менинг ниятларим соф эди. Ҳар куни мен бу ўқув тажрибаси қандай фойда келтираётганини ўз-ўзимга исботлар эдим. Бироқ эксперимент (тажриба)нинг тўртинчи куни ўз иддаоларимга ишонмай қўйдим. Ўз ролимни ўйнаган ҳолда мен қанчалик вақт ўтказсам, бу ўйинни ақлона асослаш ҳамда мақсадини англаш учун шунча вақт кам қоларди. Мен сезиб қолдим-ки, зарур бўлмаган пайтда ҳам мен рольга кираверар эканман. Бошқа одамлар билан ҳам шу нарса содир бўлмаётганмикин, деб ўзимга савол берардим. Биз гарданимизга мўлжалланган рольни олаяпмиз, кейин эса ҳаётимизни мазкур образга мос қилиб ўзгартираяпмиз. Қанчадир вақтдан кейин одамлар бизни фақат шу образда тан олишга тайёр бўладилар. Шунинг учун биз шу образга кириб бораяпмиз. Мен яратган вазият ва рольнинг балоси шундан иборат эди-ки, буларнинг ҳаммаси нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўйлашга менда вақт йўқ эди. Атрофимда воқеалар қайнаб-тошарди. Ўқувчилар бирор бемаъни иш қилиб қўйиб, кейин афсусланиб юришармикин, деган ўй-ҳаёл мени ташвишлантирар эди. Ўзим учун ҳам менда ташвиш бор эди.
Мен олдимга қайта-қайта: эксперимент (тажриба)ни ёпиш керакми ёки ўз йўлида кетаверсинми, деган савол қўярдим. Ҳар иккала вариантни амалга ошириб бўлмасди. Агар мен эксперимент (тажриба)ни тўхтатсам кўп ўқувчилар "осилган" ҳолатда бўлиб қоларди. Улар ўз ўртоқлари олдида радикал қарашларга мойил эканларини намойиш эттилар. Улар ҳиссиёт ва руҳий томондан очилдилар. Агар мен тўсатдан уларни олдинги ўқув ҳаётига қайтарсам, мен ўқув йилининг охиригача олдимда анграйиб қолган башараларни кўрардим, холос. Ўқувчиларга – жой-жойингизга ўтиринг, бу бор-йўғи ўйин эди, деб айтишса Роберт ва унга ўхшаганлар учун бу гап жуда оғриқли ва камситиш бўларди. Бу ўйинда кўзга қараб ва эҳтиётлик билан қатнашган қобилиятлироқ ўқувчилар олдида улар кулгуга қолишар эди. Мен "Робертлар" яна ютқизишларига йўл қўя олмас эдим. Эксперимент (тажриба) ўз маромида кетишига йўл қўйиш ҳақидаги иккинчи вариантни ҳам қолдириб бўлмасди. Воқеаларни энди назорат қилиб бўлмай қолди.
Чоршанба кечқурун кимдир биров синфимизга бостириб кирди ва ҳамма ёқни ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Кейинчалик у бир ўқувчининг отаси эканини билдик. У истефога чиққан авиация полковниги бўлиб, немисларнинг ҳарбий асирлар лагерида муддат ўтаган экан. У бизнинг фаолиятимизни эшитиб ўзини назорат қила олмай қолибди. Кечқурун у синфга бостириб кириб қирғин қилибди. Ўша куни эрталаб у аудитория эшигига суянган ҳолда мени кутибди. У менга Германияда ўлдирилган дўстлари ҳақида гапириб берди. У йиқилиб кетмаслик учун мени тутиб турар ва қалтирар эди. Сўзларни зўрға гапириб қилган ишини тушунишимни ва уй етиб олишига ёрдам беришимни сўраб ялинарди. Мен унинг хотинига қўнғироқ қилдим ва унинг қўшниси ёрдамида уйига етказдим. Кейинчалик иккаламиз бир неча соат давомида унинг ҳаяжонлари ва ҳатти-ҳаракати ҳақида гаплашдик, бироқ ўша пайтдан, пайшанба эрталабдан бошлаб мактабда нима нарсалар содир бўлиши мумкинлиги мени янада қаттиқ хавотирга солди.
Бизнинг фаолиятимиз ўқитувчилар ва мактабнинг бошқа ўқувчиларига қандай таъсир этиши мени таборо қаттиқ хавотирга соларди. Учинчи тўлқин мактабнинг одатий ўқув жараёнини бузди. Ўқувчилар ҳаракатда иштирок этиш учун дарс қолдиришарди, тарбиячилар ҳам синфнинг барча ўқувчиларини саволга тутишга бошлашди. Мактабда ҳақиқий гестапо [Гестапо – 1933-45 йилларда Германияда фаолият юргазган махфий давлат полицияси – ТАРЖИМОН] ишлаб турарди. Эксперимент (тажриба) портлаш тезлигида турли йўналишда кенгайиб бораётганини кўриб мен баскетболнинг эски усулини қўллашга қарор қилдим. Ўйинингда ютиш учун ҳеч қандай шанс (имконият) бўлмаса, бирор кутилмаган нарса қилишга уринишдан бошқа ҳеч нарса қила олмайсан. Мен ҳам шу ишни қилдим. Кечга томон синфдаги одамлар сони саксондан ошди. Улар "тикланинг" (смирно) ҳолатда ва овоз чиқармасдан ўтириш қоидасига амал қилишга мажбур бўлганлари учунгина синфга сиғишди. Хонани буғзигача тўлдирган одамлар тўдаси бўлаётган воқеаларни жимгина ўтириб кузатаётган ва бўлажак воқеаларни қизиқиш билан кутаётган бўлса, ғалати бир тинчлик ҳолати юз беради. Бу ҳолат ҳар бир сўзимни ўйлаб олишимга ёрдам берди.
Мен ғурур ҳақида гапира бошладим. . "Ғурур - бу байроқлар ва салют (салом)лардан юксакроқ бир ҳолат. Ғурур – бу ҳеч ким биздан тортиб ололмайдиган нарсадир. Ғурурли бўлиш – сен энг яхши эканингни билишингдир... Бу сезгини ўлдириб бўлмайди...". Мен овозимни таборо кучайтириб борардим, ва тўсатдан овозимни пасайтириб Учинчи тўлқиннинг юзага келишининг асл сабабини очиқладим. Мен оҳиста, бир текис товушда Учинчи тўлқин ортида нима турганини тушунтирдим. "Учинчи тўлқин – бу фақатгина эксперимент (тажриба) ёки амалий моҳият эмас. Унинг мазмуни анча катта. Учинчи тўлқин – бу умуммиллий программа-ки, унинг мақсади – мамлакатимизда сиёсий ўзгаришлар учун курашишни истайдиган ўқувчиларни топишдир. Бу ҳақиқат. Ҳозиргача барча қилган ишимиз ҳақиқий ишга тайёргарлик эди. Бутун мамлакат бўйлаб менга ўхшаган ўқитувчилар ёшлар гуруҳларини тузмоқда ва машқлар қилдирмоқдалар-ки, улар тартиб, якдиллик, ғурур ва амал ёрдамида жамият яхшироқ бўлиши мумкинлигини миллатимизга кўрсатишлари мумкин. Агар биз мактабимиздаги тартибни ўзгартира олсак, у ҳолда биз фабрикалар, магазинлар, университетлар ва бошқа барча ташкилотларда тартибни ўзгартира олишимиз мумкин. Сиз бу ишни қила оладиган ёшларнинг танланган гуруҳисиз. Агар сиз олдинга чиқиб кейинги тўрт кун ичида нимага ўрганганингизни кўрсатсангиз... биз халқимизнинг тақдирини ўзгартира оламиз. Биз унга тартиб, якдиллик, ғурур ва амал-ҳаракат қилишга тайёр экани янги туйғуси, янги мақсад туйғусини беришимиз мумкин. Ҳамма нарса сизларнинг хоҳиш-истагингиз ва кучли позиция (мавқъе)ни эгаллаш истагингизга боғлиқ".
Сўзларим жиддий эканини исботлаш учун мен учта ўқувчига мурожаат қилдим – улар, менинг билишимча, Учинчи тўлқинга ишонқирамай қарашар эди. Мен улар синфдан чиқиб кетишларини талаб қилдим. Мен нега бундай қилганимни тушунтирдим ва қизларни кутубхонага олиб борувчи ҳамда жума куни уларни синфга киришга йўл бермайдиган тўртта конвоир (орқадан кузатиб борувчи)ларни тайинладим. Кейин мен тантанали овозда синфга жума куни туш пайтида шошилинч йиғин ўтказилишини эълон қилдим. Бу йиғин фақат Учинчи тўлқин иштирокчилари учунгина бўлади, дедим. Бу бемаъни ўйин эди. Тўхтасам кимдир кулиб юбориши ёки савол бериб қолиши буюк режанинг барбод бўлиши мумкинлигидан қўрқиб мен тинимсиз гапиришда давом этдим. Жума куни туш пайтида мамлакат президенти лавозимига номзод Учинчи тўлқин ёшлар ҳаракати тузилганини эълон қилишини тушунтирдим. Мазкур баёнот билан бир пайтда мамлакатнинг барча ҳудудларида иш олиб бораётган мингдан ортиқ ёшлар гуруҳлари ҳаракатимизни қўллаб чиқишлар қилишади. Мен ўз регион (ҳудуд)и вакиллари менинг ўқувчиларимдан сайланганини тан олдим. Мен яна улардан: матбуот вакиллари келишади, сизлар яхши чиқиш қила оласизларми, деб сўрадим. Ҳеч ким кулмади. Қаршиликдан ҳатто асар ҳам йўқ эди. Аксинча. Хонада бетартиб алангаланиш ортиб борарди. "Биз буни қила оламиз!", "Оқ кўйлаклар кийиш шартми?", "Ўртоқларимизни бирга олиб келсак майлими?", "М-р Жонс, сиз "Тайм" журналида бу эълонни кўрдингизми?". Ҳал қилувчи далил мутлоқ тасодифан пайдо бўлди. Бу "Тайм" журналининг янги сонида бутун бир саҳифани эгаллаган қандайдир кераксиз товарларнинг рангли рекламаси эди. Рекламаберувчи ўз товарини "Учинчи тўлқин" деб атабди. Катта-катта қизил, оқ ва кўк ҳарфлар билан ёзилган реклама эълони "Учинчи Тўлқин кетмоқда", "Бу нима, кампаниянинг бир қисмими, м-р Жонс?", "Бу – шифровкага ўхшаш бир нарсами?" каби гаплар эди. "Ҳа. Энди диққат билан эшитинг. Ҳамма нарса эртага мўлжалланган. Кичик аудиторияга ўн минути кам ўн иккида келинг. Ўз ўринларингизни эгалланг. Ўрганган тартиб, якдиллик ва ғурурни намойиш қилишга тайёр бўлинг. Бу ҳақда ҳеч кимга айтиб юрманг. Бу йиғин фақат ҳаракат иштирокчилари учун".
КУЧ – ТУШУНИШДА
Жумада, эксперимент (тажриба)нинг охирги кунида, мен эрталабки вақтимни айдиторияни йиғинга тайёрлашга сарфладим. Соат ўн бир яримда иштирокчилар аудиторияга кира бошлашди; аввал бир неча одам йўлни текшириб чиқишди, улардан кейин бошқалар пайдо бўлишди. Аста-секин қаторлар кетма-кет тўла бошлашди. Хонада таранг жимлик ҳукм сурарди. Учинчи тўлқин байроқлари йиғин устини булутдай қоплаб олишди. Роппа-роса соат ўн иккида мен эшикларни ёпдим ва ҳар бирига биттадан қоровул қўйиб қўйдим. Ўзларини репортёр ва фотограф қилиб кўрсатаётган менинг бир неча ўртоқларим тўда билан гаплашиш, расмга олиш ва шошилиб нималарнидир блокнотларига ёзишни бошлашди. Гуруҳ сурати ҳам олинди. Аудиторияга икки юздан ортиқ ўқувчи зич бўлиб жойлашишди. Бирорта ҳам бўш жой қолмади. Ўқувчиларнинг барча нусхаси ҳозир бўлгандай туюларди. Бу ерда спортсменлар, таниқли шахслар, лидерлар, ёлғизланиб қолган шахслар, ҳамма вақт мактабдан вақтли кетадиган болалар гуруҳи, байкерлар [Байкер – мотоциклни севувчи ва мухлиси – ТАРЖИМОН], псевдохиппилар [Псевдохиппи: Псевдо – сохта, хиппи – 20-асрнинг 60-чи йилларида АҚШда тузилган ёшлар ҳаракати; асосий мақсади –тинчлик учун кураш ва севги орқали Ғарбда шаклланган тартибсиз ҳаётни ўзгартириш; Псевдохиппи – сохта хиппи; - ТАРЖИМОН], дадаистлар гуруҳининг бир неча аъзолари [Дадаист – рационализм ва мантиқни инкор қилувчи шахс – ТАРЖИМОН] ва кирювиш корхонасида "тусовка" (ўйнаш-кулиш мақсадида йиғилиш) қиладиган гуруҳдан бир неча ўқувчилар бор эди. Бироқ йиғинимиз бирбутундай кўринарди, чунки улар мутлоқ "смирно" (тикланинг) ҳолатида ўтиришарди. Ҳамма мен аудиториянинг олд қисмига қўйган телевизор экранига қараб ўтиришарди. Бирорта одам қимир этмасди. Хона жим-жит эди. Нимадир туғилишида гувоҳ бўлиб тургандай эдик. Кутиш ҳаяжони чўққисига чиққан эди.
"Беш минутдан кейин бошланадиган миллий матбуот конференциясини кўсатишдан олдин мен матбуот вакилларига биз қандай тайёргарлик кўрганимизни намойиш қилмоқчиман". Шу сўзларни айтиб бўлиб мен салют (салом) бердим. Жавобан ўз-ўзидан ҳавога икки юз қўл бирдан кўтарилди. Шунда мен ўзимизнинг шиоримизни айтдим: "Куч – тартибда". Уни жўровоз такрорлади. Биз уни қайта-қайта такрорладик. Ҳар сафар тўданинг жавоби кучайиб борди. Маросимни суратга олаётган фотографлар аудитория ичида ғизбизак бўлиб айланиб юришарди. Мен яна бўлаётган воқеанинг муҳимлигини дастакладим ва яна бир марта содиқликни намойиш қилишларини сўрадим. Бу – мен бирор одамдан шиоримизни айтишни охирги марта сўраганим эди. "Куч – тартибда" дея бақиришдан хонанинг деворлари титраб кетгандай бўлди. Соат ўн иккидан беш минут ўтган эди. Мен чироқларни ўчириб тезда телевизор олдига келдим. Хонада ҳаво етишмагандай туюларди. Нафас олиш қийин эди, ундан-да қийина гапириш эди, худди чўққисига чиққан пайтда қичқириқлар хонадан ҳавони бутунлай ҳайдаб чиқаргандай эди. Мен телевизорни уладим. Шу пайтда мен хонани тўлдириб ўтирган одамлар рўпарасида, телевизор ёнида турардим. Фосфорли нур билан ёришган экран "тирилди". Роберт менинг ёнимда турарди. Мен унинг қулоғига: бир неча минут давомида диққат билан кузат ва хушёр бўл, деб шивирладим. Хонада ягона ёруғлик манбъаси телевизор экрани бўлиб, унинг нурлари одамларнинг юзида ўйнар эди. Барча кўзлар ҳаяжонда, барча нигоҳ экранга қаратилган бўлса-да, ундаги расм ўзгармас эди. Аудиторияда кутишнинг ўлик жим-житлиги ҳукм сурарди.
Одамлар ва телевизор ўртасида соқов кураш бораётган эди. Телевизор ютиб чиқди. Текширувчи жадвалнинг оқ нурланиши сиёсий номзоднинг тасвирига айланмади. Телевизор чийиллашда давом этарди. Тамошобинлар ҳалиям қатъий туришган эди. Программа чиқиши керак-ку. Қани у? Ўн иккидан энди етти минут ўтган бўлса-да, телевизор бир неча соатдан бери аудиторияни сеҳрлаб тургандай туюларди. Ҳеч нарса йўқ. Бўш оқ экран. Ҳеч нарса юз бермайди. Кутиш безовталикка айланди, кейин кўнгил мотами юз берди. Кимдир ўрнидан туриб қичқириб савол берди: "Нима, ҳеч қандай доҳий йўқми?". Ҳамма ҳайрон бўлиб умиди узилган ўқувчига, кейин яна телевизорга қаради. Барча юзларда ишончсизлик белгисини кўриш мумкин эди. Оммавий гарангсиш пайтида мен телевизор олдига келиб уни ўчирдим. Мен ҳаво яна хонага уфуриб кираётганини сездим. Хонада олдингидай жим-житлик эди, бироқ мен биринчи марта одамлар нафас олаётганларини сездим. Ўқувчилар қўлларини орқаларидан олдинга ўтказа бошладилар. Мен саволлар тўлқини ёпирилади деб ўйловдим, бироқ сукунат ҳукм сурарди. Мен гапира бошладим. Одамлар менинг ҳар бир сўзимни ҳавода илиб олиб, тушунгандай бўлиб кўринарди.
"Диққат билан эшитинг. Мен сизларга муҳим бир нарсани айтишим керак. Ўтиринг. Ҳеч қандай доҳий йўқ! Учинчи тўлқин номли ҳеч қандай умуммиллат ёшлар ҳаракати мавжуд эмас. Сизлардан фойдаланишди, сизларни алдашди, сизларни ўз нафсониятингиз ҳаракатга келтирди, ва сиз ўзингизни ҳозир қандай ҳолатда сезиб турган бўлсангиз, худди шундай ҳолатга тушдингиз. Сиз биз ўрганган немис фашистларидан яхшиям эмассиз, ёмон ҳам эмассиз ". "Сиз, танланган инсонлар, биз бу хонадан ташқаридагилардан яхшимиз, деб ўйлаган эдингиз. Сиз тартиб ва бошқалардан устунлик берадиган қулайлик учун ўз эркингизни сотдингиз. Сиз ўз эътиқодингиздан воз кечишга ва гуруҳ иродаси ва улкан ёлғонни қабул қилишга қарор қилдингиз. О, сиз албатта ўзингизча, ўйнаб-кулиб бироз овунмоқчиман, истаган пайтда ўйиндан чиқиб кетаман, деб ўйладингиз. Бироқ бу ўйларингиз сизни нима нарсаларга олиб келди? Бу ўйларингиз сизни қаергача судраб борди? Келинг, мен сизнинг келажагингизни айтиб берай". Шу сўзларни айтиб мен кинопроекторни уладим. Телевизор ортида осилиб турган квадрат оқ экран дарҳол жонланди. Унинг устида ўнгдан чапга қараб қора рақамлар чопа бошлашди. Фильм овозсиз бўлса-да, хонага Нюрнбергда тўпланган тўданинг бўкириши ёриб киргандай бўлди. Менинг юрагим қаттиқ ура бошлади.
Кўзимиз ўнгида Учинчи рейх тарихида ўтган арвоҳлар намойиши пайдо бўлди: тартиб; олий ирқ вакилларининг қадам ташлаши; катта ёлғон; баланддимоғлик; зулм; даҳшат; одамларни фургон вагонларга тиқиш; ўлим лагерларидан таралаётган қуланса тутун; кўзсиз қиёфалар; суд жараёнлари; номаълум, исмсиз жойларга сургун. "Мен фақат менга топширилган ишни қилганман, фақат шу". Фильм қандай кутилмаганда бошлангандай, худди шундай кутилмаганда экрандаги кадр (расм) "Ҳар бир одам айбни бўйнига олиши керак. Ҳеч ким мен бу ишда мутлоқ қатнашганим йўқ дея олмайди" ёзувида қотиб қолди. Фильм тугади, ва кинотасманинг охирги бўлаги проектор устида шапиллаб овоз чиқарди, бироқ хона ҳалиям қоронғу эди. Менинг курагим остида нимадир ғимирларди. Хонада, худди ечиниш хонасида бўладигандай, тер ҳиди тарқалган эди. Ҳеч ким қўзғалиб ҳам қўймади. Ҳар бир ўтирган одам бу онни таҳлил қилмоқчидай, нима бўлганини аниқлаштириб олмоқчи бўлаётгандай сезиларди. Худди туш кўриб, оғир уйқудан уйғонгандай хонани тўлдириб ўтирган одамлар тушларини тушунмоқчи бўлгандай охирги марта орқага қарардилар. Ҳамма ўзига келиб олиши учун мен бир неча минут кутиб турдим.
Ниҳоят саволлар ҳам туша бошлади. Уларнинг ҳаммаси тасаввурдаги вазиятларга тегишли бўлиб, нима содир бўлганининг мазмунини англаб олиш учун берилаётган эди. Ҳалиям қоронғу бўлиб турган хонада мен ўзимнинг тушунтиришларимни бошладим. Мен оғриқ ва товба қилишим кераклигини сезаётганимни тан олдим. Мен йиғилганларга тўлиқ тушунтириш учун анча вақт керак бўлишини айтдим. Бироқ бошлаб олиш муҳим эди. Мен интроспекция [Интроспекция – ўз-ўзига қараш, ўз ички кечинмаларини ўрганиш – ТАРЖИМОН] ва воқеалар иштирокчиси бўлишга мойил бўлишим тугаганини ва ўргатувчи ролини ўйнаётганимни сездим. Ўқитувчи бўлиш осонроқ. Мен имкон қадар холис қолиб, бўлиб ўтган воқеаларни баён эта бошладим. "Ўтган ҳафта мисолида биз нацистлар Германиясида яшаш ва нималардир қилиш қандай бўлганини синаб кўрдик. Биз тартибли ижтимоий муҳит яратиш, ўзига хос жамият қуриш, бу жамиятга содиқ бўлишга қасамёд қилиш, онгни қоидалар билан алмаштириш нимани англатишини билиб олдик. Ҳа, бизлардан яхши немислар чиқар экан. Биз ҳам форма кийган бўлардик, дўстларимиз ва қўшниларимизни лаънатлашаётганлари, ундан кейин қувғин қилганларида чаппа қараб турган бўлардик, эшикларимизни ёпиб қўярдик, "ҳарбий" заводларда ишлардик, ғояларни ёқиб юборардик. Ҳа, шунча оғир талафотга учрамаган бўлсак-да, қаҳрамонни аниқлаш, шошилинч қарорлар қабул қилиш, ўзимизни тақдирнинг кучли эгасимиз деб сезиш нима эканини билиб олдик. Жамият назарида яккамаховликка айланиш қанчалик мудҳиш эканлигини, бирор нарсани тўғри бажариш ва унинг эвазига мукофотлар олиш, бошлиқ ва ҳақ бўлиш эса қанчалик мароқли бўлишини биз билдик. Чегарадан чиққанда бу нималарга олиб келишини кўрдик ва аниқ сездик.
Охирги ҳафтада ҳар биримиз баъзи воқеаларнинг гувоҳи бўлдик. Биз кўрдик-ки, фашизм қандайдир бошқа одамлар қиладиган нарса эмас эканини кўрдик. Йўқ, у шу ерда, шу хонада, ўзимизнинг одатларимиз ва ҳаётимиз тарзида. Сал кавланса бўлди, у юзага чиқади. Бу – ҳар биримизнинг ичимизда ўтирган бир нарсадир. Биз уни ичимизда юқумли касал сифатида олиб юрамиз. Фашизм – одамлар ўз табиатига кўра нуқсонли, ва шунинг учун ҳам улар бир-бирига нисбатан яхши муносабатда бўла олмайдилар, деган фалсафага ишонишдир. Бундан ижтимоий тартибни сақлаш учун кучли доҳий ва тартиб зарур, деган хулоса келиб чиқади. Яна битта нарса бор – "ўз-ўзини оқлаш". Бу – ўрганишимиз лозим бўлган охирги дарсдир. Чамаси, у энг катта аҳамиятга эга бўлса керак. Бу дарс эҳтиётсизликла бошланган нацистлар ҳаётини ўрганишимиз масаласи билан боғлиқ. Ўша дарсни эслайсизми? Унда Германия аҳолиси қандай қилиб ўзини нацистлар ҳаракатини билмаган ва бу ҳаракатда қатнашмаган қилиб кўрсатгани тўғрисида ҳайронлик билдирилган эди. Агар эсимдан чиқмаган бўлса, ўша савол бундай эди: "Қандай қилиб немис аскарлари, ўқитувчилари, медицина ҳамширалари, темирйўл вагонхизматчилари, солиқ инспекторлари, ўрта фуқаролар Учинчи рейх мағлубиятидан кейин, нима содир бўлаётгани ҳақида биз ҳеч нарсани билмагандик, деб айтишлари мумкин эди? Қандайдир жараённинг бир қисми бўлатуриб, ҳукумат ўзгаргандан кейин эса аслида ҳеч ким ҳеч қандай нарсада қатнашмаган, деб халқ қандай қилиб ўзини гўлликка солган? Хотираларидан ўз тарихини ўчириб ташлашга одамларни нима мажбур қилади?" Кейинги бир неча минут ичида, балки йиллар давомида, сиз бу саволга жавоб топишингиз учун имконият бўлар".
"Агар биз немис менталитетини тўлиқ юзага чиқарган бўлсак, у ҳолда бирортангиз Учинчи тўлқиннинг охирги йиғинида бўлганини ҳеч қачон тан олмайсиз. Сиз нақадар чегарадан ўтиб кетганингизни худди немислар каби ўзингизга ўзингиз тан олишингиз қийин бўлади. Диктаторлик тартиби ва кўринмас доҳий учун сиз ўз шахсий эркингиз ва иродангиздан воз кечишни истаганингизни дўстларингиз ва ота-оналарингиз билишларига йўл қўймайсиз. Сизни қўғирчоқ қилиб ўйнаганларини, сиз кимнингдир орқасидан юрганингизни, Учинчи тўлқинни ҳаёт мезони деб тан олганингизни тан ололмайсиз. Сиз бу ахмоқчиликда қатнашганингизни ҳам тан олмайсиз. Сиз бу кун ва йиғинни сир сақлайсиз. Бу менинг ҳам сирим бўлади – ҳаммамизнинг умумий сиримиз бу". Мен уч фотографнинг қўлидаги фотоаппаратларини олиб, уларнинг ичидаги целлулоид рулонларини ёруғга чиқариб олдим ва уларни нурлантириб олинган суратларни ўчириб ташладим. Иш тугади. Суд тамомланди. Учинчи тўлқин сўнди.
Мен елкам оша қарадим – Роберт йиғлаётган экан. Ўқувчилар секин ўрниларидан туриб, жим-жит саф бўлиб, ёруғлик кираётган эшик томон юра бошладилар. Мен Робертнинг олдига келиб уни бағримга босдим. Роберт хурсиниб, тез-тез нафас оларди. "Ҳамма нарса тугади". "Ҳамма нарса жойида". Бир-биримизни овутишга ҳаракат қилаётиб чиқиб кетаётган ўқувчилар оқимига тўсиқ бўлиб қолибмиз. Оқимда айланма ҳаракат бошланди, чунки баъзилар Роберт иккаламизни бир зумгина қучоғлаш учун ортга қайтишаётганди. Бошқалар очиқчасига йиғлашар ва кўз ёшларини сидириб ташлашарди. Эшик ва унинг ортидаги дунё томон ҳаракатда бўлган одамлар тор доира бўлиб бир-бирини қучоқларди.
Ўқув йилининг ўртасидаги бир ҳафтада биз биргаликда ҳаёт кечирдик. Мен айтиб ўтганимдай, орамизда чуқур умумий сир пайдо бўлди. Тўрт йил давомида мен Кабберли ўрта мактабида тарихдан дарс бердим, бу орада ҳеч ким Учинчи тўлқин йиғилишида бўлганлигини тан олмади. Ҳа, биз Учинчи тўлқин ҳақида гаплашардик, ва қилган ишларимизни синчковлик билан таҳлил қилардик. Бироқ йиғинни эсламасдик. Йўқ. Бу – ҳаммамиз унутмоқчи бўлган бир нарса эди.
—
Эксперимент ўз-ўзидан пайдо бўлган эди ва унинг иштирокчилари қилган ишларидан уялганлари сабабли узоқ вақт кенг аҳоли оммасига етиб бормади. 1970-чи йиллар охирида Жонс ўзининг педагогик китобида эксперимент тарихини ёзиб чиқди, ундан олдин эса эксперимент баёни ҳақидаги ягона маълумот мактаб газетасида босилди. 1981 йили эксперимент асосида ёзилган роман ва суратга олинган «Тўлқин» номли кинофильм дунё юзини кўрди. 2008 йилда «Эксперимент 2: Тўлқин» номли немис фильми яратилди. 2010 йилда АҚШда эксперимент иштирокчиларидан олинган интервьюлар киритилган Lesson Plan номли ҳужжатли фильм чиқди.
Толиб ЁҚУБОВ таржимаси.
16 октябрь 2014 йил; Франция

Similar topics
» Фалсафий фикрлар
» Ислом Каримов қандай қилиб диктатор бўлди?
» Диктатурага қарши Қандай қилиб курашиш ҳақида
» Сайлов қонуний эмас
» ЭҲТИЁТ БЎЛИНГЛАР!!! 20 ИЮЛДАН БОШЛАБ ЯНГИ ҲУЖУМЛАР БЎЛИШИ МУМКИН!!!

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|