Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Швецияга бошпана сўраб келувчиларга!

Go down

Швецияга бошпана сўраб келувчиларга! Empty Швецияга бошпана сўраб келувчиларга!

Post by Admin Thu Jun 12, 2014 5:52 am

Мирзиёев Ҳокимияти тайзиқлари остида чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлаётган инсонларга МАСЛАҲАТ

Бугун мен аслида бунинг тескарисини, яьни чет эллардан Ўзбекистонга қайтиб бормоқчи бўлганлар ҳақида ёзишим керак эди.
Афсуски бугунги Ўзбекистонда ривожланиш ҳамон ўша-ўша, золим ва жоҳил Каримов давридагидек давом этмоқда. Мен қарийб ҳар ҳафта янги қочоқлар ҳақида хабарлар эшитаман.

Аммо уларнинг кўпчилиги Қаерга боришни, Кимдан ва Қандай ёрдам сўрашни яхши билишмагани учун кўп қийналишади.

Шу сабаб мен уларга бу соҳадаги кўп йиллик тажрибаларимдан келиб чиқиб қуйидаги маслаҳатларимни беришга аҳд қилдим. Зеро бу маслаҳатлар сабаб сизнинг мушкулингиз осон бўлса.
Сиз буларни кўчириб, сақлаб қўйинг, уларни ёру биродарларингизга улашинг. Чунки бу гаплар Халқаро стандартлар ва қонунлар асосида ёзилмоқда.
-------------------------------------------------------------------------
Қуйида бундан 6 йил олдин ёзилган, 4 йил олдин тўлдирилган ва бугун яна тўлдириб ёзилаётган маслаҳатли фикрлар:
Энг асосийси, сиз бошпана сўраб борадиган давлатни тўғри танланг. Менинг маслаҳатларим -Швеция, Норвегия, Дания, Германия, Канада, Франция, Ирландия, Испания, АҚШ, Австралия, Янги Зеландия каби давлатлар.

Бу давлатларнинг барчасида қарийб бир хил, қуйида Швеция мисолида битилган қонунлар ва талаблар бор.

Швецияга бошпана сўраб келувчиларга.
Тартиб ҳамма жойда қарийб бир хил, Швецияда ҳам, Европа Иттифоқига кирадиган барча давлатларда ҳам.
Шу учун мен бошпана олиш тартиб қоидалари ҳақида асосий маслаҳатларни бу ерда келтирмоқчиман.

Швецияда бошпана олиш жуда қийин масала. Бу ерда бошпана олишнинг ўзига яраша, қуйида кўрсатилган қаттиқ талаблари бор. Ушбу талабларни бирортаси бажарилган тақдирдагина ўша одамга бошпана берилиши мумкин. У талаблар қуйидагича:

1. Бошпана сўровчи одам сиёсий ёки диний қарашлари, эътиқоди учун ўз юртида Ҳукумат томонидан таьқиб ва тайзиққа учраган бўлса;

2. Унга нисбатан айрим шахслар ёки маъмурий шахслар томонидан бўлган ҳақсизлик ва зулмга қарши Ҳукуматдан ёрдам сўраб бирор ёрдам ололмаган бўлса;

3. Уруш ёки қуролли тўқнашувлар бўлиб турган жойдан қочиб, жон сақлашга мажбур бўлган бўлса;

4. Швециядаги бирор одам билан турмуш қурган бўлса ёки вояга етмаган бошпана сўровчининг ота онаси Швецияда бўлса, ёки Швецияга келиб яшашга рухсат олган ёш боланинг (18 ёшгача бўлганлар вояга етмаган бола ҳисобланади) ота онаси ёки ака ука, опа синглиси келиб унга қаровчиликни бўйнига оламан деса;

5 . Ўта оғир касал одамнинг ўз Ватанида дардига даво топишни имкони бўлмаса;

6. Швециядаги бирор корхона, фирма бошпана сўровчини Коллектив Шартнома асосида ишга қабул қилиб, унга ойига камида 13 500 крона маош берса ва 1 йиллик контракт тузса ва сиз бир корхонада камида 4 ой ишлаган бўлсангиз;

7. Швецияда диниий ёки сиёсий қарашлари туфайли бошпана сўраб рухсат ололмаган аммо Аризасининг кўрилиш даврида(бу кўпинча ойлар ва ҳатто йилларга чўзилиши мумкин!) бу ерда вақтинча ишлашга рухсат олган ва 4 ой қонуний (легал) ишлашга улгурган одам ҳам 6нчи пунктда кўрсатилган шартларни бажарса у ҳам из алмаштириши мумкин, яьни сиёсий бошпана ўрнига Иш бўйича қолишга рухсат сўраб Ариза топшириши мумкин. Бу Аризани у 1нчи Аризаси бўйича барча ишлар тугаб уни Швециядан чиқиб кетиши ҳақидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб 2 ҳафта ичида у из алмаштириши мумкин.

Ана шу шартларни бирортасини бажара олган одамгина бу ерда бошпана олиши мумкин. Акс ҳолда бошпана олишни асло имкони йўқ.

Бошпана сўраб келган одам бирор шаҳардаги Миграция ёки Полиция идорасига бориб Бошпана сўрашга ҳаққи бор.Ҳамма жойда тартиб битта.

Мўҳим гап: Агар сиз сиёсий ёки диний эътиқодингиз учун Ватанда таъқиб ва тайзиққа учраган бўлсангиз, у ҳолда буни исбот қилишни ўйланг. Бу ердагилар қуруқ гапга осонгина ишонаверишмайди. (Чунки истаган одам истаган нарсани ўйлаб топиб бошпана сўраши мумкин!).

Сиз ҳақиқатни тушунарли қилиб, гапларни бир бирига тўғри боғлаб, ўзингиздан тўқиб чиқармасдан, исбот қила оладиган даражада(агар далилий ашёлар бўлмаса) гапиринг. Акс ҳолда сизнинг ёлғонингиз тезда фош бўлади. Бу ердагиларни жуда ҳам лақма деб ўйлаган одамнинг ўзи лақмадир.

Асл курашчи инсонлар, асл тақводор диндорлар агар бошларига оғир мусибатлар туфайли Ватандан кетишга мажбур бўлган бўлсалар, улар ўз муаммоларини ётиғи билан, савол берувчига ҳурмат билан жавоб беришлари керак..

Яна бир мўҳим нарса: Сиз ўзингизга тажрибали ва ўқимишли Таржимон берилишини талаб қилишга ҳаққингиз бор.

Агар таржимон пала партиш гапирса, гапида тутилса, русча сўзларни ишлатса билингки у Махсус Таржимонлар Курсида ўқимаган таржимон. Фаросатли инсон уста кўрмаган шогирдларга бир иморат қуришни топширмаганидек, сиз ҳам тақдирингизни бир ўқимаган таржимонга топширманг. Чунки Швеция Миграция Бошқармаси сизнинг эмас балки унинг гаплари асосида бир қарор чиқаради.

Сифатсиз таржима сизнинг тақдирингизни ҳал қилишига йўл қўйманг.

Сиз оддий қилиб"Мен Таржимонлик курсида ўқиган таржимон бўлишини талаб қиламан "денг.
Улар tolkregistret.se деган интернет саҳифасини очиб қараса ўқиган таржимонларни топа олади. Бу саҳифада Махсус лицензияси бўлган ва Ўқиган таржимонлар рўйхати бор(барча тиллар бўйича).

1нчи ва 2нчи пунктлар бўйича Ариза топширганлар уларнинг ишлари кўрилиш давомида бирор жойга ишга киришлари жуда мўҳимдир. Чунки улар Аризаларига рад жавоби олганларида 4..5 ой ишлашга улгурган бўлсалар у ҳолда Бошпана сўраш (Асул)Аризасини Швецияда Доимий ишлаш учун рухсат сўраш Аризасига алмаштиришлари мумкин. Бу учун сизда албатта Паспорт бўлиши шарт.

Яна бир мўҳим нарса: Сиз агар Шенген визасини Европа Иттифоқига кирадиган бирор бошқа давлат(Польша, Германия ва ҳоказо)га олган бўлсангиз у ҳолда сизни (Дублин Шартномасига асосан) ўша давлатга қайтариб юборишади!
Шу учун тўғридан тўғри ўзингиз истаган давлатга виза олинг. Швецияга визани Тошкентда Германия элчихонаси орқали олиш мумкин. Агар сиз Латвия, Польша каби давлатларга олган виза билан Швецияга келсангиз у ҳолда сизни ўша давлатларга жўнатиб юборишади! Сиз виза муддати тугагандан сўнг Швецияда 4 ой яшириниб юрсангиз, ана ўшандагина Швеция сизни аризангизни кўриши мумкин. Аммо буни мен сизга маслаҳат қилмайман, чунки истаган пайт қўлга тушиб ўша виза олган давлатингизга жўнатиб юборилишингиз мумкин.

Ҳазратқул Худойберди
2018.12.23


Last edited by Admin on Sun Dec 23, 2018 6:32 am; edited 2 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Швецияга бошпана сўраб келувчиларга! Empty Ўзбекистонлик қочоқлар учун мўҳим хабар!

Post by Admin Wed Jul 08, 2015 3:54 am

Ўзбекистонлик қочоқлар учун мўҳим хабар!
Ўтган ҳафта, яьни 2015 йил 1 июлдан бошлаб яшашга ёки ишлашга рухсат сўраб Швецияга келган ва рухсат ололмаган қочоқларни Ўзбекистонга мажбурий жўнатиш мораторийси бекор қилинди.

Бу мораторий шу йил бошида аввал Норвегияда кейин эса Швецияда қабул қилинган ва унга кўра барча қочоқларни вақтинча Ўзбекистонга жўнатмаслик таькидланган эди. Бунга сабаб Норвегиядан бошпана сўраган 6 қочоқ Ўзбекистонга мажбурий жўнатилгач улар Ўзбекистонда қамоққа олиниб қийноқларга тутилган эдилар.

Бу нарса фош бўлгач у сиёсий жанжалга сабаб бўлган эди. Аммо нима учун бу мораторий бекор қилингани ҳозирча тушунарсиз.
Оддий сабаб яна ўша Европа давлатлари, хусусан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги оғир сиёсий ва ижтимоий аҳволга қўл силташлари ва Каримов диктатураси билан ҳамкорликни секин аста кучайиб бораётганидир.

Ундан ташқари Каримов режими бу давлатларга жўнатган агентлар қочоқлар ҳақида ахборот тўплаб Ўзбекистон ҳукуматига, асосан МХХ ва ИИВга хабар бераётганларидир. Шу учун турли туман муттаҳамларнинг турли туман жойларда , масалан мачитларда, бозорларда, кўчаларда сизни гапга тутиб ўсмоқчилаб сиз ҳақингизда берадиган турли саволларига жавоб берманг. Ундан муттаҳамлардан узоқроқ юринг.

Агар кимдан ким Ўзбекистонга мажбурий жўнатилган бўлса ва у ерда сўроқларга тутилиб таҳқирланган, қамоқларга ҳукм қилинган бўлса дарҳол менга хабар қилишсин. Сизнинг ким эканлигингизни сир сақлаган ҳолда биз Ўзбекистон ҳукумати вакиллари қилаётган бундай жиноятларни фош қилиб борамиз.

Ўзбекистон қонунларида чет элларга чиқиш ва бошпана сўраш очиқ ҳолда тақиқланмаган бўлсада Ўзбекистон ҳукумати қочоқларга "ОВИР ва паспорт режимини буздинг" деб айблар қўйиб уларни қамоқларга ҳукм қилмоқдалар (Норвегиядан мажбуран жўнатилган 6 қочоқ бунга мисолдир ва бундай мисоллар жуда кўп аммо афсуски улар бизга бу ҳақда хабар бера олишмаган).
Ўз ҳақ ва ҳуқуқингиз учун ҳамиша , ҳамма жойда қўрқмасдан курашиш лозим.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum