Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

ББСга нима бўлди?

Go down

ББСга нима бўлди? Empty ББСга нима бўлди?

Post by Admin Tue Sep 11, 2012 6:16 am

ББСга нима бўлди?

Мени бугун илк маротаба ББС Жаҳон Матбуот Ҳизмати ҳайрон қолдирди. Бунга ББСнинг Интернет саҳифасида чоп этилган қуйидаги антиқа мақола бўлди( http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2012/08/120826_cy_democracy_troubles.shtml )

Ҳайронлик мақоланинг номидан бошланди: "Демократия + Озодлик = Натижасизликми?"

Бу сарлавҳани ўзиданоқ инсоният учун энг буюк бўлган икки қадрият бўлмиш демократия ва озодликнинг ўзаро бирлашуви натижасизликка олиб келиши мумкин деган иддао уфуриб турибди.
Аммо ўз мақоласига савол аломатини қўйиш билан мақола муаллифи ўзини ҳар эҳтимолга қарши ҳимоялашга ҳаракат қилади.

Мақола муаллифи ким ўзи? Нега унинг исми шарифи кўрсатилмаган? Ҳа майли, ўзи демократия ва озодликка шўбҳа остида қараса ҳам аммо унинг меваларидан фойдаланиши балки муаллифга кейинчалик ўз шўбҳаларини тарқатишга ёрдам берар...

Мени ҳайрон қолдирган нарса шундан иборатки, озодлик. эркинлик ва демократик қадриятларни тарғибот қилиш асосий вазифаларидан бири бўлган ББС Матбуот Хизмати нима учун бу буюк қадриятларга тўсатдан шўбҳа остида қарай бошлади?

Агар 1932..33 йилларда Германияда Адольф Гитлер бошлиқ фашистлар партиясининг демократик сайлов туфайли ҳокимиятга келганларини ва сўнгра ўз ҳокимиятларини бошқа барча миллатлар ва халқларга қарши қаратиб, уларни ўз қарамларига айлантирмоқчи бўлганларини ҳисобга олсак ва ниҳоят улкан йўқотишлар, 50миллиондан ошиқ инсонларнинг ҳаётини қурбон қилиш эвазига бу фашистик тузум халқаро коалиция томонидан ер билан яксон қилингач инсоният демократик тушунчаларга қарши БМТда махсус қарор қабул қилиши керакмиди?

Муаллифнинг бугунги кунда жаҳон сиёсатида Гитлер фашизми даврида юз берган воқеаларга ўхшаш воқеаларни рўкач қилиб демократия ва озодлик қадриятларини савол остига қўйиши ҳайратланарли ҳол.

Аслида ББС ва у каби бошқа жаҳон хизматида бўлган барча матбуот органларининг асосий вазифаси бу - ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан демократик қадриятларни тарғибот қилишни давом эттириш бўлиши керак эди.
Аммо ББСининг бу демократик қадриятларни савол остига қўйиши шармандали бир ҳолдир.

Инсоният мавжуд экан у айнан демократик қадриятлар туфайли ривожланмоқда.
Аммо демократик қадриятлардан ўзининг қабиҳ ниятлари йўлида фойдаланиб, ўзининг зўравонликка асосланган сиёсатининг ўткир тиғини бошқа халқларга қарши қаратган, бу қадриятлардан ўз ва ўз даврасининг тор манфаатлари йўлида фойдаланган бир гуруҳ давлатлар ва уларнинг ноқобил рааҳбарлари туфайли демократик қадриятларни савол остига қўйиш бу бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдириш билан баробар.

Мен умид қиламанки ББС Матбуот Хизмати ўз саҳифасида чоп этилган бу редаксион мақола бўйича тафтиш ўтказади ва ундаги жиддий хатоларни тан олиб, уларни тузатиш бўйича керакли чораларни кўради.

Ҳазратқул Худойберди
2012.09.11

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum