Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Фалсафий фикрлар

Page 2 of 2 Previous  1, 2

Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Фалсафий фикрлар

Post by Admin Wed Oct 26, 2011 3:20 am

First topic message reminder :

Инсон, унинг қудрати ва Ҳаракатимиз фаолияти ҳақида

Бу ер, яъни Фасебоокда Азизахон Абдуллаева келтирган Л.Бернени ҳамма гаплари тўғри (Ким яхши кўрмаса нафратлана олмайди ҳам; ким завқлана билмаса ғазаблана олмайди ҳам; ким ҳеч нимани улуғламаса, ҳеч нимани лаънатлай олмайди ҳам. L. BERNE).

Аммо мени назаримда, бу ерда бир муаммо бор. Бу муаммони Замон ва Давр фош қилди ва қилмоқда. Унинг номи ДАРАЖА ВА ҚУДРАТ.

Ҳамма нарса, ҳар бир Муносабат, Фаолият, Ҳис Туйғу ва ҳоказоларнинг ўз Даражаси, ўз Қудрати бор. Яъни, салгина яхши кўрган салгина нафратланишга қодир, салгина завқлана олган салгина ғазаблана олади, бирор нарсани салгина улуғлаган одам бошқа нарсани салгина лаънатлай олади ва ҳоказо.
Ва аксинча, юракдан севган инсон охиригача севади, ҳаттоки севгиси жавобсиз бўлса ҳам! Айни пайтда у Қаттиқ нафратланишга ҳам қодир инсондир.

Бутун қалби билан бирор нарсадан завқлана олган одам қаттиқ ғазабланишга ҳам қодир.

Асл буюкларни етарли даражада улуғлаган инсон муттаҳамларни типирчилатиб қўядиган даражада уларни лаънатлашга ҳам қодир.

Хулоса 1: Сизнинг қай даражада кучли инсон эканлигингизни яшириб бўлмас бир белгиси бор ва бу белги Сизнинг Одамлар, Воқеалар ва турли туман Нарсаларга МУНОСАБАТИНГИЗ орқали кўринади. Ана шу муносабатингизни Кучу Қудрати, Даражаси, сизнинг Нақадар Шижоат ва Шиддат билан ўша ишни қилишингиз, сизнинг кучу қудратингизни ҚАНДАЙ эканлигини кўрсатади.

Хулоса 2: Сизнинг Одамлар, Воқеалар ва турли туман Нарсаларга муносабатингиз ва уларнинг Натижалари сизнинг ана ўша одамлар, воқеалар ва нарсаларга ҚАЙ даражада муносабатда бўлганингизга боғлиқ.

Энди бу гапларни Ҳаракатимиз фаолиятига кўчириб разм солсак нима сабабдан Ҳаракатнинг бугунги қудрати, шижоати ва қамрови ҳозирча кўнгилларимизни тўлдирар даражада эмаслиги сабабларини кўрамиз.

Демак, бизнинг кўпчилигимиз, қўпол қилиб айтганда, ишларимизни енг учида қилаяпмиз.

Бу гуёки янги ясалган ва 380 от кучига эга мотори бўлган машинани қўрқа писа ҳайдаётган синовчи-ҳайдовчининг ҳаракатларига ўхшаб кетаяпти мени назаримда. Агар газини охиригача боссанг 360км/соатига тортадиган кучли машинани биз кенг, худди Германиядаги тезлик чегараланмаган автобанада 40км/соатига тезлик билан ҳайдаб кетаяпмиз. Холбуки борадиган манзилимиз узоқ, қиладиган ишларимиз эса тумонат.

Мана энди, мана шу гаплардан ҳаммамиз хулоса қилишимиз керак.
Айниқса Ҳаракат раҳбариятида ўтирганлар бу муҳокамага қатнашишлари лозим. Агар улар мана шу ерда, Фасебоок/Твиттер каби сайтларда, бу ерлардаги халқ ва тарафдорларимиз ичида бўлмасалар, муҳокамаларга қатнашмасалар ким уларни танийди ва улар қандай қилиб ўзларини Ҳаракат Раҳбарияти вакилиман дейишлари мумкин?

Мен эътибор бериб келаяпман: Фасебоок ёки Твиттердаги мулоҳазалар ва муҳокамаларда Ҳаракат Раҳбариятидан қарийб ҳеч ким қатнашмаяпти. Бу нимани белгиси?

Берне айтганидек, Ҳаракатдаги фаолиятини яхши кўрмаганлар Каримов режимидан нафратлана олмаяптиларми? Йўқ.
Улар Ҳаракатнинг ёқтирганлари учун унга киришган. Ва уларнинг ҳар бирлари режимдан нафратланадилар ҳам.
Аммо мени тахминимча, ҳамма гап шундаки, улар Ҳаракатдаги фаолиятларини салгина яхши кўрадилар, шу сабаб режимдан ҳам салгина нафратланадилар холос. Қилаётган ишлари, яъни кураш фаолиятларидан ҳам салгина завқ оладилар ва шу сабаб режимга қарши ғазаблари ҳам салгина.

Амир Темур, Спартак, Тўмарис, Темурмалик каби буюк курашчиларни етарли даражада улуғламаганлари сабабли Каримов, Иноятов, Матлюбов ва Мирзиёевларни ҳам етарли даражада лаънатлай олмайдилар.

Қачонки раҳбарият мана шундай халқдан ва ўз тарафдорларидан узилган ҳолда, ишларни ўлда жўлда қилар экан улар (шу жумладан мени ўзим ҳам), қандай қилиб Ҳаракатдан яқин кунларда бирор самарали фаолиятни кутиш мумкин?

Ана шулар сабабли бугунги кунда Ҳаракатимиз фаолияти ўта қониқарсиз даражада деган хулосага келдим мен.

Мен бу гапларни ёзар эканман уларни "Фалсафий фикрлар" деб атадим ва умид қиламанки барча биродарлар бу гапларга айнан шундай, яъни фалсафий нуқтаи назардан ёндашадилар.

Агар сиз масалага фалсафий ёндошсангиз сиз ўзингизни оёқ ва қўллари уларни эзиб турган оғир занжирлардан тўсатдан озод бўлган инсондек ҳис қиласиз ва кўтарилган ҳар қандай масала устида бамайлихотир мулоҳазалар юритишингиз мумкин бўлади.

Фалсафа юритишнинг бир яхши томони шундаки, сиз худди бир кашфиёт қилаётган олимдек фикрлайсиз.
Бу демак, сизнинг фикрларингиз буткул эркин ҳолатда бўлади ва сиз фикрлар экансиз бирор манфаат изламайсиз.
Манфаат изламай қилинган ҳар қандай фаолият эса энг мухтасар, энг эркин ва энг мустақил фаолиятдир.

Агар сиз манфаат изламасдан фикр юритсангиз, у ҳолда ҳар қандай улкан муаммоларнинг турли ечимларини топишингиз ҳам анча осонлашади.


Агар биз, Ҳаракатнинг барча фаоллари ва оддий аъзолари, масалага шу нуқтаи назардан ёндошсак, у ҳолда олдимизда турган улкан муаммо - гўзал Ватанимиз Ўзбекистонни Ислом Каримов бошлиқ Жиноятчилар Тўдасидан тезроқ тозалаш имконига эга бўламиз.

Акс ҳолда яна 22 йил кутишга, Каримовдан сўнг Мирзиёев ёки унинг қудаси Рустам Иноятов (МХХ) ёки шу тўданинг бошқа бир вакили бу диктатурани янада давом эттириши аниқ.

Айни пайтда бу диктатурани қўллаб турганлар жумласига Ғарб ва Шарқнинг маънавиятсиз 50дан ортиқ давлатлар, шу жумладан қудратли АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея каби давлатлар раҳбарлари, Бирлик партиясининг айрим сотқин раҳбарлари каби айрим мухолифатчилар ҳамда мамлакат ичидаги Жинояткор Тўданинг уруғ аймоқлари ва тарафдорлари бўлган юз минглаб бойвачча тўралар ҳам киришини ҳисобга олсангиз "Ҳа, агар жиддий ҳаракатлар қилинмаса бу диктатура ҳам Қаддофий диктатураси каби 42 йил , балки ундан кўпроқ ҳам яшаши мумкин экан" деган хулоса қилиш мумкин.

Хўш, шундай бўлишига сиз розимисиз?

Ҳазратқул Худойберди
2011.10.26

------------------------------------------------------------------------
Бундан 3,5 йил олдин ёзилган ушбу мақоладаги фикрлар вақт ўтиши билан ўз тасдиғини топди, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбарларининг ҳаракатсизлиги ва ношудлиги сабаб ушбу ташкилот парчаланиб кетди. 2015-03-20.


Last edited by Admin on Fri Mar 20, 2015 5:23 am; edited 2 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down


Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty ИСЁН

Post by Admin Sun Dec 30, 2012 1:14 pm

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Isyon10

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Ватанни севмоқ уни қонунлари ва фуқароларини ҳурмат қилишдан бошланади

Post by Admin Thu Apr 18, 2013 4:46 am

Айрим ватанпарварларга бир гап

Фасебоокда "Мен Ўзбекистонни севаман" деган бир гурух ва сахифа бор. ( https://www.facebook.com/groups/ILoveUzbekistan/618624324833229/?notif_t=group_activity ).
Ана шу сахифанинг кириш қисмида қуйидаги сўзлар бор:
"ПОСТ (ПУБЛИКАЦИЯ) КОЛДИРИШДАН ОЛДИН ТАНИШИБ ЧИКИНГ!!!
Ушбу гурух Ватанимиз Узбекистонга багишланади. Бу ерда:
1) Конституцион тизим, давлат сиёсати, хукуматга карши ёзиш...КАТЪИЯН МАН ЭТИЛАДИ."

Бу сўзларни ўқиб чиқиб мен қуйидаги фикрларни билдиришни лозим топдим.
Бу саҳифанинг энг катта хатоси қуйидаги сўзлардир:"Конституцион тизим, давлат сиёсати, хукуматга карши ёзиш ҚАТЬИЯН МАН ҚИЛИНАДИ".

Сиз қандай қилиб ўз Ватанингиз Ўзбекистонни сева оласиз қачонки сиз унинг Конституцион тизимини яхши билмасангиз, Конституцияда битилган барча моддаларни ҳамма бирдек: фуқаролар ҳам, ҳукумат вакиллари ҳам, халқ сайлаб қўйган Президенту Олий Мажлис депутатлари ҳам ҳурмат қилишларини талаб қила олмасангиз? Бу нарсаларни талаб қила олмасликнинг асосий сабаби эса ана ўша Конституцияда ёзиб қўйилган моддаларни билмасликдир.

Қачонки сиз Конституцияни яхши ўргансангиз, ана ўшандагина уни ўзингиз ҳам, Ҳукумат ва барча амалдорлар ҳам ҳурмат қилишини талаб қила оласиз.

Агар Конституция ва мамлакатдаги барча бошқа қонунлар ҳурмат қилинмас ва бажарилмас экан бу давлат ибтидоий жамоа бўлиб қолаверади, сиз уни минг севганингиз ва осмонларга кўтариб мақтаганингиз билан.

Давлат сиёсатини ва унинг ҳукуматини фуқаролар ҳамиша ўрганиб боришлари, ҳукумат фаолиятини доимий равишда кузатишлари, унинг хато ва камчиликлари ҳақида дадил ўз фикрларини айтиб боришлари керак(булар ва Ўзб.қонунлари хақида атрофлича тушунтиришлар мана бу ерда бор: http://ihrsu.org/ ).

Ўз Ватанинг барча қонунларини билган ва уларни хурмат қила олган одамгина ўз Ватанини сева олади ва у учун , унинг равнақ топиб ривожланиши учун жон куйдира олади.

Бир тўда амалдорлар тўдасига бўйсуниб, улар йўл қўяётган хатолар ва жиноятларга кўз юмиб, улар нима деса лаққа ишониб, уларга қарши айтиладиган гапларни худди бир муттахам прокурордек "ҚАТЬИЯН МАН ЭТИЛАДИ" дейиш бу шу сўзларни ёзган одамни хам, бу сўзларга амал қилаётганларни хам ўтакетган содда, амалдорлар қаршисида мутелик қилиш қонига сингиб кетган одамлар тўдаси эканлигини кўрсатади холос.

Токи сиз "демократия, инсон хақ ва хуқуқлари, қонуний ва хуқуқий давлат, фуқаровий жамият" каби сўзларни чуқур ўрганиб, уларни мағзини чақмас экансиз, сиз Ўзбекистон деб аталмиш гўзал диёрни астойдил сева олмайсиз.

Чунки Ватанни севмоқ бу энг аввало ўша севган диёр учун жон қайғўрмоқдир, унинг бугуни ва келажаги учун савобли ишлар қилмоқликдир. Ватанни севмоқ унинг қонунлари ва фуқароларини ҳурмат қилмоқни англатади.

Бундай ишларни қилиш учун эса инсон энг аввало оқу қорани, ўғри ва тўғрини ажрата билиши лозим.

Ҳазратқул Худойберди
2013.04.18

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty БУ ТЕЛБА ДУНЁ

Post by Admin Tue Apr 23, 2013 4:34 am

БУ ТЕЛБА ДУНЁ

Дунёга ўзининг атом қуроли билан даҳшат солаётган Шимолий Корея диктатураси Мўғулистондан ёрдам сўрамоқда(http://lenta.ru/news/2013/04/22/help/ ).

Бу хабарни ўқир экансан ўйлаб қоласан. Энди 30га кирган, ҳали ҳаётнинг оқу қорасини тушуниб етмаган бир муттакабир, бефаросат  одам, отасидан қолган ҳокимиятга ўтириши билан босар тусарини билмай қолди. Ўзининг ҳовлиқмалиги, урушқоқлиги ва сиёсатни тушунмаслиги сабабли бутун бир халқни оч наҳор ҳаёт кечиришга маҳкум этмоқда. Бечора корейс халқи эса ўзининг бир нодон йигит ва унинг атрофидаги бир тўда урушқоқ генераллар томонидан нақадар алданаётганини билиш имкониятидан ҳам маҳрум.

Шимолий Корея халқи ўзининг муттаҳам раҳбари  Ким Юнгнинг сўзларини телевизор экранларидан худди урушқоқ АҚШ сержанти каби бақириб, чақириб, дунёга таҳдид солиб ўқийдиган дикторларини гапларига лаққа ишониб қудратли давлатларга таҳдид солмоқда. Аслида бу бечораларнинг омборида атом бомбаси бору аммо ейишга бир бурда нони йўқ.

"Очдан қоч" деган эски гап бор. Чунки очлик одамларни тўқ одам нима деса ўшанга лаққа ишонишга, бир бурда нон учун унинг ҳар қандай ишини қилишга, у айтган йўллар юришга, зўравонлик ва ўғирлик билан бойиган муттаҳам эса очлар тўдасини эса ҳар қандай жиноятни қилишга мажбур қилиши мумкин.

Ўзининг қардошлари, ўз миллатига мансуб халқ яшайдиган Жанубий Кореяни ўзининг энг ашаддий душманлари сифатида кўриш, улар берган ёрдамдан воз кечиш, улар билан Ғарбий ва Шарқий Германия каби бирлашиш ва секин аста ҳаётни демократик асосларда тиклаш, инсонларга инсондек, ҳур ва озод яшашга имкон бериш ўрнига Ким Юнг бошлиқ ахмоқлар Тўдаси ҳам ўзларига, ҳам бутун бошли бир халққа улкан зарар етказмоқдалар.

Афсуски бу дунёда Ким Юнг, Ислом Каримов, Башар Асад, Бердимухамедов, А.Лукашенко, Р.Мугабе каби диктаторлар бор экан миллионлаб оддий инсонларнинг ҳаёти ҳамиша таҳлика остида қолаверади.
Миллиарддан ошиқ бечора инсонлар ҳақиқий бахтиёр ҳаёт нима эканлигини тушунмай бу дунёдан ўтиб кетишларига ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб турган кичик зўравонлар тўдалари сабабчи бўлиб қолмоқдалар.

Инсоният эса ҳали ҳанўз бундай зўравонларга қарши бирор бир чора ўйлаб топа олмаяпти, тўғрироғи, ўйлаб топишга уринмаяпти хам, ҳолбуки қиламан деса қилса бўладиган ишлар аслида бу ишларнинг барчаси.
Айтмоқчиманки, агар инсониятнинг донишманд сиёсатчи рахбарлари, олимлари, тадқиқотчилари ва зукко инсонлари катта бир Маслаҳат Форуми/Кенгашига тўпланишиб, у ерда бу дунёнинг ўта жиддий масалалари бўйича маслаҳатлар қилишса, улар ҳар қандай муаммоларнинг ечимларини топа олар эдилар.  
Масала фақат қайсидир бир таниқли давлат раҳбари ёки кўпчиликка таниш машҳўр бир инсоннинг(бирор Нобель Тинчлик мукофоти совриндори ёки шунга ўхшаш одамнинг) ташаббусни ўз қўлига олиб ана шундай мўхим ишга илк қадамни қўйишига, ўзига ўхшаган бир неча ўн донишманд ва кучли инсонларни топиб, улар билан биргаликда илк сўзларни айтишига қараб қолган холос...(Ана шундай бир таклиф билан мен бундан 10 йиллар олдин Швециянинг турли халқаро проектларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотига мурожаат қилган эдим аммо улар ё таклифимни нақадар мўҳимлигини тушунишмади, ёки уни амалга оширишни қийин деб ўйлашди).

Афсуски кўпчиликни умиди Бирлашган Миллатлар Ташкилотида, унинг Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеяси Йиғилишларига қараб қолган. Айнан ана шу ерда инсоният хато қилмоқда. Чунки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аслида Бирлашмаган Давлатлар Ҳокимиятларининг ҳар замонда йиғилиб турадиган ихтиёрий бир форуми холос.

Бу форумга "Бирлашган миллатлар" деган сўз ҳам, "Ташкилот” деган сўз ҳам умуман тўғри келмайди. У ерда бир бирини ғажиб ташлашга тайёр Эрон ва Исроил давлатларини “бирлашган миллатлар “ деб бўладими? Ёки бир миллат бўлиб ҳам бир бирини ер билан яксон қилиб ташлашга тайёр Шимолий ва Жанубий Кореяларни “бирлашган миллатлар” деб бўладими?

Ироқда “Ҳеч қанақа Оммавий қирғин қуроллари йўқ. Шу сабабдан у давлатга қарши зуғумларни давом эттиришга ҳам, ҳарбий куч ишлатишга ҳам ҳожат йўқ” деган БМТ қарорига тупуриб БМТнинг бир аьзоси (АҚШ) унинг иккинчи аьзоси(Ироқ)га қарши уруш бошлаб юбориб, 10 йил давомида бутун бошли бир халқнинг бошига минглаб оғир фожеалар келтирган бўлса, юз минглаб оддий фуқароларни ўлдирган бўлса қанақасига уни "бирлашган миллатлар ташкилоти" дейиш мумкин?

Сиз менимча шундай бир нарсани тасаввур қила олмасангиз керак, қачонки бир ташкилотнинг бир вакили унинг иккинчи вакилини бемалол, бошқа вакиллар кўз ўнгида уриб тепиб ўлдирсада, кейин минбарга чиқиб, қон бўлган қўлларини этагига арта туриб, кўкрагини кериб, “мана мен уни ўлдирдим” деса!

Мана шундай оддий ташкилотни ҳеч ким тасаввур қила олмайди, аммо 6 миллиард бўлмиш Инсониятни гуёки бирлаштирувчи бир ташкилот рахбарлари ташкилот ичида бўлаётган оғир жиноятларни кўра туриб ҳам жим тураверади, жа нари борса сал жавраб қўйишади ҳолос. Юқоридаги кичик ташкилот мисолини ҳаётда бўлаётган улкан кўринишини, улкан талафотларни кўра била туриб ҳам жим туришаверади, “оч қорним, тинч қулоғим” деб...

Шунинг учун инсоният янги бир қадам олиши, янги Халқаро Ташкилотни тузиши керак. Энди у ҳақиқий ташкилот бўлиши лозим ва у ерда нафақат давлатларнинг ҳокимият вакиллари балки дунё халқларининг оддий вакиллари ҳам ҳукумат вакиллари билан тенг овозларга эга бўлган ҳолда қатнашишлари лозим. Масалан, Ўзбекистондан Бош Ассамблеяда 2та одам, бири Ҳукумат вакили, иккинчиси Жамоат ташкилотлари умумий йиғилишида сайланган бир вакил, Россиядан, Кубадан, Шимолий Кореядан, АҚШ, Канада ёки Швециядан ҳам худди шундай.
Ана шундагина бу ташкилот ҳақиқий ташкилот, адолат ва тенгликка асосланган ҳолда қурилган ташкилот бўлади. Бундай ташкилотнинг мавжуд БМТдан кўра самаралироқ ишлашига ҳеч кимда гумон бўлмаса керак.

Бундай Халқаро ташкилотда энди бир давлатдан фақат унинг ҳокимиятини вакили эмас балки халқнинг ҳам вакили бўлгани учун турли туман қарорлар олишда Халқаро Ташкилот энди нафақат бир давлатнинг Ҳукумат вакилини гапи билан иш қилади балки ўша давлат халқининг вакили билан ҳам ҳисоблашишга мажбур бўлади.
Бу Халқаро Ташкилотни ислоҳ қилишдаги энг жиддий биринчи қадамдир.

Иккинчи ислоҳот қадами, бу Ташкилотнинг ихтиёрийлик мақомини ўзгартиришга қаратилган ишлар бўлиши лозим.
Бугунги кунда БМТнинг Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Баённомаси, халқаро мўҳитни, болалар ва оналарни ҳимоя қилиш каби кўплаб дастурлари бу ташкилотнинг 50дан ортиқ давлатлари учун оддий қоғоздан бошқа нарса эмаслиги кўпчиликка маьлум бўлган аччиқ ҳақиқатдир. Чунки диктатура, монархия ва авторитар тузумлар ҳукмрон бўлган давлатларнинг ҳокимият вакиллари БМТнинг йиғилишларига асосан ўзларини кўрсатиш ва савлат тўкиб ўтириш учун келадилар ҳолос.
Уларни бу мажлисларга юборган ҳокимиятлар ҳатто БМТнинг ана ўша ҳужжатларини имзолаган бўлсалар ҳам амалда уларни бажармайдилар ва ўз билганларича иш тутиб фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини поймол қилишда, табиатни ва атроф мўҳитни турли туман чиқиндилар билан, халқларнинг онгини эса бузуқ ва ёлғон мафкуралар билан заҳарлашда давом этмоқдалар.

Ана шунинг учун ҳам янги Халқаро Ташкилот БМТга нисбатан анча жиддийроқ, ўз қарорларини қабул қилган давлатлардан уларни бажарилишини талаб қила оладиган, агар улар ўзлари имзолаган қарорларни бажармасалар бунга қарши қандайдир жиддий (расмий, иқтисодий, сиёсий ва ҳоказо) чоралар кўра оладиган ташкилот бўлиши керак.


Янги Халқаро Ташкилотни тузиш(ёки мавжуд БМТни ислоҳ қилиш) ишлари буйича ҳааракатни ана шу нарсага  энг муҳтож одамлар - диктатура, авторитар ва монархия тузумлари остида эзилиб ётган халқларнинг илғор зиёлилар синфи ва демократик руҳдаги вакиллари бошлашлари керакка ўхшайди.
“Бола йиғламаса она кўкрак тутмайди” деганларидек, агар ана шу ислоҳотларга муҳтож инсонларнинг ўзлари бу таклифларни кўтариб чиқмаса ва уларни ўзларига ўхшаб зўравон ҳокимиятлар туфайли оғир қийинчиликлар гирдобида  яшаётган халқлар вакиллари билан боғланиб, улар билан бирга ҳаракат қилишмаса, бу ишларни ўзига тўқ давлатларнинг бирор намоёндаси кўтариб чиқиши даргумон. Чунки “Қорни тўқнинг қорни оч билан иши йўқ”, “Танаси бошқа дард билмас”  деган гаплар бекорга айтилмаган.

Мен ўйлайманки, биз бу ташаббусни кўтариб чиқишимиз ва уни амалга оширишдаги илк қадамларимиз сифатида Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Беларусь, Озарбайжон каби давлатларнинг зиёлилари ва демократик мухолифат вакиллари билан бу масалани муҳокама қилишимиз керак.
Агар кимнидир ўша давлатларда таниш билишлари бўлса, уларга бизнинг саломимизни ва бу таклифимизни етказинг. Биз, Ўзбекистон демократик мухолифати вакиллари, ушбу улкан муаммо атрофида ҳар қандай инсон билан учрашиш ва масалани муҳокама қилишга тайёрмиз.  



Бу масала ҳақида ҳар бир инсон ўйлаб кўриши ва кейин бу йўлда қўлидан келган ҳаракатини қилиши керак. Энг асосийси, бу жим турмасликдир.

Ҳазратқул Худойберди
2013 йил 23-апрел

p.s.Ушбу мақола доимий равишда, турли туман янги фикрлар ҳисобига янгиланиб боради. Шу сабаб уни кузатиб боришда давом этинг.


Last edited by Admin on Thu Nov 24, 2016 7:03 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Инсон ҳаёти, саломатлиги ва бахти

Post by Admin Wed Feb 11, 2015 5:16 am

Инсон ҳаёти, саломатлиги ва бахти нималарга боғлиқ?

Бу саволлар барча инсонларни бирдек узоқ замонлардан бери ўйлантириб келади.
Айримлар бахту саодат ва ҳаёт мазмуни асосан бойликка боғлиқ деб ўйлашади.
Бошқалар инсоннинг асосий бойлиги бу унинг сиҳат саломатлигида деб ҳисоблашади.
Учинчи тоифа эса инсоннинг бахти, ҳаёт мазмуни ва сиҳат саломатлиги инсоннинг ўзига, унинг ҳатти ҳаракатларига боғлиқ деб ўйлашади.
Бу ҳар учала жавобларга эьтироз билдирмаган ҳолда мен ўз кузатувларим ҳақида айтмоқчиман.

Инсон ҳаётининг мазмуни, унинг бахту саодати ва сиҳат саломатлиги биз кўп ҳам эътибор бермайдиган уч нарсага боғлиқ деб ўйлайман.
1. Инсоннинг ирсияти, яьни келиб чиқиши, ота-она, бобо-момо ва яна камида 7 авлодининг келиб чиқиши ва уларнинг жисмоний ва рўҳий саломатликлари
2. Инсонга Аллоҳ таоло ҳадя этган фаҳм фаросат, сезги қобилиятлари, турли туман воқеа, масала, шарт шароитларни тўғри англаш ва шунга қараб ҳаракат қилиш қудрати
3. Инсоннинг кимлар билан бирга бўлиши, кимлардан нималарни ўрганиши, устозлари, дўстлари, топган турмуш ўртоғи, болалари ва улар билан муносабати ва яшаш услуби ва нималарни тановул қилиши.

Биринчи ва иккинчи сабабларни ўзгартиришга, уларга таьсир ўтказишга инсон қодир эмас.
Инсон фақат ва фақат учинчи сабабга таьсир ўтказа олиши, ўз ҳаёти, бахту саодати ва сиҳат саломатлигини қисман(чунки уларнинг бир қисми олдинги икки сабабга кўра маълум даражада ҳал бўлган) ўзгартира олиши, уларни яхшилаши ёки аксинча ёмонлаштириши мумкин.
Бас, шундай экан, инсон имкон қадар, унинг ўзи таьсир қила оладиган ва демак, ҳаётини қисман ўзгартиришга имкон берадиган барча нарсалардан оқилона фойдаланиши керак.
Бу учун инсондан унчалик кўп нарса талаб қилинмайди.

Авваламбор, ҳар бир инсон болалик чоғиданоқ кимлар билан дўст бўлишни яхши тушуниши, ёмонлардан узоқроқ юриб, яхшиларга яқинроқ бўлиши керак. Халқимиз "Қозонга яқин юрсанг қароси юқади" деб бежизга айтишмаган.
Русларда бир ақлли гап бор”Скажи мне кто твой друг, я скажу кто есть ты”, ўзбекчаси “Сен менга дўстингни кўрсат, мен сенга ким эканлигингни айтаман”. Бу мақолни кунда тановул қилинадиган овқатларга ҳам қўлласа бўлар экан. Масалан, табиб сиздан нималарни тановул қилишингизни бекорга сўрамайди. Инсоннинг кўплаб касалликлари айнан у тановул қиладиган озиқ овқатларга ва ичимликларга боғлиқдир.

Иккинчидан, инсон улғайгач ўз жуфти ҳалолини топишга қизиқа бошлайди. Бу йўлда кўпчилик инсонлар хатолар қилиши барчага аён нарса, чунки бошқа бир инсон билан бирга яшаш биринчидан ҳар икки томоннинг дунёқарашлари, мижозлари, қизиқишлари, уларнинг маданият ва билим даражалари, ўз оилаларида қандай тарбия олганликлари, кейинчалик ўртаа ва олий билим юртларида эгаллаган билимлари каби юзлаб масалаларга боғлиқ.

Учинчидан, энг асосийси, ҳар бир инсон ўз билимини ҳар куни, ҳар соатда ўқиш, кузатиш, ўрганиш орқали ўз фаҳму фаросатини кучайтириш ва юксалтириш имконига эга. Инсоннинг яшаш услуби ҳам унинг ўз қўлидадир, у қай даражада жисмоний ҳаракатлар қилиши ва нималарни тановул қилиши доимий равишда унинг сиҳат саломатлигига ўз таьсирини ўтказиб боради, унинг иммун ҳимоя системасини ё мустаҳкамлашга ё заифлашишига таьсир қилиб боради. Инсон доимий равишда ўз яшаш услубини яхшилашга, ўзга инсонлар, давлатлар ва бу кенг дунёни қанчалик яхшироқ ўрганиб боришга ҳаракат қилса у шу қадар мукаммалликка эришиб бораверади.

Ҳазратқул Худойберди
2015 йил 11-феврал

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Ёмонлар ва яхшилар

Post by Admin Wed Mar 09, 2016 5:20 am

Ёмонлар ва яхшилар

Эрта тонгда тўсатдан бир фикр булутли осмондаги яшиндек ялт этиб чақнади:

Бу дунёда бўлаётган барча даҳшатли урушлар, қонли фожеалар, беҳисоб адолатсизликлар ва фалокатларга нафақат нияти бузуқ, тарбия кўрмаган ва маданиятсиз, ёмон одамлар айбдор.  Бўлаётган ишларнинг барчасига яхшилар ҳам ёмонлар билан қарийб баб баравар айбдордир

Ёмонлар ва яхшилар ўртасидаги ягона фарқ шундаки, бўлаётган воқеаларга биринчилар бевосита, иккинчилари эса билвосита айбдордирлар.
Ёмонларнинг айби кундай равшан – улар кўра, била туриб, ўз мақсадларига эришиш йўлида ҳар қандай пасткашлик ва тубанликдан қайтмаган ҳолда бировларга зарар етказишади, на каттани, на кичикни, на гўдакни, нада хасталарни аяшади.

Хўш, масаланинг биринчиларга тегишли жойи тушунарли.
Аммо иккинчиларга тегишли масала нимадан иборат?
Қандай қилиб қўй оғзидан чўп олмаган, бировни мушугини “пишт” демаган одамлар ёмонларнинг гуноҳларига шерик бўлишлари мумкин?
Яхшилар: “Ие, нега мени ҳеч бир ёмонлик қилмасам ҳам айблаяпсиз?” дейишлари аниқ.

Афсуски жавобдан улар хурсанд бўлишлари қийин, аксинча, жавоб уларни хафа қилиб, ўйга толдириши мумкин. Гапнинг нафсиламбири айтганда, мақсад ҳам айнан ана шу – ўқувчини бир лаҳза бўлсада бўлаётган воқеаларга эътиборини тортиш, у билан биргаликда “НИМА УЧУН?” деган саволларга жавоб топишга уринишдир...
Гап шундаки, агар биринчилар актив кўринишдаги айбдорлар бўлса, иккинчилар пассив кўринишдаги айбдорлардир. Яьни уларнинг кўпчилиги кўз ўнгиларида бўлаётган ёмонликларни тўхтатишни 3 имкони бўла туриб ҳам уларнинг бирортасидан фойдаланмайдилар.

Хўш, ўша уч имконият нималардан иборат? Муҳаммад пайғамбар ўз ҳадисларидан бирида “Агар ёмонликни кўрсанг уни қўлинг билан тўхтат. Қўлингдан келмаса тилинг билан тўхтат. Тилинг билан ҳам тўхтата олмасанг ҳеч бўлмаганда уни дилингдан ўтказ!” деган эканлар. Сўнгги жумланинг маьноси шундаки, ёмонликка қарши кучи етмаган инсон ҳеч бўлмаганда унга қарши ўз норозилигини кўнглидан ўтказмоғи лозимдир.  

Бу худди бир кўчатни парвариш қилишдек гап, кўнглингиз тубида ёмонликка, адолатсизликка қарши ўтқазилган норозилик ниҳоли сизнинг кўнглингиздан ўтган туғёнлардан озуқа олади ва бир кун келиб у мевага киради...
Ана ўшанда ёмонлар сизнинг қатьий важоҳатингиз ва ҳатто биргина ўткир ва қаҳрли нигоҳингиздан ҳам чўчиб, ортга чекинишга мажбур бўладилар.  

1. Демак яхшилар уларнинг кўз ўнгиларида ёмонлар қилаётган ваҳшийликлар, зўравонликлар, адолатсизликлар, ўғирлик ва босқинчиликларни индамай кузатишлари, бу ёмонликларга қарши “Э, менга нима!” деб ҳеч нарса қилмасликлари уларни бўлаётган жиноятларга пассив, билвосита шерик дейишга асос бўлади.

2. Яхшилар индамаганлари сари ёмонлар борган сари қутураверадилар. Агар кеча улар сиз танимаган одамларни уриб, тепиб, чўнтагини ўмариб кетаётган бўлсалар шуни билингки эртага навбат сизга ҳам келади.

3. Алқисса, “Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога!” деб изиллаб қолмаслик учун ҳар қандай адолатсизлик, зўравонлик, ўғирлик, босқинчилик каби ёмонликларга қарши ҳар бир қўли ва виждони тоза инсон имкон қадар курашиши лозим. Бу дунёда ҳеч нарса ўз ўзидан ўзгариб қолмайди. Атрофимизда бўлаётган барча воқеаларга ҳаммамиз бирдек алоқадормиз.



Ҳазратқул Худойберди
2016.03.09

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Тўғри, нотўғри ва палапартиш ишлар ҳақида

Post by Admin Thu Feb 22, 2018 6:24 am

Тўғри, нотўғри ва палапартиш ишлар ҳақида

Нонни ширинини ҳақиқий новвой, уйнинг чиройлиси ва мустаҳкамини асл уста, куй ва қўшиқнинг энг ёқимлисини асл бастакор, энг таъсирчан шъерларни талантли шоир, кучли романни талантли ёзўвчи, замонавий, қудратли учоқларни истеъдодли инженерлар қурсалар, уларни моҳир учувчилар бошқара оладилар.
Бундай мисоллар ҳаётда минглаб топилади.

Ўз иши, касбу кори усталарининг муваффақиятларини сири шундаки, уларнинг ҳар бири ўзининг ҳар бир ишини ҳар доим аниқ, тиниқ ва тўғри бажаради холос.
Натижада ҳар сафар устанинг қилган иши гўзал, ҳаммага ёқадиган ва ўта сифатли бўлади.
Асл уста бинони мьёрига сал етмаган ҳолда қуриб битказмайди,
шоир ҳали мьёрига етмаган шъерни чоп этмайди,
ҳақиқий ошпаз ошга зирани ёки тузни сал кам солиб кейин хотиржам ўтира олмайди.


Ҳар қандай ишда гўзаллик ва сифатга эришиш учун ҳар бир касбнинг эгаси ё махсус ўқув юртларида ўқишади ёки кучли устага шогирд тушиб касбни яхшилаб ўрганишади. Улар то ўзлари ҳам ҳақиқий уста даражасига етгунча бир муддат устани ёнида шогирд бўлиб тажриба орттиришади.

Кўпчиликка маълумки, ҳар қандай ишни бажаришнинг тўғри, нотўғри ва палапартиш йўллари бор.

Агар уй қурувчи одам бирор моҳир устани қўлида тажриба орттирмаган бўлса, у ҳолда у қурадиган уйлар омонат бўлади. Бунинг сабаби оддий – бу уста уйнинг асослари ва устунлари қай даражада мустаҳкам бўлишини яхши билмайди, бу ҳақда қайғурмайди ва ишнинг сифати ҳақида ўйламайди.
Бундай усталар ўзларига мос, асосан арзон гаровга оддий биноларни қуришга эҳтиёжи бўлган мижозларга эга бўлишади холос. Ўшанда ҳам фаросатли мижоз бунақа устага мўҳим қурилишларни ишониб топширмайди балки оғил, даладаги айвонли кулба, ҳожатхона, ертўла, ҳовлини ўраб турадиган девор каби оддий қурилишларни топшириши мумкин холос.


Уй қурилиши ёки машина ремонти ишларида ҳар қандай устанинг зўр, чала ёки палапартиш уста эканлигини кўпчилик дарҳол англайди, чунки ҳар бир уста қилган иш ва унинг сифати ҳамманинг кўзига яққол кўриниб, унинг аслан қанақа уста эканлигидан далолат бериб туради.

Устанинг сўзи эмас балки қилган ишлари унга обрў ёки обрўсизлик келтиради.
Булар ичида энг хавфлиси палапартиш ишлар қилгучилардир ва афсуски ана шундайлар сони дунёда кўпчиликни ташкил қилади.

Палапартиш иш қилгучиларнинг хавфли томони шундаки, улар тўғри иш қилаяпмиз деб ўйлашади. Ишларининг нотўғри эканлигини охирида, эришган натижаларига қараб тушунишади.
Аммо кейинги пушмон ўзингга душмон!

Палапартиш ишларга кўп мисоллар келтириш мумкин. Масалан, ушбу кунда чет элларда ишлаб юрган миллионлаб ватандошларимизни олайлик. Улар бир бурда нон топиш, сал пул ишлаб олиш учун ҳар қандай ишни, ҳар қандай шароитда бажаришга рози. Балким ҳаммалари эмасдир аммо аксарият кўпчилиги шундай қилишга мажбур. Чунки хавфли талаблар бўлишига қарамай ҳар қандай ишни қилишга рози одам у оч одамдир. Чўнтагида сариқ чақа бўлмагач бечора нима қилсин?

Палапартиш ишлардан яна бири бу кўплаб оилаларда учрайдиган бир нарса. Унинг номи Писандалик ва Миннат қилиш.

Сиз ширин таомни бир зумда, биргина сўз билан аччиқ заҳарга айланишини тасаввур қила биласизми?

Афсуски ана шу нарсани кўпчилик билмайди, бир хил одамлар борки, улар олдингизга қўйган бир коса ширин таомни ўзлари бир зумда заҳар заққумга айлантириб қўйишадида кейин кўзларини лўқ қилиб, сизга бақрайиб қараб тураверишади.

Масалан, бир аёл ишдан чарчаб келган эрини олдига ўзининг ширин таомини қўйгач, у ҳали таомга қўл урмасидан ўз дардини айтишга тушади.
Хотинини дардини тингламай оч қоринни тўйғазишга уринаётган эрига қараб аёл баландроқ товушда жаврай бошлагач эри овқат ейишдан таққа тўхтаб, косани таоми билан улоқтириб юборади ёки очкўзлик олдида мағлуб бўлиб, овқат ейишда давом этаверади.

Таомни отиб юборган одам тўсатдан иштаҳасини йўқотиб, аёлининг гапларидан жаҳли чиқиб шундай қилади. Чунки у тўсатдан, унга оғир ботган сўзлар сабаб иштаҳасини йўқотади.

Биз нима иш қилмайлик онгимиз доимо ишлаб туради. Бировларнинг онги ўткир, улар жуда сезгир ва таьсирчан бўлса, бошқаларнинг териси жуда қалин бўлади.

Аммо ҳар икки ҳолатда ҳам таом еб турган одам олдида бошқа бир одамнинг шанғиллаб, жавраб туриши ҳар қандай одамга ҳам барибир таьсир қилади. Жаврашга парво қилмай овқатни еяверган одам кейинчалик ошқозон яраси касалига мубтало бўлиши мумкин. Чунки у одам миядан келган сигналларга эътибор бермай овқатни еяверса ошқозонда иштаҳа йўқолгани сабаб меъда суви ажралиши тўхтаб қолгади, овқат ҳазм бўлмайди ва ошқозонни емира бошлайди.

Шу учун бировни олдига таом қўйдингизми миннат қилманг, жавраманг, писанда қилманг. Сабр қилинг!

Сабр таги сар олтин деб бежизга айтишмаган.

Палапартиш ишларни нафақат бир бурда нонга ва сариқ чойчақага зор инсонлар қиладилар балки ўзига тўқ, бойу бадавлат одамлар ҳам шундай ишларни қиладилар.

Улар фойда кетидан қўвиб, ҳар қандай йўллар билан, гоҳида жиноий бўлсада ўша ишни қилаверадилар. Улар қилган ишларининг пачаваси чиққандагина ўз хатоларини тушунадилар. Бу ерда яна ўша кейинги пушмон ўзинга душмон калтаги уларнинг бошида синади.

Энди турли туман касблар ичидан ҳар бир давлат ва жамиятдаги инсонлар учун энг мўҳим бўлган бир касб – сиёсатчи касбига эътибор берайлик.


Аммо сиёсатчига, унинг қилган ишларига ким баҳо беради? Унинг ишлари тўғрими, нотўғрими ёки палапартишми - ким тушуниб баҳолайди?
Афсуски сиёсатчининг иши қурилиш ёки автотаьмирловчи усталарнинг ишлари каби кўзга яққол ва осонгина кўринадиган ва унга бир пасда баҳо берадиган ишлардан эмас.

Шу сабаб кўпчилик сиёсатчи деган касб борлигини ҳатто билишмайди ҳам, билганлар эса бир сиёсатчини бошқа сиёсатчидан ажратишга қийналишади. Кўпчилик “сиёсатчининг иши асосан гап сотиш, мажлисларда мудраб ўтириш ва онда-сонда сўзга чиқиб аравани қуруқ олиб қочиш холос” дейишади.

Сиёсатчиларнинг ишлари, уларнинг касбу корлари ҳали жиддий бир касб даражасига кўтарилмаган, давлат ва жамиятдаги барча сиёсий ишларни асосан бир инсон - Бош раҳбар ва унинг атрофидаги 3...4та вазирлар олиб борадиган қолоқ жамиятларда аҳвол ана шундай.

Ривожланган давлатлар ва жамиятларда эса сиёсатчиларнинг иши, уларнинг касби энг мўҳим касблардан бири ҳисобланади, уларнинг ишлари ҳар куни барча жамият аъзолари учун эркин ва очиқ матбуотда (ТВ, Радио, турли туман газеталар, ижтимоий тармоқлар ва ҳоказоларда) ойнадек равшан кўриниб туради.

Бундай жамиятларда сиёсатчиларнинг иши ўта мўҳим ҳисобланишининг сабаби шундаки, ривожланган жамиятларнинг аъзолари ўзларининг ҳар кунги ҳаётлари қандай бўлишини белгилаш ва уни таьминлаб бориш энг аввало ана шу сиёсатчилар ва улар юргизаётган сиёсатга чамбарчас боғлиқ эканлигини жуда яхши билишади.
Нафақат нотўғри балки палапартиш ишлар ҳам сиёсатда улкан фожеаларга олиб келади.


Хўш, бу гаплар билан мен нима демоқчиман?

Ёзўвчи биродарларимиз Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, Сафар Бекжон, Шароф Убайдулла яхши китоб ёзадилар, шоир биродарларимиз Абдулла Шер, Неъматилло Иброҳим гўзал шъерлар ёзадилар. Улар бу ишлар билан бир умр шуғулланиб келишган, ва бу давр мобайнида ўз қаламлари ва фикр-ўйларини доимий равишда чархлаб келишган.

Худди шундай менинг ҳам ўз касбим бор.
Мен сиёсатчиман, умримнинг асосий қисмида шу иш билан шуғулланганман. Ўқиган касбим бўйича инженер ва бу соҳада (масалан, мўҳим сувни тежаш, шўрли ерларда дренаж қуриш, инновацион ва тадбиркорлик лойиҳаларини бошқариш каби лойиҳаларни бошқариш, 24 та турли туман патентлар соҳиби бўлиш каби ишларда) айрим ютуқларга эришган бўлсамда ўша инженерлик ва тадқиқотчилик ишлари билан шуғулланиб юрган кезларимда ҳам менинг қалбим, фикри зикрим асосан жамиятни ривожлантириш масалалари бўлиб келган.

1992 йил 9 декабрида ўзимнинг ишдан бўш вақтларимда юритган тинч сиёсий фаолиятим (Бирлик Халқ Ҳаракатининг Тошкент вилояти Кенгаши раиси, "Миллий Мажлис" Жамоатчилик парламенти ғояси ташаббускори ва унинг Ишчи Гуруҳи аъзоси каби фаолиятлар)туфайли қамоққа олинганимдан сўнг умримни қолган қисми, яъни сўнгги 26 йили асосан сиёсий фаолиятга бағишланган ҳолда ўтмоқда. Албатта ҳаёт, турмуш ташвишларини эсда чиқармаган ҳолда турли туман янги касбларни эгаллаб, куннинг 5..6 соатини пул ишлаб топишга сарфлайман, аммо куннинг қолган қарийб 10 соати сиёсатга бағишланади. Ҳафтанинг ҳар ибр куни, йилнинг ҳар бир ойи.

Ҳар қандай касбга кунига 10 соат бағишлаган одамнинг ўша касбни 26 йил давомида қай даражада мукаммал ўрганганлигини тасаввур қилиш мумкин. Агар бунга сўнгги 26 йилдан олдинги 20 йиллар давомида ўқиш, изланиш каби тайёргарликлар ва тажриба орттиришлар қўшиб ҳисобланса тасаввур янада аниқроқ бўлиши мумкин.

Бу гапларни ёзишимдан мақсад ўқувчида ўз ҳаётининг каттагина қисмини сиёсатга бағишлаган одамнинг ушбу ҳаётда, сиёсий соҳада қандайдир даражага эришганлигини ҳақида тасаввур пайдо қилишдир.

Бу даража қўвғинлик, муҳожиротда яшаб юрган ва шу сабаб ўзидаги потенциал/иқтидорни ўз Ватани, ўзи ўсиб, вояга етган жамиятни ривожлантиришга сарфлай олмагани учун қандайдир бир мансаб кўринишида эмас балки кўпроқ фалсафий ва сиёсий билим даражасидадир.

Бундай билимга эга инсонлар бугун талайгина ва камина ана ўша инсонлардан биттаси холос.

Мен ва мен каби турли туман сиёсий ва фалсафий билимларга эга инсонлар ўзларининг билимларини оддий тилда ёзиб ўсиб келаётган ёш авлодга қолдиришлари керак.
Афсуски Ўзбекистондаги бугунги жамият, бугунги давлат сиёсати ва унинг бугунги ҳукумати бизнинг билимларимизга эҳтиёжи борлигини билдирмаяпти.
Бунинг турли туман сабаблари бор аммо ҳозир гап ана шу улкан бойликни йўқотмасдан, уни қандайдир кўринишда сақлаб қолиб, имкониятлар дарвозалари очилган кунда уларни сейфдан чиқариб олиб ишлатишдадир.

Мақолани номини эслатиб қўяй: Ҳар ишнинг тўғри ва нотўғри йўллари ҳақида.

Гап шундаки, ҳар бир соҳадаги, ҳар бир касбдаги хатолар уларнинг нақадар катталигига қараб бир, бир неча ва ҳатто юзлаб одамларга зарар етказиши мумкин.
Аммо сиёсатдаги хатолар бутун бошли бир жамиятга, унинг барча аъзоларига зарар етказади!


Ана шунинг учун ҳам сиёсий масалаларга эътибор барча масалалар, ҳатто рак касаллигига қарши йўналтирилган давлат лойиҳаларидан ҳам мўҳимроқ бўлиши керак. Чунки ана ўша рак касалига қарши лойиҳаларни тўғри бошлаш ва уни ниҳоясига етказишга, бошқа барча мўҳим лойиҳалар каби, тўғри юргизилган сиёсат орқали эришиш мумкиндир!

(давоми бор).

Ҳазратқул Худойберди
2018.02.22  

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Инсон ва эътиқод

Post by Admin Sun Mar 11, 2018 5:03 am

Эътиқодсиз яшамангиз, бўлмангиз бир жонзот каби.
Асл эътиқодни топинг, яшангиз бир инсон каби.
Ҳар кимга ҳам эргашиб сиз бўлманг асло сарсони зот,
Тоза фикр устоз топинг буюк Ибн Сино каби!


Ҳазратқул Худойберди
2018.03.11

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Турли жамиятлар ва Давлат карвонини олдинга тортувчи кучлар ҳақида

Post by Admin Mon Mar 12, 2018 6:04 am

Турли жамиятлар ва Давлат карвонини олдинга тортувчи кучлар ҳақида

Агар биз ҳар қандай давлатни юзлаб аравалардан ташкил топган улкан бир карвонга ўхшатсак у ҳолда дунёдаги икки лагерга бўлинган тузумлардаги умумий вазиятни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин.

I..Давлат карвонини тортадиган 8та карвонбоши отлар:
1. Қонун ишлаб чиқарувчи ҳокимият
2. Суд ҳокимияти
3. Ижроия ҳокимияти
4. Юқоридаги 3 ҳокимият фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи Президент ҳокимияти
5. Мустақил матбуот
6. Эркин фаолият юритувчи мухолифат ташкилотлари
7. Эркин фаолият юритувчи мустақил касаба уюшмалари
8. Эркин фаолият юритувчи мустақил жамоат ташкилотлари


II. Демократик тузум шароитида 8 отнинг ҳар бири карвонга қўшилган, уларнинг арқонларини узунлиги тенг, ҳар бири мустақил ҳаракат қилади, уларнинг ҳар бирини ўз араваси, аравада эса ўз юклари бор. Ҳар бир от ўзига уланган юк аравасини ўзи тортади, айни пайтда уларнинг ҳаракатлари ўзаро мувофиқлаштирилган.


III. Диктатура ҳукмрон бўлган тузумда эса 8 карвонбоши отлардан 7таси карвондан узилган. Карвонни тортиш фақат Президент ҳокимиятини тасвирловчи биргина отга уланган холос. 6та карвонбоши отлар ўз юклари ортилган аравалардан узилган, уларнинг юклари ортилган аравалар қаровсиз ҳолда, ўлда-жўлда тўхтаб қолган. Бу отларнинг ўзлари эса Президент аравасига боғлаб қўйилганлар ва улар улкан ва узун давлат карвонини тортишдек мўҳим ишдан узилганлар.

Халқ эса ўз аравасини ўзи бир амаллаб тортишга мажбур.
Кўпчилик фуқаролар бу оғир ва ўта секин силжиётган Давлат карвонидан бола чақа ва лаш лушлари ортилган ўз араваларини ажратиб олиб, уларни ўз билганларича судраб юришибди. Карвонбоши отларнинг 7нчиси бўлмиш Мухолифатни тасвирловчи от карвондан буткул узиб ташланган ва унинг вакиллари ҳам ўз аравалари билан кенг саҳрода бошқа ёлғиз аравалар каби сарсон-саргардонликка гирифтор қилинганлар.
(Қўлидан расм чизиш келадиган биродарлардан ана шу фикрни тасвирловчи бир сурат чизишни илтимос қиламан).

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Таваккалчилик зарурати: Ютуқ ва мағлубиятлар. 1 Қисм

Post by Admin Wed Mar 21, 2018 8:43 am

Таваккалчилик зарурати: Ютуқ ва мағлубиятлар. 1 Қисм

Ҳаётда қарийб ҳар бир инсон турли туман шароитларда таваккалчилик қилишига тўғри келади.
Натижада бирлари ғалаба нашидасини сурсалар иккинчилари мағлубиятнинг аччиқ аламини тортишларига тўғри келади.

Таваккалчилик ишларининг ғалаба билан таьминлашнинг бир мўҳим, тескари пропорционаллик шарти бор:

Сиз ўша ишни амалга оширишда рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатарлар ва ютқазиш эҳтимолини нақадар паст бўлишига эришсангиз сизнинг ғалаба қозониш эҳтимолингиз ҳам шу қадар баланд бўлади.

Яьни хавф хатарлар ва ютқазиш эҳтимоли 1% бўлса демак ғалаба қилиш эҳтимоли 99%. Агар хавф хатар ва ютқазиш эҳтимоли 99% бўлса у ҳолда ғалаба қозониш эҳтимоли 1% ва ҳоказо.
Оддий мисол: Сиз бораётган тоғдаги торгина йўлакнинг икки томони тик қоялардан иборат чуқур жарликка шўнғиган.

Тўсатдан қаршингизда ҳам жарлик пайдо бўлади - кечаси сел сиз юрадиган йўлакни бузиб, ювиб кетган.
Натижада ўртада 6 метрли чуқур жарлик ҳосил бўлган.
Ана шу жарликдан сакраб ўтишга сизнинг юрагингиз бетламайди.
Ундан сакраб ўтиш сиздан таваккалчилик қилишни талаб қилади.
Ёки узоқ, 20 км.лик айланма йўл орқали жарнинг нариги томонига ўтишга тўғри келади.

Ана шу ерда сизнинг олдингизда бояги дилемма кўндаланг бўлади:
Югуриб келиб сакрайми ёки айланиб ўтайми?
Унинг жавоби сизнинг имкониятларингиз, хавф хатар ва жарликка қулаш эҳтимолини нақадар тўғри ҳисоб китоб қилишингизга боғлиқ.

Давоми бор.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Таваккалчилик зарурати: Ютуқ ва мағлубиятлар. 2 Қисм

Post by Admin Wed Mar 21, 2018 8:45 am

Таваккалчилик зарурати: Ютуқ ва мағлубиятлар. 2 Қисм

Таваккалчилик зарурати нафақат оддий одамлар балки ҳар бир соҳанинг намоёндаларини ҳам, давлат арбоблари ва ҳатто унинг раҳбарларининг ҳам олдидан вақти - вақти билан лўп этиб чиқиб тураверади.
Бугун Ўзбекистон Президенти олдида ҳам ана шундай заруратлар чиқиб тургани ва уларнинг турли туман эканлиги ҳам аниқ.
Мен ҳозир ўшалардан бири ҳақида тўхталмоқчиман.

Президентнинг кундалик бўлмасада ойлик ишларининг ичида "Мухолифат" деган сўз ярақ этиб бўлмаса ҳам лўп этиб чиқиб туриши аниқ.

Аммо Мирзиёев президентлик креслосини эгаллагандан бери, мана орадан 1,5 йил ўтганига қарамай, ҳали ҳанўз ана шу сўзни очиқ талаффуз қилгани йўқ.
Бу жуда ҳайратланарли ҳол бир сиёсатчи учун. Агар у сиёсатчи бир давлатнинг Асосий сиёсатчиси деган мансабни эгаллаб олган бўлса у ҳолда бу нарса икки карра ҳайратланарли!

Президент бу сўзни ўз кабинетида, уйида ва ҳукумат коридорларида талаффуз этгани ва этаётгани аниқ. Буни ҳам мен сизларга юз фоиз ишонч билан айтишим мумкин.

Уни бу сўзни элу юрт олдида ошкора талаффуз қилмаганидан навбатдаги хулосани қилиш мумкин: Ичкарида у бу сўзни қўпол равишда ишлатаётгани ҳам аниқ.

Ана шу ерда мен сизнинг эътиборингизни бир гапга, аниқроғи Сўзнинг қадр қимматига қаратмоқчиман.

Инсоният тарихидан қизиқ бир тажриба: Ҳар бир инсоннинг бир кунда қайси сўзни энг кўп талаффуз қилишидан унинг қандай одам эканлигини билиб олиш мумкин.
Масалан, "асалим, шакарим, дўмбоғим" деган сўзни энг кўп она, айниқса илк бор фарзанд кўрган она талаффуз қилиши аниқ.

"Менга қара!" "Тўхта!", "Сан кимсан ўзи?!" деган сўзни тез тез ишлатадиган одамнинг зўравон ва маданиятсиз эканлигига шўбҳа қилмаса ҳам бўлади.

Тез тез ишлатадиган сўзига қараб одамни қайси соҳада ишлашини ҳам аниқлаш мумкин.

Хулоса шундай иборатки, ҳар бир инсоннинг сўзлар лўғатига қараб унинг билими, маданияти ва турли соҳаларда эгаллаган билимларининг даражасини тахмин қилса бўлади.

Масалан мен "сиёсат" сўзини бир кунда камида 20 марта ишлатаман (ё оғзаки ё ёзма равишда). Мени ҳаётимнинг 40 йилдан ортиқроқ қисми сиёсат билан чамбарчас боғланган.
Худди шундай оғир юк машинасини ҳайдовчиси бир кунда камида 20.. балки 30 марта "юк", "товар", "масофа" каби сўзларни ишлатиши табиий.

Ана энди ўзингиз ўйлаб кўринг, ўз соҳаси сиёсат бўлган бир инсон бу соҳадаги майли, барчасини эмас аммо асосий сўзларни жуда яхши билиши, тушуниши, у ҳақда фикр юритиши ва гапириши табиий ҳол эмасми?

Давоми бор

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Таваккалчилик зарурати: Ютуқ ва мағлубиятлар. 3 Қисм. Инкор ва игнор

Post by Admin Wed Mar 21, 2018 9:01 am

Таваккалчилик зарурати: Ютуқ ва мағлубиятлар. 3 Қисм.
Инкор ва игнор ҳақида

Хўш, агар бир инсон ўз соҳасига тегишли мўҳим бўлган бир сўзни ошкора талаффуз қилишни истамаса бу нимани аломати? Бундай бир сўзни игнор, яьни тан олмаслик нимани билдиради?

Маьлумки, одамлар биров билан урушиб қолишса, у ҳолда ёру дўстлар даврасида ўша одамнинг номини айтишни ҳам, эшитишни ҳам исташмайди. Яьни бояги ғазабкор игнор туйғуси соғлом тафаккурдан устун келади.

Балки гоҳида тафаккурнинг шунга зарурати бордир, балки ўзига ёқмаган одам тўғрисида ўйламаслик, у ҳақда эшитмаслик қандайдир бир ички туйғлар билан илғаб олинган ва ички ҳимоя талаб қилган нарсадир бу?

Масалан, бировдан юракни оғритадиган тўҳмат эшитган одам ўша тўҳматчини кўришни ҳам, уни номини эшитишни ҳам истамаслиги нормал ҳолат.
Бу игнорга оддий бир мисол. Бундай "музлаб" қолган муносабатни эритишнинг ягона йўли - ўша тўҳматчининг ўз айбига иқрор бўлиб товба тазарру қилиши, асоссиз тўҳматга қолиб қалби оғриган инсондан бориб кечирим сўраши бўлиши мумкин. Ўшанда ҳам игнорни тўлиқ олиб ташлаш мумкин деб бўлмайди. Бу ҳар бир инсонга , унинг маданиятига ва етказилган жароҳатнинг нақадар чуқур из қолдирганига боғлиқ.

Бу қисмнинг хулосаси шуки, инсонлар турли туман сабабларга кўра бошқа инсонларни, жойларни, давлатлар, халқлар ва ҳатто айрим сўзларни ҳам инкор ва игнор қилишлари мумкин. Ҳамма гап ана ўша инкор ва игнорни келтириб чиқарган сабабларда!

Давоми бор

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Таваккалчилик зарурати: Ютуқ ва мағлубиятлар. 4 Қисм. Сабаб ва оқибат

Post by Admin Wed Mar 21, 2018 9:31 am

Таваккалчилик зарурати: Ютуқ ва мағлубиятлар. 4 Қисм. Сабаб ва оқибат.

Ўтган бўлимда шундай хулоса қилинди: инсонлар турли туман сабабларга кўра бошқа инсонларни, жойларни, давлатлар, халқлар ва ҳатто айрим сўзларни ҳам инкор ва игнор қилишлари мумкин. Ҳамма гап ана ўша инкор ва игнорни келтириб чиқарган сабабларда!

Энди сабаб ва оқибат ҳақида бироз фикрлашсак:
1. Хўш, бугун Ўзбекистон Президентининг "мухолифат" деган сўзни инкор ва игнор қилишининг сабаби нимада?

2. Жамият ривожланишида мўҳим роль ўйнайдиган 2 сиёсий кучнинг бири бўлган мухолифатни очиқдан очиқ тан олмасликка давлатнинг Бош Сиёсатчиси бўлган президент нақадар ҳаққи бор?

3. Агар "Мухолифат" деган сўз давлат раҳбари учун қандайдир нохушлик, дилхиралик олиб келадиган бўлса унинг сабаби нимада?

Маьлумки бу дунёда энг ёмон нарсалардан бири - бу бировдан ўринсиз хафа бўлиш. Яьни сиз кимларнидир олди-қочди гаплари ва ўйдирмаларига қулоқ солиб бир инсондан ҳеч бир жиддий сабабсиз хафа бўлиб юрасиз? У инсон ҳам сиз унинг саломга алик олмаганингиз, ёки совуқ қаршилаганингиз учун секин аста сиз билан алоқани узиб юбориши мумкин. Натижада икки инсон ҳеч бир сабабсиз бир биридан узоқлашади ва ҳатто улар бир бирларига душман бўлиб қолишлари ҳам мумкин.

Шунинг учун ақли расо инсонлар бировдан ўпкалаш, ундан хафа бўлишдан олдин масалани очиқлашга ҳаракат қилишади. Ўша одамни олдига бориб шартта сўрайди:"Сен ҳақиқатан ҳам фалончига мен ҳақимда фалон гапларни айтганмисан? Агар айтган бўлсанг шунга асосинг борми? Асосинг бўлмаса нега шундай қилдинг? Мен сени арпангни хом ўрдимми? Ёки менга нисабатан мен билмаган бирор ғаразинг борми? Ёки мен сенга бирор ёмонлик қилганмидим? Агар мен билмасдан бирор ишни қилган бўлсам ва у сенга қандайдир зарар етказган бўлса , у ҳолда айт, менга ўша хатоимни англашга ёрдам бер, мен уни билай ва имкон қадар тўғрилай, етказган зарарим бўлса уларни қоплай".
Бу фаросатли инсоннинг иши бўлади.

Бу дунёдаги энг ёмон нарсалардан бири АДОЛАТСИЗЛИКДИР!
Адолатсизлик сабаб минглаб инсонлар азият чекишади. Ҳар куни, ҳар сониияда.

Шу учун ҳар бир инсон, ҳамиша ўзига ҳам ва ўзгаларга  нисбатан ҳам адолатли бўлмоғи ҳам шараф, ҳам қонуний бир бурчдир!

Хўш, шулардан келиб чиқиб мен ўртага шундай саволлар қўймоқчиман:
Нима сабабдан Ўзбекистон президенти ўзбек жамиятини ривожлантирувчи 2 асосий кучдан бири бўлмиш Мухолифат кучларидан юз ўгирган?
Нима учун Президент жамиятдаги соғлом кучларнинг йўлбошчиларидан бири бўлмиш Мухолифат кучларини инкор ва игнор қилиш йўлини тутган?
Унинг шундай қилишга қонунан ҳаққи бўлмасада нега у Конституцияни бузмоқда?
Буларнинг сабаби нимада?

Ўзбекистон Конституциясидан бир эслатма: VIII боб, 34 модда:
"Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас".

Манбаа: http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=20596

Давоми бор

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Сиёсат сирлари ва унинг калитлари

Post by Admin Thu Apr 05, 2018 4:09 am

Сиёсат сирлари ва унинг калитлари

Сиёсат қасрига қадам қўйган инсон унинг турли туман хоналарига осилган сирли қулфларни очадиган калитларни топиши лозим. Акс ҳолда у эгаллаб турган мансаби, ўқиган минглаб китоблари ва эришган ҳар қандай ютуқларидан қатьий назар улкан боққа сайрга кирган томошабин бўлиб қолаверади

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Фалсафий фикрлар  - Page 2 Empty Re: Фалсафий фикрлар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Page 2 of 2 Previous  1, 2

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum