Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир

Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир

Post by Admin Sun Aug 19, 2018 8:03 am

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар!
Сўнгги пайтларда кўпчиликни ўзбек жамиятидаги ислоҳотларнинг тўхтаб қолаётгани ташвишга солмоқда.
Шу сабаб мен қуйидаги мақолани эътиборларингизга ҳавола этмоқдаман ва сизлардан уни имкон қадар ўз таниш-билишларингизга ҳам тарқатишларингизни илтимос қиламан.
Жамиятимизни ривожлантириш барчага тегишли бўлган ўта мўҳим масаладир ва шу учун ҳар биримиз қўлимиздан келганича ҳаракат қилсак бир савоб иш қилган бўламиз.

Ушбу мақолани тарқатишнинг ўзи шу йўлдаги савоб ишларимиздан биридир иншооллоҳ.

Ҳурмат ила Ҳазратқул Худойберди

https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10155866182909503
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Жамиятни ривожлантириш барчанинг муқаддас бурчидир!

Қадрли биродарлар! Содда бўлманглар. Мамлакатда улкан муаммолар бор.
Президент улкан ваколатларга эга бўлгани билан у битта одам.
Жамиятни эса ҳеч бир замонда, ҳеч бир жойда битта одам ўзгартира олмаган.

Бугунги кунда ривожланган дунёдаги барча жамиятларнинг фаровон бўлишига ўша жамиятдаги илғор кучлар қудрати билан эришилган.
Ўзбекистонни (худди Шим.Корея, Зимбабве ёки Туркманистон каби) битта одам фаровон қила олмайди!
Жамиятнинг ривожланишида ҳамиша унинг ичидаги илғор кучлар етакчилик қилиб, ўзгаришлар қилишда асосий ролни ўйнаб келадилар.

Бугун ўзбек жамиятининг илғор кучлари эса ҳали ҳам тақиқ остида. Уларни бир замонлар, бундан роппа роса 26 йил олдин Ислом Каримов тақиқлаган эди, чунки у сиёсий рақобатдан ўлгудек қўрқар эди. Унинг бу касали советларнинг мактабидан олган тарбияси сабабли эди.

Аммо бугун советлар йўқ, аммо унинг таьсири афсуски ҳали ҳам бор.

Шу сабаб халқ ҳам, Марказий ҳокимият ҳам жамият фаолларига эмин-эркин фаолият юритишларига имкон беришлари лозим, тақиқланган мухолифатга ва айниқса унинг йўлбошчиларига Ватанга қайтишларига имкон берилиши лозим.

У инсонлар Ўзбекистонни демократик ривожланиш йўлига солиш учун курашиб зўравон ҳокимиятнинг таьқиб, тайзиқларига дучор бўлдилар, қамоқларга тиқилдилар, қийноқлар остида ўлдирилдилар ва омон қолганлари тақиқлар ва таьқиблар остида ўз фаолиятларини тўхтатишга ва чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлдилар.

Бугун бу тақиқларни олиб ташлаш, мухолифат раҳбарларини ва уларнинг фаолларини Ватанга қайтишларини таьминлаш вақти пишиб етилди.

Улар жамият тегирмонини айлантира оладиган улкан бир кучдир. Бу кучларсиз бир одам улкан Ўзбекистон тегирмонини айлантира олмайди, унинг улкан аравасини судрай олмайди.
Шу учун содда бўлманглар, "Мирзиёев ҳамма жойда бир ўзи тартиб ўрнатиб беради " деб хомхаёллар сурманглар!

Ўзбек жамиятини ривожлантириш ва бошқариш масаласи кўпга келган тўйдир ва бу ишда ҳамма бирдек, ва айниқса унинг етакчи кучлари бўлмиш мухолифат вакиллари халқ билан бир жон, бир тан бўлиб курашишда иштирок этишлари лозим.

Етар нималарнидир кутиб яшаш, осмондан обу ҳавони ўзгаришини кутиб панада ўтириш.

Бугун Ҳаракат қилиш Замони. Бу учун йўлдаги тўсиқлар олиб ташланса бас! Ана шуни Марказий Ҳокими\тдан қайта ва қайта талаб қилиш лозим. Марказий ҳокимият эса бу ишни пайсалга солмасдан уни имкон қадар тезроқ ва маданиятли равишда амалга оширишда ўзида куч ва қудрат топа билиши лозим. Бу Макон ва Замон талабидир!
-------------------------------------------------------------------------------
p.s. Айримлар айтиши мумкин: "Мен кичкина одамман, мени қўлимдан нима ҳам келиши мумкин?" деб. Йўқ, сиз кичкина одам эмассиз. Одамнинг катта ёки кичиклиги унинг жуссаси ёки чўнтагига қараб эмас юрагидаги дарди, қалбидаги қудрати ва бошидаги фикрига қараб ўлчанади.

"Хўш, биз нима қилишимиз мумкин?" дейдиганларга:
Ҳаракат қилинг, масалан мақолада кўтарилган масалани аввал чуқур ўрганинг, кейин уни бошқалар билан муҳокама қилинг, кейин уни барча яқинларингиз ва таниш билишларга улашинг. Ана шуни ўзиёқ сизнинг бир фуқаро сифатидаги бир жиддий ишингизнинг дебочаси, илк қадамлари бўлади. Кейин эса имкониятга ва шарт шароитга қараб иш тутаверасиз.

"Хўш, мухолифат нима қила олар эди?" дейдиганларга.
Мухолифат улкан ишлар қилишга қодир. Улар биринчи бўлиб халқни уйғотган ва уни Ўзбекистон мустақиллиги, ўзбек тили давлат тили бўлиши, ўзбек йигитлари ҳарбий хизматни Туркистон округида ўташларини советлар даврида, совет империяси яшаб турган замонда кўтариб чиққан дадил ва фаол инсонлардир. Ўзбекистон, Озарбайжон, Болтиқ буйи республикалари, Украина ва бошқа жойлардаги мухолифат кучларининг дадил ҳаракатлари охир оқибатда Совет империясини қулашига олиб келди. Афсуски бу ҳақда кўпчилик ҳеч нарса билмайди, Ўзбекистон ҳукумати бу ҳақда гапиришни истамайди, чунки 1991 йил 18 мартда Совет империяси ўтказган Умумхалқ Референдумида бугунги ҳукуматда ўтирганларнинг катта қисми Каримов йўлбошчилигида халқни "Совет Иттифоқида қоламиз" деб овоз беришга чақирган эдилар, мухолифат эса халқни "Йўқ, биз Совет иттифоқи таркибидан чиқишни истаймиз" деб овоз беришга даьват қилган эдилар.

Ўшандан бери бу ҳукумат мухолифатга қарши бўлиб келди, ҳали ҳанўз қарши.

Агар Мирзиёев жанобларида салгина бўлсин инсоф бўлса у бу нарсаларни очиқлаши ва Мухолифат раҳбарларини Ватанга қайтишлари йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаши керак.
Ватанга қайтгач Мухолифат халқни жамиятдаги барча муаммоларни биргаликда, келишган ҳолда , маданий йўллар билан ечишни бошқарадиган улкан кучдир!

Ҳурматли фаоллар Нуруллоҳ Муҳаммад, Бобомурод Абдулла, Сафар Бекжон, Муҳаммад Бекжон, Руҳиддин Комилов, Барно Сайид, Саломат Вафо, Шабнам Оллоҳшукурова ва бошқалар. Илтимос , бу мақолани таниш - билишларга улашинг, кўпчилик бу гаплардан хабар топсин, ҳаммамиз биргалашиб ҳаракат қилайлик. Ташаккур!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Ўзбекистон боғу бўстон, бўлма асло сен зимистон!

Post by Admin Fri Sep 21, 2018 7:57 am

Ўзбекистон боғу бўстон, бўлма асло сен зимистон!

Ўзбекистон деб аталмиш бўстонни эгаллаб олиб, уни бошқараётган ҳукмдорларнинг ишларига қаранг:
Улар бу бўстонни парвариш қиладиган боғбонлар (мухолифат вакиллари, мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, турли туман фаол ва жонкуяр инсонлар)ни қўллаб қўвватлаш ўрнига уларга ва уларнинг яратувчилик, боғни ва жамиятни ободонлаштириш ва ривожлантириш ишларига тўсқинлик қилмоқдалар.

Натижада боғда чангал, ёввойи ўтлар, ажриқлар, шўралар, қамишлару чирмовуқ ўтлар тарвақайлаб ўсиб, ҳамма ёқни қамраб олиб, боғни чангалзор ва чакалакзорга айлантирмоқдалар!

Ҳукмдорлар шу қадар бефаросатки, улар ўзлари қилаётган ишларни, яьни боғ ва жамият учун зарарли ишларини нафақат ўзгалар учун балки ўзлари учун ҳам хавфли ва зарарли эканлигини ҳатто англаб етишга ҳам ожизлик қилмоқдалар.

Уларнинг боғ ва жамиятни ривожлантирувчи боғбонлардан қўрқувининг сабаби нимада?

Гап шундаки, одамлар ва жамият ривожланиб боргани сари улар ўз ҳақ ва ҳуқуқларини яхшироқ англай бошлайдилар.
Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ҳокимият вакилларига нисбатан қарашлари ва муносабатларининг ҳам ўзгаришига олиб келади.

Фуқаролар ниҳоят Ҳокимият вакиллари улар устидан ҳукмрон бўлган одамлар эмас балки уларнинг ўзларига ўхшаган оддий фуқаролар эканлигини, банк ходими, такси ҳайдовчи, ўқитувчи, табиб билан ҳокимият идорасида ўтирган президент, вазир, ҳоким ва бошқа ходимлар ўртасидаги ягона фарқ уларнинг турли туман касблари ва вазифаларида эканлигини тушуниб ета бошлайдилар.

Бу эса айни пайтда фуқароларга кейинги оддий нарсани ҳам тушунишга йўл очади:
Қабул қилинган қонунларни бузган ҳар бир фуқаро, у ким, қайси ишда ва лавозимда ишлашидан қатьий назар қонун олдида бирдек жавобгардир!

Масалан, нормал ривожланган жамиятда агар бир такси ҳайдовчи ва бир амалдор бирор қонунни бузишса, масалан иккаласи ҳам чорраҳадаги қизил чироққа қарамай машинани ҳайдашган бўлсалар, у ҳолда уларнинг иккаласи ҳам бирдек жазога, масалан 6 ойгача машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг бугунги ҳокимият вакиллари фуқароларнинг ана шу оддий ҳақиқатларни тушуниб етишларидан қаттиқ қўрқишади.

Ана шунинг учун ҳам улар фуқароларга ана шундай ҳақиқатларни ўргатувчи, бундай оддий ҳақиқатларни тарғиб қилувчи инсонлар бўлмиш мухолифат вакилларини ва фаол инсонларни ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қилишади, уларни ушлаб олсалар асоссиз равишда қамоқларга тиқишади ва ўзларининг қўғирчоқ судьяларининг қўллари билан узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилишади. Бундан асосий мақсад битта: Имкон қадар узоқроқ ўз ҳокимиятларини салқаб қолиш ва давлатни ўзлари истагандек бошқариб, роҳат фароғатда яшаш, уларга қонунларни бузган ҳолда яшашларига халақит бераётганларни йўқ қилишдир.

Ҳокимиятнинг фаол инсонлардан қўрқишларининг сабаблари ана шундадир!

Қиссадан ҳисса шуки, фуқаролар ана шу оддий ҳақиқатларни тушуниб етишга ҳаракат қилишлари, уларни тушуниб етгач эса шунга биноан ҳаракат қилишлари лозимдир.

Масалани моҳиятини тушуниб етган одамга бошқа ўргатувчи ҳам, йўл кўрсатувчи ҳам керак эмас, энди у ўзи , мустақил равишда нима қилишни билади ва ўз ортидан билмаганларни эргаштира олади.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Швеция : Ўзбекистон, 10 : 0.

Post by Admin Sat Feb 02, 2019 3:20 am

Швеция:Ўзбекистон. 10:0.

Швеция ва Ўзбекистон давлатларининг катталиги деярли бир хил.
Швециянинг майдони 450 295 km².
Ўзбекистоннинг майдони 448 978 km2.
Швецияда 10млн, Ўзбекистонда 33млн. аҳоли яшайди.

Аҳоли жон бошига бир йиллик даромад:

Расмий маьлумотларга қараганда Ўзбекистонда 7 350$, яьни бир ойда ўртача 712 доллар!
Аммо Ўзбекистон ҳукуматининг бу ёлғон рақамларига фақат ахмоқ одамгина ишонади холос.
Масалан менинг 20дан ортиқ қариндошларимнинг энг бойининг ўртача маоши 110 доллардан ошмайди.
Хуллас бу рақамни 3га бўлсак ва айримлар 200 доллардан кўп топади десак, ҳисоб китобимиз ҳақиқатга сал яқинлашади, яьни кўпчилик аҳолининг ўртача маоши боринг ана 200 доллар десак бўлади.

Унда йиллик даромад 2400 доллар бўлади.

Швецияда эса фуқароларнинг ўртача йиллик даромади
50 072 доллар! Эллик минг доллар! Ёки беш юз минг крона!
Яьни Ўзбекистон фуқаросидан 20 баробар кўп!

Уларга қўшиб ёзишнинг ҳеч кераги йўқ.
Ҳамма нарса мустақил Радио, ТВ ва минглаб мустақил журналистларнинг қаттиқ назорати остида!

Бу бойликнинг оддийгина бир мисоли:
Энг камбағал, яьни ҳеч қаерда ишламайдиган Швеция фуқароси (ёки фуқаролиги бўлмасада Швецияда доимий ёки вақтинча яшашга рухсати бўлган келгинди одам)нинг яшаш учун ойлик даромади камида 360 доллар бўлиши керак. Бу аслида ижтимоий ёрдам пули. Фуқаронинг қолган харажатларини – ижара пули, электр пули, дори дармонларга ёрдам пули, бирор ўқишга борса автобус пули ва ҳоказолар.
Ҳатто газета пулигача ҳисоблашади ва т ў л а ш а д и!!

Хўш, нега ерининг яримини сув ва ўрмон қоплаган, табиати совуқ, йилнинг яримидан кўпида ўртача ҳарорат 15Сдан ошмайдиган, қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотларининг 75 фоизини чет эллардан сотиб оладиган давлатда фуқаролар бу қадар бой, бадавлат ва бахтиёр яшашади?

Айни пайтда ерининг катталиги жиҳатидан Швецияга тенг бўлган, аммо ерининг катта қисми ҳосилдор, йилнинг 7..8 ойи иссиқ бўлган, табиати гўзал ва оромбахш, ерга чўп суқсанг ўниб чиқадиган, барча озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзи ишлаб чиқарадиган Ўзбекистонда инсонлар бу қадар ночор яшайдилар?

Ҳамма гап Швецияда тўғри сиёсат , Ўзбекистонда эса нотўғри сиёсат юритилишида.
Тамом вассалом.
Додингиз бўлса Худога айтинг.
Аммо президентга эмас. Чунки у додингизни на эшитади, эшитсада на бирор жўяли жавоб топиб бера олади!

Ҳамма гап юқорида айтилгандек, сиёсатни қандай юритишда.
Бу ҳақда атрофлича, ипидан игнасигача кейинги бўлимда сўз юритамиз.

..............................................................................................................................................................................

Швеция : Ўзбекистон, 10 : 0.
2нчи Қисм.

Мен мақоланинг сарлавҳасига Швеция : Ўзбекистон, 10:0 деб ёздим.
Нега?

Қуйида ўша Ўзбекистон дарвозасига урилган 10та жавобсиз голлар рўйхати билан танишинг:

1.Сўз эркинлиги.
Ўзбекистон Конституциясида Сўз эркинлиги шундай белгиланган:
” 29-модда. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир».

Швецияда 1734 йилдаёқ “Швеция давлати ҳақида қонун” қабул қилинган ва ўшандаёқ матбуот эркинлиги ҳақида илк бор сўз юритилган.

Аммо фақат 1991 йилга келиб Сўз эркинлиги ҳақида махсус қонун қабул қилинган. Унинг номи Yttrandefrihetsgrundlagen дейилади. Сўзма сўз таржима қилинса “Фикр билдириш бўйича асосий қонун”.

Эътибор беряпсизми – биргина фикр билдириш масаласи учун махсус бир қонун қабул қилинган ва унга асосий қонунларнинг кучли мақоми берилган.

Ана шуни ўзиёқ Швецияда Сўз, фикр эркинлигининг аҳамияти нақадар катта эканлигини англатиб турибди.

Бу қонун Швецияда жуда эъзозланади ва қаттиқ ҳурмат қилинади. Уни бузишга на қирол, на Бош вазир, нада бошқа бир инсоннинг ҳадди сиғади.

Агар кимда ким бировнинг бирор масала бўйича ўз фикрини, у фикр ҳатто ахмоқона бўлса ҳам, эркин ва ошкора гапиргани учун таҳқирласа, камситса ёки таьқиб қилса тамом, бу жиноят ҳисобланади.

Ўша камситувчи, таҳқирловчи инсон нафақат жазоланади балки жамиятда ўз обрўйини ҳам бир пасда йўқотади.

Чунки Швеция жамиятида бировни гапирган гапи учун камситиш, масхара қилиш ёки таьқиб қилиш энг қўрқоқ одамнинг энг разил иши деб баҳоланади.

Агар дейди улар, сиз бировнинг фикрига қарши бўлсангиз, марҳамат, ўз фикрингизни айтинг, у билан тортишинг ва ўз ҳақлигингизни фактлар ва аргументлар билан исбот қилинг. Агар буни эплай олмасангиз овозингизни ўчирингда, рақибга тан беринг! Тамом вассалом!

Ўзбекистондачи?
Бизда афсуски тўғри сўзлиги учун, ўз фикрини қўрқмасдан айтгани ва Ҳукуматни қўрқмасдан танқид қилгани учун минглаб мухолифатчилар мана 30 йилдирки тақиқ ва таьқиб остидадирлар!

Бу ҳақда кўп гапириш мумкин. Аммо ҳозирча ана шунинг ўзиёқ Ўзбекистон дарвозасига зарб билан урилган биринчи зарба ва биринчи гол. 1:0.

2. Давлат бошқарув тизимлари
Швецияда уч ҳокимиятнинг бир биридан мустақиллиги ва уларни ҳар бирининг эркин фаолият юритиши ҳамда бир бирига халақит бермаслиги қатьий таьминланган.

Улар Қонун ишлаб чиқарувчи ҳокимият/Парламент, Суд ҳокимияти ва Ижроия ҳокимият/Вазирлар маҳкамасидир.

Бу ерда ҳам юқорида айтилганидек на қирол, на Бош вазир, нада бошқа бирор инсон Суд ёки Парламент ишига аралаша олмайди.

Судни судьялар, Парламентни у ерда вакиллари ўтирган партиялар ва Ижроия ҳокимияти бўлмиш Вазирлар маҳкамасини Бош вазир бошқаради.

Бирини иккинчиси билан иши йўқ.
Агар бирорта вазир бирор суднинг ишига аралашиб қолгудек бўлса у ўша соатдаёқ ишдан бўшатилади.

Буни амалга оширишда эса асосий ролни халқ оғзида Тўртинчи ҳокимият деб эркалаб айтиладиган Матбуот ҳокимияти, яьни эркин ва мустақил журналистлар амалга оширишади.

Улар бунақа хумпар вазирларни бир неча соатдаёқ ўз тегирмонларидан ўтказиб, ўша одамни шу қадар эзиб ташлашадики, у бечора ўзи истеьфо бериб эртасигаёқ узоқ бир оролга бир неча ойлик дам олишга кетиб қутулади ёпишқоқ журналистлардан.

Ўзбекистондачи? Буни айтмаёқ қўяй. Президентнинг ҳамма ҳокимият тизимларининг жиловларини ўз қўлида тутиб туриши ҳеч кимга сир эмас.

Маҳаллий ҳокимчаларчи? Улар ўз туманларида судни ҳам, милисани ҳам ва ҳар бир амалдору корхонани ҳам бошқаришга ҳаракат қиладилар.

Хуллас Ўзбекистонда Конституцияда ёзилганидек уч ҳокимиятнинг мустақиллиги яна қоғозда холос ва ҳисоб энди 2:0.
(Давоми бор).
Манбаа: https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10156207073824503

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Re: Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир

Post by Admin Thu Feb 21, 2019 5:29 am

Фейсбокдаги тонгги фикрлар.

2019 Олий Мажлисга сайловлар йили.Аммо на Ҳукумат,на халқ қизиқишмаябди.Ҳамма нарса олдиндан белгиланганми?Мухолифатга йўл йўқми?

Парламентга сайловлар Мирзиёевни фош қилади. Агар у сиёсий рақибларига йўл бермаса Диктатор сифатида дунёда шарманда бўлади!

Ҳар қандай сиёсатчининг ва айниқса Ҳокимиятда ўтирган одамнинг асл башараси/мардлиги унинг ўз рақибларига муносабатида фош бўлади

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Жамиятнинг моторлари ҳақида

Post by Admin Fri Apr 19, 2019 4:50 am

Президент Қароргоҳи, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис ва барча ҳокимликлар эътиборига!

Кадрлар масаласи бу куннинг энг долзарб масаласидир чунки улар ҳар қандай жамиятнинг моторлари, етакловчи кучларидир.

Ушбу масала бугун Фейсбокда кенг ва атрофлича муҳокамага қўйилган.
Бу масалага бефарқ бўлманг! Уни ўзингиз ҳам ўрганинг, муҳокамаларга қатнашинг ва бошқаларга ҳам улашинг!


https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=2014031878713206&id=652667794849628

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Тонгги фикрлар

Post by Admin Sat Apr 27, 2019 7:53 am

Президент Мирзиёевнинг Сўзлари ва Ишлари
ёки Ўзбекистонда амалдаги диктатура.

Президентнинг Сўзлари: "«Бир раҳбар одам ҳам ҳоким, ҳам кенгаш раиси бўлолмайди. Керак бўлса, ҳоким кенгашга ҳисобот беради. Вилоят ва туман депутатларига ҳам ваколатлар берилади» (https://kun.uz/…/bir-rahbar-odam-ham-hokim-ham-kengash-rais… ).

Президентнинг Ишлари: Ҳокимлар ҳамон кенгашларда раислик қилишмоқда. Бу эса кенгашлар ишини, ҳокимни кенгаш олдида ҳисобот бериш мажбуриятларини чиппакка чиқармоқда. Президент эса ўзи гапирган гапларни амалда бўлиши учун пинагини ҳам бузмаяпти.

Хулоса: Сўз ва Иш бирлиги амалда бўлишига президент қизиқмайди.

Натижа: Марказда Президент яккаҳокимлиги, шаҳар ва туманларда эса ҳокимлар яккаҳокимлиги давом этмоқда.

Демак аҳволнинг шу ҳолича қолиши, яьни президентнинг Олий Мажлисга ҳисобот бермаслиги, ҳокимларнинг эса Маҳаллий халқ депутатлари Кенгашига ҳисобот бериши мавжуд ҳукуматни қизиқтирмайди.

Буларни барчаси бир нарсадан дарак беради:

Жаноб Мирзиёев Ўзбекистонни диктаторларча бошқариш, мамлакатда диктатура режимини сақлаб қолиш тарафдори.
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


Фойдаланмай ётган улкан ер майдонидан ҳар бир деҳқон ҳайратга тушади.
Аммо худди шундай,яьни фойдаланилмай ётган улкан сиёсат майдонидан ҳеч ким таажубланмайди🙁
------------------------------------------------------------------------------------------------------
Мен жаноб Мирзиёевдан🇺🇿қарийб 2 йилдирки 2 сўзни талаффуз қилишини кутиб юрибман:
1.Мухолифат.
2.Ҳақиқий сиёсат...................Бирор кун айтармикин🤔
--------------------------------------------------------------------------------------------------------

Рақобатсиз бозор: Фақат бир одам биргина маҳсулот сотади,мас.,бир сабзи сотувчи,бир кавуш сотувчи, бир гўшт сотувчи ва ҳоказо. Нарх табиийки осмонда!
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Рақобатсиз сиёсат: Фақат бир одам сиёсат юргизади, қолганлар унга эргашади. Унинг иши хатоми, тўғрими, баракалими, йўқми, самаралими, аксарият кўпчиликка маьқулми, фойдалимиЮ йўқми - фарқи йўқ, ҳамма ишлар маьқулланаверади. Астағфирилло!
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Совет даврида ҳақиқий сиёсатга ўрин йўқ эди.Советлар кадри Каримов бу аньанани давом эттирди.Аммо Мирзиёев🇺🇿нега ундай қилмоқда?🤔
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Кўпчилик ўйлаши мумкин:Ҳақиқий сиёсат қандай бўлади деб.Жавоб оддий:Сиёсатда рақобат,яьни Мухолифат бўлсагина у ҳақиқий бўлади
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ўзбекистоннинг барча Ҳокимият🇺🇿 буғинларида 30 йилдан бери ҳақиқий сиёсат йўқ. Унинг ўрнини кўзбўямачилик👎 эгаллаб олган.
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Сиёсат улкан бир ер майдонидек,у шудгор қилиб ағдариш,текислаш,ўғитлаш ва ниҳоят мева,сабзавот кабиларни экилишини кутиб ётибди
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳокимиятда🇺🇿 ўтирганлар Сиёсат Майдонини қаровсиз ҳолда ташлаб қўйиб ўша майдонга ҳам, халққа ҳам катта ёмонлик қилмоқдалар👎
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ўзбекистонда ривожланиш тўхтаб қолгандек,бирор соҳада жиддий ўзгаришлар йўқ.Гуёки ҳамма нарса рисоладагидек, аммо муаммолар бисёр.



Ҳазратқул Худойберди
2019.04.27
https://www.facebook.com/JusticeRebell

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Менинг тонгги маржонларим

Post by Admin Fri Jan 03, 2020 10:41 am


Менинг тонгги маржонларим:
Ўзбекистон давлат сиёсатининг инқирози

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Muncho10

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Амалдорлар Мафияси

Post by Admin Sat Mar 14, 2020 8:58 am

Ўзбекистон: Амалдорлар Мафияси
(Асака туманидаги можаролар - https://www.facebook.com/otabek.nuritdinov1/posts/2798857750196493 сабаб битилган мақола).

Ўзбек жамиятидаги кўплаб чигал муаммолар ҳақида ёзилганда кўпчилик ҳамон содда фикрлашда давом этмоқда.
Улар "президент жамиятда адолат ўрнатилиши учун қаттиқ ҳаракат қилаяпти, аммо жойлардаги амалдорлар унга қулоқ солишмаяпти" деб фикрлашади.

Бу қадар содда бўлманглар!
Ўзбек жамиятидаги барча муаммолар Президентнинг ўзидан бошланади.

Бошқарувни эплай олмаган одам "Мен сизларга ишонаябман" деб ўзининг вилоят, шаҳар ва туманлардаги минглаб амалдорларига ишониб яшайверади.

Бошқарувни билган одам эса ана ўша минглаб амалдорларни Ўзбекистон қонунларига асосан ишлашларини таьминлаш учун ўша амалдорлар ишлайдиган туманлар, шаҳарлар ва вилоятлардаги жамият фаоллари билан бамаслаҳат иш юритади.

Кўпчилик билмаган, билганлар эса унутаётган бир мўҳим нарса шундан иборатки, Ўзбекистонинг барча туманлари, шаҳарлари ва вилоятларида Каримов даврида шаклланган Амалдорлар мафияси бор.

Уларнинг жуда кўпчилиги бир бирлари билан Қариндош уруғчилик, ака-укачилик, ака-сингил, хола ва амакивачча, тоға жиянлардир.

Бу Мафияни иккинчи эшелонининг таркиби эса собиқ синфдошлар, курсдошлар, ҳамқишлоқлар, ҳамшаҳарлар, қачондир қайсидир бир спорт турида бирга курашганлар, таниш билишлар орқали яқин бўлганлар тўдасидир.

Бу Мафиянинг учинчи Эшелони бир бирларини пора билан сийлаган ва пора сабаб бир бирларига боғланиб қолган амалдорлар тўдасидир.

"Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди" деб бекорга айтишмайди.

Бу амалдорлар мафияси имкон қадар бир-бирларига тегишмайди, чунки тепада айтилгандек, қариндош уруғчилик, ака укачилик, таниш билишчилик бор.

Энг ёмони - улар бир бирларига турли туман жиноятлар, асосан порахўрлик, бир бирини яқинларини мартабаларга ва "ёғлик" ишларга жойлашдаги олиш-беришлиги, яьни ўз мансабларини ўз манфаатлари йўлида суистеьмол қилишдек ўхшаш жиноятлари бор.

Улар ўз туманлари ва шаҳарларида бир бирлари устидан жиноий иш қўзғай олмайдилар.

Президент ва Бош вазир ўтказадиган селекторларда индамай, хум каллаларини хам қилиб, иштонига сийиб қўйган боладек, кўзларини лўқ қилиб,қўққайиб тураверишади "Берсанг оламан, урсанг ўламан" деб.

Агар улардан бири устидан Мирзиёев Тошкентдан жўнатган бирор прокурор текшириш бошласа, уларнинг ҳаммалари пана-пастқам жойларда хуфиёна келишиб оладилар - Кимни қандай қурбон қилиш эвазига, яьни бирор кичик жиноятни очишга имкон бериш эвазига катта жиноятларни очтирмаслик йўлларини қилишади.

Ўша "козёл отпушения" ролини ўйнаган, яьни кўпчиликни ҳимоя қилиб, ўз мансаби, эрки ва бойликларини қурбон қилган "бечора"ни Мафия албатта ўз назорати, аниқроғи ўз қарамоғи остига олади. Уни ўзини қамоқда, оиласини эса ҳар куни таьминлаб туришга келишадилар.
Уларнинг шиори "Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун!".

Ўтган 3 йил ичида бир нарса аниқ бўлди: Мирзиёев бугун мамлакатни де юре, яьни расман бошқармоқда холос.
Ўзбекистонни бугун де факто (яьни аслан, амалан) Амалдорлар Мафияси бошқармоқда.

Жаноб Мирзиёев ўтган уч йил давомида Бошқарувнинг минглаб тизгинларини ўз қўлига олишга ва уларни ўзининг биргина қўлида тўплашга қаттиқ уринди.
Аммо бу ишни президент Э П Л А Й О Л М А Д И ва эплай олмайди ҳам.

Диктатура, яьни Яккаҳукмдорлик тизимида Президентнинг бир ўзи Тошкентда ўтириб олиб жойлардаги ЎЗАРО УЮШГАН ВА ЙИЛЛАР ДАВОМИДА БИРЛАШГАН минглаб Амалдорлар Мафиясини ҳеч қачон енга олмайди.

Фақат ўта содда одамларгина президентнинг бир ўзи жойлардаги ҳамма муаммоларни ҳал қила олади деб ўйлаши мумкин.

Аммо Президент истаса, ҳатто мана шу диктатура тизими даврида ҳам, жуда кўп ишлар қилиши мумкин. Чунки барча Ҳокимият тизимлари унинг қўлида жамланган.

Муамммоларнинг ечимлари унга кўп маротаба айтилган. Ўшалардан бири - биринчи навбатда барча Прокурорлар, Судьялар ва Милисалар бир карра ЧИҒИРИҚДАН, яьни Қайта Аттестациядан ўтказилишларии керак!

Улардан кейин Божхона, Солиқ Идораси, Мажбурий Ижро ходимлари, ҳокимлар ва вазирлар ҳам ўша ЧИҒИРИҚДАН ўтказилишлари керак.

Аммо президент бу маслаҳатга қулоқ солмаяпти!
Ва ўз ўзидан маьлумки муаммолар чигаллигича қолиб кетмоқда.
Балиқ думидан эмас калласидан айнийди биродар.

Ўзбекистондаги Амалдорлар Мафиясидан қутилишнинг ягона ечими бу - халқнинг ўткир фикрли инсонлар, кучли сиёсатчилар ҳамда жамият фаоллари атрофида жипслашиб, бирлашишларидир.

Бошқа тинч йўллар йўқ. Иккинчи йўл бу инқилоб.

Аммо ақлли инсонлар ҳар қандай зулм ва амалдорларнинг зўравонликларига қарши ҳамиша тинч йўлларни танлайдилар.

Инқилоб ҳамиша, ҳар бир Макон ва Замонда энг сўнгги чора сифатида қўлланилади холос.

Ўткир фикрли кучли сиёсатчилар ҳокимият ичида ҳам, мухолифатда ва жамиятда ҳам бор.
Асосий гап - бу уларга эътибор бериш ва улар атрофида секин аста бирлашишдир.

Зулмга қарши бирлашган халқни ҳеч қандай куч, ҳатто маҳкам бирлашган мафия кучлари ҳам енга олмайдилар!

(Бу Мафия ҳақида ҳамма билиши ва шунга қараб иш тутишлари лозим. Шу сабаб ушбу мақолани барча таниш билишларингизга тарқатинглар. Ҳар қандай муаммоларнинг ечими уларни англашдан бошланади.)

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир Empty Re: Жамиятни ривожлантириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum