Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевлар ҳукуматининг кўзга кўринмас аммо ўта хавфли жиноятлари

Go down

Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевлар ҳукуматининг кўзга кўринмас аммо ўта хавфли жиноятлари Empty Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевлар ҳукуматининг кўзга кўринмас аммо ўта хавфли жиноятлари

Post by Admin Thu Mar 04, 2010 7:47 am

Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевлар ҳукуматининг кўзга кўринмас аммо ўта хавфли жиноятлари


Марказий Осиё ҳукуматларининг энг оғир ва узоқ йиллардан бери йўл қўйиб келаётган жиноятларидан бири: Тинимсиз пахта экиш ва дренаж тизимларининг ёппасига ишдан чиққиши оқибатида ер ости тузларининг юзага чиқиши кучайиб, у минтақадаги миллионлаб инсонлар ҳаётига хавф солмоқда

Бугун ББС Радиоси тарқатган ахборотни ўқир эканман мен улар кўтарган масалани янада кенгайтириш ва бу ҳақда чуқурроқ мулоҳаза юритиш лозим деб ўйладим.

Мен бир нарсани аниқ биламан. Марказий Осиёдаги давлатлари ичида Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлари раҳбарлари, ва айниқса, миллионлаб гектарларга пахта экишни давом эттириб, айни пайтда ерларнинг ҳаддан ташқари шўрланиб кетишига Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёвларнинг ҳукумати энг кўп ҳисса қўшаётганлардан биридир.

Чунки бу икки инсон на қишлоқ ҳўжалиги, на суғориш иншоотлари, на дренаж тизимларининг тузилиши ва ишлаш принципларини, ва нада уларнинг қишлоқ хўжалиги учун нақадар мўҳим эканлигини билмаганликлари боис бугун миллионлаб инсонлар азият чекмоқдалар.

ББСнинг мухбири фақатгина Тожикистондаги бир неча қишлоқ аҳолисининг Ўзбекистон ҳукумати йўл қўйган экологик ва иқтисодий жиноятлари учун азият чекаётганлари ҳақида ёзибди, холос.

Агар бу ёки бошқа халқаро радиолар ва газеталар мухбирлари Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Амударё, Қарши ва Сурхон−Шеробод каналлари атрофи, ва айниқса Мирзачўл, Қарши ва Жиззах чўлларида яшаётган миллионлаб инсонларнинг кундалик ҳаётлари ана шу улкан шўрланиш туфайли секин аста сўниб бораётганлари ҳақида мақолалар ва эшиттиришлар тайёрласалар, бу нарса ўта савоб ва таъбири жоиз иш бўлар эди.

Мен САНИИРИ деган Марказий Осиёда суғориш ва дренаж ишларини ривожлантириш илмий-тадқиқот муассасида 15 йил ишлаб (1978−1992йиллар), аввалига совет ҳукумати, кейин эса Ислом Каримов ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги масалаларида қандай улкан жиноятларга йўл қўйганларининг гувоҳи бўлганман.


Айниқса янги ерларни ўзлаштириш ва шунинг ҳисобига пахта майдонларини янада кенгайтириш ишларини улкан майдонларда олиб борилиши илмий жиҳатдан тўла ўрганилмасдан, ер остидаги шўр сувларнинг кўтарилиш хавфига умуман эътибор қилмасдан, бу ҳақда айтилган ва илмий жиҳатдан асосланган огоҳлантиришларга буткул эътиборсизлик қилишдан келиб чиққан оқибатлар бугун, орадан 20 йил ўтиб миллионлаб инсонлар ҳаётига улкан хавф солиб турган жиноятга айланмоқда.

Шўр сув миқдорининг кўпайиши, унинг сатҳини ер юзасига кўтарилишини олдини олишнинг биргина йўли бор холос.
У ҳам бўлса шуки, ерлардан доимий равишда фойдаланиш ишлари илмий жиҳатдан кучли асосланган проектларга таянган ҳолдагина олиб борилиши керак.

Бундай проектларнинг таркибий қисмларидан бири − бу дренаж тизимларидир. Уларнинг конструкциялари, кейин эса уларни энг сўнгги, ишончли технологиялар ва ўта сифатли материаллар ёрдамида қурилиши ерларни доимий равишда сифатли сақлашнинг энг муҳим омилларидан биридир.


Мен бу соҳада кўплаб илмий ишлар қилганман, юқорида номлари келтирилган саҳрою чўлларни кезиб, дренаж тизимларининг ўта аянчли аҳволи ҳақида 1986 йилдаёқ бонг урган эдим. Мен 40 дан ортиқ дренаж қудуқларини обдон текшириб, ичига тушиши мумкин бўлганларини ич ичидан текшириб(улар асосан 4..5 метр чуқур бўлади), уларни суратларга олиб, дренаж тизимларининг нима сабабдан лойқаланиши, қудуқлар ва дренаж қувурларининг нима сабабдан ишдан чиқиши каби масалаларни атрофлича ва кенг ёритган эдим.


Кейин эса бу изланишлар асосида илмий доклад ёзиб, уни илмий кенгашда муҳокамага қўйган эдим. Ана шу изланишлар асосида мен 20дан ортиқ турли туман янги патентлар яратдим аммо уларни ҳаётга татбиқ қилишда ҳам Совет Иттифоқи раҳбарлари, ҳам Ўзбекистон раҳбарияти томонидан улкан тўсиқларга дучор бўлдим.

Аммо ҳар ҳолда, катта қийинчиликларга қарамасдан, бош директор ва айрим жонкуяр инсонлар ёрдамида, бир жамоада ўзим яратган энг янги ва такомиллашган дренаж технологияси ва конструкцияларини 10 гектарлик майдонда қуришга муваффақ бўлдим. Улар Нишон туманида, қақраб ётган чўлнинг қоқ ўртасидаги бир совхоз/ жамоа ҳўжалигида 1984..86 йилларда қурилган эди. Мени умид қиламанки, бу дренаж тизими ҳали ҳануз самарали равишда ишлаб турмоқда, сабаби уни қурилишини мен янги технологияга асослаган ва қарийб ҳар бир метр қурилишини назорат қилиб борган эдим. Бу каби илмий ишлар кўпчилик илмий ходимлар томонидан таклиф қилинар аммо 10та таклифдан биттаси ўтса ўтар, бўлмаса улар қоғозларда қолиб кетаверар эдилар.


Ўшанда ҳали Совет Иттифоқи таркибида бўлган Ўзбекистон ҳукумати маркази Москвада бўлган ва Ўзбекистондаги ерларнинг ҳақиқий ахволини яхши билмайдиган Минводхоз СССР, Минселхоз СССР, Гипроводхоз ва яна бир қанча вазирликлар, проект институтлари ва бошқа ташкилотларнинг тавсияларига таянган ҳолда, том маънода Ўзбекистон ерларига худди бир марта фойдаланиб кейин унга ташлаб юбориладиган нарсадек қарагандек қарайдиган корчалонлар ва ўз қорни ва мавқеини ўйлайдиган сохта олимларнинг гаплари ва буйруқлари асосида иш олиб борар эдилар.


Аммо ҳозирчи, аниқроғи, Москва ёрдамида ҳукуматга келган (ЎзКомпартиянинг 1нчи котиби сифатида) кейин эса, СССР тарқалиб кетиши сабабли омади келиб, энди ўзини якка ҳоким сеза бошлаган Ислом Каримов нега мустақил Ўзбекистон сиёсатини, унинг қишлоқ хўжалигидаги сиёсатни ҳали ҳануз эски совет тартибида олиб бормоқда?

Нега у ҳам собиқ совет раҳбарлари каби олимларнинг таклиф ва мулоҳазаларига эътибор бермай келаётир?

Буларни сабаби битта: Букрини гўр тузатади, эски совет ва компартия мактаблари тарбиясини олган Каримовни эса гўр ҳам тузата олмайди. Унинг ўзи шунақа худо бехабар, қишлоқ хўжалиги масалаларида эса кўрсавод бўлгач унинг содиқ хизматкори бўлмиш Шавкат Мирзиёвдан нимани ҳам кутиш мумкин?

Минг афсуслар бўлсинким, барча бошқа соҳалардаги каби Каримов ва Мирзиёев ҳукумати қишлоқ хўжалигида ҳам ўзларининг ўта билимсизликлари ва олимларнинг фикрларига қулоқ сола олмасликларини исбот қилдилар. Уларнинг ана шундай маъсулиятсизликлари сабабли 20 йилдан бери, сурункасига Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги кун сайин абгор бўлмоқда ва бу учун ана шу икки инсон асосий айбдорлардир.

Улар нафақат инсонларнинг асосий ҳаёт манбаи бўлган қишлоқ хўжалигини абгор қилишмоқда, балки улар ўзларининг бундай жиноятлари билан миллионлаб инсонларга, бир пайтлар гўзал бўлган Она табиатга ва ундаги барча тирик мавжудотлар ва ўсимликлар ҳаётига ҳам ўлим олиб келмоқдалар.

Бу жиноятлар Ислом Каримов ҳукуматининг Ўзбекистон халқига қарши олиб бораётган жиноий ҳаракатлари ичида энг катталари ва хавфлиларидан биридир десак адашмаган бўламиз.


Ҳазратқул Худойберди
2010 йил 4-март
www.stopdictatorkarimov.com

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum