Муътабар Таджибаева Диктаторнинг Европа ташрифи ҳақида
Page 1 of 1

Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэль Боррозога;
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчиларига;
Европа Парламенти аъзоларига
“Ўтюраклар”Клуби инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари
Мўътабар Тожибоевадан
МУРОЖААТ
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар,
Ҳозирда тасдиқланиб улгурган маълумотларга кўра, 24 январ куни, Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Бельгияга келади. Бу ерда у маълум бўлишича, Европа Комиссияси раиси жаноб Жозе Мануэль Боррозо, Бельгия Қироли Альберту-II Жанобий Олийлари ва бир қатор ЕИ мулозимлари билан юқори даражадаги учрашувлар ўтказади. Албатта, агар бу ташриф ва юқори даражадаги келишувлар биринчи галда Европа давлатлари билан бир қаторда Ўзбекистон учун, унинг жафокаш халқи учун фойдали бўлса биз уни шубҳасиз олқишлаган бўлар эдик. Аммо, афсуски, ундай эмас.
Сиз кўрсатаётган илтифот аслида Ўзбекистонда ҳукм сураётган диктатурани, давлат даражасидаги қатағонни янада кучайтиради. Буни тўлиқ ишонч билан таъкидлашга бугун биз, ўзбек фуқаролик сектори вакиллари, мухолифат фаоллари ва ўзбек муҳожирларида асос бор. Эътибор қилинг, Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги вазият ва хусусан Андижон қатлиомидан сўнг бу мамлакатга ва унинг раҳбариятига нисбатан бир қарашда ўта қатъий позицияни танлагандай бўлди, қатъий талабларни қўйди, лекин уларнинг бажарилишини кутмасданоқ барча аҳд ва талабларидан қайтиб олди. Бунинг натижасида диктатуранинг ғалабаси ўлароқ ўнлаб мутлақо бегуноҳ инсонлар, мухолифат фаоллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистлар қамоқларга тиқилди.
Европа Иттифоқининг ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайдиган ҳаракати ўз бошимча режимнинг буткул ваҳшийлашишига туртки бўлди. 2009 йилдан то шу бугунги кунга қадар касбдошлар хабарларига кўра бир неча ўнлаб инсонлар жазони ижро этиш муассасаларида қийноқдан ўлдирилди, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига ошкора босимлар амалга оширилди, журналистларга таҳдид қилинди, дунёни ларзага солгани ёш қизлар тергов пайтидаёқ зўрланди, болалар пахта далаларида эксплуатация қилинди, афсуски улар орасида ҳам қаровсиз қолиб ҳалоқ бўлганлар бўлди. Европанинг аллақандай манфаатлар эвазига Ўзбекистондаги вазиятга кўз юмиши шу нарсаларга олиб келди. Энди тасаввур қилинг, И.Каримовнинг Европа Комиссари томонидан бу қадар олий даражада кутиб олиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар,
Сиз Ислом Каримовнинг ташрифини қойилмақом ўтказиш устида бош қотираётганингиз бир пайтда, мамлакатда оз сонли эркин сўз соҳиблари, мустақил журналистлар таъқибга учрай бошлади, улардан бири маҳкамага тортилиб жарима тўлашга мажбур қилинди, қолганларига нисбатан мутлақо асоссиз жиноят ишлари қўзғатилди. Ўзбекистон телевидениесининг икки ходимаси мавжуд тарафкашлик, цензура ва порахўрлик ҳақида баралла гапириб, норозилик чиқиши қилгани учун ишдан ҳайдалгани етмай, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ва собиқ иш берувчилари томонидан таъқибга учрамоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди, яна бир нечтаси номаълум шахслар ҳужумига учради. Бу И.Каримовнинг Европада сиз мўлжаллаётган ташрифга тайёргарлигидир.
Европа Иттифоқи юз йиллар мобайнида инсон учун энг Олий бўлган қадриятлар, эркинликларга жиддий амал қилиб келди ва шунинг учун ҳам минглар, миллионлар унинг сари интилди. Европа Иттифоқи бир неча ўн йиллар давомида бутун дунёда ана шу Олий қадриятлар ҳурмат қилиниши тарафдори бўлиб келди, шунинг учун ҳам минглар, миллионлар ундан илҳомланиб унинг даражасига интилди. Аммо бугун Европа Иттифоқи ошкора тарзда ана шу Олий қадриятлардан воз кечяпти, алоҳида манфаатлар йўлида бу қадриятлар ҳақида унутиб туриш мумкин, деган позицияни танлаяпти, бунга йўл қўйиш мумкинми? Кечагина инсон ҳуқуқлари йўлида олиб борган курашим, бунинг учун тортган азобларим учун менга тасанно айтган, мени қучоқ очиб кутиб олган Европа бугун мени, мен сингари Озодлик, Ҳурлик, Яратган томонидан тақдим қилинган Ҳуқуқлар учун курашига жавобан қақшатган, азоблаган шахсни қучоқ очиб кутиб олиши жуда-жуда аянчли ва оғриқли ҳолдир.
Мен сизларни энг ваҳший, энг қонхўр диктаторни қўллашни тўхтатишга, биттани миллиондан афзал билиб, миллионлаб жафокаш халқнинг юзига тарсаки урмасликка чақираман. Юз йиллар давомида ҳурмат қилиб келинган Олий инсоний қадриятларга садоқатли қолишга чақираман. Ўзбекистондаги демократия ва эркинлик сари бўлаётган ожиз интилишларни буткул яксон қилмасликка чақираман.
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Мўътабар Тожибоева
“Ўт юраклар” Клуби Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари,
Инсон ҳуқуқлари бўйича
нуфузли ҳалқаро мукофотлар
совриндори.
Муътабар Таджибаева
Руководитель правозащитной организации
Клуба "Пламенных сердец"
.
Тел.: +33643236385; +33760183844
E-mail: mutabartadjibaeva@gmail.com
mutabar.tadjibayeva@gmail.com
Skupe Mutabar Tadjibayeva

ЯНГИ ЗАМОН, ЯНГИ СИЁСАТ
ЯНГИ ЗАМОН, ЯНГИ СИЁСАТ
Ҳамма нарса аллақачон аниқ ва равшан бўлган: Европа Иттифоқи давлатлари ҳам, Америка Қўшма Штатлари ҳам, Канадаю Австралия ҳам, Япония, Корея,Туркия ҳам ва барча бошқа давлатлар ҳам энг аввало ўзларининг кундалик, ойлик, йиллик ва яқин келажакдаги ғаму ташвишларидан келиб чиқиб сиёсат юргизмоқдалар ва бундан кейин ҳам ана шундай сиёсат юргизаверадилар.
Сиёсати Жаҳолат ва Зўравонликка асосланган диктатура режимларига қарши якдиллик билан қарши туриш, уларга қарши собитқадамлик билан қаттиққўл муносабатда бўлиш аллақачон, Совет Иттифоқи ва Шарқий Европадаги социалистик лагерь яксон қилиниши билан бирга ерга кўмилдилар.
Бугунги кундаги Ғарб сиёсатчиларини янги авлоди ҳозир бошқача рўҳда тарбия топган, ўзининг асосий эътиборини энг аввало ўз мамлакати ва ундан кейин унинг мамлакати аъзо бўлган Иттифоқ ташвишларига қаратишга бел боғлаган янги замон сиёсатчиларидир.
Улар исташса ҳадемай, уларнинг ота боболари ҳамиша ҳайиққан ва қўрқадиган Шимолий Корея, Куба, Бирма ва Ирондаги ўта қаттиққўл ва зўравонлликка асосланган режимлар билан ҳам тил топишиб, ўзларининг манфаатлари йўлида ҳар қандай сиёсат юргизишга тайёрдирлар.
Бу ҳақда мен бундан бир неча йиллар аввалроқ "Ўзинг учун ўл етим" деган бир мақола ёзган эдим. Афсуски, ушбу замонда ана шу аччиқ бўлсада мақол ўзининг нақадар ҳақ эканлигини қайта қайта исбот қилмоқда.
(Ана шу мақолга йўғрилган мен ва бошқалар ёзган бир неча мақолалар бор. Уларнинг айримлари:
http://stopdictatorkarimov.com/Yangi_Diyor_Turkiston.htm
http://stopdictatorkarimov.com/Zulmatdan_chiqish2.htm
http://turonzamin.org/2008/11/02/bahs-2/ )
Бу аччиқ ҳақиқатни тушунмаслик бизга фақат зарар келтиради холос. Бу ҳақиқатни тушунганлар эса ўзининг реал, яьни асл сиёсатини тўғрироқ олиб боришга, уни замона зайлига қараб корректировка қилишга мажбур қилади.
Қиссадан ҳисса шуки, биз энг аввало ўзимизга, ўзимизнинг куч ва қудратимизга, ўз имкониятларимизга қараб режалар тузишимиз ва кейин ана ўша тузилган режалар асосида собитқадамлик билан ҳаракат қилишимиз керак. Бундан бошқа йўл йўқ.
Ҳазратқул Худойберди
2011.01.19
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Тема: Re: Каримовни Брюсселга келиши муносабати билан Мурожаат
Довольно странный момент связанный со статусом визита - это официальная поездка? Это визит нерабочий? Это тайная миссия? И как комментировать подобный шаг ЕС преподающий нам уроки явно восточной дипломатии? Безусловно ясно что потребность в возобновлении проекта "Набукко" перевесит все возражения всего совместного узбекско-европейского гражданского сектора! И визит в Турменистан главы ЕС это ясно показал. Что ж может тогда действительно извлечь максимально выгоду для узбекского общества а не пытаться решать заведомо тупиковую задачу?!
С уважением!
Шухрат Ганиев <shuhrat9@gmail.com>

Similar topics
» Европа Инсон Ҳуқуқлари Судига Шикоят Қилиш Ҳақида - ўнта эслатма
» ИСЛОМ КАРИМОВ ДИКТАТУРАСИНИНГ КУНДАЛИК ЖИНОЯТЛАРИ
» Горячая линия. Что творится в Оше?
» Миллий Мажлис ҳақида
» КУНДАЛИК 97. Ҳижратдаги сиёсий кураш. 1 Қисм

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|