Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Сиёсий лирика

Go down

Сиёсий лирика Empty Сиёсий лирика

Post by Admin Sun Dec 05, 2010 10:00 am

Бир имтиҳон ҳақида
Имтиҳондан аслида кимлар ўта олмаган?*
Кимлар ўзи қоранинг оқлигин тан олмаган?
Ким у галварс оқ сутни ”қора” деб тураверган?
Президенти не деса, ўша ҳақ деб ҳайқирган.

Бегуноҳ инсонларни ”гуноҳкор” деб ушлаган,
Дадил мусулмон бўлса ”террорист” деб айблаган,
Ўтюрак шоирларни қамоқларга яширган,
Ким ўзи у бир халқни итларига талатган?

Ўша қотил Президент Ислом Карим эмасми?
Миршабларни қотилга айлантирган эмасми?
Қориларин дажжолга, вазирларин гумроҳга,
Вакилларни қулларга айлантирган эмасми?

Хўш, энди ким ўқувчи, ким имтиҳон олувчи?
Ким савол берувчию, ким уни баҳоловчи?
Қотиллару дажжоллар қори бўлиб қоптими?
Ҳеч балони билмасдан домулло бўлмоқчими?

Шуни билиб қўйингки, сиз муттаҳам галварслар−
Сўрамоққа устаю аммо жавоб билмаслар.
Ёлғиз Оллоҳ Таолодир ҳар кимсадан сўровчи!
У яратган халқ эса подшоҳлардан сўровчи!

Ҳазратқул Худойберди, 20.05.2009, www.stopdictatorkarimov.com
"Аслида кимлар имтиҳондан ўта олмаган?" деган мақолага (у қуйида келтирилган) қўшимча

..........................................................................................

Аслида кимлар имтиҳондан ўта олмаган?
Мустақил адвокатлар имтиҳондан йиқилган
( http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2009/05/090518_komilov.shtml ).
Астағфирулло! Шу имтиҳон олган галварсларни ўзлари ”юриспруденция” деган нарсани, ҳақиқату-ёлгон, адолату ноҳақлик деган оддий нарсаларни тушунармиканлар? Ёки ҳамма ҳақиқат улар ҳар куни ялаб-юлқаётган Каримовнинг ботинкаларини ичига кириб кетдимикан?

Агар Каримовнинг энг кўзга кўринган муттаҳам судьялари, прокурорлари, терговчиларию оддий миршабларигача ҳаммасини халқнинг ўзи бир карра адолатли имтиҳондан ўтказса имонингиз комил бўлсинки, у ялокхўрларнинг бирортаси ҳам у имтиҳондан ўта олмайдилар.

Нима учун? Чунки улар асл Қонун ва Тартиб нима эканлигини аллақачон унутганлар. Улар бугун Қонун ва Тартибга асосланган ҳолда эмас, балки Президент Фармони ва Талаби деган гап остида иш юритадилар.

У мияси айниб қолган қари гиенанинг нима деб фармон бергани билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Қари гиенанинг фармонлари уни ўзи танлаб олган барча галварслар учун муҳокама қилинмайдиган бир нарсадир. Фармоннинг қанчалик даражада Қонун ва Тартибга зид эканлиги билан ҳеч ким − на Конституцион Суд, на Олий Суд, нада Бош Прокуратура қизиқади.

Агар қари гиена: «От баччагар!» деб ҳайқирса, хоҳ генерал Иноятов, хоҳ генерал Матлюбов бўлсин, тўгри келган одамни шартта пешонасидан отиб ташлайверишади, у бечора бир муштипар онахон ёки кўкраги оппок соқолга бурканган мўйсафид отахон ёки бир норасида гўдак бўлсин. Акс ҳолда у қари гиена ўзининг ўша бўйсунмаган гиенваччасини тилка пора қилиб ташлайди − кучи етса ўз қўли билан, етмаса доимо ҳозиру нозир бўлган ва қопиш учун махсус тарбияланган ҳимоячилари ёрдамида.

Халқ Каримовнинг ўзини ҳам, унинг қутурган гиеналарининг ҳам асл башараларини кўрди. Бу одамсифат махлуқлар аслиида инсон эмас, балки ваҳший бир жонзотга айланганларини Андижонда, Бобур майдонида жаллоднинг ёмғирдек ёғдирган ўқлари остида қолган минглаб инсонлар ўз кўзлари билан кўрдилар, ўз танлари билан ҳис қилдилар.

Энди бу халқни на алдаб, на ўзига бўйсундириб бўлади.

"Э биродар, халқ жимгина мана шу жаллодга бўйсуниб ўтирибдику!" деб эьтироз билдирувчиларга бир эслатма: СССРдек буюк давлатнинг буюк даҳоси саналган Сталинга ҳам 200 миллионли халқ гуёки жимгина бўйсўнгандек яшаб келаётган эди. Аммо охири шу билан тугадики, у ”буюк” даҳо Оллоҳ таолонинг каромати билан оғзи бурун қон ва кўпикка тўлиб, Москва ташқарисидаги ўз дачасида полга дўмалаб ётганида жасади уч кун чивинларга ем бўлди. Биров кириб: "Ия отахон, сизга нима бўлди” деб сўрагани йўқ. Кейинчалик Мавзолейга қўйилган жасадини ҳам олиб, уни ит ҳам топа олмайдиган жойга олиб бориб лаҳадга қўйишди.

Бу дунёни "қайтар дунё" дейдилар. Бир куни келиб жаллод Каримов ва унинг ялоқхўрларининг аҳволи ҳам худди Сталин ва Берияларникидек тугайди ва инсоният уларни шаьнига абадул абад лаьнатлар айтадилар. Шундай яшаганларидан кўра ўлгани яхши эмасми у итваччаларни?

Хўш, энди кўтарилган масалага қайтадиган бўлсак, бир уйлаб кўрингларчи: Имтиҳондан аслида кимлар ўта олмаган? Мустақил ва қўрқмас адвокатларми ёки уларни сўроққа тутган Каримовнинг қутурган, ялоқхўр хизматкорларими?


Ҳазратқул Худойберди
18.05.2009


Last edited by Admin on Sun Dec 05, 2010 11:01 am; edited 2 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сиёсий лирика Empty КИМ БУГУН КЕЧИРИМ СЎРАШИ КЕРАК...?

Post by Admin Sun Dec 05, 2010 10:02 am

КИМ КЕЧИРИМ СЎРАШИ КЕРАК...?


Ким эди овозин баралла қўйиб,
Биз аёл зотига тегмаймиз, деган,
Навнихол новдани юлиб-синдириб,
Гулларни юзтубан эгмаймиз, деган?

Ким эди Қуръонга қўлини қўйиб,
Ичган қасамини тез кунда бузган,
Ҳаддида турмасдан, арқонни узиб,
Кўчадан ўтганни, кетганни сузган?

Ваъдага вафосиз қилмишлар учун
Энди ким кечирим сўраши керак?
Аёллардан тортиб олган рўмолни
Энди ким бошига ўраши керак?

Ким бугун мазлума, маҳкумаларга
Кўлини кўтарган мараз, пасткашлар?!
Молхонадан чиқиб, уйнинг тўридан
Тинмай гўнг қидирган ифлос хаскашлар?!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сиёсий лирика Empty Парвардигорим

Post by Admin Sun Dec 05, 2010 10:04 am


"Беайбу бенуқсон парвардигорим
Сиғинганим сенсан ёлғиз паноҳим
Халқимни саломат, юртимни тинч қилгин
Балолардан асрагин икки дунёда
Ҳамиша жонинга малҳам бўлгучи
Шукрким яхшилар бордир дунёда..."
https://www.youtube.com/watch?v=pJEwbTVros8&NR=1

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сиёсий лирика Empty Чилликбошилар

Post by Admin Sun Dec 05, 2010 10:07 am


Ўзин сотган элликбошилар
Жаҳолатдан синса ҳам белим ,
Халқ сўзидан қайтмайди тилим.
Хижолатдан эгилма элим,
Сени сотган элликбошилар.

Улар асли шундоғ эдилар,
Ҳақиқатнинг Шохин эгдилар.
Ҳокимларга эрга тегдилар,
Сени сотган элликбошилар.

Мужмал амал шу куйга солган,
Жаҳаннамга йўлланма олган.
Иймонлари пес бўлиб қолган,
Сени отган элликбошилар.

Бир кун совуқ ошга айланар,
Жин ямлаган қошга айланар.
Итлар «чопган» тошга айланар,
Сени сотган элликбошилар.

Манфаат деб еганлар есин,
Сен ҳақингда не деса десин.
Порасига қанд олиб есин
Сени сотган элликбошилар.

Г. Холматов

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сиёсий лирика Empty Ўзбекистон, Ўзбекистон. Бўлди бугун катта зиндон

Post by Admin Sun Dec 05, 2010 10:11 am

Ўзбекистон, Ўзбекистон. Бўлди бугун катта зиндон
http://himoyachi.at.ua/news/2010-09-13-1604

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сиёсий лирика Empty Re: Сиёсий лирика

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum