Форум_Ўзбекистон

Сиёсий шъерлар

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Сиёсий шъерлар

Post by Admin on Fri Apr 30, 2010 3:51 pm

[size=18]Толиб Ёқубов: АНДИЖОНГА БАҒИШЛОВ

Водиё, шаҳринг гўзал, ҳур Андижонингдан кетай,
Шуҳратингни элга ёйган марду-майдонингдан кетай,
Шеърият осмонида порлади бир юлдузинг,
Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай.

Қай шаҳар инсонга шунча нон берур, илҳом берур?
Нон ва илҳом бирла сизга чеки йўқ имкон берур?
Золиму манфурга қарши тап тортмас инсон берур?
Андижон! Бағри кенг, оромижон, жаннат-маконингдан кетай,

Оқсоч тарих сарҳадида неча бир султонни кўрган,
Бобуршоҳ лашкар билан кўҳна Ҳиндистонни кўрган,
Ҳиндистон оша Анжон чеки йўқ уммонни кўрган,
Тож-Маҳални дунёга берган бобурий султонингдан кетай.

Бошга келди бир ҳукмдор зоти йўқ, атоси йўқ,
Қария-қартанг, етимни бош силаш фатвоси йўқ,
От, деди, халққа қараб! Отдилар – хатоси йўқ,
Жаллод сари сесканмай юрган кўкси қалқонингдан кетай,

Андижон қони тўкилди, қанчаси бечорадир,
Қанчаси етим, есир, қанчаси овворадир,
Қонхўр ҳукмдор дастидан қанчаси сайёрадир,
Бардошингнинг тенги йўқ, оҳу-афғонингдан кетай.

Эй Самарқанду Бухоро букун Андижон ибрат берар,
Сиз билан Урганч қўшилса ишга бу шиддат берар,
Шунда қотил ҳар бир шаҳиднинг хунин қиммат берар,
Қасд олишга йўлга чиққан тоғли Сурхонингдан кетай.

Азми Тошканд, Кешу Нукус бу курашда занжир эрур,
Бу музофотлар эли чун вафо зангламас ханжар эрур,
Ҳар бири Мангуберди, Тумарис, Санжар эрур,
Хива-ю Жиззах, Қўқон, Каттақўрғонингдан кетай.

Андижон мақтовга лойиқ, барча ўзбек бирлашинг,
Бу хайрли мақсад сари сарфлаб кучингиз, тезлашинг,
Бола-ю аёлни отган безот қотилни тиғлашинг,
Элу-юрт ғамида қилган ғайрат имконингдан кетай.

Муштарий аҳлидин муродим – намунча бу маҳзун демас,
Умрида бир шеър битибди, на унда бор мазмун демас,
Бесамар ўтказди вақтни, ўтди умри беун демас,
Шунда Толиб, кўз юмиб, фоний жаҳонингдан кетай.

2011 йил 2 апрельда битилди


Ушбу шеърда “кетай” сўзи жиззахлилар тили билан айтганда оддий “кетиш” маъносида ҳам, “айланай” (айланиб кетай), “ўргулай” (ўргулиб кетай) маъносида ҳам ишлатилган.


Admin tomonidan Sat Jan 28, 2012 6:38 am da o'zgartirilgan; jami 7 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

КИМ КЕЧИРИМ СЎРАШИ КЕРАК...?

Post by Admin on Tue May 11, 2010 9:50 am

КИМ КЕЧИРИМ СЎРАШИ КЕРАК...?

Ким эди овозин баралла қўйиб,
Биз аёл зотига тегмаймиз, деган,
Навнихол новдани юлиб-синдириб,
Гулларни юзтубан эгмаймиз, деган?

Ким эди Қуръонга қўлини қўйиб,
Ичган қасамини тез кунда бузган,
Ҳаддида турмасдан, арқонни узиб,
Кўчадан ўтганни, кетганни сузган?

Ваъдага вафосиз қилмишлар учун
Энди ким кечирим сўраши керак?
Аёллардан тортиб олган рўмолни
Энди ким бошига ўраши керак?

Ким бугун мазлума, маҳкумаларга
Кўлини кўтарган мараз, пасткашлар?!
Молхонадан чиқиб, уйнинг тўридан
Тинмай гўнг қидирган ифлос хаскашлар?!

(Муаллифи номаьлум)


Admin tomonidan Sun Apr 03, 2011 8:18 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Шукрким яхшилар бордир дунёда

Post by Admin on Tue May 11, 2010 9:54 am

Шукрким яхшилар бордир дунёда

Ноҳақлик қалбингни қилганда яро
Ё кўксинг тўлганда ул мотамсаро
Ҳамиша жонинга киргучи аро
Шукрким яхшилар бордир дунёда
~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨
Ёмонлик айлаган лодон кимсалар
Сени устингдан магар кулсалар
Сен сабр қил дўстим, ташла Аллоҳга
Сени меҳрибонинг бордир дунёда.
~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨
Борлигинг кўролмас, чидолмас улар
Ҳақ йўлинг кўрмаган бечора шулар
Дейдилар эгрини тупроқ тўғрилар
Шукрким донолар бордир дунёда”
~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨~¨
Беайбу бенуқсон парвардигорим
Сиғинганим сенсан ёлғиз паноҳим
Халқимни саломат, юртимни тинч қилгин
Балолардан асрагин икки дунёда
Ҳамиша жонинга малҳам бўлгучи
Шукрким яхшилар бордир дунёда.

www.stopdictatorkarimov.com
http://www.youtube.com/watch?v=pJEwbTVros8&NR=1


Admin tomonidan Wed Jan 18, 2012 9:01 am da o'zgartirilgan; jami 2 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Холдор Вулқон. Кузги Торонто

Post by Admin on Tue May 11, 2010 9:57 am

Холдор Вулқон.

Кузги Торонто

Cаҳро каби сарғайса барглар,
Боғлар оҳи осмонга етса.
Шеърларимни шамоллар юлқиб,
Олисларга учириб кетса.

Ёғаверса ёмғир майдалаб,
Шивирласа соябон қўлда.
Кетаверсам ялтираб ётган,
Поёни йўқ кимсасиз йўлда.

Кута - кута қуласа уй ҳам,
Нам хазонга кўмилса йўлак.
Менга ҳамрох бўлмаса ҳеч ким,
Кузги совуқ ёмғирдан бўлак.

Сўнг юксалсам мангу осмонга,
Қолса ерда қорайган пўстим.
Ва йиғласа кузги ёмғирдек,
Мен умримда кўрмаган дўстим

Манбаа: http://valfajr.ucoz.ru/


Admin tomonidan Sun Apr 03, 2011 8:17 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ҳукуматнинг "зиёли" малайларига

Post by Admin on Wed May 19, 2010 2:38 am

Муҳаммад Ёлқин

Ҳукуматнинг "зиёли" малайларига бағишланади


Ўзбекистонлик ҳаваскор шоирлардан бири Муҳаммад Ёлқин, Андижон фожиасининг 5
йиллигини ёдга олар экан, 2005 йилда ёзган шеърини ўқиб берди:

-
Андижон воқеалари бўйича бундан беш йил бурун Абдулла Орипов билан
Хуршид Дўстмуҳаммад бир сўзларни айтган эди. Эслайсиз яхши. Бирови
ўзбекларни шўрва кўпигига¸ бошқаси ўрдакнинг боласига ўхшатган эди. Ўша
кунлари нафратданми¸ ғазабданми нималарнидир ижод қилган эдик. Ўшани
айтмоқчиман.

Ўзбек халқ эмасдир¸ ўзбек оломон¸
Ўзбеклар диндордир¸ ўзбеклар нодон¸
Шўрва кўпигидир унинг қанчаси¸
Ўрдак боласидир яна анчаси.

Ярми Ҳизбут-Таҳрир¸ ярми террорист¸
Ярми акромийлар¸ диний экстремист¸
Фақат сизлар халқсиз¸ сиз улуғ¸шариф¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Ҳақини талаб этса ўзбек¸ майдонда қиринг¸
Ўқдан омон қолса¸ қўрқитинг¸ уринг¸
Гувоҳларни изсиз йўқотинг тутиб¸
Яна чегарадан ўтмасин кетиб.

Қонли жиноятнинг иси чиқмасин¸
Ëвуз салтанатнинг миси чиқмасин¸
Сўнг минг бир ëлғонни топинг ахтариб¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Ҳа¸ сизлар халқсизлар¸ ўзбек бегона¸
Ислом Карим сиз учун Худо ягона¸
Мустақиллик ҳақда сиз қайғургансиз¸
Ҳатто декларацияни сизлар ëзгансиз.

Сизлар яратгансиз маънавий асос¸
Кимки тан олмаса¸ олингиз қасос¸
Каримовга сотинг¸ ҳибсга олсин¸
Сира аямасин¸ қийноққа солсин.
Кимки ҳақ сўзласа¸ сизга ғанимдир¸
Ҳақиқат сиз учун Ислом Каримдир.
Шунча тубанликка етдингиз бориб¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Ҳа¸ сизлар қаҳрамон¸ сиз Ўзбекистон¸
Қолганлар ëвуз куч¸ қолганлар нодон¸
Барчаси ҳасадгўй сизни кўролмас¸
Ўз халқига қараб сиздек ҳуролмас.

Сизнинг хизматингиз назарга илмас¸
Оқсаройга маддоҳ керагин билмас¸
Кимки ҳақ сўзласа¸ сизга ғанимдир¸
Ҳақиқат сиз учун Ислом Каримдир.

Уни мадҳ этишдан қолмангиз толиб¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Қўшнилар ҳам чатоқ¸ бўлингиз огоҳ¸
Сизни ортга ташлаб кетмасин ногоҳ¸
Дарҳол қирғизларнинг газин ўчиринг¸
Қозоққа яқин жойдан халқни кўчиринг.

Тожикларга борар йўлни беркитинг¸
Қўшнилар душман денг¸ халқни қўрқитинг.
Иғволар тарқатинг¸ бўҳтонлар тўқинг¸
Барчани тупроққа ташлангиз қориб¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ёдгор Обид: Мотам тут

Post by Admin on Fri May 21, 2010 11:31 am

Мотам тут

Ёдгор Обид

Бу шеър бир вақтлар, Ўш- Ўзган воқеъалари даврида ёзилган эди. Ҳозир
Қирғизистоннинг Жалолобод ҳудудларида рўй бераётган воқеъалар,
баъзиларнинг иғвогорона чиқишлари менга яна ўша кунларни эслатди.

Ўзбекмисан, қирғизмисан ё қозоқ-
Йиғла, ота маконингга мотам тут.
Бир- бирингни единг бўлиб қирпичоқ,
Эссиз кетган ёш жонингга мотам тут.

Дўстинг киму, ёвинг кимдир, билмадинг,
Ининг киму, довинг кимдир, билмадинг,
Йўлларингда ғовинг кимдир, билмадинг…
Қўлдан кетган имконингга мотам тут.

Ўкирабер икки кўзинг қон бўлиб,
Оға-ини, ҳар биринг бир ён бўлиб,
Катта-кичик ўз ҳолингга хон бўлиб…
Хор қилинган виждонингга мотам тут.

Гадо бўлдинг, гадолигинг ўзингдан,
Адо бўлдинг, адолигинг ўзингдан,
Бор – йўғингдан жудолигинг ўзингдан…
Ўзлигингга, имонингга мотам тут.

Отангни сўй, болангни сўй, онанг сўй,
Бирман дема, юртдошинг- ҳамҳонанг сўй.
Бобонг гўрин бузиб, ини- оғанг сўй…
Уйинг куйиб, вайронангга мотам тут.

Қарғиш теккан, худо урган элдирсан,
Ўз уруғин билмай юрган элдирсан.
Ёвинг қучиб, оғанг туртган элдирсан…
Ҳароб бўлган Туронингга мотам тут.

Қандай элга ўғил бўлдим мен шўрлик,
Алам ютиб, қонга тўлдим мен шўрлик.
Сени халқдай кўрмай ўлдим мен шўрлик…
Ўлмай ўлган ўғлонингга мотам тут!

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Юсуф Жума: ЙЎЛДА ЁЗИЛГАН ШЕЪР

Post by Admin on Fri Feb 04, 2011 7:58 pm

Ҳурматли Ватандошим!

21-аср Машраби бўлмиш буюк шоиримиз Юсуф Жума 2007 йил 17 декабрда ҳибсга олиниб, даҳшатли Жаслиқ қамоқхонасига олиб кетилиб, уч йилдан бери қаттиқ қийнашаётгани ва унинг ҳаёти хавф остида қолаётгани ҳақида 2011 йил 18-20 январ кунлари сайтларда чоп этилган “Юсуф Жума – 21-аср Машраби” номли мақоламда ёзгандим.

Юсуф Жумани озод қилиш кампанияси доирасида унинг шеърларини сайтларда тез-тез чоп этиб борамиз. Агар бу шеърлардан айримларини хонандаларимиз қўшиқ қилишса, халқимиз миннатдор бўларди.

Юсуф Жумани озод қилишдек савобли иш йўлида имкон доирасида ҳаракат қилаётган барча ватандошларимизга Аллоҳ мададкор бўлсин.


ЮСУФ ЖУМА

ЙЎЛДА ЁЗИЛГАН ШЕЪР

Халқ, йўл бўшат, каттаконинг келмоқда,
Ақли калта ақлдонинг келмоқда.

Сенга инсоф, имондан сабоқ берган
Ноинсофинг, беимонинг келмоқда.

Қонинг сўриб, ризқинг еб, семирган
Соябонинг, отажонинг келмоқда.

Қўрқув билан сени кўр, гунг айлаган
Ҳам қароғинг, ҳам забонинг келмоқда.

Гар йўлиқсанг, Юсуфингни тепиб ўт,
Ғаминг еган бир ёмонинг келмоқда.

www.turonzamin.org сайтидан шеърни кирил алифбосига кўчириб сайтга жўнатувчи Шуҳрат Аҳмаджонов.

2011 йил 4 феврал.

АҚШ, Бойси шаҳри.





Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Уход старой черепахи

Post by Admin on Fri Feb 11, 2011 7:12 am

Уход старой черепахи
(Старым хрычам Мубараку и Каримову посвяшается)

Эти упрямые, старые диктаторы
Лицом старой,ужасной черепашины
Походка, манеры тоже черепашые
Щурятся одинаково!Уж очень похожие

Ходят они медленно,что же делать Боже мой!
Язык уже не ворочится?Молчи!Уйди!С глаз долой!
Отступают медленно, нехотя, упрямые
Защищатся умеют хоть панцыри дырявые

Уж судьба у них такая, долгая,текучая
Ужасно скучная, медленно увядяшая
Уходить будут они отступая медленно
Сводя всех с ума, включая и себя!


Хазраткул Худойберди
2011.02.12
Морда диктатора: http://lenta.ru/news/2011/02/10/nea/
Shocked

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Яхшилик қил

Post by Admin on Sat Apr 30, 2011 11:14 am

Яхшилик қил

Демагил ҳар сўзни ки ўрнини билмасдан туриб.
Сиртидан берма баҳо, аслини билмасдан туриб.
Қилма манманликни асло одамий зот аҳлига,
Ўз тилингни эҳтиёт қил ҳурматинг кетмай туриб.

Дунёда шайтон ёмон, инсонни ҳар куйга солар,
Тошни от шайтонга сен, ақлингни бой бермай туриб.
Гар жафо келса бошингга ўзгадан кўрма сира,
Ташла Аллоҳга ани имонни пок сақлаб туриб.

Ҳеч бир инсон билмағай ки не бўлар тақдирида.
Охиратга сол иморат кўзни юммасдан туриб.
Одамийликни унутма, бевафо дунёдасан.
Яхши ном қолдир жаҳонда, номинг ўчмасдан туриб.

Сен бировни айбин очма, ўз хатоингни тузат.
Товба қил шому саҳар, тоат ибодатла туриб.
Ёру дўстингу диёринг ҳам Худо бўлмас ризо,
Ота онанг аввало сендан ризо бўлмай туриб.

Мен камина доимо раҳмат эшигин изладим
Қўл очиб қилдим дуо, ҳамду сано айтиб туриб.

Исоқжон қори,
http://www.youtube.com/watch?v=nAjFCfqDffE&feature=related

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Етти томон

Post by Admin on Mon May 30, 2011 10:36 am

Бир маслаҳат

Дўстим сенга бир маслаҳат
Бермоқни мен кўрдим раво
Дўст душманни ажратмоқлик
Эмиш бизга мўҳим сабоқ

Кўрган, кечган, билганимдан
Келиб чиқиб ёздим буни
Эҳтиётроқ бўлишликни
Сендан сўраб қолдим бу кун

Бўлгин ҳушёр сен доимо
Солгин назар етти томон
Чор тарафинг етмас экан
Қилмай десанг сен пушаймон

“Етти тараф? Қайси тараф?
Ахир эмасми чор тараф?
Ўнгу сўлу, орт ва қаршинг
Шундай эмасми у эътироф?”

Тўғри дўстим, чор тарафинг
Энг биринчи келгучидир
Аммо яна бор уч тараф
У сўнггида келгучидир

Бешинчиси тепангдадир
Олтинчиси остингдадир
Еттинчиси қараб турган
Инсонларнинг кўзиндадир!

Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 30-май

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Фикрлар исёни

Post by Admin on Wed Nov 30, 2011 5:00 am

Фикрлар исёни

Фикрлар исёни уради туғён
Кўпирар, қайнайди,тўхтамас бир он
Бепоён дунёни кезади сассиз
Елади, учади,айланар гирён

Бир жойда кўради таркидунёни
Бошқаси илк бора кўрар дунёни
Майдонда оломон тўпланиб турар
Гуриллаб ёнмоқда диллар исёни

Хотиржам инсонни кўрмоқлик мушкул
Сокин дарё бўйида ўтирмоқ мушкул
Гоҳ жиринглар телефон,қичқирар гўдак
Хотиржам дунёни кўрмоқлик мушкул

Ниҳоят қоронғу қамрар дунёни
Қушлар ҳам ниҳоят тинишар бир дам
Ҳаттоки гўдак ҳам ухлайди ширин
Фақат исёнкор фикр тинчимас бир дам

Ҳазратқул Худойберди
2011.11.30

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўш фожеалари хотирасига

Post by Admin on Thu Jan 26, 2012 6:47 am

Muazzam Ibrohimova: O'sh fojeasini unutmaylik!

Bir kun bizning ko’chada ham bayram bo’lar,
Bir kun O’sh ham qoladi o’z egasiga.
Qo’rqmay chiqar o’z uyidan o’zbeklarim
O’g’ilchasin o’tqazgancha elkasiga…

Bir kun bizning ko’chada ham bayram bo’lar,
Bitmasa ham qalbimizning chandiqlari.
Kafanlikmas, bayramlikka ochiladi.
Ko’pni ko’rgan momolarim sandiqlari.

Kun keladi zindonlarning zah polida,
Bejoynamoz namoz qilmas akalarim.
Kun keladi beiymonlar ta’qibidan
Yot ellardan panoh topmas ukalarim.

Kun keladi suluvgina kelinchaklar,
Ibo ila salom berib nechamizga!
Behadigu, behavotir eshik ochib
Tong oqarmay suvlar separ ko’chamizga

Kun keladi, ojizalar ho’rlanmaydi,
Betavfiqlar paydo bo’lmas yo’llaridan
Jam bo’lishib, ko’kdan tusgan malaklarday
Dars olishar Otin oyi qo’llaridan.

Bosh chayqamang , “Ishonmayman ” demang opa,
Umid o’lsa- biz o’lamiz, O’sh o’ladi ,
Yahshi niyat qilavering bir kun kelib
Chodir tikkan hovlingizda to’y bo’ladi!

Jahannamdan omon qolmoq bir saodat.
Saodatdir erk tongini kutmoqlik ham.
Yuraklarda ishonch bo’lsa, inonj bo’lsa
Saodatdir adolatga etmoqlik ham.

Bahor kelsa ayvoningiz topolmasdan
Giryon bo’zlab qolganida qaldirg’ochlar.
Har shohiga bitta kasga dor tikadi.
Qirg’inlarga guvoh tol-u, qayrag’ochlar.

Mayli hozir, yig’lab oling , Hudo ursin
Hukmbardor,ijrochi-yu, qotilini.
Bu ellatga rahmim kelar, “zo’r” deb bilsa,
Go’daklarni otgan “elning botirini “

Yuragimiz aytgan joyga ko’mib qo’ydik.
Bolaginam bag’ring teshgan har bir o’qni,
Odamkushlik qilmasdan ham qon qaqshatib,
O’z o’qila yiqitamiz yovni, ho’pmi!

Ziyodillo, umring ziyod bo’lsin bolam,
Aylanayin tog’dekkina bardoshingdan.
Urush ko’rgan ko’zlaringdan o’pib qolib.
She’rlar yozdim achchiqqina ko’z yoshingdan

Kun keladi, yonib ketgan maktabingni
Osmonidan quyosh chiqar , oy chiqadi.
Senday dono, o’zbekning har bolasidan
Olim chiqar, hokim chiqar, boy chiqadi.

Bardam bo’lgin, pahlavonim, qahramonim
Onajoning ko’rmasin hech zavolingni.
Yuragimiz aytgan joyga ko’mib qo’ydik,
“Aybim nima?” degan har bir savolingni.

Oh bolama, bunga javob bermoq og’ir.
Kechirmaymiz Dajjoldan dars olganlarni.
Yashab turgan har kuni ham bir qiyomat.
Qaldirg’ochlar qarg’ishiga qolganlarni!

Bir kun bizning ko’chada ham bayram bo’lar,
Ishon bolam o’shliklarning ertasiga.
Qo’rqmay chiqar o’z uyidan o’zbeklarim
O’g’ilchasin o’tqazgancha elkasiga…


.................................................................
Минг тасанно сизнинг сўзларингиз, меҳрингиз ва ёрқин умидларингиз учун Муаззамхон!!! Илоҳим айтганингиз келсин! Илоҳим Оллоҳим ҳаммамизга ёвўзларни ер тишлатишда мададкор бўлсин! Овмин, Оллоҳу акбар!

Admin
Admin

Number of posts : 1162
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Сиёсий шъерлар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz