Форум_Ўзбекистон

КУНДАЛИК 97. Ҳижратдаги сиёсий кураш. 1 Қисм

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

КУНДАЛИК 97. Ҳижратдаги сиёсий кураш. 1 Қисм

Post by Admin on Mon Jun 15, 2015 6:28 pm

КУНДАЛИК 97. Ҳижратдаги сиёсий кураш

19 сентябр 1997 й. Бундан олдинги, яьни ўтган йил кундалигини дискетга кўчирганимга ҳам мана 19 кун бўлибди. «Шунча кундан бери роса бекорчилик экан-да», десангиз хато қиласиз. Бу ўтган қисқа даврда анчагина мўҳим воқеалар руй берди. Улар албатта мен учун мўҳим бўлди.
Авваламбор Комвуксда дарслар бошланиб кетди ва мен бу йил яна швед ва инглиз тилларини ўқишни давом эттиришга қарор қилдим ва «поанг»ларим 90 тага етиши учун яна 2 фанни танладим.

Улардан бири бу «Швеция ҳақида маълумотлар» ва иккинчиси» 3Д, яьни – “Демократия, Делактигҳет (Ҳамкорлик) ва Диалог» деб аталади. «Поанг» дегани бу ҳар бир фаннинг бир термин (семестр)да ўқитиладиган маълум ҳажми (соатлари) бор. Масалан 3Д ҳафтада бир марта 2,5 соат бўлади, кўзги терминда унинг жами 16 ҳафта х 2,5=40 соат eки 20 поанг бўлади. Қолган уч танлаган фанларим 72 поанг бўлди ва жами 92 га етди. Агар сиз 90 ва ундан юқори поанг «йиққан» бўлсангиз, у ҳолда тўлиқ кун ўқиган ҳисобланасиз ва шунга қараб нафақангиз xам тўлиқ тўланади. Агар ҳар хил сабабларга кўра тўлиқ кун ўқишга иложингиз бўлмаса, у ҳолда йиққан поангизга қараб нафақа тўланади. Улар 90% дан тортиб 30% фоизгача кам бўлиши мумкин, тўлиқ кунга нисбатан.

«Тўлиқ кун» ўқийдиганлар xам аслида тўлиқ кун ўқимайдилар. Гоxи кунлари 6 соат дарс бўлса бошқа кунлари бор йyғи 2,5 соат бўлади. Бу ерда асосийси «поанг» йиғишдир. Хуллас, тўлиқ кун ўқийдиганлар талабини бажаргач ўқиш xам керак-да. Ўқиш дегани эса бу ерда анча демократик рўxда бўлгани билан дарс қилмай келиш ноқулай. Ўзингиз учун - бошқалар олдида.  Аммо 3Д менга ёқди.

Мана ўша дарсдан айрим парчалар:
Шеф - Расмий лавозим.  
Ташқилотчилик ҳақидаги масала.
Лидер - Шахсий қобилият.                                  
Тадбиркорлик маданияти ва инсоний қараш ҳақидаги масала.
Лидерлар типи.

Дуглас Мак Грегор фикри бўйича:
Х-лидер:                                                                     бевосита бошқарув,
Инсоний қарашлари:              бепарволик, ташаббуссизлик ва маъсулиятсиз «тулки».
Бевосита бошқарув:                                        Мақсад----Восита----Фармон-
Ижро                                                                         Жавобгар шеф

У-лидер                                                                       мақсадли бошқарув
Инсоний қарашлари:                                  ташаббускорлик ва маьсулият туйғуси,      
                                                                           «аьло бажаришга ҳаракат қилгучи».
Мақсадли бошқарув:                                      Мақсад----Восита----Фармон----Ижро

Курт Левин - уч классик лидерлар типи:
Лидерлар типи                                                               Хусусияти:
-Авторитар ҳокимиятга чоғланган                              ўзига бино қўйган.  
-Демократик гуруҳга қаратилган                                сезгир ( эътиборли)
-Пассив:                                                              ўзибўларчиликка йўғрилган  
                                                (франсўзлар таьбирича: laisses-faire), конфликтдан қочувчи

Ян Карлзон: замонамизнинг уч кўринишдаги лидерлари:      
Лидерлар типи:                                                                Хусусияти:
Натижага чоғланган                                     мақсади аниқ, вақиллар жўнатади.
Ижтимоий йўналтирилган                           келишувлар (компромисс) тарафдори.
Хокимиятга чоғланган                               шахсий обрў эьтибор (personlig prestige)


9-октябр 1997 йил. Танаффуснинг чўзилиб кетганига сабаб-дарс кўпайиб кетди. Лекин сиёсат xам четда қолгани йўқ. Хусусан, 5-октябр оқшомида Уйғуристондаги 14 мусулмон биродарларимизнинг сентябр ойи охирида Урумчида қатл этилишига кескин рўҳдаги норозилик мактуби тайёрлаб Сафарбекка жўнатдим. Эртасига Солиҳ ака телефон қилиб хатни маъқуллади ва ўз қўшимчаларини факсда маълум қилди. Хусусан хатга мен «Stop in state terror» деб ном қўйгандим у киши «Остановите террор» деб ўзгартиришни таклиф қилди. Қуйида ўша хатнинг бир қисми келтирилган. Унинг олд қисми компьютер бузилганда негадир йўқолибди, энди уни қоғоздан кўчириб ёзиш керак - агар бирор архивда қолган бўлса).

...Нами ранее было предложена идея направить в страны, где в грубейших формах нарушаются права человека, Специального Омбудсмена ООН по вопросам прав человека (письмо в ООН от 20-мая 1997г.).
Время и трагические факты ещё раз доказывают необходимости решения поднятого вопроса.
Специальный Омбудсмен ООН, аккредитованный в стране, согласно резолюции Генеральной Ассамблеи ООН, должен иметь возможность посещать судебные процессы, места заключения подозреваемых и осужденных, принять от них заявления и обращаться властям по поводу фактов произвола, насилия и других форм нарушения прав человека..
Мы обращаемся к Вам по поводу государственного террора, осуществляемых властями против народов и просим Вас принять всевозможные меры по предотвращению таких  форм нарушения прав человека.

С уважением представители правого крыла демократической оппозиции Узбекистана:
Мухаммад  Солих - председатель демократической партии «Эрк»
Хазраткул Худойберди - член ЦС Народного движения «Бирлик»
Сафар Бекжон Урганжий
Мухаммад Бекжон
Юсуф Рўзимуродов
Пирмухаммад Холмат
Максуд Бекжон
Альберт Мусин
Намоз Нормумин
 
(Сал орқага чекиниб шуни айтишим керакки, бизнинг айнан ана шу мактубимиз таьсири остида Ўзбекистонга ниҳоят, орадан 5 йил ўтиб бўлсада 2002 йилда илк бора БМТнинг Махсус вакили Тео ван Бовен жўнатилди ва у айнан қамоқхоналардаги аҳволлар билан шахсан ўзи танишди. Натижада БМТнинг илк бора Ўзбекистон ҳақида, у ерда маҳбусларга қарши сурункали равишда қийноқлар қўлланилишини ошкор этадиган илк Специальный Рапорт кенг жаҳон жамоатчилигига эълон қилинди. Бу албатта Ислом Каримов режимига кескин бир зарба бўлди. Ҳазратқул Худойберди, 2015.06.15).
БМТнинг Махсус Рапорти билан мана бу ерда танишиш мумкин: http://www1.umn.edu/humanrts/russian/commission/Rrprtorture2003_uzbekistan.html


Эртаси, яьни 7-октябрда «Озодлик»да барака топкур Зебунисо бу хатни ўқиб берди. Аммо хатдаги «Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоқистон, Нигерия, Шимолий Корея ва Жазоирда xам Хитойдаги каби фуқароларга қарши давлат террори сиёсати юргизилмоқда», ва «Илгари xам биз бу масалани кўтарган эдик (20 майда БМТга жўнатилган хатда) ва айрим ҳокимиятлар томонидан бундай жиноий ишлар қилинишига йўл қўймаслик учун  БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Махсус Омбудсмени лавозими тузилишини ва халқаро ташкилотнинг бу вакили Бош Ассамблея қарори бўйича айрим давлатларга бориб, у  ердаги инсон ҳуқуқлари масаласи билан жиддий шуғулланиши, жумладан қамоқхоналардаги маҳбусларни бориб кўриш ва уларнинг ариза ва шикоятларини қабўл қилиши, ҳокимият органлари томонидан йўл қўйилган хатолар бўйича ўз фикрини билдириб бориши лозим» деган энг мўҳим жойларини радиодаги цензор (чамаси Ёқуб Турон) қирқиб ташлабди.

Майли, хатни бир қисмини ўқиганларига xам минг қатла шукр. Умуман ўқимаганларида додингни кимга айтардинг. Факат таржима қилишда бир хатога йўл қўйишибди, яьни «Дания xукумати тайёрлаган Хитойдаги инсон ҳуқуқларини поймол қилинишига қарши резолюция лойиҳасини фақат Шимолий Европа давлатлари қўллашди холос», деган жумлани «...резолюция лойиҳаси Шимолий Европа давлатлари томонидан тўхтатилди», деб тескари маънода таржима қилишибди. Афсус.

Навбатдаги ишларим: Мона Салин(Швеция Соц.демократлар партияси раиси)га мактуб, Ледерлоф нашриётига юборган материалларимни қайта ишлаб яна уларга жўнатганим, муҳожир ишсизлар учун устахона очиш ҳақидаги проектимни Лулео шаxар ҳокимияти рад этгач «Норботтен Курирен» газетасига берган интервьюим, проектга бошқа бир спонсор топиш учун елиб-югуришлар, болаларни мактаби, дарслар.
Мундоқ олиб қаралса анча мунча ишлар. Энди уларнинг айримларини батафсилроқ ёритишга ҳаракат қиламан.

Мона Салин. Бу еш аёл ҳокимиятдаги Швеция социал-демократик партияси Ижроия Комитетининг раиси, Риксдаг аъзоси ва 3 боланинг онаси. Ёши 40лар атрофида. У «Европа-97 расизмга қарши» ташкилотининг xам раиси бўлгани учун мен унга маҳаллий ҳокимиятнинг бизга нисбатан юритган яширин дискриминацион муносабати ҳақида ёздим. Чунки Европа Иттифоқининг Стокголмдаги Дастур-конторасига юборган ва муҳожир ишсизларни машғўлот билан таъминлашга мўлжалланган проектим марказда маъқуллангач улар менга «маҳаллий xамкор ташкилотлар ҳам топиш лозим», дейишди. Чунки, бизни маҳаллий ташкилотлардан бири оталикка олиши, бошқа бир-иккитаси иқтисодий қўллаши ва демак, жавобгарликнинг бир қисмини ўз бўйинларига олишлари керак эди.

Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Кундалик 97. 2 Қисм. Инсон Ҳуқуқлари бўйича Халқаро Суд лойиҳаси ҳақида

Post by Admin on Sun Jun 21, 2015 4:30 am

Сал кам 8 ой деганда ҳаммаси ҳал бўлди, фақат 7% маблағ тўплаш қолди, холос. Ана шу маблағни бирламчи мўлжал бўйича Лулео шаҳар коммуни (ҳокимияти) тўлашга рози бўлган эди. Сўнгги, ҳал қилувчи этапда коммундагилар ортга тисланишди. Проектни оталиққа олган Ёшлик ва Келажак (Institutet Ungdom och Framtid) институти раҳбари Шелл Ханссон маҳаллий ҳокимиятнинг бундай қилиғидан жаxли чиқиб кетди. У уларни «Jävla byråkrater» деб бўралаб сўкди ва менга: «Бўлар 50 йилдан бери ҳокимиятда ўтиришибди, шунинг учун ўлгудек инжиқ ва бетайин бўлиб кетишган» - деди.

Мен аввало бир неча бошқа ташкилотларга мурожаат қилдим - ўша 7% маблағни топиш учун, ҳеч нарса чиқмагач вилоят газетасига бўлган воқеани айтиб бердим. Улар маҳаллий ҳокимиятни боплаб танқид қилишди, газетанинг 20-сентябр сонида. Мақолага «Коммун проектни итариб ташлади» деб ном қўйишибди ва уни «Кичкина тош катта аравани ағдаради» деган мақол билан якунлашибди.
Келаси йилги сайловлар олдидан бундай танқидий мақолалар маҳаллий ҳокимиятга хуш келмаслиги табиий. Энди проект учун Европа Иттифоқидан катта қийинчилик билан олинган (77 лойиҳадан 11 таси, демак ҳар 7 проектдан биттаси маблағ олишга эришган) маблағлардан айрилиб қолмаслик учун уни бошқа шаҳарда бўлса ҳам юргизишим керак.

Шеллнинг гапига қараганда, қўшни Питео шаҳрида бу проектни қўллашмокда. Ўтган куни унинг ўринбосари телефон қилиб яқин ҳафталарда Питео шаҳар ҳокимияти вакиллари билан учрашувга боришимиз мумкинлиги ҳақида гапирди. Мен рози бўлдим. Наилож, агар улар рози бўлишса ҳар куни 70 км масофага қатнашга тўғри келади.

Бу ердаги айрим биродарлар Устахона фаолиятига қатнаша олишмаса керак.  Чунки ҳар куни бундай масофага қатнаш ҳаммага ҳам хуш келавермайди.
Лекин мен проект автори бўлганим учун ишни давом эттиришим ва бу проектнинг ҳақикатан амалий ва фойдали эканлигини исбот қилишим керак. Балким бир йилдан сўнг, унинг натижалари яхши бўлса албатта, Лулеода унинг филиалини очиш имкони туғилар (кейинчалик айнан шундай бўлди ҳам. Ҳ.Х.).  
Ледерлоф нашриётига материалларни қайта ишлаб жўнатдим-уларнинг маслаҳатига биноан. Мен улар қайтарган материалларимни қайта ишлаб ва улардаги грамматик хатоларни швед тили ўқитувчим кўриб бергач яна жўнатиб юбордим. Нима бўлса бўлди -деб.


12-октябр. Кеча Текст - ТВда бир материални ўқидим. Унда ёзилишича «Кеча Брюсселда ўз ишини тамомлаган Европа Кенгаши Европада демократия ва инсон ҳуқуқларини мустаxкамлашга мўлжалланган ўзининг Якуний баёнотини ва қилинадиган ишлар режасини қабўл қилган.
Бу ишлардан бири бу - инсон ҳуқуқлари бўйича Доимий Трибунал (Суд) жорий этилишидир. Бу Трибуналда Европа гражданлари ўз ҳуқуқларини тажовўздан ҳимоя  қилинишига эришишлари мумкин.
Трибуналнинг фаолияти 1-ноябр 1998 йилдан бошланади. Бундай Трибуналнинг жорий этилишидан асосий мақсад - фуқароларнинг унга мурожаат қилишларини янада осонлаштириш (мавжуд Европа Судидан фарқли ўлароқ). Ушбу кунда бир ишни кўриб чиқишга  5 йилгача вақт сарф қилинмокда. Илгари кўплаб ҳолларда аризалар формал сабабларга кўра умуман тўхтатиб қўйиларди.

Бу хабар мен илгари бир неча бор кўтарган бир масаланинг оловини «қўзғаб» қўйди.
Мен 1995 йил 1 августда Гаагада жойлашган Халқаро Трибуналга Ўзбекистондаги бир неча расмий лавозимли жиноятчиларнинг инсон ҳуқуқларини аёвсиз поймол қилаётганлари ҳақида ёзгандим (илова 1) ва уларнинг жиноятларини кўриб чиқишларини сўрагандим. Орадан 2 ҳафта ўтгач улар менга: «Халқаро Трибунал ўз статусининг 34 ва 65 Артиклларига асосан фақат давлатлар томонидан жўнатилган аризаларни кўриб чиқиш учун қабўл қилади. Трибунал якка шахслардан аризалар қабўл қилиш ҳуқуқига эга эмас», деб жавоб беришди.

Бу бир томондан тўғри бўлса ҳaм, иккинчи томондан ноҳақлик эди яьни, бир давлат иккинчи давлатни инсон ҳуқуқларини поймол қилганликда, аниқроғи-инсониятга қарши жиноятларда айблаши мумкин эди ва айни пайтда бир давлатдаги хокимият вакилларининг ўз фуқароларига нисбатан амалга оширган жиноятларини ташқи дунёдаги бирор ташкилот қоралай олмас эди.

Бундай парадоксал вазиятга нисбатан менда исён туйғуси алангаланди ва бу исённинг натижаси ўлароқ иккинчи мактуб дунёга келди.

Бу мактубда мен ҳокимият вакиллари томонидан инсон ҳуқуқларини поймол қилинишига қарши махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлигини фактлар асосида баён қилдим. Мактуб сўнггида бундай чоралардан бири сифатида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Халқаро Суд тузилишини таклиф қилдим.

Бу масалани ҳал қилиниши узоқ чўзилиши мумкинлигини ҳисобга олиб ҳозирча мавжуд Халқаро Трибуналнинг ҳуқуқларини бир оз кенгайтириш ва якка шахсларга ҳам уларга мурожаат қилиш ҳуқуқини беришларини таклиф қилдим. Бунақа ўжар «аризачи»ни улар кам учратишган шекилли  бу сафар Халқаро Трибуналдан «аччиғи чиқкан» жавоб мактуби келди.  

Минг бор узрлар билан бошланган хатда улар менинг илк мактубимни ҳам, сўнггисини ҳам олганликлари, аммо иложсиз эканликларини ёзиб, бу уларнинг сўнгги жавоблари эканини урғулашибди «this reply as final»деб. Бу уларнинг «бизни бундай муаммолар билан кўп бошимизни қотирма, гап тамом вассалом» деганлари эди танаси бошқа дард билмасларнинг.

Йук, чучварани хом санабсанлар. Токи шубҳали йўллар билан ва ҳатто қонуний йўл билан ҳам ҳокимиятни эгаллаган бир гуруҳ муттаҳамлар ўз амбициялари ва «улуғворлик»ларини кўрсатиш йўлида оддий фуқароларнинг инсоний ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилар эканлар, уларни жиловлаш йўлини топиш лозим. Акс ҳолда БМТ ҳам, ЕХҲТ/ОБСЕ ҳам ва бошқа барча халкаро ташкилотлар ҳам, халкаро ҳамжамият, умуминсоният олдида бир пулга қиммат ва фуқаролар олдида қарздор ташкилотлар бўлиб қолаверадилар.

Швеция Aмнисти Интернационали раиси Анита Клумнинг ахборотига қараганда, дунёдаги 185 БМТ аъзоси бўлган давлатларнинг 154 тасида инсон ҳуқуқлари ҳокимият томонидан поймол қилинар экан. Даxшатли рақам. Франсиядаги «Чегара билмас репортерлар» мустақил ташкилотининг ҳисоботига кўра эса, нақ 24 та давлатда матбуот ва сўз эркинлиги умуман таъминланмас экан.

Ахир шундай бўлгач бундай оламшумўл жиноятчиликни тўхтатиш учун нимадир қилиш ҳам керак-да - «бизни ортиқча безовта қилманг» дегандан кўра. Мана, орадан 2 йил ўтиб «нимадир» қилишибди, яьни Европа Иттифоқи давлатларида яшовчи фуқароларнинггина ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган махсус Доимий Судни жорий қилишибди. У ҳам бир йилдан сўнггина ишга тушар экан.

Хўш, қолганларчи, Европадан ташқарида яшайдиганларнинг аҳволи нима бўлади?
Нима бўлса бўлаверсинми?  
Европада бор-йўғи 43 та давлат жойлашган ва уларнинг аксарият кўпчилиги аллақачон демократик сиёсат йўлини танлашган. Бу эса инсон ҳуқуқлари уларнинг кўпчилигида жуда яхши ҳимоя қилинади деганидир.
Тўғри, «Ўзинг учун ул етим» сиёсатини халқаро майдонда ҳам  қўллайдиган бўлсак, Осиё, Африка, Америка ва Австралия қитъалари ҳам ана шунақа  Инсон ҳуқуқлари бўйича қитъавий Судларини тузишлари керак.
Аммо тузишмасачи? Ёки, аниқроғи, тузишолмасачи? Янаям аниқлаштирадиган бўлсак - тузгани йўл қўйишмасачи?

Бу қитъалар ичида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича энг оғир аҳвол Осиё ва Африкададир. Айнан ана шу қитъалардаги  давлат раҳбарлари бундай судни тузишмайди, тузишолмайди ва тузгани йўл қўйишмайди ҳам. Нега? Чунки бундай Cуд тузилгудек бўлса, у холда бу давлатларнинг раҳбарлари ва Полиция, Суд тизимлари ходимларининг биринчи бўлиб ана шу суд олдида жавоб беришларига тўғри келади - қилган ва қилаётган беҳисоб жиноятлари учун. Ана шунинг учун ҳам улар ўзини ўзи савалаган поручикнинг хотини ҳолига тушишни исташмайди ва демак, бундай суд тузилишига ҳамиша қарши турадилар.
Ана шу сабаб Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро Суди БМТ Бош котибининг директиваси билан тузилиши керак.

Агар бундай директива Хавфсизлик Кенгаши ёки Бош ассамблея ихтиёрига ташлаб қўйиладиган бўлса, у ҳеч қачон амалга ошмайди. Чунки, юқорида айтилганидек, Осиё ва Африка қитъасидаги мутлоқ кўпчилик давлатлар бундай лойиҳага қарши овоз берадилар. Агар Ўзбекистон Ташки Ишлар вазири Абдулазиз Комилов ёки Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили бундай лойиҳани қўллаб овоз берадиган бўлсалар, улар ўша куниёқ зудлик билан Тошкентга, Президент ҳузурига чақириладилар.
Юртбошининг сўкишларини эшитиб бўлишгач, уларга кетишга рухсат берилади.

Эртасига Комилов ҳам, БМТдаги вакил ҳам ўзларининг бирор вилоятдаги Агросаноатми ёки шунга ўхшаш бирор ташкилотга бошлиқ ўринбосари қилиб тайинланганликларини эшитадилар. Агар шундан сўнг ҳам улар соддадиллик қилиб Ўзбекистонда қоладиган бўлсалар, уларнинг ҳам бошларига Мавлон Умрзоқов, Адҳам Фозилбеков  кабиларнинг куни тушиши тайин.

Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Кундалик 97. 3 Қисм. Инсон Ҳуқуқлари бўйича Халқаро Суд ҳақида БМТга мактуб ва Вақт тушунчаси ҳақида

Post by Admin on Tue Jun 23, 2015 6:05 am

Айни ҳолат бошқа барча Осиё ва Африкадаги авторитар ва диктаторлик режимларида юз бериши аниқ.  Чунки,  уларнинг бошқарув услублари ҳам,  бақириқ- у чақириқлари ҳам айни -  бир хилдир.  Фақат,  масалан,  Конго демократик республикаси (ГДР,  АДР каби «демократик”- да) президенти Кабила,  Каримовдан фарқли ўлароқ,  агар кайфияти унчалик ёмон бўлмаса,  у ўзининг жинни бўлиб бундай лойиҳага овоз берган вазирини ё ўша вазирликда оддий лавозимга қўйиши мумкин,  ёки,  агар таьби хира бўлиб ўтирган бўлса,  шури қуриган  вазирини шартта оттириб юбориши ҳам мумкин.  Хитой раҳбари Цзян Цзи Мин эса,  узоқ чўзиб ўтирмасдан бундай вазирни шартта қамоқка солади.  Шундай бўлиши аниқ бўлгач бу давлатларнинг вакиллари Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Суд тузиш қарорини қўлламайдилар- да! Ана шунинг учун ҳам бу қарор БМТ Бош котиби имзоси билан кучга киритилиши керак.  Ўта қийин аммо амалга оширса бўладиган иш.

Хўш,  энди бир санаб кўрайлик- чи,  тахминан овозлар нисбати қандай бўлишини,  мабодо бундай қарор лойиҳаси Бош Ассамблеяда овозга қўйиладиган бўлса. . .
Европада -  43 давлат,  Африкада -  53,  Осиёда -  44,  Австралия ва Океанияда -  13 давлат ва ниҳоят Америкада -  35 давлат.  Хўш,  энди овозларни иккига бўламиз:

Розилар:                                                                           Қаршилар:
   Осиёдан:
Япония,  Жанубий Корея,  Туркия,                                     44- 7=37та
Қирғизистон,  Қувайт,  Покистон,
Ҳиндистон  -  7та.                                                                                                              

Африкадан:                                                                                                                          
Миср,  Жанубий
Африка республикаси-  2                                                 53- 2=51                    

Австралиядан:                                                                      
Кирибати ва Маршалл ороллари -                                
13- 11 = 2та                                                                                 11


Америкадан:                                                                        
АҚШ,  Канада,  Гаити, Тринидад ва Тобаго-                  
35- 4=31та.                                                                                 4та

Европадан:                                                            
Белоруссия,  Албания,  Словения
43- 3x40та.                                                                                 3та.  
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Жами: 7+2+11+4+40x64та eки 34%                    37+51+2+31+3x124та ёки 66%  
     
Ана қаранг,  тахминий ҳисобимиз бўйича Бош Ассамблеянинг 3дан 2 қисми бундай Халқаро Судга қарши овоз беришлари мумкин экан.  
Ҳа- а,  ҳали Теллус сайёрасида осойишта ва адолатли хаёт ўрнатишга,  дориламон
замонларгача кўп вақт бор экан.  Афсус,  афсус. . .  Наилож,  ётиб қолгунча отиб қоламиз!


Mr.  Cofi Annan,  General Secretary of United Nations Organization
U. N.  Human  Rights  Centre
Europa  Parliament,  Workning group on  Human Rights
Mr.  Nils Helveg,  Chairman of O. S. C. E
International  Court  of  Justice

15- октября 1997г.

В заключительный день совещания лидеров стран в Совете Европы 11- октября с. г.  были приняты две очень важные решения,  касающихся свободы и прав народов,  живущих в пределах Европы.  
Это -  заключительная декларация и план работ по укреплению демократии и прав человека в Европе,  согласно которых учреждается постоянно действующий Суд по правам человека.
Граждане,  проживающие в европейских странах,  теперь имеют прекрасную возможность искать защиту в этом органе в случае посягательств на их гражданские и политические права в собственных странах.  Согласно решению Совета Европы Суд по правам человека начинает свою деятельность с 1- ноября 1998г.
Мы приветствуем данное решение Совета Европы,  которое позволит ещё более укрепить принципы демократии и прав человека, являвшимися непреходящими ценностями для всего человечества.  В связи с этим важным событием мы хотели бы ещё раз обратить ваши внимания на проблему,  поднятую нами ранее в письмах от 31- августа,  5- октября 1995г.  и 6- октября с. г.  

В этих письмах говорилось о том,  что во многих странах мира грубо нарушаются права человека со стороны властных структур по причине их преступных действий,  заключающихся с одной стороны в приверженности их авторитаризму,  нетерпимости,  неприятия свободомыслия граждан,  подавления любых форм несогласия и протестов и с другой стороны -  по причине ощущения ими своей безнаказанности, которые родились из- за равнодушного отношения к проблемам нарушения прав человека со стороны ООН, ОБСЕ и глав некоторых демократических государств.  Более того,   помощью этих организаций и государств были открыты двери МВФ и Всемирного банка для авторитарных режимов и тем самим созданы благоприятные условия для продления их существования.  

В практике это означало не что иное как поощрение государственного террора против человека.  Такой жесткий вывод был сделан на основании неопровержимых фактов,  приведенных в письме от 5 октября 1995г.  

В конце данного письма было указано о необходимости принятия конкретных мер по прекращению государственного террора до того,  пока граждане, чьи права растаптываются власть имущими, не прибегли к последнему и вынужденному шагу защиты своих прав и достоинств - к всеобщему неповиновению и  гражданской войны.  В качестве одной из таких мер нами было предложено идея о РАЗРАБОТКЕ МЕХАНИЗМА ПРЕДОТВРАШЕНИЯ государственного террора.

В качестве одной из решений проблемы нами было предложено создание Международного Суда по защите прав и свобод граждан от посягательств властей.
Воплощение в жизнь данной идеи возможно лишь при тесном сотрудничестве с одной стороны ООН и его органов -  Совета Безопасности,  Центра по правам человека и Международного Трибунала и с другой стороны ОБСЕ, Европейского Парламента и Совета Европы,  опыт работы которых по созданию постоянного Суда по правам человека в Европе может стать отправной точкой.

Наше заявление в Международный Трибунал по защите гражданских и политических прав от посягательств властей Узбекистана(от 31- августа 1995г. ) были отклонены на основании Артиклов 34 и 65 Статуса Трибунала,  которые гласят о том, что данный орган вправе возбуждать уголовные дела против одного государства на основании заявления другого государства и не правомочен принять заявления от граждан в отношении властных структур.

Однако,  как показывает опыт работы Совета Европы и действительное положение вещей, люди нуждаются в такой защите тоже, когда их права нарушаются со стороны властных структур своей страны и именно поэтому они не могут найти какую- либо защиту в своей родине.  По данным шведского отделения Амнисти Интернационал, распространенным в средствах массовой информации в начале октября с. г.  в 154 странах мира грубо нарушаются права человека,  люди арестовываются без какого- либо основания, подвергаются к допросам с применением насилия, осуществляются покушения на их жизнь, грубо попираются их политические и гражданские права,  оскорбляются их религиозные чувства.

Все это ещё раз доказывают о необходимости обуздания такого зла как государственный террор путем создания Международного Суда по правам человека.

С добрыми пожеланиями
представители правого крыла  демократической оппозиции Узбекистана:
Муҳаммад  Солих -  председатель демократической партии «Эрк»
Хазраткул Худойберди -  член ЦС Народного движения «Бирлик»
Сафар Бекжон Урганжий
Муҳаммад Бекжон
Юсуф Рўзимуродов
Пирмуҳаммад Холмат
Максуд Бекжон
Альберт Мусин
Намоз Нормумин
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -      

17- октябрь. Бу хатни имкони борича кўпрок жойларга тарқатдим,  жумладан Швеция ва АҚШ газеталарига,  Халқаро Амнистига,  АҚШ Марказий Осиё институтига,  OMRI,  ODIHR каби институтларга ва «Озодлик» Радиосига.  Аммо радиодагилар икки кундан бери «жим»,  чамаси бу хат ҳам Ёкуб Турон жанобларига ёқмаган шекилли.  Гуёки ўқиб берсалар Каримов бу кишини ҳам ишдан бўшатадигандек.

Бугун эрталаб мени бир фикр ўйлантириб қўйди.  Айтсам куласиз,  айтмасам бўлмайди ёки «айтсам ўлдирарлар,  айтмасам ўлам».  Қўлингиздан келганича,  бор фантазиянгизни йиғиб бу фикрни илғашга ҳаракат қилинг.  Хўш,  энди сирни очиш пайти келди.  

«Пайт»?. . .  «Келди»?. . .  «Пайт» дегани нима ўзи?  У қандай қилиб «келади»?   Нима,  унинг оёғи борми? Ёки у илонга ўхшаб ўрмалаб «келадими»?  Балким у сузиб «келар»? Ё бўлмаса учиб «келар»? Ё умуман нима ўзи «ПАЙТ» ёки «ВАҚТ»?
Шведчасига «TID»,  инглизчасига «TIME»,  русчасига «Время»,  тожикчасига «Дақиқа» ва ҳоказо.  Аммо таржималар ҳам бу тушунчани очиқлаштира олмайдилар. Альберт Эйнштейн ўзининг нисбийлик назариясида буни очиқлаштиришга ҳаракат қилган.  Аммо масалани тўлиқ тушунтира олмаган.  Балким биз аввалига утопик бир тушунчани яратиб кейин уни борлигини асослашга уринаётгандирмиз.  Ҳайрон бўлманг,  мен аравани қуруқдан қуруқ олиб қочаётганим йўқ.  Унинг устида кичиқ бир юкча бор. Ҳамма муаммо,  мунозараю муҳокама,  мулоҳазаю даҳанаки «жиққа мушт» айнан ана шу юкча теварагида бўлажак! Юкчанинг оти эса «ВАҚТ»!

Сиз ҳеч ўйлаб кўрганмисиз бу тўғрида -  Ким ва қачон «вақт» тушунчасини киритган ?
Кимлар нималарга асосланиб Секунд,  Минут,  Соат,  Сутка,  Ҳафта,  Ой,  Фасл ва Йил тушунчаларини киритганлар?
Агар охиридан бошласак,  олимларнинг фикрича бир йил - бу Ернинг Қуёш атрофида тўлиқ бир марта айланиб чиқиши учун сарф бўлган бир ўлчовдир.
Сутка уларнинг фикрича  ернинг ўз ўқи атрофида тўлиқ бир марта айланиб чиқиши учун сарф бўлган муддат. . .

Швециянинг Воnniers лексикони(энциклопедияси)да бу ҳақда шундай дейилади:
«Умуман вақт ўлчови заруратдан келиб чиқкан нарса бўлиб, унга эхтиёж энг аввало дехконларда пайдо бўлган -  уруғни экиш, парваришлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш пайтларини аниқлаш учун. Вақтнинг табиати ҳақида ҳар хил замонларда олимлар турлича тушунчаларга эга бўлганлар. Уларнинг бир қисми вақтни субьектив феномен деб тушунган бўлсалар,  бошқалари вақт бу инсонга боғлиқ бўлмаган мустақил объективлик деб тушунишган.

Вақтни ўлчашда одамлар қандайдир бир даврий ҳаракат, оқимдан фойдаланишган бўлиб,  унда бир жараён ўзгармас доимийлик билан қайталаниб турган.  Аввалбошданоқ Ернинг Қуёш атрофида ҳаракат қилишидан вақт ўлчови сифатида фойдаланиб келишган. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши бир кун деб илк ўлчов сифатида қабўл қилинган. Дехконларга бундан ортиғи керак ҳам бўлмаган. Кейинчалик куннинг 24 соатга бўлинишини сумерлардан олишган.
Қадимги Мисрда, эрамиздан 1500 йил олдин соясоатлар,  Қуёшсоатлар пайдо бўлган.  Жамият ривожлангани сари инсонлар соатнинг аниқлигига эхтиёж сеза бошлаганлар.
Ушбу кундаги секунд тушунчаси халқаро келишувга биноан қабўл қилинган бўлиб у Цезий 133 атомидан чиқаётган 9 192 631 770 нурланишлар даврининг икки энг юқори даражаси орасидаги вақтга тенгдир».
Ё алҳазар,  буни тушунаман деб жинни бўп қолиш ҳеч гап эмас...  

Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Кундалик 97. 4 Қисм. Вақт тушунчаси ҳақида айрим фикрлар

Post by Admin on Thu Jun 25, 2015 3:57 am

Хўш,  агар миллиарддан ошиқ осмоний жисмлардан бирортаси «Эй, ўргулдим сенинг фалсафангдан» десада шартта Қуёш ёки бошқа бирор улкан планета атрофида айланишини йиғиштириб  қўйса нима бўлади? Бундай ўжар планетача учун «ВАҚТ» тушунчаси ўтмай қоладими? «Йук, барибир у ўтаверади» дейсизми? Қандай қилиб ва нималар асосида «ўтаверади»?
Сиз ўйингизни охирига етмаёқ у планетача яна бир қилик чиқарсачи?
Яьни масалан у - «Ээ, жонга тегди миллион форселдан бери диркиллаб бир маромда  айланавериш» десада ўз ўқи атрофида айланишни ҳам шартта бас қилиб бепоён космоснинг бирор томонига қараб шаталоқ отиб югуриб қолса,  унда нима бўлади? Ёки умуман мактабда ўйнаганимиздек « бир икки уч -  ҚОТ!» десада қотиб қолсачи?
Сизнинг «Сутка» деган ўлчовингиз бу шайтон планетача учун чиппакка чиқадими?
Ким билади,  балким бундай шаталоқ отиб юрган ёки аксинча,  қотиб турган планеталар бепоён космосда тўлиб тошиб ётгандир.  Хўш,  ҳаракати ҳеч бир қуюшқонга сиғмайдиган шайтон ёки абсолют ҳаракатсиз планетачаларга нисбатан ҳам «вақт»тушунчаси биз Ерда ўйлаб топганимиздек ўтаверадими? Менимча йўқ.

Аслида ҳам ўзи шундай,  яьни «вақт» ўлчови турли планеталарда турлича,  яна ўша алмисоқдан қолган теория туфайли. Чунки бу теорияга асосан бир сутка дегани ҳар қандай планетанинг ўз ўқи атрофида тўлиқ бир марта айланиб чиқишига тенг бўлгач,  ҳар хил тезликда айланаётган планеталарда вақт ўлчови ҳам ҳар хил бўладида. Яьни масалан,  Ер Қуёш атрофида бир марта тўлиқ айланиб чиқиши учун ердаги олимлар қабўл қилган вақт бўйича 365 сутка сарф қилади.
Меркурий эса бу «кўпкари»га бор йўғи 87,9 сутка сарф қилади. Сабаби у Қуёшдан ўртача 57 910 000 км узоқликда жойлашган,  бизнинг жонажон планетамиз эса Қуёшдан 150 000 000 км масофада,  яьни сал кам уч баравар узоқроқда жойлашган.  Иккинчидан Меркурийнинг «югуриши» 47, 9 км/сек,  бизнинг планета эса сал лапанглаб, бор йўғи 29, 8км/сек(107 280 км/соат) тезликда Қуёш атрофида югуради.
Хуллас, бояги олимларнинг ҳисоби бўйича Меркурийдаги 4 йил Теллусдаги(биздаги)бир йилга тенг.  Келинг энди Қуёшдан энг узоқда жойлашган қариндошимиз Плутонга юзланайлик.

Плутон Қуёшдан 7 453 000 000км узоқликда жойлашган.  Унинг Қуёш атрофида чопқиллаши эса 4, 7км/сек.  У ердаги,  яьни,  Плутондаги бир йил Ер(Теллус)даги 248, 5 йилга тенг. Яьни Плутоннинг Қуёш атрофини бир марта тўлиқ айланиб чиқишига 248, 5 йил керак экан! Ҳа, ҳа кун эмас, йил.  Плутонда туғилган чақалоқ бир ёшга тўламан дегунча унинг Ерда туғилган жўрасининг чеварасининг невараси йигит бўлади!!!
Шу каби барча планеталарда вақт бирлиги турлича.

Айнан ана шу ерда бу теорияни шармандаси чиқади,  чунки химия ва физикадан маълумки бирор янгилик,  агар у ҳақикатан янгилик бўлса,  бир неча бор ва турли шароитларда ўтказилган тажрибаларда бир хил,  ўзгармас натижани бериши керак.  Масалан 1 сантиметр Ерда ҳам Меркурий ва Плутонда ҳам бир хил -  1 сантиметр.  Аммо 1 сутка,  ва демак 1 соат,  минут ва секундлар ҳам уларда турлича.  
Оғирлик ўлчови  Килограмм ҳам худди шундай,  ерликлар ўйлаб топган кўтара бош оғриқ ўлчов бирлиги. Чунки у ҳам планеталарнинг тортиш кучига қараб турлича.  Масалан Ердаги 6 қилограмм нарса Ойда 1 қилограмм ва ҳоказо. Аммо масса ўлчов бирлиги бўлмиш қилограмм хайриятки Сантиметр каби ҳамма жойда бир хил.  Килограмм ортиқча бош оғриқ бўлгани учун уни ҳозирча бир чеккага қўйиб турайликда «вақт» масаласини нихоясига етказайлик.  Қўлимиздан келса албатта.

Менинг жинни фантазиямнинг хулосаси бўйича «вақт» деган нарсани ўзи йўқ.  Ҳаракат ва Емирилиш бор холос.  Нимаики ҳаракатда бўлса ёки ҳаракат таъсири доирасига тушиб қолган бўлса у емирилишга маҳкум. Ана шу Емирилишни биз адашиб «вақт» деб атаб юрибмиз. Аслида «бу одам 60 ёшга кирибди» эмас балки «бу одамнинг танаси 60%га емирилибди» дейиш тўғрироқ бўлар эди.  

Гоҳида суньий таъсир,  яьни масалан бирор фалокат(автомобиль, учқич, кема ҳалокатлари,  қаттиқ  йиқилиш, бирор жойини бирор нарсага қаттиқ уриб олиш,  қотиллик ва ҳоказолар) оқибатида бир инсоннинг(ёки бошқа органик обьектнинг) емирилиши тўсатдан кучайиб кетиши (яьни 90- 95% емирилиши) ва инсоннинг органик модда сифатида мавжудлигига нўқта қўйилиши мумкин. Шундан кейинги Емирилиш шиддат билан давом этади ва ўлик тана,  яьни анорганик модда тезда тўлиқ емирилади.
Тош,  дарахт,  ҳайвонлар -  Ер юзасида мавжуд бўлган нимаики бўлса емирилишга маҳкум. Чунки уларнинг органик қисми бевосита ҳаракатда, анорганик қисми эса нисбий ҳаракатда, яьни улар ўзгалар ҳаракати таъсири остида.

Масалан, тоғу - тошлар ёмғир, шамол, қор, бўрон, Қуёш нурлари ва Ернинг ҳаракати таъсири остида емириладилар. Тирик мавжудотлар эса айни таъсирлардан ташқари ўз ҳаракатлари таъсири остида ҳамдирлар. Ана шунинг учун ҳам органик моддаларнинг емирилиши қарийб барча анорганик моддаларга нисбатан тезроқ кечади.  
Масалан, ҳаво ўтказмайдиган,  қалинлиги 0, 1мм бўлган бир пакетга тозалаб ювилиб солинган тошчани яна ўшандай миллионта пакетга соламиз. Ҳар бир пакетнинг чиришига тахминан бир йил сарф бўлади деб ҳисоблайлик.  Қуруқ, қоронғу ва бошқа барча ташқи таъсирлардан тўсиб сақланган оддийгина  ана шу тошчамиз миллион йил ҳеч бир ўзгаришсиз сақланиши мумкин. Яьни биз бу тошни максимал даражада ички ва ташқи ҳаракат таъсиридан ҳимоя қилдик ва демак биз уни Емирилишдан ҳимоя қилдик.  

Токи тошни ўраб турган пакетлар қатлами чириб тош яна бевосита ташқи таъсир остига тушмагунча унинг учун «вақт»тушунчаси йўқ. У учун фақат «Таъсир» ва «Емирилиш» тушунчалари мавжуд холос.  
Эски тушунчамиз бўйича биз ўраб чирмаб қўйган бу тошчани авлодларимиз (бизнинг васиятимизга биноан албатта)миллион йилдан сўнг очиб унинг олтин каби ҳеч қандай ўзгаришсиз сақланиб қолганини кўришлари ва бундан ҳайратга тушишлари мумкин. Аслида эса ҳайратланадиган ҳеч нарса йўқ.  Чунки бу тош учун «вақт» тушунчасининг ҳеч қандай аҳамияти бўлмаган. У учун энг мўҳими «Емирилиш» хавфи бўлган.  Бу хавф эса қандайдир «Таъсир» туфайлигина юзага келиши мумкин бўлгани учун у целлофан пакетлар билан максимал даражада шундай таъсирлардан ҳимоя қилинган эди холос.

Олтин бу теориянинг “олтин” исботидир,  яьни олтиннинг тозалиги (ички микроблардан холислиги) ва моддий жисм сифатида ўта юқори зичлиги туфайли унинг ташқи микроб ва таъсирлардан яхшигина ҳимояланганлиги уни Емирилишдан сақлайди.  Айни хусусият платина , уран каби зичлиги ўта юқори, ва демак тозалиги ҳам ўта юқори жисмларга ҳам таалуқлидир. Улар ҳам олтин каби Емирилишни ёки ўзимизнинг тилимиз билан айтганда,  қаришни билишмайди.

25- октябрь. Энди келинг,  олимларнинг «ВАҚТ» ҳақидаги фикрларига эътибор берайлик.  
Даставвал Швециянинг «Bonniers Leksikon» энциклопедиясидаги «Вақт ўлчови» бўлимини варақлаймиз.  («Озодлик»да бизнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Суд ҳақидаги хатимизни беришмади- я.  М. Солиҳга бу гапни айтгандим,  у киши «сал кўтайлик,  беришар балким» деди.  Аммо афсус,  орадан 10 кун ўтиб ҳам беришмади.  Бу хат ҳам Ёқуб Туронга ёқмаган шекилли. Начора,  «танаси бошқа дард билмас» эканда).

«Вақт табиати ҳақида файласуфлар ва донишмандлар йиллар давомида турли хил тушунчаларга келишган.  Уларнинг бир қисми вақтни субьектив феномен деб таьрифласа,  бошқалари,  вақт- бу инсонга боғлиқ бўлмаган обьектив нарса деган ғояни олга суришган. Вақтни ўлчашда шундай бир даврий оқим олинганки,  унда бир жараён бир неча бор барқарор такрорланаверади.  
Маълумки, кадим замонлардан бери вақтни ўлчашда ернинг Қуёш системасида ҳаракат қилишидан фойдаланганлар. Фаслларнинг алмашуви энг бирламчи деҳқонлар учун мўҳим аҳамиятга  эга бўлган. Илк бор вақт ўлчови сифатида  эса «сутка» тушунчаси киритилган бўлиб,  у ернинг ўз ўқи атрофида бир марта тўлиқ айланиб чиқишига тенг бўлган ва бу ўлчов бирлиги вақт ўлчови системасига асос қилиб олинган. Сутканинг 24 соатга бўлиниши эса унинг оддий қилиб тенг бўлакларга ажратишдан келиб чиқкан.  Эрамиздан 1500 йил олдин Мисрда соясоатлар мавжуд бўлган ва ундан фақат Қуёш чиқиб тургандагина фойдаланиш мумкин бўлган.

Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Кундалик 97. 5 Қисм БМТнинг жиддий хатолари

Post by Admin on Fri Jul 10, 2015 6:15 am

27-октябрь.  Ҳозирча вақт ҳақидаги фикрларни бир четга қўйиб куннинг долзарб воқеаларига қайтсак.

Энг аввало бу-Хитой Компартиясининг раиси Цзян Цзиминнинг АҚШга расмий сафарига оид воқеалар. Бу сафар индинга, яьни 29-октябрда бошланади. Бу АҚШ ва Хитой ўртасидаги 12 йиллик ўзилишдан сўнг бўлаётган биринчи расмий ташриф. 1985 йил Мао Цзе Дўн АҚШга сафар қилган экан.  Аммо 1989 йили Пекинда талабаларнинг тинч намойишига қарши Хитой ҳукумати Тянанмин майдонига танклар киритиб бу намойишни қонга ботиргандан сўнг  бу икки давлат ўртасидаги алоқалар узилиб қолганди.  Мана энди Маонинг давомчиларидан навбатдагиси Вашингтонга келмоқда.

Хўш,  бу нимани англатади - АҚШ ҳукуматининг Хитой ҳукумати қилган жиноятларни ниҳоят кечирганиними? Цзян Цземинни таклиф қилган Билл Клинтоннинг гапи буйича «. . . Хитойни изоляция қилиб қўйишдан ҳеч қандай фойда йўқ, аксинча бу ўта хавфлидир. Ундан кўра Хитой билан алоқаларни мустахкамлаш зарур ва ана шу алоқалар орқали Хитой ҳукуматига қандайдир ижобий таьсирлар ўтказиш мумкин» деди.

Бемаъни мантиқ  бу менимча. Бўнинг исботи - Цзян Цзимин ташрифи бошланишидан бир неча кун олдин(25-октябрда) у ўзининг БМТдаги доимий вакилига БМТнинг «Фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳақида халқаро Конвенсия»ни имзолашига рухсат берди.  Бу икки давлат раҳбари тушунадиган ва ўзаро келишилган тактикадир.  
Агар эсингизда бўлса, Ислом Каримов ҳам ўзининг ўтган йилги АҚШга сафари олдидан шўнга ўхшаш бир тактика қўллаган, яьни у Компартия-ХДП раислигидан бўшаган эди, гуёки шу билан одамшаванда бўлиб коладигандек.  Ундан ташқари Хитой ҳукумати вакили имзолашига рухсат берилган бу Конвенсияни Ўзбекистон аллақачон имзолаган. Аммо натижа ноль.

дунёдаги энг қудратли 5 давлатдан бири бўлмиш Хитойнинг бу авторитар ҳукмдори БМТнинг «Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳақидаги шартнома»ни имзолаш ҳақида эса ҳеч нарса демади. Чунки уларнинг планларига бўндай ислоҳотлар кирмайди. Бу дегани Хитой ўзининг коммунистик идеологиясини иқтисодий ислоҳотлар эвазига янада мустахкамлаб инсонларнинг энг асосий ҳуқуқлари бўлмиш сиёсий ҳуқуқларни топташ эвазига олға кетаверадилар. Бундай »олға кетиш»ни эса АҚШ ҳамиша қўллашга тайёр, ва демак бошқалар ҳам.

Бу жуда жиддий бир масалани юзага келтирмоқда, яьни ҳозирги замон файласуфлари уқтириб келаётган «сиёсий ислоҳотлар ўтказмай туриб иқтисодий ислоҳотларга йўл очиб бўлмайди» деган доктринанинг хато эканлигини исбот қилмоқда.  Мен бу ҳақда анчадан бери гапириб келаман аммо афсуски демократик мухолифат ичида бу фикрни қўллайдиганлар бир-иккита холос.  

Бу мухолифатнинг ўта жиддий хатосидир ва ана шу хато туфайли биз ўзоқ муддатдан бери тузукроқ натижаларга эриша олмаяпмиз ва агар мухолифат фаоллари ва ҳатто лидерлари ҳам шўндай нотўғри доктрина тарафида қолаверсалар ҳали яна ўзоқ вақтгача бир нарсага эриша олмаймиз ҳам. Чунки барча мавжуд коммўнистик ва бошқа турдаги авторитар ҳокимиятлар ҳам айни йўлдан кетмоқдалар, яьни чала ярим бўлсада иқтисодий ислоҳотлар эвазига ўз режимларини янада мустаҳкамламоқдалар.  

Бу учун ҳар бир режим ҳукмдорининг қарамоғида бир неча ўн кучли иқтисодчилар бўлса бас. Бундай иқтисодчиларни тайёрлаш учун улар ҳар нарсага тайёр. Керак бўлса бу иқтисодчилар Гарвард ёки Оксфорд университетларида ўқишга,  ғарбдаги банклар, давлат ва хусусий корхоналарига иш ўрганишга  юбориладилар. Айни пайтда элчилик, ташқи сиёсат, савдо-сотик алоқаларини халқаро замон талаблари даражасида олиб бориш учун ўзлари танлаб олган исталганча тўраваччаларни(режимга хизмат қилаётган юзлаб вазирлар, сиёсатчилар ва давлат «арбоб»ларининг фарзандларини)дунёдаги энг машҳур ўқув даргоҳларига таьлим олишга юборадилар.

Бу тўраваччалар ўқишни тугатиб келгач ўз ота-оналари каби режимнинг содиқ қулларига айланадилар. Акс ҳолда улар нафақат ўзларининг энди бошланган гўзал каръераларини йўқотишлари мумкин балки пенсияга чиққан ота ва оналарининг ҳам оёкларидан тортишлари табиий. Шундай содиқ ва етук қуллар гвардиясини туза олган режим нафакат қандайдир демократиясиз балки умуман на сиёсий, на ижтимоий ва на фуқаролик ҳуқуқларини кафолатловчи қонунларсиз яшай олади ва ҳатто гуркираб яшнаши мумкин - бир пайтлар гуркираган Совет Иттифоқи, Югославия, ГДР ва бошқалар каби.

Албатта бу «гуркираш»ғарбдаги демократик давлатлардаги асл гуркирашдан фарқ қилади, албатта мухолифат ҳам, эркин матбуот ҳам, намойишлар ҳам беаёв бостирилаверади.  Чунки энди ғарб учун даҳшатли ва қудратли бўлган социалистик лагерь парчаланди.  Бу парчаланишдан сўнг юзага келган социалистик мафкурага асосланган «қолдиқчалар» эса кичик диктатураларга айланиб қолгани эса ғарбни аввалгидек ташвишлантирмай қўйди.  
«Бу ёғи энди Вақт жаноби олийларининг иши. Бу социалистик қолдиқчалар ҳам аста секин, биз каби демократияга келишлари табиий.  Шунинг учун улардаги ҳар хил инсон ҳуқуқлари поймол қилиниши фактларига ҳозирча кўз юмиб, имкон борича улардаги бойликларни сўриб қолиш керак. Акс холда бошқалар ўлжани илиб кетишлари мумкин»-деб фикрлашади  уларнинг кўпчилиги.

Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Кундалик 97. 6 Қисм. Мамлакатдаги вазиятни ўзгартириш 5% сиёсий фаол фуқаролар қўлида!

Post by Admin on Sat Jul 11, 2015 5:37 pm

29-октябрь. Аммо бизнинг ҳам улар каби секин аста демократияга ҚАЧОН келишимиз уларни заррача бўлсин қизиқтирмайди. Чунки бу кўтара бош оғриқ нарса, имонини мансаб ва пулга сотган барча сиёсатчилар учун - улар қайси давлатнинг сиёсий арбоблари бўлишларидан қатьий назар. Агар биз улар каби «аста-секин»демократияга етадиган бўлсак, бундай даврнинг ўзиёқ улкан бир фожеадир, чунки у ўз ичига 200 йил муддатни олиши мумкин.

Ундан ташқари ҳозирги замон билан улар демократик жамият қуриш учун кураш бошлаган замонларни ўзаро таққослаб бўлмайди. Чунки илк старт-вазият бир-биридан кескин фарқ қилади. Ғарбнинг демократия томон бошлаган салб юришининг илк босқичида, яьни 1850-йилларда, капиталистик ишлаб чиқариш авжида эди ва айни пайтда кенг халқ оммасининг кўпчилик кисми саводсиз, коммуникациялар, масс-медиа ночор аҳволда эди. Ана шундай оғир шароитда демократия учун кураш бошланди ва шу сабаб унинг илк ғалабалари ҳам анча кечикиб қўлга киритилди. Айни пайтда ҳокимият ҳам ўша даврга мос тараққиёт даражасида эди.

Ушбу кунда жамият ривожланишининг капиталистик, социалистик ва аралаш иқтисод сиёсатини юргизиш йўлини танлаган давлатларнинг маданий ва илмий коммуникациялар даражаси каби кўрсаткичлар орасидаги фарқ унчалик ҳам кескин эмас ва айнан шу сабаб бу давлатлар кўплаб соҳаларда ҳеч бир қийинчиликсиз ҳамкорлик қилмоқдалар.

Масалан, «Америка Экспресс» банки ёрдамида сиз бир кундаёк Вашингтондан Тошкентга пул етказишингиз ёки бирор ахборотни бир неча дақиқа ичида факс ёки электрон хат орқали Самарқанддан Нью-Йоркка узатишингиз мумкин, жаҳондаги исталган давлатдаги исталган корхона билан алоқа ўрнатиб ўзаро ҳамкорлик килишингиз мумкин. Улар ўртасида мавжуд бўлган ягона кескин фарқ - бу инсонларнинг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларини таьминлаш кўрсаткичидадир. Тўғриланди

Яьни сизнинг Нью-Йоркдаги ҳамкорингизнинг ҳуқуқлари унинг ватанида шундай ҳимоя қилинадики, мабодо унинг корхонасига биров ўт қўйиб юборса ёки ускуналарини ўғирлаб кетишса, у йўқотган бойлигини бир неча ҳафта ичида тиклаб олади.
Бу учун у мустақил адвокатура, мустақил суд ва мустақил ижроия тизимларини ишга солиб ўзининг поймол бўлган фуқаролик ҳуқуқларини тиклашни талаб қилади. Авваламбор бу фуқаронинг йўқотган бойлигини суғурта компанияси тўлдиради. Айни пайтда полиция ишга тушади ва ўғирланган молларни топишга ҳаракат қилади. Қўлга тушган ўғри ёки ўт қўйган жиноятчига қарши суд (масалан «Мериленд штати Чарлз Веллингтон(яьни ўғри)га қарши» деб) бошланади. Яьни штат/вилоят ҳокимияти ҳуқуқлари поймол этилган фуқароси номидан жиноий иш қўзғайди.

Хўш, биздачи? Бизда эса буларнинг 180 градус тескариси. Энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тузилган ҳокимият тизимлари (милиса, таможня, прокурор, суд ва турли-туман тўралар)нинг ўзлариёқ сизнинг ҳуқуқларингизни топтайдилар, сизни куппа кундуз куни, барчанинг кўз ўнгида шиладилар, хоҳласалар корхонангизни ёпиб қўядилар. Ҳамма масалани пул ҳал қилади. Ким керакли тўраларга каттароқ пора тўласа масала ўшани фойдасига ҳал бўлади.
»Ҳоким ўғри бўлса додимни кимга айтаман» деб нолишдан бошқа иложи қолмайди бундай давлатда яшаётган фуқароларнинг. Тошкентга келиб сиз билан ҳамкорлик қилаётган Нъю-Йорклик бизнесменнинг ишлари гуркираб ўсаверади, сиз эса қўлингизга тушган минг сўмнинг 700 сўмини амалдор ва мафияга бергач қолган уч юз сўмни бир амаллаб айлантиришга уринасиз жаҳон бозорида. Агар сиз бундай расмий ва норасмий юлғичликка қарши ошкора норозилик қиладиган бўлсангиз ўша қўлингизда қолган арзимас фойдангиздан ҳам ажраб колишингиз мумкин.

Демак, сиз ва сиз каби минглаб уддабуррон ишбилармонлар ўз меҳнатлари билан ишлаб топган фойданинг 30%ига эга бўлиш билан чегараланиб жимгина яшашга маҳкумдирлар.

«Йўқ!Рози эмасман мен бундай шароитда яшашга !» дейдиган бўлсангиз у ҳолда сиз энг аввало сиёсий кураш йўлига кираётганингизни тушунишингиз ва у келтириб чиқариши мумкин бўлган қийинчиликларга бардош беришни ўз бўйнингизга олишингиз керак. Токи мухолифат сафлари вояга етган фуқароларнинг 5%лик минимум даражасига етмас экан, яьни ҳар юз кишидан камида 5таси мухолифат сафларига кирмас экан, мавжуд тузумни ўзгартириш ҳақида ўйлаш хом хаёлдир.

Яьни масалан, сизнинг қишлоғингиздаги вояга етган 5000 кишилик фуқаролардан (18 ёшдан юқори) бўлганлардан камида 250таси мухолифат вакили ёки ҳеч бўлмаганда унинг тарафдори бўлиши даркор.

Улар «Бирлик», «Эрк», «Адолат» ва бошқа мухолифат ташкилотларига аьзо ёки тарафдор бўлишлари мумкин. Ана ўшанда бу 250 киши халқ орасида юриб асл вазиятни аҳолига тушунтириб бориши, сайловлар даврида етакчиликни ўз қўлига олиши ва халқнинг асл, ўқимишли ва етук фарзандларини туман, вилоят кенгашлари ва Олий Мажлисга сайланиши учун астойдил халқ курашини бошлаб, ўзлари ана шу курашни бошқариб боришлари керак бўлади.

Ушбу кунларда оғир вазиятда қолган кўплаб халқларнинг мавжуд авторитар ва диктатура тузумлари билан кураши ғарбдаги муттаҳам, демократияни сотаётган бир гуруҳ тор фикрли сиёсатчилар туфайли янада оғирлашмоқда.

Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Кундалик 97. 7 Қисм. Айрим тор фикрли Ғарб сиёсатчиларининг касофати

Post by Admin on Tue Jul 14, 2015 4:28 am

Ушбу кунларда оғир вазиятда қолган кўплаб халқларнинг мавжуд авторитар ва диктатура тузумлари билан кураши ғарбдаги муттаҳам,  демократияни сотаётган бир гуруҳ тор фикрли сиёсатчилар туфайли янада оғирлашмоқда.  

Чунки уларнинг ёрдамида ва меҳнаткаш, уддабуррон фуқароларнинг меҳнати ҳисобига чўнтаклари ва хазиналарини тўлдираётган зулмкор тузум ўла қолсаям ўрнини бошқаларга бўшатиб бермайди. У ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун хазинадаги барча пулларни ва керак бўлса ўзи ўғирлик, зўравонлик ва товламачилик йўллари билан йиққан бойликларини ҳам ўзини ҳимоя қилишга сарф қилади. Милиса,  Миллий гвардия, МХХ/СНБ каби кучлар тиш-тирноғигача замонавий қуроллар ва ускуналар билан қуроллантириладилар.  Ҳар бир фаол мухолифат вакили устидан 24 соатлик назорат ўрнатилади. Уларнинг ўта фаоллари йўқ қилинадилар,  камоқларга солинадилар ёки ватанни тарк этишга мажбур қилинадилар.  Юқорида айтилганидек, халқнинг мавжуд тузум билан кураши борган сари қийинлашаверади. Бир куни келиб вазият портласа бунга нафақат И. Каримов балки у билан теппа-тенг равишда Билл Клинтон ҳам, Жак Ширак ҳам,  Гелмут Кол ҳам,  Роман Герцог ҳам гуноҳкор бўладилар(бугун 2015йилда улар сафини А.Меркель, Герхард Шредер, Пан Ги Мун, Путинлар билан тўлдириш мумкин. Ҳ.Х.). Улар ҳозироқ Ўзбекистон диктатура тузумини қўллаётганликлари учун гуноҳкордирлар.

Қиссадан ҳисса шуки ушбу кунда турли мамлакатларда мавжуд бўлган авторитар ва диктаторлик тузумлари нафақат оми ва сиёсий саводсиз халқ балки ғарб ва умуман кўплаб жаҳон давлатларининг  имонсиз сиёсатчилари ва давлат раҳбарлари қўллаётганликлари сабабли ҳам узоқ йиллар ўз ҳокимиятларида қолишлари ва халқларни ҳеч бир қаршиликсиз эзишни давом эттираверишлари мумкин.

Бу учун улар айрим чала-ярим бўлсада иқтисодий ислоҳотлар ўтказиб, фуқароларнинг энг уддабурроларига ҳар томондан чегараланган иқтисодий эркинликлар бериб, сўнгра улар топган фойданинг яримидан кўп қисмини солиқ, пора шаклида тортиб олиш ҳисобига, мамлакат бойликларини арзон нархларда ўша ғарблик муттаҳам лидерлар ва уларнинг суянчиқлари бўлмиш бизнесменларга сотиб, тушган фойдани эса соқчиларини кўпайтириш ва қуроллантириш ҳисобига ўз тахтларини янада мустахкамлайверадилар.

Ана шу сабаб биз, Ўзбекистон демократик мухолифатининг ўнг қанот кучлари Ислом Каримовнинг АҚШга ташрифига кескин муносабат билдирган эдик. Чунки АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистондаги авторитар ҳукуматни қўллаши тўғридан тўғри бу ҳукуматнинг зўравонлик сиёсатини кучайишига олиб келар эди.  Шундай бўлди ҳам.  Айни пайтда А. Пўлатов, Ш. Мирсаидов,  Ж. Муҳаммад,  П. Охун ва И. Бўриевлар сохта мухолифат кенгаши номидан бу визитни қўллаб АҚШ президентига мактуб битдилар (иккала мактубнинг нусхалари «Кундалик 5»да келтирилган).
 
3-ноябрь.  Юқоридаги фикрни тасдиқлаб АҚШнинг Кентукки штатидан бўлган республикачи конгрессмен Жим Буннинг Хитой лидерининг Вашингтонга ташрифи муносабати билан 30-октябрда шундай деди:
«. . . Там где прекратил Советский Союз взялся продолжить Китайское правительство массивно расширять свою военную машину с помощью той выгоды,  которую он имеет из торговли с нами»,  яьни «Совет Иттифоқи тугатган жойда Хитой ҳукумати давом эттирмоқда-у ўзининг ҳарбий машинасини янада кенгайтиришда биз билан қилган савдодан тушган фойдани ишлатмоқда».

АҚШнинг 36% аҳолиси қарши ва 26% аҳолиси эса қўллаб Хитой раҳбарининг ташрифига муносабат билдиришди.  Ҳатто саволга тутилган оддий аҳолининг кўпчилик қисми бундай авторитар ҳукмронни қабўл қилиш ва қўллаб-кувватлашга қарши фикр билдириб турганда,  барча халқаро инсонпарвар ташкилотлар Хитой ҳукумати юргизаётган жиноий зўравонлик сиёсатини фош қилиб ва қоралаб келаётганда АҚШ президентининг бундай муттаҳамни ўзининг азиз меҳмони сифатида қабўл қилиши ачинарли, ташвишли ва ниҳоят хавфли бир ҳолатдир.

Ачинарли томони шундаки, ўзини демократия тарғиботчиси ва ҳимоячиси деб жаҳонга танитган АҚШ сиёсатининг обрўйи нечанчи бор чок-чокидан сукилмоқда.

Ташвишли томони шундаки, бу лаьнати Хитой авторитар ҳукумати ўзининг АҚШда ҳурмат қилиниши ва демак, юргизаётган сиёсатининг тан олинишини рўкач қилиб ўзининг зўравонлигини янада кучайтириши аниқ.  

Бу зўравонликнинг тиғи даставвал Шарқий Туркистондаги биродарларимизга, Тибет, Тайван миллиятчи курашчиларига ва ниҳоят Хитой мухолифат кучларига қарши йўналтирилиши кундай равшан.

Ва ниҳоят АҚШ-Хитой дўстона муносабатларининг хавфли томони шундаки, энди халқаро сиёсат кун тартибига демократия,  маънавият ва умуминсоний кадриятларни қўллаб қўвватлаш эмас балки тор шахсий, гуруҳий, моддий ва айрим сиёсий манфаатларни ҳар қандай йўл билан бўлсада ҳимоя қилиш стратегияси кириб келмоқда.  

Қиссадан хулоса шундан иборат: Айрим тор фикрли Ғарб сиёсатчиларининг диктатура ҳукмрон бўлган давлатлар билан олиб бораётган  нотўғри сиёсатининг касофати миллиардлаб инсонлар бошига кўплаб кулфат ва фалокатлар келтирмоқда.  

Шу ташриф муносабати билан эълон қилинган айрим рақамлар(1996 йилги):  
                                                             
.......................................................АҚШ ................     Хитой
                                                     
Мудофаа бюджети, млрд. доллар. . . . . 263, 9                     31, 7
Узоқка учадиган бомбаловчи
Стратегик учоқлар сони………………………. 178                          0
Стратегик ядро қуроллари сони. . . ……… 7150                   149
Ядровий қуролланган сув ости кемалари сони . 17               1
Учокларкунадиган улкан ҳарбий кемалари сони11               0
Модерн тактик ҳарбий учоклар сони…………4450                 697
Хужумкор сув ости кемалари сони………………78                    61
Доимий ҳарбий кешинлар сони, (млн. киши) 1, 5                3, 0
Брутто миллий махсулот. . . . . . . .           7, 2 биллион.$     560млрд.$
Маълумот «Dagens Nyheter»(Швеция)газетасининг 1997й. 30-октябрь сонидан олинди.

Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: КУНДАЛИК 97. Ҳижратдаги сиёсий кураш. 1 Қисм

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz