Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Швеция : Ўзбекистон , 10: 0

Go down

 Швеция : Ўзбекистон , 10: 0 Empty Швеция : Ўзбекистон , 10: 0

Post by Admin Sun Feb 03, 2019 7:11 am

Швеция : Ўзбекистон, 10 : 0.
3нчи Қисм ёки учинчи гол.

...Икки голдан сўнг сиёсий майдондаги вазият Ўзбекистон командаси учун янада тушкунлик ва тузатиб бўлмас мағлубият сари чўкиб бормоқда, Швеция командаси эса ўз ютуқларидан рўҳланиб янада кучайиб бормоқда.

Навбатдаги кураш 3нчи голни уриш ҳақида.
Бу гол сиёсий партиялар ҳақида.

Бу сатрларни ўқиётганлар бу сафар ҳам голни Швеция командаси уришини билиб турибдилар.

Билмаганлар учун бу ҳужум ҳақида қисқача хабар:

Швецияда 8та партия бор. Ҳаммаси мустақил, улардан иккитаси ҳозир Парламентдаги кўпчилик партияларнинг қўллаб қўвватлаши натижасида Ҳукумат тузиш ва бошқаришни ўз қўлларига олдилар. Улар Социал демократлар ва Яшиллар партияси.

Уларни қўлловчилар – Сўллар партияси(собиқ коммунистлар), Марказчилар(Сентерпартиет, улар асосан қишлоқ ҳаёти, фермерларни қўллаш, она табиатни ҳиомя қилиш ва муҳожирларга инсонирй муносабатда бўлиш сиёсатини юргизишади) ва Либераллар.

Бу ерда энг қизиғи шундаки, Сентер ва Либераллар сўнгги сайловда Мухолифат Альянси сафларида ҳукуматни қўлга киритиш учун курашган эдилар. Бу Альянс Мухолифат ядроси бўлган Модераторлар, Либераллар, Сентер ва Христиан демократлар иборат эди.

Аммо сайлов натижаларига кўра Мухолифат кучлари Парламентда кўпчилик ўринларни эгаллай олмадилар.
Ҳукуматда ўтирган Социал демократлар ва Яшиллар партияси Сўллар қўллови остида бўла туриб ҳам Парламентдаги кўпчилик ўринларни ололмадилар.
Ҳар икки тараф – Ҳукумат кучлари ва Мухолифат ўртасидаги Ҳукуматни эгаллаш учун сиёсий курашда патвазият, яьни боши берк кўчага кириб қолиш ҳолати эзага келди.

Бундай вазиятни юзага келишига асосий сабаб еттинчи партия бўлмиш Швед демократлари партияси бўлди.

Бу партия собиқ Национал демократлар партиясининг янгича кўриниши бўлиб улар миллатчилик сиёсатини юргизадилар. Улар Швецияга қочқинлар келишини кескин чеклаш, асосан БМТнинг йўлланмаси билан келадиган кичик гуруҳ қочқинларга рухсат бериш, бошқа барча юз минглаб қочқинларга Швеция дарвозаларини ёпиш ва уларга Африка, Осиё давлатларида, улар қочиб чиққан жойларнинг чегараларида махсус лагерлар ташкил қилиб, ўша лагерларда қочқинларга ёрдам кўрсатиш, бошпана сўровчилар билан ўша ерда сўҳбатлар ўтказиш, Швецияда яшовчи келгиндиларга Швеция фуқаролигини беришни кескин чеклаш, барча келгиндиларга Швеция тили, маданияти ва урфу одатларини ўргатиш ва қабул қилишни талаб қилиш каби сиёсатни юргизишади.

Улар бу сафар Парламентдаги 19% ўринларни эгаллашди ва яна ўртадаги Тарозибон деб аталувчи ролга эга бўлишди.
Бу дегани улар ҳар икки тараф- Ҳукуматда ўтирган партиялар ва Мухолифат альянси билан музокаралар олиб бориши, қайси томон уларнинг шартларини қабул қилса ўша тарафни қўллашга рози эканликларини айтиб келишади деганидир.

Аммо Ҳукумат партиялари бу миллатчи партияни ҳамиша инкор қилиб келишади.
Мухолифат, аниқроғи улар ичидаги Модераторлар ва Христиан демократлар эса бу миллиатчи партия билан ҳамкорлик қилишга рози бўлишди.

Мақсад аниқ - уларнинг овзларидан фойдаланган ҳолда Ҳукуматни эгаллаш эди.
Аммо Сентер ва Либераллар бунга қарши чиқишди ва шу билан Мухолифат Альянсига дарз кетди.

Сайловдан сўнг Швеция Ҳукуматсиз вазият юзага келди. Собиқ ҳукумат “Муваққат Ҳукумат” деган номни олди.
Парламент раиси (Модераторлар партияси вакили) уч ой давомида ҳар бир партия раиси билан бир неча маротаба учрашиб уларга бошқа партиялар билан ўзаро музокаралар ўтказиб Ҳукумат тузишга уринишни таклиф қилди.

Жуда кўп уринишлардан сўнг ниҳоят Сентер ва Либераллар собиқ Ҳукумат вакилларини қўлашга ози бўлганлари учунгина Социал демократлар Яшиллар билан бирга янги Ҳукуматни тузиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Сал кам тўрт ойлик қизғин сиёсий курашлардан чарчаган Швецияда сиёсий вазият ниҳоят яна ўзининг сокин маромига қайта бошлади.
Қарийб ҳамманинг кўнгли тўлди, кўпчиликнинг истаги билан вазият ўнгланди.

Швеция жамиятидаги ана шундай хотиржамлик билан бир неча ойлаб курашиш, шовқин суронли намойишлар ўрнига давра столи атрофида ўтириб маслаҳатлар қилиш саньати орқали кўпчилик фуқароларнинг талабига мос келадиган қарорлар қабул қилиш бу жамиятнинг энг кучли қуролларидан биридир.

Ана шунинг учун ҳам бу жамият 200 йилдан ортиқ давр мобайнида давлатни собитқадамлик билан ривожлантириб ва юксалтириб келмоқда.

Унинг энг катта ютуқлари:
Барча ҳокимият тизимлари мустақил.
Сайлов тизими кучли, адолатли ва эркин.
8та мустақил партиялар жамиятнинг келажак сари етакловчи кучларидир.

1 миллиондан ошиқ келгиндилар Швецияда барча билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Ҳеч ким ҳеч нарсага зор эмас.
Ҳамма ёқ осойишта, тинч ва саришта.
Ҳамма жойда инсонлар самимий, улар ўртасидаги муносабатлар илиқ ва дўстона.

Энди Ўзбекистондаги сиёсий майдондаги вазиятга эътибор берсак бир зумда кайфиятимиз бузилади.
Чунки бу майдон мозорни эслатади.
Бирор сиёсатчини овози эшитилмайди. Фақат бир одамнинг овози радиолар, ТВ ва мажлисларда гумбурлаб туради.
У президент.
Қолганлари эса ана шу президент тайинлаган вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ўзларининг ёпиқ мажлисларида ҳаддилари сиққунча, овозлари буғилгунча одамларга бақириш, сўкиниш билан оворалар.
На оддий инсоний, нада сиёсий маданият деган тушунчалар бор уларда.

Мамлакатда номига 5-6та партия бор, аммо уларнинг барчаси Президент ва Ҳукуматни қўш қўллаб қўвватловчи партиялардир. Чунки улар аввал бошданоқ шу мақсадларда, яьни ҳукуматни қўлловчи сателлитлар сифатида Ҳукумат, аниқроғи Каримов томонидан тузилган партиялардир.

Мухолифат кучлари мана 26 йилдирки тақиқланган.
Бунга сабаб 1993 йилда Каримов шахсан ўзи Парламент минбаридан туриб мухолифат кучларини “қора кучлар” деб атаган эди.

Орадан 26 йил ўтиб яқинда янгитдан тузилган Давлат Хавфсизлик Хизматига янги раис этиб сайланган Ихтиёр Абдуллаев мухолифатга, хусусан Ўзбекистон Бирлик партиясига қарата шу гапларни такрорлади.

Халқнинг етакчи кучлари бўлган мухолифат ҳамон тақиқланган экан ўзбек жамиятида қандай қилиб ўзгаришлар бўлсин?

Қандай қилиб бу жамият вакиллари Ҳукуматнинг нотўғри сиёсати сабаб юзага келган муаммоларни, ўз дардларини уларни тушунадиган ва Ҳукуматга мухолифатда бўлган кучлар билан масалани муҳокама қилсин?

Русларнинг мақоли билан айтганда кучукнинг ўлиги айнан ана шу ерга кўмилган, ёки жамиятдаги минглаб муаммолар ва чигал тугунларнинг боши худди шу ерда!

Мен нима демоқчиман?
Гап шундаки, ҳар бир соҳанинг ўз муттахасислари бор.
Агар сиз бозордаги бир новвойдан олган ноннинг таьми ёки бир деҳқондан олган анжирнинг таьми тахир бўлса, эртасига сиз нонни бошқа новвойдан, анжирни эса бошқа деҳқондан оласиз, тўғрими?

Агар сиз хасталаниб қолсангиз бир табибга борасиз. Аммо табиб сизнинг дардингизни тушунмаса ва сизга даъво тополмаса, ёки унинг муолижалари ва ёзиб берган дорилари сизга ёрдам бермаса сиз бошқа табибга борасиз, тўғрими?

Сиёсат ҳам худди шундай. Қачонки сиз бошингизга тушган муаммолар бўйича кимга боришни билмасангиз ва ниҳоят ўша яшаб турган жойингиздаги ҳоким ёки бошқа бир амалдорга борсангизу лекин улар сизнинг дардингизга қулоқ солишмаса унда нима қиласиз?

Ўша ҳокимдан бошқа ҳокимингиз йўқ, ўша амалдордан бошқа амалдорингиз йўқ. Тўғри, уларнинг тепасида ўтирган раҳбарлари бор аммо улар узоооооқ Тошкентда.

Бояги мисолни эсланг, новвой билан деҳқонни.Бир қишлоқда бир эмас бир неча новвой , бир неча деҳқон бўлгани учун ҳам сиз ТАНЛОВ имкониятида эга бўлдингиз.
Бири ёқмаса иккинчисига бориш имкониятига эгасиз.

Хўш, агар ўша ерда сиёсатчи фақат битта бўлса, у ҳам фақат Ҳукуматни одами бўлса сиз дардингизни кимга айтасиз?

Ўша сиёсатчини катта акаси ёки отахонигами?
Хўш, сизнинг бошингизга муаммоларни туширган кичик сиёсатчи устидан қилган шикоятингизга унинг катта акаси ёки отахони жиддий эътибор беради, уни эмас сизнинг тарафингизни олади деб умид қиласизми?
Содда бўлманг биродар!

Хуллас гап шундаки, ҳар бир қишлоқ, ҳар бир туман, ҳар бир шаҳар ва ҳатто ҳар бир корхона ва маҳаллада камида иккита, икки лагер, икки тарафга қарашли сиёсатчи бўлиши лозим.

Бири ҳукумат вакили бўлган сиёсатчи, иккинчиси Мухолифат вакили бўлган сиёсатчи. Тамом вассалом!

Ўша чигал тугунни ечими ана шу ерда ва унинг бошқа ечими йўқ.
Гапни минг айлантирманг, мингта Хорун ар Рашидни топиб, мингтта қишлоққа ҳоким қилиб тайинламанг, фойдаси йўқ.

Ўша Хорун ар Рашид ҳам бир кун эмас бир кун барибир хато қилади аммо ўз хатосини билмаган ҳолда хотиржам хуррагини отиб ётаверади.
Чунки хатоларни кузатадиган ва уларни дадил , қўрқмасдан айтадиган рақиб у қишлоқда йўқ.
Рақиб йўқ жойда кураш йўқ, рақобат йўқ жойда ривожланиш йўқ.

Бу аччиқ ҳақиқатни яқинда ниҳоят Президент Мирзиёев ҳам тан олди. Аммо тан олиш бир нарса, амалда кўрсатиш умуман бошқа нарса.

Хуллас Ўзбекистон даврозасига гумбурлаб 3нчи гол ҳам кириб кетди. 3:0.


https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10156214432519503

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

 Швеция : Ўзбекистон , 10: 0 Empty Re: Швеция : Ўзбекистон , 10: 0

Post by Admin Sun Feb 03, 2019 7:13 am


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

 Швеция : Ўзбекистон , 10: 0 Empty Re: Швеция : Ўзбекистон , 10: 0

Post by Admin Sun Feb 03, 2019 7:14 am

Швеция:Ўзбекистон, 10: 0. Биринчи Қисм
https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10156204733419503

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

 Швеция : Ўзбекистон , 10: 0 Empty Re: Швеция : Ўзбекистон , 10: 0

Post by Admin Mon Feb 04, 2019 2:21 pm


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

 Швеция : Ўзбекистон , 10: 0 Empty Re: Швеция : Ўзбекистон , 10: 0

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum