Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар

Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар

Post by Admin Fri Oct 09, 2015 10:37 am

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар


Мундарижа

КИРИШ СЎЗИ

1.Қатағон сиёсатининг қурбонлари бўлган ташкилотлар ва корхоналар:
1.1.Сиёсий мухолифат ташкилотлари
1.2. Диний ташкилотлар
1.3. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари
1.4. Жамоатчилик ташкилотлари
1.5. Иқтисодий жамоа кўринишдаги корхоналар
1.6. Хусусий корхоналар
1.7. Давлат корхоналари

2. Қатағон сиёсатининг қурбонлари бўлган шахслар
2.1. Сиёсий мухолифат вакиллари
2.2. Ҳокимият органларида ишлаган шахслар
2.3. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари
2.4. Диндорлар
2.5. Сиёсий мухолифат вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва диндорларнинг қариндош уруғлари
2.6. Адвокатлар
2.7. Ўқитувчилар
2.8. Шифокорлар
2.9. Турли туман давлат идораларида ишлаган ходимлар
2.10. Ҳарбийлар
2.11. Талабалар
2.12. Мактаб ўқувчилари

3. Қатағон сиёсати сабабли давлатга ва халққа етказилган маьнавий ва моддий зарарлар


Ушбу китоб барча ўзбекистонликлар тўплаган, улар ёки уларнинг яқинлари ўз бошларидан кечирган оғир қисмат, таьқиб ва тайзиқлар, таҳқирланишлар, асоссиз қамоққа олинишлар, асоссиз узоқ муддатларга ҳукм қилинишлар, чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлганлар, оилани тебратиш учун дунёнинг турли туман давлатларида сарсон ва саргардонликка мажбур бўлган инсонлардан тўпланган далилий ҳужжатлар асосида тузилиб борилади. Шу учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ушбу китобни нашрга тайёрловчиларга ўз материалларини юборишларини сўраймиз.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty 1.Қатағон сиёсатининг қурбонлари бўлган ташкилотлар ва корхоналар

Post by Admin Fri Oct 09, 2015 10:57 am

1.1. Сиёсий мухолифат ташкилотлари:

1.1.1. Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракати
1.1.2. Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси
1.1.3. Ўзбекистон "Озод деҳқонлар" партияси
1.1.4. Ислом уйғониш партияси
1.1.5. Туркистон халқ ҳаракати
1.1.6. Ўзбекистон тадбиркорларининг мустақил касаба уюшмаси
1.1.7. Фермерлар ва деҳқон хўжаликлари ассоциацияси
1.1.8. Эркин Ёшлар уюшмаси
1.1.9. "Тўмарис" Хотин қизлар уюшмаси
1.1.10 "Миллий Мажлис" Жамоатчилик парламентини тузиш бўйича Ишчи Қўмитаси
1.1.11 "Адолат" жамиятда адолат ва тартиб қарор топиши учун фаолият юритган жамоатчилик ташкилоти

Бу ташкилотларнинг барчаси Қатағон сиёсатининг қурбонларига айландилар ва улар 1991...1993 йилларда ҳокимият томонидан тақиқланиб, уларнинг кўплаб раҳбарлари ва фаоллари қамоқларга олиндилар, омон қолганлари чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлдилар.

(давоми бор)

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Ўзбекистон ҳокимият органлари ҚАТАҒОН сиёсатининг қурбонлари: Ўзбекистон "Бирлик" халқ ҳаракати

Post by Admin Fri Oct 30, 2015 5:05 am

1989 йилда Москва (Совет Иттифоқи Компартиясининг Олий органи бўлмиш Политбюро) томонидан Ўзбекистон коммунистик партияси Марказқумига биринчи котиб этиб Ислом Каримов тайинланди. Ўша пайтгача у Қашқадарё вилояти партия котиби, Госплан раиси каби лавозимларида ишлаган эди.
Коммунистик партиянинг содиқ аскарларидан бўлган Каримов мамлакатда бошқа партиялар ҳам бўлиши мумкинлигини ҳатто тасаввур ҳам қила олмас, ўз партияси ичидаги турлича қарашларни ҳам дарҳол чеклайдиган ўта қаттиққўл раҳбар эканлигини тезда намоён қилди.

1986 йилда, Совет Иттифоқи Компартияси бош котиблигига Михаил Горбачев келиши билан мамлакатда секин аста Қайта қуриш ва Ошкоралик деган янгича сиёсат юргизила бошланди.
Бунга сабаб СССР деб аталмиш улкан бир мамлакатда шарқда Камчаткадан тортиб ғарбдаги Калининградгача, шимолда Янги ер оролидан тортиб жанубдаги Термизгача иқтисодий инқироз борган сари кучайиб бораётган эди.

АҚШ билан Совет Иттифоқи ўртасидаги доимий зиддият, совуқ уруш сиёсати ва қурол яроғ пойгаси СССР ва унинг таркибидаги барча жумҳуриятларни оғир аҳволга солиб қўйган эди. Миллионлаб меҳнаткашлар яратаётган бойликлар ва мамлакат хазинасидаги миллиардлаб доллар ҳажмидаги беҳисоб пуллар ядровий қуроллар, атом сув ости кемалари, жуда катта баландликда учалиган оғир бомбардимончи учоқлар, оғир зирҳли танклар, тезюрар ҳарбий машиналар, қитьалараро учадиган баллистик ракеталар ва яна минглаб турли туман қуроллар яратиш, бир неча ўн миллион аскардан иборат бўлган улкан Армияни доимий равишда урушга тайёр ҳолда сақлаб туриш, ёши 18 дан баланд бўлган барча эркакларга мажбурий 2 йиллик ҳарбий хизмат ва миллионлаб аскар ва зобитлардан иборат бу улкан Армияни таьминлаш учун зарур бўлган озиқ овқат, кийим кечак ва ҳоказоларга кетадиган маблағлар мамлакат хазинасини таг туби билан симираётган улкан бир очофат аждарҳонинг ҳеч тўлмас ва тўймас ўпқонига ғарқ бўлаётган эди.  
Бу инқироз тўғридан тўғри 250 миллиондан ошиқ бўлган ва бир неча юз миллатлар ва халқлардан иборат бўлган Совет Иттифоқи фуқароларини тинкаю мадорини қурита бошлаган эди.  
Айнан ана шу иқтисодий инқироз секин аста аввалига зиёлилар - олимлар, ёзувчилар, ўқитувчилар каби жамиятдаги илғор ва фаол фуқароларни, кейин эса улар ортидан коммунистик партия сафидаги фаолларни ҳам жунбушга келтира бошлади.

Ҳаммани бир муаммо қаттиқ ўйлантирар эди: Нега биз шунчалик куйиб пишиб меҳнат қилсак ҳам ўта ночор ҳолда яшаяпмиз? Нега озиқ овқатлар етишмайди? Нега бизлар астойдил меҳнат қилишимизга қарамасдан маошдан маошгача баъзўр тирикчилик қила оламиз?
Бундай оғирчилик ва қийинчиликларнинг сабаблари нимада?

Ана шу каби саволлар жамиятдаги фаол фуқароларни ўйлантира бошлади. Аввалига Болиқбуйи жумҳуриятларида(Латвия, Литва ва Эстонияда), кейин эса секин аста Россия, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Арманистон, Гуржистон каби жумҳуриятларда турли туман тўгараклар, илк жамоат ташкилотлари тузила бошланди.

Ўзбекистонда ана шундай жамоат ташкилотларининг қалдирғочларидан бири Ёзувчилар уюшмаси қошида тузилган "Оролни қутқариш қўмитаси" бўлди.
Кун ўтган сари бу ташкилотда кўриладиган масалалар сони қўмитанинг торгина имкониятлари доирасини ёриб чиқиб кенгроқ мужодала майдонига катта зарурат борлиги аён бўла бошлади.

Ана ўшанда айрим фаолларнинг саьйи ҳаракатлари билан қўмита таркибида "Бирлик" халқ ҳаракатига асос солинди.
Айни пайтда Украинада Рух, Россияда Демократик партия, Озарбайжонда халқ ҳаракати ва "Қорабоғ" қўмитаси ва бошқа жумҳуриятларда ҳам турли туман жамоат ташкилотлари тузила бошланди.
Бир сўз билан айтганда Совет Иттифоқининг халқлари 70 йилдан ортиқ чўзилган узоқ йиллик сиёсий уйқудан уйғона бошладилар. Халқ ўзининг ночор ҳаётидан норози бўлиб жунбушга кела бошлади, Совет Иттифоқининг бепоён кенгликларида яшаётган миллионлаб фуқароларнинг ўз ҳаётларидан норози овозлари борган сари кескинроқ ва дадилроқ янграй бошлади....

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Ўзбекистон ҳокимият органлари ҚАТАҒОН сиёсатининг қурбонлари: Ўзбекистон "Бирлик" халқ ҳаракати, II Қисм: US vs SU

Post by Admin Fri Oct 30, 2015 6:31 am

US vs SU
Совет Иттифоқида Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати орадан бор йўғи 5 йил ўтиб бу улкан ва қудратли давлатни парчаланиб кетишига олиб келди.
Аммо бу дунё тарихида катта ва ўчмас из қолдирган, СССР деб аталмиш қудратли давлатнинг бир неча йил ичида тўсатдан парчаланиб кетишини фақат Ошкоралик ва Қайта қуриш сиёсатига боғлаш нотўғри бўлади.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак Ошкоралик ва Қайта қуриш сиёсати СССРда узоқ йиллар давом этган оғир иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий инқирознинг сўнгги, якуний ва ҳал қилувчи даврига тўғри келди холос. Шундай қудратли давлатнинг тўсатдан ана шундай қулаши аслида табиий ҳол эканлигини кўпчилик билишмаган, фақат айрим кучли сиёсатчилар ва файласуфлар бу нарсани кўра билишган холос.

Мен ўша Қайта қуриш бошланиши арафасидаги йилларни яхши эслайман. Бу 1980...84 йилларга тўғри келади. Ўша пайтларда мен САНИИРИда илмий ходим бўлиб ишлар эдим. Оладиган маошим 120 сўм эди. Агар бу пулни бозордаги озиқ овқатга солиштирсак, гўшт 4..5 сўмлар атрофида, бир буханка(ярим кило нон) 24 тийин, бир литр сут 10 тийин, бир кило ўсимлик ёғи 70 тийин, сариёғ 1 сўм, картошка, пиёзларнинг бир килоси 30..40 тийин, бир кило шакар 60 тийин эди. Аммо кийим кечаклар қиммат эди, мен талабалик йилларимда (6 йил давомида) кийган туфлимни асраб авайлаб илмий ходим бўлиб ишлаб юрганда ҳам яна 4..5 йил кийганман. Бир костюм шим камида 10 йил кийилар эди. Болалар кийими нисбатан арзонроқ аммо тақчил эди. Эсимда мен ҳар сафар Москвага ҳизмат ёзасидан сафарга борсам бўш вақтим бўлди дегунча Болалар дунёси деб аталмиш улкан магазинга югурар эдим ва болаларимга колготка, туфли, исиқ кийимларни узундан узун навбатларда туриб олар эдим.
Кейин ортган пулга озиқ овқат дўконларида яна навбатларда руиб пишлоқ, сариёғ, турли туман ширинликлар, печеньелар олар эдим. Буларни ҳаммаси Тошкентда тақчил эди.

Учоқнинг нархи бир томонга 54 сўм эди(бориш келиш 108 сўм, қарийб менинг бир ойлик маошимга тенг!) ва уни ишхонам тўлар эди, акс ҳолда бирор мен каби илмий ходим ёки инженер ўз маошига Москва, Ленинград каби шаҳарларга томошага бора олмас эди.
Биз фақат узоқ навбатларда туриб Касаба уюшмаси орқали бир неча йилда бир марта арзон нархларда дам олишга бирор курортга бора олар эдик, ўшанда ҳам 3..4 болали оила бундай дам олишга бора олмас эди.

Сарлавҳани US vs SU  деб қўйишимни сабаби ўша пайтлардаги айнан ана шу қарама қаршилик, яьни United State versus Soviet Union, ўзбекчасига АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги қарама қаршилик биз, оддий халқ вакилларини аҳволини кун сайин оғирлаштираётган эди.
Совет Иттифоқи давлат сиёсати планли, фақат давлат қарамоғида бўлган муклчиликка асосланганлиги ва хусусий мулкчиликка қарши бўлгани учун иқтисодий эркинликлар йўқ эди.  Бу эса ҳар бир корхонанининг ривожланиши фақат ва фақат амалдорлар ва 5 йиллик олдиндан режалаштирилган ишларни амалга ошириш каби ишлардан иборат эди.
Коньюктура, эркин бозор, талаб ва эҳтиёж каби мўҳим иқтисодий тушунчалар совет дарсликларидан олиб ташланган, ҳаётда уларни қўллаш имкони йўқ эди.

Айни пайтда ўз иқтисодий сиёсатини эркин бозор қонунларига асослаган АҚШ давлати ўз куч қудратини доимий равишда ошириш имконларига эга эди.
Бу сиёсат нафақат давлатни балки фуқароларни ҳам тўқ ва фаровон яшашга кенг имкониятлар яратар эди.

Агар Совет Иттифоқи ўз сиёсатида салгина бўлсада иқтисодий эркинликларга йўл очганида у ҳолда бу қудратли давлат яна бир неча ўн йиллар сақланиб қолиши ва ҳатто бугунги Хитой каби иқтисодий томондан қудратли давлатлар қаторида қолиши мумкин эди. Аммо бу барибир вақтинчалик бўлар эди холос, чунки сиёсий эркинликларсиз бирор давлат узоқ йиллар тинч ва хотиржам ривожлана олмайди, инсонлар нафақат қорин ғамида балки қорин тўйгач маьнавий очликдан норози бўла бошлайдилар.

Ўша оғир йилларга қайтадиган бўлсак Совет Иттифоқини иккинчи томондан ҳолдан тойдираётган нарса бу улкан социалистик лагерни ташкил қилган бир неча ўнлаб давлатларни доимий равишда иқтисодий ва ҳарбий томондан қўллаб қўвватлаб туриш мажбурияти эди.
Коммунистик Интернационал байроқлари остида тўпланган, асосан Совет Иттифоқининг ҳарбий ва иқтисодий ёрдами туфайли ҳокимиятга келган ва уни ушлаб турган ҳукуматлар доимий равишда ёрдамга муҳтож эдилар, чунки улар ҳам давлатни совет раҳбарлари ўргатгандек планли экономия асосида бошқарар эдилар. Улар сафида биринчи ўринда Варшава Шартномасига кирган Шарқий Европа давлатлари (Польша, Руминия, Шарқий Германия, Чехословакия, Болгария ва ҳоказолар), ўнлаб Африка ва Лотин Америкасидаги давлатлар кирар эдилар.
Сўнгги йилларда Афғонистонда ҳам социалистик руҳдаги ҳукумат тузиш учун 1978 йилда бошланган уруш аслини олганда СССР ва АҚШ ўртасидаги уруш шаклида эди. Ўша пайтларда афғон мужоҳидлари сафларида ва АҚШ кўмаги остида бугунги Ал Қоиданинг собиқ раҳбари Усама бен Ладин ҳам хизмат қилганлиги кўплаб маьлумотларда келтирилади.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Ўзбекистон республикаси ОЛИЙ СУДИ РАИСИ жаноб Буритош МУСТАФОЕВга

Post by Admin Fri Nov 13, 2015 4:46 am

Ўзбекистон республикаси ОЛИЙ СУДИ РАИСИ жаноб Буритош МУСТАФОЕВга

УЯ 64/71 ЖИЭМда сақланаётган маҳкум Азам Турғунович ФАРМОНОВ ҳимоячиси
Толиб ЁҚУБОВнинг ШИКОЯТИ (назорат тартибида)

Муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси!

Сизга ҳурматимни изҳор этган ҳолда, диққатингиз ва кўриб чиқишингиз учун 2006 йил 29 апрель куни Жиззах вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаев томонидан Азам Фармонов ва Алишер Караматовга нисбатан қўзғатилган №1-110/2006 жиноий иш (ж/и) бўйича назорат тартибидаги ушбу ШИКОЯТни юбормоқдаман. Мазкур матн бошидаёқ айтмоқчиман-ки, МЕН ХОЗИРГИ КУНГАЧА Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг №1-110/2006 ж/и-ида ҲИМОЯЧИ БЎЛИБ ҚОЛМОҚДАМАН. Мазкур даъвони асослаш ўта оддий.

Менинг юқорида айтилган ж/и-нинг суд ишюритувида ҳимоячи сифатида қатнашганимни нусхаси ушбу Шикоятга илова қилинаётган, ж/и-лар бўйича Янгиер шаҳар судининг 07.06.2006 да чиқарган (раислик қилувчи – жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси Хидирбоев Э.М.) ажрими тасдиқлайди [уни №1 каби белгилайман – Т.Ё.]. Бироқ, судья Э.Хидирбоев 15.06.2006 да чиқарган бошқа бир суд ажрими [уни №2 каби белгилайман – Т.Ё.] билан мутлақо ноқонуний равишда мени №1-110/2006 ж/и-нинг суд ишюритувида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Исбот:
Ушбу Шикоятга илова қилинаётган №2 ажримдан яққол кўринади-ки, мени химоячиликдан чиқариш ҳақидаги илтимосномани суд ишкўрувида қатнашаётган Янгиер шаҳар прокурори катта ёрдамчиси жаноб Норбутаев Ш. киритган. ЎзР ЖПК 52-моддасининг 1-қисмида “Гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчи ҳимоячидан ишюритувнинг исталган пайтида воз кечишга ҳақли. Бундай воз кечиш фақат гумонланувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси бўйича... йўл қўйилади” дейилади.
№2 ажримни чиқарганда судья Э.Хидирбоев ЎзР ЖПКнинг 80 ва 423 моддаларига асосланади. У бундай ёзади: “Юқорида баён этилган ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 80-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423-моддасини қўллаб суд АЖРИМ чиқаради... ”. Бу моддалар ҳимоячини судишюритувидан рад этиш масаласига бирор бир алоқаси борми? Ҳеч қандай алоқаси йўқ! 80-модда рад этиш ва ўз-ўзини рад этишга баёнот бериш ҳамда рухсат бериш тартибини, 423-модда эса суд мажлисида ажримлар чиқариш тартибини очиқлайди.
Маълум бўлди-ки, 1) Янгиер шахар прокурори катта ёрдамчиси Норбутаев Ш. мени рад этиш ҳақида илтимоснома киритишга ҳеч қандай алоқаси ва ҳуқуқи бўлмаган; 2) судья Э.Хидирбоев №2 ажримни чиқаришда (А): ё процессуал қонунларни менсимаган; ё (Б): айёрлик ишлатмоқчи бўлган; ёки (В): прокуратуранинг катта босими остида бўлган – бирорта бошқа сўз билан унинг бебурд №2 ажримни чиқарганини тушунтириб бўлмайди. (Исбот тугади).
Шундай қилиб, МЕН ҲОЗИРГИ КУНГАЧА №1-110/2006 ж/и-да Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг ҳимоячиси бўлиб қолмоқдаман.

ИЗОҲ 1. Мазкур ж/и фигуранти Алишер Караматов 2012 йил 12 мартда қамоқдан озод этилди ва шунинг учун кейинги гаплар фақат Азам Фармонов ҳақида боради, Алишер Караматовнинг исми ва фамилияси эса керак бўлган жойлардагина ишлатилади. (Тамом).

ЭНДИ АСОСИЙ МАСАЛА ҲАҚИДА

№1-110/2006 ЖИНОИЙ ИШДА

1) Азам Фармонов ва Алишер Караматов МУТЛАҚО АЙБСИЗ деб ҲИСОБЛАЙМАН ва БАЁНЛАЙМАН, чунки у НОҚОНУНИЙ, ТЎҲМАТ билан ва ҒАРАЗЛИ МАҚСАДДА қўзғатилган;
2) 2006 йил 29 апрель эрталаб тахминан соат 730 да, вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ БЎЙИЧА ТЕЗКОР ТАДБИР ЎТКАЗИЛМАГАН;
3) 2006 йил 29 апрель, эрталаб тахминан соат 730 да, вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида “жабрланувчи” Ўктам Маматқулов томонидан “товламачилар” Азам Фармонов ва Алишер Караматовга ПУЛ БЕРИШ ФАКТИ БЎЛМАГАН;
4) Милиция ходимларининг Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ АМАЛИЁТИ 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 700 ва 730 лар орасида ГУЛИСТОН шаҳрининг ТУРЛИ НУҚТАЛАРИДА ЎТКАЗИЛГАН;
5) Азам Фармонов ва Алишер Караматов ушлангандан кейингина жиноий иш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш: (1) Ўктам Маматқуловнинг Азам Фармонов ва Алишер Караматовга пул бериши ва (2) Азам Фармонов ва Алишер Караматовни ушлаш ВЕРСИЯЛАРИНИ ТЎҚИШ иши бошланган.

Шундай қилиб, Жиззах вилоят прокуратураси ва Сирдарё вилояти ички ишлар бўлими тергов бошқармаси томонидан илгари сурилган айблов ва №1-110/2006 ж/и бўйича тўпланган тергов материаллари ҳамда жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг №1-110/2006 ж/и бўйича чиқарган ҳукми тамоман АСОССИЗ, НОҚОНУНИЙ ва тўғридан-тўғри ТЎҲМАТдан иборат, деб ҲИСОБЛАЙМАН. Демак,
(i) №1-110/2006 ж/и фигуранти Азам Фармонов бирор-бир шартсиз зудлик билан қамоқдан ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИЛИШИ КЕРАК;
(ii) ЎзР ЖПКнинг 83-моддасининг 1-қисмига асосан №1-110/2006 ж/и фигурантлари Азам Фармонов ва Алишер Караматов дарҳол тўлиқ ОҚЛАНИШЛАРИ керак.

Буни тушуниши учун инсон олий юридик билимга эга бўлиши шарт эмас.
Менинг юқорида келтирилган 1) – 5) иддаоларимни исботлаш учун ушбу учта ҳужжат ЕТАРЛИ:
► Жиззах вилояти прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаевнинг 29.04.2006 да жиноят иши қўзғатиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳақидаги чиқарган ҚАРОРИ;
► Жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилиш ҳақида Сирдарё вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг катта терговчиси, подполковник Б.Кодировнинг 16.05.2006 да чиқарган ҚАРОРИ;
► Жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 да чиқарган ҲУКМИ.

ИСБОТ:

Ҳар иккала терговчи ва судья Азам Фармонов ва Алишер Караматов 2006 йил 29 апрель куни эрталаб тахминан 730 да жабрланувчи Ўктам Маматқуловдан товламачилик йўли билан олмоқчи бўлган пулни олишаётганда Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан нақд ушланганлар деб ҳисоблайдилар.

Қ.Маллаев қароридан парча:

29.04.2006 куни, А.Формонов узининг жиноий шериги А.Караматов билан бир гурух булиб, Сирдарё вилояти Гулистон шахрида У.Маматқуловдан Узбекистон Республикаси купюрасида 200.000 сум ва 250 АКШ долларини У.Маматқуловнинг харакатлари юзасидан фермер хужалик рахбарлари ёзган аризасини «Интернет» тармоги оркали ошкор килмаслик эвазига товламачилик йули билан олаётган вактида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, уларнинг жинояти фош этилган. (Парча тугади). [Қарордаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].

Б.Қодиров қароридан парча:

2006 йил 29 апрел куни тахминан соат 7.30 ларда Жиззах вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида Формонов Аъзамжон ва Караматов Алишерлар Катта Узбек Трактининг Гулистон –Тошкент йўналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тўғрисидаги автобекатда Маматқулов У дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулни олаётганида накд ушланган. (Парча тугади). [Қарордаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].

Изоҳ 2. Б.Қодиров қароридан олинган парчада учта объект: 1) Катта Ўзбек Трактининг Гулистон –Тошкент йўналиши бўйича Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчаси; 2) Вилоят касалхонаси; 3) Автобекат ҳақида гап бораяпти. Катта Ўзбек Тракти билан вилоят касалхонаси орасидан иккитомонлама темирйўл ўтган. Катта Ўзбек Тракти билан темирйўл ўтган дўнглик (полотно) ораси 4-5 метр. Айтилаётган автобекат олди очиқ, уч томони ва томи бетон блоклардан иборат катта айвон бўлиб, у темирйўлга “орқа ўгирган” ҳолда қурилган, ўлчамлари тахминан – бўйи 6 м., эни 3 м., баландлиги 2,5 м. Вилоят касалхонаси темирйўл полотносидан камида 100 м. нарида жойлашган. Темирйўл полотносидан вилоят касалхонаси томон пастга тушилса, полотнодан тахминан 20-25 м. нарида яна битта автобекат бор. Трассадаги автобекат олдида мамлакат ғарбидан келаётган барча катта-кичик автобуслар, маршруткалар ва оддий таксилар тўхтаб ўтади (одам туширади ёки одам олади). Нариги томондаги автобекат эса шаҳарнинг ўзига хизмат қилади – олдида кичик автобуслар ва таксилар тўхтайди. Шаҳардан келаётган кўча вилоят касалхонаси олдидан ўтиб автобекат олдида чапга, маҳаллага бурилади. Ҳукмда айтилаётган нонвойхона шу кўчанинг ичида жойлашган. Маҳалла бир қаватли хусусий уй-ҳовлилардан иборат (Тамом).

Суд ҳукмидан 1-чи парча:

2006 йил 29 апрель куни ларда Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида судланувчилар Формонов А. ва Караматов А.лар Катта Узбек Трактининг Гулистон-Тошкент йуналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тугрисидаги автобекатда Маматқулов У.дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200.000 сум пулни олаётганида накд ушланган. (Парча тугади). [Ҳукмдаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].

Изоҳ 3: “Нақд ушланди” и “пул бераётганда ... ушланди” иборалар тенгкучли бўлгани учун, мен бундан кейин “нақд ушланди” иборасидан фойдаланавераман.(Тамом).

Маълум-ки, “нақд ушланди” дегани жиноят содир этаётган шахс жиноят содир қилаётган ЖОЙДА ва ПАЙТДА ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ёки қандайдир фуқаровий шахс(лар) томонидан ушланганлигини билдиради. Азам Фармонов ва Алишер Караматов мисолида эса нақд ушлашни Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари амалга оширишган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва фуқаровий шахс томонидан нақд ушлашнинг ягона фарқи шундан иборат-ки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноятчи қочишининг олдини олиш мақсадида дарҳол унинг қўлларига қўлкишан солишади.

Азам Фармонов қаерда ва қандай ҳолатда ушланган?

Юқорида келтирилган учта ҳужжатнинг барчасида Азам Фармонов вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан тезкор-қидирув амалиёти ўтказилган пайтда нақд ушланди дейилади. Прокуратура ва милиция ходимлари томонидан нақд ушланган одамда ушланиш жойидан қочиб кетиш учун ҳеч қандай шанс (имконият) бўлмайди, чунки, биринчидан, унинг олдида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари туришади, иккинчидан, унинг қўлларига қўлкишан солинган бўлади, учинчидан эса, жиноятчи (лар)нинг ушланиш жойи сергавжум бўлса, одатда, қизиқувчан кўзлардан узоқлаштириш мақсадида тезкор тадбир ўтказаётган милиция ходимлари ушланган одам (лар)ни тезроқ вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб кетишга ҳаракат қилишади . Трасса Ўзбекистон ғарбини Тошкент билан боғловчи ягона йўл бўлганлиги сабабли автобус бекати шанба ва якшанба кунлари гавжум бўлади. Эслатаман, воқеа шанба куни юз берган (29 апрель 2006 йил).

Демак, прокуратура, милиция ва суднинг жавобгар шахслари мос равишда К.Маллаев, Б.Қодиров ва Э.Хидирбоевнинг ёзишича, Азам Фармонов ва Алишер Караматов ҲАР ИККАЛАСИНИНГ ҳам қўлига ҚЎЛКИШАН СОЛИНГАН ҳолда прокуратура ва милиция ходимларининг ЎРОВИДА бўлишган.

Суд ҳукмидан 2-чи парча:
“судланувчи Караматов А.нинг бирламчи берган тушунтириш хатидаги Гулистон шахар Обл.больница рупарасида Маматқулов У. машина багажидан пулни олиб унга берганлиги, 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги, кучадаги пулларни олишиб, холислар иштирокида суратга олганликлари хакидаги курсатмалари” (Парча тугади). [Ҳукмдаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].

Э.Хидирбоевнинг: “ ... 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги” ёзувидан учта нарса: 1) Азам Фармонов ва Алишер Караматов ёнида (олдида) “жабрланувчи” Ў.Маматқуловдан бошқа ҳеч бир прокуратура ва милиция ходимлари бўлмаганлиги; 2) нонвойхона автобус бекати ёнида жойлашганлиги; 3) А.Караматов пулларни Гулистон-Тошкент трассасига ташлаб қочганлиги дарҳол ойдин бўлади.
1-чи иддао бўйича. Ў.Маматқуловдан пулни олгач, А.Караматов чопиб келаётган қандайдир иккита одамни кўрибоқ ҚОЧА БОШЛАГАН. Бу – А.Фармонов ва А.Караматов ёнида (олдида) Ў.Маматқуловдан бошқа ҲЕЧ КИМ БЎЛМАГАНИНИ, унинг қўллари қўлкишан билан БОҒЛАНМАГАНИНИ, ва демак, уларни нақд УШЛАШ БЎЛМАГАНИНИ билдиради.
2-чи иддао бўйича: Судья Э.Хидирбоевнинг иддаоси абсурд (ҳақиқатдан тамоман узоқ), чунки автобус бекати ёнида ҳеч қандай нонвойхона йўқ. Нонвойхона автобус бекатидан тахминан 200 (икки юз) метр нарида, темирйўл полотнасининг иккинчи (бошқа) томонида жойлашган. Одам нонвойхонагача қочиб бориши учун аввал у зиналари ўта харобага айланган, эни 2 метр бўлган бетон плита бўйлаб баланд темирйўл тепалиги (насып)га кўтарилиши, кейин тепалик (насып) устидан ўтган иккитомонлама темирйўлдан ўтиши, зиналари олдинги бетон плитанинг зиналаридан ҳам дабдалароқ бетон плитадан тепалик (насып)нинг нариги томонига пастга тушиши, у ердан эса нонвойхонагача яна камида 100 (юз) метр чопиб бориш керак. А.Караматов нонвойхона томон чопаётган пайтда азамат милиционерлар икки сакраб унга етиб олишлари қийин эмас эди. У азаматлар қаерда туришган? Умуман, улар бўлганми-йўқми? Ёки улар тамошобинликка боришганми? Хулоса ўз-ўзидан аён – 37 ёшлик А.Караматов нонвойхонагача чопиб борган экан, демак, темирйўл полотнасининг икки томонида ҳам тезкор-қидирув гуруҳининг бирорта ходими БЎЛМАГАН.
3-чи иддао бўйича. Пулни олган А.Караматов уни ташлаб қочган бўлса, у пулни фақат Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трасса-йўлига ташлаши мумкин, чунки темирйўл полотносининг ҳукмда айтилаётган автобус бекати жойлашган томонида бошқа йўллар (кўчалар) йўқ. Бироқ бу ҳолат суд гувоҳ деб атаётган барча одамларнинг кўргазмаларига тўлиқ зиддир, чунки уларнинг кўргазмаларида бундай ёзилган:
“29 апрель куни эрталаб мени милиционерлар тўхтатишди ва бир ишда гувоҳ бўлишни сўрашди. Машинага ўтқазиб мени вилоят касалхонаси ЁНИДАГИ автобус бекатига олиб келишди. У ерда дўконча (киоск) бўлиб, унда сотувчи турли нарсаларни сотиб ўтирган экан. Бекатнинг нариги учида чала қурилган, эшиксиз ва деразасиз хона бор экан. Хона ичида биз ахлат уюмини кўрдик, унинг устида бир неча пачка пул ётган экан. Менинг кузатувимда милиционерлар пулларни санаб чиқишди. [Давомида 100, 200, 500 купюрали ўзбек пулларидан нечта бўлганлиги кўрсатилган]. Милиционерлар протокол тузишди, ва мен унга имзо чекдим”. Фақат битта “гувоҳ” уни автобус бекатига олиб келишганда, у милиционерлар орасида Алишер Караматов турганини кўрганлигини айтган.[1) ёнидаги деган сўзни мен катталаштирдим; 2) гувоҳ сўзини мен қўштирноқ ичига олдим, чунки саводсиз судья Э.Хидирбоев гувоҳ ва холисларни фарқ қилмас экан – Т.Ё.]

Дарҳақиқат... ж/и-да айтилаётган объектлар (вилоят касалхонаси, автобус бекатлари, нонвойхона қандай жойлашган)?

Учта объект (Гулистон-Тошкент йўналишидаги, Катта Ўзбек Трактининг бир қисми бўлган Тошкент кўчаси, шу кўчада жойлашган автобус бекати, ва вилоят касалхонаси)нинг жойлашиши ҳақида, ҳамда вилоят касалхонаси олдидаги иккинчи автобус бекати ва нонвойхона ҳақида подробно рассказано 2-чи Изоҳда батафсил ёзилган. Ҳар икки автобус бекати вилоят касалхонасининг “рўпарасида” жойлашган – биринчиси вилоят касалхонасидан тахминан 130 метр масофада, иккинчиси эса вилоят касалхонасига яқинроқ жойлашган – уларнинг ораси тахминан 100 метр чиқади. Бу автобус бекатларини устидан темирйўл ўтган баланд дўнглик (насыпь) полотноси ажратиб туради. Тергов ва суднинг версиясига кўра жиноят Катта Ўзбек Трактида жойлашган биринчи, асосий автобус бекати олдида содир бўлган.
Судья “гувоҳ” деб айтаётган одамларнинг гапига қараганда, улар пулни вилоят касалхонасига яқин жойлашган автобус бекати томининг остида чала қурилган хона (деразасиз ва эшиксиз) марказида уюлиб турган ахлат уюми устида кўришган. Судья Э.Хидирбоев ҳукмда гўё Алишер Караматов “… югуриб келаётган қандайдир иккита одамни кўриб қоча бошлади ва пулларни кўчага ташлади…” деб ёзади. Демак, Азам Фармонов ва Алишер Караматов Ў.Маматқуловдан пул “олишаётган” пайтда Гулистоан-Тошкент Трассасидаги асосий автобус бекати олдида бўлишган. У ерда эса бошқа кўча йўқ. Демак, Алишер Караматов пулларни фақат трассага “ташлаши” мумкин, чунки судьянинг ёзишича “… пулларни кўчага ташлаб нонвойхонага югуриб кирди…”. Яна бир марта эслатаман: жиноят содир этилган жой билан нонвойхона орасидаги масофа минимум 200 метрга тенг ва улар темирйўло полотнасининг турли томонларида жойлашган!

Жиноят содир этилган жойдан 200 метр нарида жойлашган нонвойхонага жиноятчи “югуриб кириши” мумкинми? Одам ўзидан 5-10 (беш-ўн) метр наридаги бино (уй, ҳовли)га текис-равон йўлдангина “югуриб кириши” мумкин! Жиноят содир этилган жойдан нонвойхонагача бўлган йўл бирорта ҳам тўсиқ бўлмаган текис-равон кўча эмас – жиноят содир этилган жойдан нонвойхонагача чопиб бориш учун одам аввал баланд иккитомонлама темирйўл полотносидан ошиб ўтиши керак! Бунинг учун эса у аввал эни 2 метрли, зиналари тамоман бузилиб (емирилиб) кетган бетон плита орқали полотнонинг баланд дўнглиги (насыпь)га кўтарилиши, кейин тўрт қатор рельслар устидан сакраб насыпь устида минимум 10 метр югуриши, ва насыпдан зиналари баттарроқ емирилиб кетган бетон плита орқали полотнанинг иккинчи (нариги) томонига тушиши ҳам керак. Шўбҳасиз-ки, айтилган ТЎСИҚЛАР бўлган 200 метрлик масофани чопиб босиб ўтиш билан ТЕКИС йўлда камида 400 метрлик масофани чопиб ўтишга баробардир. Йўлида жиддий тўсиқлар бўлган, 200 метр нарида жойлашган нонвойхонага “чопиб кирди” дейишда мантиқ борми? Жиддий тўсиқлар бўлган бу масофани 37 ёшли одам (Алишер Караматов) неча минутда чопиб ўтиши мумкин? У қисқа масофаларга югуриш бўйича дунё чемпиони Ямайкалик Усейн Болт эмас-ку! Аминман, Алишер Караматовга бунинг учун камида 10 (ўн) минут вақт керак бўларди. САВОЛ: Шу пайтда, яъни Алишер Караматов нонвойхона томон қочиб бораётган пайтда, милиция ходимларининг тезкор гуруҳи қаерда бўлган? Тезкор гуруҳни бу ерга жиноятчиларни ушлаш учун жўнатишганми ёки қочиб кетаётган жиноятчининг орқасидан тамошо қилиб туриш учунми?

Ушбу саволларни ҳам тушунтириб бўлмайди:
(1) А.Караматов томонидан трассага ташланган пуллар қандай қилиб темирйўл полотнасининг нариги (бошқа) томонидаги вилоят касалхонаси ОЛДИДА жойлашган автобус бекатининг томи тагидаги чала қурилган хона ичига бориб қолди?
(2) Фараз қилайлик Алишер Караматов пул солинган пакетни кўтариб, темирйўл оша вилоят касалхонаси олдидаги автобекатгача қочиб борган бўлсин. Агар Алишер Караматов мазкур автобус бекатигача чопиб (қочиб) борган, ва унинг ёнидан чопиб ўтаётиб пул солинган пакетни чала қурилган хона ичига пакетни отиб юборган бўлса, ким пул солинган пакетдан пачкаларни ажратиб олиб уларни ахлат уюми устига ташлаб қўйган?
(3) Агар Алишер Караматов мазкур бекатгача чопиб (қочиб) борган ва чопиш (қочиш)да давом этиб нонвойхонагача етиб борган бўлса, Азам Фармонов ва Алишер Караматовни “нақд ушлаган” ТЕЗКОР ГУРУҲ ҚАЕРДА турган? Азам Фармонов ва Алишер Караматовни “НАҚД УШЛАШ” қаёққа йўқолди? Аввал ёмон ниятли икки одамни ушлаб, кейин уларнинг бирига жиноят содир этилган жойдан қочиб кетишга ва уни қувиб ета олмай нонвойхонагача бўлган 200 метр масофани босиб ўтишга имкон берган гуруҳни ТЕЗКОР ГУРУҲ дейиш мумкинми?

Ушбу уч ХУЛОСАнинг ҳар бирини инкор этиб бўлмайди:
1) 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 730 да Жиззах вилояти прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ БЎЙИЧА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛМАГАН;
2) 2006 йил 29 апрель, эрталаб соат 730 да, вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида “жабрланувчи” Ўктам Маматқуловнинг “товламачилар” Азам Фармонов ва Алишер Караматовга ПУЛ БЕРИШ ФАКТИ БЎЛМАГАН;
3) 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 730 да Жиззах вилояти прокуратураси ва милицияси ходимлари вилоят касалхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳри Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни НАҚД УШЛАШ БЎЛМАГАН.

Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг АЙБСИЗЛИК факти тўлиқ ИСБОТЛАНДИ.

Юқорида келтирилган ИСБОТ:
(I) Азам Фармонов томонидан Ўктам Маматқуловдан ТОВЛАМАЧИЛИК йўли билан ПУЛ талаб қилиш факти БЎЛМАГАНИНИ;
(II) Жиззах вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.Маллаев томонидан 29.04.2006 да №1-110/2006 ж/и қўзғатилиши НОҚОНУНИЙ ва ТЎҲМАТДАН иборат эканлигини кўрсатади.

Юқорида келтирилган, инкор қилиб бўлмайдиган фактлар ва исботдан келиб чиқиб
1) (а) 2006 йил 29 апрель куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳибс этилиши тамоман ноқонуний бўлган -
(б) 2006 йил 15 июнь куни жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар суди (судья Э.Хидирбоев) томонидан судланиб 9 (тўққиз) йилга озодликдан маҳрум этилиши тамоман ноқонуний бўлган -
(в) 2006 йил июлидан бошлаб жазо муддатини Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Жаслиқ посёлкасида жойлашган УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасасида ўтаттириш тамоман ноқонуний бўлган -
(г) 2015 йил апрелида жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман суди томонидан жазо муддати 5 йил-у 26 кунга тамоман ноқонуний узайтирилган
АЗАМ ТУРҒУНОВИЧ ФАРМОНОВ МУТЛАҚО АЙБСИЗ ДЕБ ҲИСОБЛАЙМАН.
2) Азам Фармоновни ҳеч бир шартсиз зудлик билан қамоқдан озодликка чиқарилиши керак, деб ҲИСОБЛАЙМАН
3) У ва Алишер Караматов прокуратура, милиция ва суд органларининг Қ.Маллаев, Б.Қодиров, Э.Хидирбоев ва жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман судининг судьяси (унинг исми-шарифи ҳали менга маълум эмас) каби нопок одамларнинг сиёсий-юридик қурбонидир – бундай одамлар, афсус-ки, мазкур органларда учраб туради;
4) Қ.Маллаев, Б.Қодиров, Э.Хидирбоев каби ва бошқа нопок одамларнинг жинояткорона ҳатти-ҳаракатини фақат Олий Суднинг қонуний ва одил қарори билан бартараф этиши ва олдини олиши мумкин, деб ҲИСОБЛАЙМАН.

Муҳтарам Олий суд Раиси!
1) Менинг самимий илтимосимни инобатга олиб Азам Фармоновни зудлик билан қамоқдан озод этилиши ҳақида суд қарорини чиқаришингизни;
2) Мазкур суд қарорини зудлик билан ЎзР Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси (ЖИЭББ) бошлиғи Абдукарим Шодиев ва УЯ 64/71 бошлиғига юборишингизни;
3) ЎзР ЖПКнинг 83-моддасининг 1-қисми асосида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни тўлиқ реабилитация (оқлаш) қарорини чиқаришингизни СЎРАЙМАН.


№1-110/2006 ж/и-да Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг ҳимоячиси сифатида қатнашган

Толиб ЁҚУБОВ. 16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France




Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Re: Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар

Post by Admin Fri Nov 13, 2015 4:52 am

ХУКМ

Узбекистон Республикаси номидан

2006 йил июнь ойининг 15 куни жиноят ишлари буйича Янгиер шахар суди уз биносида очик суд мажлисида Раислик этувчи-жиноят ишлари буйича Янгиер шахар
Судининг раиси: Хидирбоев З.И
Халк маслахатчилари: Нажмиддинов Н, Шарапова В.лардан иборат таркибда

Кутбеддинова Г.нинг котибалигида
томонлардан Янгиер щахар прокурорининг катта ёрдамчиси Норбутаев Ш, адвокат Мамадалиев Ш, Холикбердиев А.ларнинг иштирокида
Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди Билан айбланган судланувчи Формонов Азамжон Тургунович, Караматов Алишер Хусановичларга нисбатан 1-110/2006-сонли жиноят ишини куриб чикиб,
Судланувчи: Формонов Азамжон Тургунович 13.12.1978 йилда Фаргона вилояти Бешарик туманида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Сирдарё вилояти буйича раиси, вактипнча ишсиз, Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини 3-мавзе 16-уйнинг 2-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини 2006 йил 24 май куни олган, рухан соглом, ногирон эмас.

Судланувчи: Караматов Алишер Хурсанович 18.06.1968 йилда Фаргона вилояти Яйпан шахрида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Мирзаобод тумани буйича раиси, вактинча ишсиз, хеч кандай гувохномага эга эмас. Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини Ибн Сино кучаси 21а-уйнинг 4-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини олишдан бош тортган, рухан соглом, ногирон эмас.

Суд хайъати, Ушбу жиноят ишини очик суд мажлисида куриб, суда сурок килинган жабрланувчи ва гувохларнинг кургазмаларини тинглаб, жиноят иши материалларини чукур тахлил килиб, ишнинг аник холатига бахо бериб, ишда иштирок этган прокурорнинг айблов музокара нуткини, жабрланувчининг музокара сузини, адвокатларнинг химоя музокара нуткларини тинглаб, судланувчиларга химоя ва охирги суз бериб куйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И :
Судланувчи Формонов А.Т. узини Сирдарё вилояти инсон хукукларини химоя килиш жамиятининг вакили деб хисоблаб, фукароларнинг мулкий маблагига товламачилик йули билан эгалик килиш максадида 2006 йил 12 апрель куни Зомин туманида фаолият курсатаётган «Аччи-Лолазор» дехкон фермер хужалиги раиси Умарова Зулфия ва «Шухрат Хайдаров» номли дехкон фермер хужалиги раиси Хайдаров Рустам билан биргаликда Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсаков номига билдирги ёзиб, ушбу билдиргида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов Уктам ва шу филиалга карашли ФАЁКШ операторлари томонидан дехкон фермерларга нефт махсулотлари уз вактида таркатилмаётганлиги, ёниги махсулотларини таркатишда уриб колиш холлари булаётганлиги хакида курсатиб утиб, айбдор шахсларга чора курилишлигини сураган. Ушбу билдирги юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси текширув гурухи томонидан текширув утказилиб, билдиргида курсатилган важлар уз тасдигини топмаганлиги муносабати билан хулоса чикарилган.

Судланувчи Формонов А. уша билдирилган хати юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали ходимларига нисбатан чора курилмаганидан сунг, узининг жиноий максадига эришиш учун таниши судланувчи Караматов А.Х. билан узаро жиноий тил бириктириб, у билан биргаликда бир гурух шахс булишиб, 2006 йил 28 апрель куни Янгиер шахрида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов учрашиб, узини инсон хукукларини химоя килиш Федерациясининг Сирдарё вилояти вакили деб таништириб, «унинг харакатлари юзасидан фермер хужалиги рахбарлари билан биргаликда ёзган эги оркали ошкор киламан ва шу билан ишдан хайдатаман» деб куркитиб, шу харакатларни килмаслик учун Маматкулов Уктамдан 600.000 сум талаб килган. 2006 йил 29 апрель куни ларда Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида судланувчилар Формонов А. ва Караматов А.лар Катта Узбек Трактининг Гулистон-Тошкент йуналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тугрисидаги автобекатда Маматкулов У.дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200.000 сум пулни олаётганида накд ушланган.
Судланувчи Формонов А.Т. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя ва охирги сузидан бош тортди.

Судланувчи Караматов А.Х. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя ва охирги сузидан бош тортди.

Суд мухокамасида жабрланувчи тарикасида суралган Маматкулов У., 2006 йил 15-16 апрель кунлари Жиззах вилоят нефт унитар корхорнасидан директор кунгирок килиб, Сизнинг устингиздан билдириш хат йулланган, шу юзасидан комиссия келиб куриб чикади деб, хатни урганиш юзасидан Жиззах вилоят нефтебаза юристи, корхона ходимлар булими бошлиги, нефт меъёрий сифати буйича мутахассислар 17 апрель кунлари ташкилотга юборгани учун келганликларини, уша вактда Даштобод филиали директори булмаганлигини, билдириш хати билан танишиб, билдириш хатидаги тухматларни куриб хайрон булганлигини, хатда Даштобод нефт унитар корхонаси филиали ёкилги махсулотларини таркатишда 50 % олиб колиниб, 50% фермерларга берилиши, уюшган жиноятчилик бор, шу уюшган жиноятчилик бошида Маматкулов У. туриши курсатилган булганлигини, лекин Жиззах шахрига кетиши муносабати билан соат 15.00да уша хатни урганиб чикиш юзасидан йигилиш утказишга карор килишиб кетганлигини, хатда курсатилган гаплар юзасидан йигилиш утказишиб, хатдаги гаплар асососизлиги аникланиб, уша куни таркалганликларини, йигилишда Формонов А. узини фермер хужалигининг конуний вакили деб таништирганлигини, уни ёнида доимо Караматов А. хозир булиб, бирон гапга аралашмасдан эшитиб турганлигини, уша ердаги гаплардан унинг Инсон хукукларини химоя килиш ташкилоти аъзоси эканлигини билиб, унга шу ташкилотнинг аъзосисизмисиз деганида хам фермерларни конуний вакили деб таништирганлигини, шунда «Сизлар мени танийсизларми, мен масалан танимайман, фермерларни хам танимайман, ушбу иш буйича аввал ишни урганиб, кейин текширмайсизларми» деб айтганидан сунг йигилиш иштирокчилари билдириш хатини асоссиз деб топишганидан сунг у дархол Москвич автомашинасига утириб кетиб колганлигини, кейин Формонов А. телефон килиб, телефон оркали унга пуписа килиб, узи тугрисидаги маълумотни Интернет оркали Нефт сайтига чикариб юбориш билан куркитганлигини, ran орасида улар билан муроса килиш мумкинлигини тушунтиришиб музокарани тухтатишганликларини, мутассадди рахбарларига хам шундай муомалада булиш мумкин деб тушунтирганлигини, кейин телефон килавергач, Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат килиб, ИИБ ходимлари унинг ёнига овоз ёзувчи мосламани жойляштиришгач, улар билан учрашувга келишиб, Янгиер шахрига келишларини улар таклиф килишганидан сунг келиб, шунда Формонов А. Караматов А. билан б ирга келиб, унга Тошкентдаги Федерацияда хам 27 кишининг аризалари борлигини, Интернетга чикаришгач шарманда булишини айтиб, агарда рози килсамчи деганида ундан 600000 сум пул сураганлигини, шунча пулим йук деганида 500000 сумга тушириб, эртаси куни Гулистон шахрида учрашишларга келишиб, агарда пулни берса Интернет буйича бошка одамларнинг хабарларини хам куйдириб юборишини ваъда берганлигини, эртаси куни 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пулларини олиб ИИБ га бориб у ерда уша пулларни махсус кимё обработкасидан утказиб, Формонов А. билан учрашувга олиб борганлигини, келишилган жойда Формонов А. ва Караматов А.ларни учратганида, Формонов А. одамлар гавжумлигини бахона килиб Караматов А. билан машинасига утириб, машинасида Гулистон шахар вилоят касалхонаси рупарасида тухтатишиб Формонов А.га кукрак чунтагидаги когозга уралган 2 та 100 ва 1 та 50 АКШ доллари микдоридаги пулни машина ичида, машинадан тушиб, машина багажидан 200000 сумни олиб Формонов А.га берганида у кулига олиб Караматов А.га узатганлигини, улар пулни олишгач у тугрисида бошка фикрлар билдиришиб хайирлашганликларини, Формонов А. Интернетга чикармаслик учун хак беришни талаб килганлигини, расмий хужжат курсатмаганлигини, 27 шахснинг мурожаати юзасидан Тошкентдан хавотир олманг Тошкентдаги акаларини тинчитилганлиги хакида хам гапирганлигини, агарда талаб килмаганида шундай маблагни бермаслигини, хар доим Караматов А. хар бир учрашувда иштирок этиб, сухбатга аралашмасада барча сухбатни эшитиб турганлигини, Аччи-Лолазор фермер хужалигини раисини танимаслигини, фермер хужаликлари билан операторлар муомалада булишларини, Интернет бутун жахон микёсида хабар бериш деб тушуниб, уларнинг пуписасидан куркиб гаъмагирлик килиб товламачилик йули билан хак сураш хакидаги талабларини бажарганлигини билдириб, судланувчиларнинг харакатлари окибатида соглигини йукотиб, анчайин жиддий зарар курганлигини, пулларини кайтариб беришни, судланувчиларган нисбатан конуний чора белгилашни сураб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Хайдаров Р., 2000 йилдан буен оила аъзолари билан фермер хужалигини ташкил килиб ишлаганлигини, 2005 йилда «Аччи-Лолазор» фермер хужалиги килиниб, келини Умарова Зулфия рахбар узи иш юритувчи булиб ишлаб келганлигини, 2006 йил апрель ойларининг бошларида судланувчи Формонов Азамжонни Даштобод шахар бозорида учратиб, узаро сухбат жараёнида Формонов Азам узини инсон хукукларини химоя килиш ташкилотида ишлашлигини айтиб, гап орасида техника етишмаслиги, ёкилги мойлаш махсулотларини олиниши борасида етишмовчиликлар хакида айтганида у бу муаммоларни хал булишида кумак беришини, ёрдам курсатишини такидлаб, 2 кундан кейин Даштободда учрашишга келишганликларини, орадан 2 кун утгач судланувчи Формонов А. шериги Караматов А. билан Даштободда учрашганликларини, унга Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбарига хат ёзганлигини, булиб утган сухбатдаги сузлар: когозга туширганлигини айтиб келини ва узи номидан имзо чектирганлигини, лекин хат мазмуни билан таништирмаганлигини, билдириш хатида курсатилган холатлар хакикатга тугри келмаслигини, ишонувчанлигидан ва мурожъат мазмунини укимаганидан утказилган текширув жараёнида мурожатнинг ноурин эканлигини тушуниб етганлигини, билдириш хатидаги холатлар Формонов А. томонидан битилганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Худоёров Ш, 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари холис сифатида иштирок этишини сураб, уни чакиришиб, холиснинг хукук ва мажбуриятларини тушунтириб, Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блоклар системаси куздан кечйришда катнашиб, мутахассис томонидан винчестр очилганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарни бир варагига уралган холда 2 та 100 талик битта 50 талик АКШ долларлари борлиги аникланганлигини курганлигини бу долларлар махсус ёритиш аппарати ёрдамида куздан кечирилганда 50 АКШ долларида икки марта «пора» сузи, колган 100 АКШ долларларида «пора» сузлари ёзилганлиги куринганлигини бу хакда тегишли хужжат расмийлаштирилиб имзоланганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Урозов У., 2006 йил 29 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан холис сифатида иштирок этишлик хакида мурожаат килиниб, холиснинг процессуал хукук ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ИИБ экспертлар хонасида узини Формонов Азам деб таништирган фукаронинг чап хамда унг кул бармоклари, бош, юз ва соч кисмлари коронги хонада ёритилиб курилганда Формонов А.чап хамда унг кул кафт бармок ички кисмларидан, бош кисмининг юз, сочларидан окиш ва кук доглар борлиги аникланганлигини бу жойлардан махсус суртмалар олиниб, алохида конвертга солиниб мухрланганлигини, бу хакда баённома тузилганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Муминов Н., 2006 йил 29 апрель куни эрталаб нонвойхонада нон ясаётганларида, ёнидаги домда яшовчи кушниси Караматов А. ранги окарган холда чопиб ховлиларига кириб, чикиб кетиш учун жой борми деб сураганлигини,куча тарафда хеч ким йукми деганида бегона одамлар борлигини, уй томон келаётганлигини айтганидан худди нонвойхона ишловчиси сингари уларнинг олдига бориб, бирга нон ясаётганлигини, шунда оркасидан 2 та одам ховлисига кириб, кайтиб чикиб кетганлигини, бироздан сунг 5-6 киши киришиб, биров кочиб кирдими деб сураганликларини, уларга Караматов А.ни курсатганлигини, авваллари Караматов А. хеч бундайин чопиб уйларига кирганмаганлигини, улар билан нон ясамаганлигини, умуман олганда баъзи-баъзида уларникига нон олиш учун келганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Содикова С, гувох Муминов Н.нинг турмуш уртоги оулишини, судлакувчи Караматов Алишерни кушни сифатида билишини, 2006 йил 29 апрель кушниси Караматов Алишер ранги окарган холда эрталаб нон ясаётганларида чопиб кириб келганлигини, тинчликми деб сураганида унга гапирмасдан, турмуш уртоги билан гаплашиб, нонвойхонада ишловчилар билан бирга нон ясаб кетганлигини, ховлиларига оркасидан икки киши кириб чикиб кетганлигини, сал утгач яна беш-олти киши кириб, хеч ким кочиб кирмадими деб сурашганида турмуш уртоги Караматов Алишерни курсатганлигини, унинг ахволини чопиб киришини куриб, Караматов А.нинг бирон нима килган булса керак деб уйлаганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Рузиев А., 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари мутахассис сифатида иштирок этиш учун таклиф килишганликларини, холислар, ИИБ ходимлари иштирокида судланувчи Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блок системалар куздан кечирилиб, блок системани очганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарнинг бир варагига уралган 2 та 100 талик ва 1 та 50 талик АКШ доллар пуллар олинганлигини, уша пуллар махсус ёритилганда махсус ёзувлар ёзилганлигини курганликларини, компьютернинг четида когоз кириши учун жой мавжуд булганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Шеркулов О., 2006 йил 28 апрель куни Зомин тумани Ём кишлогида Маматкулов У. ариза билан мурожаат этиб, 2006 йил апрель ойлари урталарида Жиззах нефтебазаси унитар корхонаси номига Даштобод нефть базасига карашли ФАЁКШ дан нефт махсулотларини ололмаётганлари хакида бидириш хати ёзганликларини, уша билдириш хатини ташкил килган Азам деган Гулистон шахрида яшовчи шахс «Сиз хакингизда ёзилган хат ижобий хал килинади, Интернетга берилмайди деб, Интернетга чикмаслиги эвазига тинчлик бермасдан пул талаб килганлигини билдириб, унга нисбатан чора куришларини сураганлигини, ушбу аризани текшириш максадида жабрланувчи Маматкулов У.га овоз ёзувчи мосламани урнатиб жунатганликларини, 2006 йил 29 апрель куни тергов тезкор гурухи аъзолари Маматкулов У.нинг узи билан олиб келган пулларни махсус порошок билан ишлов бериб, Маматкулов У. га топшириб, руйхатга олишганликларини, кейин тадбир натижасида Караматов А.ни нонвойхонада ушлаганликларини, пуллар хамда Формонов А. куздан кечирилганда, махсус порошок ёритгичлар ёрдамида аникланганлигини билдириб кургазма берди.

Судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х. ларнинг товламачилик, яъни жабраланувчи Маматкулов У.га оид маълумотномаларни «Интернет» оркали ошкор килиш билан куркитиб, жабрланувчидан пул талаб килишда ифодаланган айблари, судланувчи Караматов А.нинг бирламчи берган тушунтириш хатидаги Гулистон шахар Обл.больница рупарасида Маматкулов У. машина багажидан пулни олиб унга берганлиги, 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги, кучадаги пулларни олишиб, холислар иштирокида суратга олганликлари хакидаги курсатмалари, суд мухокамасида суралган жабрланувчи Маматкулов У.нинг Формонов А. Сиз тугрисингиздаги маълумотларни Интернетга чикариб юбораман деб куркитиб, 28 апрель куни учрашганида 600000 сум талаб килиб, 29 апрель куни 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулларни берганида улар пулларни олиб кочганликлари хакидаги курсатмаси, гувох Хайдаров Р.нинг Формонов А.нинг Инсон хукукларини химоя килиш ташкилотидан булиб, унга техника ва ёкилги махсулотларини олишда ёрдам бериши учун ариза ёзиб бериб, келини ва узининг номидан мазмуни билан танишмасдан имзолаганлиги, мухокамада хатда курсатилган малумотларни ноуринлигини англаганлиги хакидаги курсатмаси, гувохлар Муминов Н., Содикова С.ларнинг 2006 и ил 29 апрель куни нонвойхоналарига Караматов А. ранги окарган холда югуриб кириб, нон ясаётганларга кушилиб нон ясай бошлаганлиги, 5-6 киши келишгач уни курсатишганидан сунг Караматов А.ни олиб чикиб кетганликлари тугрисидаги кургазмалари, гувохлар Худоёров Ш., Рузиев А.ларнинг компьютер, монитор ва блок системалар куздан кечирилганда 2 та 100 долларлик, битта 50 долларлик ок катак-катак дафтар варагига уралган пулларни топилганлиги, пуллар ёритилганда махсус суртма билан ишлов берилганлиги хакидаги кургазмалари, гувох Урозов У.нинг Формонов А. коронги хонада куздан кечирилганда, унинг кули сочи ва юзларида махсус суртма билан ишлов берилган ранглар аникланганлиги тугрисидаги кургазмаси, Маматкулов У.нинг у хакидаги ёзилган хатни Интернетга чикармаслик эвазига пул сураганлиги тугрисидаги ИИБ номига ёзилган аризаси (и.в.2), аризачига овоз ёзиш мосламасини такдим килиш тугрисидаги баённома (и.в.З), аризачидан овоз ёзиш мосламасини кайтариб олиш тугрисида баённомаси (и.в.4), 120 дона 1000 сумлик, 160 дона 500 сумлик, 2 дона 100 АКШ доллари бир дона 50 АКШ доллари пулларига махсус кимёвий ишлов бериш тугрисидаги баённома, пулларни ракамлари курсатилган илова (и.в.5-9), вокеа содир булган жой, яъни Гулистон шахар Ибн Сино кучаси ва Н.Зокиров кучалари туташган жойларни куздан кечириш, унга илова килинган схема, ракамлари баённомага иловада курсатилган пуллар топилган жой акс эттирилган фотосуратлар (и.в.10-17), Формонов А.нинг коронги хонада куздан кечиришганда унинг боши, юзи ва кулларининг кафтларида пулларга ишлов берилган махсус суртма ранглар аникланганлиги тугрисидаги куздан кечириш баённомаси (и.в.22-23), Формонов А.нинг уйида тинтув утказиш тугрисидаги 2006 йил 29 апрель кунги терговчининг карори (и.в.24), Формонов А.нинг уйида тинтув утказиш баённомаси, уйнинг кириш кисми, уйдаги хоналар ва жихозлар, Формонов А.га тегишли гувохнома, компьютер, монитор, принтер ва блок системалар, бюллетенлар акс эттирилган фотосуратлар (и.ф.25-28), Караматов А.нинг куйлаги ва шимини олиш тугрисидаги баённома (и.в.З 1), Формонов А.нинг куйлаги ва шимини олиш тугрисидаги баённома (и.в.32), Формонов А.нинг уйидан компьютер, монитор, компьютер процессори олиш хакидига баённома (и.в.66), холис ва мутахассислар иштирокида Фармонов А.нинг уйидан олинган оргтехника компьютерни куздан кечириш баённомаси, куздан кечириш мобайнида компьютер ичидан ок катак-катак дафтар варагига уралган 2 та 100 АКШ доллари ва 1 та 50 АКШ доллари пулларни олинганлиги, пуллар махсус кимёвий порошок билан ишлов берилганлиги акс эттирилган фотосуратлар (и.в.69-70), аудиокассета сузлашувлари ёзилган баённома (и.в.90-97), кимёвий экспертизасининг Формонов А.нинг бош кисми, юз кисмидан, кулларнинг кафтларидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги хамда Караматов А.нинг унг кул кафт кисми, тирноги, юзидан, сочидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун. моддалари топилганлиги тугрисидаги 61,62-сонли экспертиза хулосалари (и.в.102-103), пуллардан хамда намуна тампонида оч кук рангли кукун моддалар топилганлиги тугрисидаги 63-сонли экспертиза хулосаси (и.в.108-109), 250 АКШ доллари пулларида, намуна тампонларида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги 69-сонли экспертиза хулосаси, пуллар акс эттирилган фотосуратлар (и.в.114-116), ашёвий дал ил Караматов О.нинг эгнидаги шимда оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги, чунтакларидан олинган пулларни оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги акс эттирилган фотосуратлари билан 70-сонли экспертиза хулосаси (и.в. 120-122), Жиззах нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсоков номига Умарова 3., Хайдаров Р., Формонов А. номидан ёзилган билдириш хати (и.в. 164-165), билдириш хати мухокамаси юзасидан утказилган йигилиш далолатномаси (и.в.168-169) хамда ушбу жиноят иши буйича дастлабки терговда тупланган ва суд мухокамасида текширилган далиллар билан тулик уз исботини топган.


Суд хайъати, судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларнинг жиноий харакатини юридик малакалаш масаласини мухокама килиб, судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларнинг жиноий харакатлари Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди билан малакаланиши конун талабига жавоб беради деб хисоблайди. Чунки судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.лар Томонидан жабрланувчи Маматкулов У.га оид Маълумотномаларни «Интернет» оркали ошкора килиш билан куркитиб, жабрланувчидан бир гурух шахс булиб олдиндан жиноий тил бириктириб мулкий манфаатлар беришга мажбур киладиган шароитга солиб куйганлар.


Суд хайъати судланувчи Формонов А.Т. га жазо тайинлашда унинг карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, биринчи бор судланишини айбини енгиллаштирувчи холатлар деб топиб,
Гараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини айбини огирлаштирувчи холат деб топди.
Суд хайъати судланувчи Формонов А.Т.нинг айбини енгиллаштирувчи ва огирлаштирувчи холатларини инобатга олиб , уни факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келиб, унга нисбатан у айбли деб топилган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан махрум этиш жазоси тайинлашни лозим топди.


Суд хайъати, судланувчи Караматов А.Х.га жазо тайинлашда унинг карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, биринчи бор судланишини айбини енгиллаштирувчи холат деб топиб, гараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини айбини огирлаштирувчи холат деб топди.
Суд хайъати, судланувчи Караматов А.Х.нинг айбини енгиллаштирувчи ва огирлаштирувчи холатларни инобатга олиб, уни факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келиб, унга нисбатан у айбли деб топилган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан махрум этиш жазоси тайинлашни лозим топди.


Суд хайъати иш буйича ашёвий дал ил деб эътироф этилган бую мл ар масаласини мухокама этиб, судланувчиларнинг эгнида булган куйлак ва шимларини уларнинг оила аъзоларига кайтаришликни, Формонов А.нинг уйидан олинган жиноят куроли сифатида фойдаланилган 1 дона «Инвофликс» русумли компьютер монитори, бир дона «Сони-52Х» ёзуви булган компьютер процессорлари давлат даромадига утказишликни, Формонов А.номига берилган гувохнома, сузлашувлар ёзилган аудиокассета, информационный бюллетень, «Куда уходит право» бюллетени, «Мени милициям мени бадном килди» брошюралари жиноят иши билан бирга саклашни лозим топди.
Чунки, судланувчиларнинг эгнида булган кийимлари уларнинг шахсий мулклари, судланувчи Формонов А.нинг уйидан ашёвий дал ил тарикасида олинган юкорида зикр этилган оргтехника воситалари жиноят куроли сифатида фойдаланилган техника воситалари хисобланди.
Жабрланувчи Маматкулов У.га тегишли булган 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пуллари жабрланувчи Маматкулов У.га кайтаришлик максадга мувофик.
Юкорида баён этилганларга кура Узбекистон Республикаси Олий Судининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тугрисида»ги 1-сонли карори рахбарий тушунтиришларига амал килиб хамда Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 454, 457, 460, 462, 463, 465, 468, 471, 473 -моддаларига асосан суд хукм килди,
ХУКМ:
Судланувчи Формонов Азамжон Тургунович ва Караматов Алишер Хурсановичлар Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир килганликда айбдор деб топилсинлар.
Судланувчи Формонов А,Т.га Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди
Билан 9(туккиз) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинлансин.
Жазо умумий тартибли колонияларда утаттирилсин.
Жазо уташ муддати 2006 йил 29 апрель кунидан эътиборан хисоблансин.
Судланувчи Караматов А.Х, га Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди билан 9(туккиз) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинлансин.
Жазо умумий тартибли колонияларда утаттирилсин.
Жазо уташ муддати 2006 йил 29 апрель кунидан эътиборан хисоблансин
Судланувчилар Формонов А.Т. хамда Караматов А.Х.ларга кулланилган эхтиёт чораси-камок аслича колдирилсин.
Ашёвий далиллар судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларга тегишли шим ва куйлаклари хукм конуний кучга киргач оила аъзоларига кайтарилсин.
Ашёвий дал ил 1 дона «Инвофликс» русумли компьютер монитори, бир дона «Сони-52Х» ёзуви булган компьютер процессорлари хукм конуний кучга киргач давлат даромадига утказилсин.
Формонов А.номига берилган гувохнома, сузлашувлар ёзилган аудиокассета, информационный бюллетень, «Куда уходит право» бюллетени, «Мени милициям мени бадном килди» брошюралари жиноят иши билан бирга саклансин.
Ашёвий дал ил 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пуллари хукм конуний кучга киргач жабрланувчи Маматкулов У.га кайтарилсин.
Хукмдан норози томонлар уларнинг истакларига кура 10 кун муддат ичида шу суд оркали жиноят ишлари буйича Сирдарё вилояти судига апелляция тартибда, хукм конуний кучга киргандан сунг кассация тартибида шикоят ва протест келтирншлари мумкин.

Ушбу хукм раислик этувчи томонидан «Samsung» компьютерида ёзилди.
Жиноят ишлари буйича
Янгиер шахар суди раиси: имзо Хидирбоев Э.М.
нусхаси аслигалгугри:
мчаЯнгиер
Хидирбоев Э.М.
Нажмиддинов Н. Шарапова В.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Re: Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар

Post by Admin Fri Nov 13, 2015 4:53 am

Карор
Жиноят иши кузгатишлик ва тергов юритишга
киришишлик хакида

2006 йил 29 апрель Гулистон шахри

Жиззах вилояти прокуратураси жиноятларни тергов килиш булими алохида мухим ишлар буйича катта терговчиси, адлия маслахатчиси К.А.Маллаев, фукаро У.маматкуловнинг аризаси юзасидан тупланган материаллар билан танишиб чикиб куйидагиларни
АНИКЛАДИМ:
Фукаро Маматкулов Уктам Жиззах вилоят ИИБ бошлиги номига ариза билан мурожаат килиб, аризада фукаро Формонов Аъзам ундан, «гуёки унинг харакатлари юзасидан фермер хужалик рахбарлари ёзган аризасини «Интернет» тармоги оркали ошкор киламан ва шу билан ишдан хайдатаман» деб куркитиб, товламачилик йули билан 600.000 сум пул талаб килаётганлиги, унга нисбатан чора куришликни сураган.
29.04.2006 куни, А.Формонов узининг жиноий шериги А.Караматов билан бир гурух булиб, Сирдарё вилояти Гулистон шахрида У.Маматкуловдан Узбекистон Республикаси купюрасида 200.000 сум ва 250 АКШ долларини У.Маматкуловнинг харакатлари юзасидан фермер хужалик рахбарлари ёзган аризасини «Интернет» тармоги оркали ошкор килмаслик эвазига товламачилик йули билан олаётган вактида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, уларнинг жинояти фош этилган.
Мазкур холатда А.Формонов ва А.Караматовларнинг харакатларида товламачилик жинояти аломатлари булганлиги сабабли жиноят иши кузгатишлик ва тергов харакатларини утказишлик лозим булади.
Юкоридагиларга асосланиб, УзР ЖПК 321-322, 331, 336, 350-моддаларини куллаб

КАРОР КИЛДИМ:

1. Ушбу холат юзасидан фукаролар Формонов Аъзам ва Караматов Алишерларга нисбатан УзР Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-кисми «б», «в» бандлари билан жиноят иши кузгатилсин.
2. Жиноят ишини иш юритувига кабул килиб, дастлабки тергов харакатлари утказишликка киришилсин.
3. Карорнинг нусхаси маълумот учун вилоят прокурорига юборилсин.

Жиззах вилоят прокуратураси
ЖТКБ АМИБ катта терговчиси,
Адлия маслахатчиси К.Маллаев




Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Re: Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар

Post by Admin Fri Nov 13, 2015 4:54 am

Қ А Р О Р

Жиноят ишида айбланувчи тарикасида иштирок этишга жалб килиш хакида


2006 йил «16 » май Гулистон шахри


Сирдарё вилоят ИИБ Тергов бошкармаси катта терговчиси подполковник Б.Кодиров № 02/1810-сонли жиноят иши материаллар билан танишиб чикиб куйидагиларни


А Н И Қ Л А Д И М .

Дастлабки тергов материалларига кура 1978 йил 13 декабр куни Фаргона вилояти Бешариқ туманида туғилган Формонов Аъзамжон Турғунович шу хақда айбланадиким, у бир гурух шахс булиб, узганинг мулкига эгалик қилиш мақсадида товламачилик жиноятини содир қилган.
Жумладан, Формонов Аъзамжон Турғунович ўзини Сирдарё вилояти инсон хуқуқларини химоя килиш жамиятининг вакили деб хисоблаб, фукароларнинг мулкий маблағига товлачилик йўли билан эгалик килиш максадида 2006 йил 12 апрел куни Зомин туманида фаолият курсатаётган «Аччи Лолазор» дехкон фермер хужалиги раиси Умарова Зулфия ва «Шухрат Хайдаров» номли дехкон фермер хужалиги раиси Хайдаров Рустам билан биргаликда Жиззах вилояти нефт унитар корханаси рахбари М.Саримсоков номига билдирги ёзиб, Ушбу билдиргида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов Уктам ва шу филиалга карашли ФАЁКШ операторлари томонидан дехкон фермерларга нефт махсулотлари уз вактида таркатилмаётганлиги, ёқилғи махсулотларини тарқатишда уриб колиш холлари булаётганлиги хақида курсатиб утиб айбдор шахсларга чора кўришлигини сўраган. Ушбу билдирги юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали ходимларига нисбатн чора кўрилмаганлигидан сунг, ўзининг жиноий мақсадига эришиш учун таниши Караматов Алишер билан ўзаро тил бириктириб, у билан биргаликда бир гурух шахс булиб 2006 йил 28 апрел куни Янгиер шахрида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов Уктам билан учрашиб, узини инсон хукукларини химоя килиш федерациясининг Сирдарё вилояти вакили деб таништириб, «унинг харакатлари юзасидан фермер хўжалиги рахбарлари билан биргаликда ёзган аризани «Интернет» тармоғи орқали ошкор киламан ва шу билан ишдан хайдатаман» деб куркитиб шу харакатларини килмаслик учун Маматкулов Уктамдан 600000 сум талаб килган. 2006 йил 29 апрел куни тахминан соат 7.30 ларда Жиззах вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида Формонов Аъзамжон ва Караматов Алишерлар Катта Узбек Трактининг Гулистон –Тошкент йўналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тўғрисидаги автобекатда Маматкулов У дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулни олаётганида накд ушланган.
Шундай килиб Формонов Аъзамжон Тургунович бир гурух шахс булиб, фукаро Уктам Маматкуловни қўрқитиб товламачилик йули билан 200000 сўм ва 250 АКШ доллари олиб жабрланувчига анча микдорда моддий зарар етказиб узининг бу жиноий харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 165-моддаси 2-кисми «В» бандида курсатилган жиноятни содир қилган.
Юкоридагиларга биноан Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 36, 45, 361, 362-моддаларига қўлланиб

Қ А Р О Р К И Л Д И М :
Фуқаро Формонов Аъзамжон Тургунович мазкур жиноят иши буйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 165-моддаси 2-кисми «В» бандлари билан айб эълон қилинсин.

Сирдарё вилояти ИИБ ТБ катта
терговчиси подполковник: __________ Б.Қодиров
(имзо)

Ушбу қарор менга 2006 йил « 16 « май куни эълон қилинди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасидан кўрсатилган хуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.


Айбланувчи: А.Т.Формонов



Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Ўзбекистон милисаларининг навбатдаги жиноятлари. Бухоролик тадбиркор қамоқда ўлдирилган

Post by Admin Wed Jan 20, 2016 3:54 am

Ўзбекистон милисаларининг навбатдаги жиноятлари. Бухоролик ака ука тадбиркорлар қамоққа олинган ва қийноқлар остида улардан бири ўлдирилган. Милиса раҳбарлари марҳумни шовшувсиз тезда кўмишга қаттиқ ҳаракат қилишган. http://www.ozodlik.org/content/article/27496773.html

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Ислом Каримов диктатурасининг Ўзбекистон халқига қарши жиноятлари ҳақида фактлар

Post by Admin Mon Feb 22, 2016 5:46 am

Фейсбок: Ислом Каримов диктатурасининг Ўзбекистон халқига қарши жиноятлари ҳақида фактлар

https://www.facebook.com/Факты-преступлений-режима-диктатуры-Ислама-Каримова-1533347550322859/timeline?ref=page_internal

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар Empty Re: Ўзбекистон Республикасида сўнгги 25 йил (1990-2015) ичида олиб борилаётган Қатағон сиёсати ва унинг қурбонлари ҳақида фактлар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum