Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистон Ҳукуматининг Ўзбекистон халқига қарши кундалик жиноятларига қарши фуқароларнинг Норозилик акциялари. Ҳукумат идораларини Норозилик СМСлари ва Емайллари билан бомбалаш!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекистон Ҳукуматининг Ўзбекистон халқига қарши кундалик жиноятларига қарши фуқароларнинг Норозилик акциялари. Ҳукумат идораларини Норозилик СМСлари ва Емайллари билан бомбалаш!

Post by Admin on Tue Jan 05, 2016 8:11 am

Ўзбекистон Ҳукуматининг Ўзбекистон халқига қарши кундалик жиноятларига қарши фуқароларнинг Норозилик акциялари. Ҳукумат идораларини Норозилик СМСлари ва Емайллари билан бомбалаш!

Ўзбекистоннинг минглаб қишлоқларига бир неча йиллардан бери газ ва электр етказиб берилмайди, одамлар аллақачонлардан бери ўтин, тезак ва кўмир билан кун ўтказишга ўрганиб қолишган.

Минглаб қишлоқларнинг миллионлаб аҳолиси шаҳарларда яшайдиган аҳолига ўхшаб, ташкиллашган ҳолда маҳаллий ва марказий ҳокимиятга ўз норозилигини билдиришга ўрганишмаган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари эса халқнинг ана шундай тарқоқлиги ва ташкиллаша олмаганидан фойдаланиб уларнинг газ ва электрга бўлган кундалик эҳтиёжларини қондириш ҳақида ҳатто бош ҳам қотиришмайди. Шахсан мен ўзим Пайшанба қишлоғида яшайдиган онам билан ҳар сафарги телефон сўҳбатимни "Уйингиз иссиқми? Ўтинингиз борми? Кўмир етарлими?" деган саволдан бошлайман. Мен юборадиган моддий ёрдамнинг асосий қисмини онам ўтин ва кўмир олишга сарф қиладилар. Менга ўхшаб минглаб чет элларда яшайдиган биродарлар ҳам ўз яқинларига айни кўринишдаги ёрдам бериш учун ҳар ой Ўзбекистонга миллионлаб доллар жўнатишга мажбурлар.

Бу аҳвол бир неча йиллардан бери ана шундай давом этиб келмоқда. Ҳукумат эса халқнинг ташкилий равишда норозилик билдира олмаганини "Ҳеч қандай муаммо йўқ" шаклида қабул қилиб газни Россия ва Хитойга сотишда, чириб кетган газ ва электр тармоқларини алмаштирмасдан ишлатишда давом этмоқда.

Бу эса Ўзбекистон Ҳукуматининг Ўзбекистон халқига қарши узоқ йиллардан бери атайлабдан, билиб туриб қилаётган давлат жиноятларидир!

Бу жиноятларнинг асосий айбдорлари Ислом Каримов, Шавкат Мирзиёв, Газ ва Электр саноати раҳбарлари, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари ва Олий Мажлисда талтайиб ўтириб олиб халқ ва унинг ташвишлари учун заррача бўлсада қайғўрмайдиган муттаҳам депутатлардир!

Мен Ўзбекистон демократик мухолифати вакили сифатида Ўзбекистон Ҳукуматига , шахсан Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев, Самарқанд вилояти ҳокимияти номига бир неча бор мурожаат қилиб қишлоқ ва шаҳарларда аҳолини газ ва электр билан таьминлашни қаттиқ назорат қилиш, бу тармоқларни ҳар йили камида бир марта бошдан оёқ сифат назоратидан ўтказиш, эски тармоқларни, қувурлар, устунлар, симлар, трансформатор ва бошқа ускуналарни улар ёрилиб кетмасдан, ишлатиш муддатлари тугаганларини ўз вақтида алмаштириб туриш, аҳолини газ ва электр билан таьминлашни дистанцион ва сифатли назорат қилишга имкон берадиган замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ҳақида таклифлар ёзиб юборганман.

Аслида ана шунақа ишларни Олий мажлис депутатлари уларни сайлаган халқ номидан доимий равишда ҳукуматга етказиб туриши, агар Ҳукумат вакиллари ўз вазифаларини қониқарли даражада юажара олмаса уларни истеьфога чиқариш масаласини кун тартибига қўйиб боришлари керак.
Аммо қўрқоқлар тўдасидан ташкил топган Олий Мажлисдан бундай жиддий ҳаракатларни кутиш қийин.

Шу сабаб нафақат мухолифат вакиллари балки барча инсонлар эринмасдан бу талтайган, дангасалар ва қўрқоқлардан ташкил топган Олий Мажлисни, Ҳукуматда ўтирган ҳар бир вазирни юқорида ёзилган талабларнинг нусхаларини СМСлар ва Емайллар билан "бомбалаш"лари лозим. Балки ана шунда, замонавий ахборот усулларидан фойдаланган миллионлаб фуқароларнинг Норозилик СМС ва Емайллари талтайиб кетган Ҳукумат вакилларини ва жойлардаги амалдорларни сал бўлсада халқ ғамини ўйлашга мажбур қилар!

Акс ҳолда уларни емайллар ва смслар билан бомбалашни давом эттиравериш керак. Бу ҳукуматни эсини жойини солиб қўйишнинг энг оддий ва эффектив усули эканлиги шўбҳасиздир!
(Норозилик акцияларидан бир мисол: Ғазалкент аҳолисининг Норозилик чиқишлари http://www.ozodlik.org/content/article/27466799.html ).

Ҳазратқул Худойберди
2016.01.05

Ўзб. Ҳукумати Портали орқали алоқа: https://my.gov.uz/uz/contact
Мен ўша ерга кириб ўз мактубимни қисқа ва аниқ кўринишда жўнатдим.

Admin
Admin

Number of posts : 1157
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz