Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

ФУҚАРОЛАР БИРЛАШМАСИ ҳақида

Go down

ФУҚАРОЛАР БИРЛАШМАСИ ҳақида Empty ФУҚАРОЛАР БИРЛАШМАСИ ҳақида

Post by Admin Wed Nov 28, 2012 7:05 am

ФУҚАРОЛАР БИРЛАШМАСИ
[ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУҚАРОЛАР - ТАЛАБАЛАР, ИШЧИЛАР, ИШСИЗЛАР, ДЕҲҚОНЛАР, ХИЗМАТЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАРНИНГ УМУМИЙ БИРЛАШМАСИ]
(Лойиҳа)


Охирги пайтларда кўпчиликдан бир гапни эшитиш мумкин: НИМАДИР ҚИЛИШ КЕРАК! АҲВОЛ БУНДАЙ ДАВОМ ЭТИШИ МУМКИН ЭМАС!

Мен бу гапларга тўлиқ қўшиламан ва шу учун мана бу фикрни ўртага ташлаяпман.
Бу айнан НИМАДИР ҚИЛИШ ҳақида.
Агар ҳақиқатан ҳам кўпчилик АНА ШУ НИМАДИР ҚИЛИШ КЕРАКЛИГИНИ тан олса демак нимадир қила оламиз.
Агар кўпчилик бу жиддий масалага қўл силтаса демак бу масала ҳали тўла пишиб етилмаган, ҳали ҳам инсонларнинг сабр косалари тўлмаган, уларнинг кўпчилиги ана шундай яшашга рози деган хулоса чиқаришдан ўзга иложимиз қолмайди. Хўш, энди масалани моҳиятига ўтсак.


Ҳар қандай жамиятнинг барқарор ривожланишини, унинг гуллаб яшнаши ва инсонларнинг фаровон ҳаётини, уларнинг бугуни ва келажагини ана ўша давлатнинг фуқаролари белгилайдилар.
Бундай буюк ва мураккаб ишларни бир гуруҳ Ҳукумат вакилларига ишониб топшириб қўйган жамиятлар эса охир оқибатда инқирозга юз тутадилар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда юзага келган қалтис ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳеч иккиланмай оғир ижтимоий ва сиёсий инқироз ҳолати деб баҳолаш мумкин.
Бу инқироз узоқ йиллар давомида, мамлакатда фуқароларнинг барча эркинликлари буғилиши ҳамда мамлакатни бошқариш бир гуруҳ инсонлар қўлига ишониб топшириб қўйилиши оқибатида юзага келди ва йиллар ўтиши билан бу инқироз чуқурлаша бошлади.
Бу инқирознинг исботи сифатида биз бу ерда мамлакат фуқаролари ҳаётида юзага келган бир неча жиддий мисолларни келтириб ўтишни лозим деб ҳисоблаймиз:
1. Мамлакатдаги энг катта муаммолардан бири бу меҳнатга лаёқатли фуқароларни 40 фоизининг ишсизликка гирифтор бўлганидир. Улар ўзларини, ўз оила аъзолари - бола чақалари, ота оналари, ака укалари, опа сингиллари ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз яқинларини озиқ овқат, кийим кечак, уй жой билан таъминлаш учун узоқ ўлкаларга бориб иш излашга ва у ерларда топган пулларини ватанга жўнатиб ўз яқинларини боқишга мажбур бўлмоқдалар. Ўтган 2011 йилги ҳисоб китобларга қараганда биргина Россиядан Ўзбекистонга 4миллиард АҚШ доллари миқдорида пул жўнатилган. Бу пулларнинг катта қисми мансабдор пулдор ёки тадбиркорларнинг 5, 10 минг долларлик пул кўчиришлари эмас балки оддий меҳнаткаш инсонларнинг 100, 200, 300 доллар ҳажмида жўнатган пулларидан ташкил топгандир.

2. Иккинчи улкан муаммо бу Ўзбекистондаги барча давлат органларининг ёппасига ва ҳатто кўплаб ҳусусий корхоналарда ҳам авжига чиқиб кетган ПОРАХЎРЛИКДИР. Порахўрлик туфайли давлат идораларининг нормал ишлаши кун сайин ишдан чиқиб кетмоқда. Бу ўта жиддий иқтисодий жиноятни ҳатто айрим давлат идораларининг амалдорлари ҳам очиқ тан олишмоқда(бу ҳақда матбуотда истаганча материаллар топиш мумкин, мана бу ерда уларнинг айримлари келтирилди холос:
а) 100%ная коррупция в Судебной системе Узбекистана.Чистосердечные признания бывшей судьи
(https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t202p15-topic#705 ) ,

б) The Daily Beast: Узбекистан — самая коррумпированная страна ( http://www.rosbalt.ru/exussr/2012/02/10/944160.html )

3. Юқорида келтирилган барча жиддий муаммоларга асосий сабаб – бу Ўзбекистонда АДОЛАТ ҳамда Сиёсий, Иқтисодий ва Ижтимоий эркинликларнинг йўқлигидир.
Эркинлик йўқ жойда рақобат йўқ.
Рақобат йўқ жойда ривожланиш йўқ.
Адолат йўқ жойда эса эркинлик, ривожланиш, соғлом рақобат ҳам бўлмайди.
Ҳар қандай жойда фақат соғлом рақобат бўлсагина жамият ҳам, инсонлар ҳам ривожлана оладилар. Чунки инсоннинг психологияси жонли ва соғлом рақобат туфайли ривожланишга асосланган. Рақобат йўқ жойда ривожланиш ҳам бўлмайди. Аммо рақобат адолатга асосланган, қонунлар ҳимоясига олинган рақобат бўлиши керак, зўравонликка, таниш билишчиликка асосланган ҳолда эмас.

Агар бирор давлатда спорт, иқтисод ёки маданият кучли ривожланган бўлса, демак шуни ишонч билан айтиш мумкинки, у ерда бу соҳаларда соғлом рақобат мавжуддир.

Соғлом рақобатнинг биринчи кўриниши сиёсатдан бошланади. Чунки сиёсатчилар соғлом рақобатнинг тартиб қоидаларини ва жамият учун зарур бўлган барча қонунлар мажмуасини яратувчи кучлардир.

Демак ҳар қандай жамиятнинг соғлом ривожланиши учун унда энг аввало барча сиёсий кучларга рақобат майдонида курашиш учун тенг имкониятлар яратилиши керак.

Бундай имкониятларни яратилиши учун эса фуқаролар курашишлари лозим бўлади. Чунки мавжуд тузум ва унинг хизматкорлари ўз қўллари билан ўзларига қарши бўлиши мумкин бўлган рақобатчи кучлар яратилишини истамайдилар.

Аммо бу дегани фуқаролар кимдир, қачондир келиб уларга ана шу соғлом рақобат механизмларини яратиб беришларини кутиб ўтиришлари лозим дегани эмас.

Бу дегани фуқароларнинг ўзлари ўз тақдирларини ўзлари белгилашларига имконият яратиш учун, адолатга асосланган саодатли жамият яратиш учун ўзлари ҳаракат қилишлари лозим деганидир. Бундай ҳаракатлар турли туман кўринишларда бўлиши мумкин. Масалан бир одам қизиқ ва мўҳим мақолалар ёзади. Иккинчиси ана шунақа мўҳим мақолаларни излайди ва тўплайди. Учинчиси эса мўҳим янгиликларни, янги одамларни ва уларнинг фикрларини излайди. Туртинчи одам эса барча қизиқарли ва мўҳим материалларни оммавий ахборот воситалари, ва айниқса Фасебоок, Твиттер, Мой Журнал, Синфдошлар каби турли туман сайтлар орқали тарқатади. Бешинчи ташикилий ишлар билан, отлинчиси иқтисодий муаммолар билан шуғулланади. Яна бир одам ёшлар билан, бошқаси қариялар билан, яна бири ўз шаҳридаги, бошқаси маҳалласидаги фикрли ва ўзгаришларга қизиқиши бор одамлар билан учрашади, уларни тинглайди, уларга (ёки улар тўпланадиган жойларга) янги ҳаракатнинг янги материалларини кўзга кўринарли жойларга ташлаб юради. Хуллас калом, агар одам бир иш қиламан деса албатта у ишни топади. Топа олмаса ён атрофдаги биродарларидан “Менга хизмат борми? Қўлимдан фалон ишлар келади ?” деб ўзини таништиради. Балки унга уни ўзига ўхшаган барча одамларни рўйхатарини топшириш мумкиндир. У рўйхатда ким нима иш қила олиши. Қанақа касб эгаси эканлигини ёзиб қўйиш мумкин.

Бу ерда биз Ўзбекистон жамиятида мавжуд бўлган барча улкан муаммолар тўплами ҳақида гапириб ўтиришни ортиқча деб ҳисоблаймиз, зеро бу муаммоларни ҳар бир фуқаро ўз танасида ҳис қилиб, уларни ўз бошидан кечириб келмоқда.

Бу ердаги асосий мақсад, бу Ўзбекистондаги барча муаммоларни енгиб ўтиш учун энг аввало Ўзбекистон Фуқаролари Бирлашмасини тузиш ва сўнгра ана шу Бирлашманинг йиғилишларида барча муаммоларини биттама битта муҳокама қилиб, уларга ечимларни биргаликда излашга киришмоқликдир.

Бу буюк ва улкан мақсад йўлида барча талабалар, ишчилар, ишсизлар, деҳқонлар, хизматчилар, тадбиркорлар, ҳарбийлар, уй бекалари, пенсионерлар ва бошқа юрагида Ватан ва халқ учун, ўзи ва ўз яқинлари учун курашиш, бу эзгу ишлар йўлида нималардир қилишни истаган барча инсонлар қатнашишлари ҳам фарз, ҳам қарздир.

Айримлар айтиши мумкин: "Ўзбекистон Халқ Ҳаракати, Бирлик партияси, Бирдамлик ҳаракати каби ташкилотлар борку. Ўшалар билан бирга бирлашиб ишласак бўлмайдими? " деб.
Ўринли савол бўлар эди.

Унга жавоб қуйидагича: Албатта истаган одам истаган ташкилотга кириб ўша ташкилот сафларида фаолият юриши мумкин.
Юқорида номлари келтирилган ташкилотларда бир талай одамлар фаолият юритмоқдалар ҳам.
Аммо уларнинг фаолиятларидан кўпчилик қониқмаяпти ва шу сабаб уларнинг сафлари маълум миқдорда қотиб қолган.
Нега уларнинг сафлари ортмаётганини ва аксинча камаяётганини сабаблари кўп. Бу энг аввало ҳар бир ташкилотни Кимлар ва Қандай Бошқараётганларига боғлиқ.

Агар эътибор берган бўлсангиз, бу ташкилотларни барчаси чэт элларда. Бу биринчи камчилик. Чунки чэт элларда , дунёни турли бурчакларига соччилиб кетган одамларни бошини бир бирига қовуштириш жуда қийин масала.Бекорга Каримов режими барча фикрли инсонларни қамаб, қолганларини чэт элларга чиқиб кетишга мажбур қилгани йўқ. Улар тушундики, бу фикрли инсонлардан қутулмагунча уларга халқни талон тарож қилишда, халққа қарши зўравонлик сиёсатини юргизиишда тинчлик бўлмайди. Чунки фикрли ва жасур инсонлар ҳеч қачон мансабдорлардан қўрқмайдилар ва уларнинг кирдикорлари ва жиноятларини очиб ташлаб бу амалдорларни халқни олдида шармандаларини чиқаришлари мумкин. Шундай бўлган ҳам. Ана шу сабаб туфайли Каримов Тўдаси барча кучли фикрли ва жасур инсонларни қамашга, уларни ватанни тарк этишга доимо ҳаракат ққилиб келишмоқда.

Иккинчи каммччилик шундан иборатки, юқорида номлари келтирилган ташкилотлардаа бир раҳбарлик, яьни раислик бор. Бу эса кўпчиликнинг эскича менталитети, яъни одамларга муносабат қилиш одатидан устомонлик билан фойдаланиш демакдир.

Мен бошиданоқ бундай Бошқарувга, яьни якка одамнинг бошқарувига қарши бўлиб келганман.
Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракатида Абдураҳим Пўлатовнинг якка раислик қилишига қарши чиқиб унинг Шуҳрат Исматуллавни раисдошликдан олиб ташлаш ҳаракатига қарши туриб, кўпчилик Ҳайъат аъзоларини ҳам бу гапга кўндирганман.
Бошида бу гапни тан олиб чекинган А.Пўлатов кейинчалик, Ш.Исматуллаев режим томонидан қаттиқ калтаклааниб Ҳаракатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганидан устомонлик билан фойдаланиб, иккинччи раисдош сайлаш ўрнига ўзининг яккаҳокимлигини ўрнатди. Натижасини ҳамма кўриб турибди, бугун Бирлик сафларида эски гвардиядан 2..3 та одам қолган холос.

Айни ишкаллик янги тузилган Ўзбеки стон Халқ Ҳаракатида ҳам юз берди. Бу ерда ҳам мен буу Ҳаракатни биринчи Қурултойидан бошлаб қатнашиб уни кучли ташкилот бўлиши аввало Демократик руҳда бўлишини, иккинчидан Коллеегиал раҳбарлик бўлишини талаб қилдим. 6 ойлик курашим натижа бермади. Уни атрофида тўпланган тажрибасиз сиёсатчилар ва диндорлар туфайли ўзбекча менталитет ғолиб келди. М.Солиҳнинг якка хокимлиги ўрнатилди. Натижани кўриб турибсизлар, уни 2 катта ташкилот("Андижон Адолат" ва Ўзб.Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Ташкилоти) ташлаб чиқиб кетди. Булар ҳақида батафсилроқ мана бу ерда ёзилган: https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t341-2 .

Ана шулар биз янгича. замонавий кўринишда бўлган, барча аъзоларнинг талаб истакларини тинглай олаадиган вва кўпчиликнинг кучли ва мўҳим фикрлари асосида ўз фаолиятини юритадиган ЯНГИ ФУҚАРОЛАР Бирлашмасини тузишимиз керак.

Бу сатрларни ўқиган ва уларни қўллаб қўвватлаган барча биродарлар, акалар, опалар, укалар ва сингиллар бу Хабарни ўз сайтларингизда, Facebook,Twitter, Однокласники ва бошқа Форумларда тарқатинглар. Бу Фуқаролар Бирлашмасида баҳоли қудрат қатнашишни истаганлар: Марҳамат қилиб ўз фикр ва мулоҳазаларингизни мана бу емайл адресларга юборинглар ёки Facebook va Twitterга ёзинглар:

saturnus04@yahoo.se , afrosiyob2050@gmail.com , https://twitter.com/JusticeRebell , https://www.facebook.com/JusticeRebell

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum