Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

ЎЗБЕКИСТОН УЛКАН ПОРОХ БОЧКАСИДИР!

Go down

ЎЗБЕКИСТОН УЛКАН ПОРОХ БОЧКАСИДИР! Empty ЎЗБЕКИСТОН УЛКАН ПОРОХ БОЧКАСИДИР!

Post by Admin Fri Oct 07, 2011 5:00 am

Ўзбекистон бугун улкан порох бочкасидир!


Менинг фикримча, бугун Ўзбекистонда ҳокимиятнинг энг аянчли аҳволи юзага келган. ЎЗИБИЛАРМОНЧИЛИК, ЗЎРАВОНЛИК, ЎЗ МАНСАБИДАН ФОЙДАЛАНИБ БОШҚАЛАРГА ЗЎҒУМ ЎТКАЗИШ, ИБТИДОИЙ ЗАМОН ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ ҳукмрон бугун жамиятда.

Бугун Ўзб.да нафақат Мирзиёев балки ҳар бир маҳалла раиси, мактаб директори, оддий милиса ЎЗИЧА ҚУДРАТЛИ ШАХС. Уларнинг ҳар бирининг қудрати токи уларнинг калласига сал зўрроқ одам тушириб қолмагунча давом этаверади.

Ибтидоий замонда айнан шундай бўлган. Ҳар бир зўрни фақат ундан зўрроғи енга олган.
Ўзб.да бугун ҳар қандай муттаҳамнинг кучини 3 нарса белгилайди: МАНСАБи, ДАВРАси, ПУЛи. Мансаби, давраси ва пули йўқ бўлган оддий инсонни, мас., бир ўқитувчини мансаби, давраси ва пули сал кўпроқ бўлган мактаб директори, ёки оддий бир сотувчини мансаби,давраси ва пули ундан сал бўлсада кўпроқ бўлган маҳалла раиси ура олади.

Барча мактаб директорлари ва маҳалла раисларини эса ўз навбатида улардан мансаби баландроқ, давраси каттароқ ва пули кўпроқ туман ҳокими ура олади.

Барча туман ҳокимларини эса улардан мансаби баландроқ, давраси кенгроқ ва пули кўпроқ вилоят ҳокимлари ура олади.

Барча вилоят ҳокимларини эса улардан мансаби баландроқ, давраси кенгроқ ва пули кўпроқ бош вазир ура олади.

Барча вазирларни эса улардан мансаби баландроқ, давраси кенгроқ ва пули ҳам кўпроқ яккаҳоким Ислом Каримов ура олади.



Хўш, ўзини давлатнинг энг қудратли одами деб ҳисоблайдиган якаҳоким қарилик ва касаллик сабабли табиий равишда кучдан кета бошласа нима бўлади?

Бу ҳолда бошболдоқлик,хўжасизлик ва чегара билмас зўравонликлар бошланади. Руслар буни бир сўз билан БЕСПРЕДЕЛ деб аташади. Беспредел кўпинча турмаларда ва колонияларда вақти вақти билан, қийноқлар жонидан ўтиб кетган маҳбуслар томонидан бошланади. Ўшанда улар аввалига ҳушёрлигини сал йўқотган бир неча посбонларни уриб йиқитиб, уни қуролларини тортиб олишади ва улар ёрдамида ҳамда синдирилган каравотлар, қўлга илинган таёқлар белкураклар билан турма ва колонияни қўриқлаб турган барча посбонларга ташланадилар. Токи Ҳарбий кучлар келиб бу қутурган оломонни аёвсиз ўққа тутмаганча вазиятни қайта тиклаб бўлмайди.

Энди фараз қилинки, бутун Ўзбекистон бугун улкан турма ҳолатида, 28 миллионли аҳоли эса маҳбуслар ҳолатида. Ярим миллион Ҳукумат вакиллари - ҳокимлар, вазирлар, милисалар эса посбонлар ролида.

Хўш, агар бугун маҳбуслар ҳолатига тушиб қолган бутун Ўзбекистон халқи худди турмадаги жонидан тўйган маҳбуслар каби бош кўтарса нима бўлади? Шу ҳақда бу калтафаҳм ҳокимлар, вазирлар ва тиззалари кексалик туфайли қалтираб қолган яккаҳоким ҳеч ўйлаб кўрганмикинлар?

Бу сафар бу қонҳўр яккаҳоким бир пайтлар Андижонда қилганидек бутун бошли халққа қарши Ҳарбий Кучларни ташлай олмайди! Чунки бош кўтарган бутун бошли халқ ичида ўша ҳарбийларнинг ота оналари, ака ука ва опа сингиллари бўлади!

Андижон халқини отган қотил аскарлар Тошкентдан ва бошқа вилоятлардан олиб келинган эди. Ҳатто Тожикистондан қочиб келиб жаллод Каримов бағридан бошпана топган Маҳмуд Худойбердиевнинг каллакесарларидан ҳам фойдаланган эди қонхўр Каримов ўшанда!

Аммо энди бундай бўлмайди! Энди халқнинг ўзи ана ўша каллакесарларни ўзини калласини олиб ташлаши мумкин. Чунки бугун унинг ғазаби қайнаш нўқталарига яқинлашиб қолди!

Хўш, ҳукумат ана шундай портлаш бўлиши ҳақида ўйлаяптими? Йўқ. Улар буни худди Миср диктатори Муборакдек, Ливия диктатори Қаддофийдек тасаввур қила олмайдилар. Улар бу нарсани у бошлангандагина тушуна оладилар ҳолос.

Шу сабабдан улар бугун фақат саройдаги рокировкалар билан овора. Уларнинг дарди-Эртага ким турма директори бўларкин, ким уни ўринбосари бўларкин, ким посбонлар раҳбари бўларкин деган майда чуйда масалалар билан банд.

Ҳолбуки бугунги куннинг асосий муаммоси янги турма директори эмас балки портлаш соатлари яқинлашаётган улкан порох бочкасидир. Агар бу бочка портлаб кетса ҳўлу қуруқ баравар ёнади.

Шу учун бугун Ўзбекистонда ким қудратли шахс экан деб эмас балки қандай қилиб даҳшатли портлашни олдини олиш, қандай қилиб 28 миллионли маҳбусларни тинч йўллар билан озод қилиш ҳақида кўпроқ қайғуриш керак.


Ҳазратқул Худойберди
2011.10.07

http://www.ozodlik.org/content/article/24351317.html

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum