Форум_Ўзбекистон

Panama Hujjatlari. Uzbekiston. 105ta topilgan qalloblar RUYXATI

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Panama Hujjatlari. Uzbekiston. 105ta topilgan qalloblar RUYXATI

Post by Admin on Wed May 11, 2016 5:00 pm

Ҳозирча ҳарфлар кичик кўринишда амммо уларни катта қилиб кўриш мумкин. Кейинчалик уларни каттароқ қилиб қўямиз






Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистонлик ҚАЛЛОБЛАР РУЙХАТИ

Post by Admin on Thu May 12, 2016 3:09 am

Қаллобларнинг исми ва шарифлари








Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Нега Ўзбекистон ҳукумати Панама Ҳужжатларида фош этилган Ўзбекистонга тегишли улкан иқтисодий жиноятлар ҳақида миқ этишмаяпти?

Post by Admin on Thu May 12, 2016 6:14 am

Нега Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Панама Ҳужжатларида акс эттирилган улкан иқтисодий жиноятлар ҳақида миқ этишмаяпти?

Сўнгги кунларда Панама Ҳужжатлари деб номланган ва ундан олдинги Викилексдан сўнг иккинчи ўринга кўтарилган халқаро иқтисодий жиноятлар руйхати бутун дунё матбуотида шов шувларга сабаб бўлмоқда.

Бу ҳужжатларда кўплаб давлат арбоблари ва хусусий шахсларнинг улкан миқдордаги пуллари чет эллардаги (Сейшел ороллари, Гибралтар, Швейцария, Люксембург, Араб амирликлари ва ҳоказо) банкларда сақланаётгани эълон қилинди. Бу қаллобликларни амалга оширишда асосан Mossack Fonseca деган фирма ана ўша амалдорлар ва хусусий шахсларни пулларини яшириш ишларини олиб боришган (http://www.mossfon.com/ ).
Бу қаллобликларни фош қилган Халқаро Текширишлар олиб борувчи Журналистлар Уюшмаси (https://panamapapers.icij.org/ ) бўлди.

Бу қаллобликларни асосий мазмуни қўйидагича:
Биринчидан олий ва ўрта поғонада ишлайдиган давлат амалдорлари ўзларининг турли туман, гоҳида эса жиноий (масалан поралар олиш, давлат рэкети юритиш, ўз амалини суистеьмол қилиб ундан бойлик орттиришда фойдаланиш каби) йўллар билан орттирган бойликларини чэт эл банкларида сақлаб ўзларини ва фарзандлари келажагини ана шунақа йўллар билан таьминлашни режалаштирганлар.
Иккинчидан эса ҳатто тўғри йўллар билан топган пулларининг бир қисмини давлатга солиқ сифатида тўлашдан қутилиш учун айрим давлат амалдорлари ва хусусий шахслар ҳам ўз пулларини ана ўша банкларда сақлашгани маьлум бўлди.

Бу жанжалларнинг энг катта калтаги Россия президенти бошида синди. Маьлум бўлишича Владимир Путин жиноий йўллар билан топган 2 миллиард доллардан ошиқ ўз пулларини болаликдаги синфдош дўсти, ғижжак чалувчи Ролдугин деган одамнинг номига чэт эл банкларига қўйган экан.

Аммо Россиядаги Суд ва Прокуратуралар ва Матбуот тизимлари Путиннинг назорати остида бўлгани учун ҳозирча бу ҳақда шов шув бўлмаяпти.

Бундай улкан иқтисодий жиноятлар ортида давлатнинг биринчи раҳбари, номи кўкларга кўтарилган Путин ҳақида юрак ютиб гап очишга на бирор журналистнинг, на бирор суд ёки прокурорнинг ҳадди сиғмаяпти. Оддий қилиб айтганда Путин диктатураси унинг жиноятларини хас-пўслашга жиддий бел боғлашган.

Худди шунга ўхшаган жиноятларнинг кичикроқ кўринишида фош бўлган Исландия бош вазири эса 3 кун давом этган халқ норозилик намойишлари ортидан истеьфога чиқишга мажбур бўлди. Чунки Исландия демократик давлат ва фуқаролар қўрқмасдан ҳар қандай муттаҳам ҳақида баралла гапира оладилар ва улар давлат тепасида муттаҳамлар ўтиришини билиб қолсалар уни бир кун ҳам ўз ҳолига қўймайдилар.

Хўш, бу гапларни Ўзбекистонга қандай алоқаси бор?
Ҳужжатларга қаралса жуда катта алоқаси бор экан.

Масалан The Bearer деган яширин ном остида юш юритган Пўлат Қурбонбоев деган шахс 1993 йил июль ойидан бери 30дан ошиқ чет эл банкларида Ўзбекистон Ролдугини ролини бажариб келган экан. Агар 1993йилдан бери бугунги кунгача Ўзбекистонда ким олий раҳбариятда ўтирибди десангиз у фақат Ислом Каримовнинг ўзи бўлиб чиқади.
Чунки 1993 йилда олий ҳокимиятда бўлганлардан бугун саноқли одамларгина ҳали ҳам олий мансабларда. Улардан биринчиси Ислом Каримов, иккинчиси Бўритош Мустафоевдир. Қолган амалдорлар иккинчи ва учинчи поғоналарда бўлгани учун улар чэт элларда миллионлаб доллар пулни тўплаш ва яшириш имконидан маҳрумдирлар.

Бўритош Мустафоев бугун Ўзбекистон Конституцион Суди раисининг ўринбосаридир (http://www.ksu.uz/ru/page/index/id/10#mustafaev ).

Ислом Каримов эса 27 йилдан бери Ўзбекистоннинг ўзгармас давлат бошлиғи бўлиб қолмоқда, яьни диктаторлик қилмоқда.
Панама ҳужжатларида Ўзбекистонлик амалдорларнинг иккинчи югурдаги Зафар Хашимов экан. Унинг номи остида ҳам бир неча юз миллион доллар ҳажмидаги пуллар турли туман чет эл банкларида сақланмоқда.

Бу икки давлат югурдагидан ташқари Панама ҳужжатларида яна 103та Ўзбекистон фуқароларининг номлари бор (https://www.facebook.com/photo.php?fbid=10153679232359503&set=p.10153679232359503&type=3&theater ).

Юқоридагилардан келиб чиқиб мен ўртага шундай савол қўймоқчиман:
Нега Панама ҳужжатлари эьлон қилинганидан бери на давлат бошлиғи Ислом Каримов, на Олий Суд ва Конституцион Суд раислари, на Бош Прокуратура ва на бирор Матбот органи бу каби улкан иқтисодий жиноятлар ҳақида миқ этишмаяпти?
Нега адолат ва халқ фаровонлиги тўғрисида оғзидан кўпик сачратиб гапирадиган президент Каримов тўсатдан худди оғзига толқон солгандек жим бўп қолди?

Нега бирор матбуот органи, бирор журналист сал бўлсада юрак ютиб “Ие, биродарлар, бутун дунёда шов шув бўлиб турган жиноятлар ҳақида нега биз жим ўтиришимиз керак? Ким экан у Пўлат Қурбонбоев ва Зафар Хашимов деган одамлар? Нега уларнинг ҳисоб рақамларида чет элларда миллионлаб доллар яширилган? “ деб гапира олишмаяпти?

Мен ўйлайманки, бу пуллар Ўзбекистон халқининг пулларидир.
Шунинг учун улар зудлик билан Ўзбекистонга қайтарилиши ва биринчи навбатда Электр, Газ ва Сув тармоқларини таьмирлаш ишлари учун сарфланиши керак.

Бу ишлар айни пайтда юз минглаб янги иш жойлари очишга ва шу билан чет элларда қийналиб ишлаб юрган ўзбекистонликларни бир қисмини Ватанга қайтиб, шу ерда ишлашларига имкон яратади.

Энг асосий гап шундаки, бирор Ўзбекистон фуқароси, у ким бўлишидан қатьий назар, Ўзбекистон қонунлари олдида ҳамма қатори тенг жавоб бериши керак. Чет эл банкларида сақланаётган Ўзбекистон фуқароларининг пуллари текширилиб, уларнинг бирортаси жиноий йўллар билан топилган бўлса улар давлат ҳисобига мусодара қилиниши ва халқ эҳтиёжлари учун ишлатилиши лозим.


Ҳазратқул Худойберди
2016.05.12
https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10153679389594503

Admin
Admin

Number of posts : 1158
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Panama Hujjatlari. Uzbekiston. 105ta topilgan qalloblar RUYXATI

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz