Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши

Go down

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши Empty Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши

Post by Admin Sat Aug 25, 2018 4:01 pm

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши: Қабила, жамоа, давлат ва бугунги Ўзбекистон
https://www.facebook.com/JusticeRebell/videos/10155880305689503/

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши Empty Ш.Мирзиёевнинг оғиздаги ва амалдаги айрим ишлари ҳақида

Post by Admin Fri Sep 14, 2018 11:55 am

Ш.Мирзиёевнинг оғиздаги ва амалдаги айрим ишлари  ҳақида:

ОҒИЗДА:
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда биз, илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳаллалар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари фаол ўрин эгаллайди, деб ишонамиз.

«Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз”.
Манбаа: .Ш.Мирзиёев. ЭРКИН ВА ФАРОВОН, ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИНИ БИРГАЛИКДА БАРПО ЭТАМИЗ. 59 бетли китоб
file:///C:/Users/Jack/Downloads/5930ec61cac83.pdf

АМАЛДА:
- Маҳаллалар ўзини ўзи бошқариш органи эмас. Чунки маҳалла қўмитаси ва унинг раиси ҳокимлар тарафидан тасдиқланади.
- илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳаллалар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари жамиятда фаол ўрин эгаллай олмаяптилар. Сабаби- милисалар ва дххчилар эркин фикрловчиларни ҳибсга олмоқдалар,уларга  жарима солмоқдалар.


“Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” деган шиор мазмун жиҳатидан умуман тескари ёзилган.
Олдин кучли давлат эмас балки кучли жамият тузилади.
Кейин ана шу кучли  жамият кучли давлат тузиши мумкин. Инсоният тарихидан маьлумки, одамизот аввалбошда якка-якка ҳолда ёки 3..4 та бўлиб(аёл,эркак ва бола кўринишида, худди кўпчилик ёввойи ҳайвонлардек) яшашган.

Кейинчалик улар ўзларини ва болаларини бошқа зўравон одамлар ва ёвўз ҳайвонлардан ҳимоя қилиш учун бир неча оила бирлашиб қабилалар тузганлар.

Бир неча юз минг йиллар давомида инсонлар қабилалар шаклида яшаб, секин аста ривожланиб, кучайиб, аввалига деворлар билан ўралган қўрғонлар, кейинчалик қишлоқлар ва ниҳоят мустаҳкам деворлар ва ҳимоя минораларига эга бўлган шаҳарлар барпо қилишган.

Энг сўнггида инсониятнинг энг кучлилари ўзларининг бир неча шаҳарларини ўз ичига олган давлатларни барпо қилганлар.

Ана шундан сўнггина улар ўзларини ўзга давлатлардан ҳимоя қилиш учун барпо этилган давлатни кучли қилиш йўллари ҳақида қайғўра бошлаганлар. Армиялар тузиб уларни мўҳим қурол аслаҳалар билан таьминлашни йўлга қўйганлар.

Ўзбекистон бугун жуда заиф жамиятга эга бўлган бир ёш, мустақил жамият сифатида шаклланаётганига бор йўғи 27 йил бўлган бир давлатдир.

Афсуски бу давлат мустақил бўлган илк йилларда уни шаклланиши нотўғри, коммунистик усулда амалга ошира бошланди.

Жамиятдаги соғлом кучларнинг давлат қурилиши ишларида қатнашишларига йўл қўйилмади, фаол инсонлар қамалдилар, урилдилар, тепилдилар, ўлдирилдилар, қолганлари мамлакатни тарк этишга мажбур қилиндилар.

Ана шундай йўллар билан энди шаклланаётган давлатда уни қурувчи усталар йўқ қилингач уни шаклланиш жараёни эски, ўзи ажралиб чиққан Совет империясининг қуриш услуби асосида амалга ошира бошланди.

Бу жамиятда ҳали ҳанўз  фуқароларнинг ҳақ ҳуқуқлари ҳурмат қилинмайди, давлатни бошқариш вертикал усулда, яккаҳукмдорлик асосида олиб борилмоқда.

Бундай ҳолатда давлатни кучли қилиб бўлмайди, аксинча, фуқаролари якка якка ҳолда яшашга мажбур бўлган, мустақил ташкилотларга ўрин берилмаган ҳолатда жамият кучсизлигича қолаверади.

Ҳукумат истаган фуқарони истаган пайтда турли асоссиз сабабларга кўра, фақат ўзининг ҳокимияти  хавфсизлигини ўйлаган ҳолда  ҳибсга олиши, уни асоссиз равишда узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиши мумкин.

Бундай фуқарони ҳимоя қиладиган жамоат ташкилотларига эса эркин фаолият юритишга ҳукумат органлари тинимсиз тўсқинлик қилиб келишмоқда, адолатсиз ва зўравонликка қарши норозилик намойишига чиққан фуқароларни яна зўрлик ишлатиб уриб, тепиб, шиорларини йиртиб, ўзларини ҳибсга олишмоқда.
Бундай адолатсизликлар ҳақида очиқ гапирган ва ёзган фуқаролар эса яна қамоққа олинмоқдалар.

Бундай ҳолатда жамият қандай қилиб кучли бўлиши мумкин?
Жамияти кучли бўлмаган давлатнинг ўзи қандай қилиб кучли бўлиши мумкин?
Ахир давлатни ҳимоя қиладиган одамлар Марсдан келадиган махсус қўшинлар эмас балки ана шу жамиятда яшаётган фуқароларку!  

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши Empty Тонгги чақмоқлар

Post by Admin Fri Sep 21, 2018 6:35 am

Тонгги чақмоқлар

Мирзиёевнинг адолатсиз қамоққа ҳукм қилинган Акром Малик, Жаҳонгир Умаров каби инсонлар ҳаётига бефарқлиги жуда хавфли!


Адолатсиз Судлар, қонунбузар Прокурорлар, зўравон милисалар диктаторларнинг таянч устунларидир! Қаёққа қараб кетаяпсиз жаноб Мирзиёев?


Жамият шундай бўстонки, уни ҳар куни, ҳар бир аъзо парвариш қилиши керак. У ўз ҳолига ташлаб қўйилса чангалзорга айланади.


Чангалзорга айланган майдонни бўстонга айлантириш,зўравон жамиятни адолатли ва фаровон қилиш ҳамиша машаққатли ишдир!


Минг қийин бўлмасин чангалзорларни боғу бўстон, зўравон жамиятларни адолатли ва фаровон қилиш мумкин. Истак ва Ҳаракат бўлса бас!


Ҳукмдор Спорт федерацияларини танқид қилди. Улардан минг карра мўҳимроқ Суд тизимларига қўл силтади. Нима қилишни билмаяптими?


Ишни ўнглашни билмаётган раҳбар корхонани касод, капитан эса кемасини ғарқ қилади. Нега ишчилар ва пассажирлар томошабин?


Жамият бўстони нафақат боғбонларга балки уни парвариш қилишга қизиққан ҳар бир жонкуяр инсонга мунтазирдир!


Жамият боғбонлари бўлмиш мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини фақат эсидан оққан ҳукуматларгина таьқиб қилади!


Кўпчилик "давлат" деганда Ҳокимиятни тушунишади ҳолбуки давлат ўз ичига Минтақа,Халқ,Тил, Маданият ва Армияни олади. Ҳокимият ана ўша давлат ичидаги бир мўҳим бўлак , яьни Бошқарув органи холос.


Давлат Хавфсизлик Хизмати ўзини "Ҳокимият хавфсизлиги хизмати" деб тушунади ва шу сабаб асосан Ҳокимиятни ҳимоя қилади.


Ривожланган давлатларда Хавфсизлик полицияси бор. У Президент, қирол, Премьер министр ва кўча супурувчига ҳам бирдек қарашга Мажбур!


Ўзбекистонда барча ҳокимият органларининг ходимлари ўз вазифаларини "биз ҳокимиятга хизмат қилишимиз керак" деб нотўғри тушунишади.

2018.09.21


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши Empty Тонгги чақмоқлардан хулоса

Post by Admin Fri Sep 21, 2018 6:37 am

Тонгги чақмоқлардан хулоса:

Ўзбекистонда давлатни ривожлантириш масалалари сиёсатнинг Алифбосидан бошланиши лозим.
Бахтимизга Алифбо бор,уни минг йиллар давомида турли давлатларда минглаб сиёсатчилар ва файласуфлар ёзиб, тўлдириб, ривожлантириб, гўзал бир мукаммал ҳолга келтиришган.

Энди ҳамма гап ана шу Алифбони топиш, уни эъзозлаб, унда ёзилган жамият ҳақидаги фикрлар, уни қандай қилиб тўғри ташкил қилиш, қуриш ва ривожлантиришни ҳар куни ўқиб ўрганиб, таҳлил қилиш ва ниҳоят унда кўрсатилган тадбиру усуллар ёрдамида Ўзбекистон давлатини имкон қадар мукаммал қилиб яратиш ишларини бошлаб юбориш қолган холос.

Аммо нечундир бугунги ҳокимият вакиллари на Сиёсат Алифбосига, нада Ўзбекистон давлатини мукаммал ва мустаҳкам қуришга қизиқишади. Уларнинг дардлари битта: "Амал тақал қилиб бугунги ўтказсак бўлди, эртага бир гап бўлар!".

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши Empty Ҳукумат ва Мухолифат кучларининг жамият учун ўта мўҳимлиги ҳақида бир ўта жиддий, сиёсий гап. Air Force 1 нима дегани?

Post by Admin Sun Oct 21, 2018 5:47 am

Ҳукумат ва Мухолифат кучларининг жамият учун ўта мўҳимлиги ҳақида бир ўта жиддий, сиёсий гап.

Жаноб Ўзбекистон сиёсатчилари - Президент, Олий Мажлис, Вилоят, Маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари ва мустақил сиёсатчилар!

Сизлар ҳақиқатан ҳам "мухолифат" сўзининг асл маьносини тушунмайсизларми ёки сиёсий рақобатдан қўрқасизларми?

Наҳотки сизлар Президентингиз ва ДХХ раиси билан елкама-елка туриб, уларга жўровоз бўлиб, болаларча ўжарлик билан Ўзбекистон демократик мухолифатига қарши бу қадар терс тураверасизлар?

Сизлар бу қадамларингиз билан ўзларингни сиёсат майдонида Мухолифат кучлари билан очиқ курашга тушишга қўрқаётганларингни фош қилаётганингизни тушунмаяпсизларми?
Ёки ҳатто ана шу оддий ҳақиқатни тушунишга ҳам ожизлик қилаяпсизларми?

Наҳотки ўлиб кетган Каримов сизларни шу қадар қўрқоқ қилиб тарбиялаб кетган бўлса?

Мухолифат олдида қалтирашни бас қилинглар жаноблар ва хонимлар!

Элу юрт ва дунё жамоатчилиги олдида ўзларингни шарманда қилишни бас қилинглар!

Ўзбек Мухолифати сиз ўйлагандек, Толибон ёки ИШИД каби хавфли кучлар эмас.

Улар Ўзбекистон мустақиллиги, Ўзбек тили ва Ўзбекистонда адолатли жамият қурилиши учун курашган, мустақиллик ва тил масалаларида ғалабага эришган, аммо демократик жамият қуриш масаласида Каримов Тўдасидан қаттиқ зарба еб, оғир йўқотишларга дучор бўлиб, ниҳоят кучлар тенгсизлиги ва Ҳокимият зўравонликлари жонларидан ўтиб кетгач ортга тисланишга, айримлари курашни яширин ҳолатига ўтишга, уларнинг фаоллар ва раҳбарлари эса қамоқларга қайта тушмаслик учун чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлган Ўзбек жамиятининг бугунги кундаги энг фаол, энг ватанпарвар ва энг жасур фарзандларидир!

Уларнинг фуқароликлари қанчалик тезроқ тикланиб, уларга Она Ватанлари бўлмиш Ўзбекистонга қайтиш имкони нақадар тезроқ берилса, ишонингки Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги муаммоларни енгиш шу қадар осонлашиб ва тезлашиб кетаверади.

Буни мен сизларга бир оддий мисол кўринишида тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Бир оддий ҳақиқат шундан иборатки, Ҳар қандай жамиятнинг узундан узун вагонларини Келажак, Тараққиёт ва Ривожланиш сари Икки қудратли Локомотивлар етаклайдилар. Улардан бирига "Ҳукумат" деган қалин темир тамға осилган бўлса, иккинчисига "Мухолифат" деган қалин тамға осилгандир.

Ҳар бир ривожланган жамиятда ана ўша икки Локомотивнинг ҳар бирини мунтазам ва синхроник, яьни ўзаро мутаносиб ҳолда ишлаб туриши қаттиқ назорат қилинади. Улар доим таьмирлаб, мойланиб, ҳар бир қисмлари назорат қилиниб, нормал ишлашлари таьминлаб турилади.

Икки Локомотивдан ҳар бирининг соз ва нормал ишлаб туриши таьминлансагина улар Жамиятнинг узун вагонларини қудрат ва шиддат билан олдинга, Ёрқин келажак ва Фаровон ҳаёт сари судраб кета оладилар!

Вақти-вақти билан вагонларда ўтирган халқнинг талабига биноан Локомотивларнинг ишлаш тартиби алмаштириб турилади. Локомотивларнинг бири "Актив" режимда бўлганида иккинчиси "Пассив" режимга ўтказиб турилади.

Бу худди узоқ сафарга отланган карвонда бир неча отларга юк ортилмасдан,уларни карвонга улаб қўйишдек гап - карбонбоши вақти вақти билан ўзининг ҳолдан тойган отини алмаштириб туриши учун.

Жамият вагонларини судрашда олдинга "Ҳукумат" тамғаси босилган Локомотивнинг ишлаши ёмонлашиб, унинг вагонларни тортиш қудрати ва шиддати сусая бошлагани халққа ёқмаса, у ҳолда улар Сайлов орқали Локомотивларнинг тамғалари ва ишлаш режимини ўзгартиришни талаб қилишлари мумкин.

Агар Сайловда кўпчилик "Ҳукумат" кучларини тамсил қилувчи Локомотивга кам овоз бериб, "Мухолифат" кучларини тамсил қилувчи Локомотивга кўп овоз беришса, у ҳолда бу икки Локомотивнинг тамғалари ўзгартирилади.

"Ҳукумат" тамғаси етакчи Локомотивдан олиниб иккинчи Локомотивга тақилади ва энди у "Ҳукумат" локомотивига айланади.

Айни пайтда ундан ечиб олинган "Мухолифат" тамғаси собиқ етакчи Локомотивга тақилади. Оддий қилиб айтганда Ҳукумат ва Мухолифат ўрни алмашади.
(Бу фазода сузиб кетаётган АҚШ Президентининг "Air Force 1" деб номланган учоғи бирор сабабга кўра шикастланса ва у ерга қўнишга мажбур бўлса, у ҳолда ундаги "Air Force 1" тамғаси олиниб, бу тамға Президент минадиган навбатдаги учоққа берилиши кабидир).

Энди собиқ мухолифат кучлари Ҳукумат кучларига ва аксинча, собиқ Ҳукумат кучлари Мухолифат кучларига айланадилар.

Бу сиёсий тажриба дунёдаги энг ривожланган 40дан ошиқ давлатлар ва халқларнинг 100 йиллардан бери синаб кўрилиб, бугунги кундалик ҳаётларида қўлланиб келинаётган ажойиб сиёсий ихтироларидир!

Энг ўзингиз дўппини ерга қўйиб бир ўйлаб кўринг:
Ўзбекистон халқининг ўзининг барча ташвишлари ортилган узундан узун вагонларини тортиш учун ўта мўҳим бўлган икки қудратли локомотивларининг биридан воз кечишга ҳаққи борми?

(Бу масала мўҳим бўлгани ва уни кўпчилик инсонлар тушуниши лозимлиги учун мен барча дўстлардан ушбу мақолани ўз таниш-билишларига тарқатишларини илтимос қиламан. Ёрдамингиз учун ташаккур!).
2018.10.21

Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши Empty Ўзбекистон халқининг энг катта фожеаси.

Post by Admin Wed Oct 24, 2018 4:56 am

Ўзбекистон халқининг энг катта фожеаси.

Хўш, бу қандай фожеа экан? Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Мен бу ҳақда кўп ўйлайман.
Ўйлай, ўйлай сўнгги хулосам шу бўлди:

Бугунги Ўзбекистонда жиддий, замонавий фикрлайдиган ва кейин ўз фикрларини кўчада, чойҳонада, йиғинларда дадил гапириб, уларни мана шу Фейсбокда, ёки ўз блогида, ёки бошқа бирор вебсаҳифа ёки газетада чоп этадиган БИРОРТА СИЁСАТЧИ ЙЎҚ.

Гап уларнинг жисмонан бор ёки йўқлигида эмас балки ошкора ўзини кўрсата олмаслигида.
Албатта бирор кулбада ёки ҳатто ҳукуматнинг бирор кўпчилик амалдорлар безовта қилмайдиган бурчакдаги бирор кабинетида кучли фикрлар миясида ғужғон ўйнаётган аммо уларни на бировга айтишга, нада қоғозга битишга журьат эта олмайдиган инсонлар бўлиши мумкин.

Гап улар тўғрисида эмас, чунки хаёл суриш ҳамманинг ҳам қўлидан келади!
Гап халқ олдига чиқиб, жилла қурмаса Маҳалла кенгаши йиғилишида сўзга чиқиб нафақат маҳалласидаги балки шаҳри, қишлоғи, вилояти ва мамлакатдаги улкан муаммолар ҳақида дадил гапира оладиган ИНСОН ҳақида!

Нега ана шундай кучли фикрга эга инсонлар овоз чиқара олмайдилар?

Нега улар фақат чет элларда туриб кучли ва кескин фикрларни гапира олиши керак?

Нега ўша фикрларни Ватанда, халқ олдида, йиғинларда гапира олмайдилар?
Бунинг сааби шундаки, ўзлари КАТТА СИЁСАТНИ тушунмаган ҳокимият раҳбарлари бирор бошқа одамга МЎҲИМ СИЁСИЙ ГАПЛАР ҳақида ГАПИРИШГА РУХСАТ БЕРИШГА қўрқадилар, уяладилар. Чунки уларга МАРДЛИК етишмайди.

Айнан ана шу нарса, яьни миллатнинг кучли, иқтидорли, фикри теран вакилларига ўз фикрларини бемалол гапиришига имкон бермаслик миллатнинг энг катта фожеасидир биродарлар!

Эркин ва кескин фикрлай оладиган фуқаролари бўлмаган халқ эса афсуски кўринишидан замонавий аммо маьнан тош давридаги ОЛОМОН шаклида қолаверади.

Мана бу сатрларни ёзганда шоир бекорга оҳ тортмаган эди:
"Машраб осилганда қаёқда эдинг,
Чўлпон отилганда қаёқда эдинг,
Қаршингда аламли ўйга толаман,
Қачон халқ бўласан, сен эй оломон?!"

Бугунги Ўзбекистон ҳукумати, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси турли туман иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳақида эмас балки энг аввало СОҒЛОМ, ДАДИЛ ВА ЎТКИР СИЁСАТ юритиш ҳақида кўпроқ қайғўришлари лозим!

Чунки ҳар қандай ишни бошлашдан олдин сиз фикрлайсиз, тўғрими?
Ҳатто тандир устаси ҳам янги тандир ясашдан олдин ўтириб фикрлайди, 5..10 минут эмас соатлаб фикрлайди: Лойни топиш, унга аралаштирадиган сомонни топиш, уларни қайта ишлаш, обу ҳавога қараш, бозордаги бугунги нарх-навони аниқлаш ва ниҳоят бу янги тандирни ясашни бошлаш керакми ёки йўқми деган бир қарорни қабул қилиш.
Акс ҳолда у касод бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати бугун ўзининг барча ишларини давом эттиришдан олдин "Ўзбекистон Давлат ва унинг сиёсати қандай бўлиши керак?" деган масалани кенг муҳокама қилиши керак.
Агар бу масалада уларга мастер класс даражасида махсус ташкиллаштирилган Форумлар зарур бўлса у ҳақда Эълон беришлари керак.
Ва бу Форумларда турли масалаларда Чиқиш қилиш истагини билдирган барча фикрли инсонларга ўша Форумларда қатнашиб, у ерда ўз фикрларини кўпчилик билан баҳам кўришини(онлайн ТВ ёрдамида) таьминлашлари керак.

Акс ҳолда Ўзбекистон ҳукумати ҳам, халқи ҳам кундалик муаммолар гирдобида узоқ йиллар қолиб кетишлари ва сиёсатдан тобора узоқлашиб кетишлари мумкин.

2018.10.24
Ҳазратқул Худойберди

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши Empty Ўзбекистон Ҳукуматининг чет элларда яшовчи ватандошларга енгилликлар яратиш ҳақидаги қарори

Post by Admin Sat Oct 27, 2018 5:21 am

Ўзбекистон Ҳукуматининг чет элларда яшовчи ватандошларга енгилликлар яратиш ҳақидаги қарори

Ўзбекистон мухолифати вакиллари бир неча йиллардан бери сўраб келаётган нарса: Чет элларда яшовчи ўзбекистонликларнинг фуқароликлари тикланиб, уларга Ватанга қайтиш имконларини яратиш қисман, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари талабига асосан бажариладиганга ўхшаяпти.

Ҳукумат кеча инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Муьтабар Тожибоева ва у билан ҳамкорлик қилган Тошкентдаги бир Адвокатлик идораси билан биргаликда олиб борган ишлар бир оз бўлсада айрим ижобий натижалар берибди.
Улар ҳозирча қоғозда бўлсада биз уларни бу кичик ғалаба билан табриклаймиз.

Умид қиламизки, бу гуруҳ ушбу кичик ғалабадан керагидан ортиқча рўҳланиб Мирзиёев ҳукуматига ҳамду санолар ўқимайди балки Ҳукумат чет эллардаги ўзбекистонликларнинг нафақат фуқаролик балки сиёсий ҳуқуқлари масаласини ҳам кўтаради.

Чунки Сиёсий ҳуқуқлар барча ҳуқуқлардан мўҳимроқ ва жамиятни соғломлаштиришга етаклайдиган ўта мўҳим сиёсий фактордир.

Қуйида Ҳукуматнинг чет элларда яшаб юрган ўзбекистонликларнинг ҳозирча фуқаролик ҳуқуқларини тиклаш борасидаги Қароридан айрим мўҳим бандлари(русчадан таржима қилинди)

- ватандошларни "уларнинг Ҳукумат билан ҳамкорлик қилиш даражаси ва кўринишига қараб" давлат томонидан қўллаб қувватлаш; ( улар қанақа ҳамкорликни назарда тутаётганлари ҳозирча номаьлум. Агар Ҳукуматга тўлиқ бўйсуниб, ўз дунёқарашларидан воз кечиш талаби бўлса унда яна олди Худо).

Бу қўллаб қувватлашлар қуйидагилардан иборат бўлар экан:
- Мамлакатга келишга виза ва яшашга рухсат олишнинг осонлаштириш, Ўзбекистонда меҳнат фаолияти юритишга имкон яратиш;

- юқори малакали кадрларни талаб ва эҳтиёж юқори бўлган муттахасисликларга қабул қилиш;

-Ижтимоий ва кундалик турмуш масалаларида ёрдам бериш;

- тадбиркорлик, илмий, таьлим -тарбия, инновациялар ва бошқа турли лойиҳалар ва дастурлар учун бўш турган давлат иншоотлари ва ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

- Ватандошларнинг ўқиш, ишлаш ва бошқа ижтимоий масалалардаги заруратларини тўлиқ (қисман) молиялаштириш;

- юқори малакали муттахасислардан иборат ватандошларни давлатнинг бошқарув, хўжалик ва ижроия органларига, маҳаллий ва бошқа давлат идораларига ҳамда раҳбарларга маслаҳатчилар ва юристлар сифатида таклиф қилиш;

- уларга Ўзбекистон фуқаролигини бериш ишларини қонунларга асосланган ҳолда осонлаштириш;".

Булардан ташқари яна айрим масалаларда ватандошларга ёрдамлар кўрсатиш кўзда тутилган.

Қарорда "Бу ишларни амалга ошириш Ўзбекистон президенти ва Вазирлар маҳкамаси томонидан аниқлаштирилади, Ташқи ишлар вазирлигига бу ишларни мувофиқлаштириш, молиялаштириш эса «Эл-юрт умиди» фонди ва хайриялар ҳисобидан бўлади" дейилган.

Ушбу қарорнинг ижобий нўқталарини тан олган ҳолда бир жиддий камчилигини айтиб ўтиш лозим:
Қарорда Ўзбекистон демократик мухолифати вакиллари ва уларнинг оила аъзолари ҳақида, уларнинг тақдири нима бўлиши ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ.

Бу эса ушбу қарорнинг маьнавий кучи ва моҳиятини кескин тушириб юбормоқда.


Манбаа: https://centre1.com/…/pobeda-uzbekistan-povorachivaetsya-…/…

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши Empty Re: Инсоният тараққиёти. Давлат ва уни қудратининг шаклланиши

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum