Маънавиятсиз эркинлик
Page 1 of 1
Маънавиятсиз эркинлик
Маънавиятсиз эркинлик
Ғарб давлатлари ичида инсонлар ҳаётини бахтиёр ва эркин бўлишини таьминлаш бўйича Швеция қироллиги энг етакчи давлатлардан бири эканлиги кўпчиликка аён. Бу давлатда жамиятнинг бундай ривожланиши ва инсонларнинг аксарият қисми бахтиёр яшашларини таьминлаш замирида 4 асосий қонун ётибди.
Қолган барча 200дан ошиқ қонунлар ва уларга киритилган мингдан ошиқ қўшимчаларнинг ҳаммаси ана шу 4 қонунга мослаштирилган ҳолда тузилган ва уларнинг барчаси очиқ ва эркин жамиятда инсонлар ҳаётини демократик тарзда ривожланишига қаратилган.
Бу тўртта қонун қуйидагилардан иборат:
Regeringsformen - Швеция давлатининг тузилиши ва ҳокимият фаолияти ҳақидаги тартиб - қоидаларни бўйича асосий қонун
Succéssionsordningen - Швеция қироллигида тахтни меросхўрга топшириш тартиб - қоидалари ҳақида қонун
Yttrandefrihetslagen - Инсонларнинг бирор фикр ёки дунёқарашини оғзаки ёки ёзма равишда ифода этиш ҳуқуқи
Tryckfrihetsförordningen - Инсонларнинг фикр ёки дунёқарашини матбуотда эълон қилиш ҳуқуқи
Бу қонунлар нақадар кучли ва тарихан аҳамиятли бўлишига қарамасдан уларда бир мўҳим нарса етишмайди. Бу нарса – ана ўша асосий қонунларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида риоя қилиниши шарт бўлган МАЪНАВИЯТни қонунларда асосий мезон сифатида кўрсатилмагани.
Айни хато барча Ғарб давлатларининг эркинликлар ҳақидаги қонунларида бор, чунки улар бундай қонунларни бир бирларига қараб тузишган, натижада ҳаммалари бир хатони такрорлашган.
Айнан ана шу, яъни Маънавият масаласига эътибор бермаслик оқибатида ушбу кунда айрим шахслар демократиянинг устун қонунлари бўлмиш Фикр ва Дунёқарашини ифода этиш эркинлигидан фойдаланиб, уларга ёт аммо миллиардлаб инсонлар эътиқод қўйган ислом динига ошкора душманлик рўҳидаги чиқишлар қилмоқдалар.
Агар ҳозирги замонамиздаги ана шунақа исломга душманлик рўҳидаги чиқишларни санаб ўтадиган бўлсак, аввалига Салман Рушди деган бир муттаҳам "Шайтоннинг шьерлари" (Сатанинские стихи) деган китоби билан ўзига обрў топмоқчи бўлди. Аммо натижа шу билан тугадики, бу иблис мана 20 йилдан бери дунёнинг бирор бурчагида хтиржам яшаш ҳуқуқидан махрум ҳолда, сарсон ва саргардон яшашга мажбур. Чунки унга қарши Аятулло Хомейни шахсан фатво берган уни калласини танасидан жудо қилишга.
Бу иблисни кетидан ҳолландиялик бошқа бир иблис эргашди, касби фильм яратиш бўлган бу одам ислом динига нисбатан ҳурматсизликка йўғрилган бир фильм яратиб обрў эътибор қозонмоқчи бўлди. Аммо натижа уни ўлими билан якунланди.
Орадан кўп ўтмай, Ғарб давлатларининг Ироққа ва у ерда яшаётган миллионлаб мусулмонларга қарши олиб бораётган қирғин барот уруши авжига минган бир паллада, уларнинг эътиқод фронтларида ҳам мусулмонларга қарши кескин кураш бошланди.
Даниянинг Jylland Posten деган бир газетасида Муҳаммад алайҳисаломга қарши ўта душманлик рўҳига йўғрилган карикатура эълон қилинди. Шундан сўнг бир неча ўнлаб мусулмон давлатлари Дания билан дипломатик алоқаларини уздилар, мусулмонлар эса кўчаларда намойишлар қилиб Даниянинг байроқларини ёқдилар.
Орадан яна ҳеч қанча вақт ўтмай Швецияда сал кам олтмиш ёшга киришига қарамасдан уни ҳеч ким танимайдиган Ларс Вилкс деган бир рассом даниялик ҳамфикри ва ҳамкасабасидан ўрнак олиб, у ҳам Муҳаммад алайҳисаломни масхара қиладиган бир карикатура чизди ва уни бир швед газетасида чоп эттирди. Ана шунақа пасткашлик ва муттаҳамликлар ила ўз даврасида обрў қозонган бу иблиснинг номи энди газеталардан тушмай қолди.
Бу ғала ғовурларга асосий сабаб мусулмонлар томонидан ислом дини ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисаломга нисбатан оддий ҳурмат кўрсатишни талаб қилиш бўлса, ўзлари христиан динига мансуб бўлган оломоннинг тиш тирноқлари билан бундай пасткашликларни Швециянинг асосий қонунларини рўкач қилган ҳолда ҳимоя қилишлари бўлди.
Ана шунақа чиқишлар қилиш учун Уппсала университети раҳбарияти томонидан махсус таклиф қилинган ва у ерда яна ўзининг маразликка йўғрилган расмларини кўрсатишга уринган Ларс Вилксни залда тўпланганлар "Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!" "Муҳаммад! Муҳаммад!" деган ҳайқириқлар билан у ердан қочиб кетишга мажбур қилдилар. Бу иблисни ҳимояси учун Швеция ҳукумати 3..4 та полициячини махсус тайинлаб қўйган.
Қўшимча равишда чақирилган полициячилар ёрдамида бу иблис рассом ўз жонини сақлаб қолди. Бу ҳақда фильм мана бу ерда: https://www.youtube.com/watch?v=wewLqjWSVZ8
Бу йиғилишдан кейинги ҳибсга олишлар ва тўполон: https://www.youtube.com/watch?v=0kUPpqc-2bI&feature=related
Ҳазратқул Худойберди
2010 йил 12-май

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|