Халқ назоратчилари ҳақида
Page 1 of 1
Халқ назоратчилари ҳақида
Ўзбекистон Озодлик ҳаракатининг таклифларидан бири: Халқ назоратчилари вазифасини тузиш давр талабидир.
Яқин келажакда Ўзбекистонда ниҳоят ҳақиқий эркинлик ва озодлик шабадалари эса бошлаганда Ўзбекистон Озодлик ҳаракати Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиб, ўзининг расмий фаолиятини бошлайди.
Озодлик ҳаракатининг энг биринчи талаби албатта Президентлик ва Олий Мажлисга Эркин ва Адолатли сайловлар ўтказилишини таьминлаш механизмларини барча жамоат ташкилотлари билан биргаликда кун тартибига олиб чиқиб, уларни амалга ошириш ишлари билан шуғулланишдир.
Иккинчи босқичдаги вазифалар: Сайловларда имкон қадар кўпчилик сайловчиларнинг овозларини олиш орқали сайловда ғалаба қозониш, Президентлик лавозимини ва Олий Мажлисда кўпчилик депутатлик ўринларини эгаллашдир.
Учинчи босқич: Мавжуд қонунларни амалда қай даражада бажарилаётганини кенг ва атрофлича ревизия қилиш. Маьлумки, мамлакатдаги асосий муаммоларнинг тугунлари ана шу масалага бориб тақалади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча моддалар демокатик қадриятлар асосида ёзилган бўлсада, аксарият қонунлар фуқароларнинг эркинликлари ва фаровон ҳаётини таьминлашга қаратилган бўлсада вазият ҳали ҳам оғирлигича қолмоқда. Ҳали ҳам 5 миллиондан ошиқ ўзбекистонликлар чет элларда ишлаб ўз оиласини боқишга мажбур бўлмоқда, кўплаб зиёлилар, малакали кадрлар чет элларда яшашга мажбур бўлишмоқда.
Буларга асосий сабаблардан биттаси мавжуд қонунларнинг амалда бажарилишини таьминлаш механизмларининг ҳалигача ишлаб чиқилмаганидадир.
Барча ижроия масалалари бир одам – Президентнинг қўлида мужассамлашган. 40дан ошиқ вазирликлар, 100га яқин турли туман ҳокимлар ва давлат бошқармалар ана шу бир одамниниг қўлига, сўзига ва бошқарувига қараб қолган. Уларнинг бирортаси ўз билганича, қонунга асосан, мустақил фаолият юрита олмайдиган фалаж аҳволга солиб қўйилган.
Фақат айрим, якка-дукка ҳоллардагина айрим вазирлик ва ҳокимликлар нисбатан мустақил фаолият юритишга ҳаракат қилишмоқда холос.
Буларнинг барчасига асосий сабаб Совет ва кейин Каримов даврида давлат идораларининг яккаҳокимлик билан марказдан бошқариб келинганидир.
Бу кўникма, бундай бошқарув ва ишлаш услуби Конституцияда битилган демократик бошқарув қадирятларига умуман мос келмасада уларни таг-томири билан қўпориб ташлашга на уриниш, нада улардан қутилишга қаратилган бирор ҳаракат сезилмаяпти. Чамаси бугунги бошқарувга ҳам мамлакатни ана ўша эски, яккаҳукмронлик услубида бошқариш маьқул келмоқда.
Бундан азият чекаётган 32 миллион аҳоли эса бундай бошқарувга қарши бирор чора тадбир топа олмай сарсону ҳалак.
Оқибатда турли туман вазирликлар ва ҳокимликлар ўзларининг айрим идоралари ва амалдорлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, ҳатто жиноятларни ўз вақтида билиш имкониятидан маҳрумдирлар. Натижада фуқаролар кундалик ҳаётда бузилаётган ҳақ ва ҳуқуқларини уларнинг ўзлари ёки кичик ҳуқуқбонлар гуруҳи ёрдамида ҳимоя қилишга, адолат излаб турли туман давлат идораларига , Президентга ботма бот мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдалар.
Бу камчиликларни бартараф қилиш учун биз томонимиздан Президентга таклиф қилинган Амалдорларнинг билим даражасини Қайта Аттестациядан ўтказиш таклифи инобатга олинмай келинмоқда.
Охир оқибатда вазият яна аввалгича қолмоқда, милисаларнинг зўравонликлари, судларнинг адолатсизликлари, амалдорларнинг лаёқатсизлик ва порахўрликлари ҳеч ўзгармай давом этмоқда.
Шу учун Ўзбекистон Озодлик ҳаракати ўзининг келажакдаги энг мўҳим ишларидан бирини очиқлашни истайди.
Бу иш шундан иборатки, мамлакатда қонун билан Халқ назоратчилари деган лавозим киритилади.
Қонунга асосан бу лавозимни эгаллаш учун ёши 18дан баланд бўлган истаган фуқаро Ариза бериши ва ўзининг билимлари ҳақида мактаб, олий даргоҳ дипломи каби ҳужжатларни топшириши кифоя.
Халқ назоратчисини ишга Маҳаллий ва марказий ҳокимият вакиллари ва фуқаролар йиғини (камида 100 киши қатнашган йиғин) биргаликда тузган Махсус Комиссия қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу Комиссия маьқуллаган Халқ назоратчиси кенг ҳуқуқлар билан таьминланадилар.
У истаган давлат ва хусусий корхонага, шу жумладан Олий Мажлис йиғилишларига, Президент ҳузурига, унинг Қабулхонасига, Президент аппаратига, ДХХ, ИИВ, барча вазирликлар, ҳокимликлар ва бошқа давлат идораларига эркин кириб бориши, у ердаги истаган мажлисда қатнашиши ва бўлаётган ишларни жимгина, овоз чиқармай кузатиши ва кўрган ишлари ҳақида Ҳисобот тузиш ҳуқуқлари билан таьминланади.
Халқ назоратчиси бирор корхонанинг ишига аралашиб, уларни танқид қилиб, қандайдир маслаҳатлар бериши, камчиликлар ҳақида гапириши мумкин эмас. У том маьнода индамасдан ўз ишини қиладиган назоратчи, кузатувчи масьул шахс бўлиши керак холос.
Халқ назоратчиси ҳар ҳафта охирида ўзи ёзган Ҳисоботнинг нусхаларини тегишли давлат идораларига, Олий Мажлисга, Бош вазирга ва Президентга юбориб туради.
Президент эса барча Ҳисоботларни ўқиб, кейин улар бўйича давлат идоралари қандай чоралар кўраётганини кузатиб бориш имконига эга бўлади.
Агар давлатнинг бирор марказий идораси/вазирлиги ҳамда вилоят ва маҳаллий ҳокимлар ва бошқармалар ўз қўллари остидаги идоралар ва ходимларнинг Халқ назоратчиси Ҳисоботда кўрсатган камчиликларга қарши чора тадбирлар кўрмаса, у ҳолда энг аввало Бош вазир(вазирлик ва бошқармалар бўйича) ёки Президент (Ҳокимликлар ва Президентга бўйсундирилган давлат органлари бўйича) бу ишга аралашиб, масьул шахслар билан маслаҳатлашиши ва керакли чора тадбирлар белгилаши лозим бўлади.
Ҳазратқул Худойберди
Ўзбекистон Озодлик ҳаракати
4 май 2018 йил

Similar topics
» Ўзбекистон Президентига тавсиялар
» Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида
» Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар
» Халқ ҳаракатлари ва ҳукуматлар ўртасидаги курашлар ва уларга муносабатлар ҳақида
» TWITTER. ЛЎНДА ФИКРЛАР/ КРАТКИЕ МЫСЛИ

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|