Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар

Go down

Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар Empty Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар

Post by Admin Sat Jun 30, 2012 4:26 am

Хатолардан хулосалар чиқариш ривожланиш гаровидир

Бу мақолани мен лирик усулда бошлашни маьқул кўрдим. Ўқувчиларга аввало Ўзбекистоннинг энг ажойиб саньаткорларидан бири, раҳматли Охунжон Мадалиевнинг қуйидаги бир ашуласини тинглаб кўришни таклиф қиламан.
Бу ашулада ҳофиз ҳаётнинг мазмуни нималардан иборат эканлиги ҳақида ва айниқса сиёсий кураш майдонига кирган мухолифат вакилларига бу майдонда ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан мағрур юришга, кураш майдонларида бир неча бор йиқилганда ҳам сакраб ўрнидан туриб, устидаги чангни қоқиб яна қайта ва қайта  кураш майдонига дадил қайтавериш,  курашни янги куч ва шиддатлик билан давом эттиравериш ва фақат ана шундай йўллар билангина ўз ҳаётининг мазмунини сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақида  ҳам ибратли сўзлар бор.

Дунё ташвишларини елкангдан олмаса гар
Йўлларинг давомида янги йўл солмаса гар
Энг сўнггида ортингдан зор йиғлаб қолмаса гар
Фарзандим бор демагил фарзанд эмас у
----------------------------------------------
Чақинлар чақнамаса босган қадамларидан
Ўзинг ўтга урмаса севги оламларида
Оташ бўлиб қайтмаса шом висол дамларидан
Ошиғим бор демагил ошиқ эмас у
-----------------------------------------------
Кун отса қалқимаса бағритош сувлар ҳам
Юракдан балқимаса энг буюк орзулар ҳам
Сархуш бўлиб юрмаса тинглаган оҳулар ҳам
Қўшиғим бор демагил қўшиқ эмас у
----------------------------------------------
Тенгдошлар қаторида ўрин олиб кетмасанг
Бу кураш майдонида мағрур ғолиб кетмасанг
Минг минглаб юракларда мангу қолиб кетмасанг
Ҳаётим бор демагил ҳаёт эмас у


Охунжон Мадалиев https://www.youtube.com/watch?v=Dz_fRCsOcxg  

---------------------------------------------------------------------

Бу мақола бундан 3 йил олдин ёзилган эди. Ўтган ҳафта эса бу масала қайтадан кўтарилди ва унга Саҳфий Радиосининг менга бир савол билан қилган мурожаати сабаб бўлди.
Бу масала, яьни Ўзбекистон Мухолифатининг фаолияти ҳамма учун ва айниқса сиёсий мухолифат вакиллари учун ўта мўҳим бўлгани сабаб ҳали бу масала бир неча бор, қайта- қайта кўтарилаверади ва барча ўтган ишлар таҳлил қилинаверади ва булар оқибатида мухолифатнинг фаолиятини янгилаш ва кучайтириш янада осонроқ ва муваффақиятлироқ бўлиб бораверади.

Ҳар қандай уста ҳам ўз соҳасининг моҳири бўлиш учун у ўз бошидан кўп қийинчиликларни кечиришига тўғри келади, шу жумладан у кўплаб хатолар қилишга ҳам мажбур.
Бу ерда энг асосийси, ана ўша йўл қўйилган хатоларни тан олиш, улардан сабоқ ва хулосалар чиқариб, кейинчалик уларни такрорланишига йўл қўймаслик ва янги қадамлар қўйишдан олдин аввалига уларни кўпчилик билан маслаҳат қилиб кейин қарорлар қабул қилиш ва уларни секин аста амалга ошириб бориш энг тўғри йўллардир.

Шу сабабдан қуйидаги мақолалар яқин ўтмишдаги воқеалардан бошланиб ва энг сўнгги (ўтган ҳафталардаги) хабарлар билан якунланади.
-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------    

Ушбу кунларда Прагада Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг 2нчи Қурултойи иш бошлади. Мен унинг 1нчи Қурултойида иштирок этиб Ҳаракат Низоми ва Дастурига айрим ўта жиддий ва мўҳим қўшимчаларни киритишга муваффақ бўлган, Ҳаракат раҳбарияти Ҳайьати сафларида 6 ой фаолият олиб борган инсон сифатида ўзимнинг айрим фикрларимни бугунги 2нчи Қурултой иштирокчиларига билдирмоқчиман.

Ушбу Қурултой ва умуман бу Ҳаракатнинг фаолиятидан самара бўлсин деб умид қилганлар энг аввало Ҳаракатнинг ўтган йилги фаолияти ва унинг камчиликларини эринмай, чуқур таҳлил қилиб, кейин шунга мос хулосалар чиқариб иш тутишлари лозим. Акс ҳолда аҳвол янада ёмонлашиб, ушбу Ҳаракатнинг бошқаруви ҳам Ўзбекистон бошқаруви, "Эрк" партияси бошқаруви каби диктаторлик услубида қолаверади. Ўтган йилги жиддий хатоларнинг энг мўҳимлари эса мана бу ерда биттама битта келтирилган: https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t294-topic#648  

Уларнинг айримлари:
"...Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилиши жараёнидаёқ ЎИҲХЖ(Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти) вакиллари томонидан бир неча бор кўрсатилган ва кузатилган жиддий камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган ечимлар таклиф этилганига қарамай, афсуски бу таклифлар инобатга олинмади, камчиликлар бартараф этилмади. Аксинча, тузатилмаган камчиликлар секин аста Раҳбариятнинг жиддий ва доимий равишда такрорланадиган хатоларига айланиб қолди.

Булар оқибатида Ҳаракатни кучайтириш ишлари орқага кетди, унинг раҳбар ва фаол вакилларини ҳимоя қилиш ишлари жиддий йўлга қўйилмагани боис Ҳаракат ҳам жисмонан, ҳам маънавий йўқотишларга дучор бўлди.

Фуад Рўстамхўжаевнинг қурбон берилиши, “Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг Ҳаракат сафини тарк этишга мажбур бўлиши, ЎИҲХЖ вакилини ЎҲХ Раҳбарияти бўлмиш Муассислар Мажлисидан чиқиб кетишга мажбур бўлиши ана шу йўқотишларнинг айримлари холос.

Ҳаракат Раҳбарияти томонидан йўл қўйилаётган хатолар бу билан тугамади. Раҳбарият вакиллари ва фаолларини Ўзбекистон ҳуқумати айғоқчилари хуружидан ҳимоя қилишга қаратилган чора тадбирлар кўриш ўрнига, узоқ йиллардан бери Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон демократик мухолифатига қарши турли туман фаолиятлар олиб бораётганлиги фош этилган шахслар, бундай айғоқчилар билан ҳамкорлик қилган одамлар (М.Зоҳидов, Ю.Расулов, И.Дадажонов, Д.Худойназаров ва бошқалар) билан ЎХҲ Раҳбарияти яқиндан ҳамкорлик қила бошлади, уларнинг айримлари ҳатто Ҳаракат Раҳбариятига киритилди. Бу нарса охир оқибатда ЎХҲ раҳбариятини кучли инқирозга олиб келишига сабабчи бўлди.

Биз, ЎИҲХЖ вакиллари, токи Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларида ва ҳатто унинг раҳбарият органларида юқорида номлари келтирилган шахслар ишлар ёки улар билан ҳамкорлик қилинар экан, биз Ҳаракат сафларида ортиқ қола олмаймиз. Чунки бундай бузғунчи кимсалар билан бир стол атрофида ўтириб бирор бир мўҳим масалани ижобий ҳал қилиб бўлмайди.

Ундан ташқари Ҳаракат Раҳбарлигини бошқариш борган сари диктаторлик рўҳини ола бошлагани, унинг раиси ўз партиясидаги бошқарув услубини Ҳаракатга кўчириб, якка ҳолда бошқарув тизимини ўрнатаётгани ҳам демократик ташкилот қабул қила олмайдиган бир ҳолатдир.

Ўтган 6 ойлик давр мобайнида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати секин аста Ўзбекистондаги мавжуд мустабид,зўравон ва жиноий тузумга қарши курашувчи энг катта ташкилий бирлашмага айлана бошлаган эди.
Аммо мустабид тузум жим ўтирмади ва ўзининг турли туман жиноий усуллари билан Ҳаракатни ичидан емириш учун қаттиқ курашди.

Натижада бугун Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўта оғир аҳволда қолди. Бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулосалар қилиш имконига эга бўлмаган Ҳаракат раҳбарияти ўзининг сўнгги Стокгольм йиғилишида ўз фаолиятини қониқарли деб баҳолади ва бу билан ЎХҲини самарали бошқара олиш қудратига эга эмаслигини очиқ кўрсатди.

Юқорида келтирилган сабаблар ЎИҲХЖнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларидаги фаолиятини тўхтатишга мажбур қилаётган шарт шароитлардан мўҳимларидир..."

2нчи Қурултой қилиши лозим бўлган Мўҳим ишлардан айримлари:
Ҳаракат раҳбариятидан Муҳаммад Солиҳ, Муҳаммадсолиҳ Абутов, Намоз Нормўмин ва Тафтиш комиссиясининг раиси Муҳиддин Шириновлар истеьфо бериб кетишлари керак. Чунки улар ўзларига ишониб топширилган вазифаларни ўта қониқарсиз ҳолда бажаришди, сиёсий билимлари ўта паст даражада эканликларини амалда исбот қилишди.Уларнинг барчалари масалан, "демократия" сўзига, бу сўзни Ҳаракат Низомига киритишга қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Бугун уларнинг демократия ҳақида вайсашлари уларнинг ўз хатоларини тушунганларини англатадими? Агар улар эндигина демократия нима эканлигини англаган бўлсалар, уларнинг бирданига катта бир ташкилотни бошқаришга ҳақлари борми? Бу инсонлар сиёсий саводсизликлари туфайли, ё атайлаб, ё билмасдан Ҳаракат сафларини парчаланиб кетишига кўп ҳаракат қилишди ва бунга эришишди ҳам.

Ёшлар вакили(Ғайрат Холматов), мустақил шахслар вакили(Н.Нормўмин) энг аввало ана ўша ёшлар ва мустақил шахслардан ваколат олишлари керак. Бу учун улардан биринчиси ёшларни, иккинчиси эса мустақил шахсларнинг камида 50тасини тўплаб, улар ичида эркин сайлов йўли билан бир инсонни Ҳаракатга вакил қилиб сайлашлари керак. 1нчи Қурултойда бу вакилларни биз спонтан равишда, яьни зудлик билан , зарурат туфайли танлаган эдик. Аммо энди уларни демократик услубларда , Ҳаракат ва унинг Қурултойига хотиржам сайланиб келинишлари талаб қилиниши керак.

Бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам ўзларининг камида 50 аьзоларини тўплаб, у ерда Ҳаракат фаолиятида ким ва қандай фаолият олиб боришини аввало ўз ташкилотларида муҳокама қилиб, кейин ташкилотнинг таклифларини Қурултойда тақдим этишлари керак.

50 аьзоси бўлмаган ташкилотнинг Ҳаракатга ташкилот сифатида киритилиши (масалан "Таянч", Ёшлар вакиллиги, мустақил шахслар вакиллиги ва ҳоказо, бошқаларни ҳам текшиириб кўриш керак!) мумкин эмас. Акс ҳолда бу Ҳаракатнинг жиддий эмаслиги яна бир бор исбот қилинади холос.

Ҳазратқул Худойберди
30 июнь 2012й.
--------------------------------------------------------------------------------------

Билишимча, ушбу кунда Ўзб.Халқ Ҳаракати, айниқса унинг раҳбарияти сафларида анчагина ижобий қадамлар қўйилган. Айниқса Усмон Ҳақназаров гуруҳи томонидан "имзолилар" тўғрисидаги гапларни чоп этилиши ижобий нарсадир ва бу мақола мен бундан 1 йил олдин айтган кўп гапларни(хусусан Ҳаракат сафларидаги "қулоқлар" ҳақидаги гапларни) тасдиқлади. Балки шулар сабаб бўлиб Ҳаракат раҳбарияти ўзига тегишли хулосалар чиқариб олгандир.

Аммо ҳали ҳамма мўҳим камчиликлар тузатилгани ҳам, тугатилгани ҳам йўқ.
Айниқса энг мўҳим таклифлардан бири бўлмиш Ҳаракат Раҳбарлиги Коллегиал усулда бошқариш рад қилиниб келинмоқда. Натижа айнан мен айтгандек, яьни Ҳаракат ҳам Ўзбекистон давлати каби якка ҳокимлик усулида бошқаришни қабул қилган. Бунинг оқибатида ҳамма бир одамнинг оғзига, уни ҳатти ҳаракатларига  қараб ўтирадиган ҳолатга тушиб қолган.

Гап ҳозир Каримовдан кейин Ўзбекистонга ким Президент бўлиши ҳақида эмас, балки Каримовдан кейин Ўзбекистонда эркин сайловлар ўтказилишига эришиш ҳақидадир.

Ана ўшанда ҳалқ кимни танласа ўшанга овоз беради ва ўзи кимни президент, кимларни Олий Мажлисга депутат қилиб сайлаашни билади. Агар халқнинг 4..5 турли туман номзодлардан бирига овоз бериш имкони бўлса, ана шу адолат ғалабаси бўлади. Ана ўшанда халқ кучли бир сиёсатчи ва халқпарвар инсонга кўпроқ овоз берса ўша одам Президент бўлиши мумкин.

Ундан ташқари Каримовдан кейинги даврда Президентниинг мавқеи ва ҳукмронлиги кескин чекланиши керак ва мамлакат асосан Парламент (қонуний масалаларда), Вазирлар Маҳкамаси томонидан (Ижроия масалаларида) ва мустақил Суд ҳокимияти томонидан(адолат ҳукмронлигини тааьминлаш масалааларида), демократик асосларда бошқарилиши учун курашиш керак бўлади.

Ушбу тартиб дунёнинг барча ривожланган давлатларида(қардош Туркияда ҳам) муваффақият билан амалга оширилиб борилмоқда.
Агар бу ишлар қилинмаса, мамлакатга ким президент бўлишидан қатьий назар Ўзбекистонда Диктатуранинг Иккинчи даври бошланиши мумкин.
Каримовдан кейин Ўзбекистонга ким президент бўлишидан қатьий назар, агар юқоридаги шартлар бажарилмаса, у ҳолда вазият ана шундай фожеали аҳволга тушиб қолиши шўбҳасиз. Ана шунга йўл қўилмаслиги керак.  

Ҳазратқул Худойберди
2013.04.28[


Last edited by Admin on Fri Apr 22, 2016 3:18 am; edited 8 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар Empty Ўзбекистон Халқ Ҳаракатими ёки Сиркаси Сув Кўтармайдиганлар тўдасими?

Post by Admin Thu Oct 18, 2012 9:10 am


Ўзбекистон Халқ Ҳаракатими ёки Сиркаси Сув Кўтармайдиганлар тўдасими?

Бугун эрталаб менга Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамиятимизнинг мени ўзим тузган веб саҳифамизнинг домайн эгасидан бир хат келди. У менга "Энди веб саҳифангизни эгаси ва контакт адреси Муҳаммадсолих Абутов деган одамда" деб уни адресини келтирибди. Саҳифани очсам бўм бўш, 3 йил ичида ёзган 50дан ошиқ мақолалар олиб ташланибди. Улар ўрнига Толиб Ёқубовни сурати қўйилибди.

Ўша 50 мақолани фақат биттаси Ўзб.Халқ Ҳаракатидаги муттаҳамликлар, М.Солиҳнинг Каримов каби диктаторлик билан бошқариш услубига қарши кескин танқидим ва Ҳаракатни демократик бошқарув ҳақидаги таклифларим ёзилган мақола эди. Улар ўзларининг бу ҳаракатлари билан яна бир бор Ўз.Халқ Ҳаракати сафларида нақадар танқидга чидамсиз, демократик муомалаларни ва жиддий ташкилотни бошқара олмаслик, бир шахсга сиғинувчи каби касалликларга мубтало бўлган бир тўда одамлар қолганлигини кўрсатади холос.

Ўша сайтдаги биргина танқидий мақола эса мени бошқа сайтларимда бор, масалан мана бу ерда: https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/

Ўша мақола шу Форумда, қуйидаги ном остида бор:
Ўз.ХалқҲаракатининг 2нчи Қурултойига тегишли айрим фикрлар
https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t341-2#695

Ҳазратқул Худойберди
2012.10.18

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар Empty Ёлғон ҳам эви билан! (Бир сиёсатчининг ёлғонлари ҳақида)

Post by Admin Mon Nov 26, 2012 5:56 am

Ёлғон ҳам эви билан!

Бу мақолани(http://yangidunyo.com/main/?p=773#more-773) кўрган одам "Мўҳим ва қизиқарли" деб ўйлаши турган гап, агар ундаги ёлғонлардан бехабар бўлса. "Ўғри бўл, қароқчи бўл, аммо инсоф билан бўл!" дейди халқимиз.
Бу мақоладаги ёлғонлар билан Солиҳ ва унинг атрофида тўпланган бир гуруҳ лаганбордорлар яна бир бор ўзларини шарманда қилмоқдалар.
Ёлғонни яшириш учун мақолада сўзлари келтирилган "ўзбек журналистини" исми очиқланмайди. Бу "журналист" Прагадаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Қурултойи ҳақида гапирар экан унинг сафлари яна 2 ташкилот билан кучайди дейди. Аммо у нима учундир Ҳаракатнинг бу Қурултойдан олдин 2 ташкилотга камайгани ҳақида ҳеч нарса демайди. Ҳақиқат шундан иборатки, "Андижон Адолат" ташкилоти ва "Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти" қурултойдан бир неча ойлар олдинроқ бу Ҳаракатни ташлаб чиқиб кетишган эди.

Бугунги кунда Ўзб.Халқ Ҳаракати сафларида асосан Солиҳнинг ўзи раис бўлган "Эрк" партияси, диний маърифий уюшма "Таянч" ва Ўзб.Демократик Форуми деган 3 ташкилот бор холос. Қолганлар ёшлар номидан 1 вакил, мустақил фуқаролар номидан 1 вакил. Аммо на "Таянч"ни, на "Ўзб.Демократик Форум"ни жиддий ташкилот деб атаб бўлмайди. Чунки уларнинг сафларида тахминан бўлсада қанча одам борлиги айтилмайди. Демак уларнинг аъзолари шу қадар озки ҳатто айтишга уялишади.

Мени тахиминимга кўра уларнинг ҳар бирида кўпи билан 10 аъзо бор холос.
Агар бу гап нотўғри бўлса марҳамат ққилиб фактларни келтирсинлар. Ҳаракат ичида фақат "Эрк" партиясининг бир неча минг аъзолари бор дейиш мумкин холос. У ҳам савол остида, чунки Ўзбекистондаги узоқ(20 й.) йиллик фаолиятсизлик оқибатида бу партияда мингларча аъзолар қолганлигини ўзи шубҳа уйғотади.

Қиссадан хулоса шуки, бу партия раиси ўзининг сиёсий портретини сиёсий саҳнада сақлаб қолиш учун турли туман ёлғонлардан фойдаланмоқда. Унинг 1нчи ва 2нчи Қурултойларда ўзини тутиши, ўз раислик муддатини узайтириши, Ҳаракат раҳбарлигини яккаҳокимлик қилиб бошқариши унинг Каримовга ўхшаган мансабпарастлигини, янгича ишлай олмаслигини, демократик тартиб қоидаларга тамоман қарши эканлигини исбот қилмоқда. Минг афсуски яхши ниятлар билан тузилган ва одамларда умид уйғотган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг фаолияти бу каби шахслар бошқарувида муваффақиятсизликка юз тутмоқда.

Аммо ўзини демократик ташкилот деб ҳисоблайдиган ҳар қандай ташилотнинг ўзини қайтадан ўнглаб олишига ҳамиша имкони бор. Бу учун ана ўша ташкилот сафларида демократик ғояларга содиқ бўлган, яккаҳоким раҳбарнинг дўқларидан чўчимайдиган, халқ ва харакат ривожлааниши учун ҳақиқатан ҳам жон куйдирадиган одамлар бўлиши керак.

Агар ана шундай одамлар Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларида қолган бўлса, у ҳолда бу Ҳаракатни қайта кучлантириш ва уни ҳақиқатан ҳам халқ ҳаракатига айлантириш мумкин. Бу учун бу Ҳаракатда қолган фаоллар Ҳаракатнинг Фавқулодда Қурултойини чақиришлари ва унда янги тартибда, демократик услубда бошқариладиган ва Ҳаракат аъзолари олдида доимий равишда ҳисобот бериб борадиган Раҳбарият сайлашлари керак. Коллегиал раҳбарлик, уч раисдошлик каби ғоялар демократик раҳбарликка айрим мисоллар бўлиши мумкин.

Ҳазратқул Худойберди
2012.11.26

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар Empty Мухолифатнинг Маслаҳат Кенгашини чақириш зарур!

Post by Admin Wed May 15, 2013 6:41 pm

Мухолифатнинг Маслаҳат Кенгашини чақириш зарур!

Мен кеча оқшом Шоира опа Йўлдошеванинг куйиб пишиб ёзган фикрларига ва Ўзбекистондаги оғир вазиятни сал бўлсада яхшилаш учун "НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?" деган саволларига(http://uzxalqharakati.com/archives/18938 ) жиддий ва кескин бир фикр билдирган эдим Ўзб.Халқ Ҳаракати сайтида.
Аммо кутганимдек улар мени изоҳларимни қўрқоқларча чоп этишмади.
Бу жуда ва жуда ачинарли аҳвол.

Хўш, нима учун улар, Ҳаракат раҳбарлари менинг кескин фикрларимдан бунчалик қўрқишади?
Бунга сабаб, мен Шоира опага жавоб берар эканман, Ўзбекистондаги вазиятни ўзгартириш учун Ўзбекистон Мухолифати ўзини кураш усулларини қайта кўриб чиқиши, Ҳаракатни Коллегиал бошқарувини йўлга қўйиши, бир шахс(М.Солиҳга)сиғинмасдан Ҳаракат фаолиятини Кучли сиёсатчилар Бошқарувига топшириши кераклиги ҳақида ёзган гапларим бўлган.

Мен ўша шарҳимда яна бошқа кўпгина нарсалар ҳақида ёзган эдим, афсуски уларни ҳаммасини эслаш қийин, аммо айримлари қуйидагилар эди:

Агар яна бир эмас, 10 эмас, 20та партия тузилиб, 20 та Солиҳ, Пўлатов каби партия раислари топилганда ҳам Муҳолифат фаолияти бир жойда ер тепиниб тураверади.Нима учун?

Чунки бирор партиянинг энг зўр ва донишманд лидери ҳам Ўзбекистондагидек оғир вазиятни бир ўзи еча олмайди!

Чунки Ўзбекистондаги бугунги ўта оғир вазият нано физикаси ва толалар назариясидан юз карра қийинроқ масаладир.

Чунки бир одам минг донишманд бўлгани билан у барибир бир одам, калласи битта.
Биз ўзбекларда "Кўпдан қуён қочиб қутулмас" , "Маслаҳатли тўй тарқамас" дейишади.

Партиялар қанча кўп бўлгани билан уларнинг раҳбарлари Солиҳ, Пўлатов, Чориев каби якка якка ҳолдаги отлар экан, улар ер тепиниб тураверишади.

Бу раҳбарлар фақат ўзлари отда ўтириш ва отда юришни яхши кўришади, худди Каримов каби. Айни пайтда улар ўз атрофларидаги саркардаларни пиёда юришларини исташади.
Энди айтингчи, қайси саркарда дунё тарихида ўзи отда ўтириб, бошқа мингбоши ва юзбошиларини пиёда юргизиб ғалабага эришган?
Бунақа ахмоқ саркардани дунё тарихидан топа олмайсиз. Аммо мустақил Ўзбекистоннинг сиёсий тарихидан бундайларни бемалол ва кўплаб топа оласиз.

Иккинчи таклиф: Менинг Ҳаракат раҳбариятида 2 йил олдин ўртага ташлаган аммо қабул қилинмаган фикрларимдан бири бу Ўзбекистонга кириб боришнинг мўҳим ечимлари устида ишлайдиган махсус Стратегик Марказ тузиш эди. Мана орадан 2 йил ўтди. Ҳанўзгача бу Марказ ҳам йўқ, бошқа тузукроқ ечим ҳам йўқ.

Ана шунинг учун Намоз Нормўмин, Алибой Йўляхши, Мақсуд Бекжон ва бошқа "Эрк" партияси ва Ўзб.Халқ Ҳаракати фаоллари жим ўтирмасдан, Солиҳнинг важоҳати ва ғазабидан қўрқмасдан партияни ҳам, Ҳаракатни ҳам Коллегиал Бошқарувга ўтказишни кескин туриб талаб қилишлари керак. Агар Солиҳ бунга кўнмаса у ҳолда уни истеьфосини талаб қилишлари керак.
Сиёсатда "Истеьфо" деган сўз бор ва бу сўзни мухолифат қанчалик эртароқ ўрганса ва уни амалда қўллай бошласа, ана ўшандагина унинг мавжуд ҳукмрон тузумдан ҳам истеьфо(ёки истеьфолар) талаб қилишга маьнавий ҳаққи бўлади.

Мен истеьфони бир ижобий нарса деб ҳисоблайман ва шахсан ўз сиёсий тажрибамда ундан 3 марта фойдаланганман.
1нчиси Ўзб."Бирлик" Халқ Ҳаракати Марказий Кенгаши сафларидан истеьфо беришим бўлган. Бунга сабаб А.Пўлатов бошлиқ сиёсий майнавозчиларнинг ёлғонга ботирилган сиёсатлари ва менинг кескин чиқишларим ҳамда Ҳаракат Раҳбариятида ўзгартиришлар қилишга уринтшларим боис уларнинг мени ноқонуний равишда(яьни етарлича Ҳайьат аьзолари овозларини тўпламасдан) мени Ҳаракат Марк.Кенгашидан чиқаришлари сабаб бўлган эди.

2нчи сафар мен Ўзб.Халқ Ҳаракати Муассислар Мажлиси сафларидан истеьфо беришим бўлди. Бу ҳақда шу ерда етарлича ёзилган ва уларни такрорлаб ўтиришга ҳожат йўқ.

3нчи сафар мен Ўзб.Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти президентлигидан истеьфо беришим бўлди. Бу ҳақда ҳам шу ерда ва Жамиятимиз сайтида (http://ihrsu.org ) етарлича ёзилган.

Бу истеьфолар ҳамиша қандайдир жиддий сабаблар туфайли қилинган. Уларни бирлаштирувчи нарса шундан иборатки, мен ўзимни ўша даврада ёлғиз сеза бошлаганман, мени таклифларим найза билан қабул қилина бошланган. Агар сиз ўзингизни ортиқча сезсангиз, агар сизнинг таклифларингизни қабўл қилишмаса демак сиз ё у даврани тарк этишингиз керак ёки бошни хам қилиб, кўпчилик каби дардингизни ичингизга ютишингиз керак. Дардини иччига ютганлар юришибди ҳали ҳам Пўлатов ва Солиҳни атрофида уймалашиб. Аммо бу билан улар нималарга эришдилар ва эришмоқчилар? Буни ҳамма кўриб турибди.

Шулар сабаб бугун мен шундай демоқчиман: Етар ака укачилик, юз хотир, ўзбекчилик, сал обрўли одам бўлса уни олдида бошни хам қилиб туришлик! Бунақада яна 20 йил ер тепиниб туришга тўғри келади.
Ўзбек мухолифати Каримовнинг Жиноий Гуруҳидан ўзининг янгича дадил фикрлаши ва демократик Бошқарувга катта ўрин бериши билан ажралиб туриши керак.

Бугунги фикрларим Ҳаракат сайтида кеча ёзган изоҳларимдан кескинроқ бўлди. Чунки улар конструктив танқид ва фикрларимни чоп этмасдан мени бу масалага ўз саҳифам орқали қайтишга ва янада кескинроқ кўринишда фикрлар билдиришимга мажбур қилмоқдалар.

Мухолифат ва унинг етакчи кучи бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини янада жонлантириш учун юқорида айтилган ишлар қилиниши керак.

Ана шу ва шу каби бошқа мўҳим фикрлар устида гаплашиш учун эса зудлик билан Мухолифат Маслаҳат Кенгашини чақириш зарур.У ерга Чориевни ҳам, Абдужаббор Исмоилов(Россиядаги муҳожир ўзбекларни тўплаб партия тузган йигит)ни ҳам ва бошқа кучли фикрли, дадил, мард ўзбек ўғлонлари ва қизларини ҳам(ундайлар Фасебоокдаги "Каримов, Кет!" Гуруҳида кўплаб топилади) таклиф қилиш керак. Етар "Олма пиш, оғзимга туш!" деб латта чайнарлик қилиб, осмондан оби ҳаво яхши келишини кутиб ўтириш. Ҳозир вақт ҳам, Ўзбекистон халқи ҳам Мухолифатдан кескин ҳаракатлар қилишни талаб қилмоқда.

Ҳазратқул Худойберди
2013.05.15

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар Empty Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг инқирози ҳақида

Post by Admin Mon Aug 17, 2015 2:23 am



Last edited by Admin on Mon Aug 17, 2015 2:39 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар Empty Ҳазратқул Худойберди: Адолат ва ҳақиқат ҳамиша бирламчидир

Post by Admin Sun Apr 03, 2016 10:58 am

Ҳазратқул Худойберди: Адолат ва ҳақиқат ҳамиша бирламчидир

2012й. 4 февралда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти(ЎИҲХЖ)нинг бир гуруҳ аъзолари (Толиб Ёқубов, ЎИҲХЖ фахрий Президенти, Тўлқин Қораев ЎИҲХЖ аъзоси, Абдуҳамид Пўлатов Вице президенти, Турсунбой Ўтамуродов ЎИҲХЖ аъзоси ва номлари сир тутилган Ўзбекистондаги вакиллар) бир кичик Баёнот тарқатишибди. Қисқача маъноси шуки, улар Ҳаракат сафида қолишни лозим топишибди.Бу Баёнотни мен Ўзб.Халқ Ҳаракати сайтида кўрдим ва Толиб Ёқубов бу гапни тасдиқлади.

Жамиятимиз фаолларининг менга, ўзлари Қурултойда сайлаган раҳбарга, бу ҳақда лом мим демасдан бундай баёнот беришлари ҳурматсизликнинг бир кўриниши бўлди. Мен уларни бу қадамларини демократ бўлганим учун кечираман. Аммо инсоний муносабатлар бундан кейин қандай бўлишини ёлғиз Оллоҳ таоло билади.

Ҳурматсизликниинг иккинчи кўринишии шундан иборатки, бу биродарларим менинг 16 январда Ўзб.Халқ Ҳаракати Раҳбариятига тайёрлаган махсус Баёнотим борлигини билишар эди. Ва у Баёнотни оммавий матбуотда чоп этмасдан Ҳаракат Раҳбариятига уйлаб кўриш ва кейин бу Баёнотга бир муносабат билдиришни талаб қилганимни ҳам билишар эди.

Шуларни била туриб нега улар муддат тугашига 12 кун қолганда шоша пиша, мендан яширинча бунақа баёнот беришди экан? Нима бўлганда ҳам бу инсонлар лафзни икки карра бузишди.

Шу сабабдан мен ўзим битган Баёнотни муддатидан олдин ошкор этишга мажбурман.

Чунки ўз ўзидан маълум бўлдики Ўзб.Халқ Ҳаракати раҳбарияти менинг Баёнотимга жавоб беришдан воз кечган ва унинг ўрнига бизнинг Жамият фаоллари билан тил бириктириб мавжуд муаммоларни ечишдан кўра ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолиши йўлини танлашган.

Аммо мен илгари ёзгандек бир касалликни даволамасдан унинг ёнидан индамай ўтиб кетадиган одам эмасман.
Агар мен яқинларим, дўстларим ёки биродарларим бирор касаллик билан оғриганларини кўрсам мен аввалига уларга ёрдам беришга, уларни бу касалликдан фориғ бўлишларига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Аммо касал одам даволанишни истамаса уни мажбурлаш қийин. Ўлгиси келган одам барибир ўлади сиз уни ҳарчанд шлангалар ва томчи дорилар билан ҳаётини сақлаб тураман деб уринсангиз ҳам.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳозир ана шундай оғир касалликка дучор бўлган бир бемор.
Мен уни даволашга уринаман деб роса уриндим, Оллоҳ шоҳид.

Аммо начора, агар улар айрим беморлар каби ўлим йўлини танлашган экан, бу уларнинг ҳуқуқи.
Мен ҳар бир инсоннинг ва ташкилотнинг ҳуқуқини биринчи ўринга, ўзимнинг турли туман қизиқишларим, фикрларимни иккинчи ўринга қўйиб келадиган инсонман.

Менинг бир аниқ, сиёсий кўз қарашим бор: Адолат ва ҳақиқат ҳамиша бирламчидир. Бир буюк адолатга эришиш учун кимгадир қарши адолатсизлик қилиш ёки бир буюк ҳақиқатни деб бошқа бир кичикроқ ҳақиқатдан кўз юмиш мен учун жиноятдек бир гап.

Шу учун мен маъноси қолмаган 12 кунлик кутиш ўрнига Ўзб.Халқ Ҳаракати раҳбарияти номига тайёрланган ўз Баёнотимни эълон қиламан. Кўпчилик ўқиб кейин ҳар ким ўз хулосасини чиқариб олсин.

Жамиятимиз фаолларининг Ўзб.Халқ Ҳаракатида қолишлари уларнинг муқаддас ҳуқуқларидир. Аммо бизлар бундан кейин бирга ишлай олмаслигимиз ҳам ўз ўзидан аён бўлди.

Жамиятимиз фаоллари билан менинг фикрларим бир бирига тамоман зид бўлгани учун мен бугун 5 феврал 2012йилдан эътиборан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти президентлигидан истеъфо бераман.

Ҳазратқул Худойберди
2012. 5 феврал

Қуйида 16 январда тайёрланган Баёнот
……………………………………………………………………………………………………………………………………………………….

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти БАЁНОТИ
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти(ЎИҲХЖ) Ўзбекистон Халқ Ҳаракат(ЎХҲ)ининг фаолиятида иштирок этишни Ҳаракат тузилишининг илк дамларидаёқ бошлади. Қурултойда ЎИҲХЖ томонидан киритилган мўҳим масалалар ЎХҲ Низоми ва Дастуридан жой олдилар. Кейинчалик ЎИҲХЖ вакилининг Ҳаракат раҳбарияти ва умумий фаолияти жараёнида қўшган ҳиссалари кўп ва самарадор бўлди.

Хусусан Ҳаракат Раҳбарияти фаолиятини тартибли олиб бориш учун Жамият вакили томонидан киритилган қатор таклифлар, шу жумладан Раҳбариятга “Мувофиқлаштирувчи/Координатор” лавозими киритиш, Ҳаракатнинг Ҳуқуқий масалалар Бўлими, Хавфсизлик масалалари Бўлими ва Махсус Стратегик Марказларини тузиш таклифлари, Ҳуқуқий масалалар Бўлимини ЎИҲХЖ вакили томонидан қисқа муддатда олиб борган самарали ва мўҳим фаолияти, Ҳаракат байроғи, Мурожаатларини тайёрлаш, Ҳаракат фаолиятини кучайтириш ва тарғибот қилишга қаратилган 30дан ошиқ сиёсий ва ҳуқуқий масалалар бўйича мақолалар, Раҳбариятда мажлисларни демократик рўҳда олиб боришга бўлган кўплаб уринишлар ўз вақтида ЎИҲХЖ томонидан Ҳаракат фаолиятини яхшилашга қаратилган мўҳим тадбирларнинг айримлари холос.

Аммо Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилиши жараёнидаёқ ЎИҲХЖ вакиллари томонидан бир неча бор кўрсатилган ва кузатилган жиддий камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган ечимлар таклиф этилганига қарамай, афсуски бу таклифлар инобатга олинмади, камчиликлар бартараф этилмади. Аксинча, тузатилмаган камчиликлар секин аста Раҳбариятнинг жиддий ва доимий равишда такрорланадиган хатоларига айланиб қолди.

Булар оқибатида Ҳаракатни кучайтириш ишлари орқага кетди, унинг раҳбар ва фаол вакилларини ҳимоя қилиш ишлари жиддий йўлга қўйилмагани боис Ҳаракат ҳам жисмонан, ҳам маънавий йўқотишларга дучор бўлди.

Фуад Рўстамхўжаевнинг қурбон берилиши, “Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг Ҳаракат сафини тарк этишга мажбур бўлиши, ЎИҲХЖ вакилини ЎҲХ Раҳбарияти бўлмиш Муассислар Мажлисидан чиқиб кетишга мажбур бўлиши ана шу йўқотишларнинг айримлари холос.

Ҳаракат Раҳбарияти томонидан йўл қўйилаётган хатолар бу билан тугамади. Раҳбарият вакиллари ва фаолларини Ўзбекистон ҳуқумати айғоқчилари хуружидан ҳимоя қилишга қаратилган чора тадбирлар кўриш ўрнига, узоқ йиллардан бери Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон демократик мухолифатига қарши турли туман фаолиятлар олиб бораётганлиги фош этилган шахслар, бундай айғоқчилар билан ҳамкорлик қилган одамлар (М.Зоҳидов, Ю.Расулов, И.Дадажонов, Д.Худойназаров ва бошқалар) билан ЎХҲ Раҳбарияти яқиндан ҳамкорлик қила бошлади, уларнинг айримлари ҳатто Ҳаракат Раҳбариятига киритилди. Бу нарса охир оқибатда ЎХҲ раҳбариятини кучли инқирозга олиб келишига сабабчи бўлди.

Биз, ЎИҲХЖ вакиллари, токи Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларида ва ҳатто унинг раҳбарият органларида юқорида номлари келтирилган шахслар ишлар ёки улар билан ҳамкорлик қилинар экан, биз Ҳаракат сафларида ортиқ қола олмаймиз. Чунки бундай бузғунчи кимсалар билан бир стол атрофида ўтириб бирор бир мўҳим масалани ижобий ҳал қилиб бўлмайди.

Ундан ташқари Ҳаракат Раҳбарлигини бошқариш борган сари диктаторлик рўҳини ола бошлагани, унинг раиси ўз партиясидаги бошқарув услубини Ҳаракатга кўчириб, якка ҳолда бошқарув тизимини ўрнатаётгани ҳам демократик ташкилот қабул қила олмайдиган бир ҳолатдир.

Ўтган 6 ойлик давр мобайнида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати секин аста Ўзбекистондаги мавжуд мустабид,зўравон ва жиноий тузумга қарши курашувчи энг катта ташкилий бирлашмага айлана бошлаган эди.
Аммо мустабид тузум жим ўтирмади ва ўзининг турли туман жиноий усуллари билан Ҳаракатни ичидан емириш учун қаттиқ курашди.

Натижада бугун Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўта оғир аҳволда қолди. Бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулосалар қилиш имконига эга бўлмаган Ҳаракат раҳбарияти ўзининг сўнгги Стокгольм йиғилишида ўз фаолиятини қониқарли деб баҳолади ва бу билан ЎХҲини самарали бошқара олиш қудратига эга эмаслигини очиқ кўрсатди.

Юқорида келтирилган сабаблар ЎИҲХЖнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларидаги фаолиятини тўхтатишга мажбур қилаётган шарт шароитлардан мўҳимларидир.

Аммо Жамият фаолларининг эзгу ниятлари, ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан ЎХҲ сафларида туриб Ўзбекистондаги мавжуд диктатура режимига қарши курашни собитқадамлик билан охиригача олиб боришдир.

Шу сабабдан ЎИҲХЖ президенти ЎХҲ Раҳбарияти сафидаги ўз ўрнидан ўтган йилнинг ноябрь ойида истеъфо берган бўлса ҳам Жамият унинг кўпчилик фаолларининг талаби билан Ҳаракат сафларида қолди. Сабаби, бизда ЎХҲ Раҳбарияти бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулосалар чиқариб олади ва ҳатоларни ўз вақтида тўғрилашга уринади деган умидлар бор эди.

Афсуски биз кутган ўзгаришлар Ҳаракат раҳбариятида юз бермади.
ЎХҲ олиб бораётган кураш унинг раҳбариятида юзага келган деструктив шароитда муваффақият сари эмас балки мағлубият тарафга қараб оға бошлади. Бундай шароитда Ҳаракат яқин йиллар ичида ўз олдига қўйган улкан мақсадларга эриша олиши дааргумон, Ҳаракат аъзоларини оғир курашга бошлашда зарур бўлган кучли раҳбарлик, қудрат ва матонат каби мўҳим омиллар етишмайди, Раҳбариятда ҳамжиҳатлик, маслаҳат ила бошқарув каби мўҳим факторлар йўқ. Ана шулар сабаб ЎХҲнинг кураши яқин йилларда самарали бўлиши ва бу кураш ғалабага олиб бориши улкан савол остида қолмоқда.

Шунинг учун ЎИҲХЖ вакиллари фақат бир ҳолатда Ҳаракат сафларида ўз фаолиятини давом эттира олишлари мумкин. Бу учун Ҳаракат ўзининг фавқулодда Қурултойини чақириши ва у ерда унинг раҳбарияти ёппасига истеъфога чиқиши ва янги раҳбарият демократик сайловлар йўли билан сайланиши керак.

Янги сайланажак Ҳаракат раҳбарияти ўзидан олдинги раҳбарият камчиликлари ва хатоларини чуқур таҳлил қилиб, уларни қайта такрорланмаслиги чораларини ишлаб чиқиши лозим.

Ҳаракатга раҳбарлик Коллегиал усулда ёки маъсулиятни теппа тенг бўлиб олган уч раисдош бошқаруви кўринишида олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Бир пайтлар Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракати айнан ана шундай демократик бошқарув услубини қўллаганлиги учун ҳам унинг қудрати буюк ва сафлари жипслашган улкан ҳаракат эди. Кейинчалик уни бошқариш яккаҳокимлик шаклини олгач бу ҳаракатнинг инқирозга юз тутгани барчага аён бўлган фактдир.

ЎХҲ фаолияти давомида диний фикрлар, ғоялар, ҳадисларни сиёсатдан ажратиш ва уларни сиёсий муаммоларни ечиш жараёнига аралаштирмаслик масаласи ҳам Фавқулодда ўтказиладиган Қурултойда жиддий кўриб чиқилиши лозим. Ўзбекистон кўп миллатли, турли диний оқимлар ва гуруҳларга бой бир давлатдир.

Фақат демократик кураш билангина мамлакатдаги оғир сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш мумкин. Бу давр ва замон талабидир.

Аммо афсуски, Ҳаракат Низомига “демократик қадриятлар” сўзи ҳам кўпчилик диний фикрловчиларнинг талаблари билан киритилмади. Бу хато ҳам ўз вақтида, Фавқулодда Қурултойда тузатилиши лозим бўлган масаладир.

Ҳаракат Раҳбарияти вакили бўлган шахслардан бирининг Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларига даъват қилиши ҳам хато қадамдир. ЎИҲни ЎХҲ сафларига таклиф қилиниши учун ЎИҲ аввало демократик қадриятларни тан олиши керак. Ҳолбуки улар Ўзбекистонда халифат ўрнатиш тарафдори эканлигини кўпчилик билади. Бунга кўз юмиб ЎИҲини ЎХҲ сафларига даъват қилиш ЎХҲ раҳбарларининг тузатиши лозим бўлган хатоларидан биридир.

Юқорида санаб ўтилган шартлар бажарилиши кафолатланса ЎИҲХЖ вакиллари ЎХҲ сафларида ўз фаолиятларини давом эттиришлари ва Ҳаракатни қайтадан, кучлироқ кўринишда оёққа турғазиш, уни янада кучайтириш ишларида фаол иштирок этишлари мумкин.

Ҳазратқул Худойберди
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти президенти
2012.01.16
—————————————————————————————————————————————————–
Орадан 18 кун ўтгач Ҳаракат Раҳбарияти бу Баёнотга жиддий жавоб бериш ва йўл қўйилган хатолар бўйича жиддий ишлаш ўрнига бизнинг Жамиятнинг айрим фаолларини ўз тарафига оғдириб олиб улар билан бирга ишлашни лозим кўришибди.

Уларнинг ишларига омад. Вақт ҳар доим ҳакамдир. Маълум муддат ўтиши билан ким ноҳақ, ким ҳақлигини у барибир кўрсатади. Бу Баёнот бошқаларга сабоқ бўлсин деб чоп этилди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Раҳбариятининг менинг бу Баёнотимга ҳеч қандай муносабат билдирмаслиги аниқ бўлгани ҳамда бу раҳбарлар билан бирга ишлаб бўлмаслиги ҳам аниқ бўлгаанлиги учун мен бугундан эътиборан Ҳаракатдаги ўз фаолиятимни тамоман тўхтатаман.
http://stopdictatorkarimov.com/
ёки
https://salay.wordpress.com/2012/05/23/stopdictatorkarimov-com-3/#more-450

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар Empty Re: Ўзбекистон мухолифатининг яқин йиллардаги фаолияти ва янгиланиш ҳақида айрим фикрлар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum