Хориждаги ўзбекистонликларга Мурожаат
Page 1 of 1
Хориждаги ўзбекистонликларга Мурожаат
Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи остида қолган қочқинларини қутқариш бўйича қўмита
Хориждаги ўзбекистонликларга
Мурожаат
Маълумки, шу йилнинг 1-2 декабр кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг йирик саммити бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Қочқинларни қутқариш қўмитаси Европа, Америка ва Осиёда яшаётган ўзбекистонликларни ва барча яхши ниятли инсонларни 30 ноябр ва 1 декабр кунлари эрталаб соат 10.00дан бошлаб ЕҲҲТга аъзо давлатларнинг пойтахтларида пикетлар уюштиришга чақиради.
Тадбирлардан кўзланадиган мақсад ЕҲҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари эътиборини Қозоғистоннинг Алмати шаҳри ҳисбхоналарида ноқонуний ушлаб турилган 29 ўзбек қочқини тақдирига қаратишдир. Пикет қатнашчилари Қозоғистон Бош прокуратурасининг ўзбек қочқинларини қийноқлар мунтазам қўлланадиган Ўзбекистонга топшириш ҳақида чиқарган адолатсиз қарорига норозилик билдирадилар ва саммит иштирокчиларидан бу қарорга муносабат билдиришни сўрайдилар. Бу саммит ЕҲҲТга раиси бўлмиш Қозоғистон Республикаси раҳбариятига таъсир ўтказиш учун қулай фурсатдир.
Пикетлар ЕҲҲТга аъзо давлатлар пойтахтларида, раҳбарлар қароргоҳи олдида ташкил этилиши ва қатнашчилар ўз мурожаатларини ўзлари яшаётган давлат раҳбарлари (президент, бош вазир ёки ташқи ишлар вазири) орқали саммитга етказишлари тавсия қилинади.
Шимолий Америка, Европа ва Осиёдан 56 давлат ЕҲҲТга аъзо саналади ва бу мамлакатларда кўплаб ўзбекистонликлар яшашади. Улар Остонада ўтказилажак ЕҲҲТ саммитида Алмати маҳбуслари масаласини кўтаришга эришиш зарур вазифа эканини яхши тушунадилар, деб умид қиламиз. Зеро, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ЕХҲТнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.
Азиз ватандошлар! Алматида ноҳақ ушлаб турилган маҳбус ўзбекистонликларни озод этиш имкониятларини қўлдан бой бермайлик.
Сиз ўзингиз яшаётган мамлакатда ташкил этилаётган пикет иштирокчиларига қўшилишингиз ёхуд бир ўзингиз бўлсангиз ҳам ҳукумат идоралари олдида пикет ўтказишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун:
Аҳмад Ийсо, Қочқинларни қутқариш қўмитаси вакили, мувофиқлаштирувчи;
Телефон: +46706034818; E-mail: igursw@gmail.com

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|