ТОЛИБ ЁҚУБОВ:БАРИБИР ЕНГАДИ!
Page 1 of 1
ТОЛИБ ЁҚУБОВ:БАРИБИР ЕНГАДИ!
ТОЛИБ ЁҚУБОВ
Яқинда Ўзбекистон ҳукумати навбатдаги марта интернетнинг душмани, деб тан олинди. Интернет технологияси бўйича мамлакатимиз Африканинг баъзи мамлакатларидан-да орқада қолиб кетган. Сабаби эса оддий: ҳукуматнинг қўрқуви!
Муҳтарам ўқувчи ҳукмига ҳавола қилинаётган ушбу мақолани мен 1999 йили ёзган эдим. Назаримда у ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган кўринади.
БАРИБИР ЕНГАДИ!
Менинг япон дўстим Томико Накадзима, биз 60-чи йиллар охирида Москвада ўқиб юрганимизда, менга қизиқ бир гапни айтган эди. Унинг гапига қараганда Токио университетининг биология факультети биносига кираверишда «Совет биологларининг илмий ишларидан фойдаланманг!» деб ёзиб қўйилган экан.
СССР да кўп йиллар давомида генетика фани тан олинмади. Бу - совет олимлари ёппасига генетика фанига қарши бўлгани учун содир бўлган дегани эмас. Аксинча, совет олимлари ичида бу фанга катта ҳисса қўшган олимлар оз бўлмаган. Бу нарса коммунистик совет системаси, тузуми, сиёсатининг маҳсули бўлиб, ўша даврда генетика соҳасида иш олиб борган олимларни таъқиб қилинганлиги ҳоллари кам эмас эди. Натижада СССР биологиянинг улкан бир соҳасида жаҳон мавқеидан 20-30 йил орқада қолиб кетган.
40-50 йилларда АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларда математик мантиқ (логика) асосида электрон ҳисоблаш машиналари ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан тезкорлик билан ишлаб чиқила бошланган бир пайтда СССР да математик мантиқ «сохта фан» деб эълон қилинган эди. 30-50-чи йилларда совет олимлари В.И.Шестаков, А.Н.Колмогоров, П.С.Новиков, С.А.Яновская ва бошқалар математик мантиқнинг кўп соҳаларида фундаментал ишлар қилишган. Математик мантиқни «сохта фан» деб совет тоталитар системасининг корчалонлари эълон қилишган, ва натижада ЭҲМ ва унга боғлиқ бўлган кўпгина бошқа соҳаларда СССР умумий ривожланишдан анча орқада қолиб кетди.
Яқин-яқинларгача совет медицинаси халқ табобатини тан олмас эди. Бу соҳани чуқур билган кўплаб инсонлар совет тузумининг қурбони бўлдилар. 1964 йили пахта териш кампанияси даврида Тошкент давлат педагогика институти Пахтаорол районига (ҳозир Қозоғистон Республикаси таркибида) чиққан эди. Мен бошқарган студентлар бригадаси маҳаллий теримчилар билан ёнма-ён пахта теришганда уларнинг ҳисобчиси (исми ва фамилияси эсимда йўқ) билан танишиб қолдим. Кўринишдан жуда оддий ва содда бу инсон менинг кўз олдимда район касалхонаси врачлари даволай олмаган, оғриқ зўридан тинимсиз бақириб ётган бир грек йигитни (аварияда унинг икки оёғининг қуймич суяклари чиқиб кетган, врачлар уни операция қилмоқчи бўлишган) ярим соатда оёққа турғизиб, ўз оёғи билан юриб кетишига сабабчи бўлди. Бу йигит нафақат Пахтаорол, балки бошқа районлардан суяги синган ва чиққан ҳолда келган юзлаб одамларга тиббий ёрдам кўрсатар экан. Мен ундан: «Сизни касалхонага ишга таклиф этишмадими?» деб сўраганимда, у чуқур афсус билан: «Таклиф қилишган, фақат фаррошликка таклиф қилишган. Лекин менинг куним кўпроқ милицияхонада ўтади, сен таъқиқланган иш билан шуғулланасан деб қамаб қўйишади» деб жавоб берди.
Мен билан бирга ўқиган талантли бир йигит Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида дарс берар эди. 70-чи йилларда видеомагнитофон энди пайдо бўла бошлаган пайтларда унинг туғилган кунини нишонлашда қатнашгани келган дўстлари ва қариндош-уруғларига қўйиб бериш учун бир танишининг видеомагнитофонини олиб келади. Бу йигит билан бир подъездда КГБ нинг бир ходими яшаган ва у қўшниси видеомагнитофон олиб келганини сезиб қолган. Одамлар жамул-жам бўлиб видеомагнитофон кўриб ўтиришганида бир гурух милиция ходимлари бостириб кириб, видеомагнитофонни ва уй эгасини олиб кетишган. Натижада видеомагнитофон мусодара қилинган, менинг курсдошим эса институтдан ишдан ҳайдалиб кетди.
Вақтлар ўтди. Генетика, математик мантиқ, халқ табобати, видеомагнитофон ва совет даврида тақиқланган кўпгина нарсалар инсоният тараққиётида нақадар муҳим роль ўйнашини одамлар тушунди. Ҳозир видеомагнитофон кўплаб хонадонлардан жой олган, дўконларда харидорни кутиб қалашиб ётишибди. Математик мантиқ қонунлари асосида ишлайдиган компьютерлар орқали инсонлар дунёнинг исталган нуқтаси билан боғланмоқдалар, информация узатиб, информация олмоқдалар. Ҳақиқий тараққиётни ўйлаган ҳукумат фан, техника ютуқларини инкор этмасдан, ундан кенг халқ оммаси имкон қадар кўпроқ фойдаланишига йўл очиши лозим.
Ўзбекистон ҳукумат доираларида ҳозирги замон техникаси ютуқларига муносабат қандай?
Март ойининг бошларида мен Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) нинг бир ҳужжатини Ўзбекистон Прокуратурасига факс орқали жўнатиш учун телефон қилдим. Бутун дунёда «факсингизни улаб юборинг, мен Сизга ҳужжат жўнатмоқчиман» дейилса, «Сиз кимсиз, қанақа ҳужжат жўнатмоқчисиз?» деган савол бермаслик қоида тусига кирган. Менинг қўнғирогимга майин овозли бир рус аёл жавоб берди. Менинг «факсингизни улаб юборинг, илтимос» деганимга ҳалиги аёл: «Сиз кимсиз, нима жўнатмоқчисиз?» деб сўраб колди. Мен ташкилот номини айтдим. Аёл яна сўради: «Сиз Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий марказидансизми?». Мен яна ташкилотимизнинг номини такрорладим. Аёл: «Ҳужжатингизни почта орқали жўнатсангиз яхши эмасми?» деб эътироз билдирди. Мен жавобан: «Ҳозирги замон техникаси ютуқларидан фойдаланиш яхши эмасми?» деб айтганимда, у ички қаршилик сезилиб турган ҳолда чуқур хурсинди ва факсни улади.
1998 йил 3 сентябрь куни Жиззах вилоятидаги Бўстон шаҳарчасида истиқомат қилувчи, ЎИҲЖ аъзоси Муйдинжон Қурбонов кўчада кетаётган пайтда хибсга олинган. У Тошкентга Республика ИИВ подвалига олиб келиниб, у ерда 15 кун қийноққа солинган. Рус миллатига мансуб икки ходим ундан икки одам ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилишган. Уларни қизиқтирган одамлар таниқли ислом олими Обидхон қори Назаров ва мен бўлганман. ИИВ ходимлари Муйдинжонга:
- Сен Толиб Ёқубовга ишонма, у яқинда қамалади, у яширин иш олиб бораяпти - дейишган.
«Толиб Ёқубов яширин иш олиб бораяпти» деганда улар нимани назарда тутганлар? 1997 йили АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг икки ҳукумат ташкилоти ва икки жамоат ташкилотига (шу жумладан ЎИҲЖ га ҳам) техник грант, яъни иккитадан кучли компьютер, факс аппарати, лазерли принтерлар ва бошқа асбоб-ускуналар совға қилди. Бу компьютерлар ИНТЕРНЕТ системасига уланган. ЎИҲЖ ўзининг барча ҳужжатларини факс, электрон почта ёки Интернет орқали давлат идораларига, халқаро ташкилотларга, элчихоналарга, Информацион агентликларга, халқаро радио ва ОАВ га тарқатади. Бошқача айтганда, ЎИҲЖ бутун дунёдагидек замонавий техник ютуқлардан фойдаланади. Одамларни яширин подвалларда инсон ақли қабул қила олмайдиган қийноқларга солаётган ИИВ нинг шоввозлари эса бизнинг ана шу фаолиятимизни «яширин иш олиб боришаяпди» деб баҳолашибди. Менинг уйимдаги телефон 1982 йилдан бери маълум органлар томонидан эшитилади ва сўзлашувлар лентага ёзиб олинади. Мен бу ҳақда ИИВ вазири жаноб З.Алматовга мурожаат қилганман, бироқ жавоб ололмаганман. Биз фаолиятимизни ҳеч кимдан яширмаймиз. Аксинча, фаолиятимиздан имкон қадар кўпроқ одамлар ва ташкилотлар хабардор бўлиши тарафдоримиз.
Демократия бўлмаган шароитда ҳукуматнинг барча бўғинларида инсон эркинлиги билан боғлиқ бўлган ҳар қандай нарсадан чўчишади, ҳадиксирашади. Инсоннинг ҳуқуқлари ва эркинликлари уларни қўрқитади, саросимага солади. Бундай жамиятларда инсон ҳаётини енгиллаштириш эмас, аксинча, оғирлаштиришга ҳаракат қилишади. Ҳатто техник янгилик ҳам амалдорларни ўйлантиради. Ўзбекистон газеталарининг бирортасида редакция факси номери ёки электрон почта адреси ёзилмаслиги бунга яққол мисол.
Совет ҳукумати ҳатто видеомагнитофонни халқ орасида тарқалишига тўсқинлик қилиб нима ютди? Эртами-кечми таъқиқланган барча нарсалар юзага чиқди-ку! Прогрессив нарсаларга тўсиқ қўйган ҳукуматнинг ўзи тарихда янгиликни, эркинликни буғувчи ҳукумат сифатида қолди ва уни келажак авлод узоқ йиллар тоталитар ҳукумат сифатида эслаб юради.
Тоталитар ва авторитар ҳукуматлар халқ орасида моддий соҳадаги ютуқларни чегаралаб қолмай, балки маънавий соҳада ҳам тўсиқлар қўяди. Улар биринчи навбатда демократик эркинликлар олдига тўсиқлар қўйишади ва буни «халқ демократияга тайёр эмас» деб тушунтиришади. Бироқ ҳар қандай прогрессив эркинлик унинг олдига ҳар қанча тўсиқлар қўйилмасин, барибир, ўзига йўл топаверади. Бу оддий ҳақиқатни тушуниб етмаган ҳукумат тарихнинг қора бўёғи остида қолиб кетаверади.
Юқорида келтирилганларни қандай умумлаштирса бўлади? Зўравонликка асосланган системалар доимо ҲАҚҚОНИЙ ИНФОРМАЦИЯдан қўрқадилар, чунки айнан ҳаққоний информация зўравонликнинг ҳақиқий моҳиятини, башарасини очиб ташлайди, уни фош қилади. Шу сабабли ҳам оддий видеомагнитофон ёки қисқа тўлқинли радиоприёмниклар совет ҳукуматини қўрқувга солган. Шу сабабли энг буюк фанлардан бири бўлган математик мантиқ (математическая логика) «сохта фан» деб эълон қилинган. Шу сабабли бизнинг компьютерларимизнинг ишлаб туришини ҳукумат одамлари «Толиб Ёқубов яширин иш олиб бормоқда» деб баҳолашмоқда.
Баъзан:
- Муҳтарам жаноблар! Совет ҳукуматининг хатоларини сиз ҳам такрорламанг, сизни келажак авлод ҳақиқий демократик ҳукумат сифатида узоқ даврлар ёдга олиши учун тўсиқ қўйиш йўлини эмас, балки ҳақиқий эркинлик йўлини танланг! - деб ҳайқиргинг келади.
Наманганда халқ фидоийси АҲМАДХОН ТЎРАХОНОВ ҳукумат одами қатнашган бир мажлисда:
- Маҳалламизда газ, сув, электр муаммолари ҳал этилмаган, кўчаларимиз тиззагача лой ва сувга тўла, асфальт қилиниши керак! - деб эҳтирос билан гапиргани учун (буни барча гувоҳлар тан олишди) Ўзбекистон “одил” суди (судья - Латифхон Жўрабоев) бундан икки кун олдин уни 5,5 йилга қамади. Демак Ўзбекистонда ҳайқириб ҳам бўлмас экан.
Нима қилиш керак? Аҳмадхон Тўрахонов каби кўксингиз аламга тўлиб ҳаққингизни талаб қилсангиз - қамашса, ватанда юрсангиз - ишдан ҳайдашса, орқангиздан баъзи кимсалар кучукдай эргашиб юрса, компьютерда ишлаганингизни яширин иш олиб бораяпди дейишса, ватандан чиқиб кетишга мажбур бўлсангиз - ватангадо деб тахқирласалар, нима қилиш керак?
Тушкунликка тушмасликнинг битта йўли бор: ҲАҚИҚАТ ва ЭРКИНЛИК барибир енгишига тўлик ИШОНИШ. Бошқа йўл йўқ!.
6 март 1999 йил Тошкент.

Similar topics
» Фалсафий фикрлар
» Янги фильм. Толиб Ёқубов ҳикоя қилади...
» Толиб Ёқубов: "Энг буюк аскар - Бизим аскар
» Толиб Ёқубов: Зўравонлик интеллектуал(ақлан) ва маънавий ночор одамларни ўзига маҳлиё қилади ёки Қирғизистондаги ўзбекларга нисбатан оммавий қирғинлар ортида нима ётибди?
» Толиб ака Якубов разоблачает проклятых лакеев диктатора

Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum
|
|