Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Мустақил Касаба Уюшмалари ҳақида

Go down

Мустақил Касаба Уюшмалари ҳақида Empty Мустақил Касаба Уюшмалари ҳақида

Post by Admin Sun Mar 18, 2018 9:59 am

Мустақил Касаба Уюшмалари тузиш фурсати етиб келди.

Мустақил Ўзбекистон тарихида мен билган ягона мустақил касаба уюшмаси Тадбиркорларнинг касаба уюшмаси эди. Бекорга тадбиркор эмасда улар, янги вазиятни тезда тушуниб ўз ҳақ ва ҳуқуқларини фақат ўзлари бирлашган ҳолда ҳал қилиш мумкинлигини биринчилар қаторида тушуниб шу касабани тузишган эди. Бу 1991...92 йиллардаги гап.
Уларни қандай топишимиз ҳам жуда қизиқ бўлган.

Биз, бир гуруҳ мухолифат вакиллари, сиёсий курашимизни жаддаллаштириш, ўша пайтдаги яккапартиявий, коммунистик партия ҳукмронлигидаги Парламентда турли туман кучлар бўлишини таьминлаш учун энг аввало сиёсий ва жамоат кучларини бирлаштириб курашиш лозимлигини тушундик.

Аммо Демократик Форум деб аталмиш (М.Солиҳ гуруҳи тузган) бирлашмага барча кучлар қўшилмади, сабаби таьсисчилар "у келмасин, бу келсин" қабилида таклифномаларни шахсий низоларга боғлаган ҳолда тайёрлашди. Натижа кутилганидек - дабдала бўлди.

Бирлик халқ ҳаракати энг қудратли ва барча туманларда кичик кенгашлари бўлишига қарамай унинг ҳам фаолияти секин аста сусая бошлаган эди.

Шунда мен мухолифат нашри бўлмиш Мустақил газетада "Миллий Кенгаш тузиш зарур" деган бир мақола чоп этдим. Мақолага қизиқиш катта бўлгани учун мен уни рус тилидаги нашримизга ҳам русча вариантини бердим.

Бу ғоя атрофида одамлар, турли туман жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг вакиллари тўплана бошладилар.
Чунки бизнинг ғоямиз бошиданоқ ўзбек жамиятида қандайдир кўринишда фаолият олиб бораётган барча, ҳатто коммунистларни ҳам, Афғон ветеранлари , Рассомлар, ёзўвчилар, ногиронлар, хуллас барчани таклиф қилишни назарда тутган эди. (Бу ҳақда батафсил маьлумот мана бу ерда бор: https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t432-topic#1021 ).

Аммо мен ҳозир чалғимасдан юқорида бошлаган фикрга, яьни Касаба уюшмасига қайтсам.

Ана ўшанда номи "Миллий Кенгаш"дан "Миллий Мажлис" деб ўзгартирилган Жамоатчилик Парламентига биринчилардан бўлиб Тадбиркорларнинг мустақил касаба уюшмаси қўшилган эди.

Аммо кейинчалик ҳукумат бизларни давлат тўнтаришида, параллель ҳокимият органлари тузишда айблаб қамоққа олгач, у ташкилот ҳам тақиқланди.

Ўшандан бери мен Ўзбекистонда бирорта мустақил касаба уюшмаси тузилгани ҳақида эшитганим йўқ.

Бу ўзбек жамиятидаги энг катта хатолардан биридир.
Айнан ишчи ва хизматчиларнинг иш жойидаги ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бир мустақил ташкилотнинг ҳанўз, мустақил бўлганига 26 йил бўлган Ўзбекистонда йўқлиги жуда ачинарли ҳолдир!

Шунинг учун ҳам ўқитувчилар, ҳамширалар, дўхтирлар, хайдовчилар, инженерлар, фермерлар ва бошқа барча соҳалар ва давлат идораларида ишлайдиган ходимлар ва ишчилар мунтазамига гоҳ кўчаларни супуриш, дарахтларни оқлашга, гоҳ пахта, гоҳ темир терсак йиғишга сафарбар қилинадилар.

Ҳукумат тузган қўғирчоқ касаба уюшмалари ўз ишчи ва ҳизматчиларини ҳимоя қилиш учун бирор оғиз сўз айта олмайди!

Бир неча кун олдин Каттақўрғонда президент келишидан олдин кўчаларни супуришга ҳайдаб чиқарилган ўқитувчилардан бири, ёшгина муаллима машина остида қолиб жон берди.

Уларнинг лаьнати касаба уюшмаси на фожеадан олдин, на кейин миқ этишмади!

Бу мисол Ўқитувчиларнинг Мустақил Касаба Уюшмасини тузишга яна бир жиддий сабабдир.

Бундай фоежалар айниқса пахта йиғим терими бошланганда кўпайиб кетади. Аммо бирор марта бўлсин мавжуд касаба уюшмаларнинг товуши чиқмайди. Сабаби оддий: Улар барчаси қўғирчоқ ташкилотлардир, худди Парламентда бугун ўтирган қўғирчоқ, чўнтак партиялари каби.

Агар ўқитувчиларнинг мустақил касаба уюшмаси бўлганда у "Бизнинг ўқитувчилар темир-терсак йиғишга ҳам, пахтани ягана қилишга ҳам, пиллага қарашишга ҳам, пахта теришга бормайди!" деб Маориф вазирлиги ва Ҳокимлар олдида тек туриб берар эди!

Бугунги қўғирчоқ касаба уюшмалар(барча соҳаларда!) бундай ишларни эплолмайди, чунки улар пробиркада урчитилиб кейин судралиб юрувчилар шаклида, атайлабдан майиб қилиб туғдирилган ташкилотлардир.

Ўша учун Ҳокимлар ва вазирлар ўқитувчиларни, ҳамшираларни кўча супуриш, темир терсак ёки пахта теришга мажбурлаганда юу қўғирчоқ касаба уюшмалар миқ этмай ўтиришади, аксинча, ўша ваҳший вазир ва ҳокимларни тарафида туришади. Чунки ўшаларнинг арзандасида улар!

Хуллас калом бугун Ўзбекистонда мустақил касаба уюшмалар тузиш вақти пишиб етилди.
Бу ишларни Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати бошлаб бериш ташаббусини ўз зиммасига олади ( Ҳаракатимиз саҳифаси ва унга аъзо бўлиш тартиблари мана бу ерда: https://www.facebook.com/groups/ozodlik/ ) .

Агар сиз ўз соҳангизда ҳам мустақил касаба уюшмаси тузиш лозимлигини тушуниб етган бўлсангиз ва бирор ёрдамга мўҳтож бўлсангиз бизга мурожаат қилинг.

Мустақил касаба уюшманинг энг асосий вазифалари:

1. Ўз аъзоларининг ҳақ ва ҳуқуқларини иш берувчи олдида ҳимоя қилиш.
2. Ишга қабул қилиш, ишдан бўшатишда қонунларга риоя қилинишини, ишчи ва хизматчининг ҳақ ва ҳуқуқлари бузилмаслигини таьминлаш
3. Ҳар бир ишчи ва хизматчини иш жойида суғурта қилиш ва бирор фалокат бўлганда иш берувчининг ишчи ва хизматчи олдидаги бурч ва вазифаларини бажарилиши назорат қилиш.
4. Ишчи ва хизматчиларни бошқа ишларга жалб қилмаслик учун курашиш.
5. Ишдан ташқари вақтларда , қўшимча соатлар ва дам олиш кунлари учун қўшимча ҳақ тўлашини таьминлаш

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum