Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Қонун олдида ҳамма бирдек жавобгар - президент ҳам, фаррош ҳам, милисаю ДХХ ходими ҳам!

Go down

Қонун олдида ҳамма бирдек жавобгар - президент ҳам, фаррош ҳам, милисаю ДХХ ходими ҳам! Empty Қонун олдида ҳамма бирдек жавобгар - президент ҳам, фаррош ҳам, милисаю ДХХ ходими ҳам!

Post by Admin Fri Oct 01, 2021 4:16 am

Мирзиёев замонасининг энг ёмон, энг қабиҳона бир нишонаси ҳақида

Маҳаллий ҳокимлар барча давлат органлари устидан ҳукмронлик қилишмоқда!

Нега ҳокимлар ва куч ишлатар тизимлар бу қадар қутурмоқда жаноб номзод Мирзиёев?

Нега улар соппа соғ одамларни: Яккабоғда 2 ёш болали Дилдора Хўжақуловани, Самарқандда блогер Валижон Калановни маҳаллий ҳокимият вакиллари буйруғига биноан Жиннихоналарга қамашмоқда?
2 йил бурун халқпарвар блогер Нафосат Оллошкуровани жиннихонага мажбуран қамаган эдинглар. Ўша кунларда халқаро ташкилотларнинг ўнлаб норозилик ноталари сизларга таъсир қилмадими?
Бугунги зўравонликлар нима сабабдан рўй бермоқда?

Бу нима гап, сизнинг Сайловолди кампаниянгизни элу юртга шу йўл билан кўз кўз қилишми?

Сиз, амалдаги президент бўла туриб, қандай қилиб мана шунақа шармандаларча бошқарувни кўрсатиб яна 5 йил президент бўлишга даъвогарлик қиласиз?
Сизнинг ўтган 5 йилда кўрсатган "кароматларингиздан" энг "зўрларидан" бири бу ҳокимларга ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия ва Судлар устидан ҳукмронлик қилишни топширганингиз бўлди.
Сиз ўзингизнинг биргина "ақлли" сўзингиз билан ҳокимларни халқнинг бошига ўтқизиб қўйдингиз!
Ўша сўзингиз ёдингиздами?

Эсингиздан чиққан бўлса эслатиб қўяман!

Сиз 3 йил бурун бир катта мажлисда прокурорлар ишини муҳокама қила туриб уларни "Каламушлар" дедингиз ва охирида "Бир прокурор бир ҳокимни сўроққа чақирибди. Эсингизда бўлсин! Ҳокимлар президентнинг одамлари! Агар бирортангизни ҳокимлар устидан шикоятингиз бўлса мана менга айтинг. Мани ўзим улар билан гаплашаман. Ҳокимни сўроқ қилиш прокурорнинг иши эмас, менинг ишим!" деб дағдаға қилган эдингиз.

Ана ўша кундан бошлаб ҳокимларнинг куни туғди. Ўша кундан бошлаб улар туман ва шаҳарларда нима номаъқулчилик ва муттаҳамлик қилсалар ҳам биров уларнинг мушугини ҳам "Пишт!" дея олмайдиган бўлди! Мана сизнинг марказий диктатурангизни маҳаллий диктатура даражасигача кучайтирганингиз.
Диктатуранинг бунақа хурмача қилиқлари ҳали бирор давлатда йўқ, агар эртага Шим.Кореяда Ким, Туркманистонда Бердимухамедов, Зимбабведа Мугабелар ҳам сизнинг шу усулингизни қўллашса ҳеч ким  ҳайрон қолмайди. Улар буни "A la Uzbek dictator metod" деб сизни роса мақташади.
Энди қутуриб кетган ҳокимларингиз нафақат ўзлари қонунларни бузишмоқда, балки маҳаллий куч ишлатар тизимларни ҳар бир шикоят қилган инсонларга ва уларни танқид қилган блогерларга қарши ташламоқдалар.

Агар вақтида бу қутуриб кетаётган ҳокимларингизни жиловлаб олмасангиз, қонун олдида барча , шу жумладан ўзингиз ҳам тенг эканлигингизни, маҳаллий прокурор ва судлар қонунларни бузган ҳар бир инсонга қарши қонуний чора тадбирлар кўришга тўла ҳақли эканлигини тикламасангиз бир кун эмас бир кун зўравонликлар жонидан ўтиб кетган халқ маҳаллий ҳокимиятни ҳам, ИИВ ва ДХХларни ҳам ағдар тўнтар қилиб ташлашлари мумкин ва бунга улар тўла ҳақли бўладилар!

Чунки ҳар бир муттаҳам милиса ҳам, ДХХ ва Миллий Гвардия ходимлари ва ўша сизнинг эркатой ҳокимларингиз ҳам ҚОНУН ОЛДИДА БАРЧА БИЛАН БИРДЕК ЖАВОБГАРДИРЛАР!
Агар улар қонунларни бузсалар ва инсонларнинг ҳуқуқларини оёқ ости қилаверсалар, у ҳолда халқ уларни ағдариб ташлашга тўла ҳақлидир!

Халқнинг ана шу буюк ҳуқуқи ёдингиздан чиқмасин жаноб номзод Мирзиёев!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum