Форум_Ўзбекистон

Ҳафталик видеоянгиликлар ва фикрлар

Go down

Ҳафталик видеоянгиликлар ва фикрлар

Post by Admin on Fri Jun 22, 2018 10:57 am

Бу мавзу махсус, янгиликлар ва фикрларни видео орқали узатиш учун тузилди.
Марҳамат, биринчи видео: https://www.facebook.com/JusticeRebell/videos/10155739282989503/

2. МХХнинг айрим очилмаган жиноятлари ҳақида: https://www.youtube.com/watch?v=sSF5J6pPCEk

Admin
Admin

Number of posts : 1293
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Макон ва Замонда адолат

Post by Admin on Sun Jul 01, 2018 7:05 am

Макон ва Замонда адолат.

Video: https://www.facebook.com/JusticeRebell/videos/10155759647869503/

Маьлумки Инсониятнинг бир неча миллион йиллик тарихида, ҳар қандай замон ва маконда инсонларнинг бир гуруҳи томонидан бошқа бир инсонлар гуруҳига қарши турли туман кўринишларда зулм, урушлар, қатағонлар, босқинчилик ва зўравонликлар сиёсати юргизиб келинган.
Тош даврида бу оддий кўринишда, барча ваҳший ҳайвонларга кундалик ҳаёт тарзининг асоси бўлган Нафс ва Шаҳватни ҳар қандай йўллар билан қондириш учун қилинган ҳаракатлар кўринишида бўлган.

Вақт ўтиб Замон ва Макон ўзгариши оқибатида, асосан қоринни тўйдириш жараёнида турли туман ов қуроллари ясаш, ғор, чайла қуриш жараёнида фикрлаш қобилиятининг такомиллаштириш сабабли инсонлар секин аста бир бирларига нисбатан меҳр-оқибатли бўлиш, ўз оила аъзолари, кейинчалик қабила ва ниҳоят ўз жамиятларини ўзгаларнинг тажовузларидан ҳимоя қилишни ўргана ва уларни такомиллаштира борганлар.

Айни пайтда қабила ва жамиятнинг ичидан чиққан айрим зўравонларни жиловлаш масаласи ҳам секин аста кун тартибига чиқа бошлаган ва уларга қарши ҳар бир қабила ва жамият ўзининг тартиб қоидалари, жазо усулларини ўйлаб топишга мажбур бўлган.

Миллион йиллар давомида ўзининг яшаш услуби ва унинг тартиб қоидаларини мунтазам ривожлантириб келган Инсоният ниҳоят бугунга келиб дунёнинг турли бурчакларида Адолат ва Ҳақиқатга асосланган жамиятларни барпо этишга ва у ерда яшайдиган инсонларнинг ҳаётини фаровон этишга муяссар бўлдилар.

Афсуски бундай бахт Ер куррасида яшовчи барча халқларга ҳали насиб этгани йўқ, жумладан Ўзбекистон халқига ҳам.

Бунинг асосий сабаби юқорида айтилган Адолат ва Ҳақиқатга асосланган жамият қуриш ишларидаги оғир қийинчиликлардир.

Бу қийинчиликлар ичида энг фожеали нарса шундан иборатки, айнан Адолат ва Ҳақиқатга асосланган жамият қуришни ўзининг асосий мақсади деб билган ва бу йўлда узоқ йиллар курашган инсонлар Жамиятни Зўравонлик билан бошқариш тарафдори бўлган Ҳукумат тарафидан Сиёсий Қатағонга дучор қилинганларидир.

Шу сабаб мен Ўзбекистонда "Адолатни қарор топтириш ташкилотининг ташаббус гуруҳи" тузилганидан жуда хурсандман, мен бу гуруҳни ишини доим кузатиб бораман, улар тарқатган материалларни чоп этиб боришга ҳаракат қиламан.

Ана шу гуруҳ ва яна бир қанча халқаро ташкилотлар яқинда Тошкентда ўтказган анжуманлар жуда қувонарли янгиликлардир.

Мен бу гуруҳ таёрлаган сўнгги Хабар йўқир эканман, менда айрим мўҳим таклифлар пайдо бўлди. Улар ана шу мақолани ёзишга менга туртки бўлишди.
Менинг бу Гуруҳга таклифим эса қуйидагича:

"Ўзбекистон Конституцияси ва Узбекистон Ҳукумати имзолаган халқаро қонунларга зид равишда Сиёсий фаолияти учун СИЁСИЙ ҚАТАҒОНга учраган, қийноқлар остида ўлдирилган, узоқ йиллар таьқиб ва тайзиқ остида яшаган, ушланган ва асоссиз айбловлар билан қамалган барча мухолифат вакилларининг ишлари алоҳида, Махсус Сиёсий Комиссия тарафидан чуқур ўрганилиши лозимдир.

Сиёсий фаолияти туфайли ноҳақ таьқиб қилинган, айбланган, ушланган, қийнаб ўлдирилган ва ниҳоят жон сақлаш мақсадида чет элларга қочиб кетишга мажбур қилинган ва ушбу кунларда турли давлатларда сиёсий қочқин сифатида яшашга мажбур бўлган барча Ўзбекистон фуқароларининг ишлари чуқур таҳлил қилиниши, уларнинг барчалари оқланиши, омон қолганларнинг фуқаролиги тикланиб, уларга Ватанга қайтиб келишларига барча йўллар очилиши керак.

Бу адолат ҳаққи ҳурмати учун, Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган инсонларнинг аслан ким ва қандай инсонлар эканлигини бутун элу юртга билдириш учун ва ниҳоят ёш ва мустақил Ўзбекистон давлатининг янги тарихини, унинг илк варақларини оқ қоғозга тўғри, аниқ ва адолат асосида ёзиш учун керак бўлган биринчи, ўта мўҳим қадамдир".

Бундай гапларни кўтаришга уялаётган Ҳукуматни тушунса бўлади. Чунки уларнинг айримлари ана ўша СИЁСИЙ ҚАТАҒОНларда иштирок этганлар ва улар ўз айбларини аниқ биладилар.

Бу гаплар кўтарилса улар жазога тортилиши ҳам аниқ , чунки Махсус Сиёсий Комиссия нафақат жабр кўрганларни балки уларга жабр қилганларни ҳам биттама битта аниқлаши лозим бўлади.

Айни пайтда Жанубий Африка апартеид режимига ва Чили диктатураси вакилларига қарши қўлланилган Ҳақиқатни тиклаш ва Ярашиш Комиссиялари (Truth and Reconciliation Commission) ишлари ва тажрибаларидан келиб чиқиб, Сиёсий Қатағонда иштирок этишга мажбур бўлган ва бугун ўз айбини тан олиб, барча қилган ишларини бўйнига олиб айтиб берган ва бу билан Ҳақиқат ва Адолатни тикланишига ҳисса қўшган барча айбдорлар авф этилишини ҳам эътироф этиш лозимдир.

Айбини тан олмаган аммо айблари фактлар асосида исбот қилинган айбдорлар Адолат Маҳкамасида ишлари кўрилиб, улар қонунга асосан жазоланишлари лозим.

Ҳукумат гапиришга уялаётган Сиёсий Қатағон ҳақидаги гапларни Адолатни тиклаш Гуруҳи гапиришга уялмаслиги ва тортинмаслиги керак. Чала ярим ишларнинг бирортаси бирор Макон ва Замонда яхши натижа бермаган, аксинча бундай ишлар охир оқибатда мағлубиятга олиб борган.


2018.07.01

Ҳазратқул Худойберди

https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10155758564354503

Admin
Admin

Number of posts : 1293
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Инсон ва Жамият

Post by Admin on Fri Jul 13, 2018 5:33 pm

1 Қисм https://www.facebook.com/JusticeRebell/videos/10155785360119503/


2 Қисм https://www.facebook.com/JusticeRebell/videos/10155785409274503/
................................................................................................................................................................




Admin
Admin

Number of posts : 1293
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://ihrsu.org

Yuqoriga Go down

Re: Ҳафталик видеоянгиликлар ва фикрлар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz