Форум_Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев бошлиқ Ҳукумат вакиллари ва милисаларнинг ЖИНОЯТЛАРИ

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Президент Шавкат Мирзиёев бошлиқ Ҳукумат вакиллари ва милисаларнинг ЖИНОЯТЛАРИ

Post by Admin on Sun Nov 26, 2017 5:49 am

Афсуски ана шундай сарлавҳа остида мақолалар чоп этишга мажбур бўлмоқдамиз.

Мирзиёев президент бўлганига бор йўғи бир йил бўлганига қарамасдан у бошлиқ ҳукумат вакиллари ва давлат идораларининг Ўзбекистон фуқароларининг ҳақ ва ҳуқуқларини топташ бўйича қилаётган жиноятлари ку сайин ошиб бормоқда.

Аввалига кенг кўламли жиноятлар фуқароларни Пахта қуллигига мажбурлаш кўринишида бошланди. Мактаб ўқитувчилари, жамширалар, турли туман корхоналарнинг ишчилари ва ходимлари пахтага мажбуран чиқарилдилар.

Айни пайтда Милиция ва Миллий Хавфсизлик Хизматининг жиноятлари кун сайин ортиб бормоқда.
Сўнгги пайтларда айниқса мусулмонларга нисбатан зўравонликлар борган сари авж олмоқда.
ББСнинг қуйидаги аудиолавҳасида Азиза Узоқова деган ёш аёл қўлидаги гўдаги билан Тошкент Милиция Бошқармасига олиб кетилган онаси, синглиси,куёви, укаси ва эри Оятулло Узоқовларни ҳолидан хабар олгани бориб у ердаги даҳшатли жиноятларга гувоҳ бўлган.

Онасининг дод-войларини эшитган, синглисини зўрланганлигини унга бир милиса ҳеч тап тортмай айтган "Яқинда жиянли бўласан" деб.
Кун бўйи онасини кўра олмай қўлидаги чақалоғи билан ўтирган Азиза Узоқова ниҳоят кечга яқин онасини кўришга муваффақ бўлган. Онаси унга "Милиса нима деса рози бўлинглар" деб зорланган.
ББСнинг қўнғироғига жавоб берган Тошкент Ички Ишлар бошқармасининг бир муовини бўлмиш Давлат Тошхўжаев деган милиса уялмай-нетмай БББС журналистига ёлғонларни қалаштирган "Биз фақат 2 соатга сўроқ давомида уларни ушлаб ўтирдик" деб.
Аслида 7 киши бир неча кун милисахонада ушлаб ўтирилган, уларни ҳаммаси оғир қийноқларга слинган, Азизанинг синглиси зўрланган, онаси қаттиқ қийноққа солинган.

Қуйида ана шу аудиолавҳа билан танишинг.
Бу жиноят ҳақида ҳаммага гапиринг! Давлат жиноятчиларини ҳамма билсин.
Халқ пулига яшайдиган милисаларнинг вазифаси халқни, ҳар бир фуқарони ўғрилар, йўлтўсарлар, қароқчилар, турли туман зўравонлардан ҳимоя қилишдир!
НЕГА МИЛИСАЛАР ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАҚ ВА ҲУҚУҚЛАРИНИ БУ ҚАДАР ПОЙМОЛ ҚИЛИШМОҚДА?
НЕГА МИРЗИЁЕВ ВА ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ УШБУ ЖИНОЯТНИ ТЎХТАТМАЙ ЎТИРИШИБДИ?
НЕГА МИЛИСА ФОРМАСИНИ КИЙГАН ЖИНОЯТЧИЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛМАЯПТИ?
Жавоб беринг жаноб Мирзиёев!
Жавоб беришга сиз масьулсиз! Чунки сизнинг қўл остингизда ишлайдиган ўша муттаҳам Ички ишлар вазири ва унинг қўл остидаги милисаларнинг зўравонликларига шахсан Сиз жаноб Мирзиёев ва сизнинг вазирингиз ҳам бевосита жавобгарсизлар!

https://www.facebook.com/1021454524568114/videos/1548741428506085/

Admin
Admin

Number of posts : 1240
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz