Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Сайлов қонуний эмас

Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Сайлов қонуний эмас

Post by Admin Mon Jul 03, 2017 5:37 am

Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. Энг жиддий хатолар

Агар бирор кимса узоқ сафарга отланса у энг аввало ўз саломатлигига, кейин  чўнтагига ва ниҳоят сафар отига назар солади.
Биринчи ва иккинчи талаблари қониқарли бўлган тақдирдагина у сафар оти билан қизиқа бошлайди.
Агар танланган от бақувват, нуқсонсиз, узоқ сафарларга кўниккан от бўлса у ҳолда йўловчи ўзига ва отига тегишли зарурий нарсалар ва озроқ емиш олиб кейин йўлга чиқади.
Агар узоқ сафарга отланганлар кўпчиликни ташкил қилса у ҳолда улар энг аввало бир неча ўнлаб отлар, туялар ва эшаклардан иборат карвон тузадилар.

Энди фараз қилингки, узоқ сафарга отланганлар улкан бир қабила, бугунги кун таьбири билан айтганда бир халқ.
Халқнинг кундалик ҳаётини эса узоқ сафарнинг ҳар бир кунига таққослаш мумкин.
Биров от, бирови туя устида, учинчиси эшак минган, кўпчилик эса пиёда, араваларга ортилган юклари ортидан кетишмоқда.

Ҳамманинг борадиган кундалик манзили бозор, сўнгги манзили эса мозор.
Сафарнинг кўриниши кўпчилик учун одатий, қаёқларгадир узоқларга йўналтирилган йўллардан эмас балки айлана, доира шаклидаги йўлдан иборат.
Уй, ишхона, бозор ва яна уй.
Эртасига ҳам, индинига ҳам, индиннинг индинига ҳам.  
Ҳамма ҳар куни ўз доирасини бир карра, айримлар эса икки карра айланиб келади.
Бировнинг доираси катта, бировники кичкина. Уларнинг ичларида шундайлари борки уларнинг доиралари узун эллипсларга ўхшайди.
Уларнинг географик кўринишлари тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: Таварон-Хабаровск-Таварон,  Қўқон-Москва-Қўқон, Урганч-Санкт Петербург-Урганч, Пайшанба-Владивосток-Пайшанба, Жиззах-Екатеринбург-Жиззах ва ҳоказолар.
Аммо шундай йўловчилар ҳам борки уларнинг сафар доиралари узилиб қолган, масалан Тошкент-Иллинойс....., Жиззах-Андерс...., Пайшанба-Андрадина..., Андижон-Прага.... ва ҳоказолар.
Бу йўловчиларнинг сафар доираларининг узилишига қабила бошлиқларининг зўравонликлари сабаб бўлган аммо бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз.

Йўловчиларнинг бирови уловда, бошқаси пиёда.
Қариб, тиззаларида мадори, белида қуввати кетиб қолганлар эса уйда ўтириб бола-чақалари бозордан топиб келгани ва берганига шукур қилиб яшайди.

Ҳар бир қабила, ҳар бир халқнинг ҳар бир вакилининг кундалик ҳаёти, унинг қандай йўллардан юриши, қандай бозорлар қуриши, қайси бозорларга бориши, нималар сотиб олиши ва ҳатто нималар ҳақида сўйлай олиши ана ўша қабила ва халқнинг ўз қабила бошлиқларина бериб қўйган ҳокимиятга, бу ҳокимиятнинг кўриниши ва унинг ҳақ ва ҳуқуқларига боғлиқ.

Агар бир қабила, халқ ўзига ҳукмдор этиб қаттиққўл ва жоҳил одамларни сайлаб қўйган бўлса у ҳолда ундай қабила ва халқнинг ҳолига маймунлар йиғлайди.
Ўзига доно, уддабурро ва халқпарвар инсонларни сайлаб қўйган халқнинг ҳаёти эса бахтли ва фаровон бўлади....
(Давоми бор).

Ҳазратқул Худойберди
2017.07.03


Last edited by Admin on Mon Dec 18, 2017 4:39 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. Энг жиддий хатолар. 2нчи Қисм

Post by Admin Wed Jul 05, 2017 1:06 pm

2нчи Қисм.

Сафарнинг кўриниши кўпчилик учун одатий, қаёқларгадир узоқларга йўналтирилган йўллардан эмас балки айлана, доира шаклидаги йўлдан иборат.
Уй, ишхона, бозор ва яна уй.
Эртасига ҳам, индинига ҳам, индиннинг эртасига ҳам.  
Ҳамма ҳар куни ўз доирасини бир айланиб келади.
Бировнинг доираси катта, бировники кичкина. Уларнинг ичларида шундайлари борки уларнинг доиралари узун эллипсларга ўхшайди.
Уларнинг географик кўринишлари тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: Таварон-Хабаровск-Таварон,  Қўқон-Москва-Қўқон, Урганч-Санкт Петербург-Урганч, Пайшанба-Владивосток-Пайшанба, Жиззах-Екатеринбург-Жиззах ва ҳоказолар.
Аммо шундай йўловчилар ҳам борки уларнинг сафар доиралари узилиб қолган, масалан Тошкент-Иллинойс....., Жиззах-Андерс...., Пайшанба-Андрадина..., Андижон-Прага.... ва ҳоказолар.
Бу йўловчиларнинг сафар доираларининг узилишига қабила бошлиқларининг зўравонликлари сабаб бўлган аммо бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз.

Йўловчиларнинг бирови уловда, бошқаси пиёда.
Қариб, тиззаларида мадори, белида қуввати кетиб қолганлар эса уйда ўтириб бола-чақалари бозордан топиб келгани ва берганига шукур қилиб яшайди.

Ҳар бир қабила, ҳар бир халқ ва ниҳоят ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаёти, унинг қандай йўллардан юриши, қандай бозорлар қуриши, қайси бозорларга бориши, нималар сотиб олиши ва ҳатто нималар ҳақида сўйлай олиши ана ўша қабила ва халқнинг ўз бошлиқларига бериб қўйган ҳокимиятга, бу ҳокимиятнинг кўриниши ва халққа берилган ҳақ ва ҳуқуқларига боғлиқ.
Агар бир қабила, халқ ўзига ҳукмдор этиб қаттиққўл ва жоҳил одамларни сайлаб қўйган бўлса у ҳолда ундай қабила ва халқнинг ҳолига маймунлар йиғлайди.
Ўзига доно, уддабурро ва халқпарвар инсонларни сайлаб қўйган халқнинг ҳаёти эса бахтли ва фаровон бўлади.  

Ўзбекистон Ҳукуматининг вакиллари Конституция, Қонун, Парламент, Суд, Партия, Демократия, Касаба, Конкурс, Мухолифат, Адолат, Таққослов, Конкуренция/Рақобат, Мусобақа, Мушоҳада, Мунозара, Танлов, Сайлов каби оддий аммо халқ ва ҳар бир инсон учун ўта мўҳим бўлган сўзларнинг асл маьносини билишадими, уларнинг том маьносини тушунишадими?
Менда уларнинг бу нарсаларни билишлари ва тушунишларида катта шубҳа бор.
Вазирлар ва Олий Мажлис депутатлари дам олиб туришсин, ярим йилдан бери президентлик лавозимида ўтирган Шавкат Мирзиёев деган инсон 200 кун ичида ҳали бирор марта “Адолат”, “Мухолифат”, “Мунозара”, “Инсон ҳуқуқлари” ва “Демократия” деган сўзларни ўзининг минглаб йиғилишлари ва чиқишларида бирор марта ҳам ишлатмади!

Бу нарса барча сиёсатчиларни ва журналистларни ҳайратга соладиган масаладир.
Чунки ўзини замонавий ва сиёсатни тушунадиган инсон деб ҳисоблаган ҳар бир одам, ва айниқса, давлатнинг энг олий мансабига эришган амалдор бу гапларни тез тез гапириши ва улар ҳақида бош қотириши лозим чунки айнан ана шу сўзлар ҳар бир халқнинг  бахту саодатини таьминлайдиган асосий омиллардир.

Агар бирор журналист, сиёсатчи ёки амалдор бу сўзлар ҳақида гапирмадими, демак билингки, у одам ҳақиқий , замонавий сиёсатчи эмас балки номенклатуранинг бир ҳокисор намоёндасидир!
 

Ўзбекистон Ҳукуматининг вакиллари Конституция, Қонун, Парламент, Суд, Партия, Демократия, Касаба, Конкурс, Мухолифат, Адолат, Таққослов, Конкуренция/Рақобат, Мусобақа, Мушоҳада, Мунозара, Танлов, Сайлов каби оддий аммо халқ ва ҳар бир инсон учун ўта мўҳим бўлган сўзларнинг асл маьносини билишадими, уларнинг том маьносини тушунишадими?

Менда уларнинг бу нарсаларни билишлари ва тушунишларида катта шубҳа бор.
Вазирлар ва Олий Мажлис депутатлари дам олиб туришсин, ярим йилдан бери президентлик лавозимида ўтирган Шавкат Мирзиёев деган инсон 200 кун ичида ҳали бирор марта “Адолат”, “Мухолифат”, “Мунозара”, “Инсон ҳуқуқлари” ва “Демократия” деган сўзларни ўзининг минглаб йиғилишлари ва чиқишларида ишлатмади!
Бу нарса барча сиёсатчиларни ва журналистларни ҳайратга соладиган масаладир.
Чунки ўзини замонавий ва сиёсатни тушунадиган инсон деб ҳисоблаган ҳар бир одам, ва айниқса, давлатнинг энг олий мансабига эришган амалдор бу гапларни тез тез гапириши ва улар ҳақида бош қотириши лозим чунки айнан ана шу сўзлар ҳар бир халқнинг  бахту саодатини таьминлайдиган асосий омиллардир.

Агар бирор журналист, сиёсатчи ёки амалдор бу сўзлар ҳақида гапирмадими, демак билингки, у одам ҳақиқий , замонавий сиёсатчи эмас балки номенклатуранинг бир ҳокисор намоёндасидир!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty 3нчи ҚИСМ. ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАРНИНГ БОШЛАНИШИ

Post by Admin Mon Jul 10, 2017 5:30 am

Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. Энг жиддий хатолар
3 Қисм. Янги президент томонидан қонунбузарликларнинг бошланиши

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келишини ўзиёқ қонун бузилишидан бошланди, хусусан Ўзбекистон Конституциясининг 96нчи моддаси бузилди.

Бу моддада қуйидаги сўзлар ёзилган:
“96-модда.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.
(http://lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=20596 )
Хўш, нега бу модда очиқдан очиқ оёқ ости қилинди?
Нега Олий Мажлиснинг депутатлари ва Ўзбекистон Конституцион Суди бу моддани бузилишини кўриб турган ҳолда мум тишлаб жим ўтирдилар?

Бу аслан ўша пайтда, Олий Мажлиснинг раиси томонидан айтилган гапдан бошланди. У одам қўрқа писа, чамаси унга бўлган таьсир ва зуғумлар сабабли “Мен вақтинчалик Президнтлик лавозимини бажара олишни ўз бўйнимга ола олмайман” деб гапирди.

Бу гап аслида протокол учун керак эди. Чунки Каримов ўлгандан сўнг уни ўрнини эгалламоқчи бўлган 3..4 та олий мартабалардаги амалдорлар тўдасининг бирортаси “қандайдир бир пандавақининг” вақтинчалик президент бўлишини исташмас эди.

У амалдорлар учун Президентлик ваколати қандайдир бир ўта мураккаб ва ўта маьсулиятли вазифа эмас балки ўз яқинлари билан ҳокимиятни эгаллаш ва кейин ундан истаганича фойдаланишни назарда тутар эди.

Олий мартабали амалдорларнинг кўпчилиги ана шу йўллар ва пора беришлар билан ҳокимиятга келишган эдилар ва эндиги асосий вазифа бу, ўзларига энг яқин бўлган бирор олий амалдорни ҳокимиятга ўтқазиб, кейин унинг ёрдамида ўзларининг амалдорлик курсилари ва демак барча мавқелари, бойликлари, имкониятларини сақлаб қолиш эди.


Ана шу сабаб 3..4 та олий амалдорлар тўдалари ўртасидаги кураш 1 ойча давом этгач Шавкат Мирзиёевнинг бир тўда тарафдорлари қолган тўдалар устидан зўр чиқди.
Ва кейин улар ўша Олий мажлис раисини вақтинчалик президент бўлишдан расман воз кечишга мажбур қилишди.

Агар ўша пинҳоний жангларда Рустам Азимов ёки Рустам Иноятов тўдаси ғолиб чиққанда ҳам вазият айни ана шундай сценарий бўйича бўлар эди.

Хулоса шундан иборатки диктатор Каримов ўлгач Ўзбекистонда бир муддат конституцион инқироз юз берди, Асосий қонуннинг мўҳим бир моддаси олий амалдорлар тарафидан оёқ ости қилинди.
Вақтинчалик президент лавозимига бош вазир Шавкат Мирзиёев Олий мажлиснинг қонунбузар депутатлари томонидан бир овозда маьқулланди.
Бу қонунбузарликни тезроқ босди-босди қилиш учун зудлик билан конституциянинг ўша моддасидаги энг заиф жойи, яьни уч ой ичида зудлик билан Президентлик сайловларини ўтказиш эълон қилинди.

Натижани ҳамма, ҳатто сиёсатдан хабари йўқ одам ҳам тушунар эди. Ҳамма гап Мирзиёевнинг ўзига неча фоиз овоз ёзар экан деган рақамларга қараб қолган эди холос. Кўпчилик кутганидек у сал камтарлик қилиб(Туркманистон президенти каби 100 фоизни ўзига ёзиб шарманда бўлмаслик учун) ўзига 90 фоиз атрофида овоз ёздирди.
Ундан кейинги барча қонунбузарликларнинг келиб чиқишининг сабаблари айнан ана шу биринчи ва ўта жиддий қонунбузарликдан бошланди.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty 4 ҚИСМ. Президент Мирзиёевнинг кадрлар масаласидаги жиддий хатолари

Post by Admin Mon Jul 10, 2017 9:03 am

Президент Мирзиёевнинг Кадрлар масаласидаги жиддий хатоларидан айрим мисоллар:

1. Мухолифатнинг кушандаларидан бири бўлган Турсунхон Худойберганов Мирзиёевнинг янги Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.
2. Ҳаммага отнинг қашқасидек таниқ бўлган мафия лидери Салимбойвачча Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси раисининг  биринчи ўринбосари бўлди.
3. Жиззах вилоятидаги мухолифат ва инсон ҳуқуқлари курашчиларининг кушандаси бўлган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдусалом Азизов Ўзбекистон Ички ишлар вазири этиб тайинланди.( https://www.ozodlik.org/a/28177607.html )
4. Каттақурғон тумани ҳокимлигидан порахўрлиги сабабли ва айрим инсонларнинг жисмонан йўқ қилинишига бевосита алоқадор бўлган ва кейин жавобгарликка тортилган Пирмат Ўсаров(https://ok.ru/ozodlikradiosi/topic/62591578174821) Мирзиёев томонидан Оқдарё туманига ҳоким этиб тайинланди (http://harakat.net/news/?id=19902 ).

Афсуски бу руйхат жуда узун бўладиганга ўхшаяпти....

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон давлат бошқарувидаги хатолар. 5 Қисм: Порахўрлик, Зўравонлик ва Жаҳолат ҳақида

Post by Admin Wed Jul 12, 2017 12:22 pm

Бугуннинг гапи.
Порахўрлик ҳамма жойда бор деб Ўзбекистонда ёввойи ажриқдек ҳамма ёққа тарқалиб, кенгайиб ва кучайиб кетган оғир бир жиноятни хаспўшлаш фақат бир нарсани - бу жиноятга қўл силтаб, унга чидаш керак деган маьнони беради.


Ҳа тўғри, дунёни ҳар бир давлатида ўғри ҳам, тўғри ҳам бор.
Аммо ҳамма гап шундаки диктатура, зўравонлик ва жаҳолат ҳукмрон бўлган давлатларда ана ўша ўғрилар ҳаддан зиёд кўпдир. Ва уларнинг кўпчилиги давлат бошқаруви тизимларида маҳкам жойлашиб олган ва халқнинг қонини зулукдек сўриб ётган иблислардир.

Бу дунёда ҳамма нарса нисбий, ҳар бир давлатда турли туман жиноятлар юз бериб туради.

Ҳамма гап Давлат Бошқарув органларининг турли туман жиноятларни - масалан Порахўрлик, Ўғирлик, Зўравонлик ва бошқа жиноятлар ва иллатларни фош қилиш, жиноятчиларни жазолаш ва бундай жиноятлар такрорланмаслигини олдини олиш учун қонунлар барча фуқаролар томонидан ҳурмат қилинишини ўзларининг қаттиқ назоратлари остида тутиб тура олишларидадир!

Ҳокимиятнинг қудрати ва шон шарафи айнан ана шу вазифаларни қай даражада қойиллатиб бажара олишидадир!
Бажара олсалар халқ бундай ҳокимият вакилларига минг тасаннолар айтиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатадилар.
Бажара олмасалар улар ўз халқларининг лаьнатларига қолиб кетадилар.


Масалан Ўзбекистонда турли туман жиноятлар ва иллатлар қайнаб, ошиб-тошиб ётибди, Канада, Швеция, Норвегия каби демократик ва адолатли давлатларда эса ҳар қандай жиноятлар қаттиқ жиловланган, у давлатларда хавфли жиноятларни содир этилиши онда-сонда учраб туради холос.

Ана шу гапларни тушунган, ёмон билан яхшини фарқига борган ва уларни тўғри тушунган одамлар бу масала атрофида мулоҳаза юритишлари ва ўз ҳокимиятларининг диққат эътиборларини ана шу масалаларга қаратишлари лозимдир.

Қолганлар эса ана ўша мулоҳазаларни ўрганиб кейин улар ҳам ўз хулосаларини чиқариб борганлари маьқул.
Бу гаплар нафақат халқнинг оддий вакилларига тегишли балки энг аввало Мирзиёев Ҳукумати ва унинг жинояткор амалдорларига кўпроқ тегишли гаплардир.


Last edited by Admin on Mon Dec 18, 2017 5:01 am; edited 2 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. 6 Қисм. Ислоҳотлар таклифи

Post by Admin Thu Jul 13, 2017 5:10 am

Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. Энг жиддий хатолар.
6 Қисм. Ислоҳотлар таклифи

Ўзбекистон демократик мухолифатининг вакилларидан бири сифатида мен қуйида ўзимнинг узоқ йиллик сиёсий ва ҳаётий тажрибаларимдан келиб чиқиб Ўзбекистоннинг бугунги ривожланиши қандай йўллар ва тадбиру чоралар асосида олиб борилиши керак деган мавзуда фикр юритмоқчиман.

Афсуски биз мухолифатчиларга мана 23 йилдирки Ўзбекистоннинг сиёсат майдонида фаолият юритиш тақиқланган. Шу сабаб биз мухолифатчилар ўз фикрларимизни оммавий ахборот воситалари (ОАВ), хусусан ижтимоий тармоқларда (Фейсбок, Твиттер, Линкедин, турли туман сайтларда) бошқалар билан баҳам кўришга ҳаракат қиламиз.

Агар Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ошкораликка имкон берилганда биз ўз фикрларимизни Ўзбекистон ОАВида чоп этиб, кенг халқ оммаси билан мулоқот қилиш имконига эга бўлар эдик.

Энди асосий масалага қайтсак, Ислом Каримов вафотидан сўнг кўпчилик инсонларда, шу жумладан мухолифат вакилларида ҳам, сал бўлсада умид учқунлари уйғона бошлади.
Аммо янги сайланган президент Шавкат Мирзиёев ўз фаолиятини жиддий сиёсий ислоҳотларга эмас балки кўпроқ кадрлар масаласига, мамлакатдаги тубсиз, туганмас муаммоларни аниқлашга ва зудлик билан уларни ечишга урина бошлади.

Агар Ўзбекистонни улкан бир кемага солиштирсангиз, уни биргина одам бошқариши нақадар қийинлигини тасаввур қилишингиз мумкин.
Бу масалани яхши тушунган давлатларнинг сиёсатчилари инсониятнинг ўтган сўнгги бир неча юз йиллик нисбатан ривожланган даврида орттирилган тажрибаларидан келиб чиқиб ҳар қандай давлатни энг самарали бошқарувини таьминлаш учун у давлатда энг камида 4та бири биридан мустақил бўлган ҳокимият тизимлари бўлиши лозим экан деган хулосага келишган.


Улар қуйидагилардан иборат:
1. Қонун ишлаб чиқарувчи ҳокимият
2. Ижроия ҳокимияти
3. Суд ҳокимияти
4. Эркин матбуот ҳокимияти


Биринчи, иккинчи ва учинчи ҳокимият тизимлари асосан давлатни бошқарув аппаратлари, унинг асосий механизмларидир. Тўртинчи ҳокимият эса юқоридаги уч ҳокимият тизимларининг қай даражада самарали ишлашини халқ номидан назорат қиладиган ҳокимиятдир.

Бу гаплар шунчаки гаплар эмас балки инсониятнинг сўнгги бир неча юз йиллик ривожланиш тарихидан келиб чиқиб бугунги дунёдаги энг ривожланган давлатларда қўлланиб келаётган сиёсатдир.

Агар сиз бир иш қилмоқчи бўлсангиз энг аввало ўша ишни бошқалар қандай амалга оширгани билан қизиқасиз. Масалан, автомобиль ҳайдашни истаган ҳар қандай инсон бирданига рулга ўтирмасдан аввалига бошқа бир одамнинг машинани қандай ҳайдашини кузатади, унинг тавсияларига қулоқ солади, машинанинг ҳаракатланиш сабабларини ўрганади.
Худди шундай бир ширин таом пиширишни истаган одам аввалига тажрибали ошпаздан ўша овқатни пиширишни ўрганади, бўлғуси табиб эса бир неча йиллаб табибликка ўқийди ва кейин уста табиблар ёнида шогирд бўлиб инсонларни даволашнинг сир асрорларини ўрганади.

Худди шундай, замонавий ва самарали сиёсатни ҳам бошқа кучли сиёсатчиларнинг тажрибаларидан, бир давлатни замонавий ва самарали бошқаришни эса бошқа ривожланган давлатлардаги ҳокимиятларнинг тажрибаларидан ўрганиш мумкин холос.
Ўзбекистоннинг бугунги ҳокимият тизимлари ва уларнинг фаолиятлари дунёнинг етук тажрибаларига асосланиб олиб борилаяптими?
Афсуски бундай қилинмаяпти балки Ўзбекистоннинг бугун 2017 йилдаги сиёсат асосан эски, совет ҳам собиқ президент Ислом Каримов юритган услубларда, марказий административ ва вертикал бошқарув асосида олиб борилаяпти.

Нега ана шу услубда давлатни 26 йил бошқарган ва эришган натижалари жуда ачинарли бўлганини кўра била туриб, уларни ҳатто ойнаи жаҳон орқали очиқ айтаётган жаноб Мирзиёевнинг ўзи ҳам сиёсатни эски услубда давом эттирмоқда?

Бунинг сабаблари кўп, энг асосийлари шундан иборатки, Ш.Мирзиёев Ўзбекистон давлатининг ҳокимият тизимларида янги одам эмас, у ўн йилдан ошиқроқ вақт давомида Ўзбекистоннинг бош вазири бўлиб ишлаган одам.
Афсуски Ислом Каримовнинг қўли остида узоқ муддат ишлаган ҳар қандай амалдор секин аста ўша бошқарув услубини ўз танасига сингдириб юборади. Кейин эса улардан қутилиш ва янгича сиёсат юргизиш жуда қийин бир муаммога айланади.
Айнан ана шу сабаб туфайли бугун жаноб Мирзиёев эски услубда давлатни бошқарар экан юқорида айтиб ўтилган тўрт, бир-биридан мустақил ҳокимият тизимлари ҳақида ҳатто ўйлаб кўришга ҳам ўзида вақт топа олмаяпти....
(Давоми бор)


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty 6.1 Қисм: Ислоҳотлар таклифи

Post by Admin Thu Jul 13, 2017 6:41 am

Шу гаплардан келиб чиқиб хулоса қилсак, Ўзбекистоннинг бугунги ҳокимиятига биринчи таклиф бу ана ўша 4 ҳокимиятни ўрганиб , таҳлил қилишдир.
Бугун Ўзбекистонда ҳокимият қуйидаги амалий кўринишга эга:
1. Президент ҳокимияти
2. Ижроия тизимлари (Вазирлар маҳкамаси)
3. Суд ва прокуратура тизимлари
4. Вилоят, шаҳар ва туманларни бошқарув тизимлари
Кўриб турганингиздек, Ўзбекистонда замонавий кўринишдаги давлат бошқаруви йўқ. Унинг ўрнига алмисоқдан қолган совет давлат бошқаруви услублари кичик, бир республика кўринишида давом этмоқда.
Эътибор берган бўлсангиз мен Ўзбекистон давлат бошқарув системасида фақат бир марта “ҳокимият” деган сўзни ишлатдим.
Чунки бугун (ва ўтган барча йилларда ҳам) Ўзбекистонда фақат бир одамни мутлақ ҳукмронлигини тан олинади. У президент ҳокимиятидир.

Аслини олганда собиқ Совет Иттифоқида ҳам, бугунги кўплаб собиқ совет республикаларида ҳам(фақат Болтиқбўйи республикалари ва Грузия бундан мустасно) давлат айни услубда бошқарилиб келинган ва бу услуб давом этмоқда.
Бу услуб айниқса Россия, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Беларус, Озарбайжон, Арманистон ва Қозоғистонда кескин кўзга ташланадиган аҳволдадир.  

Аммо Ўзбекистоннинг бугунги ва келажакдаги барча янги ҳукуматлари эски ва самарасиз бўлгани учун сарқитга отилган, айнан носоғлом бўлгани учун дунёдаги икки қудратли давлатдан бири бўлган СССР деган империянинг ҳам ағдарилишига олиб келган давлатнинг бошқарув услубидан воз кечишлари керак.
У услубнинг жиноятлари, хатолари ва камчиликларини таҳлил қилишлари лозим. Кейин эса унинг ўрнига дунёдаги ривожланган давлатларнинг бошқарув услубларини ўргана бошлашлари лозим.

Ана шу ўрганишнинг индаллоси сифатида мен қуйида бу самарали услубнинг айрим мўҳим томонларини Ўзбекистон шароитига қандай қилиб мослаш мумкинлиги ҳақида ўз таклифларимни келтираман.

Бу таклифлар Бирламчи ва Иккиламчи кўринишида бўлса уларни ўқувчиларнинг тушунишлари ҳам, ижрочиларга эса уларни амалга ошириш ҳам осонроқ  бўлади.

Бирламчи қадамлар.
Улар бугунги вазиятдан келиб чиқиб қилиниши мумкин бўлган таклифлардир.
Улардан энг биринчиси Кадрлар масаласи.
Ҳар қандай ишнинг самарали бўлиши энг аввало ўша ишни амалга оширадиган одамларга боғлиқдир.
Масалан, бир уйнинг гўзал, мустаҳкам, шинам ва ундаги ускуналар ва бутун уйнинг инсон учун роҳат ва фароғатда яшашини таьминлайдиган жой бўлиши учун аввао уста танланади. Кейин эса уста ўзига керак бўлган, ўзи ишонган одамлардан ўзига иш гуруҳи тузади. Ундан сўнг уйни қуриш учун керак бўлган барча материаллар руйхати тузилади ва уларни топиб келиш ўз ишини пухта биладиган бир уддабуррон одам қўлига топширилади.


Ана шулардан келиб чиқадиган бўлсак, бугун жаноб Мирзиёев ўзининг Ижроия ҳокимиятини самарали ишлашини таьминлаш учун энг аввало ҳар бир каттаю кичик проектлар учун, масалан, Қишлоқ хўжалиги, Индустрия, Таьлим, Соғлиқни сақлаш, Маданият, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни бошқариш ва ҳоказо проектлар, уларни бошқариш учун малакали кадрларни топиш билан жиддий шуғулланиши лозим.  

Агар мамлкатда демократик ислоҳотларга кенг йўл қўйилганда эди бу масалалар ўз ўзидан ечилиб кетаверар эди ва улар қандай бўлиши ҳақида мен кейинроқ Иккиламчи кўринишдаги таклифларимда батафсилроқ тўхталаман.
Аммо ҳозир масалани мавжуд вазиятдан келиб чиқиб ечишга уриниш лозим.


Бу эса кадрлар масаласини қуйидагича ечиш мумкин деган хулосага олиб келди.
1. Ҳар бир вазирлик, турли туман давлат қўмиталари, идоралари, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбар лавозимларига кадрлар Конкурс асосида танланиши керак. Бу усул бир инсон (Президент) танловидан кўра кўпчилик(халқ) танлови сабабли ўта самарали бўлиши аниқ. Чунки бир инсон (Президент) ўз таниш билишларининг тавсиялари, ўзи билган одамлар билан сўҳбатлар орқали ўша лавозимга бир инсонни танлаши мумкин. Агар у лавозимга Конкурс орқали барча истовчиларга ариза билан мурожаат қилиш имкони берилса у ҳолда президентнинг кўплаб талантли инсонлар билан мулоқот қилиш ва улар ичидан энг кучли номзодларни ажратиб олиш имкони туғилади. У номзодлардан энг кучлиси вазирлик лавозимига, бошқалари эса вазирнинг ўринбосарлари лавозимига тавсия қилиниши мумкин.
2. Президент девони танлаган номзодларни Олий Мажлис йиғилишида депутатларнинг чиғириғидан ўтказиб тайинлаш мақсадга мувофиқдир. Бундай ҳолатда ўша номзоднинг нақадар малакали шахс эканлигининг жавобгарлиги нафақат бир одам(Президент)нинг балки кўпчилик(Олий Мажлис депутатларининг)нинг ҳам маьсулиятига айланади.
3. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари вазифалари ҳам айни усулда, ўша жойда эълон қилинган Конкурс асосида бўлса бу ишнинг самараси ҳам яхшироқ бўлади. Чунки марказда ўтирган бир одам(Президент)дан кўра ўша жойда яшаётган одамларнинг ичидаги энг малакали ва уддабуронлари Конкурс шарофати сабабли ўзларини ким ва қандай одам эканликларини, ўзларининг билим ва малакаларини кўрсатиш имконларига эга бўладилар.
4. Конкурсни олиб борувчи комиссия ўша номзодлар ичидан энг кучлиларини Президентга ва маҳаллий халқ депутатлари кенгашига билдиради. Кейин ҳар икки томон ҳам номзодларни ўз чиғириқларидан ўтказиб улар ичидан энг кучлиларини ҳоким, қолганларини ҳокимнинг ўринбосарлари лавозимларига таклиф қилишлари мумкин бўлади.
5. Айни усулни барча соҳалар(Индустрия, Қишлоқ хўжалиги, Маданият, Соғлиқни сақлаш ва ҳоказо идоралар ва ташкилотлар)нинг раҳбарлик ва етакчи муттахасислик лавозимларига кадрлар танлашда қўллаш мумкин...

(Давоми бор)

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. Ислоҳотлар бўйича таклифлар. 7 Қисм

Post by Admin Fri Jul 14, 2017 6:51 am

Ислоҳотлар бўйича таклифлар
7 Қисм
Сиёсат мактаби

Ўтган куни Ўзбекистон Олий Мажлисида нутқ ирод этган Шавкат Мирзиёев президент бўлиб сайлангани/тайинланганидан  ярим йилдан кўпроқ вақт ўтгач илк бора “демократия” деган сўзни ўз тилига олди.
У Ўзбекистон парламентини “демократия мактаби” дея улуғлади.
Мирзиёевнинг бу гаплари шахсий қўйларини боқиб юрадиган ёлланма/мардикор чўпонларни мақтаётган колхоз раисини гапига ўхшаб кетди.

Тўғри, тарихан, қадимий Рим давридан бошлаб парламент демократия мактаби сифатида қаралиб келинган.
Аммо Ўзбекистон ва умуман барча собиқ совет республикалари тарихида(Болтиқ бўйи республикалари ва Грузия бундан мустасно) ҳозирча ҳақиқий парламент қандай бўлишини ҳалигача тушуниб етишгани йўқ.

У республикаларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, парламент Президент ҳукмларини тайёрловчи шахсий котиблар ва кейин уларни бир овоздан маьқулловчи муридлар ролидан нарига ўта олишгани йўқ.

Совет Иттифоқининг сўнгги йилларида (1986-1991йиллар)Қайта қуриш ва Ошкоралик сиёсати юргизила бошлаганда  халқ илк бора ўз овозини чиқариб баралла гапира бошлади ва илк бора ўзи истаган одамларни парламентларга депутат қилиб сайлаш имконига эга бўлди.
Ана ўша суронли йилларда Ўзбекистон Олий Кенгашига 12 фоизлар атрофида халқ танлаган инсонлар сайландилар. Қолган 88 фоиз инсонлар ҳали ҳам ҳокимиятни ўз қўлларида ушлаб турган ва ана шу ҳокимиятидан фойдаланиб сайловга номзодлар кўрсатишни ҳам ўзи бошқарган Коммунистик партиянинг вакиллари эди.

Лекин шунга қарамай ана ўша 12 фоиз мустақил фикрловчи инсонлар Ўзбекистон парламентини бир неча марта демократия тўлқинларида чўмилтириб, парламент кемасини тўлқинлар узра сузишга мажбур қилдилар, йиғилишларни қизиқарли , баҳсларга тўла ҳолда ўтказишларга, Компартиянинг биринчи котиби Каримовни юрагини зир титратиб, унинг тахтини силкитиб, Ўзбекистоннинг Мустақиллик Декларациясини тузган ва кейин уни қабул қилдирган ва бошқа турли туман оташин чиқишлар қилиб Каримовни бир неча марта маьлум жойларга  обориб-обкеган ҳақиқий депутатлар эдилар.

Ниҳоят СССР давлати қулагач Каримовнинг қўлидаги Москвага боғланган занжирлар узилди ва у ўзини эркинроқ сезиб, қутура бошлади.
1991 йил март ойида Умумхалқ референдумида "Биз Совет Иттифоқи таркибида қолишимиз керак, советларсиз биз хароб бўламиз!" деб халқни СССРда қолишга чақирган ва бунга эришган (97 фоиз билан) Каримов орадан бир йил ўтгач 1992 йил август ойида Москвада ГКЧП ёрдамида давлат тўнтариши бўлгач у Ўзбекистонни суверен республика деб эълон қилди ва ўз мансабини нафақат "Компартиянинг биринчи котиби" деб қарашга балки қўшимча равишда "Президент" деб аталишига ҳам эришди.

Шундан сўнг у ўзига қарши чиққан, оташин нутқлар ирод этган ҳар бир депутатни биттама битта ё жисмонан, ё бошқача йўллар билан йўқ қила бошлади.
Орадан 2..3 йил ўтар ўтмас парламентда битта ҳам мустақил фикрловчи депутат қолмади.
Қашқадарёлик оташин депутат, Бирлик фаоли Шовриқ Рўзимуродов Ички ишлар вазирлигида уриб ўлдирилди, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев ва яна ўнлаб депутатлар, (улардан ташқари минглаб бегуноҳ инсонлар бўлмиш инсон ҳуқуқлари курашчилари, мухолифат вакиллари ва диндорлар)  қамалдилар, Жаҳонгир Маматов, Насрулло Саидов, М.Солиҳ ва бошқа ўнлаб депутатлар ва юзлаб мухолифат фаоллари Каримовнинг қатағон сиёсатидан чет элларга қочишга мажбур бўлдилар.
Ва ниҳоят Каримов кейинги сайловда яна эски/советчасига депутатларни ўзи истаганидек танлаш ва Олий Мажлисга сайлатиш конвейерини юргизиб юборди.
Бугунги Ўзбекистон Олий Мажлиси депупатлари ана ўша конвейернинг маҳсулотлари холос ва улар бугун Мирзиёев ёт деса ётадилар, тур деса турадилар, от деса отадилар.
Шунинг учун бугунги Ўзбекистон парламентини “демократия мактаби” дейиш қуюшқонга сиғмайдиган гапдир.


Агар Шавкат Мирзиёев бугун вазиятни ўзгартиришни  астойдил истаса у энг аввало ўзининг барча популистик ҳаракатларига чек қўйиши керак. Шундан сўнг ҳақиқий давлат қурилиши йўлига ўтиши, бу учун эса унинг ўзи ҳам ва ва унинг атрофидаги амалдорлар ва барча сиёсатчилар ҳам сиёсат мактабининг барча сиру асрорларини ўқиб ўрганишлари, сиёсатнинг алифбосини чуқур тушунишлари лозим.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. 8 Қисм. Сиёсат мактаби

Post by Admin Fri Jul 14, 2017 10:46 am

8 Қисм. Сиёсат мактаби

Сиёсат мактабини кенг ва оддий қилиб тушунтириш учун уни барча инсонлар болалигидан бошлаб ўрганадиган ва ўқийдиган даргоҳларга солиштирсак балки бу мураккаб мактабнинг сир асрорларини тушуниш осонроқ бўлар.

Шу учун мен ушбу ва юқорида ёзилган барча масалаларни осонроқ тушуниш учун ўқувчиларга дунёда энг ривожланган давлатлардан бири бўлган Швециядаги ижтимоий ва сийсий ҳаёт мисолида уларни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Мени ўз ҳаёт тажрибамдан шуни англадимки, ҳар қандай гапни мисол билан тушунтириш кўпчиликка маьқул келар экан.
Гап асосан Ўқиш ва Ўрганиш ҳақида бўлгани учун келинг гапни
Швецияда мактаб ва таьлим масаласидан бошлайлик зеро ҳамма нарса ана ўша билим ўчоқларидан бошланади.
Швецияда бола 1 ёшга тўлгач уни яслига бериш мумкин. Аммо бу ерда маьлум шартлар бор. Биринчидан, боланинг ота онаси бирор жойда ишлайдиган бўлса ёки отаси ишлаб онаси хаста бўлса ва болага кун бўйи қарашга қудрати етмаса у оила ўз болаларини ясли ёки боғчага жойлаштириши мумкин.
Агар отаси ишлаб онаси уйда ўтирса у ҳолда болага онаси уйда қараши лозим. Агар оила бой ва бадавлат бўлса у ҳолда улар болага хусусий фирмалардан бола қаровчисини ишга олишлари мумкин.


Швецияда ясли, боқча ва мактабларнинг асосий қисми давлат қарамоғидадир. Уларнинг харажатларини халқдан тушган солиқлар эвазига таьминлашади. Шу учун халқ онаси бекорчи бўлиб уйда ўтирган оиланинг боласига қараш учун ортиқча солиқ тўлашни исташмайди.
Бола 2 ёшга тўлиши билан у яслидан боқчага ўтказилади. Ясли ва боқча қарийб ҳамиша бир бинода аммо турли туман бўлимларга ажратилган ҳолда қурилгандир.
Бола яслидан бошлаб гапириш, санаш, ёзиш, чизиш, қуйлаш, рақсга тушиш, турли туман ўйинлар ўйнаш орқали бир жажжи инсон сифатида ривожланиб бораверади.
Боқча ёшидан бошлаб болаларга каттаю кичикка ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ўйинчоқларни бошқа ўртоқлари билан бирга , талашмасдан ўйнаш, нонушта, пешин ва мева чевалар тановул қилиш пайтида биргалашиб стол безаш, овқатни еб бўлгач тарелкаларни махсус аравачага тахлаб қўйиш, ўйнаб бўлгач барча ўйинчоқлар, велосипедлар, аравачалар, коптоклар ва бошқа барча нарсаларни тўплаб, уларни жой – жойига тартиб билан қўйиш ўргатиб борилади.
Швециянинг ясли ва боқчалари турли халқларнинг болалари билан тўла ва улар болалигиданоқ бошқа рангли ва турли туман тилларда гапирадиган болалар билан дўст бўлиб кетаверадилар ва бу турли миллатлар ўртасидаги дўстлик сари қўйиладиган илк қадамлардир.  
Бола 6 ёшга тўлгач у бошланғич/тайёрлов синфига ўтади. У ерда бола янада жиддийроқ кўринишда мактабнинг биринчи синфига боришга тайёрланади.


Ундан сўнг 9 йил ўрта мактабда бир инсоннинг жамиятда мукаммал ривожланиши учун зарур бўлган барча фанларни ўрганади.
Улар қуйидагилардан иборат:
Она тили, швед тили, инглиз тили, математика, жамиятшунослик, табиатшунослик, меҳнат, тарих, уй ишларини ўрганиш(озиқ овқат тайёрлаш, кийим кечак тикиш, уйни жиҳозлаш, тартибга солиш ва ҳоказолар), физика, химия, техника, жисмоний тарбия ва мусиқа.
Ана шу фанлардан энг камида 3таси – швед тили, инглиз тили ва математикани ҳеч бўлмаганда қониқарли баҳога топширган ўқувчи гимназияга ўқишга кириши мумкин. Агар у мактабда бирор фандан қониқарсиз баҳо олган бўлса у ҳолда ўқувчи гимназияда махсус таьлим гуруғи ёрдамида ўша фанни қайтадан ўзлаштириши лозим бўлади.
Гимназияда ўқувчилар бирор йўналишда ўқишлари ёки бирор касбни танлаб ўқишлари ҳам мумкин.
Гимназиядан сўнг у ёш инсон ё иш излаши ёки бирор касбга қўшимча равишда ўқиши ёки олий ўққув даргоҳларига ўқишга кириши мумкин.
У албатта мактабни тугатгач бирданига олий ўқув даргоҳига бориши ҳам мумкин аммо бу ҳолда унинг ўқишга кириш имконлари ўта чекланган бўлади чунки олий ўқув даргоҳларига кириш имтиҳонлари кучли билимлар талаб қилади.  
Ниҳоят касб-ҳунар билим юрти/гимназия ёки олийгоҳни тугатган инсон ўзи ўқиган соҳа бўйича бирор корхона/ташкилотга ишга киради.

Бу мисол билан мен айтмоқчи бўлган нарса шуки, давлатнинг энг олий сиёсий даргоҳига ишга кирмоқчи, яьни Олий Мажлисга депутат бўлишни истаган ҳар бир инсон худди ўша 1 яшар бола яслидан мактабга, мактабдан олий даргоҳларга бориб то ўқитувчилик, муҳандислик ёки шифокорлик касбини эгаллагунча ўтган йўлларнинг жилла қурмаса яримини босиб ўтиши керак, шундай эмасми?
Масалан, сиз янги уй қурдирмоқчи бўлсангиз мардикор бозоридан устачилиги билан ҳали танилмаган, гаплашганизда эса уйнинг қурилиш тартиб қоидаларини сизга ишонч билан тушунтириб бера олмаган, қанақа қуриш материаллари, қанақа ёғоч, цемент, оҳак ва бошқа материалларни айтиб бера олмаган одамга ҳатто уни бирор мансабдор шахс тавсия қилганда ҳам ўзингизнинг янги уйингизнинг қурилишини ишониб топширмасангиз керак.

Ёки жонингиз оғриб қолганда шифокорлиги билан танилмаган, тўғри келган табибга, уни ҳатто маҳалла раиси тавсия қилганда ҳам ўзингизнинг юрагингизни операция қилишга рухсат бермасангиз керак.

Шундай экан нима учун биз Президент ёки бошқа бир инсон кўрсатган/тавсия қилган номзодларга Олий Мажлисга депутат бўлиши учун овоз беришимиз керак?

Ривожланган давлатларда бу каби ишлар бировнинг тавсияси билан қилинмайди балки ҳар бир инсонга ё ўзини ёки бошқа бир инсонни номзодини турли-туман халқ мажлисларига сайлашга имкон берилади.
Бу учун ўша номзод энг аввало халқ билан учрашади, худди сиз аввалига, бирор қарор қабул қилишдан олдин  уста ёки шифокор  билан учрашиб, улар билан ўз муаммоингиз ҳақида обдон гаплашгандек, гаплашади.

Агар ўша номзод ўзининг билими, савияси, маданияти ва сиёсатда нақадар кучли эканлигини исбот қила олса, ўзининг сўзлари билан халқнинг қалбига йўл топа олса, ана шундан сўнг халқ ўша одамга овоз бериши мумкин.

Худди ана шунинг учун ҳам, яьни бўлажак депутатнинг ҳар соҳадаги умумий ва айрим соҳалардаги чуқур билимларига қараб, унинг ўзини тутиши, саволларга аниқ жавоб бериши(аравани қуруқ олиб қочмасдан!)га қараб одамлар ўша одамга ё овоз берадилар ёки бермайдилар.

Давлатнинг энг олий сиёсий даргоҳи бўлмиш Парламентга депутат, яьни халқнинг бир вакили бўлишни истаган одам, Сиёсатнинг олий мактабида кўп йиллар ўқиган, жилла қурмаса у мактабда бир неча йил таҳсил кўриб, сиёсатнинг асосий жиҳатларини тўлиқ ўрганган бўлиши лозим.

Хўш Сиёсат мактаби ўз ичига нималарни олади, у қанақа фанлардан иборат?  Сиёсатчи бўлиш учун одам нималарни, қаерда ўрганиши мумкин?

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty 9 Қисм.Сиёсат мактаби

Post by Admin Sat Jul 15, 2017 6:59 am

9 Қисм.Сиёсат мактаби.

Ўтган сафар сўҳбатимизнинг 8нчи Қисмини қуйидаги мўҳим саволлар билан якунлаган эдик:
Хўш, Сиёсат мактаби ўз ичига нималарни олади, у қандай фанлардан иборат?  
Сиёсатчи бўлиш учун одам нималарни, қаерда ўрганиши мумкин?


Аслини олганда бизнинг кундалик ҳаётимиз ўзи сиёсат, бизнинг ҳар бир кунимиз сиёсатга лиқ тўла, аммо одамларнинг айримлари уларни илғай оладилар, бошқалар эса йўқ.

Бозор сиёсати
Масалан, бозорга борганда қарийб барча харидорлар сотувчи билан маҳсулотнинг нархи бўйича савдолашадилар. Камдан кам одам маҳсўлотни савдолашмасдан, кўрсатилган нархда сотиб олади.
Сиз бодринг ёки узум сотувчи билан савдолашар экансиз ўша ерда кичик бир сиёсат юргизасиз, масалан, “Жа унчаликмасда биродар, узумни нархини жа осмонга чиқариб юборибсизку. Келинг, менга 1..2 кило эмас 10 кило узумни килосига 10минг сўмдан эмас балки 7 минг сўмдан сотинг!” деб маҳсўлотни имкон қадар арзонроқ нархда сотиб олишга ҳаракат қиласиз. Яьни имкониятларингизга/чўнтакка қараб иш тутасиз.

Бошқа бир харидор эса савдони янада устамонлик билан олиб боради, масалан у ”узумларингиз жа зўр экан, улар ўзингизни боғингизданми? Аммо лекин жа зўр боғбон экансиз. Қўлингиз дард кўрмасин. Келинг, менга шу асал узумингиздан 2 килосини 15мингга беринг, барака топкур”.

Ана шу икки харидорнинг сотувчи билан савдолашиши аслан бир сиёсатдир. Бу бозор сиёсати ва унинг тарихи инсоният пайдо бўлган даврларга бориб тақалади.
Тош даврида ва ҳали пул деган даҳмаза ўйлаб топилмаган пайтларда инсонлар савдо сотиқ ишларини маҳсўлот алмашиш орқали ҳал қилишган. Ўша давр бозорда ана шунақа сиёсат юргизишни талаб қилган.  



Қабила, маҳалла, қишлоқ, шаҳар ва давлат сиёсати
Тош даврларидан бошлаб инсонлар ҳар хил ишларни қилишда сиёсат юргизишга, яьни кундалик муаммоларни ҳал қилишда ўзаро мулоқот қилишга, турли туман муаммоларни бамаслаҳат ҳал қилишга ўрганиб келишган.

Қабилалар ўртасидаги олди-берди, уйланиш, турли туман йиғинлар ўтказиш, айрим инсонлар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш каби ишлар қабила бошлиқлари ёрдамида, уларнинг ўзаро мулоқотлари ва келишувлари асосида ҳал қилинган.  
Кейинчалик қабилалар катталашиб қишлоқлар даражасига, қишлоқлар ривожланиб шаҳарлар даражасига, шаҳарлар эса ривожланиб бир давлат даражасига етганда ҳам ўша дастлабки муаммолар ҳам ва уларни ечишга уринишлар ҳам айни услубларда, яьни ҳар жамоа, қишлоқ, шаҳар ва ниҳоят давлатлар ўртасидаги турли туман муаммолар ўзаро мулоқотлар, маслаҳатлар орқали ечилиб келинган. Буларни барчаси оддий қилиб айтганда қабила, қишлоқ, шаҳар ва давлатлар ўртасидаги сиёсат бўлган.

Сиёсатнинг оддий кўриниши инсонлар ўртасидаги оддий мулоқотлар шаклида бўлса, сиёсатнинг олий кўриниши инсонларнинг жамоалари ўртасидаги ўзаро муносабатларда кўринади.
Сиёсат бу бизнинг кундалик ҳаётимизни қандай кечишини белгилашга ёрдам берадиган асосий қонун қоидаларни тузиш ва улар асосида яшашга уринишга имкон берадиган фалсафий бир воситадир.



Ҳар бир инсон, қабила ва жамоанинг нақадар яхши яшай олиши ҳамиша ана шу масалага, яьни ўша инсон, ўша қабила ва ўша жамоанинг ўзининг кундалик ҳаёт услубини қандай тартиб қоидаларга асосан олиб боришига боғлиқ.

Қадим замонларда айрим қабилалар ўзларининг ҳаётларини яхшилашнинг асосий чораси сифатида Зўравонлик сиёсатини танлаганлар. Улар ўзларидан заифроқ бўлган қабилаларга ҳужум қилиб уларнинг молк-мулкларини талон-тарож қилганлар, хотин қизларни зўрлаганлар, эркакларини ўлдирган.
Айрим қабилаларнинг бундай зўравонликка асосланган сиёсати ўзга қабилаларни ўзларининг тинч ва тотув яшашга асосланган  сиёсатларини ўзгартиришга ва зўравонликка қарши зарурий чора тадбирлар ишлаб чиқишга мажбур қилган. Шу туфайли барча қабилалар секин аста ўзларининг авангард/етакчи кучларини нафақат ов қилишда моҳир бўлишга балки зўравонлар ҳужум қилганда қабилани ҳимоя қилиш чора ва тадбирларига ҳам, бундай курашда зарур бўлган махсус ҳимоя қуролларини ишлаб чиқишга ҳам мажбур қилган. Ана шундай йўллар билан секин аста қабилаларнинг ўзларини ҳимоя қилиш сиёсатлари ривожлана бошлаган.

Кейинчалик қабилалар ривожланиб давлатлар пайдо бўлгач , улар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг хавфсизлигини таьминлаш учун инсонлар ўз давлатларининг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатини кучли ва пишиқ қилиб ишлаб чиқишга ҳаракат қила бошлаганлар.

Шундай қилиб сиёсат борган сари ривожланиб бораверган ва энди ҳар бир соҳани ўзининг аниқ бир сиёсати эритила бошланган ва демак ҳар бир соҳа учун зарурий чора тадбирлар, қонун қоидалар ишлаб чиқилган.
Айнан ана шу нарса, яьни бирор ишни юритишнинг тартиб қоидаларини тузиш ана ўша нарсанинг сиёсатини белгилашдир.
Бу нарса кўзга кўринмасада ҳар бир инсоннинг ўзида ҳам, ҳар бир оилада ҳам, ҳар бир мактаб ва турли туман жамоа ташкилотларида ҳам бор. Яьни ҳар бир инсоннинг ўзини шахсий яшаш сиёсати бор ва худди шундай ҳар бир оила ва ҳар бир жамоанинг ҳам ўз яшаш сиёсати бор.


Шахсий сиёсат
Масалан, бир инсоннинг яшаш сиёсати доимий равишда унинг инсон сифатида ривожланишга, ўқиш, ўрганиш ва доимий изланишга, ўзини ва дунёни имкон қадар кўпроқ ўрганишга қаратилган бўлса бошқа инсоннинг яшаш сиёсати асосан ўзининг кундалик ҳаётини имкон қадар яхшироқ бўлишига, яшаб турган мўҳитининг ҳамиша бир хил тўкин сочин, хотиржам ва бекаму кўст бўлишига қаратилган.

Бу икки инсоннинг яшаш сиёсатининг икки хиллиги сабаби жуда оддий: улардан бири ижодкор ва изланувчан инсон сифатида яралган бўлса, иккинчиси прагматик, яьни кундалик воқеликка асосланган инсон сифатида яралган.

Аммо бу инсонларнинг иккаласи ҳам яхши яшашни истайди, улар ўзлари танлаган йўлларда юрганларида уларнинг йўлини қандайдир бир зўравон тўсмаслигини исташади.
Худди ана шу ерда энди сиёсатнинг иккинчи кўриниши, яьни ўзаро муносабатлар сиёсати пайдо бўлади.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон. Давлат қурилиши. 10 Қисм. Ўзаро муносабатлар сиёсати

Post by Admin Sun Jul 16, 2017 6:49 am

10 Қисм.Ўзаро муносабатлар сиёсати
Бу сиёсат нафақат икки инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларга аниқлик киритадиган масала балки ҳар бир жамиятдаги барча тирик жонлар ва Она табиат - яьни инсонлар, ҳайвонлар, дарахтлар, қушлар, дарё ва денгизлар ва у ерларда яшовчи барча жонзотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш масаласидир.

Бу масалалар ҳақида сўҳбатни бошлашдан олдин биз бу масалага тегишли асосий сўзлар мажмуасига ва уларнинг маьноларига эътибор беришимиз лозим деб ўйлайман.

У сўзлар қуйидагилардан иборат:


Адолат
Қонун-қоидалар
Қонун-қоидаларга амал қилиш механизмлари
Ҳақиқат
Ўзаро ҳурмат
Тоқатли бўлиш
Тенглик
Факт/Далил-исботларга асосланган мақтов ва айблов
Инсонларнинг бахтиёр ва фаровон ҳаёт кечиришларини таьминлашга хизмат қиладиган қуйидаги факторларнинг жамият ва давлатда мавжудлиги:
Мустақил қонун ишлаб чиқарувчи ҳокимият
Мустақил Ижроия ҳокимияти
Мустақил Суд ҳокимияти
Мустақил матбуот
Мустақил адвокатлар уюшмаси
Мустақил Касаба уюшмалари (барча соҳалар бўйича)
Сўз эркинлиги
Сиёсий ва жамоат ташкилотлари эркинлиги
Ҳар бир инсоннинг бир жойдан бошқа жойга кўчиш эркинлиги
Иш берувчилар/тадбиркорлар ва ишчилар/хизматчилар ўртасидаги шартномалар
Суғурта – ижтимоий суғурта, меҳнат жойидаги суғурта, болалар ва оналар суғуртаси, касаллар ва ногиронлар суғуртаси, нафақахўр қариялар/пенсионерлар суғуртаси, автомобил, асбоб ускуналар, уй-жой ва ер суғуртаси, қимматбаҳо буюмлар суғуртаси, сафар суғуртаси, йўл суғуртаси ва ҳоказо суғурталар.


Юқорида келтирилган сўзлар ва жумлалар ҳар бир жамиятнинг ривожланишида улкан аҳамиятга эга бўлган, ҳар бир давлатнинг тамал/фундамент тошларидир.
Токи уларинг барчасининг мавжудлиги ва бекаму кўст амалда бўлиши таьминланмас экан ҳар қандай жамият ҳам, давлат ҳам мукаммал фаолият юрита олмайди.
Бу худди улкан бир соат ичидаги юзлаб каттаю кичик тишли ғилдираклар/маховикчаларнинг бирортаси синган бўлса соат ишлай олмагандек бир гап.
Энди ўзингизга бир савол бериб кўринг: Ўзбекистон давлат биносининг тамал тошларидан қайси бирлари бору, қайси бирлари йўқ. Борларидан қайси бирлари амалдаю қайси бирлари амалда эмас?

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. Ислоҳотлар бўйича таклифлар. 11 Қисм

Post by Admin Mon Jul 17, 2017 6:54 am

Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. Ислоҳотлар бўйича таклифлар. 11 Қисм

Мақоланинг 10 Қисмида ёзилган фикрларни қуйидаги суратларда яққолроқ тасаввур қилиш мумкин:

Ўзбекистон давлатининг бошқарув тузилмаси

Қуйидаги суратларда кўриб турганингиздек, Ҳокимият билан ўзбек жамияти ўртасидаги узилишлар туфайли Ҳокимият билан Халқ ўртасида на тўғридан тўғри алоқа, нада тирик мулоқот бор.
Сайлов қонуний эмас Tegirm11


Сайлов қонуний эмас Uzb_ja10





Швеция: Давлатининг бошқарув тузилмаси. Бу ерда барча Ҳокимият билан Халқ ўртасида алоқалар гармоник равишда, мустаҳкам қилиб қурилган. Ўша учун ҳам бу жамият дунёдаги энг ривожланган давлатлар ичидан 3нчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистон эса 148 ўринда. :

Сайлов қонуний эмас Swecia11

Сайлов қонуний эмас Swecia12

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. 12 Қисм. Сиёсат мактаби. Debate mate

Post by Admin Wed Jul 19, 2017 7:03 am

Debate mate

[Болалар ва ёшларни жамият ва давлат қурилишига ўргатиш заруратлари ҳақида]


Буюк Британиянинг мактабларида болаларни ўқитиш методикасида бир ажойиб удум бор:
Ҳар йили 6нчи синф ўқувчилари учун Debate Mate (ўзбек тилида бу сўз Мунозарадош деган маьнони билдиради) деб аталадиган махсус дарс ўтилади.
Бу дарсни махсус бир ўқитувчи олиб боради ва бу дарсдан асосий мақсад болаларга ёшлигиданоқ бир бирлари билан жамиятдаги турли масалалар бўйича маданий мунозаралар олиб боришни ўргатишдир.

Дебате Мате ўтказишнинг тартиб қоидалари қуйидагича:

Аввалига ҳар бир синфдан 10 ўқувчи 2 гуруҳга бўлиниб бу дарсни олиб борадиган ўқитувчи танлаган мавзу бўйича ўзаро тортишадилар.  
5 ўқувчидан иборат биринчи гуруҳга жамиятдаги бир масаланинг бир ечимини таклиф қилиш ва кейин ўз ечимларини иккинчи гуруҳ вакиллари олдида ҳимоя қилиш топширилади.
5 ўқувчидан иборат иккинчи гуруҳга эса бу ечимга қарши аргументлар, яьни жиддий сабабларни тақдим қилган ҳолда у ечимни қабул қилмасликка қарши сўзлашга имкон берилади.
Кеча мен Швециянинг Билимлар каналида шундай дарслардан бирини документаль фильм шаклида кўрдим ва Буюк Британия Маориф вазирлиги ва ўқитувчилари ташаббуслари билан жорий қилинган бу ажойиб дастурга тасаннолар айтдим.
Фильмда бир мактабдаги Дебате Мате дастури раҳбари бўлмиш бир ўқитувчи 6 синфдаги 1нчи гуруҳга мамлакатда айрим жиноятлар учун ўлим жазосини киритишни қўллаш таклифини ҳимоя қилиш топширди.
Ўша синфдаги 2нчи гуруҳга эса бу таклифга қарши ўз аргументлари билан чиқишни топширди.
1нчи гуруҳнинг ҳар бир вакилига нима учун улар ўлим жазосини қабул қилиш кераклигини исбот қилишга имкон берилди.
2нчи гуруҳнинг ҳар бир вакилига эса нима учун ўлим жазосини қабул қилмасликни исбот қилишга имкон берилди.


Бу мусобақа жараёнида гуруҳлардан ҳар бирига тушиб қолган икки тортинчоқ, уятчан ўқувчилар бўлмиш Муҳаммад деган ўспирин(1нчи гуруҳда) ва Имон деган қиз бола (иккинчи гуруҳда) синф ўқитувчиси ва Дебат дарсининг раҳбари ёрдамида секин аста энг кучли мунозарачи/тортишувчилар даражасига кўтарилдилар.

Дебат дарси бу ўқувчиларнинг келажакда нафақат жамият ва сиёсатда кучли шахслар бўлиб етишишларига балки шу дарс бошлангандан то у ниҳоясига етгунга қадар икки тортинчоқ ўқувчининг секин аста, дебатлар ёрдамида борган сари ҳам рўҳан, ҳам жисмонан ривожланиб, тенгдошлари билан очилиб-сочилиб, қўвноқ ўйнаб юрадиган ўспиринларга айланишларига ҳам ёрдам берди.

Мен бу ерда сизларнинг асосий эътиборларингизни айнан ана шу Дебат дарсига қаратмоқчиман зеро боланинг мактабдаёқ бирор масала бўйича эркин фикр юрита олишга ўргатиш уни секин аста жамиятда комил инсон сифатида ривожланишига ҳам катта таьсир кўрсатади.


Инсон нақадар эртароқ эркин фикрлаш ва турли туман масалаларда бошқалар билан маданий тортишувга ўрганса, у шу қадар ақллироқ ва маданийроқ бўла боради.
Инсоннинг бундай ривожланиши унинг секин аста жамиятда кучли шахс бўлишига, сиёсатнинг асосий томонларини яхши тушуниб олишига, бирор жамият ёки сиёсий ташкилотга раҳбар бўлишига ва турли йўллар билан жамиятни ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб боришига ёрдам беради.

Биз яшаётган жамиятнинг ривожланиши энг аввало бизнинг ўзимизга (Ҳокимиятга эмас!), бизнинг билимимизга, ана ўша билимларни олиш имкониятларимизга, шахс сифатида қандай инсон эканлигимизга, жамиятдаги турли туман муаммоларга нисбатан биз тутган муносабатларга боғлиқдир.

Бизнинг барчамиз ўзимиз яшаётган жамиятимиздаги турли туман муаммолар ва жараёнларни, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни нақадар эртароқ ва тўғрироқ тушуна бошласак биз шу қадар эртароқ ва кўпроқ бу жамиятни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўша оламиз.



Масалан, агар биз қишлоқ ёки шаҳримиздаги бозорнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида бир биримиз, маҳаллий раҳбарлар ва бозорқўм билан учрашиб, бу масала ҳақида ўзаро маслаҳатлашсак бизнинг бозоримиз кўркамроқ, кенгроқ бўлишига, инсонларнинг савдо сотиқларини яхшироқ йўлга қўйилишига эриша оламиз.
Ва аксинча, биз бозорнинг қандай бўлишини бозорқўм ва маҳаллий раҳбарларнинг ўзларига ташлаб қўйсак улар ўз билганларича, халқнинг хоҳиш ва иродаларидан бехабар ҳолда бозорни хароб қилишлари мумкин.

Шунинг учун бўлса керак бобокалонларимиз қадимдан амалдорларга қарата “Бозор билан мозорга тегма!” деган гапни айтиб келишган.
Чунки бозор бу аксарият аҳоли қарийб ҳар куни борадиган ва ўзининг кундалик олиб-сотарини юргизадиган жойдир. Ҳар қандай қишлоқ ёки шаҳарнинг аҳолиси ўзининг бозорига эга ва бозорнинг жойи қадимдан барчага – маҳаллий аҳолига ҳам, узоқлардан келадиган савдогарларга ҳам мос келадиган бир жойга қурилади. Инсонлар ўша жойга , ўз бозорларига ўрганиб қоладилар.

Ақлли раҳбарлар  бозорларни имкон қадар бошқа жойга кўчирмасликка ҳаракат қиладилар.
Агар қандайдир бир зарурат туғилиб қолса, масалан ўша атрофдан катта йўл ўтадиган бўлса, у ҳолда ақлли раҳбар аввало халқ билан маслаҳатлашиб, кейин уни халқ истагига биноан бирор янги жойга кўчиради.


Ана шунга ўхшаган турли туман муаммоларни ҳал қилишда жамиятнинг асосий вакиллари бўлган инсонлар, улар ким бўлишларидан қатьий назар- кўча супурувчими, ҳайдовчими, ўқитувчими ёки сартарошми, ўз жамиятларига, маҳалла-куй, қишлоқ, шаҳар ва ниҳоят ўз юртларига тегишли ҳар қандай катта-кичик масалалар билан қизиқишлари, уларни имкон қадар ақлу  фаросат билан ечилишларига ўз ҳиссаларини баҳоли қудрат қўшиб боришлари керак.
Акс ҳолда кимлардир сиз учун, сизнинг қандай яшашингиз учун сизнинг номингиздан нотўғри қарорлар қабул қилиши мумкин. Нотўғри қарорларни ўзгартириш эса кўпинча янги ва тўғри  қарорлар қабул қилишдан кўра қийинроқ бўлади.


Истовчилар учун Debate Mateнинг веб саҳифаси: https://debatemate.com/

Дебате Мате ўз ўқувчилари ўртасида кўтарган энг сўнгги мунозара темасидан қисқача эҳтибос:

"23 июн 2017 й.
Суньий интеллектдан(СИ) кўрқишнинг кераги йўқ.
Биз ундан ҳозир кенг фойдаланмоқдамиз, Facebook,Google, Siri, Alexa, Netflix ва Pandora - ва улар билан бир қаторда биз Дебате Мате ҳам  СИ ва роботлар инқилобидан ташвишга тушишган.
Бизнинг бу соҳадаги фикр ва ғояларимизга ҳурмат тариқасида биз Идан Инаугурация мукофотига номзод сифатида кўрсатилдик, бу мукофот "Маориф соҳасидаги ривожланиш" бўйича Нобель мукофоти деб ҳам саналади.

Биз инсон Тафаккурини тушунамиз, суньший интеллект эса бу суньий нарсадир. Унинг инсон тафаккуридан фарқи шундаки у аввалига турли туман қийин муаммоларни ечиш учун инсон томонидан махсус программа сифатида тайёрланади. Шундай қилиб СИ математика ва алгортмларга асосланган дастурлар мажмуасидир. Шунинг учун ундан шунчаки қўрқишга ҳеч қандай асос йўқ.

СИнинг потенциали юксакдир аммо у фақат биз берган дастур асосида ишлайди холос. Бизинг ўқув дастуримиз ва дарс бериш методикамиз - бу эски стандартлардан буткул фарқ қиладиган
дастур бўлиб, унда асосий эътибор бир шахснинг хусусиятлари ва ривожланишига қаратилгандир. Бу нарса айни пайтда ҳар бир инсоннинг шахсий инсоний хусусиятларини кучайтиради. Бизнинг дастур берадиган билимлар - бу танқидий ва ижодий ривожланиш, стратегик ҳамкорликда ишлаш, лидерлик ва қийин муаммоларни тез ҳал қилишдир. Ундан ташқари бизнинг дастуримиз инсоннинг собитқадамлигини, ҳамдардлигини ва энг асосийси, унинг ўзига ишончини кучайтиради...."

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ўзбекистон: Давлат қурилиши. Ҳокимият тизимлари. Ислоҳотлар бўйича таклифлар. 13 Қисм

Post by Admin Sat Jul 22, 2017 3:45 am

13 Қисм.

Агар ёдингизда бўлса мен мақоланинг “Ўзаро муносабатлар сиёсати” бўлимида қуйидаги гапларни ёзган эдим:
“Бу сиёсат ўз ичига нафақат жамиятдаги икки инсон ўртасидаги муносабатларни балки шу жамиятда яшовчи барча тирик жонлар ва Она табиатда мавжуд бўлган барча нарсалар - яьни инсонлар, ҳайвонлар, дарахтлар, ўрмонлар, тоғу тошлар, қушлар, дарё ва денгизларга нисбатан инсоннинг муносабатларига аниқлик киритадиган ва уларни тартибга соладиган масаласидир.

Бу масалалар ҳақида сўҳбатни бошлашдан олдин биз бу масалага тегишли асосий сўзлар мажмуасига ва уларнинг маьноларига эътибор беришимиз лозим деб ўйлайман.

У сўзлар қуйидагилардан иборат:
Адолат
Қонун-қоидалар
Қонун-қоидаларга амал қилиш механизмлари
Ҳақиқат
Ўзаро ҳурмат
Тоқатли бўлиш
Тенглик
“.

Келинг, энди биргалашиб бир эътибор берайлик: Бугунги ҳаммамиз учун азиз бўлган она юртимиз Ўзбекистон давлати қурилишида, унинг жамиятини мустаҳкамлашда уни қурувчи усталар ана шу тамал тошларнинг қайси бирларидан фойдаланмоқдалару, қайси бирларига қўл силташмоқда?

Бу масала ҳақида фикр юритганда сиз ўзингизни уйнинг эгаси деб тасаввур қилинг.
Аслини олганда бу ҳақиқатан ҳам шундай, чунки Ўзбекистондек давлатни улкан бир уйга таққосласак, унинг халқини ана шу уйда яшовчи бир улкан оиланинг вакиллари деб қараш керак, шундай эмасми?

Агар бу гапга рози бўлсангиз кейинги гапга ўтамиз – бир уйда яшовчи катта бир оилани барча аъзоларининг ўзлари турган уйнинг қандай бўлиши ҳақида, унинг мустаҳкамлаш, уни гўзалроқ, кўркамроқ ва шинамроқ қилиш ҳақидаги ўз фикрларини айтишга ҳақлари борми?
Албатта бор!

Чунки бир уйда яшовчи оиланинг барча аъзолари яхши яшашни истайди, ўз уйлари кўркам бўлишини, бу уйга кирган одамнинг кўнгли, бағри дили яйрашини исташади. Шундай экан демак оиланинг ҳар бир аъзосини ўз уйлари қандай бўлиши билан қизиқиши ва уни кўркам бўлиши учун ўз ҳиссасини қўшишга юз фоиз ҳақлари бордир. Улар усталарни танлашдан бошлаб уйнинг ҳар бир девори, эшигу деразалари, томларию ертўлаларигача текшириб кўришга ва уларни яхши, бақувват ва чиройли қурилишини талаб қилишга ҳақлари бор. Чунки улар ана шу уйда бахтиёр ва фаровон яшашни исташади, улардан сўнг уларнинг болалари ва невара чеваралари ҳам шундай ёки улардан ҳам яхшироқ яшашларини ўйлашади.
Бундай орзу умидларни амалга оширишни ягона йўли шундан иборатки, уларнинг ўзларининг шу уйда яшовчи бир инсон сифатидаги барча ҳақ ва ҳуқуқларидан тўла фойдаланишлари лозим.

“Мен учун бу ишларни ота-онам, ака-опам қилар, мен ўз ташвишларим билан шуғулланишим керак” деб ўйлаш буткул нотўғри гап. Чунки бу уй ва унинг ҳовлиси, боғу роғлари ҳарчанд катта ва улкан бўлмасин, унда яшовчи ҳар инсоннинг ўз ўлан тўшаги, ўз бурчаги, ўз ошхонаси, ўз ётоқхона ва ўз меҳмонхонаси бор. Шундай бўлгач бу уйда яшовчи ҳар бир инсон оиланинг барча аъзолари яхши ва фаровон яшашлари учун ҳаммалари биргалашиб, маслаҳатлашиб уйни фаровон , кўркам ва чароғон қилишга бирдек қатнашишлари лозим. Агар усталардан бирортаси ўз ишини яхши эплай олмаса уни дарҳол бўшатиб ўрнига тузукроқ устани қўйишлари лозим.

Хўш, энди тамал тошларимизга қайтсак, фундаментни қурувчи уста у тошларнинг қайси бирларидан фойданалаяптию, қайси бирларига қўл силтаяпти?

У тошларни яна бир эслатиб қўяй:
Адолат
Қонун-қоидалар
Қонун-қоидаларга амал қилиш механизмлари
Ҳақиқат
Ўзаро ҳурмат
Тоқатли бўлиш
Тенглик


Хўш, Адолат тошлари уйнинг фундаментига, унинг бетонига аралаштириб қўйилдими?
Бу тош қандай кўринишга эга ва уни қандай қилиб топиш/яратиш мумкин?

Адолат тоши ҳар бир қабила, жамият учун энг мўҳим бўлган тамал тошлардан биридир. Адолат тамал тошисиз қурилган ҳар қандай кулба қисқа муддатда ағанайди. Бу текисланмаган тошни пишиқ ишланмаган ва қориштирилмаган лой билан чаплаб кейин уни деворга қўйишга уринишдек бир гап.

Ҳар бир қабила ва жамиятда инсонлар ўртасида турли туман келишмовчиликлар ва низолар чиқиши мумкин.
Бундай муаммолар вақтида, адолат билан ҳал қилинса инсонлар яна апоқ-чапоқ бўлиб кетаверадилар.
Агар ўртадаги муаммолар вақтида ҳал қилинмаса улар худди даволанмаган ярадек газак олиб инсонларнинг ҳаловатини бузади.

Бу дунёда ҳеч ким камситилмаслиги керак.
Ҳатто бир гуноҳ иш қилиб қўйган одам ҳам!
Ҳаттоки оғир бир гуноҳ иш қилиб қўйган одам ҳам!
Ҳар бир гуноҳкор гуноҳига яраша ўз жазосини олиши керак.
Жазо ҳамиша гуноҳга яраша, гуноҳга мутаносиб бўлиши керак.


Масалан, бировнинг бир эчкисини ўғирлаган одам ўша эчкини қайтариб бериши ёки эчкини нархини тўлаши керак(агар эчкини пишириб еган бўлса) ва ундан ташқари эчкини эгасига ва давлатга товон тўлаши керак. Эчкини эгасига у чеккан заҳматлар учун товон тўлаши, давлатга эса қозининг меҳнати эвазига!

Демак ўғирланган бир эчки ўғрига қимматга, яьни 2 эчкини нархига тушиши мумкин. Бу жазо уни ўйлантириши ва кейинчалик бундай номаьқулчиликни қилмаслиги учун берилади.
Албатта ҳар бир гуноҳнинг ўз жазоси бўлиши керак ва улар гуноҳ ёки жиноятни қандай юз берганидан тортиб, жинояткорнинг асл мақсадларини аниқлашгача бўлган барча масалаларни ўз ичига олиши лозим.


Адолат талаблари жамиятдаги барча инсонлар учун, улар бойми, камбағалми, амалдорми ёки оддий бир чўпонми, булардан қатьий назар, барча учун бир хил бўлиши керак.
Ҳеч ким ўзи йўл қўйган гуноҳи ва жинояти учун жазодан қутилиб қолиши мумкин бўлмаслиги лозим.


Жазодан озод қилиниши мумкин бўладиган ҳолатлар ҳар бир жамият ва давлатнинг қонунларида аниқ қилиб белгилаб қўйилиши лозим.
Масалан, ўзини зўравон ва маст эридан ҳимоя қилиб уни итариб юборган ва бунинг оқибатида мат эркак орқага йиқилиб, бошини тошга уриб ўлиб қолса, бундай ҳолатда унинг хотини “ўз жонига тажовуз қилган одамга қарши курашган ва бунинг оқибатида унинг эри бошидан жароҳат олиб ўлган” деб оқланиши мумкин.
Албатта бу ва умуман ҳар қандай жиноят аввалига қаттиқ текширилиши керак, айбловчи ва ҳимоячининг ҳар бир гапи далилий ашёлар билан исбот қилиниши керак.


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty 14 Қисм. Ислоҳотлар бўйича таклифлар

Post by Admin Sat Aug 12, 2017 5:33 am

Ислоҳотлар бўйича таклифлар, 14 Қисм

Адолат ҳар бир инсон, ҳар бир маҳалла, ҳар бир жамият ва ҳар бир давлатнинг улар аслан қандай эканлигини кўзгуда акс эттирувчи мўҳим бир ўлчовидир.

Бир инсоннинг аслан қандай одам эканлигини билмоқчи бўлган кўпчилик энг аввало ўша одамнинг юриш-туришига, кийинишига разм солади.
Ундан кейин у одам билан саломлашганда унинг ўзини тутишига, саломга алик олиш услубига, гапириши, сўз оҳанги, талаффузи, юзи ва кўзига эътибор беришади.
Булар бир инсон ҳақидаги бирламчи таасуротлар бўлсада улар ўша инсон ҳақида илк тасаввур олишга ёрдам беради.
Аммо илк тасаввур бир инсон ҳақида тўлиқ маьлумот беришга ожизлик қилади.
Шунга қарамай, бир инсон ҳақида бирламчи маълумот, илк таасурот  билан кифояланган ва шу маълумотлар асосидагина у одам ҳақида хулоса чиқарган одам катта хато қилади.
Чунки донишманд ҳам, фирибгар ҳам ташқи томондан бинойи одамга ўхшаб кўринишлари, уларнинг саломлашишлари илиқ, гаплари ва сўзлари равон, юзлари ва кўзлари очиқ бўлиши ҳам мумкин.

Ана шундай одамлардан биттасини бир неча йил олдин Швецияда бир фирибгар мисолида кўришди.
У кўринишидан бинойи одам бўлган, ўрта ёшли, гаплари ва сўзамоллиги, одамларни ўзига қарата билиши, инсонларнинг қалбига йўл топа олиши билан кўпчиликка танилган ва ниҳоят “Филаделфия жамоаси” деган черковга поп сифатида ишга олинган.

Аввалига у одамларни ўз чиқишлари, гапириш услублари билан ўзига маҳлиё қилади, узоқ муддат одамлар кам келиши сабабли  совуб қолган  черков қайтадан жонлана бошлайди, ташриф буюрувчилар сони кун сайин орта боради.
Аммо орадан бир неча йил ўтгач бу кичик қишлоқда кетма кет икки қотиллик рўй беради.

Ҳар икки ҳолатда ҳам азият чекувчилар ўша попнинг хотинлари бўлиб чиқади.

Полициянинг тергов ишлари ниҳоят бу қотилликларни фош қилади. Маълум бўлишича ҳар икки хотинни ҳам бояги попнинг ўзи ўлдирган экан.
У ўзининг икки аёлини ҳам бирин кетин, совуққонлик билан ўлдириб, қотилликнинг эртасига гуёки ҳеч нарса бўлмагандек яна ўзининг поплик вазифасини бажариб юраверган экан.

Аммо полиция ва терговчиларнинг эринмасдан олиб борган узоқ текширувларидан сўнг у муттаҳамнинг барча жиноятлари фош этилди ва у узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

ИШИДнинг раҳбари Ал Бағдодий, Толибон раҳбари мулла Умар, Россия президенти Владимир Путин каби одамларни кўпчилик томонидан олий лавозимларга сайланишларининг сабаби шундаки, бу иблислар ҳам ўз жоҳилликларини усталик билан яшириб, ёлғон яшиқлар, дабдабали сўзлар билан одамларни ўзларига қарата билишдек юксак қобилиятни эгаллаганлар.

Агар инсонлар бу уч жоҳилнинг болаликдан бошлаб то вояга етгунга қадар ўтган умрларига, қилган ишларига, уларнинг ўз яқинлари, ёру дўстлари ва ҳамкасбларига муносабатлари нақадар ҳурмат ва адолат асосида бўлган ёки бўлмаганлигини чуқурроқ текширишганда улар ҳеч қачон бу жоҳилларни ўзларига раҳбар этиб сайлашмас эдилар!

Адолат ўлчови ҳар бир инсон, ҳар бир амалдор, ҳар бир хизматчи, ҳар бир маҳалла ва қишлоқ учун, ҳар бир шаҳар , вилоят ва ниҳоят давлат учун ҳам энг мўҳим бўлган ўлчовлардан биридир.

Адолат ўлчовини йўқотган инсон инсонийликдан чиқиб кетади, амалдор ўз мансабини суистеьмол қила бошлайди, адолатсиз маҳалла ва қишлоқдан қут ва барака кўтарилади, адолат таьминланмаган шаҳар ва вилоятда тартибсизликлар ва қонунбузарликлар кучаяверади, адолат бўлмаган мамлакатда эса халқнинг аҳволи кун сайин оғирлашаверади, давлат жаҳолатга ва демак инқирозга юз тутади.

Бу ўлчовнинг ўта мўҳимлигини тушунган давлатларда Адлия/Адолат вазирлиги ва Суд тизимлари энг мўҳим идоралар сифатида қаралади.

Адолат вазирлигининг асосий вазифаси давлат ва жамоат ташкилотларини қонунлар асосида фаолият олиб боришларини назорат қилиш, уларни рўйхатга олиш ва фаолият юритишда уларга турли туман юридик ёрдам бериш каби вазифалардир.

Суд тизимлари мамлакатда адолатни таьминлашнинг энг мўҳим қуролларидан бири ҳисобланади, бу вазифани бажаришнинг асосий талабларидан бири бу суд тизимларининг Ижроия ҳокимиятидан мустақиллигидир. Яьни ҳар қандай давлат структураларининг энг асосий вазифаларидан бири бу  Мустақил Суд ҳокимиятини барпо этиш ва унинг кучли бўлишини таьминлашдир.
Ана шундагина давлатнинг бошқа структуралари ўртасида маьлум бир мувозанат/баланс ўрнатиш таьминланади, уларнинг соат механизмлари каби ўзаро мутаносиблик билан фаолият юритишларини таьминлаш имкони бўлади.

Мустақил фаолият юрита олмаган суд тизимлари жамиятда адолат ўрнатиш вазифасини бажара олмайдилар балки Ижроия ҳокимиятини фуқароларга қарши олиб бораётган курашининг административ қуролларига айланадилар.

Бугунги Ўзбекистоннинг давлат қурилишида суд тизимларининг мустақиллиги таьминланмаган. Улар тўғридан тўғри президентга бўйсундирилганлар. Президент ўзига ёқмаган суд раисини истаган пайтда ишдан бўшатиши ва унинг ўрнига ўзига ёққан одамни тайинлаши мумкин.

Суд тизимлари ҳақидаги Президент фармонида қуйидагилар ёзилган:
“...Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судининг раислари, раис ўринбосарлари, судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланади; “
http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-sud-tizimi-tuzilmasini-tubdan-takomil-21-02-2017

Хўш,  Президент тақдимномасига қарши чиқадиган бирор мард депутат борми Олий Мажлисда?
Йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас!  Нима учунлигини кўзи кўр ва қулоғи кар одам ҳам тушуниб турибди. Тушунмаганлар бўлса сўрашсин, мен у одамларга нима учун депутатлар президент тақдимномасига йўқ дея олмасликларини алоҳида тушунтиришим мумкин.

Хўш, ўзининг тақдимномасини сўзсиз қабул қилинишини била туриб шундай фармон чиқарган президент адолатли бўла оладими?
Йўқ!

Бунга сабаб шуки, қайси бир одам қайси судга раис бўлишини аниқлаш учун биринчи навбатда президент ўша суд раислигига номзоднинг шахсан унга, яьни президентга нақадар содиқлиги билан қизиқади.

Чунки Олий суд ва Конституцион суд раислиги катта ва ўта маьсулиятли вазифа ва улар мустақил бир ҳокимият даражасида бўлишлари керак.
Уларнинг бундай салоҳиятлари Ўзбекистон Руспубликаси қонунида шундай белгилаб қўйилган:
«108-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини сайлайди.»
http://lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=3221495&ONDATE=01.06.2017%2000#3221544

Бу қонунда ҳам юқорида айтиб ўтилган хато такрорланган, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, юқоридаги хато ана шу қонундан олиб такрорланган.

Хуллас Ўзбекистонда мустақил суд тизимларини ташкил қилишнинг биринчи шарти бу - Президент тақдимномаси ва Судьялар олий кенгаши тавсияси бекор қилиниши керак.

Бу судларнинг раислигига номзодлар рўйхати Парламентдаги турли партиялар томонидан тавсия этилиши лозим.

Аммо бу учун энг аввало Ўзбекистон Парламенти бўлмиш Олий Мажлисга ҳақиқий, эркин ва адолатли сайловлар ўтказилишини таьминланиш ва унда мухолифат партияларининг эркин қатнашиш имконлари ҳам бўлиши лозим.

Акс ҳолда биз асосий масала, ҳар қандай жамиятнинг энг мўҳим тамал тоши бўлган мустақил ва қудратли Парламентни туза олмаймиз ва демак давлатнинг бошқа барча тизимларининг ҳам кучли , адолатли ва малакали шахслардан иборат ҳолда туза олмаймиз.
 
Кўриб турганингиздек, бу нарсаларнинг барчаси бир бирлари билан ўзаро чамбарчас боғланган ўта жиддий масалалардир ва уларни бирини ечиб, иккинчисига қўл силтасангиз улар биргаликда, улкан бир механизм сифатида, яхлит холатда ишлай олмайди!

Юқорида келтирилган соат механизми бунга мисол, унинг бирор ғилдиракчаси ёки винти бўлмаса улкан соат ҳам таққа тўхтаб қолади.
Унинг ўрнига айрим соддалар Қуёш соатидан, Ойнинг чиқиши ва ботишидан, куннинг ўтишидан тахмин қилиб яшашлари ҳам мумкин албатта аммо бу ҳолда сиз тараққий қилган бир жамият сифатида яшашни орзу қилишга хаққингиз қолмайди...

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Тошқин дарё ва уни сокин қила оладиган ирмоқлар

Post by Admin Tue Aug 15, 2017 7:08 am

Тошқин дарё ва уни сокин қила оладиган ирмоқлар (Президент Мирзиёевнинг Виртуал Қабулхонаси ҳақида).

Адолат учун фақат Президент эмас балки бутун халқ курашиши учун имкон яратмоқ лозим.

Ўтган 10 ой давомида Президент Мирзиёев Қабулхонасига тушган 1 миллиондан ошиқ Арзларнинг аксарияти маҳаллий илм савияси паст амалдорларнинг адолатсизлиги, ношудлиги, порахўрлиги, юлғичлиги, фуқароларга ҳурматсизларча, қўпол муносабатда бўлаётганлиги ҳақида ёзилган экан.

Буларни ўқир экансан бундай ношуд ва жинояткор амалдорлар армиясининг улканлигидан ҳайратга тушасан.

Биз мухолифат вакиллари ана шунақа амалдорларни 27 йил давомида танқид қилиб келганимизда бизнинг гапларимизга кўпчилик эътибор бермаган, ҳокимият вакиллари ва ғалчалари эса қайтага бизларни "халқ душманлари " деб қоралашган эди.

Мана, ҳақиқат очилаяпти, кимлар аслан халқнинг душманию, кимлар унинг дўстлари эканлиги кўринаяпти.
Шундай экан Президент Мирзиёев масаланинг бу томонига ҳам эътибор бериши керак.

Мамлакатдаги ҳамма муаммоларни давлатнинг бир одами ҳал қилиши керак эмас ва бунинг иложи ҳам йўқ.

Бугун Адлия вазирлиги, Суд тизимлари, давлат назорат органларининг ходимлари қилиши керак бўлган ишларни фуқароларни ўзлари қилишга, уларнинг ўзлари жинояткор амалдорларни номма ном кўрсатишга мажбур бўлмоқдалар.

Аслида эса бу ишлар маҳаллий даражада ҳал қилиниши лозим бўлган ишлардир, бу учун эса маҳаллий назорат органлари, уларнинг фаолиятларини текширадиган халқ назорати бўлмиш эркин матбуот, эркин мухолифат бўлмоғи лозим.

Ана ўшандагина амалдорлар текширувчи кўзлар кўплигидан қўрқиб тўғри ишлашга мажбур бўлишади.
Ўшанда ҳам тўғри ишламаганлари эса Марказий Матбуот ва ТВда фош қилинса ниҳоят улар шарманда бўлиб, ўз аризалари билан мансабларини ташлаб қочишга мажбур бўладилар.
Айни пайтда Прокуратуралар ҳам бу ишлардан хабар топиб улар билан шуғуллана бошлайди.

Хулоса шуки, барча камчиликларни тузатиш бир одам - Президентнинг иши эмас, балки барчанинг ишидир.

Шу учун Президент вазифа ва маьсулиятларни жойларга ва фуқароларга узатишни (сиёсий тилда делегация қилишни) йўлга қўйиши лозим.

Бу эса тезлик билан Сўз ва Матбуот Эркинлиги, Ошкоралик ва уларни таьминлаш механизмлари, Сиёсий партиялар фаолияти ва йиғилишлар ўтказиш эркинлиги ва уларни таьминлаш механизмлари каби жамият учун ўта мўҳим бўлган қонун ва фармонлар қабул қилиниши ва уларни амалга оширилишини Президент маҳкамаси ўзининг қаттиқ назоратига олиши керак.
Ана ўшанда Президент Қабулхонасига оқиб келаётган арзлар дарёсини сал камайтириш, муаммоларни жойларда тез ва осон ҳал қилиш йўллари очила бошлайди.

Улкан тошқин дарёни тинчлантиришни йўли тошқин сувни минглаб кичик ирмоқларга буриб юборишдир!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Бегуноҳларни оқлаш ҳақида

Post by Admin Fri Aug 18, 2017 8:38 am

Диктатор Каримовнинг қамалган собиқ амалдорлари оқланмоқда аммо мухолифат вакиллари қачон оқланади?

Қуйидаги мақолада "Озодлик" радиоси диктатор Каримовнинг собиқ маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов Каримов томонидан қамоққа олиниб 6 йилга кесилгани ва 2,5 йил ўтиргач озод қилингани, бугун унинг Президент Мирзиёев томонидан буткул оқлангани ҳақида ёзибди.(https://www.ozodlik.org/a/mavlon-umrzoqov-uzb…/28669390.html ).
Хўш, М.Умрзоқовку репрессив режимнинг бир вакили ўлароқ хизматда эди. У оқланибди, агар бегуноҳ бўлган бўлса ва шу учун оқланган бўлса Ҳукуматга тасанно.
Айни пайтда ҳеч бир гуноҳи бўлмаган ҳолда узоқ ва қисқа муддатларга қамоқларга ҳукм қилинган юзлаб мухолифат вакиллари қачон оқланадилар?
Нима улар ҳали ҳанўз қораю ҳукуматда ишлаган амалдорлар яна оқми?

Агар адолат бўлса ҳамма учун баробар бўлиши керак. Шундай эмасми жаноб Мирзиёев?

Биз, ҳеч бир айби бўлмасдан қамоқларга ҳукм қилинган мухолифат вакиллари, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Президенти тарафидан ишларимиз қайта кўриб чиқилишини ва оқланишимизни талаб қиламиз.

Шахсан мени бўйнимга "Давлат тўнтаришини тайёрлаш" деган ўйдирма айбларни қўйиб 8 ой турли туман қамоқларда ушлаб ўтиришган, шулардан 3 ойи ИИВнинг ертўласида, бир кишилик камерада бўлган.

Кейин Олий Суд мени 5 йиллик оғир жазоли колонияга жўнатиш ҳақида қарор берган. Аммо Судга чет эллардан келиб тушган минглаб телеграммалар ва талаблар остида жазони шартлига ўзгартириб озод қилишган. Аммо ишдан ҳайдалганман, Тошкентдаги уйимда МХХ яшагани қўймаган ва ниҳоят яна қамоққа тушиш хавфи остида чет элга кетишга мажбур бўлганман.

Мени тақдиримга ўхшаш тақдирлар юзларча, диний сабаблар бўйича эса мингларча.

Энг даҳшатлиси шундаки, бугун ҳам ҳеч бир сабабсиз, фақат адолат, ҳақиқат учун курашганлари ёки Аллоҳга ишонганлари учун қамоқларда ўтирганлар ўн мингларча!
Бу инсонларни барчаси бегуноҳ ва улар ҳам оқланишларини кутиб туришибди.

Хўш, Ўзбекистон Парламенти ва Президенти бу гапларга нима дейди?

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Тошкентда нима шов-шувлар?

Post by Admin Thu Sep 21, 2017 4:09 am

Тошкентда нима шов-шувлар?
Икки нарса жуда шўбҳали.

1. Айтишларича урушқоқ Россиянинг энг хавфли давлат идораси бўлган ФСБ(Федерал Хавфсизлик Хизмати)нинг бошлиғи Патрушев ўзининг бир гуруҳ каллакесарлари билан шошилинч равишда Тошкентга келибди.

2. Тошкентни парда ортида туриб бошқарадиган жиноятчилар тўдаси ўртасида низо чиқиб улар бир - бирлари билан қир-пичоқ бўлишибди.
Агар биринчи хабар рост бўлса, у ҳолда Патрушевнинг ҳовлиқиб Тошкентга югуришининг оқибатлари жуда ёмон бўлиши мумкин.
Халқаро дунёда энг хавфли давлат раҳбари деб ном орттирган Путин бекордан бекорга ўзининг энг ишончли давлат идораси раҳбарини Тошкентга жўнатмайди.

Бунинг энг кичик сабаби Патрушевнинг яқин дўсти ва ҳамкасабаси, Ўзбекистон МХХ бошлиғи Рустам Иноятовнинг нариги дунё дарчаси ёнида типирчилаб ётгани ва балким дарчанинг у ёғига ағанаб тушгани бўлиши ва шу сабаб унинг ўрнига КИМни Ўзбекистон МХХсининг янги раиси қилиб тайинлаш масаласи бўлиши мумкин.
МХХ эса парда ортидан туриб Ўзбекистонни бошқариши кўпчилик мухолифатчиларга аён нарса.
Бу демак Путин ўзининг яқин одамини МХХга янги раис этиб тайинлаш орқали Ўзбекистонни зимдан бошқарувни ўз қўлида маҳкам ушлаб туришни истайди!
Бунинг каттароқ сабаби президент Мирзиёевнинг сўнгги пайтларда айрим муттаҳам давлат идоралари раҳбарларини исканжага олиши ва бу нарсалар муттаҳам Путинга ёқмаган бўлиши мумкин.


Агар бу эҳтимол тўғри бўлса у ҳолда мамлакатимиз ва унинг раҳбарларининг ҳаёти хавф остида!
Ана шунақа зимдан бошқарувларни йўқ қилиш керак. Бу учун эса биринчи навбатда давлатни бошқарув тўлиғича Ўзбекистоннинг миллий кадрларига, Москва ва Кремлга боғланмаган тоза инсонлар қўлига берилиши керак.


Иккинчи хабар бўйича хабарлар рус тилида мана бу ерда бор: http://www.centrasia.ru/news.php?st=1505941740

Бу масала бўйича мен олдин ҳам ёзганман ва яна қайтараман: Давлат ҳокимияти ўз яқинига жиноятчи оламнинг вакилларини яқинлаштирмаслиги керак!
Салим бойваччани Ўзбекистон Олимпия Қўмитасига вице президент қилиб Мирзиёев томонидан ҚАЙТА тайинлангани жуда ёмон иш бўлган эди. Ундан ташқари яна бир неча судланган(айби исботланган) жиноятчиларни давлат идораларига раҳбарликка тайинланганлари ҳам жуда катта хатолардандир.
Тошкентдаги иқтисодий ҳаётни зимдан бошқараётган жиноятчилар тўдаси эса тўғридан тўғри Салим бойваччага боғланганини ҳар қандай фаросатли одам ҳам тушунади!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Ҳақиқат Комиссияси ёки Ўзбекистон йўлидаги Улкан Харсанг ва уни қарши Улкан Гурзи ҳақида

Post by Admin Sun Sep 24, 2017 5:42 am

Ўзбекистон йўлидаги Улкан Харсанг ва уни қарши Улкан Гурзи ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШдаги ватандошлар билан учрашувидан кейин қилинган айрим хулосалар.

Биринчи марта Ўзбекистон президентининг чет элларда яшаётган ўзбекистонлик муҳожирлар билан учрашуви эътиборга лойиқ нарса албатта.
Бундай учрашувлар доимий бўлиши, ҳар бир учрашувнинг давоми ва натижалари халққа билдириб борилиши жуда мўҳим нарса.


Айни пайтда мен бир нарсага Президентнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам эътиборини қаратмоқчиман.
Ўтган 25 йиллик тарихдаги ёмон нарсаларни гапирмайлик, ёмонни яхши бўлиши ҳақида ўйлайлик дейиш нотўғри.
Бу дунёда хато қилмайдиган бирор бир инсон йўқ.
Донишмандлар бекорга "Беайб Парвардигор!" демаганлар.

Бу дунёда икки тоифа одамлар бор: Кучли ва заиф инсонлар.

Айрим инсонлар маънавий, бошқалари жисмонан, учинчилари эса рўҳан ўта кучли инсонлар бўлишлари мумкин.
Аммо бу инсонларнинг қайси бирлари инсон сифатида Кучли ва қайси бирлари Заиф бўлишини белгилайдиган бир омил бор.

У шундан иборатки, ўзининг ва ўзгаларнинг йўл қўйган хатоларини ўрганиб ва кейин улардан хулосалар чиқариб яшайдиган инсонлар энг кучли инсонлардир.

Фақат заиф инсонларгина ўзлари ва ўзгалар йўл қўйган хатолар, ва айниқса жиноятларга кўз юмишга ҳаракат қилишади.
Бунинг сабаби нима экан деб ҳар қандай одам қизиқиши ҳақида эса улар ҳатто ўйлашмайди ҳам! Худди ана шу ерда улар катта хато қилишади.

Чунки одамлар турлича, уларнинг фикрлашлари турлича. Айримлар ўйлаши мумкин: "Ие, нега бу одам ўзидан олдин ўтган раҳбарнинг хатолари ва жиноятлари ҳақида гапиришни истамайди? Бунинг сабаби нима? Ёки унинг ўзи ҳам ўша ўтиб кетган раҳбарнинг хатолари ва жиноятларига шерикми? Ва шу учун ўша хатолар ва жиноятлар ҳақида гапиришни истамайдими?"


Яқин тарихдан икки мисол.
1. Жанубий Африкада ирқчиликка асосланган давлат сиёсати юргизилган йилларда оқ ва қора танли одамларнинг ажратишган, жамиятда - кўчада, идораларда, мактаблар ва ҳатто автобусларда ҳам оқ ва қора танли одамларни алоҳида-алоҳида ўтқазиб қўйишган ва бу ерли аҳоли бўлган қора танлиларни бундай таҳқирлаш ва камситиш узоқ йиллар давлат сиёсати даражасида олиб борилган.  

2. Норвегия ҳукумати иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар Германияси билан ҳамкорлик қилиб Европа давлатларига қарши Шитлер ҳукумати олиб борган урушда қатнашиб, кўп жиноятлар содир этган.

Бу икки мисолни ўзаро боғлайдиган бир нарса бор, унинг номи Ҳақиқат Комиссиясидир.

Ҳар икки давлат раҳбарлари бугунги кунга келиб улардан олдин ўтган давлат раҳбарлари сиёсатини текшириш, улар йўл қўйган хатолар, камчиликлар ва жиноятларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш учун махсус Ҳақиқат Комиссияси туздилар.

Бу Комиссия олдинги давлат сиёсатини ва уни юритган давлат раҳбарларини қоралаб, улар йўл қўйган жиноятларни биттама битта аниқлаб, улар томонидан асоссиз равишда таҳқирланган, айбланган ва турли туман жазоларга мубтало қилинган фуқаролардан кечирим сўрашмоқда,  бегуноҳ қамалганларни барчасини оқлаб, уларга товон тўлашмоқда.

Фақат ана шу йўл билан, яъни йўл қўйилган хатолар ва жиноятларни тан олиш ва сабабсиз жазоланган ўз фуқароларидан кечирим сўраб, уларни оқлаш орқалигина янги раҳбарият ўзининг халқ олдидаги мўҳим вазифасини  ва халқнинг ишончини қозониши мумкин холос.

Ўзларидан олдин ўтган раҳбарларни хатолари ва жиноятларини бости-бости қилиш фақат бир нарсани англатади: Мавжуд ҳокимият вакиллари эски жиноятларни очишни исташмайди, сабаби -уларнинг ўзлари ҳам ўша жиноятларга шерик бўлганликларидир.

Бу эса келажак ва ривожланиш йўлидаги дастлабки улкан тўғаноқдир!
"Эгилган бошни қилиш кесмас" дейишган донишмандлар.
Тавба тазарру эса тозаланишнинг биринчи талабидир.

Мен умид қиламанки, Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти бундан олдин ўтган раҳбарларнинг фаолиятини таҳлил қилиш бўйича, бегуноҳ камситилганлар, отилганлар, уриб ўлдирилганлар (Тошкентдаги Талабадар шаҳарчасида, Наманганда, Андижонда), сабабсиз узоқ муддатларга қамалганларнинг ҳаққи - ҳурмати учун, Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги учун махсус Ҳақиқат Комиссиясини тузажаклар.
Акс ҳолда халқ ва давлатнинг ривожланиш йўлида турган улкан Тўғаноқ Харсангни олиб ташлашнинг асло иложи йўқ. Фақат Ҳақиқат Комиссиясигина йўлимиздаги бу улкан харсангни улкан гурзидек парчалаб ташлашга қодир холос.      


https://www.amerikaovozi.com/a/mirziyoyev-vatandoshlar/4041966.html

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Бу яна нима зўравонлик ва қонунбузарлик жаноб Мирзиёев?

Post by Admin Wed Sep 27, 2017 7:37 am

Бу яна нима зўравонлик ва қонунбузарлик жаноб Мирзиёев?

Қачон сизнинг қутурган милиса ва хавфсизлик хизмати ходимларингизнинг калласига ақл киради?

Нега у муттаҳамлар ёзўвчи Нурулло Муҳаммад Рауфхонни ҳеч бир асоссиз, сабабсиз ҳибсга олишди?

Ахир сизнинг ўзингиз эмасми кечагина Адолат ва Инсон ҳуқуқлари ҳақида катта-катта гапларни БМТнинг юксак минбаридан туриб гапирган?
Сизларга нима бўлган ўзи?
Лафз, ҳаққонийлик, инсоф ва адолат қолганми сизларда?
Нурулло Муҳаммад Рауфхон зудлик билан озод қилинсин! Ўзбекистонни дунёга шарманда қилиш етар!


http://www.reuters.com/article/us-uzbekistan-dissident/uzbek-dissident-detained-upon-return-from-exile-idUSKCN1C209H?feedType=RSS&feedName=worldNews&utm_source=Twitter&utm_medium=Social&utm_campaign=Feed%3A+Reuters%2FworldNews+%28Reuters+World+News%29

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Жаноб Мирзиёев! Бу шармандаликка тезроқ чек қўйинг! Ёзувчи Нурулло Отахоновни зудлик билан озод қилинг!

Post by Admin Wed Sep 27, 2017 5:03 pm

Жаноб президент!

Таниқли ёзувчи Нурулло Отахоновни Туркиядан Ватанга орзу умидлар билан, Сизнинг гапларингизга ишониб Тошкент аэропортига қўнганида ҳовлиқма милисаларингиз ҳибсга олиши Президент сифатида Сиз учун ҳам, Ўзбекистон давлати учун ва халқ учун ҳам дунё жамоатчилиги олдида шармандали ҳолдир.

Ёзувчининг ҳибсга олинишида унинг "Бу кунлар" деган асари ва уни саводсизларча талқин қилган Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Диний Қўмитанинг радикал исломчи ва аслан исломдан бехабар кўрнамаклари асосий ролни ўйнашгани аниқ бўлди.

Қуйида ёзувчининг ўғли ёзган мактубдан буни кўрсангиз бўлади:

"Дадам Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017 йил 27 сентябр куни эрталаб Тошкент вақти билан 05:20 да Тошкент аэропортига қўнганлар.
Тахминан 7 ларда қўллари кишанланган ҳолда ташқарига олиб чиқишган.
Онамлар ва укам сўрашишга улгуришган кейин мумкин эмас деб мошинага ўтқазишган.
Бу ишни Яшнобод тумани Ички ишлар бошқармаси Қидирув бўлими бошлиғи Юсуф ... (фамилиясини аниқлашни иложи бўлмади. Бошқа шахсларни ҳам фамилияларини сўрасак ҳам айтишмабди. Биладиганлар аниқлаб айтишса тўлдириб қўямиз.) қўлларига кишан солиб "жиноятчи"ни ушлагандек Яшнобод туман ИИБга олиб кетган. Онам ва укам шу пайтгача ИИБ биноси олдидан айрилишмади.


Тероризм бўлимида ишлайдиган Акбар ... исмли ходим: "Менга айтмабсизларда қўлларига кишан солмасдан олиб келар эдик" деган. Қора рўйхатдан ўчирилиш маросимида ҳам шу Акбар иштирок этган. Укамлар ундан, хабарингиз бор эди-ку рўйхатдан ўчирилганларида, дейишганида савол-жавоб ва тушунтириш хати ёздириб олишганидан кейин қўйиб юборилади деган. Кейин эса шу пайтгача қўйиб юбормаганига тепадан буйруқ мен бирон нарса қилолмайман, деган. Орада пастда кутиб турган онам ва укам олдига жиноят бўлимида ишлайдиган Даврон ... исмли ходим келиб кутиб ўтирманглар 1-2 кун бизда қоладилар, Нурулла акага жиноий иш очилган, шунчаки қўйиб юбормаймиз деган. Жиноий иш очилишига сабаб қилиб, уйимиздан топилган "диний материал" деб кўрсатган. Барибир аниқ маълумот беришмади, ҳар хил ходимлардан турли сабаблар айтилган.


Яқин дақиқаларда онамлар ва укам ДАДАМЛАР БИЛАН КЎРИШИШДИ. Дадамларни олдиларида ўша Даврон ва бошқа ходимлар жиноий иш очилишига сабаб қилиб Вазирлар маҳкамаси қошидаги ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАнинг "Бу кунлар" китоблари берган экспертиза хулосаси сабаб бўлди, деб айтишган ва буни дадамлар ҳам тасдиқладилар. Шу хулоса юзасидан Яшнобод тумани ИИБ жиноий иш очган. Даврон эса эрталабки айтган гапидан тонган.


Дадамлар укам орқали бизларга "Бу кунлар"ни давлатнинг бошқа ташкилотлари жиддий муҳокама қилиб холисона хулоса беришига чақиряптилар. Зиёлиларимизни асар ҳақида холис фикрларини билдиришларини истаяптилар. Шунда ёрдам бўлиши мумкин экан. ДИНИЙ ҚЎМИТА аламзадаликдан шундай хулоса берганини таъкидлаб айтганлар. Тўғридан-тўғри Президентимизга чиқа оладиган одамларни "Бу кунлар"ни холис танитишини, махсус эксперт гуруҳдан ўтказдириб олишини истаяптилар. Айтилган айблар куракда турмайдиган жўн гаплар деганлар. Ходимлар яна ҳокимиятнинг қора рўйхатдан ўчирилганини тан олмаймиз деб очиқ айтган.

Эй давлатнинг маънавий таянчи бўлган инсонлар бефарқ бўлманглар! Дадам ва "Бу кунлар" асарлари ҳақида холис фикр билдиринглар, Президентимизга етказинглар, тушунтиринглар. Давлатни дадам ва асар ҳақидаги фикрлари ўзгарсин.
Файзуллахон Отахонов".

Бу ишлар Ўзбекистон қонунларига ўта зид ҳолда амалга оширилган зўравонликдир жаноб Президент!


Бу китоб ҳақида қисқача тасаввурга эга бўлишни истасангиз мана бу материалларга эътибор беринг:
ББС радиосида шу китоб ҳақида сўҳбат: https://www.youtube.com/watch?v=2XI6NHG8q2g

Мана бу ерда ўша китобнинг тўлиқ нусхаси: http://nurullohuz.com/wp-content/uploads/2016/05/Bu-kunlar.pdf

Илтимос, шу материаллар билан ўзингиз бир танишиб чиқиб бу қонунбузарликларни имкон қадар тезроқ тўхтатинг!
Ўртада Сизнинг президент сифатидаги обрўингиз, Ўзбекистоннинг эса қайси йўлда кетаётганлигини кўрсатадиган масала турибди.
Каримов юрган йўллардан юрманг жаноб Мирзиёев!

Нурулло Отахоновни зудлик билан қамоқдан озод қилинг!

Ҳурмат ва умидлар ила Ҳазратқул Худойберди


2017.09.27

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Давлат Ҳокимият тузулмалари қандай бўлиши лозим?

Post by Admin Wed Nov 29, 2017 5:30 am

Давлат ва халқнинг ривожланиши бир мўҳим масалага боғлиқ:
Фуқаролар ва айниқса сиёсатчиларнинг Давлат Ҳокимияти тузулмалари қандай бўлиши кераклигини, яьни уларниниг тузилиши ва ишлаш принципларини нафақат шунчаки, юзаки билиш балки мукаммал билишлари ҳар бир жамиятдаги энг мўҳим масалалардан биридир.

Тош даврида ота боболаримиз ёш йигитларни Ов қилиш саньатига, баҳайбат ҳайвонларни қандай қилиб чоҳларга йиқитиб енгиш, қуш ва балиқларни овлаш каби турли туман нарсаларга ўргатиш орқали ўз қабилаларини яшаш шароитларини таьминлашга эришганлар.

Бугунги жамиятларда фуқароларнинг яшаш шароитларини яхши таьминлашнинг асосий йўллари бу фуқаролар ва сиёсатчиларни Давлат Ҳокимияти, унинг 4 Бўлакка бўлиниши, ҳар бир бўлакнинг алоҳида ва мўҳим роли ва уларнинг ўзаро ҳамкорликда фаолият юритишларини қандай таьминлашни ўргатишга боғлиқдир.

Шу учун мен қуйида ана шу масалаларни имкон қадар оддий кўринишда тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бу жумлалар алоҳида, қисқа-қисқа шаклларда Фейсбокда чоп этилиб келинмоқда.

Айрим парчалар:


Янги ҳукуматнинг янгича қадамлар қўйишига тўсқинлик қилаётган нарсалар: Улар ўқиган эски мактаб ва уларнинг эскича ишлаш услубларидир.

Янги ҳукуматнинг эскича ишлаш услубларидан энг хавфлиси янгича ишлашдан қўрқишдир. Бу янги овчининг бўридан қўрқишига ўхшайди.

Ривожланган давлатларда сиёсатни бир ёки ўн киши эмас балки бир неча минг одам турли(Марказий ва Маҳаллий) поғоналарда мустақил юритишади.

Давлат сиёсатини минглаб одамлар турли поғоналарда юритишининг сабаби шундаки бир одам уларни ҳеч қачон эплай олмайди!

Ривожланган давлатларда ҳокимият бошқаруви 3га бўлинган:
1. Қонун ишлаб чиқарувчи;
2. Ижроия ҳокимияти;
3. Суд ҳокимияти.

4-нчи норасмий ҳокимият ҳам бор, у Эркин Матбуотдир.

4-нчи Норасмий ҳокимият/Эркин матбуотнинг вазифаси 3 Расмий ҳокимият фаолиятларини доимий равишда Назорат қилиш ва Ёритиб боришдир.

4 ҳокимият бу Давлат Локомотивининг Мотори, Корпуси, Ғилдираклари ва Бошқарув Пультидир.
Агар ана шу 4 Қисмдан биттаси бўлмаса ёки ишламаса Локомотив тўхтаб қолади.

Давлат Машинасининг бир биридан мустақил 4 ҳокимият Қисмлари эркин ва сифатли ишламас экан у Давлатнинг Сиёсий Локомотиви халқнинг узун поездини торта олмайди.

Мукаммал Ҳоки-ят бу худди Мукаммал Автомобилдек. Агар автони юзлаб қисмларининг ҳар бири соз,ҳаракатлари ҳамроз бўлмаса унда бу автода сафар қилиш оғир бўлади.

Агар юзлаб қисмлардан иборат Автомобилнинг биргина ғилдираги ёки чироғи бузуқ бўлса у техник кўрикдан ўта олмайди ва демак уни ҳайдашга рухсат берилмайди.

Аммо минглаб қисмлардан иборат Ҳокимиятнинг юзлаб қисмлари бузуқ бўлсада уларга парво қилишмайди ва унга (Ҳоки-ят вакилларининг ўзлари) "Кўрикдан ўтди" деб баҳо беришади.

Бу аслида жуда ғалати ва ҳеч қабул қилиб бўлмайдиган ҳол, шундай эмасми?
Ҳамма бало ана шунақа "бузуқ" Ҳокимиятни кўрикдан ўтказиб баҳо берадиган халқнинг йўқлигида!
Ҳоки-ят вакилларининг ўзларига қолса, улар шалоғи чиққан Давлат машинасини истаганча ғўлдуратиб-гулдуратиб, гоҳ итариб, гоҳ арқонлар билан тортиб ҳайдаб юраверишади - токи бу шалоқ машина улар билан бирга жарликка қуламагунча!

Бу масаланинг энг фожеали томони шундаки, ана шу шалоғи чиққан Давлат машинасини ортига халқнинг миллионлаб машиналари боғланган!

Ўзбекистон Ҳокимияти вакилларининг энг жиддий хатоси ва фожеаси шундаки, улар Мукаммал Ҳокимият аслида қандай бўлиши лозимлигини билмайдилар.


Бу ерда донишмандларнинг бир гапини келтириш мумкин:
Билиб ўрганган олим, билмаганни сўрамаган ўзига золим.
Ҳечдан кўра кеч.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Айрим долзарб масалалар

Post by Admin Sat Dec 16, 2017 8:22 am

Ҳар қандай жамиятдаги энг хавфли нарса - бу халқни пулига яшаётган Зўравон ҳокимиятнинг ўз халқини хўрлашидир!


Давлат сиёсатидаги айрим қадимий,зўравонлик маъносини берадиган сўзлар ўзгартирилиши лозим!Мас.Ҳоким эмас Ижроия кенгашининг раиси!


Ҳар бир вилоят,шаҳар ва туманга раҳбарлик Халқ Маслаҳатчилари Кенгашининг қўлида бўлиши лозим!Яккаҳокимлар қўлида эмас!


Ҳар бир Вилоят,Шаҳар ва Туман Халқ маслаҳатчилари Кенгаши Эркин ва Адолатли Сайловлар орқали тузилиши керак! Мухолифат иштирокисиз ўтган бирорта сайлов қонуний эмас!


Аввал Маслаҳат, кейин Ҳаракат. Ҳамиша. Ҳар жойда. Ҳар ишда.


Вилоят,Шаҳар ва Туман Халқ Маслаҳатчилари Кенгаши қабул қилган Қарорлар улар тузган Ижроия Кенгаши гарданига юкланиши лозим!


Бугун Вилоят,Шаҳар,Туманлар Бошқаруви шалоғи чиққан эски услубда, демократияга зид равишда якка ҳокимларнинг қўлларига топширилган!




Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Сайлов қонуний эмас Empty Re: Сайлов қонуний эмас

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum