Форум_Ўзбекистон

АҚШдаги Президентлик сайловлари ва демократик жамиятнинг ғаройиб томонлари

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

АҚШдаги Президентлик сайловлари ва демократик жамиятнинг ғаройиб томонлари

Post by Admin on Thu Nov 10, 2016 3:26 am

АҚШдаги Президентлик сайловлари ва демократик жамиятнинг ғаройиб томонлари.

Бугун тонгда бутун дунё халқлари навбатдаги АҚШ президенти сифатида Дональд Трамп деган миллиардер тадбиркор одам сайланганини гувоҳи бўлди.

Трампнинг ғалабаси айнан демократик жамиятда юз берадиган ғаройиб воқеалардан биттасидир.
Агар Президент сайловлари Россия ёки Ўзбекистон каби давлатларда бўлса одамлар ишонч билан Кремль ёки Оқсарой танлаган одам президент бўлишини олдиндан билишади.
АҚШ каби демократик жамиятда эса олдиндан бу нарсани ҳатто махсус Тадқиқот институтлари ҳам айта олишмайди.
Ҳамма тахмин қила олади холос.

Шу нўқтаи назардан демократик жамият инсонларга жуда катта ва ҳайратга соладиган янгиликларни тақдим этиши мумкин.
Д.Трампни президент бўлишига кўпчилик, шу жумладан мен ҳам ишонмаган эдим. Ҳатто Трамп аьзо бўлган Республикачилар партиясини ичида ҳам, уларнинг Сенат ва КОНГРЕССдаги вакиллари ичида ҳам Трампга қаршилар кўп эди.
Шунга қарамай у сайловда ғалаба қозонди.
Чунки сайловнинг натижаларини Вашингтондаги Оқ уй ёки Капитолийдаги Конгресс эмас балки оддий сайловчиларнинг миллионлаб овозлари ҳал қилди.

АҚШ халқи ўзининг ана шундай ғаройиб танловлари билан ўзларини ҳам, дунёни ҳам кўп маротаба ҳайратга солишган.
Улар собиқ актёр Рональд Рейганни, сиёсатчилар оиласи деб танилган Кеннеди ва Буш оиласи вакилларини, қора танлилар вакили ва муҳожир оиланинг фарзанди бўлган кучли журналист ва сиёсатчи Барак Обамани президент сифатида синаб кўришган.
Мана энди эса кучли тадбиркорлиги билан дунёга танилган миллиардер Дональд Трампни сиёсатда, президент сифатида синаб кўришмоқчи.

Айнан ана шу нарса демократиянинг қудратидир.
Яьни у бирор соҳада кучли талантга эга бўлган ҳар қандай одамга у ким , қайси миллат ёки ирққа таалуқли эканлиги ва нима иш қилишидан қатьий назар унга ўзини давлат бошлиғи сифатида кўрсатишга имкон беради.

Ўзбекистонда эса сайлов масхарабозлик ва Сарой ўйинларидан бошқа нарса эмас. ОқСаройда ўтирганлар ўз рақиблари бўлмиш мухолифатдан, ҳатто бу рақибларнинг пули ҳам, мансаби ҳам бўлмасада, ўлгудек қўрқишади.
"Уларни нимасидан қўрқишади?" деб табиий савол беришингиз мумкин.

Сарой/Ҳукумат вакиллари мухолифат ва умуман мустақил фикрловчи инсонларнинг гапларидан , уларнинг кучли билимларидан қўрқишади, улар билан Клинтон ва Трамп каби элу юрт олдига чиқиб яккама-якка тортишишга қўрқишади.

Бунинг сабаби оддий: Сарой ходимларининг сиёсатда билимларини пастлиги ва халқ аҳволини чуқур билмаганлари боис ва аксинча, мухолифат вакиллари бу масалаларни жуда яхши билишлари сабаб элу юрт олдида уларни шармандасини чиқариб роса пўстакларини қоқишларидан қўрқишади.

Пўстак қоқадиган масалалар эса Ўзбекистонда тиқилиб ётибди. Мен қуйида улардан 4тасини мисол сифатида келтираман:
1. Лаьнати пахта якка ҳокимлиги
2. Ҳокимият танлаган раҳбар якка ҳокимлиги
3. Чириб кетган газ тармоқлари
4. Чириб кетган электр тармоқлари
Ана шунинг учун ҳам Ўзбекистонда имкон қадар тезроқ ҳақиқий, худди Америкадаги каби ЭРКИН, АДОЛАТЛИ ВА ОЧИҚ САЙЛОВЛАР ўтказилишини барчамиз бирдек исташимиз ва доимий равишда талаб қилаверишимиз лозим.

Ҳазратқул Худойберди
2016.11.09

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Дональд Трампнинг Президент сайловларидаги ғалабаси АҚШ ва дунё халқларига қандай таьсир кўрсатади?

Post by Admin on Thu Nov 10, 2016 4:29 am

Дональд Трампнинг Президент сайловларидаги ғалабаси АҚШ ва дунё халқларига қандай таьсир кўрсатади?

Кеча якун топган АҚШдаги Президент сайловларини қарийб бутун жаҳон халқлари кузатишди ва тадбиркор миллиардер бўлмиш Дональд Трампнинг тажрибали сиёсатчи, АҚШ ташқи ишлар вазири Ҳиллари Клинтон хоним устидан қозонган ғалабасидан ҳайратга тушишди.
Трампнинг ғалабаси аниқ бўла бошлаган соатлардаёқ дунё биржалари пастга қараб шўнғидилар, доллар ва нефтнинг нархлари тушиб кетди, олтиннинг нархи эса кўтарилиб кетди.

АҚШда ноқонуний яшаётган миллионлаб(аниқроғи 11 миллион) муҳожирлар у ердан кўчиб кетиш тараддудига тушдилар ва ўша соатларда Канада Муҳожирлар маҳкамасининг интернет саҳифаси тушаётган юз минглаб электрон аризаларни қабул қила олмай бузилиб қолди.
Бунга сабаб Дональд Трамп ўзининг сайловолди дастурида АҚШда ноқонуний яшаб юрганларга қарши кескин чора тадбирлар кўриш ҳақида сўзлаган гаплари бўлди.

Ундан ташқари у энг кўп муҳожирлар келадиган Мексика билан АҚШ ўртасида баланд ва узун девор қуриш ҳақида ҳам сўзлаган эди. Аммо кўплаб таҳлилчилар фикрича бу деворни қуришга на давлат хазинасидан, на бирор бошқа томондан пул топиш масаласи номаьлумлигича қолмоқда. Ҳеч ким бу проектга пул сарфламоқчи эмас аммо у Трамп тарафдорларини кўпайтиришга аллақачон ҳизмат қилди.

АҚШдан ташқаридаги давлатларда ҳам Трампнинг Президент сифатида сайланиши оқибатида жуда кўп хавфсираш сабаб бўлган масалалар пайдо бўлди.

Улардан энг асосийлари бу Трампнинг НАТО ҳарбий блокида АҚШнинг ролини кескин камайтириш ҳақидаги гапларидир.
У кучли бир тадбиркор инсон сифатида ҳамма нарсани Кирим ва Чиқим Тарозисига қўйиб ҳал қилади.
Нафақат Трамп балки бошқа барча дунёга танилган миллиардерлар ана шундай совуққонлик билан тадбиркорлик ишлварини юритишлари боис улар улкан бойликларга эришганлар.

Бу йўлда, яьни бойлик орттириш йўлида улар Карл Маркс бир пайтлар айтганидек, ҳеч нарсадан тап тортмайдилар.
НАТО ва умуман АҚШнинг бутун дунёдаги ҳарбий базаларига АҚШ ҳукумати ҳар йили миллиардлаб доллар сарф қилади. Биргина шарқий Европа давлатларининг қарийб ҳар бирида ва ҳатто Украинада ҳам бугун АҚШ ҳарбий кучларининг базалари бор. Бу базалар энг аввало бу давлатларни Росия хуружидан ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Дональд Трамп эса "АҚШнинг кучлари бирор давлатда қолиши керак бўлса аввало ўша давлат бу кучларга кетадиган соққани тўлаб қўйсин, кейин эса марҳамат, бизнинг ҳарбий кучларга таянаверсин. Тўлай олмаса тошини терсин!" деб кескин сўзлади ва унинг бу сўзлари АҚШ халқига ёққан бўлса бечора поляклар, эстонлар, латишлар, литваликлар, украинлар ва яна бир талай АҚШ ҳимоясига мўҳтож давлатлар халқларига ёқмади.

Путин эса Трампнинг ғалабасидан рўҳланиб дарҳол унга биринчилар қаторида сим қоқди ва Трампни ғалаба билан табриклади. Бу муттаҳамнинг мақсади аниқ, у бир пайтлар Совет Иттифоқи ва Москва назорати остида бўлган шарқий Европа давлатларига анчадан бери кўз олайтириб келади.

Ана шунинг учун ҳам Трампнинг НАТО ва АҚШ ҳарбий кучларини бу давлатлардаги ролини кескин сусайтириши ҳақидаги гаплари бу қонхўрни хурсанд қилмоқда.

Мен умид қиламанки Трампни махсус сўҳбатга чорлаган АҚШ президенти Барак Обама Трампга ўзининг ишини топшириш ҳақида сўзлар экан Россия ва Путин сиёсатига қарши кескин туришни маслаҳат беради. Ундан ташқари Трамп билан учрашув белгилай бошлаган НАТО раҳбари Столтенберг, Европа Иттифоқи раҳбарияти ва шарқий Европа давлатлари раҳбарлари ҳам у билан бу масалаларда жиддий келишувга ҳаракат қилишади.

Европа давлатлари ичида  энг кичиклардан бири бўлмиш Словения халқи эса Трампнинг ғалабасидан рўҳланиб кеча оқшом роса байрам қилишди. Бу давлат халқи АҚШ давлати уларни ҳимоя қилишига қаттиқ ишонади, чунки АҚШнинг биринчи хоними бўлмиш Мелания Трамп Словениядан АҚШга гўзаллар конкурсига бориб кейин ўша ерда қолиб кетган ёш муҳожир аёлдир.

Яқин Шарқ давлатларида ҳам Трампнинг АҚШ президенти сифатида сайланиши катта шов шувларга сабаб бўлди. Улардан энг жиддийлари Трампнинг ўйламай нетмай юарча террор ҳаракатларида Ислом ва мусулмонларни айблашидадир.
Ундан ташқари у АҚШ христианлари ва АҚШ - Исроил Дўстлик жамияти (aipac.org) бўлмиш қудратли лоббистлар таьсири остида Иерусалим шаҳрини Исроил пойтахти сифатида тан олинишини тарафдори ҳолбуки бу масала Фаластин ва Исроил ўртасида энг кўп тортишувларга сабаб бўлган ва ўн йиллардан бери ечилмай келаётган ўта чигал бир масаладир.

Бу масалада АҚШ раҳбариятининг бир тарафнинг, унинг устига босқинчи давлатнинг ёнини олиши масалани кескинлашиши ва вазиятни таранглашувига сабаб бўлади холос.


Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги АҚШ кучларини кескин камайтириш масаласи ҳам Трампнинг кун тартибида турибди.
АҚШнинг бўлғўси президенти Дональд Трампнинг сиёсатни ва айниқса халқаро майдондаги мўҳим масалаларни чуқур билмаслиги оқибатида жуда кўп муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Улар ичида энг жиддийларидан бири, бугун шиддат билан ривожланаётган дунёда барча давлатлар ва халқларнинг ўзаро ҳамкорлиги ўта мўҳим бўлиб турган бир пайтда АҚШ каби қудратли давлатнинг изоляцион сиёсат юритишга уриниши АҚШ халқи учун ҳам, дунё халқлари учун ҳам жуда кўп муаммолар туғдириши мумкин.


Умид қиламизки Дональд Трамп командасидаги ақлли сиёсатчилар АҚШ давлатининг бундай кейинги ташқи сиёсатини юргизишда чуқур ўйлаб ҳаракат қилишади.
Хуллас Трампнинг АҚШ президенти сифатида сайланиши оқибатида бу дунёда катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Ҳазратқул Худойберди
2016.11.10

Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz