Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan

Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan

Post by Admin Sun May 01, 2016 3:54 am

Ушбу Ҳаракат Ўзбекистон халқини диктатурадан озод қилишга, Ўзбекистон фуқароларини келиб чиқиши, миллати, дини ва дунёқарашларидан қатьий назар ҳамма бирдек барча фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар билан таъминланишлари учун кураш олиб боради. Бу ҳуқуқлар Ўзбекистон ҳокимияти тасдиқлаган Халқаро фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар Шартномасида ва Ўзбекиcтон Конституциясида кўрсатилганидек амалга оширилиши керак. Озодлик Ҳаракатининг кураш услублари ва дастури қуйида чоп этилган: https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t426-topic#988

Это Движение ставит перед собой цель освободить народы Узбекистана от диктатуры и обеспечить всех граждан Узбекистана независимо от происхождения, нации, религиозных и политических убеждений всеми гражданскими и политическими правами, предусмотренными в Международной Конвенции о политических и гражданских прав(подписанный властьями) а также написанных в Конституции Узбекистана.

Movement For Freedom in Uzbekistan aims to liberate the people of Uzbekistan from dictatorship, to provide all citizens of Uzbekistan, regardless of their origin, nation, religion and political beliefs with all civil and political rights set forth in the International Convention on Civil and Political Rights ( what is signed by the government ) as well as written in the Constitution Uzbekistan.

https://www.facebook.com/groups/ozodlik/

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Озодлик Ҳаракатига кириш ҳақида

Post by Admin Sun May 01, 2016 3:55 am

Uzbekiston Ozodlik Harakatiga

ARIZA

Men (ism-sharif………………………….) Uzbekiston Ozodlik Harakatining maqsad va vazifalari bilan tanishib chiqdim. Bu maqsadlar Uzbekistonda qonun va adolat ustivorligini ta´minlash, fuqarolarning Konstitucia va Uzbekiston qonunlarida belgilab qúyilgan barcha haq va huquqlari Hokimiyat vakillari va barcha fuqarolar tomonidan birdek hurmat qilinishi, qonun oldida barcha barobar bulishini ta´minlash kabi buyuk va ´múhim ishlar mening istaklarim va orzu niyatlarimga mos keladi.
Shu sabab men Uzbekiston Ozodlik Harakati Rahbariyatidan meni uz saflariga qabul qilishlarini surayman.
Bu Harakat saflarida turib men Uzbekistonda adolat va qonun ustivorligi ta´minlanishi uchun doimiy ravishda kurashga tayorman.
Mamlakatda barcha fuqarolarning siyosiy, iqtisodiy va ijtimoiy huquqlari qonunlar tomonidan himoyalanib Hukumat tomonidan amalda ta´minlanib borilishi uchun kurashishga va bu kurashga boshqa fuqarolarni ham jalb qilishga uzimning bor kuchimni sarflayman.
Uzbekiston qonunlari va Konstituciasini chuqur va tuliq urganish zarurligini tushunaman va uz faoliyatim davomida barcha qonunlarni urganishga, ular barcha fuqarolar va hokimiyat vakillari tomonidan birdek hurmat qilinishi uchun kurashishga tayorman.

Uz haqimda qisqacha ma´lumot:
Tugilgan sana va joy ……………………………………………………….......................................
Bilimim va kasbim, ishlagan joylarim..........................................................................……………………………………………………………
Hozirgi turar manzilim……………………………………………………….......................................................
Oilaviy ahvolim………………………………………………………………........................................................
Suratim ilova qilindi.

………………………….(imzo va ismu sharif)
…………………………..(sana va manzil)

(Bu Uzbekiston Ozodlik Harakatiga kirishni istovchilar uchun misol tariqasida yozilgan Ariza nusxasi. Har kim uz Arizasini istagan shaklda yozish huquqiga ega va unda ushbu misolda kursatilgan asosiy mezonlar bulishi tadbiri joizdir).
Arizani quyidagi manzilga junating: afrosiyob2050@gmail.com
Uzbekiston Ozodlik Harakatining asosiy maqsadlari: https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t426-topic#988


Last edited by Admin on Fri Jun 17, 2016 7:45 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Маслаҳат Мажлиси ҳақида

Post by Admin Sun May 01, 2016 4:08 am

Қадрли биродарлар!
Хабарингиз бўлса, яқин ойлар ичида (Май-Июн ойларида) Ўзбекистон Озодлик Ҳаракатининг илк Маслаҳат Мажлисини ўтказиш мўлжалланган.
Мажлисга таклиф қилинадиганлар Руйхатида сизнинг ҳам номингиз бўлиши учун сиз аввало ушбу Ҳаракатга ўз истагингизни ва унга аьзо бўлиш Аризангизни ёзиб кўрсатилган адресга жўнатинг.

Биз умид қиламизки, Ўзбекистонда адолатли, эркин ва ҳуқуқий давлат қурилишини истаган ҳар бир шахс ушбу мажлисда шахсан (ёки замонавий алоқа воситалари ёрдамида)иштирок этиб ўзининг қимматли фикрларини биз билан баҳам кўради.

Ўзбекистонда бугунги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий аҳвол оғирлигини, халқнинг умумий аҳволи ва яшаш шароитлари йиллар давомида ўзгармай аксинча оғирлашиб бораётгани, инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ҳолларининг тўхтамаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ушбу вазиятда ҳар биримиздан мамлакатда бўлаётган воқеаларга имкон қадар жиддийроқ муносабатда бўлиш, режим жиноятларига ё сўз билан, ё жиддий ҳаракатлар билан муносабат билдириш ва мамлакатдаги умумий вазиятни ўзгартириш учун қўлимиздан келган барча ҳаракатларни қилиш талаб этилади.

Шу сабабдан мен барча Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилмоқдаман:
- Юқоридаги мўҳим ишларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ушбу Ҳаракатимиз фаолиятига қай даражада ва қандай кўринишда қўшилиб унга ёрдам бера оласиз?
- Бўлажак мажлисимизга қатнашиш ва Ҳаракатнинг фаолиятларига қўшилиш имкониятларингиз қай даражада?

Булаэак Маслаҳат мажлисини ўтказиш ҳаммамиз учун ўта мўҳим, шу сабаб мажлисни ўтказиш учун маьлум миқдорда сармоя ётқизишимиз керак.
Ҳар ким баҳоли қудрат бизга ўзини (ва балки яна бир - икки кишини) мажлисга келиши учун кетадиган сафар харажатларини қоплаш ҳақида ўз фикрларини Ҳаракатнинг Ташкилий Қўмитасига билдиришларини истар эдик.

Ундан ташқари сиз таниган ва ҳаракатимизни қўллаб қўвватлайдиган одамларнинг бизнинг бўлажак мажлисимизни иқтисодий томондан қўллаб қўвватлаш имконларини сўраб суриштиришларингизни илтимос қиламиз.
“Кўпдан қуён қочиб қутулмас” деганларидек, Ташкилий Қўмита сизларнинг ушбу мўҳим ишларда сизларнинг ҳамкорлик қилишларингизга умидвордир.

Ҳурмат ила
Ташкилий Қўмита номидан Ҳазратқул Худойберди
2016.04.30

Дастуримиз Лойиҳаси
https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t426-topic#988

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ҳақида Саҳвий Радиосида сўҳбат

Post by Admin Sun May 01, 2016 4:12 am

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ҳақида сўҳбат
3 Aпрел 2016

http://siyosat.wordpress.com/2016/04/02/%d2%b3%d0%b0%d0%b7%d1%80%d0%b0%d1%82%d2%9b%d1%83%d0%bb-%d1%85%d1%83%d0%b4

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ҳақида айрим мўҳим фикрлар

Post by Admin Sun May 01, 2016 4:13 am

Ҳаракат ва Дастурларимиз ҳақида айрим фикрлар
https://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t426-topic#988


Last edited by Admin on Wed May 25, 2016 5:08 am; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Ўз ҳақ ва ҳуқуқларини билган халқ БУЮК ХАЛҚдир.

Post by Admin Sun May 01, 2016 6:04 am

Ўзбекистоннинг қонунбузар амалдорлари қонунларни яхши билган ва уларга амал қилинишини талаб қила оладиган Буюк ХАЛҚ олдида чекинишга МАЖБУР БЎЛАДИЛАР!!!
(Яқин ўтмишда ёзилган ва қайта ишланган мақолалардан бири).
http://ihrsu.org/Fuqarolarga_talab.htm

Фуқаролар ўз ҳақ ва ҳуқуқларини яхши билишлари ва уларни ҳурмат қилишни талаб қилишда шижоатли бўлишлари керак!
Бу дунёда 200дан ошиқ давлатлар ва мингдан ошиқ турли туман халқлар бор.

Халқларнинг энг буюклари аҳолисининг сони, қуролли кучларининг қудрати ёки мамлакат майдонининг улканлиги билан эмас балки ўша халқнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳақ ва ҳуқуқларини нақадар яхши билиши ва уларни ҳурмат қилишни талаб қилиши билан ўлчанади.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари мамлакат қонунлари томонидан нақадар кучли ҳимояланган бўлмасин токи улар амалда ҳурмат қилинмас экан ундай халқ қуллик остида яшашга мажбурдир.
Ана шунинг учун ҳам ўз ҳуқуқларини ҳам ташқи душмандан, ҳам ҳокимият вакилларининг тажовузларидан ҳимоя қила оладиган халқ БУЮК ХАЛҚдир.
 

Мен бунга икки мисол келтираман холос. 1943 йилга келиб Германия давлати Европани қарийб тўлиқ, Совет Иттифоқининг яримини ишғол қилган қудратли қуролли кучларга эга давлат эди. Аммо у давлатнинг асосий ғояси бир миллат-немисларни ҳуқуқини тор ирқий маьнода ҳимоя қилишни ўйлаб барча фуқароларнинг барча ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўйламагани учун орадан 2 йил ўтгач халқаро ҳарбий кучлар томонидан ер билан яксон қилинди, давлат қоқ иккига бўлиниб ташланди.

2нчи мисол. Дунёдаги икки энг қудратли деб ҳисобланган давлатлардан бири бўлган СССР ҳам 74 йил давом этган ва асосан зўравонлик ва фуқароларни босим остида ушлаб туришга асосланган сиёсат юргизгани учун бу давлат ҳам ер билан яксон бўлди.


Ва аксинча, бир неча асрлардан бери ўз фуқароларининг ҳақ ва ҳуқуқларини, уларнинг манфаатларини ҳурмат қиладиган ҳукуматлари бўлган, ва иккинчи томондан, ўз ҳақ ва ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қила оладиган фуқаролари бўлган бир неча ўнлаб кичик давлатлар бўлмиш Швеция, Дания, Норвегия ва бошқалар бугун дунёдаги энг бахтли халқлар деб расман тан олиндилар.

Мен бу халқларни энг бахтли халқлар эмас балки энг буюк халқлар деб атайман. Чунки инсоннинг асл бахти унинг бойлигида эмас балки халқнинг қудратида, фуқароларнинг ўз ҳақ ва ҳуқуқларини яхши билишларида ва уларни ҳурмат қилишни талаб қила олишларида ва ниҳоят бу курашларнинг сир асрорларини жуда яхши ўзлаштиришганидадир.

Бундай фуқаролари бўлган халқлар истаган пайтда фуқароларнинг истакларига жавоб бера олмаган ҳар қандай ҳокимиятни истеьфога чиқариб юбориш қудратига эгадирлар.



Энди Ўзбекистонга қайтсак, мен ҳозир журналист ва ҳуқуқлари Наманган маҳаллий ҳукумат вакиллари томонидан топталган фуқаро Шоира Тўхтабоева билан телефонда гаплашдим (http://ihrsu.org/Tuxtaboeva_Shoira.htm ).

Уни биз (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти) ўз ҳимоямизга олганимизни, Фасебоокда кўплаб инсонлар унинг тақдири билан қизиқаётгани ҳақида айтдим. У аввалига хурсанд бўлди кейин эса хавотирга тушиб "Менга ҳеч нарса бўлмайдими?" деди.

Мен "Йўқ, агар сиз ўз ҳуқуқларингизни яхши ўргансангиз ва ўз ҳимоячиларингиз даврасида бўлсангиз ҳеч ким сизга тега олмайди" дедим. Ва унга бугуноқ Ўзбекистон Конституциясини дўкондан сотиб олишни ва ўз ҳуқуқларини яхши ўрганишни маслаҳат бердим. Кейин Фасебоокда ўз саҳифасини очишни ва биз билан доимо бирга бўлишни таклиф қилдим.

Бу гап аслида Ватандаги барча фуқароларимизга тегишли гап. Авваламбор барча фуқаролар Конституцияни Алифбони билгандек ёддан билишлари керак.

Ўз ҳақ ва ҳуқуқларини яхши билган одамдан прокурор ҳам, судья ҳам, милиса ҳам қўрқади. Уларга қайси конституцион ҳуқуқларингизни бузаётганларини аниқ қилиб айтсангиз, Конституция моддаларини кўрсатиб, топталган ҳуқуқларингиз ҳақида Халқаро ташкилотларга хабар берилаётгани ҳақида огоҳлантирсангиз погон таққан зўравонларни ҳам, судья ва прокурорларни ҳам попуги пасайиб қолади.


Инсонлар энг аввало ўз ҳақ ҳуқуқларини яхши билишлари керак!

Ундан кейин эса фуқаролар ўз ҳақ ва ҳуқуқларини ҳурмат қилинишини талаб қила олишлари ҳам керак.

Бу масала, яъни уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш аслида давлатнинг, унинг ҳуқуқ ва тартибот органларининг бирламчи ва энг асосий вазифасидир. Аммо бу нарсани кўпинча ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари тез тез эсдан чиқаришга ва аксинча, бу қонунларни ўзлари бузишга одатланиб қолишган. Шундай экан демак бизнинг вазифамиз бу нарсаларни уларга вақти вақтида эслатиб туришдир, улардан Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилишни доимий равишда талаб қилишдир.

Ҳокимият вакилларининг ўз вазифаларини тез тез эсдан чиқаришларининг сабаби шундаки камдан кам одам ўз ҳақ ва ҳуқуқларини ҳурмат қилинишини талаб қилади!
"Бола йиғламаса онаси сут бермайди"! Фуқаро талаб қилмаса милиса ҳам, прокурор ҳам, ҳокиму ҳатто маҳалла комиссиясини раиси ҳам унинг ҳақ ва ҳуқуқларини на ҳурмат қилади, нада ҳимоя қилади.

Барча фуқаролар ўз ҳақ ва ҳуқуқларини ўрганиш, уларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича бошқа инсонлар билан баҳамжиҳат иш олиб боришлари яхшироқ ва самаралироқ натижаларга олиб келади.

Бу дунёда ҳамма нарса нисбийдир. Сурувдан ажралган от ёки қўйни бўрилар, шоғоллар ва ҳатто итлар гала талаб ташлаши мумкин.
Балки бу айрим умидсизликка тушган фуқароларга озроқ бўлсада таскин берар. Аммо инсонлар ҳайвонлардан бир нарса билан ажралиб турадилар: Инсонларда заковат, ақлу идрок бор. Заковат ва ақлу идрокини тўғри ишлата билган ва бошқалар билан ҳамжиҳат бўлган инсонларни, зулм ва зўравонликка қарши бирлашган халқни на душман, нада ҳокимият енга олади.

Ҳатто қамоқда ўтириб ва очлик эълон қилиб мен ўз ҳақ ҳуқуқларимни(Адвокат ва оила аъзоларим билан учрашиш, Айблов иши билан танишиш,қийноқ камерасидан нормал камерага кўчириш, газета ва журналлар ўқиб туриш кабиларни) талаб қилиб ИИВ бошлиғи, генерал Зокиржон Алматов ва унинг полковникларини енгишга муваффақ бўлганман.

Биз фуқаролар фақат бирлашсаккина қаршимиздаги қонунбузар амалдорларни енга оламиз. Фақат бирлашсаккина биз Ўзбекистонда Демократик, Очиқ, Фуқаровий, Эркин ва Ҳуқуқий Жамиятни биргалашиб қура оламиз.

Каримов Ҳукумати вакилларининг қонунбузарликлари ва қонунбилмасликларига қарши биз фқаролар Қонунларни яхши билишимиз, уларни ҳурмат қилишимизни ва Ҳукумат вакилларидан ҳам бу қонунларни ҳурмат қилишни талаб қилишни яхши ўрганишимиз керак.

Ана шундагина қонунбузар амалдорлар қонунларни яхши билган ва уларга амал қилинишини талаб қиладиган ва қилаётган Буюк ХАЛҚ олдида чекинишга МАЖБУР БЎЛАДИЛАР!!!

Агар улар бу қонунбузарликларини бас қилмасалар ва халқнинг қонунларни ҳурмат қилиш ҳақидаги талабларини бажаришни истамасалар, у ҳолда Ўзбекистоннинг 31,5 миллионли фуқароларига бундай қонунбузар Ҳукуматнинг нима кераги бор?

У ҳолда бундай Ҳукумат зудлик билан истеъфога чиқиши керак.
Акс ҳолда Халқнинг ўзи уни истеъфога чиқишга мажбур қила олади. Чунки шоир Чўлпон айтганидек "Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир. Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир!"

Ҳазратқул Худойберди



http://fb.me/Fwl50cYV

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Андижони қирғинини унута олмаймиз!

Post by Admin Sat May 07, 2016 3:22 am

Андижони қирғини ҳақида "Туғён" Радиосидаги сўҳбат. https://soundcloud.com/tugyon/hazratqul-xudoyberdi-bilan-suhbat-1

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Инсон, унинг ихтиёрий ва мажбурий ҳаёти ҳақида

Post by Admin Tue May 10, 2016 1:31 am

Инсон, унинг ихтиёрий ва мажбурий ҳаёти ҳақида

Инсон тирик экан бир жойда тинчгина ўтира олмайди. Тўрт мучали соғ ҳар қандай инсон сафар қилишга, дунё кезишга иштиёқманд. Бировларда бу иштиёқ вақтинчалик бўлса, бошқаларда у доимий бўлиши мумкин. Аммо қаерда бўлмасин инсон ҳамиша бошқа инсонлар даврасида яшаб келган. Инсоният пайдо бўлганидан бери бирор инсон ўз ихтиёри билан ёлғиз яшамаган.

Инсонлар ҳамиша бир бирлари билан бирга, аввалига турли туман гуруҳлар шаклида, кейинчалик эса қабилалар шаклида яшаб келганлар. Бундай кўпчилик бўлиб яшашни ҳаёт талаб қилган, чунки аввал бошданоқ якка яшовчи нафақат бир инсон балки барча мавжудотлар учун ҳаёт ҳамиша хавф-хатарларга тўла бўлган.
Инсониятнинг минг йиллик таррақиёти ва ривожланиши инсонларга янги имкониятлар тақдим этмоқда.

Бугун ҳар бир инсон дунёнинг истаган бурчагига бориб ўзи истаганидек яшаш имконига эга ва бундай имкониятлар борган сари кенгайиб бормоқда.
Бундай имконларни тараққиётнинг энг олдинги сафларида бораётган халқлар яратишмоқда.

Инсон ўз тафаккури, куч қудрати ва уларни ишлата билиши билан бошқа барча тирик мавжудотлардан кескин ажралиб туради.
Инсон ҳар қандай бошқа тирик мавжудотларни – улар ўрмонлар шоҳи шер бўладими, улкан фил ёки ўта хавфли ва заҳарли илон бўладими - барчасини маҳв қилишга, уларни ўз қўлига ўргатишга ва истаган ишини қилдиришга қодир бир мавжудотдир.
Инсон тафаккури ривожлангани сари у дунёни кезиш, уни ўрганиш, турли туман минтақалар, қитьалар ва маконларни излаб топиб, у ерлардаги ҳаётга бўлган қизиқишини қондириш учун унинг ўзигагига мос жасурлик ва дадиллик билан узоқ сафарларга йўлга чиқади.

Мен яқинда ойнаи жаҳонда бир документал фильмни кўриб қолдим. Унда ҳикоя қилишларича Голландиялик 16 яшар Лаура Деккер деган қизалоқ якка ўзи елканли кемада бутун дунёни айланиб чиқибди. Дунёни айланиб чиққан Лаура ўз юртида катта тантаналар билан кутиб олинади. Шу билан у энди мағрурланиб яшаши ва қарийб 600 кунлик сафари тўғрисида китоблар ёзиб тинчгина ва фаровон ҳаёт кечирса бўлар эди.   Йўқ деди у ва бу сафар ўзи билан йигитини ҳам олиб яна узоқ сафарга йўлга чиқди.
Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Laura_10

Инсонлар ичида ана шу жасур қиз каби дунёга қизиқадиган, уни ўз оёқлари билан кезиб чиқиб кашф қилишни севадиганлар бор. Америго Веспуччи, Христофор Колумб, капитан Кук кабилар ана шулар жумласидандир. Тарихий манбааларда айтилишича, инсоният бундан бир неча юз миллион йиллар олдин Африканинг жанубий минтақаларида  пайдо бўлиб, вақт ўтиши улар ичидаги жасур ва дадил инсонлар туфайли узоқ сафарларга чиқиб, секин аста бутун дунёга тарқалиб кетганлар.

Инсонни ўз ихтиёри билан дунё кезиши ва ўзи истаган жойларда тўхтаб, ўша ерларда яшаб қолиши нормал бир ҳолатдир.
Аммо инсонни ўз юртида – ўз қишлоғи ёки шаҳрида, ўз бола чақаси ва қариндош уруғлари даврасида яшашга имкон бермаслик жиноятдир.
Токи бир инсон чет элларда яшашга мажбур этилар экан у ҳеч қачон ўзини тўлиқ бахтли деб ҳис қила олмайди.
Чэт элларда ўзига тўқ яшаётган икки инсоннинг бири бахтли, иккинчиси бахтсиз бўлиши мумкин. Бунинг сабаби нимада?
Нега бир инсон чет элларда ҳам бахтли яшай оладию бошқаси яшай олмайди?
Бунга сабаб инсоннинг тафаккурида.

Улардан бирининг тафаккури кўпроқ ёлғиз яшашга ва ўзи учун дунёни қайта ва қайта кашф қилишга мойилроқ бўлса, иккинчисининг тафаккури кўпроқ ўз яқинлари даврасида ўйнаб-кулиб, хушчақчақ яшашга, оғир ва енгил кунларда ўз шодлиги ва ғаму ташвишини ўз яқинлари билан баҳам кўришга мойилроқ бўлиши мумкин.
Ана шундай ҳолатда биринчи инсон ўзга юртларда – бирор орол ёки ўрмонда  ёлғиз яшаб ёки ўша ерлардаги бегона одамлар даврасида бемалол яшаб, бахтли ҳаёт кечириши мумкин.

Аммо иккинчи инсон токи у ўз юртидан, ўз яқинларидан узоқда экан, у нақадар бой бадавлат ва фаровон ҳаёт кечирмасин, у ўзини ҳеч қачон бахтли ҳис қила олмайди.  

Ҳеч бир инсон – хоҳ у қабила бошлиғи, хоҳ маҳалла қўмитасини раиси ёки давлат бошлиғи бўлсин, бирор инсонни ўз юртини ташлаб ўзга юртларда сарсон саргардон юришга мажбур қилишга ҳаққи йўқ.

“Аввал пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга ур!”.

Ўз юртида иш тополмай ўзга юртларда иш излаб, меҳнат қилиб ва шу йўллар билан ўз бола чақалари ва қари ота-онасини боқаётган миллионларни “дангасалар” деб аташ учун инсонда фаросат ҳам, виждон ҳам бўлмаслиги керак.

Ўз юртида ўз севган касбини эгаллаб, тинчгина ишлаб юрган аммо кучли тафаккури ва виждон амрига бўйсунган ҳолда халқ дарди ҳақида гапиришга ўзида журьат топган, инсонларни ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилган ва мамлакат ривожланиши дардида куйиб пишган инсонларни таьқиб қилиб, уларга зулм ўтказиб, охир оқибатда уларни ўз юрти ва ўлан тўшагини ташлаб, юртдан чиқиб кетишга мажбур қилган ҳокимиятлар  жиноятга қўл урганлар тўдасидир.
Ана шу кўриниб турган икки буюк ноҳақлиқни бартараф қилиш Ўзбекистон Озодлик ҳаракатининг энг асосий вазифаларидан биридир.  

Ҳазратқул Худойберди
2016.05.10

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Зўравон ҳокимиятга қарши кураш ҳақида

Post by Admin Sat May 21, 2016 4:38 am

Зўравон ҳокимиятга қарши кураш ҳақида

Мен ўзимнинг узоқ йиллик сиёсий фаолиятимдан қуйидаги аниқ ва равшан хулосаларга келдим:
1. Ҳар қандай ташқи босқинчи ва зўравон душмандан халос бўлишнинг энг асосий йўли ўша душманга қарши аёвсиз ва тўхтовсиз, қуролли ва қуролсиз, турли кўринишда бўлган кураш олиб боришдир. Бундай кураш охир оқибатда душманни ҳолдан тойдиради ва уни ўзининг ёмон ниятларидан воз кечиб ўз ватанига қайтишга мажбур қилади.

2. Ҳар қандай босқинчи ва зўравон ички душмандан, яьни ҳокимиятни зўравонларча эгаллаб турган кучлардан, халос бўлишнинг икки йўли бор:
а) Биринчиси - бу тинч йўллар билан зўравон ҳокимиятни ағдаришдир. Бундай курашга энг аввало халқ ичидан онгли, жасур ва курашчан инсонларни биттама битта топиб, улар билан бўлажак курашнинг барча йўллари эринмасдан режалаштирилади. Бу кураш узоқ йиллик чидам ва собитқадамликни талаб қилади ва охир оқибатда зўравон ҳокимиятни барча жиноятларини фош қилиб, уни халқ ва дунё олдида шарманда қилиш орқали уни ҳокимиятдан кетишга мажбур қилади.

б ) Иккинчиси – бу зўравон ҳокимиятни қуролли кураш йўли билан ағдаришдир. Агар бу йўл танланса, у ҳолда ҳеч қачон оддий, қуролсиз халқдан бундай курашда фойдаланмаслик керак. Акс ҳолда бу кураш тарихда халққа нисбатан душманлик, қуролсиз инсонларни зўравон ҳокимият аскарлари олдига қурбонликка ташлаган нокаслар иши бўлиб қолаверади.

Қуролли кураш бу партизанлик курашидир. Бу кураш йўлини танлаганлар бир пайтнинг ўзида мамлакатнинг турли туман жойларида яширин равишда зўравон ҳокимият кучларига қарши дамбадам, параллель кураш олиб боришади. Бундай кураш охир оқибатда зўравон ҳокимиятни саросимага солиб қўйиши ва уни ниҳоят ҳокимиятни ташлаб қочишга мажбур қилиши мумкин.

Агар зўравон ҳокимият халқ унга қарши қўзғалишини истамаса энг аввало унинг вакиллари ўз эсларини йиғиб олишлари керак,шундан сўнг давлат сиёсатини либераллаштириб, халққа озодлик ва ҳуррият берилиши, сиёсат ва иқтисодда чуқур ислоҳотларга йўл очилиши лозим.

Аммо ўз сиёсатини узоқ йиллар давомида зўравонлик билан олиб борган ҳокимият вакиллари сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга қодир эмас. Бунга сабаб шундаки, бундай ҳокимият ичида ислоҳотларни зарурлигини тўғри тушунадиган ва уларни амалга оширишга қодир бўлган кадрлар, яьни ходимлар йўқ, борлари эса аллақачон таг-томирлари билан йўқ қилингандир.

Шу сабаб халқнинг зўравон ҳокимиятни ағдаришда бирор кураш йўлини танлашдан бошқа иложи йўқ.

Бу йўлларнинг энг самаралиси тинч йўллар билан курашишдир зеро ҳар бир инсон бу ҳаётга яшаш учун келади.
Ўз ҳаётини яхшилаш учун курашга кирган инсонлар эса на ўзларини, нада ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликлари лозим.

Агар кураш мамлакат қонунлари остида амалга оширилса, бундай кураш йўлига кирганлар ҳокимият вакиллари ва фуқаролардан давлатнинг бош қонуни бўлмиш Конституция ва унинг бошқа барча қонунларида белгиланган фуқароларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини ҳурмат ва ҳимоя қилинишини талаб қилиб бораверсалар ҳар қандай ҳокимият охир оқибатда ё бу талабларни бажаришга, ёки, уларни бажаришга қурби етмаса, истеьфога чиқишга мажбур бўлади.
Ўзбекистон Озодлик Ҳаракати ана шундай кураш йўлини танлаган.
2016.05.21

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракатининг ДАСТУРИ (лойиҳа)

Post by Admin Wed May 25, 2016 5:11 am

Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракатининг ДАСТУРИ (лойиҳа)

Ҳокимиятга даъвогар бўлган ҳар бир сиёсий ташкилот биринчи навбатда ўзини халққа таништириши ва ўзининг асосий мақсад ва вазифаларини элу юртга ошкора билдириши лозим.

Шу нўқтаи назардан  Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ўзининг қуйидаги ДАСТУР лойиҳасини баён қилади ва Ҳаракат Қурултойида қабул қилингач жамоатчиликка тақдим этилади.

Бизнинг Дастуримиз уч бўлимдан иборат:
Сиёсий, Иқтисодий  ва Ижтимоий дастурлар.
Қуйида ана шу уч масаланинг асосий таркиби келтирилади. Дастурлар тўлиқ шаклда кейинчалик алоҳида чоп этилади.


I. Сиёсий Дастур
- сиёсий кураш ва унинг босқичлари ҳақида;
- мавжуд режимни ҳокимиятдан четлатиш йўллари;
- Янги ҳокимиятни иқтидорга олиб келишдаги дастлабки қадамлар:
  а) Ўтиш Даврида* мамлакатда сиёсий бошқарувни таьминловчи Муваққат ҳукумат**
  б) Ўтиш Даврининг асосий масалалари, уларнинг ечимлари
  с) Ўтиш Даврида маҳаллий ва Марказий ҳокимият тизимлари ва уларнинг фаолиятлари
- мамлакатда кенг кўламда демократик ислоҳотларни босқичма босқич амалга ошириш ҳақида Муваққат Ҳукуматнинг Миллий Концепцияси***, унинг тадбирлари ва амалга ошириш йўллари

II. Иқтисодий Дастур
Ўтиш Даврида барча иқтисодий масалалар токи мамлакатда эркин, демократик сайлов йўли билан Янги Ҳокимият тузилгунга қадар Муваққат Ҳукумат тарафидан, унинг Махсус Иқтисодий Дастури орқали ҳал қилиб борилади.
Бу Иқтисодий Дастур ўз ичига олиши лозим бўлган энг асосий масалалар мажмуаси:
- болалар, оналар ва қарияларни ижтимоий ҳимоялаш учун зарур бўлган иқтисодий тадбирлар;
- халқнинг ўз ўзини таьминлашига имкон берадиган қонунлар мажмуаси ва уларни амалда ишлашини таьминлаш механизмлари;
- чэт элларда саргардон бўлиб юрган миллионлаб Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтиб келишлари учун зарурий чора тадбирлар ва ислоҳотлар руйхати;
- мамлакат миқёсида марказий ва маҳаллий ҳокимият тизимлари томонидан ўтказилиши лозим бўлган Ўтиш Даврининг Умумий Иқтисодий ва Ижтимоий Ислоҳотлар руйхати.


III. Ижтимоий Дастур
Бу дастурни тузишдан асосий мақсад болалар, оналар, қариялар, ногиронлар, касаллар ва ишсизларни ижтимоий томондан ҳимоя қилиш ва уларга кўрсатилиши лозим бўлган барча табдир ва чораларни давлат ва жамият тарафидан аниқ белгилаб чиқишдан иборатдир.
Бу тадбирларнинг барчаси аниқ белгиланиши, уларни амалга оширишда муттасадди ташкилотлар ва маблағлар ҳажми ҳокимият қабул қилган қонунлар асосида амалга оширилиши ва уларни амалга оширишни назорат қилиш механизмлари мукаммал ҳолда ишлаб чиқилиши лозим.  

...............//...............//................//.................//..........//.............//..........................//.............................//..................//......................

Бу уч асосий масала (сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар) Ўтиш Даврида Муваққат Ҳукуматнинг гарданига юклатиладиган асосий масалалардир.

Муваққат Ҳукуматнинг ваколати токи эркин ва демократик сайловлар орқали Янги Парламент, у эса ўз навбатида Парламентдаги энг кўп ўринларни эгаллаган партия(ёки блок)аъзоларидан ташкил топган Янги  Ҳукумат тузилгунга қадар фаолият юритиши Ўтиш Даврининг барча ҳужжатларида аниқ кўрсатилиши керак.

Диктатурадан озод бўлган эркин Ўзбекистоннинг сиёсат майдонига кириб келадиган ҳар қандай сиёсий кучлар эса аввал партиялар кўринишида шаклланиб, Мувақққат Ҳукуматнинг Адлия вазирлигида руйхатдан ўтиб, Ўтиш Даври Дастурларида кўрсатиладиган Янги партиялар тузилиши талабларига жавоб бериши лозим бўлади.


Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракатининг асосий мақсадларидан бири айнан ана шу, яьни жамият ва барча фуқароларни янгича яшаш, ҳур фикрлаш, ҳокимиятни бошқариш тизгинларини ўз қўлига олиш, ўзининг мақсад ва истакларини сиёсий ташкилотлар, касаба уюшмалари ва турли туман жамоат ташкилотлари орқали амалга оширишни аста секинлик билан халққа ўргатиб боришдир.
Халқ ўз ҳақ ва ҳуқуқларини ўрганиб уларни ҳурмат қилишни талаб қила оладиган даражада шаклланмагунча Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ўз фаолиятини давом эттираверади.

Ўзбекистонда эркин фаолият юритувчи барча сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари юридик кўринишда шаклланиб фаолият юрита бошлаган даврда Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати ўз фаолиятини шаклан ўзгартириб, у ҳам сиёсий партияга айлантирилади ва бошқа партиялар билан тенг асосларда ҳокимият учун кураш олиб боради.

Мувақққат Ҳукуматнинг Адлия вазирлигида руйхатдан ўтган янги партияларнинг дастур ва низомлари янги замон ва халқ талабларига жавоб беришлари лозим бўлади.
Бу талаблар мавжуд диктатурага қарши курашган ва уни ҳокимиятдан кетказишда фаол иштирок этган партиялар, ҳаракатлар, жамиятлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳамда мустақил курашчан шахслар томонидан тузилган Умумий Миллий Келишувда**** аниқ қилиб кўрсатилган бўлиши керак.

Ушбу кунда Ўзбекистонда Ислом Каримов раҳбарлиги остида диктатура шаклида фаолият юритаётган ҳокимият вакиллари Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилмаётирлар, қонунларни бузаётган ва уларни оёқ ости қилаётган ҳокимият вакиллари ва турли туман амалдорларга қарши қонуний йўллар билан ҳеч қандай чоралар кўрилмаяпти.

Фақат бир одам Ўзбекистон қонунларини бузишда ҳаддидан ошиб кетган ҳокимият вакилларини жазолаш – уларни ишдан олиш, суд қилиб жазолаш каби ишларни ўз қўлида маҳкам ушлаб турибди. У одам Ислом Каримовдир. Аммо Ислом Каримовнинг ўзи йўл қўяётган хатолар, у қўл урган жиноятлар ҳақида бирор ҳокимият органи ёки вакили гапиришга журьат қила олмайди.

Айни пайтда президент Каримовдан ташқари бош вазир ҳам, Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси ҳам турли туман ҳокимият вакиллари устидан назорат ўрнатиш, уларни кузатиш, уларга қарши провокацион ҳаракатлар қилиш каби ишларни олиб боришади.

Ўзбекистон фуқароларининг Конституцион ҳақ ва ҳуқуқлари ҳокимиятнинг барча органлари томонидан ва айниқса Миллий Хавфсизлик Хизмати, Ички Ишлар вазирлиги, Божхона хизмати ва Солиқ идораси томонидан доимий ва сурункали равишда оёқ ости  қилинмоқда.

Ҳокимият вакилларининг бундай ноқонуний ҳатти ҳаракатларига қарши на прокуратура, на адлия вазирлиги, на суд органлари бирор чора тадбир кўра олмайдилар, чунки уларнинг тиллари ва қўллари якка ҳукмрон Ислом Каримов томонидан маҳкам боғлаб ташланган.

На Конституцион Суднинг, на Олий Мажлис вакилларининг бундай қонунбузарликларга қарши бирор нарса дейишга журьатлари етмайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш асосий вазифаси бўлган Прокуратуралар ва Ички ишлар вазирлигининг ходимлари президент Каримовдан сўрамасдан қонунни бузган бирор ҳокимият вакилига қарши жиноий иш оча олмайдилар. Ана шу ерда диктатура халқаси ёпилади.

Диктатура вакиллари қонунларни бузаверадилар, ҳеч ким уларни бу қонунбузарликларини тўхтата олмайди.
Онда сонда президент Каримовнинг чангалига тушиб қолган амалдорларни ишдан олиш билан муаммони ечиб бўлмайди.
Каримовнинг назари тушмаган юзлаб , балки минглаб амалдорлар ҳар куни Ўзбекистоннинг истаган қонунини ҳеч тап тортмасдан бузишларда давом этаверадилар ва уларни онда сонда, бир иккитасини ишдан олиш билан умумий сиёсий тартибни ҳам, мамлакатдаги умумий сиёсий вазиятни ҳам ўзгартириб бўлмайди.

Давлатни бошқаришда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазиятни ўзгартиришни ягона усули бу қонунларни амалда бажарилишини таьминлай олишдир. Бу учун ана ўша қонунларни амалда бажарилиши таьминлай оладиган, юксак малакали кадрларга эга бўлган замонавий, демократик ҳокимият тузилиши керак.
Бу ривожланган жаҳон давлатлари тажрибасидан кўриниб турган сиёсий аксиомадир.

Мамлакат қонунларини амалда бажарилишини таъминлай олмаган бирор ҳокимиятнинг давлатни бошқаришдек буюк ва ўта жиддий вазифани ўз елкасига олишга на юридик, на инсоний нўқтаи назардан ҳаққи йўқ!

Бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган диктатура режимига қарши мухолифатда бўлган Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракатининг сиёсий кураши асосан бир нарсага - Ислом Каримов раҳбарлигидаги мавжуд ноқобил Ҳокимиятни истеъфога чиқариш ва унинг ўрнига халқ ўзи сайлаган одамлардан иборат Янги Ҳокимиятни иқтидорга келтиришга қаратилган.

Тушунтиришлар:

*- Ўтиш Даври деганда мавжуд яккаҳокимликдан тузилиши жиҳатидан парламентар, сиёсий жиҳатдан демократик қадриятларга ва кўппартиявийликка асосланган халқ ҳокимиятига ўтиш даври назарда тутилади.

**- Муваққат Ҳукумат бу Ўтиш даврида тузиладиган вақтинчалик Ҳукумат бўлиб, унинг асосий вазифаси бўлажак илк эркин ва адолатли демократик сайловларгача мамлакатни бошқаришни ўз бўйнига олади. Муваққат Ҳукуматни тузиш эса Муқобил Ўзбекистон гуруҳининг саъйи ҳаракатлари билан Ўзбекистон сиёсий саҳнасида фаолият юритаётган барча сиёсий кучларни бир умумий форумга чақириб, ўша ерда маслаҳат билан ҳал қилиниши лозим бўлган масаладир. Муваққат Ҳукуматнинг энг асосий вазифаси бу - илк демократик сайловларни тайёрлаш ва уни халқаро ва миллий жамоат ташкилотлари назорати остида адолатли ўтказишни таьминлашдир. Сайлов ўтказилиб янги Парламент тузилгач у ерда энг кўп овоз олган партия ёки бир неча партиялар блокига янги ҳукумат тузиш вазифаси топширилади. Янги ҳукумат тузилиб, у парламент тасдиғидан ўтиши билан Муваққат Ҳукумат тарқатиб юборилади.
 
*** - Миллий Концепция – бу Муваққат Ҳукуматнинг ўзининг илк мажлисида қабул қиладиган ва Ўтиш Даврида мамлакатни бошқариш тартиб қоидалари битилган ва Ўзбекистон сиёсий саҳнасида фаолият юритган барча сиёсий ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан Муқобил Ўзбекистон гуруҳи томонидан тайёрланган Форумда кўпчилик овоз билан қабул қилинган Давлатни Ўтиш Даврида Муваққат Ҳукумат тарафидан бошқариш битигидир.

**** - Умумий Миллий Келишув – бу Ўтиш Даврида мамлакатни кимлар ва қандай бошқаришини аниқлаб берувчи ва Муқобил Ўзбекистон гуруҳи томонидан чақиралажак Форумда барча сиёсий ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва фаол мустақил шахслар иштирокида тузиладиган махсус шартномадир. Бу шартномада Миллий Концепция ва Муваққат Ҳукумат тузишнинг барча тартиб қоидалари кўрсатилиши назарда тутилади ва у умумий миллий келишувда халқнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Бу шартномани тайёрлашда имкон қадар ҳалқнинг барча қатламларидан, шу жумладан бугунги кунда мавжуд ҳукумат ва Олий мажлис таркибида бўлган ва ўзининг сиёсий дунёқарашлари, демократик ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиши билан ажралиб турадиган шахслар ҳам қатнашишлари тадбири жоиздир.  




2016.05.25

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Муқобиллик нима?

Post by Admin Thu May 26, 2016 7:42 am

Муқобиллик нима?
(Бозор ва сиёсатдаги муқобилликлар ҳақида).

Кўпчилик “муқобил” деган сўзга ва унинг маъносига кўп ҳам эътибор беришмайди ҳолбуки у ҳар қандай жамиятдаги ҳар бир инсон учун ўта мўҳим сўздир.

Муқобил сўзини рус, швед ва инглиз тилларида “альтернатив” дейишади. Бу сўзнинг асосий маъноси бир бири билан рақобатлаша оладиган икки нарсага айтилади. Бир муаммонинг турли хил ечимлари муқобил ечимлар дейилади.

Муқобиллик ҳаётда ҳар қадамда учрайди. Улар ичида кўзга энг кўп ташланадиган ва биз тез тез дуч келадигани бозордаги муқобилликдир.

Фараз қилингки, бир кичик шаҳарчани бозорчасида бир деҳқон эрта тонгдан сабзи, пиёз, картошка каби маҳсулотларини сотишни бошлаб юборди.

Наҳорга ош берадиган тўйчи борми, ёки бошқа бирор эрталаб тонгда ош узатадиган маърака борми ёки тонгда бозор қилишни одат қилган одам борми, хуллас бир неча харидорлар деҳқонни атрофида ўймалашади, унинг сабзи, пиёзини қараб кўришади.

Бозорда ундан бошқа сабзавотлар сотадиган одам йўқ бўлгани учун бу деҳқоннинг ошиғи олчи, чунки у ўзи ягона сабзавот сотувчи бўлгани учун ўз маҳсулотларига оғзига келган нархларни қўяди.

Унинг қўйган нархларига ва маҳсулотини сифатига, масалан думи юлинмаган ва чириклари тозалаб олиб ташланмаган сабзиларга норозилик билдирган харидорга сотувчи деҳқон “Сабзини титкиламанг, уни думини ва чиригини уйингизга борганда тозалаб оласиз, нархи фалон сўм, ёқмаса мени маъзур тутасиз” дейиши мумкин.

Бозорда бошқа сабзавот сотувчи деҳқон бўлмагани учун бечора харидор ўша думлари юлинмаган, чирик жойлари кесиб ташланмаган сабзини сотувчи айтган бахода сотиб олишга мажбур бўлади.

Аммо орадан бирор фурсат ўтиб бозорга яна бир деҳқон сабзи, пиёзлар олиб келиб сотишни бошласа биринчи деҳқоннинг ҳоври анча тушиб қолади. Чунки энди бозорда муқобил, яьни рақобатчи деҳқон пайдо бўлган эди ва янги келган деҳқон тезроқ маҳсулотларини сотиб кетиш учун сабзи ва пиёзини нархини сал арзонроқ қилиб ва уларни тозалаб сота бошласа энди харидорлар уни атрофини ўраб олишади.

Бундай рақобат/муқобиллик сабабли бозори касод бўлишидан қўрққан биринчи деҳқон энди сал ўпкасини босиб ва эсини йиғиб олиб, у ҳам ўз сабзавотларини тозалай бошлайди, сабзиларини думларини юлиб, чирик жойларини кесиб ташлайди ва сабзини нархини сал туширади.
Қарабсизки харидорлар секин аста унинг ҳам маҳсулотларини ола бошлайдилар. Натижада ҳам харидорлар хурсанд, ҳам сотувчи деҳқон хурсанд.

Бу муқобиллик, яьни соғлом рақобатнинг мевасидир ва ундан жамиятдаги барча томонлар фақат фойда кўришади, одамлар инсоф билан иш юритишга ўрганишади.

Энди фараз қилингки, ўша бозорни бир мафия эгаллаб олди. У бозордаги барча сотувчиларга ўз талабларини айтади: “Ҳар биринг маҳсулотларингни фалон нархларда сотасан. Мен эса сизларни ва маҳсулотларингни кечаси қўриқлайман, кундузи эса сизларни турли туман ўғрилардан ҳимоя қиламан. Унинг эвазига сизлар менга товон тўлайсизлар. Бўлмаса ҳамма маҳсулотингни тортиб оламан ва ўзингни бозордан ҳайдайман” деб дағдаға қилади.

Энди сотувчилар бир бирлари билан рақобат қила олмайдилар чунки маҳсулотларини сал арзонроқ сотсалар ва даромаднинг бир қисмини мафияга тўласалар у ҳолда ўзларига жуда оз фойда қолади. Мафияга қулоқ солмасалар бозордан ҳайдаладилар.
Бу нарсаларни барчаси бозорни касалланишга, сотувчилар ва харидорларнинг норозиликларига сабаб бўлади.

Аммо улар ўз норозиликларини ичларига ютишга мажбурлар, сабаби мафиянинг одамлари ҳар қандай норози одамни уриб калтаклашлари ёки бозордан ҳайдаб чиқаришлари мумкин.

Сиз ана шундай бозорга бориб харид қилишни истармидингиз?

Энди фараз қилингки, бугунги Ўзбекистоннинг Сиёсат бозорини ана шунақа Мафия эгаллаб олган. Уларнинг бошлиқлари Каримов, Мирзиёев, Иноятовлардир. Улар Ўзбекистоннинг сиёсат бозорида на муқобиллик асосида соғлом савдо қилишга йўл қўядилар, на сотувчилар топган фойдани ўз ҳолига қўйишга рози бўладилар. Бу Мафия бозорни соғлом рақобат эмас балки ўзлари бошқаришни истайдилар.

Улар бирор мухолифат партиясини тан олишни истамайдилар, фақат ўзлари тузган 5та чўнтак партияларига сиёсат бозорида фаолият юритишга имкон берадилар. Аммо Ўзбекистон қонунларида Сўз, Фикр, Эътиқод, Матбуот эркинликлари йўл бериш лозим дейилган.

Афсуски бу эркинликлар ҳозирча фақат қоғозда, эркин рақобат ва муқобил курашга мана 25 йилдирки йўл берилмаяпти.

Президент Каримов айтадиган "муқобил " партиялар аслан муқобил эмас. Буни биргина мисол билан иcбот қилиш мумкин: 5 расмий партиядан бирортасининг бирорта вакили, бирор марта бўлсин на Каримовни, на Мирзиёевни, на Иноятовни ошкора танқид ҳам, улар ўрнига муқобил номзодларни ҳам таклиф қила олмайдилар.

Каримов президент сайловларида ўзини, халқни ва чет элликларни алдаш учун "Мана бизда муқобил номзодлар иштирокида президент сайловлари ўтказилаяпти" дейди ва 3..4та ҳокимиятга содиқ/лоял кимсаларни "муқобил" номзод сифатида руйхатга олдиришга имкон беради.

Аммо у бечора, сохта муқобил номзодлар ўз рақиблари бўлмиш Ислом Каримовни бир сўз билан бўлсин танқид қила олмайдилар, "Мени сиёсий дастурларим Ислом Каримовнинг дастурларидан яхшироқ, И.Каримовнинг дастурларида мана бундай хатолар бор" дея олмайдилар.

Худди шундай Парламент сайловларида ҳам бирор номзод ошкора бирор давлат амалдорини танқид қила олмайди, улар сиёсатда арава олиб қочишдан, қуруқ гапларни гапиришдан, президент Каримовнинг "доно ва ўткир" сўзларини такрорлаб, Каримов айтган йўлдан бориш лозим дейишдан нарига ўта олмайдилар, бирор соҳада бўлсин жиддий сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар дастурларини таклиф қила олмайдилар. Чунки улар том маънода асл муқобил номзодлар эмаслар!


Шунинг учун бугун Ўзбекистонда Сиёсат бозори касодга учраган, уни эгаллаб олган мафия вакиллари эса сотувчи ёки харидорларнинг ҳаётини эмас балки ўзларининг зўравонлик ва ҳаром йўллар билан топган бойликлари эвазига фаровон ҳаёт кечиришни ўйлашади холос.
Бизнинг мақсадимиз деҳқон бозорида ҳам, сиёсат бозорида ҳам ҳамиша соғлом рақобат бўлишини таьминлашдир. Чунки соғлом рақобат бор жойдагина ҳаёт тўғри ва яхши ривожланиши мумкин холос.

Ҳазратқул Худойберди
2016.05.26

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Ўзбекистон Озодлик Ҳаракатининг Маслаҳат Мажлиси ҳақида

Post by Admin Mon Aug 22, 2016 11:25 am


ЭСЛАТМА!
Ўзбекистон Озодлик Ҳаракатининг Маслаҳат Мажлиси 17-18 Сентябр кунлари ўтказилиши бундан 3 ой олдин эълон қилинган эди.
Манзил Norrköping, Sweden.
Мажлис кунигача бир ойдан озроқ вақт қолди.
Ватан ва халқ ташвишини ўйлаган ва ушбу анжуманда иштирок этишни истаган ҳар бир инсон бизга хабар берсин ва ҳозирданоқ мажлисга етиб келишни режалаштирсин.

Келадиганлар сонига қараб Мажлис куни яна бир бор унга 2ҳафта қолганда қайтадан маьлум қилинади.

Мажлис ҳақида кимда қандай савол бўлса шу ерда ўз фикрини ёзиб қолдирсин.

Ўзбекистон Озодлик Ҳаракатининг ташкилий қўмитаси
2016.08.22

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон - Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan Empty Re: Ўзбекистон ОЗОДЛИК Ҳаракати / О Движении СВОБОДА Узбекистана / About Movement FREEDOM in Uzbekistan

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum