Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг

Go down

Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Empty Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг

Post by Admin Fri Nov 06, 2015 4:11 am

Денгиз каби эрур сенинг ҳаётинг
Доим бўлсин зарур лангар залворинг

Инсонни ҳаёти гуёки денгиз сафарига чиққан сайёҳнинг денгиздаги саргузаштларидек, гоҳида улар гўзал ва ғаройиботларга тўла, гоҳида эса бу сафар ўзининг даҳшатли тўлқинлари ва довуллари билан сени эсанкиратиб қўйиши ҳам мумкин.

Суратни катталаштириш учун Enlarge деган ёзўвни босинг!
Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Dengiz10

Суратни катталаштириш учун Enlarge деган ёзўвни босинг!
Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Dengiz11

Суратни катталаштириш учун Enlarge деган ёзўвни босинг!
Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Dengiz12

Суратни катталаштириш учун Enlarge деган ёзўвни босинг!

Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Dengiz13

Суратни катталаштириш учун Enlarge деган ёзўвни босинг!
Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Dengiz14

Суратни катталаштириш учун Enlarge деган ёзўвни босинг!
Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Dengiz15

Суратни катталаштириш учун Enlarge деган ёзўвни босинг!
Лангар тошлар.
Инсоннинг қудрати ва ҳаётда ўзини мустаҳкам ва узоқ муддат тута билиши 5 нарсага чамбарчас боғлиқ экан.
1. Ақлий қудрат тошига
2. Жисмоний қудрат тошига
3. Маънавий қудрат тошига
4. Рўҳий қудрат тошига
5. Моддий қудрат тошига
Фараз қилинки у бир қалин ва кенг тахта устида турибди.
Тахта эса денгизда сув узра сузиб кетмоқда.
Тахтанинг қоқ ўртасида битта ва унинг тўрт бурчагида тўртта юқоридаги лангар тошлар қалин занжирлар билан боғланган.
Денгиз гоҳида сокин, гоҳида тўлқинланиб туради.
Денгиз нисбатан сокин пайтида инсон лангар тошларини тахта устида сақлаб, ўзи ясаган елканларини кўтариб секин аста денгиз узра ўзи кўзлаган узоқ ва яқин манзиллар сари сузиб кетаверади. Гоҳида оқимни маромига қараб сузади, гоҳида эса шамол ва билакдаги кучлари билан ўзи истаган томонларга қараб шиддат билан сузади.
Аммо энг даҳшатлиси шуки, денгизда улкан ва кучли тўфонлар ва довуллар бўлиб туради.
Айнан ана ўша довулли ва тўфонли кунларда инсонга унинг ана ўша бешта лангар тошлари асқотиб қолади.
У кескин чайқалаётган тахта устида ўз мувозанатини сақлаб қолиш ва денгизга сирғалиб тушиб кетмаслик учун ўзининг лангар тошларини дарҳол тинимсиз чайқалиб турган денгизга ташлайди.
Ана энди ўзингиз фараз қилиб кўринг, денгиз бу бизнинг кундалик ҳаётимиз. Агар ана ўша лангар тошларни биттаси бўлмаса инсоннинг денгиз узра ўз ҳаётини сақлаб қолиши нақадар қийинлашади.
Агар лангар тошларни иккитаси ёки учтаси бўлмасачи?
Биргина тош билан у ўз тахтаси устида жон сақлаб қола оладими?
Бу тошлар аҳамиятини ва кундалик ҳаётнинг ўнқир чуқурларини тушунган одам имкон қадар эртароқ ана ўша 5 тошни топишга, уларни вақт ўтган сари каттароқ тошлар билан алмаштиришга ва шу билан ўз ҳаёт кемасини имкон қадар узоқроқ денгиз узра сузиб юришга эришиши ва ўзи кўзлаган узоқ манзилларга етиб бориши мумкин.
Донишмандлар "Керакли тошнинг оғирлиги йўқ" деб бежиз айтишмаган.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Empty ҲИССИЁТ ВА МАТОНАТ ЖУФТЛИГИ ҲАҚИДА

Post by Admin Wed Dec 28, 2016 2:48 am

ҲИССИЁТ ВА МАТОНАТ ЖУФТЛИГИ ҲАҚИДА
(Абдулла Шернинг "Хуруждан сўнг ёзилган шъери"(https://www.facebook.com/abdulla.sher.7/posts/1737061853277027 ) сабаб ёзилган айрим изоҳларга муносабат).

Ҳиссиётдан қўрқиш эмас балки ундан, унинг борлигидан фахрланиш лозим.
Айнан ҳиссиёт бу дунёни янгилаган, инсонларни ҚУЛЛИККА, ФЕОДАЛИЗМГА, КАПИТАЛИЗМГА ВА НИҲОЯТ ИМПЕРИАЛИЗМГА ҚАРШИ КУРАШЛАРГА ЧОРЛАГАН!

Спартак, Жанна Д`Арк, Широқ, Тўмарис, Темурмалик каби инсонлар юракларида ёниб турган алангали ҳиссиёт ёрдамида аввал ўзлари, кейин эса миллионларни ўз ортларидан эргаштириб ЗУЛМ, ЗУЛМАТ, ҚАБОҲАТ, ЖАҲОЛАТ каби иллатларга қарши буюк курашга кирганлар.

Уларнинг изидан борган жадидлар, кейинчалик Бирликчилар ва Эркчилар, Тўмарисчилар ва Эркин ёшлар Ўзбекистонда ҳам зулмга қарши буюк курашга кирдилар ва бу кураш бугун, айни кунларда ҳам давом этмоқда!

Ҳиссиётдан қўрқиш керак эмас балки унинг оловидан, унинг оловли тафтидан баҳраманд бўлмоқ лозим!

Юрагида ҳиссиёти бўлмаган одам на шьер бита олади, на куй басталашга қурби етади, нада зулмга қарши курашга кира олади.

Айни пайтда Ҳиссиёти кучли инсонда Матонат ҳам кучли бўлмоғи лозим.

Матонатсиз ҳиссиёт инсонни хароб қилади.
Ҳиссиётсиз матонат эса инсонни золимга айлантиради.



Матонат ва Ҳиссиёт бирлашган жойдагина Ғазаб бўронлари Адолатсизликка қарши шиддат билан айлана бошлайдилар, Зулм ва Жаҳолат кучайган сари уларга қарши Ғазаб ва Норозилик Бўронлари ҳам кучая бошлайдилар ва вақт ўтиши билан улар борган сари кучланиб ниҳоят Қудратли Довулга айланадилар.

АДОЛАТНИНГ БУ ҚУДРАТЛИ ДОВУЛИ аёвсиз курашга кирар экан у ўз йўлларида турган ҳар қандай тўсиқларни аёвсиз тилка - пора қилиб унга эргашган инсонлар ёрдамида АДОЛАТ, ЁРЎҒЛИК, ЭРКИНЛИК ВА ОЗОДЛИК САРИ ЙЎЛЛАР ОЧАДИ!

Ҳазратқул Худойберди
2016.12.28

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Empty Курашчи дўстларимга

Post by Admin Wed Dec 28, 2016 3:38 am

Курашчи дўстларимга

Қабоҳатга қарши курашга кирсанг,
Жаҳолат, Зулмни сен ёмон кўрсанг,
Билгинки ҳар инсон севадур сени!
Аллоҳ ҳам бу ишда қўллайдур сени!

Токи инсон экансен ёнсин юрагинг!
Ёнғинлар пурка сен бўлса аламинг!
Юрган йўлларингда учқунлар отиб,
Ерларни титратсин босган қадаминг!

Золимлар титрасин ҳар бир сўзингдан,
Дуторнинг торлари синсин куйингдан,
Осмон тарс ёрилсин чақмоқлар отиб ,
Адолат Қуёши портлар ғазабдан!

Сен асло берилма аламга дўстим.
Ҳеч қачон тушкунлик босмасин сени!
Қалбингдаги оловинг учмасин зинҳор,
Ғафлат уйқулари босмасин сени!

Сен ёлғиз эмассан эй азиз дўстим!
Ёнингда мен борман, оловдир тафтим!
Менда ҳам ёнадур ғазабнинг ўти!
Адолат истагим бир умр дўстим.

Аммо йўлларимизда душман кўп экан,
Қабоҳат, Жаҳолат, Зулмат кўп экан.
“Мен ҳам одамман “деб кеккайиб юрган,
Иймонсиз маразлар жуда кўп экан.

Аммо ундай инсонлар ўткинчи бари,
Хашаклар дарёда оққани каби.
Сендур аслан дарёнинг асл қудрати!
Денгизларни тошдирар инсон ваҳшати!

Шу сабаб кўнгиллар ғурурга тўлсин!
Жаҳолатга қаршилар чўқ бисёр бўлсин!
Ана шунда бу дунё чароғон бўлгай,
Курашчи дўстларга Аллоҳ ёр бўлгай!


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Empty Буюк келажакми ёки оддий кун?

Post by Admin Fri May 26, 2017 4:03 am

Буюк келажакми ёки оддий кун?

“Буюк келажак” деб тўқиб сен чўпчак,
Ўзнида, халқнида алдама кўппак.
Осмондаги юлдузни урмоқчи бўли,б
Тошга қоқилиб ғурра оласан сўтак.

Сафарга чиққаннинг ташвиши йўлдур.
Хуржундаги сувию бурда нонидур.
Довон орти саройни кўзламайди у,
Унинг асл ташвиши хатарсиз йўлдур.

Ҳар инсон тинчгина яшасам дейди.
Бурда ноним қийналмай ошасам дейди.
Адолат, ҳақиқат бўлса бас унга,
Йўлларимга тўсиқлар қўймангиз дейди.

Ҳукуматда ўтирган эй сен гўрсўхта!
Оддий халққа бақирма, бўлсангда тахтда.
Унутма - нонингни кимдан оларсан,
Кимнинг овозларига доим маҳталсан.

Ўзинг ҳам, миршабу вазирларинг ҳам,
Гуррос гуррос юргучи соқчиларинг ҳам,
Халқнинг хизматида бўлмоғинг лозим!
Агар эплай олмасанг кетмоғинг лозим!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Empty Маслак: Сиёсатчи

Post by Admin Wed Aug 16, 2017 6:06 am

Агар кимдир сиёсат билан асосан бойлик орттириш, бирор мансабни эгаллаш каби қандайдир шахсий мақсадлари йўлида шуғулланаётган бўлса билингки, у одам, ўзини ким деб аташидан қатьий назар, сиёсатчи эмас.
Яна бир нарса: Сиёсатчиларни қандайдир лавозимларга тайинлаш мумкин эмас. Уларни қандай инсонлигига қараб фақат сайлаш мумкин холос.


Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Siyosa11

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг Empty Re: Денгиз каби ҳаётинг ва сени лангар тошларинг

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top


 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum