Форум_Ўзбекистон

stopdictatorkarimov.com Сайтимдаги ЎЗБЕКЧА мақолалар

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

stopdictatorkarimov.com Сайтимдаги ЎЗБЕКЧА мақолалар

Post by Admin on Sat Mar 21, 2015 7:06 am

Каримов тўдасининг ваҳимаси ва 180 градус тескари фикрлаш ҳақида

Ўзларини "Ўзбекистон Парламентининг Қуйи палатаси депутатлари" деб ҳисоблайдиган аммо аслан Ислом Каримов бошқарадиган Давлат Жиноятчилар Тўдасининг бир гуруҳ галстук таққан малайлари ушбу кунларда шиддат билан ривожланиб кетаётган сўнгги ахборот технологиясидан ваҳимага тушиб қолишган кўринади.


Устига устак ана шу янги технологиядан унумли фойдаланган ҳолда сафлари шиддат билан кенгайиб бораётган янги замон фуқаролари Ҳокимиятда ўтирган бу дарди бедаволарни капалакларини учириб юборган шекилли улар ўзлари гапираётган нарсани ҳам охиригача англаб олмаётирлар. Ишонмайсизми?

Бўлмаса эътибор беринг, улар шу кеча кундузда нималар деб алжирамоқдалар:

Аввалига Шайка Бошлиғи шундай деди:
"Бугун интернетнинг тез сурьатлар билан ривожланиб кетаётганини, унинг ёрдамида дунёнинг истаган нўқтаси билан тезда боғланиб, ахборотларни оператив ва тез олиш, шу йўллар билан ўзининг билими ва дунёқарашини кенгайтиришнинг мўҳим аҳамияти ва беқиёс имкониятларини ҳеч ким инкор қила олмайди. Биз ўз ҳамюртларимизнинг интернетнинг беқиёс имкониятларидан кенг фойдаланишларини ҳар томонлама қўллаб қўвватлаймиз. Яна бир бор қайтариб айтаманки (Шайка бошлиғи унинг гапларини КЕРАКЛИ ОДАМЛАР(МХХ,ИИВ исковучлари) ТЎҒРИ, яъни у истагандек тушунишлари учун "ҚАЙТАРИБ АЙТАМАНКИ" деган паролни албатта ишлатади), биз ўз ўзини изоляция қилишга олиб борадиган йўлларни, ахборотларни чеклаш учун қандайдир деворлар қўйишни умуман қабул қила олмаймиз. Аммо (!!! Исковучларни ОГОҲЛАНТИРИШ!) атрофимизда, яқин ва узоқ регионларда бўлаётган нарсаларни ҳисобга олган ҳолда, биз айрим бузғунчи кучлар интернетдан ўзларининг қора ниятлари йўлида фойдаланиши, ёшларни йўлдан уришга ҳаракат қилиши, уларнинг ҳали ҳаётнинг пасти баландини тушунмаган ёш онгларини заҳарлашга уринишлари мумкинлигини ва бу нарсалар оҳир оқибатда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътиборсиз қолдиришимиз асло мумкин эмас".

Шайка бошлиғини бу гапларини "тўғри тушунган" шайка аъзолари, ээ, кечирасиз, Ўзбекистон Парламенти Қуйи палатасининг деупатлари уларни қуйидагича талқин қилдилар:

""Биз ёшларни тўғри тарбия қилиш, мустақил ва оқилона фикрлаш, оқни қорадан, дўстни душмандан ажрата билиш, ўтмишдаги тарихий бойлигимиздан фаҳрланиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда тарбия қилишни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак" Манбаа http://www.regnum.ru/news/poli​t/1423775.html#ixzz1Ridf6qi7 )

Яъни ҳамма нарсалар 180 градус тескарисига тушунилиши керак, акс ҳолда бечора ёш онглар гангиб қолишлари ҳеч гап эмас. Бу нарсани 17 ёшли Зарнигор ўз вақтида, онаси Малоҳаат Эшонқулова ва онасининг ҳамкасаба ўртоғи Саодат Омоновалар мисолида аниқ тушунди (Зарнигорнинг фикрлари шу мақола остида келтирилган).

Яъни қора оқ дейилиши (яъни ҳукумат вакиллари, милисалар. ҳокимлар ва судлар қилаётган барча қонунбузарликлар тўғри дейилиши), душман дўст деб кўрилиши (бир бегуноҳни судраб кетаётган милиса дўст деб,судраб кетилаётган бечора эса душман деб), барча ҳақиқатни гапирувчилар, барча ҳур фикрловчилар душман деб, уларни қўлларини қайириб олиб кетувчилар, уларни ишдан бўшатувчилар ватанпарвар деб қаралиши керак.

Бундай 180 градус тескари фикрлайман деб ҳар қандай одамни жинни бўлиб қолиши ҳеч гап эмас!



Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 10-июл
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


Admin tomonidan Sat Mar 21, 2015 7:19 am da o'zgartirilgan; jami 2 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Зарнигор Ҳакимова

Post by Admin on Sat Mar 21, 2015 7:12 am

Журналистларнинг очлик ила норозилик акциялари.

Зарнигор Ҳакимованинг Твиттердаги қисқа сатрлари ва унга менинг жавобларим.

"Мен Зарнигорман. Аяжонимнинг қўл телефонлари +998977703575 , Саодат опанинг қўл телефонлари: +9989772736 61. Уй - 8371 274 8152

Ayajonimga, Saodat opaga o'xshab qiynalishni istamayman!

9 Jul.
Men ularning taqdiridan saboq oldim! KAtta bo'lib mustaqilhayotga qadam qo'ysam hech ham rost gapirmayman.
9 Jul
Essiz, ayajonim ham Saodat opa ham haq gapni aytmay, hamma hamkasblari qatori yo'lg'on so'zlab, ertak aytib elni eriklab yurishsa bo'larkan.
9 Jul
Rost gapni aytganlar hukumatga shunchalar yoqmaydimi?! Hech narsaga tushunmadim...
9 Jul
Nima, bu yolg'onchi dunyoda faqat yolg'onlar o'tadimi?!
9 Jul
Haqiqatni aytganlari uchun XALQ DUSHMANIga aylanishdimi?!!!
9 Jul
Yolg'on so'zlashdan, elga cho'pchak aytishdan toliqib, endigina rost so'zni aytishga jazm qilganlarida YOMON BO'LIB QOLISHDIMI?!
9 Jul
Bugungu kunga kelib ayajonim ham Saodat opa ham TV dan turib xalqni yolg'onlariga ishontirishdan, ommani aldashdan CHARCHASHDI!
9 Jul
TV minbaridan turib, kiprik qoqmay yo'lg'onni yamlamay yutishganlarida, xalqni aldaganlarida YAXSHI EDI!
9 Jul
Ayajonim, M. Eshonqulova va S.Amonova 20 yildirki TV da yolg'on gapirib kelishdi.
9 Jul
Men, Zarnigor Hakimova nima demoqchiman eshiting:
9 Jul
http://twitter.com/#!/Malohat_Saodat
Mavzuga oid xabarlar: Матбуот анжумани ўтказилмай қолди
-------------------------------------------------------------------------------------------------
Малоҳат, Саодат ва Зарнигорга менинг сўзларим:
Ass.alaykum.Sizlar asosiy gálabaga erishdinglar.Butun dunyoga Uzb.dagi vaziyatni kursatdinglar.
Iltimos,endi sekin asta ochlikdan Oydin Solih aytgandek, meva cheva tanovul qilib chiqinglar.Alloh uz panohida asrasin

Азиз ва жасур сингилларим. Кеча Матбуот конф.га одамлар келмаганидан ўксинманглар.Замон ҳам,одамлар ҳам ҳайратда ва қўрқувда.
Одамлар келмагани б.н бутун дунё билиб, ҳайратланиб турибди сизларнинг жасур қадамлариздан.Сиз етарли даражада курашдинглар.
Ҳозир элчихоналарга ҳам,бошқаларга ҳам кўп ишонадиган замон эмас.Ҳамма ўзидан қўрқадиган замон.
Ҳар қандай курашни бошлаш ҳам,тўхтатиш ҳам қийин.Курашни бошлаган уни гўзал ва талафотларсиз тугатиши керак.Шуни унутманглар

Мен сизлар ҳақингизда барча халқаро ташкилотларга (Амнисти Интернационал, ОБСЕ, HRW, Мемориал, Чегара билмас репортерлар, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ва бошқаларга) хабар тарқатдим, телефонларингизни уларга бердим.

Аллоҳ сизларни ўз паноҳида асрасин. Энди сизлар секин аста очликдан чиқиш тараддудини кўринглар. Ҳали олдинда катта курашлар турибди барчамизни олдимизда.

Сизлар келажакдаги курашларда ҳам қатнаша олишларингиз учун ҳамиша сиҳат саломат бўлишларингиз керак.


Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 10-июл

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

stopdictatorkarimov.com сайтидаги мақолалар

Post by Admin on Mon Mar 30, 2015 1:10 pm

ЎЗБЕКЧА

http://stopdictatorkarimov-ryska.ihrsu.org/wp-content/uploads/2015/03/Aktual.Uzbek_.htm

Айрим мақолаларнинг линклари очилмаслиги мумкин. Уларнинг линклари тикланмоқда ва яқинда бирин кетин ҳаммаси очила бошлайди.

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: stopdictatorkarimov.com Сайтимдаги ЎЗБЕКЧА мақолалар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz