Форум_Ўзбекистон

ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА! ДОЛОЙ КАРИМОВ!ДОЛОЙ ДИКТАТУРА!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА! ДОЛОЙ КАРИМОВ!ДОЛОЙ ДИКТАТУРА!

Post by Admin on Thu May 16, 2013 4:59 pm


Бу Гуруҳ унинг барча аьзолари томонидан бошқарилади. Ушбу Гуруҳ қайсидир бир инсонниинг, Жамиятнинг, партия ёки Ҳаракатнинг эмас балки эркин фикрловчи, ҳур фикрли инсонларнинг кўнгилли равишда Ўзбекистондаги зулмга қарши курашини бирлаштириш ва барқарорлаштириш учун фаолият олиб боради.

Бизнинг курашимиз Ўзбекистондаги Ҳокимятнинг барча тизимларини ноқонуний йўллар билан эгаллаб олган Ислом Каримов, Рустам Иноятов, Шавкат Мирзиёев, Баҳодир Матлюбов, Рустам Азимов ва уларнинг қўлларида қўғирчоқ бўлган вазирлар, депутатлар, имомлар, амалдорлар ва турли туман қўғирчоқ ташкилотларнинг ҳалққа қарши олиб бораётган жоҳилона сиёсатига қарши қаратилгандир.



Биз бу Гуруҳни "Каримов, Кет!" Гуруҳидаги бир тўда солиҳчилардан фарқ қиладиган Альтернатив Гуруҳ шаклида тузишга мажбур бўлдик. Чунки Диктатурага қарши курашга кирганлар бир бирларига қулоқ солишлари, барча ишларни бамаслаҳат қилишлари лозим. Ундан ташқари эртага, эртага бўлмаса индинга Каримов барибир кетади. Аммо Каримов ёки Каримовалар кетгани билан мамлакатда аҳвол ўзгариб қолмайди. Чунки каримовлар ўрнига ўша Гуруҳнинг номлари юқорида келтирилган вакиллари келишга аллақачон чоғланиб, Оқ Саройдаги тахтни. Каримовнинг кошоналарини ва унинг яккаҳукмронлигини мўлжаллаб туришибди.

Шу сабабдан биз Каримов оиласига ва у яратган Диктатурага ЙЎҚОЛ деймиз.
Диктатурага қарши курашувчи гуруҳлар энг аввало ўзлари демократ бўлишлари ва энг аввало ўзлари ўз Гуруҳлари, партиялари ва Ҳаракатларида яккаҳокимликка йўл қўймасликлари керак. Акс ҳолда улар "Бирлик" партияси, Бирдамлик Ҳаракати, "Эрк" партияси каби кичик қариндошлар , ака укалар ва таниш билишлар гуруҳларига айланиб, бошқаларни ҳам оғир кураш йўлларидан чалғитишлари мумкин.


Биз барча ҳур фиркловчи инсонларга Марҳамат, "ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА!" Гуруҳимизга ХУШ КЕЛИБСИЗ" деймиз.

https://www.facebook.com/groups/yuqolsin.diktatura/

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Для русскоговоряших соотечественников: Данная Группа называется "Долой Каримов! Долой диктатура!" Наша цель - эта борьба против Группы чиновников во главе с Исламом Каримовым, которые незаконными путьями захватили власть в Узбекистане и удерживают ее незаконными способами, насилием. беспределем, грубо нарушая конституционные права граждан Узбекистана.

Мы боремся как против семьи Каримова, так и клана вокруг Каримова, которые создали Диктатуру власти в Узбекистане и не хотять передать власть народу Узбекистана, которые являются настояшими хозяевами этой прекрасной страны под названием Узбекистан.

В нашей группе не будут руководителей, все члены этой группы имеют равные права и именно этим наша Группа будет отличатся от всех других групп, обществ, партий и движений.

Мы все вместе будет обсуждать интересные идеи по постепенному искоренению диктатуры в Узбекистане и создания там предпосылок для свободного, демократического общества во благо всех граждан и жителей нашей многонациональной и многоконфессиональной Родины. Добро пожаловать в нашу Группу!

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Инсоннинг сайлов ҳуқуқига эга бўлиш бахти

Post by Admin on Fri May 17, 2013 10:37 pm

Инсоннинг сайлов ҳуқуқига эга бўлиш бахти

Бугун мен Швеция телевидениеси орқали кўрсатилган Swing vote фильмини кўриб америкаликларга ҳавасим келди.

Тўғри, америкаликлар ҳаётининг барча қирраларига ҳавас қилиб бўлмайди, айниқса бу давлат раҳбарларининг жаҳоннинг турли туман бурчакларида ўзларининг геополитика деб аталмиш сиёсий аргументларини важ қилиб урушлар олиб боришлари ва бу урушларга улкан маблағлар сарф қилиб ҳам ўз фуқароларини, ҳам ўзга халқларнинг бошига кўплаб фожеалар олиб келишларига умуман ҳавас қилиб бўлмайди.

Аммо америкаликлар ва умуман Ғарбдаги демократик давлатлардаги бир нарсага мен доимо ҳавас қиламан. У нарсанинг оти фуқароларнинг ўз сиёсий раҳбарларини эркин сайловлар орқали танлашлари ва давлатни бошқаришни ўзлари истаган одамни қўлига топширишларидир.

Ана шу эркинлик АҚШда 223 йилдан бери бор. 1789 йилда АҚШ тарихида илк бора эркин сайловлар бўлган ва ўшанда халқ ўз хоҳиши билан Жорж Вашингтонни биринчи президент қилиб сайлаган эди.
Ўзбекистон тарихида эса 23 йил олдин Москва томонидан Ислом Каримов ЎзКомпартиянинг биринчи котиби қилиб сайланди. Бу дегани оддий тилда республиканинг раҳбари дегани эди.

Орадан 2 йил ўтиб Москванинг ҳукмронлиги СССР билан бирга чил парчин бўлди. Аммо Москва тайинлаб кетган одам мана 23 йилдан бери ҳали ҳам тахтда ўтирибди. Ўтган давр ичида Каримов 3 марта сайлов ўтказди ва ҳар сафар ўз ғалабасини ноқонуний йўллар билан таьминлаб келди.

Ҳолбуки Каримовга тарих худди Жорж Вашингтонга бергани каби улкан бир имконият, яьни ўзбек халқининг умрбод таарихида қоладиган имконият берган эди. Бу имконият халқнинг эркинликка элтувчи йўлларни қуриш эди. Каримов эса тескарисини қилди. У тушундики, агар халққа эркинлик берилса у сайловларда президентлик лавозимини кимгадир ютқизиб қўйиши мумкин эди.

Ҳукмронлик қилишни севиб қолган бу одамни мутлақ ҳукмронлик ҳис туйғуларини маст қилди. У ўтирган тахтининг унга берган улкан имкониятларини эркин сайловлар туфайли бир кунда, осонгина қўлдан бой бериши эҳтимоли бу одамни йўллардан адаштирди.

Мана энди, орадан 23 йил ўтиб Каримов ҳам қариди ва қўл остидаги беҳисоб ва оғир давлат вазифаларини том маьнода бажара олмай қолди. Ҳамма нарсани ўзи қилишга ва якка ҳокимликка ўрганиб қолган ёмон одат оҳир оқибатда бу одамни тинкасини қуритди.
У ўзининг йўл қўйган хатоларини, айниқса халққа эркинлик бермай уни эркин сайловлардан маҳрум қилгани нақадар қимматга тушаётганини балки энди тушуна бошлади.

Аммо афсуски энди, Каримовнинг тахтдан кетиш арафасида уни ўзининг мамлакатда эркин сайловлар ўтказиш имкони йўқ. Мамлакат бошқаруви бугун Каримовнинг ўзи биттама битта, шахсан танлаган, доимо якка ҳукмдорга бўйсунадиган 40дан ошиқ вазирлар, 100га яқин ҳокимлар ва 300тача депутатлар қўлидадир.

Бу амалдорларнинг бирортаси ўзидан ташаббус чиқариб унга топширилган вазирлик ёки депутатликни ўзи эркин, юксак маьсулият остида бошқара олмайди. Чунки Каримов уларни ҳар қандай масьул вазифани фақат назорат ва буйруқ остида бажарадиганлар қилиб тарбиялаган, уларнинг суягини ҳизматкорлик руҳида тарбиялаб қотирган.

Мана энди якка ҳукмдорнинг шарти кетиб парти қолгач Ўзбекистон Ҳукуматини бошқариш бирор вазифани ўзлари мустақил бошқара олмайдиганлар Армиясига қараб қолди.
Доимо бир раҳбарнинг гапи билан иш қилишга ўрганиб қолган амалдорлар бундай вазиятдан бир муддат гангиб қолдилар ва бугунга келиб Каримов оиласида, Оқсаройда, Миллий Хавфсизлик Хизматида, Олий Мажлисда ва Вазирлар Маҳкамасида ғала ғовур бошланди.

Ана шу нарса, яьни мамлакатни узоқ йиллар давомида ноқонуний йўллар билан бошқарилгани сабабли, ҳокимият асосий тизимлари бўлмиш Президент ва Қонунчилик ҳокимиятлари қонуний равишда, эркин сайловларга асосан сайланмаганлари сабабли мамлакатда ҳаммани бошини қотирадиган муаммо, сиёсий танглик вужудга келди.
Ана шу танглик сабабли эртага нима бўлишини на президент, на вазирлар, нада Олий Маэлис депутатлари билади.

Бундай тангликни энг тўғри ечими бу халқнинг ниҳоят овоз чиқариб ўзининг Конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқларини талаб қилиши, мамлакатда ниҳоят эркин сайловлар ўтказилишига йўл очилиши ва унда барча сиёсий партиялар ва мустақил номзодларни қатнашишига имкон берилишига эришишдир.
Агар 2015 йилда бўладиган сайловларгача ана шу ишларга замин яратилмаса Ўзбекистонда мавжуд Каримов диктатураси ўрнига янги, масалан Мирзиёев ёки Азимов диктатураси ўрнатилади.
Аммо бизнинг, адолат ва эркинлик учун курашаётгаанларнинг янги диктатурага йўл беришгаа маьнавий ҳаққимиз йўқ.

Шу учун биз барча фуқароларни Ўзбекистон Конституциясини яхши ўрганишга ва барча амалдорлар мамлакатни ана шу Асосий қонунига амал қилишларига эришиш учун курашни барча йўллар билан кучайтиришимиз керак.

Ҳазратқул Худойберди
2013 йил 18-май



Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Каримовга мурожаат қилиш эмас балки Диктатурага қарши курашни кучайтириш лозим!

Post by Admin on Tue May 21, 2013 4:48 am

Бир мақола юзасидан(Намоз Нормўминнинг Президент Каримовга мурожаати ҳақида http://uzxalqharakati.com/archives/19040 )


Мақола яхши ёзилган аммо мана бу жойгача холос:"...Сизни бу масалада Ўзбекистон халқига, унинг эркин ва адолатли сайловларда ўртага чиқадиган иродасига ишонишга даъват қиламан. Мавжуд вазиятда энг тўғри йўл шу йўл, деб биламан..."

Кейин муаллиф ҳамма гапни бир одам(ўзининг раҳбари)га олиб бориб тақаш билан мақолани савиясини кескин тушириб юборган. Ўз раҳбарини мақташ, унга имкон бериш ва шу билан Ўзбекистон муаммоларини гуёки шу битта одам қўли билан ҳал қилиш мумкиндек гапириш сиёсий нўқтаи назардан кулгилидир.

Биродаримиз Намоз Нормўминнинг сиёсатдаги бу нўноқлиги унинг сиёсатни бир ташлаб кетиб(у "Эрк" партиясини Сурхондарё вилоят кенгаши раиси эди, кейин кўпчиликка номаьлум сабабларга кўра партияни ва сиёсатни узоқ муддат тарк этиб диний билимга қизиқди. Орадан бир неча йиллар ўтиб чамаси ўзининг эски раҳбари илтимосига биноан яна) қайтиб келишида деб ўйлайман. Агар бирор муттахасис бир соҳани ташлаб кетиб , орадан йиллар ўтгач келиб яна ўша ишни ўша даражада давом эттираман деса буни эплай олиши қийин. Чунки ўртада актуаль бўлиш, юксак савияда туриш каби муаммолар бор. Сиз югуриб кетаётган отдан тушиб қолиб кейин ҳар қанча югурманг энди отни қўвиб ета ҳам олмайсиз ва унга мина ҳам олмайсиз.

Сиёсат ва иқтисод бу таьбир жоиз бўлса“давлат” деб аталмиш тананинг скелети ва гўшти бўлгани учун улар асосан бирга, ўзаро мутаносиб ҳолдагина яхши ва ҳармоник равишда ривожлана оладилар. Қолган ҳолларда (масалан социалистик ва коммунистик назарияларга асосланган тузумларда), сиёсий эркинликлар бўғилганда иқтисод гуёки скелетнинг катта қисми олиб ташланган ёки ногирон бўлган тана (мас., собиқ Совет Иттифоқи ва социалистик лагерда, бугунги Шим.Корея ва Кубадагидек) аҳволига тушиб қолади.
Натижада сиёсий коньюктура талаби бажарилмайди ва аҳвол соцлагернинг ҳаммага маьлум тушкун ҳолига тушиб охири касод бўлади.

Нега унда коммунистик Хитойда аҳвол яхши деган жиддий саволга жавоб: Хитой Ҳукумати айнан ана шу мўҳим калитни, яьни сиёсий коньюктурани вақтида тушуниб олди ва уни маҳорат билан(иқтисодда кенг эркинликлар бериш ҳисобига) ишлатмоқда. Аммо барибир Хитойдаги сиёсатнинг ногиронлиги бир кун эмас бир кун барибир панд беради, худди танадаги ногирон бўлган суяклар қариган сари оғриқни кучайтиргани каби. Бу дарддан қутулиш учун Хитой ҳукумати барибир сиёсий эркинликларга йўл беришга мажбур, акс ҳолда тана зотилжам бўлиб қолишини улар яхши тушунадилар. Ҳозирча сиёсий эркинликларга йўл берилмаганини ягона сабаби шундаки, ҳозирча у тана ёш ва суяклардаги ногиронликларга парво қилмай яшашда давом этмоқда аммо у вақтинчалик нарса.

Намоз Нормўминнинг мақоласида ҳам айнан ана шу камчилик кўзга яққол ташланиб туради. Муаллиф сиёсатнинг мўҳим калити бўлмиш “коньюктура” деган нарсадан бехабар қолган. Бунга сабаб сиёсатда катта танаффус қилишдир. Беайб парвардигор, унинг ҳеч бир бандаси хатодан холис эмас. Ҳамма гап йўл қўйилган хато ёки камчиликнинг нақадар катталигида. Агар у жуда катта бўлса унинг зиён ва заҳматлари ҳам шунга яраша катта бўлади, кичик бўлса зиёни ҳам кичикдир. Н.Нормўмин ўз раҳбарини олқишлагани сари унинг ўзини ҳам, у аьзо бўлган Ҳаракатнинг ва у олқишлаётган раҳбарнинг ҳам обрўси пастга тушиб кетаверади.
Чунки Н.Нормўмин билиб туриб билмасликка олаётган нарсани, яьни у гуёки ягона ечим деб олқишлаётган раҳбарининг сиёсатда нақадар нўноқлигини кўпчилик тажрибали, у билан бир даврда сиёсий майдонга кирган курашчилар жуда яхши биладилар. Уларнинг айримлари бу Толиб ака Ёқубов, Насрулло Саид, Мамадали Маҳмудов(яқинда узоқ йиллик қамоқдан озод бўлди), Мурод Жўраев(14 йилдан бери қамоқда), Носир Зокир ва бошқалардир.

Шахсан менинг кузатишларим шуни аниқ ва равшан кўрсатди: Н.Нормўмин олқишлаётган одам нафақат сиёсий томондан ношуд, балки оддий инсон сифатида ҳам(ўзи билиб ёки билмасдан) оғир гуноҳларга ботган бандадир.
Кўпчиликка маьлумки бир инсонни ҳеч бир сабабсиз ва асоссиз айблаш катта гуноҳдир. Ана шу биргина гуноҳ инсонни гумроҳга чиқариб қўйиши ва секин аста уни мажрўҳ қилиши аниқ. Н.Нормўмин олқишлаётган инсон айнан ана шундай гуноҳ қилди, бир айбсиз инсон бўйнига оғир айбларни(худди Каримов ва унинг гумашталари каби) қўйди ва бу қилаётган ишлари хато деган гапларга қулоқ солмади, хатолари ва гуноҳларини тўғрилаш, тавба тазарру қилиш ўрнига ўша гуноҳини давом эттириб уларни янада чуқурлаштирди. Хўш, ана шундан кейин ҳам уни тоза сиёсатчи деб бўладими? Йўқ !

Энди мақола мазмунига қайтадиган бўлсак, “Ўхшатмасдан учратмас” деганларидек Намоз Нормўмин ва унинг раҳбарининг қайта учрашишлари ва биргаликдаги фаолиятлари тушунарли. Шунинг учун уларнинг сиёсий хатоларининг ҳам ўхшашлиги ҳайрон қоладиган хатолар эмас.

Бу ердаги асосий сиёсий камчиликлар қуйидагилардан иборат: Ҳаракатнинг вакили ўз номидан гапиргани билан кўпчилик уни гапларига Ҳаракат вакилининг гаплари деб қарайди. Ундан ташқари у ўз номидан гапирар экан ўз аьзо бўлган Ҳаракатнинг раҳбарини олқишлар экан, у ўзи билиб, билмай яна Ҳаракат ҳақида гапирмоқда. Бундай чалкашликларга бирор жиддий сиёсатчи йўл қўйишга ҳаққи йўқ. Аммо бу кичик хато ва уни тузатса бўлади.

Каттароқ хатолар шундан иборатки, Н.Нормўмин ўз номидан гапираётган бўлсада, мухолифатнинг жиддий бир гуруҳи бўлмиш Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вакилининг диктаторга мурожаат қилиши, унга салкам ялиниб ёлвориши жиддий иш эмас.
Мухолифат олдида турган оғир муаммоларнинг ечимлари ҳақида киритилган таклифлар (Мухолифатнинг Маслаҳат Кенгашини чақириш зарур! http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t341-2#910 ) ҳақида ўйламасдан ечимни диктаторни қўлида деб ўйлаш катта сиёсий хатодир.

Нима учун? Чунки диктатор Каримов бугун том маьнодаги давлат раҳбари эмас. Чунки у жисмонан ва рўҳан адойи тамом бўлган одам. Унга оддий инсон сифатида бир қари чол деб қаранг. Энди бунга унинг касалликлари ва бошидаги туганмас муаммоларини қўшинг. Хўш, шундан сўнг ҳам сиз Ўзбекистон деб аталмиш улкан арраванинг тизимлари шу мункайиб қолган, касалманд қари чолнинг қўлида деб ўйлаяпсизми? У ҳолда сиз роса содда одам экансиз.
Бугун Каримов бу символик, яни рамзий Президент холос.Бугун Давлатнинг ҳамма ишлари 4 катта бўлакка бўлинган ҳолда бошқарилаяпти. 1.Хавфсизлик ва Армияни Рустам Иноятов бошлиқ МХХ бошқармоқда. 2. Халқ хўжалигини баҳоли қудрат Шавкат Мирзиёев, 3. Ташқи ва ички иқтисодий масалалар билан Рустам Азимов машғўл, ва ниҳоят 4. Ички тартиб, интизомни Баҳодир Матлюбов бошлиқ Ички ишлар вазирлиги бошқармоқда.

Шу сабабдан Каримов тугул унинг энг яқин маслаҳатчилари ҳам давлат бошқарувидан четлатилганлар. Ҳамма Каримовни 2015 йилда расман кетишини кутиб турибди.
Ана ўшангача Мухолифатнинг асосий вазифаси кучларни имкон қадар бир жойга тўплаш ва юқоридаги 4 Гуруҳга қарши ўз қудрати ва салобатини кўрсатишдадир.
Бундай вазиятда салоҳияти ва раҳбарлигини аслан йўқотган бир чолга гуёки у қудратли давлат раҳбаридек илтимоснома ёзиш жиддий иш эмас ва бундай ишларга чек қўйилса яхши бўлар эди.

Шунинг учун менинг биродаримиз Намоз Нормўминга бир дўстона маслаҳатим: Сиз хоҳ сиёсатчи бўлинг, хоҳ диндор бўлинг аммо оддий бир нарсани унутманг: Ҳеч қачон бутун бошли бир халққа бир нотавон инсонни у буюк деб тақдим этманг, ёлғон сўзламанг. Сиз қилган олқишларингиз билан ўзингизни ҳам, ўша олқишлаётган инсонни ҳам ерга урасиз холос.
Сиёсат бу жуда оғир юк, уни ҳамма ҳам кўтара олмайди. Уни кўтарганларга эса Аллоҳ мададкор бўлсин ва сиёсатни фақат ва фақат тоза қўллар ва тоза кўнгиллар бошқарсин холос. Сизнинг раҳбарингиз эса вақтида, у ҳақда янада аччиқ ҳақиқатлар айтилмасдан, бошқа сиёсий хатолар қилмасдан ва шу сабаб бошқа инсонларга зиён ва заҳматлар етказмасдан қанча эртароқ сиёсатни тарк этса шунчалик ўзига ҳам, атрофидагиларга ҳам яхшидир.


Ҳазратқул Худойберди
2013 йил 21-май

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Милицияси Қароқчилар ҳимоячиси

Post by Admin on Thu May 30, 2013 3:54 am

Ўзбекистон Милицияси Қароқчилар ҳимоячиси

Ўзбекистон Милициясининг ҳатти ҳаракатларини чорак асрдан бери кузатар эканман ҳар сафар хаёлимга қадимги Рим файласуфи Августин Аврелийнинг бир доно гапи келаверади: “Адолат ва одил суд бўлмаган жамиятда давлат қароқчилар тўдасига айланади”.

Бундан 24 йил олдин, яьни 1989 йилда Ўзбекистон Жумҳурияти раҳбарлигига Москва томонидан Ислом Каримов тайинланди. Ўшандан бери Ўзбекистон Милицияси фақат ва фақат ана шу одамнинг чизган чизиғидан юриб мисли кўрилмаган жиноятларга қўл урди. Ўзининг салкам чорак асрлик ҳукмронлик даврида Ислом Каримов Ўзбекистон милициясини қароқчилар тўдасига тўлиқ айлантириб улгурди.
Бугун Ўзбекистон Милицияси фуқароларни қароқчилардан эмас балки қароқчиларни фуқаролардан ҳимоя қилади.

Бу ақл бовар қилмайдиган аммо аччиқ ҳақиқатдир. Агар сиз туман милицияси раҳбари ва ўзингиз яшаб турган жойдаги маҳалла милиционери (“участковойи”)га “ойлик ҳақи”ни бериб турсангиз улар сизга истаган фаолият юритишингизга имкон беришади. Хоҳланг уйингизда қиморхона очинг, хоҳланг фоҳишахона.

Агар ўша муттаҳам жиноятчи устидан ундан азият чеккан ёки унинг қилмишларидан безор бўлган бирор фуқаро шикоят қилса милиция кимни ушлайди? Унга ҳақини кечиктирмай бериб турадиган ўша муттаҳамними ёки ўз шикояти билан ари уясини ковлаётган фуқароними?
Бунинг жавобини деярли ҳамма тушуниб турибди.
Бугун Ўзбекистон милицияси “крышевать”, яьни “ўз қаноти остига олиш” деган янги ҳунарни ўрганиб олган. Аслида “крышевать» ибораси жиноятчилар оламида кенг қўлланиладиган усуллардан биридир. Унинг маьноси шуки, жиноятчилар тўдаси, яьни мафия, ўз “территорияси”да жойлашган барча тадбиркорлар рўйхатини тузиб олади. Кейин ҳар бир янги очилган корхонага ўзининг “делегация”сини “салом-алик”ка юборади.

Ана шу “салом алик”даёқ янги ишбилармонга аниқ ва тиниқ қилиб бир шарт қўйилади: “Агар тинчгина ўз хусусий корхонамни юритаман десангиз ҳар ойда даромаднинг 25%ини бизга, қилган хизматларимиз учун бериб турасиз. Хўш, бизнинг хизматларимиз нималардан иборат? Жуда оддий. Биз сизни турли туман бузетёрлар ва хулиганлардан ҳимоя қилиб турамиз. Акс ҳолда ўзингиз тушунасиз, улар сизни безорингизни чиқариб юборишлари мумкин, деразаларингизга тош отиб ёки корхонангизга ўт қўйиб. Хулласи калом ўзингиз тушунасиз.”

Ия, Ўзбекистон милицияси қаёққа қараяпти бўлмаса? деган савол туғилиши табиий. Жавоб оддий: Ўзбекистон милицияси эса қароқчилар тўдасини “крышевать» қилишни ўрганиб олган. Албатта прокурор ва судга ҳам тушган ўлжани бир қисмини бериб туришга тўғри келади.
Қарабсизки бу ёвўз халқа боғланди: Фуқаро корхона очади. Мафия уни “крышевать» қилади, мафияни эса Милиция “крышевать» қилади.

Ўртада азият чеккан ёлғиз фуқаро. У бечора тинимсиз меҳнат қилиб топган даромадини асосий қисмини еб тўймас солиқчиларга, мафияга ўз қўллари билан топширади.
Шундай бўлгач ким ҳам Ўзбекистонда ўз корхонасини очишга қизиқади? Ўз қорхонасини очиб кейин ўз қўллари билан мафия ва милицияни боқишни ўрнига қўли гул ўзбек усталари Қозоғистон, Россия , Туркия, Кореяларда сарсон саргардон бўлиб, ўз устачилигини ўрнига юк ташувчи, қоровул, кўча супурувчи каби ишларни қилиб юришни афзал кўради.

Кейин ўзбек мардикорларини Россия телевидениясида кўриб ҳайрон қолган ва вазирларига “Нега улар Москвада кўча супуриб юришибди?! Ўзимизда иш берсанглар бўлмайдими?!” деб ўшқирган Каримовнинг нақадар найнов ва ахмоқлигини кўриб ҳамма ҳайрон.

Шунга айтсалар керакда “Ўзимдан чиққан балога қайга борай давога!” деб.
Қуйида Ўзбекистон Милициясининг навбатдаги жиноятлари ҳақида энг сўнгги хабар.

Ҳазратқул Худойберди
2013.05.30

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------
НОЧНОЙ СВИСТ УНИЧТОЖИЛ УГОЛОВНОЕ И АДМИНИСТРАТИВНОЕ ДЕЛО ХАМЗИНСКОГО РУВД.
Ранее сообщалось, что директор кафе «ЛЕО» в г.Ташкенте по имени Батыр и его сообщники организовали эксплуатацию молодых людей, принуждая их к проституции и обслуге кафе и частных магазинов.
Ирина Хан и Эрик Русланов обратились за помощью к Елене Урлаевой, для спасения жертв рабства.
Елена Урлаева сразу сообщила в милицию по телефону 02 и в телефоны доверия, написала жалобы в прокуратуру - это было 27 мая 2013 года примерно в 12 часов.

После обращения в милицию началось давление на всех молодых людей о которых было сообщено. Их стали вызывать в Хамзинский РУВД г.Ташкента, стали шантажироватьь и запугивать возбуждениями уголовных дел. Руководил этой кампанией капитан Нурунбетов Бахтияр, который проводил допросы в кабинете №4 и проводил обыски в домах молодых людей вместе с директором кафе Батыром.

27 мая в 23 часа ночи были задержаны Ирина Хан и Эрик Русланов опер сотрудниками с применением силы и доставлены в Хамзинский РУВД к Нурумбетову Бахтияру.
Нурумбетов Бахтияр угрожал Ирине возбуждением уголовного дела по факту кражи вещей из квартиры, где содержались рабыни, требовал чтобы она вызывала своих друзей, которые по заявлению проходили как сообщники.

В отношении Эрика возбуждалось административное дело за неподчинении милиции по ложному доносу, который был написан запуганной девушкой по имени Алеся под диктовку милиции.
Нурумбетов Бахтияр ругал Ирину и Эрика за связь с Еленой Урлаевой.
В 2 часа ночи 28 мая 2013 года Эрику удалось позвонить Урлаевой и просить помощи, затем связи не было в течении двух суток.

Елена Урлаева стала свистеть в свисток и громко кричать чтобы её пропустили в РУВД. Так продолжалось до 6-ти часов утра, свидетели были многие жильцы домов, расположенных рядом с РУВД.
Затем вышел Нурумбетов Бахтияр и стал оскорблять Урлаеву нецензурной бранью в присутствии Эрика и постовых милиционеров. Эрик сообщил, что его из за Урлаевой закрывают на 15 суток.
29 мая 2013 года Елена Урлаева позвонила на телефон доверия МВД Узбекистана в инспекцию по личному составу и сообщила о действиях Бахтияра Нурумбетова и о том, что милиция не принимала никаких мер по предотвращению ночного свиста свистком и крика с требованиями пропустить правозащитницу к задержанным. Дежурный Мусульмонов Алижан принял заявку в 9 часов утра.

После этой заявки звонили Ирина и Эрик, которые сказали , что их освободили, что дела «замяты» и было примерение , что опер работники извинились перед Ириной.
Конт телефоны Эрика +99893 5927990., Конт телефон Батыра +99894 6582920
Конт телефон Ирины Хан +99891 504 52 97.
Правозащитница Елена Урлаева призывает правозащитников и граждан защищать людей вышеуказанным методом.
Пресс-центр альянса. 29 мая 2013 года Ташкент Узбекистан.

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА! ДОЛОЙ КАРИМОВ!ДОЛОЙ ДИКТАТУРА!

Post by Martines on Thu Feb 13, 2014 12:54 pm

Очень рад, что сейчас начали обсуждать преступления и выходки Службы безопасности Президента. В свое время слышал, что творилось в гостинице "ИнтерКонтиненталь". Несколько раз знакомые близко сталкивались с подчиненными Ботира Умарова. Всех жутко шокировало отношение к персоналу. Постоянно угрожали пистолетом, приставали к официанткам. В самих номерах оставляли страшный бардак, разбитую посуду, мебель. Люди наслаждаются своей неприкосновенностью и безнаказанностью. На счет оргий или избиений в службе слышал от Турдыма Саинзарова из Нуратинского района. В СБП он прослужил год. Всего лишь за одну провинность, его целый месяц продержали в подвале дома в Чирчике, снимали на камеру обнаженным, вымогали деньги. Чудом сбежав, он сейчас всю свою семью перевозит в Казахстан. То же самое происходит и с некоторыми предпринимателями. С Умаровым есть проблемы у хозяев бутиков "Glamur" и "Snob's Platinum" в Ташкенте, у силовиков под контролем члены семей бизнесменов, ведется за ними постоянная слежка. Конечно, забавно, что Гульнара Каримова сейчас первая заявила о грешках Умарова и СБП. Хочет этим поднять себе рейтинг. Но ведь этих людей она знала долгие годы, они с детства обеспечивали ее безопасность, и она обо всем молчала. В принципе, Гульнара ведет с ними похожий образ жизни. Просто сейчас борется за власть и всех подряд выдает. Думает, что Запад ей за это поможет прорваться к власти. Но только все ее друзья и соратники тоже либо из СПБ, либо из СНБ и отличаются такой же жестокостью и аморальностью.

Martines

Number of posts : 10
Join date : 06/09/2012

Foydalanuvchi profili

Yuqoriga Go down

Ўзбекистонда Ислом Каримов диктатураси тугатилиши ва бутун мамлакат бўйлаб Эркин ва Адолатли сайловлар ўтказилиши керак!

Post by Admin on Sun Nov 02, 2014 3:39 am

Ўзбекистонда Ислом Каримов диктатураси тугатилиши ва бутун мамлакат бўйлаб Эркин ва Адолатли сайловлар ўтказилиши керак!

1989й. Советлар тузуми даврида Москва томонидан Ўзбекистон Республикаси коммунистик партиясининг 1нчи котиби лавозимига тайинланган Ислом Каримов автоматик равишда Ҳукумат раҳбари бўлди. Орадан 2 йил ўтиб СССР тарқаб кетгач у ўзини Ўзбекистон Президенти деб эьлон қилди.
1991 йил Ўзбекистон тарихида илк бора Президентлик сайловлари ўтказилди. Аммо Ҳукумат коммунистик партия ва унинг раҳбари Каримов қўлида бўлгани учун бу сайловлар адолатсиз ўтказилди, унда мухолифатнинг энг йирик ташкилоти бўлган Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг номзоди қатнашишига йўл қўйилмади.

Халқаро майдонда “Ўзбекистонда адолатли сайловлар ўтказилди” деб кўрсатиш учун ўша сайловларда мухолифатнинг биргина партиясига, яьни “Эрк” партиясига ўз номзоди билан қатнашишга изн берилди.
Аммо илк Президентлик сайловларининг адолатсиз ўтказилиши, сайлов тартибларини бузишлар, қўшиб ёзишлар, халқниинг эркин сайловларга тайёр эмаслиги, оммавий сиёсий саводсизликлар оқибатида Ислом Каримов Президентликка сайланди ва ўз ҳокимиятини янада мустаҳкамлаб олди.
Шундан сўнг Каримов диктатураси йил сайин кучая бошлади. У туман ҳокимларидан тортиб Парламентга сайланадиган ҳар бир одамни ўз чиғириғидан ўтказиб, уларга туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари, вазирлик лавозимлари ва депутатлик мандатларини тарқата бошлади.

Қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб, барча лавозимларга ўз одамларини ўтқизган Каримов ўз яккаҳокимлиги тўлиқ ўрнатиб олди.
Ўшандан бери ўтган 25 йил ичида Ислом Каримов барча соҳаларга ўзига содиқ бўлган одамларни жойлаштирди. Аммо раҳбарга содиқликдан бошқа нарсага лаёқати бўлмаган юзлаб ҳокимлар, вазирлар ва депутатлар ўз вазифаларидан бирин кетин бўшатилдилар. Уларни ўрнига Каримов янги одамларни тайинлади. Аммо вазият бу билан ўзгармади, халқ хўжалигидаги улкан камчиликлар кучайса кучайдики камайгани йўқ.

Ўтган йиллар мобайнида халқнинг энг оғир талафотга учраган қисми бу минглаб қишлоқлар ва кичик шаҳарларда яшайдиган миллионлаб фуқаролар бўлди. Бугунги кундаа ана шу аҳолининг 5 миллиондан ошиқ қисми чет элларда, асосан Россия, Қозоғистон, Туркия , Украина ва бошқа давлатларда иш излаб сарсон саргардон юришга мажбур бўлмоқда.

Мамлакатдаги энг катта муамммолардан яна бири бу ўн йиллардан бери қишлоқлар ва кичик шаҳарларда яшайдиган аҳолининг асосий қисми учун, уларнинг кундалик ҳаёти учун энг мўҳим бўлган газ ва электр таьминотидан қарийб маҳрум бўлган ҳолда яшашга мажбур бўлаётганидир.
Ушбу 21 асрда, йил ўтган сари барча мамлакатларда халқларнинг фаровонлиги ўсган сари Ўзбекистонда халқнинг аҳволи тобора ёмонлашиб бормоқда. Ўзбекистон демократик кучларининг узоқ йиллик курашларидан сўнг пахтада болалар меҳнатига барҳам берилди.

Аммо афсуски талабаларни, барча давлат идорасида ишлайдиган ўқитувчилар, дўхтирлар, ҳамширалар ва яна кўплаб бошқа соҳа вакилларини зўрлик билан пахта теримига жалб қилиш ҳанўз давом этмоқда.
Халқ ҳаётидаги яна бир улкан фожеа бу – Ўзбекистон демократик мухолифати вакиллари, диндорлар, таараққийпарвар журналистлар, ёзувчилар, шоирлар, инсон ҳуқуқлари учун курашувчи минглаб инсонлар ҳеч бир гуноҳлари бўлмаган ҳолда ҳибсга олинганларидир. Бу инсонлар қаттиқ қийноқларга тутилдилар, кейин уларнинг бўйинларига оғир жиноятлар қўйилди ва улар узоқ муддатли қамоқларга ҳукм қилиндилар.

Бу улкан муаммолар ва фожеаларнинг барчасига Ислом Каримовнинг яккаҳокимлиги, у тузган Вазирлар Маҳкамаси, асосий вазифаси халқни турли туман тажовузлардан муҳофаза қилиш бўлган аммо диктаторнинг хизматкорига айлантирилган Бош Прокуратура ва унинг прокурорлари, Олий Суд ва унинг судьялари, Ички ишлар вазирлиги ва унинг милисалари, Миллий Хавфсизлик Хизмати ва унинг ходимлари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда ўзининг асосий вазифаси халққа хизмат қилиш эканлигини унутиб қўйиб диктаторга хизмат қилишга ўтиб кетган Олий Мажлис депутатлари айбдордир.
Бу инсонлар амал ва бойликка муккасидан кетган, халқнинг ғаму ташвишларидан буткул бехабар, ўз муаммолари ҳақида нолийдиган фуқароларга душман кўзи билан қарайдиган, ўз касбларига лаёқатсиз бўлган диктатура малайларидир.

Ана шу инсонлар келаси 2015 йилда бўлажак Президентлик, Олий Мажлис ва маҳаллий ҳокимиятларга сайловларни яна Диктатор Каримов ва унинг олий мансабдор вакиллари истагандек ўтказишни, унда ўз вакилларини номзодларини қўйиб яна ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлаб олмоқчилар, бу жиноий ҳокимиятни сақлаб қолмоқчилар.

Аммо биз, Диктатура Ҳокимиятидан, унинг зўравонлик ва жаҳолатга асосланган сиёсатидан безор бўлган фуқаролар
БЎЛДИ! БАС! ЕТАР! СЕНЛАРНИНГ ЗАМОНИНГ ТУГАДИ! ЭНДИ НАВБАТ ХАЛҚҚА, ХАЛҚНИНГ АСЛ, ҲАЛОЛ, ЎЗ КАСБИНИ УСТАСИ БЎЛГАН ФАРЗАНДЛАРИГА!
ЎЗБЕКИСТОН ҲАМ, УНИНГ ҲОКИМИЯТИ ҲАМ ХАЛҚНИКИДИР!”,
МАМЛАКАТДА ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЛАРИДА КЎРСАТИЛГАНИДЕК АДОЛАТЛИ ВА ЭРКИН САЙЛОВЛАР БЎЛСИН!,
МАМЛАКАТГА ЎЗБЕКИСТОН ДЕМОКРАТИК КУЧЛАРИ ҚАЙТИБ КЕЛИШЛАРИГА ЙЎЛ БЕРИЛСИН! деб ўз талабларимизни эьлон қиламиз.

Токи барча фуқаролар биргалашиб диктатурага ва унинг малайларига қарши бош кўтармас эканлар Ўзбекистонда умумий аҳволни ўзгартиришни иложи бўлмайди.
Буни биз бошқа давлатлар мисолида кўриб турибмиз. Бугун собиқ совет республикалари ичида Гуржистон, Латвия, Литва, Эстония, Украина, Арманистон каби мустақил давлатларда адолатли ва эркин сайловлар йўлга қўйилди. Шу сабабдан уларнинг кўпчилигида ҳаёт кун сайин ўзгариб, ривожланиб бормоқда.
Ўзбекистон халқи 1989 ..90 йилларда барча совет рееспубликалари ичида тараққийпарвар кучлари бўйича энг илғорлардан бири эди. Аммо ўтган 25 йил ичида Ислом Каримов бошлиқ диктатура режими бу тараққийпарвар кучларга қарши аёвсиз ва шафқатсиз кураш олиб борди. Халқнинг етук вакилларини отди, ўлдирди, бир умрлик қамоқларга ҳукм қилди, қолганларини мамлакатни тарк этишга мажбур қилди.

Диктатуранинг бу қабиҳ ишларидан асосий мақсади - ўз сиёсий рақибларини ҳар қандай йўллар билан бўлсада сиёсий саҳнадан четлатиш ва ўз йўлбошчиларидан айрилган халқ устидан истаганича ўз зулмини ўтказиш эди.
Аммо Ўзбекистоннинг тараққийпарвар кучлари, демократик мухолифат вакиллари ўтган 25 йил ичида бу золим тузумга қарши чэт элларда туриб, бир кун ҳам ўз курашларини тўхтатганлари йўқ. Улар диктатура жиноятларини фош қилиб, уларни жаҳон халқларига доимий равишда етказиб турганлари боис диктатуранинг кўплаб жиноятларини олди олинди.

Аммо бу кураш етарли эмас. Диктатурага қарши нафақат халқниинг кичик бир гуруҳи бўлмиш демократик мухолифат, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, айрим кичик диний ва сиёсий ташкилотлар балки бутун халқ оммаси, жамоат жам бўлиб курашишлари керак.
Ўзбекистон халқнинг барча шаҳарлар, вилоятлар ва туманлардаги дадил ўғил ва қизлари умумхалқ курашига қатнашсаларгина биз диктатура устидан ғалаба қозонишимиз мумкин.

Бу кураш кўринишидан қийин бўлсада аслида бир неча кун ичида ҳал бўладиган курашдир. Бу учун йирик шаҳарларнинг марказий майдонларига бир кун, бир пайтнинг ўзида минглаб фуқаролар тинчгина Норозилик Намойишларига йиғилишлари керак.

Шиорлар жуда оддий ва аниқ бўлиши лозим, масалан:
БИЗ МАМЛАКАТДА ЭРКИН ВА АДОЛАТЛИ САЙЛОВЛАР БЎЛИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ!
ХАЛҚНИНГ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРА ОЛМАЙДИГАН ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИГА ИСТЕЪФО!
Ана шундай буюк мақсадларни барчамиз бугундан бошлаб кўнглимизга тугайлик. Ана ўша ёрўғ кунлар келиши учун ҳар биримиз қўлимиздан келган барча катта ва кичик ишларни ҳар куни, ҳар сонияда, бирин кетин амалга ошириб борайлик.
“Ҳаракатдан баракат!” дейишади. Халқ бирлашса у буюк ишлар қилишга қодир!


Ҳазратқул Худойберди
2014.11.02


Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА! ДОЛОЙ КАРИМОВ!ДОЛОЙ ДИКТАТУРА!

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz