Форум_Ўзбекистон

КАРИМОВ КЕТ!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

КАРИМОВ КЕТ!

Post by Admin on Sat Apr 20, 2013 5:12 am

КАРИМОВ КЕТ!

Сен барибир ахир бир кун кетасан.
Тақдиринг шу, қочиб қайга борасан?
Халқ айтмоқда:Каримов кет! Кет ҳозир!
Ўттиз милён инсон сендан нороздир!
..............................................................
Масков сени ардоқлади, авради.
Ўзбекистон тахтин раво айлади.
Барча истакларинг муҳайё қилиб,
Халққа қарши сени роса қайради.
..............................................................
Раҳбар бўлган кундан бошлаб отдинг сен.
Не не инсонларни роса сотдинг сен.
Халқнинг асл фарзандларинг қамаб сен,
Андижонни қаро кунга солдинг сен.
....................................................................
Халқни отгач Масков, Пекинга учдинг.
“Қўлла мени”деб ёлвориб, тиз чўкдинг.
Муттаҳамлар қўлловлари сабабли,
Яна қанча инсонларни отдинг сен.
....................................................................
Мана келди сени кетар кунинг ҳам.
Тор бўп қолди сени юрар йўлинг ҳам.
Кеча кундуз юрагингда ваҳима,
Кетишингни англаб етдинг ўзинг ҳам.
...................................................................
Демократларни “қора куч” дединг.
Оддий мусулмонни “террорист” дединг.
“Халқим учун жон беришга тайёр” деб,
Қасамингга неча марта тупурдинг.
..............................................................
Вашингтон, Масков , Пекин бир четда.
Самарқанду Бухоро бор бу юртда.
Андижону Тошкент турар бир сўзда:
Каримов кет! Турма халқнинг йўлинда!
...................................................................
Бу халқ сени эьзозлади, сайлади.
“Отамиз” деб сенга сажда айлади.
Охирида кимлигингни англади.
Каримов кет! Турма халқнинг йўлинда!
...................................................................
Милёнларнинг бугун очилди кўзи.
Халқ қўзғолди, бордир фақат бир сўзи:
“Йўлни тўсма!Тўлқин келар бостириб!”
Сен бир хас сан, суриб кетар жўшқириб!
....................................................................
Ўзбек халқин бордир эзгу истаги.
АДОЛАТДИР, ОЗОДЛИКДИР дастаги.
Жонга тегди қўрқоқларнинг қарсаги.
Каримов кет! Шудур халқнинг истаги.
.................................................................
Сенга қолган эмас ворис танламоқ.
Тахтни яна бир золимга топширмоқ.
Даф бўл ҳамманг, тўданг билан бўл гумдон!
Халқнинг ўзи танлар ўзга ҳукмрон.
.................................................................
Курашамиз ЭРКИН САЙЛОВ бўлсин деб.
Халқнинг кўкрагига шамол тегсин деб.
Келди замон, бўлсин халқнинг кўнгли чоғ!
Кураш борар АДОЛАТ ҳам бўлсин деб!

Ҳазратқул Худойберди
2013 йил 20-апрел


Admin
Admin

Number of posts : 1159
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ФАСЕБОКДАГИ "ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА!" ГУРУХИ АЬЗОЛАРИ ВА ҲАЛИ АЬЗО БЎЛМАГАНЛАРГА!

Post by Admin on Fri Apr 26, 2013 8:48 am

ФАСЕБОКДАГИ "ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА!" ГУРУХИ АЬЗОЛАРИГА ВА ҲАЛИ АЬЗО БЎЛМАГАНЛАРГА!

Ҳурматли биродарлар, акалар ва укалар, опалар ва сингиллар!

Ўзбекистон Ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб турган Ислом Каримов ва унинг Гуруҳи Ўзбекистон халқини ўта ночор аҳволга солиб қўйди.

Ислом Каримов 2 марта Асосий Қонун/Конституцияни бузиб Президентлик лавозимини ноқонуний йўллар билан эгаллаб олди, кўплаб қонунларни оёқ ости қилиб, мамлакатда оғир ижтимоий-сиёсий вазият юзага келишига асосий сабабчи бўлди.

Каримов бошлиқ гуруҳ ҳукмронлик қилган 24 йил давомида мамлакатда қашшоқлик ва ишсизлик кучайди, аҳолининг яшаш даражаси кескин пасайиб кетди. Юртни мажбуран тарк этиб, чэт элларда бир бурда нон топиш учун, ҳар қандай шартларга рози бўлиб, кичик маош ҳисобига ишлаб юрганлар юрганлар сони 4 миллиондан ошиб кетди. Улардан ортидан бораётганларнинг сонлари эса тинмай ошиб бормоқда.

Ҳокимиятни бошқаришни билмайдиган Ислом Каримов ва у тузган Жиноий Гуруҳ ўзларини "Ўзбекистон Ҳукумати" деб атайдилар, ҳолбуки уларни халқ қонунга асосан сайламаган. Улар сайловларда барча ҳужжатларни қалбакилаштириб, содда фуқароларни ёппасига, оилавий равишда Каримов тавсия қилган одамларга овоз беришга ундаб, гоҳида эса ўзлари бошқалар учун қўшиб овоз ёзиб барча сайловларни ўз фойдаларига ҳал қилганлар.
Шундай бўлгач қандоқ қилиб бу муттаҳамлардан халқ учун қайғўришини кутиш мумкин? Бу Жиноий Гуруҳ асосан ўз Гуруҳи вакиллари аҳволи ҳақида қайғуради холос. Чунки улар фақат ана ўша ўз тарафдорлари, милиция ва Миллий хавфсизлик кучлари ёрдамидагина халқни эзиб, ўз ҳукмронлигини давом эттириши мумкин холос.

Аммо бугун Ўзбекистон халқларининг сабр тоқати тугади.

Биз бугун "ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА!" деб ҳайқираяпмиз. Каримов гуруҳи бу ҳайқириқларни эшитиб турибди ва талвасага тушиб, нима қиларини билмай, гангиб қолмоқда.

Ҳукумат сиёсатидан НОРОЗИЛАРНИНГ сафлари ва уларнинг ОВОЗЛАРИ қанчалик кучаверса Каримов Оиласи ва унинг атрофидаги мулозимларнинг сафларидаги саросималик ва талмовсираш ҳам шунчалик кучаяверади. Бу дунё тарихидан, халқларнинг золим ҳукуматлар билан курашидан маьлум бўлган биз учун буюк, улар учун эса аччиқ ҳақиқатдир.

Улар Миср, Ливия, Тунис каби давлатларда ўзларига ўхшаган диктаторлик тузумларини халқ томонидан ағдарилишларини "Ғарбнинг шарқдаги бузғунчиликлари, исломий кучларнинг экстремистик ҳаракатлари " деб бузиб талқин қилмоқдалар, аҳолини ва ёшларни ана шундай курашлардан огоҳлантирмоқдалар.

Аммо уларни ёлғонининг умри жуда қисқа, ёлғонга қурилган ҳар қандай нарса, шу жумладан сиёсат ҳам тезда фош бўлаверади. Бугунги ахборот тез алмашиш даврида, юксак технологиялар даврида улар ривожланиш сурьатини тушунмасликларини намойиш қилмоқдалар, инсонларнинг асл ҳақиқатни топиш йўлларини тўсиб бўлмаслигини жуда кеч англаб етмоқдалар.


Бизнинг озодлик, ҳуррият учун курашимиз турли туман партиялар, жамиятлар, ҳаракатлар ичида борар экан, уларнинг ичида энг тез кучаяётганлари айнан Фасебоок ва бошқа саҳифалар орқали тузилаётган НОРОЗИЛИК Гуруҳларимиздир.


Шу муносабат билан мен ""ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА!"гуруҳимизнинг оддий бир вакили сифатида Сизлардан шуни илтимос қилмоқчиман: Келинглар, ҳаммамиз бир оилани фарзандларидек Гуруҳимизни кенгайтиришга, даврани кенгроқ олишга ҳаракат қилайлик, зеро бизларнинг ҳаммамиз Ўзбекистон деб аталмиш гўзал диёрнинг фарзандларимиз.

Айни чақириқни мен илгари Фасебоокдаги "Каримов, Кет!" Гуруҳида ҳам қилган эдим. Афсуски бу гуруҳнинг кўплаб аьзолари бир партия, яьни "Эрк"нинг одамлари ва ҳайриҳохлари эканлиги фош бўлди. Улар ўзларининг раислари М.Солиҳ атрофида тўпланишиб, унга қарши сал бўлсада танқидга чидай олмасликларини ва шу билан уларнинг Гуруҳи ҳам Каримов Гуруҳи каби танқидга чидамсиз эканлигини, уларнинг асосий мақсади бир одамни улуғлаш, уни ҳар қандай йўллар билан, шу жумладан ёлғонлар ишлатиб бўлсада ҳокимиятга олиб келиш эканлигини фош қилдилар. Менинг ана шундай танқидий чиқишларимдан сўнг ҳатто ўша Гуруҳда мақолалар ёзишимга ҳам йўл бермай қўйишди. Бу ахир Каримов Гуруҳини иши эмасми?
Шу учун келинглар, янги кураш гуруҳи тузар эканмиз унда бошиданоқ якка ҳокимликка йўл бермайлик. Кўпчилик маслаҳат билан иш тутайлик.

Бу мўҳим ва муборак ишларга барчамиз қўлимиздан келганича ўз ҳиссаларимизни қўшайлик.

Бу учун барча таниш билишларингизни емайл орқали ФАСЕБОКДАГИ "ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА!" ГУРУХИга ( https://www.facebook.com/groups/yuqolsin.diktatura/ )таклиф қилинг.

Ўзингизга маьлум, даврани қанчалик кенгайтирсак, сафларимиз қанчалик кўп ва зич бўлса Каримов гуруҳининг сафлари шунчалик камаяверади, уларнинг саросималари кучайиб, режимни ағдариш шунчалик осонлашаверади.


Инсоннинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Буни тарихнинг ғилдираги, ушбу кунларда жахонда юз бераётган воқеалар кўрсатиб турибди.


Ўзбек халқи ҳам бир қўзғолса Каримовнинг жиноятчи Гурухини тирқиратиб юборишга ва унинг ўрнига халқнинг ўзи танлаган сиёсатчиларни хокимиятга олиб келишга, дунёдаги барча ҳур ва озод халқлар каби Ўзбекистонликлар хам бахтиёр ҳаёт қуриш имконларига эга бўладилар.


Бундай буюк ишларни амалга ошириш учун сизлардан, ана шу буюк ишларни етакчиларидан шижоат, даьват ва собитқадамлик ила қилинадиган ишлар талаб қилинади.


Ана шундай ишлардан бири, бу даврамизга емайл адреслари бўлган танишларингизга таклифномалар жўнатишдир, уларни "Бизга қўшил!" деб даьватлар қилишдир.

Иккинчи мўхим иш, бу ана шу ерда чоп этилаётган қизиқарли материалларни таниш билишларга узатиб туришдир.

Ўзбекистон халқининг ОЗОДЛИГИ ВА ҲУРРИЯТИ БУ КЎПГА КЕЛГАН ТЎЙ.
БУ БАРЧАМИЗНИНГ ҲАРАКАТИМИЗ, КУРАШИМИЗ ТУФАЙЛИ АМАЛГА ОШИШИ МУМКИН ХОЛОС.

КЕЛИНГЛАР, ХАММАМИЗ БИРГАЛАШИБ, БИР ЁҚАДАН БОШ ЧИҚАРИБ, АНА ШУ УЛКАН ВА БУЮК ИШЛАРГА АСТОЙДИЛ КИРИШАЙЛИК!


"ЙЎҚОЛ КАРИМОВ! ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА!" ГУРУХИ номидан
Ҳазратқул Худойберди
2013.05.26


Admin tomonidan Sun May 26, 2013 3:52 am da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan

Admin
Admin

Number of posts : 1159
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Каримов Зўравон тузумига қарши буюк курашнинг асосий дамлари яқинлашмоқда!

Post by Admin on Sat Apr 27, 2013 4:41 am

"КАРИМОВ, КЕТ!" Гуруҳи номидан қилинган ЧАҚИРИҚҚА жавоб ёзган биродарларга!
(http://uzxalqharakati.com/archives/18435#comment-6308 )

Ҳурматли биродарлар Дилшод, Мурод ва Ильҳом!
Авваламбор сизларнинг шижоатларингиз, ва баҳоли қудрат қилаётган ҳаракатларингиз учун ташаккур!
Ўзбекистондаги оғир вазиятни сизлар ҳам миллионлар қатори ўз бошларингдан кечираяпсизлар.
Аммо сизлар ана ўша миллиионларнинг вакиллари сифатида овоз бераяпсизлар. Кўпчилик овоз беришни лозим топмайди, аммо дилида биз , сиз ва аксарият кўпчилик билан бирга. Чунки бундай золим тузумни, унинг жиноий кирдикорларини кўра била туриб ҳам уни тарафида туриш учун одам ё ўтакетган муттаҳам бўлиши керак, ё шу жиноий тузумнинг барча жиноий ҳаракатларига шерик бўлиши керак.

Бугун инсонлар ўртасидаги фарқ борган сари равшан бўлиб бормоқда. Агар ёдингизда бўлса Аллоҳ таолонинг шундай кўрсатмалари бор: "Зулмни кўриб жим турмоқлик унга шерикликдир. Зулмга кўрсанг ё қўлинг билан, ё овозинг билан курашгил. Агар бундай курашишни иложи бўлмаса ҳеч бўлмаганда дилингда унга қарши тургин!"

Кўпчилик инсонлар бугун дилларида Ислом Каримов режимига қарши турибдилар.
Бу инсонлар зулмга қарши курашувчи НОРОЗИ КЎПЧИЛИКНИНГ асосий қисмини ташкил қилади ва ҳозирча улар буюк курашнинг илк поғонасида турибдилар.

Ана ўша НОРОЗИ КЎПЧИЛИКнинг ичидан айрим юраги ёнаётганлар дилларидаги норозилик туйғуларини сўз билан ифода этишга журьат топмоқдалар.
Бу зулмга қарши курашнинг иккинчи поғонасидир ва бундай кишилар НОРОЗИ КЎПЧИЛИКни ташкил қилувчи улкан ҚЎШИННИНГ олдинги жангчилар сафларида турибдилар.

НОРОЗИ КЎПЧИЛИКНИНГ энг олдинги сафларида эса бу курашнинг буюк кураш эканлигини, унинг ҳаёт мамот кураши эканлигини аллақачон тушунган ва бу йўлда ҳеч нарсадан тап тортмайдиган инсонлар турибдилар.

Зўравонлик, писмиқлик, пана пастқам йўллар билан орқадан келиб найза урадиган, очиқ майдонда курашишдан қўрқадиган Каримов бошлиқ Зўравонлар Қўшини вакиллари эса қўлларида 1 миллиондан ошиқ милисалар, Миллий Хавфсизлик ходимлари ва ҳарбийлар бўлишига қарамасдан бизнинг сафларимиздаги ана шу кичик бўлсада Ватан учун, халқ учун аёвсиз жангга кирган ана шу кичик гуруҳдан ўлгудек қўрқадилар.
Шунинг учун улар бизнинг энг илғор ва шижоаткор биродарларимизни биттама битта йўқ қилиш учун қўлларидан келган барча шумлик, қитмирлик, номардилк ва муттаҳамлик усулларидан фойдаланмоқдалар.

Шу сабаб ва айрим сотқинлар туфайли Зўравон Гуруҳ вакиллари гоҳида устун келиб, ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга оширдилар. Улар бизларнинг айрим биродарларимизни қийноқларга солиб қамоқхоналарда, изоляторларда, колонияларда, Сангородда ва ҳатто чет элларга келиб ўлдириб кетдилар, бошқа биродарларимизни қамоқларда ушлаб турибдилар.

Аммо улар барибир бизларни енга олмадилар, бизларнинг сафларимизни камайтира олмадилар.
Бунинг яққол исботи сиз Мурод, Дилшод ва Илҳом ва сиз каби бизнинг ғояларимизга қўшилган миллионлаб инсонлардир!
Бунинг исботи "КАРИМОВ, КЕТ!" Гуруҳининг кундан кунга кучайиб бораётганлигидир.
Бунинг исботи кундан кунга дилларида Каримов Гуруҳига лаьнат айтаётганлар сафининг , яьни бизнинг Асосий Қўшинимиз бўлган НОРОЗИ КЎПЧИЛИК сафларининг кучайиб, баҳорги сойлардек тўлиб тошиб бораётганидир.

Шу учун бугун биз бундай кураш тўлқинларидан ғурурлансак арзийди. Аммо буларни барчаси асосий курашнинг бошланиши, унинг дастлабки ҳаракатларидир. Биз бу кунларни узоқ йиллар, сабр тоқат билан кутдик. Биз сизлардек инсонларни сафларимизга кириб келишларини 24 йилдан бери кутиб турдик. Биз сизларни келишларингизни билар эдик. Чунки зулмни кўриб узоқ муддаат жим туришликнинг асло иложи йўқ.

Бас шундай экан нега кўнглингиз чўкади биродарим Мурод? Сизнинг кўнглингиз асло чўкмасин, аксинча, сиз ана шундай буюк курашга кираётганингиз билан қўвонинг, фахрланинг!

Каримов Зўравон гуруҳининг асосий ваҳимаси ҳам айнан сиз ва сиздек миллионларнинг НОРОЗИ КЎПЧИЛИК сафларини тўлдириб бораётганидир.

Энди асосий ишларга ўтадиган бўлсак: Илхомни гапларида жон бор. Твиттер, Фейсбок, Одноклассники ва бошқа ижтимоий тармоқлардан барчамиз унумли фойдаланишни ўрганиб боришимиз керак.
Агар бизларнинг турли туман сайтларимиз қанчалик кўп бўлса Каримов гуруҳининг бизларнинг юзлаб, минглаб сайтларимизни назорат қилиши борган сари қийинлашаверади.

Фараз қилинг бизда бугунгидек 10...15та сайт эмас балки 200...300та сайт бор ва уларнинг ҳаммасида ана шу ерда босилаётган, Фейсбокдаги "КАРИМОВ, КЕТ!" саҳифасида босилаётган, Форум Ўзбекистон http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/f1-forum, stopdictatorkarimov.com, ihrsu.org, jarayon.com ва бошқа сайтларда босилаётган материаллар яна юзлаб бошқа, янги сайтларда ҳам босилаверса.

Ана ўшанда Каримов Гуруҳи бугунгидан ҳам бадтарроқ талвасага тушиши аниқ. Душман қанчалик кўп ваҳима ва талвасага тушса уни мағлуб қилиш шунчалик осонлашади.
Тарихдан маьлумки, Буюк Амир Темур ўз курашининг илк дамларида бор йўғи 70та дадил, жасур, ўт олов йигитларни тўплаб, уларни зўр отларга миндириб, қўлларига ўткир қиличларни бериб уларни 10 000 кишилик муғуллар қўшини устига ярим тунда, ҳамма муғуллар донг қотиб ухлаб ётганда жангга бошлаган!!!
Ола тасир тўполонда муғулларнинг минглаб аскарларини Темурнинг йигитлари қилич домидан ўтказишган.

Ана шу илк аммо ўта дадил ҳаракат ва кучли ғалаба доврўғи мамлакатга яшин тезлигида ёйилиб, қишлоқлардан белида қуввати бор барча йигитлар Темур қўшини сафларини тўлдириш учун оқиб кела бошлаганлар!
Душман устидан ғалабанинг, унинг довруғининг қудрати буюкдир!
Охир оқибатда Темурнинг қўшини юз мингларга етган ва ўзининг улкан қўшинини буюк жангларга дадил бошлаб охир оқибатда муғулларни мамлакатдан қўвиб ҳайдашга эришган. Кейинчалик эса муғулларни бошқа давлатдардан ҳам ҳайдаб, улкан Турон давлатини барпо қилишга эришган.

Тарих сабоқлари бизга кўп нарсаларни ўргатади.
Биз ҳам ўз сафларимизни тўлдиришни турли туман йўлларидан фойдаланишимиз керак. Улардан бири қуйидаги сайтлар ёрдамида юзлаб янги сайтлар, блоглар очиш ва улар ёрдамида асосий сайтларимиздаги мўҳим хабарларни ва чақириқларни НОРОЗИ КЎПЧИЛИККА етказиб туришдир.
http://www.uzbekforum.com/
http://lagunof-com.livejournal.com/5048.html
http://ktonanovenkogo.ru/wordpress/wordpress_osnovi/chto-takoe-blog-i-zachem-on-nuzhen-kak-sozdat-svoj-blog-besplatno-na-wordpress-optimizaciya-zarabotok-na-bloge.html

Агар барчамиз курашимизни ана шундай оддий ишлардан бошласак ва собитқадамлик билан курашаверсак бир куни келиб НОРОЗИ КЎПЧИЛИК сафларидан Буюк Курашимизнинг олдинги сафларига, курашнинг энг мўҳим авангард қисмига давримизнинг жасур инсонлари кириб келаверадилар.
(Бунга яққол мисол: Чақириқ эьлон қилинган кундан бери ўтган 2 кун ичида сафларимиз 10 811 кишидан 11 031 кишига кўпайди!).
Иншооллоҳ бир куни келиб олдинги сафларимиз етарли даражага етганда ҳаммамиз биргалашиб илк жангга бонг урамиз!

ВАТАН УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!
ҲАР БИР ИНСОН БАХТИ ЧУН!
ОЗОДЛИК ВА ЭРК УЧУН!
КУРАШ ШАРАФ БИЗ УЧУН!

Ҳазратқул Худойберди
2013.04.27

Admin
Admin

Number of posts : 1159
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Позвольте решить судьбу новой власти народу Узбекистана

Post by Admin on Thu May 02, 2013 5:32 am

Позвольте решить судьбу новой власти народу Узбекистана.
В последнее время, особенно после встречи между Исламом Каримовым и Владимиром Путиным в Кремле, тема будушего президента Узбекистана стала горячей и наиболее обсуждаемой, как среди политиков, так и среди журналистов. Однако все забыли о главном, о народе Узбекистана, который сегодня также горячо начал обсуждать тему будушего президента.
Такого раньше не было, чтобы народ до выборов обсуждал кандитата на президентский пост. Причиной этого были тотальный запрет политической активности граждан, отсутствие свободы слова и свободы печати.

Однако сегодня эти запреты начали рушится как зачахшие от сырости кувшины. Благодаря мощного развития средств коммуникации- сотовых телефонов, компьютеров, Интернета, важные новости дня стали общедоступными. Сегодня человек живуший даже в Голодной степи или в далеких кишлаках Узбекистана имеет такие же возможности получить новейшую информацию о том, что творится в мире (в Ташкенте, Москве или в Нью Йорке) также, как житель Ташкента.
Поэтому сегодня народ Узбекистана сильнее чем когда либо заинтересован и вовлечен в наиболее важные события своей Родины.

Однако тут возникают новые проблемы: Отсутствия у народа самому сделат всесторонный и четкий анализ поступаюшей информации и правильные выводы.
Кроме того, у народа до сих пор отсутствует возможность собиратся с единомышленниками и обсудить злободневную тему, проветрить свои мысли в кругу друзей, а потом, по мере своих сил и возможностей, повлиять на ход политического процесса в стране.

Диктатура Ислама Каримова, лишившая 30-миллионного народа такой возможности, сама пользуется этими возможностьями, стараясь как можно безболезненно сменить нынешного, уже готового уйти в сторону 73 летнего президента, на человека наиболее надежного для существуюшей власти и находяшегося в радиусе не более 10 км. от Ак Сарая/Президентского Дворца.

Однако и тут оказывается есть огромные проблемы. На деле оказалось так, что Ислам Каримов не готовил какого либо ближайшего ему человека на пост Президента страны после себя, что вообще-то не удивительно, если посмотреть на историю правления диктаторов в разных странах мира.
Ни сам Каримов, ни народ Узбекистана не верять в то, что очередной президент страны будет избран народом на всеобших свободных выборах, намеченных на 2015г.
Потому что ни один из предыдуших выборов президента Республики Узбекистан, начиная с 1991г. не были свободными, что были констатированы международными наблюдателями.

Сегодня борьба за власть в Узбекистане началась не только в самом Узбекистане, а далеко за его пределами тоже. В это дело вмешались политические силы США и России. Причина: Укрепить свое влияние в регионе, что возможно, когда имееш там у власти своего или очень лояльного тебе человека.
Для достижения своих целей эти две крупные державы в мире идут на все: Поиск влиятельных политиков, богатых и влиятельных людей в мире, которые хоть каким либо образом могли подействовать в деле продвижения того кандитата, который наиболее польно отвечает требованиям этой державы.
Самое возмутительное в этом деле то, что ни одна из этих групп влияния не думает о том, как среагирует народ Узбекистана на их выбор будушего президента страны.

Даже старые ошибки этих держав в выборе президентов других стран, закончившийся катастрофами как для тех стран, так и для мира, не останавливает их от глупых и поспешных шагов.
Поэтому я хочу сказать этим господам и госпожам Узбекистана, России, США и разных других стран мира: Прекратите свои политические махинации с выдвижением и проталкиванием своих кандитатов на пост очередного президента Узбекистана.
Ни Вам господа В.Путин, Б.Обама, А.Усманов и др. решат вопрос будушего президента нашей республики.

Позвольте народу Узбекистана самому выбирать своих кандитатов на этот пост, провести свободные выборы и избрать лучшего из лучших как президент нового, демократического Узбекистана.
Народ Узбекистана давно ждет своего часа свободы, этот народ уже устал от диктаторского правления страной и долгого ожидания свободы и справедливости.

У народа есть сила и воля и выразителями воли народа Узбекистана являются представители демократической оппозиции Узбекистана, куда входят быстро растушая группа «Каримов, Кет!»/»Каримов, Уйди!», Народное движение Узбекистана, Международное Общество Прав Человека Узбекистана, Клуб Пламенных Сердец, «Бирдамлик», «Бирлик», «Эрк» и многие другие.
Если вы являетесь другом народа Узбекистана и хотите помочь этому народу мирными путями избавится от диктатуры, то будет лучше, если вы словом и делом поддержите представителей гражданского общества Узбекистана.

Хазраткул Худойберди
2013.05.02

Admin
Admin

Number of posts : 1159
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: КАРИМОВ КЕТ!

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz