Форум_Ўзбекистон

КАРИМОВНИНГ АРАБ БАҲОРИДАН ТАЛВАСАСИ

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

КАРИМОВНИНГ АРАБ БАҲОРИДАН ТАЛВАСАСИ

Post by Admin on Fri Sep 07, 2012 6:03 am

Араб баҳори Каримовни талвасага солмоқда.

Шу сабаб у ўзи биттама битта танлаб, мачитларга ўтқизиб қўйган имомларига Араб давлатларидаги халқ ғалаёнлари ҳақида ваъз айтишни буюрибди(ББС Радиоси: Ислом Каримов ўзбек муллаларини араб баҳоридан ваъз ўқишга чақирди http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2012/09/120902_cy_karimov_ulema_arab.shtml ).

Ўз ўзидан маълумки, у давлат имомларига арабларнинг ҳуррият баҳорини алвон рангларда эмас балки қора рангларда беришни буюрган. Нима эмиш, араб дунёсидаги бу инқилобларни қашшоқлик жонидан ўтиб кетган халқнинг ўзи, миллионлаб фуқаролар кўчаларга чиқиб амалга оширмаган эмиш. Бу ишларни четдан туриб ғарб давлатлари амалга оширган эмишлар.
Ўрни келганда шуни айтиш керакки, Россиянинг авторитар ҳукмдори Путин ҳам Россия демократик мухолифати вакилларини чет эллардаги грантлар ҳисобига фаолият олиб боради деб айблайди.

Аммо асл ҳақиқат шундан иборатки, аввал Тунис, кейин Миср ва Ливияда халқ айнан Каримовга ўхшаб узоқ йиллар тахтга ёпишиб олган диктаторларга қарши, улар туфайли юзага келган оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятга қарши, инсонларнинг суякларидан ўтиб кетган узлуксиз қашшоқликка қарши бош кўтардилар.

Ҳатто доимий равишда диктатор Муборакни худди Каримовни қўллагандек қўллаб келган АҚШ давлат раҳбарлари ҳам Мисрнинг миллионларча фуқароларининг Таҳрир майдонига жума кунлари тинимсиз ва миллионларча оқиб келишларини кўриб ҳайратга тушдилар.
Нафақат Миср халқининг ўзи балки кенг жаҳон халқлари ҳам кўп йиллардан бери бир халқнинг бу қадар улкан норозилик оқимини кўрмаган эдилар.

Шу учун Путин ҳам, Каримов ҳам, уларнинг гумашталари Камерону, Обамаю Баррозолар ҳам диктаторларнинг зулми остида эзилиб ётган халқларнинг тўсатдан бош кўтариб ўша золим диктаторларни ағдариб юборишларини тасаввур қила олмаганлар ва бундан кейин ҳам бундай халқ ғалаёнларининг асл сабаблари ва қудратларини тушуна олмайдилар.

Ул кун албатта келади ва аввалига Башар Асад, кейин Александр Лукашенко, сўнгра эса бирин-кетин Ислом Каримов, Г.Бердимухамедов, Н.Назарбаев, Э.Рахмон ва бошқа диктаторлар ҳам худди Муборак, Қаддофий, Солиҳ, генерал Чан (Бирма) каби ўз тахтларидан ағдариладилар.

Аммо бундай халқ кўтарилишлари ҳар бир давлатда ўзининг алоҳида кўриниши шаклида намоён бўлади.
Сурияда ҳозир давом этаётган кескин ва оғир жангу жадал оқибатида(ушбу кунларда мамлакатни катта қисмини Сурия Озод Армияси ва Кўнгилли халқ аскарлари ишғол қилганлар), Беларусда халқнинг улкан норозилик намойишлари оқибатида, Ўзбекистонда эса бир пайтни ўзида ҳам сарой тўнтариши, ҳам катта шаҳарлардан бирида фуқароларнинг тўсатдан кескин норозилик намойишига чиқишлари оқибатида Башар ҳам, Лукашенко ҳам, Каримов ҳам ҳокимиятдан ағдариладилар, иншолллоҳ!

Ҳазратқул Худойберди
2012.09.07












Admin
Admin

Number of posts : 1163
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz