Форум_Ўзбекистон

Ўзбекистон ҳукумати: Тафтиш, инқироз сабаблари ва таклифлар

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Ўзбекистон ҳукумати: Тафтиш, инқироз сабаблари ва таклифлар

Post by Admin on Mon Sep 03, 2012 2:32 am

1 ҚИСМ: Ислом Каримов Ҳукумати Бошқаруви тобора издан чиқиб кетмоқда

16 августда Тошкентдаги “Бек Барака”, “Абу сахий” бозорларига Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги махсус қўшинларининг худди босқинчилардек бостириб кириши Каримов Ҳукуматидаги Бошқарув борган сари издан чиқиб кетаётганини кўрсатади.

Чунки бирор нормал давлатда Ҳукумат кучлари тўсатдан бозорларга ҳужум қилмайди. Бозор – бу фуқароларнинг олди-сотд
и қиладиган энг гавжум жойи. Инсоният пайдо бўлган қадимий замонлардан бери бозорлар мавжуд бўлган. Бозорда одамлар ўз молларини бир бирларига сотиб, шу билан бир бирларини эҳтиёжларини қондиришган. Овчи тутган ўлжасини, деҳқон ўрган арпасини, хунарманд эса ясаган ускунасини сотиб кун кўришган. Кейнчалик, “давлат”, “ҳукумат” деган тушунчалар пайдо бўлгач ана шу бозорларни тартибга солиш, уларни зўравонлар ва босқинчилардан ҳимоя қилиш, инсонларга савдо сотиқ қилишда ёрдам бериш ва уларни хавфсизлигини таьминлаш учун ҳукуматлар қонунлар қабул қилганлар.

Ана ўша қонунларга асосан одамлардан савдо сотиқ ишларини тартиб билан, бировни ҳақига хиёнат қилмай олиб бориш, топган фойдасидан бир қисмини давлатга солиқ сифатида тўлаш талаб қилинган. Ҳокимиятнинг бўйнига эса халқ тўлаган ана ўша солиқлар ҳисобига инсонларнинг бозорлардаги савдоси хавфсизлигини таьминлаш юклатилган. Чунки ақлли ҳукуматлар бир нарсани тушунишган: Бозорлар - бу давлат хазинасини тўлдирадиган манбаалардан биридир.

Хўш, Ўзбекистон бозорларида биз нимани кўраяпмиз?

Бир сўз билан таьрифлайдиган бўлсак Ўзбекистон бозорларида бугун БЕТАРТИБЛИК ҳукмрон.
У ердаги ҳар бир инсоннинг мақсади битта: Қандай қилиб кўпроқ фойда кўрсам? Ўзи етиштирган маҳсулотини ёки ўзга шаҳар ва ҳатто давлатлардан олиб келган молини имкон қадар қимматроқ сотиб бола чақани боқишга пул топиш ҳамманинг энг асосий мақсади.
Бу оддий ҳақиқатни тушунган ва жамиятни бошқариш тўғри йўлга қўйилган давлатларда ҳукуматлар бозорларга катта эътибор беришади. Чунки бозорлардаги савдодан тушган фойда давлатни, жамиятни мустаҳкамлашга сарф қилинадиган харажатларни қоплайдиган катта манбаадир.

Шаҳарларнинг дарвозалари эмас балки уларнинг бозорлари ўша шаҳар ва ўша давлатдаги ҳақиқий аҳволнинг қанақа эканлигини кўрсатади.
Бозорлар мамлакатни ва унинг фуқароларининг асл аҳволини ўзида акс эттирувчи кўзгудир.
Бозорларида тартиб борган давлатнинг ўзида ҳам тартиб бор. Тартиб бор давлатда эса фуқаролар ҳаётида ҳаловат ва фаровонлик бор.

Ва аксинча, бозорларида бетартиблик, зўравонлик, ўғрилик, қўполлик каби иллатлар ҳукмрон бўлган давлатларда тартиб ҳам йўқ. Бундай жамиятларда яшаётган инсонлар фақат ва фақат қорин ғамида яшайдилар. Қоринни тўйдириш бирламчи, бошқа барча нарсалар иккиламчи.

Бундай жамиятларда сиз “ҳаловат” деган сўзни эшитмайсиз, у ерларда улғаяётган ёшлар эса ҳатто бу сўзни маъносини ҳам тушунмайдилар.“Фаровонлик” сўзи эса бундай жамиятдаги айрим кимсаларнинг бошқалар ҳисобига бойишини, зўравонлик, ўғрилик ва босқинчилик қилиб, ҳаром йўллар билан топилган пуллар ҳисобига ўзини ва ўз яқинларини қоринларини яхшироқ тўйдириш, уларни чиройлироқ кийинтиришдан бошқа нарсани англатмайди.

Қонун ҳурмат қилинмаган жамиятларда зўравонлик кучаяди.
Хоҳ оддий қоровул бўлсин, хоҳ такси ҳайдовчи, хоҳ милиса ёки ҳоким бўлсин, уларнинг ҳар бири қонунни ҳурмат қилишлари керак. Бу ҳар бир фуқаронинг мажбуриятидир.
Қонун олдида ҳамма тенг, чунки фуқаролар ва уларнинг ҳуқуқлари ҳам теппа тенг.

Бировни бўйи узунроқ ёки қорни каттароқ, ёки сочи қорароқ ёки сариқроқ бўлгани учун қонун бировга юмшоқроқ, бировга эса қаттиқроқ бўлмайди.

Худди шунингдек, биров президент, ҳоким,депутат, прокурор ёки милиса бўлгани учун қонун уларга юмшоқроқ, бошқа бировга агар у оддий деҳқон, такси ҳайдовчи ёки ўқитувчи бўлгани учун қонун уларга нисбатан қаттиқроқ бўлиши мумкин эмас.

Агар қонунда”Бирор фуқаро бошқа бир фуқарога бирор хизмат кўрсатиш жараёнида қонунда кўрсатилган хизмат ҳақидан ташқари қўшимча ҳақ талаб қилса у жиноий жавобгарликка тортилиши керак” деб ёзилган бўлса бу қонунни бузган ҳар қандай фуқаро унинг мансабидан қатьий назар жазога тортилиши керак.

Аммо Ўзбекистонда қонунларни на фуқаролар, на ҳукумат вакиллари, на қонунларни ишлаб чиққан депататлар, на бу қонунларни имзолаган Президент ҳурмат қилади.

Қонунларни бузган оддий фуқаролар дарҳол жазоланадилар. Аммо қонунларни бузган мансабдор шахслар, прокурорлар, судьялар ва милисалар нима учундир жазоланмайдилар.

Бундай жамиятда тартиб, унда яшаётган фуқаролар ҳаётида ҳаловат ва фаровонлик бўлиши мумкинми? Асло мумкин эмас. Унга мисол юқорида келтирилган бозорлардаги тўполонлар, босқинчиликлар, зўравонликлар.

Қиссадан ҳисса шуки, Ислом Каримов бошлиқ Ўзбекистон Ҳукуматини бошқаруви борган сари издан чиқиб кетмоқда.

Давоми бор...

Ҳазратқул Худойберди
2012 йил 26-август

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Ўзбекистон Ҳукуматини тафтиш қилиш: Бошқарувни изга солиш ҳақида

Post by Admin on Mon Sep 03, 2012 2:35 am

2 ҚИСМ: Издан чиққан Ўзбекистон Ҳукумат Бошқарувини изга солиш ҳақида

Ҳолбуки Ўзбекистон Ҳукуматини Бошқаруви тизимлари издан чиқиб кетган экан сиёсатга қизиққан кўпчиликда бир неча табиий саволлар туғилади:
Хўш, Кимлар, Қачон ва Қандай қилиб бу Бошқарувни қайта изга солади?
Агар мавжуд Ҳукумат ўз қўлидаги Бошқарув тизимларини издан чиқарган экан уни ўзидан Бошқарувни қайта изга солишини кутиш ўта соддалик бўлади. Бир ишни эплай олмаган одамни сиз минг тергаманг, минг уришманг, фойда йўқ.

Масалан, сиз бир устани бир янги уй солиш учун ёлладингиз. Уйни қандай қурилишини, устанинг меҳнат ҳақини келишиб, қўлни қўлга урдинглар. Орадан бироз вақт ўтиб у ишни бошлади ва сиз кўрдингизки бу уста асл уста эмас экан, балки ҳаваскор экан. Унинг фундаментга бетонни қоришида цемент, қум ва шағал ҳажмларини нотўғри нисбатда ҳисоблашиданоқ сизнинг ҳафсалангиз пир бўлди. Аммо сиз “у балки бетонни яхши билмас, аммо уйни қолган жойларини яхши билар“ деб шартномани бузмадингиз ва унга цементни ҳажмини 2/3 даражага чиқаришни талаб қилиш билан чекландингиз.

Фундамент тайёр бўлгач у биринчи қатор ғиштларни қўйиши билан сиз унинг уйни тўғри тўртбурчаклигини таьминлаш учун зарур бўлган бўйлама, энлама ва диагонал ўлчовларни қилмаганини ва шу сабаб уй қийшиқ тўртбурчак шаклида кўтарилаётганини кўрдингиз. Шундан сўнг сизнинг сабр косангиз тўлиб, бу уста уй қуришни эплай олмаслигини, агар сиз ўзингиз уй қуришни асосларини билмаганингизда бу уста қурган уй бир неча йилга ҳам бормай ағдарилиб тушиши мумкинлигини тушундингиз. Шу сабаб сиз у “уста” билан қилган шартномани бузасиз ва уни жавобини берасиз.

Хўш, энди келинг, Ўзбекистондек бир мамлакатни улкан бир уй деб қарайликда, Ислом Каримовни шу уйда яшаётган улкан оилани бошлиғи деб ҳисоблайлик(Аслида ҳам бугун Ўзбекистонда аҳвол ҳозир шунақа, Каримовнинг мулозимлари уни “Отахон”, МХХ ходимлари “Пахан”, оддий халқ эса “Юрт отаси” деб аташади).
Ана шу “юрт отаси” мамлакатни 23 йилдан бери бошқариб келмоқда. Бу бошқарувни буткул ёмон деб бўлмайди, агар мамлакатдаги аҳволни айрим Африка ва Жанубий Осий давлатларидаги умумий аҳволга солиштирадиган бўлсак.
Аммо Ўзбекистонга собиқ Совет Жумҳуриятларидан бири деб қарайдиган бўлсак умумий ривожланишда мамлакат аҳолиси ўз бошидан кўп йўқотишларни кечирди ва кечирмоқда.

Ҳар қандай буюм, машина, одам, корхона ёки ташкилотни риқожлантириш учун энг аввало у тафтиш қилинади. Тафтиш жараёнида ўша буюм, машина, одам, корхона ёки ташкилотнинг яхши ва ёмон томонлари ўрганилиб, улар столга ёйиб қўйилади. Ана шундан сўнг унинг ёмон томонларини яхшилаш, яхши томонларини янада кучайтириш каби таклифлар ишлаб чиқишга киришилади.

Ана шу оддий тафтиш ишлари ҲАР ҚАНДАЙ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДАГИ ЭНГ АСОСИЙ МЕХАНИЗМЛАРДАН БИРИ БЎЛИШИ КЕРАК. Аммо минг афсуслар бўлсинким, диктатура шароитида тафтиш деган сўз ҳокимиятга нисбатан эмас фуқароларга нисбатан ишлатилади холос.
Диктатура вакиллари ўзларини ҳар қандай камчиликлардан бутунлай холи инсонлар деб ҳисоблашади, токи Диктатор ўз ихтиёрича истаган вазир, депутат, судья, прокурор ёки генерални ишдан бўшатмагунча. Аммо бир инсон(Диктатор)нинг минглаб инсонлардан ташкил топган Улкан Мансабдорлар Армиясини тафтиш қилиб туришга имкони етадими? Албатта йўқ!
Шу сабабдан бу тафтишни биз, демократик мухолифат вакиллари қилишимиз лозим.

Хўш, энди асосий масалага қайтадиган бўлсак, Ўзбекистон 23 йил ичида қандай йўқотишларга дучор бўлди?
Уларнинг энг асосийлари:

1. Фуқаролар ҳаётининг ижтимоий ва сиёсий хавфсизлигини таьминлаш энг ачинарли аҳволда. Бу оғир ва фожеали йўқотишлар ҳақида на президент, на Олий Мажлис депутатлари, на вазирлар, на ҳокимлар ва на бирор зиёли ботиниб гапира олади. Бу ерда а), б), с) деб бир талай жиддий камчиликларни келтириш мумкин лекин ҳозир асосий эътиборимизни жиддий талафотларга қаратиб бу масалаларга кейинроқ қайтамиз.

2. Ишсизлик. Совет тузуми даврида Ўзбекистонда ишсизлик қарийб йўқ эди. Аксарият аҳоли мамлакат ичида иш билан банд эди. Шаҳарларда гадойларни онда сонда учратар эдингиз, қишлоқларда эса асосан лўлилар ўз урфу одатларига биноан гадойлик қилишар эди холос. Бугун Ўзбекистон ҳукумати яшириб келаётган аччиқ ҳақиқат шундан иборатки мамлакатда ишсизлик кенг қулоч ёйган. Норасмий хабарларга қараганда ишсизлар сони 40%дан юқори. Бу рақамлар асосан чет элларга чиқиб кетиб, бутун дунё бўйлаб иш излаб юрган сарсон саргардон 4 миллиондан ошиқ ўзбекистонлик “гастарбайтерлар” деган тамғани олган меҳнат муҳожирларини назарда тутган ҳолда келтирилаяпти. Ўзбекистон ҳукумати у инсонларни “ўз ихтиёрлари билан чет элларга чиқиб кетган фуқаролар” деб асл ҳақиқатни на тан олишни, на у ҳақда гапиришни истайди. Чунки гапирса тилидан тутиладида!

3. Маънавиятсизлик. Бу нарса ҳам борган сари миллат фожеасига айланиб бормоқда. Афсуски бу кўзга ярқ этиб кўринмайдиган аммо миллат тақдирига кескин зарба берадиган фожеадир. Бу фожеанинг асосий зарбалари шундан иборатки Каримов ҳукмронлиги замонасида туғилиб ўсган ёшлар асл демократия, асл мухолифат, асл эркинлик деган нарсаларни билишмайди. Чунки Ўзбекистон мактабларида(олий ва ўрта) бундай нарсалар ҳақида гапиришмайди. Яхшилик ва ёмонлик барча замонларда аниқ ва тиниқ кўриниб турган нарсалар бўлган. Бугун Ўзбекистонда инсонларга яхшилик қилиб, уларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келаётган одамларни Ҳукумат вакиллари ёппасига “халқ душманлари”, “қора кучлар”, “мухолифлар”, “террористлар”, “ваҳҳобийлар”, “акромийлар” деб атаса оддий фуқаролар бу гапларга лаққа ишонишади. Оддий халқнинг наздида агар Ҳукумат одамлари телевизор, радио ва газеталарда кимнидир “халқ душмани” дейишса демак бу гап рост. Натижада нафақат Ҳукуматнинг нотўғри сиёсатига қарши очиқдан очиқ курашаётган демократик кучлар вакиллари балки Хайрулла Ҳамидов, Мамадали Маҳмудов ва Дилмурод Сайид каби оддий аммо зиёли инсонлар ҳам “халқ душманлари”га чиқарилиб, улар узоқ муддатли қамоқ жазоларига маҳкум қилинганлар. Бу миллат фожеасидир қачонки унинг ўқимишли, зиёли ва ҳақиқатгўй фарзандлари тўҳматлар остида осонгина қамалиб кетаверсалар, эркин нафас олиш учун чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлаверсалар...

4. Давлатнинг Адолат ва Тартибни Сақлаш идораларида ғоятда кучайиб кетган ПОРАХЎРЛИК, ЗЎРАВОНЛИК, МАДАНИЯТСИЗЛИК, ТАНИШ БИЛИШЧИЛИК, ҲОКИМИЯТ ВА ЎЗ МАНСАБИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ҲОЛЛАРИНИНГ КЕНГ ҚУЛОЧ ОТГАНЛИГИ. Бу гаплар қуруқ гаплар эмас балки аччиқ фактларга асосланган гаплардир. Улар билан мана бу ерларда танишиш мумкин: а)“Узбекистан занял первое место в рейтинге самых коррумпированных стран мира, который составило американское издание The Daily Beast.»
http://lenta.ru/news/2012/02/14/corruption/ ,

б) 100%ная коррупция в Судебной системе Узбекистана.Чистосердечные признания бывшей судьи http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t202p15-topic#705

(Давоми бор..)

Ҳазратқул Худойберди
2012 йил 3-сентябр

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

КОРРУПТИСТАН, КАРИМОВ ВА УНИНГ ЖИНОИЙ ТЎДАСИ ҲАҚИДА

Post by Admin on Wed Sep 05, 2012 2:17 pm


Корруптистон, унинг шармандали раҳбари Каримов ва унинг Жиноий Тўдаси ҳақида

Ўзбекистон диктатори, унинг оиласи ва Каримов атрофида тўпланган гумашталар ўзларини бутун дунёга шармандаи шармисор қилишда давом этишмоқда. Уларни тўдаси яшайдиган маконнинг янги номи энди Кооруптистон бўлибди(Бу ҳақда иловада келтирилган мақолада Katherin Machalek ҳикоя қилади).

Корруптистонда уя қуриб олган бу Тўда мана 21 йилдирки гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўз уяларидан овга чиқиб Ўзбекистон деб аталмиш гўзал ўлкада яшовчи барчани - одамларни, хайвонларни ва ҳатто Она Табиатни зўравонлик билан талаш, уларни поймол қилиш, уларга нисбатан босқинчиликлар қилиш каби жиноятлар билан шуғулланиб келишмоқда.

Бу йўлда улар ҳеч нарсадан қайтмаяптилар. Ўзларининг жиноий ҳаракатларини яшириш учун улар ўзларича "Ҳукумат" ҳам тузиб олишган, гуёки ҳаммаси нарса ўз қиёми, ўз мақомида. Улар ўзлари зўравонлик қилаётган босиб олган маконга гуёки давлат шаклини беришган.

Аммо бу Тўданинг ҳатти ҳаракатларига диққат билан назар солган киши бу "идоралар"нинг ҳаммаси халқни ва бутун дунёни чалғитиш учун тузилганини, Каримов Тўдаси аслида бир пайтлар Москвадаги Ўрта Осиёни босиб олган Босқинчилар раҳбарлари томонидан тузилганини англашади.
Босқинчилар уяси ўзининг нотўғри, босқинчиликка асосланган сиёсати туфайли пароканда бўлгач улар ёрдамида тузилган Каримов Тўдаси аввалига худди эгасиз қолган итлардек сал гангиб қолишди.

Москвада Янаев бошлиқ Вақтинчалик Босқинчилар Хунтаси пайдо бўлганида эса хурсанд бўлиб дарҳол уларни этагидан ушлашди("19 августа официальный Ташкент словно воды в рот набрал. Было известно только, что Каримов прервал свой визит в Индию и вернулся в узбекскую столицу. Позднее появились сведения, что еще с борта самолета он направил в Москву телеграмму о полной поддержке ГКЧП. Республиканские СМИ исправно передавали все распоряжения путчистов, узбекские коммунисты, выступавшие по телевидению, уверяли Москву в том, что дело, начатое ГКЧП, уже дает свои плоды в Ташкенте..." http://www.fergananews.com/article.php?id=7049 ).

Аммо қисқа муддатда Янаев Тўдаси ҳам ағдарилгач Каримов аввалига ўзини худди эгасиз қолган итдек ҳис қилди, бир муддат гарангсиб қолди. Кейин у секин аста ўзини қўлга олиб, қўл остидаги унга тавозе қилиб турган Милиция ва Армия Генералларини кўриб сал дадиллашди.
"Ия, ман катта Ҳоқон эканманку. Қўл остимда шунча одам менга таъзим қилиб турибдику. Энди Москва йўқ. Билганимни қилсам ҳам биров мени итимни ҳам, мушугимни ҳам "Кишт" дея олмайди."

Бундай вазиятда ақлли инсонлар ўз атрофларига ақлли инсонларни тўплаб мамлакатни бошқаришни улар билан бамаслаҳат олиб боради.
Аммо асосий ниятлари шумлик, ҳукмдорлик, зўравонлик, ҳаммани ўзига бўйсундириш бўлган инсонлар эса фақат бир нарса ҳақида қайғўрадилар: Бундай одамлар дарҳол ўз ҳокимиятларини янада мустаҳкамлашга тушадилар. Бундан мақсад битта: Имкон қадар кучли Тўда тузиб, кейин унинг ёрдамида имкон қадар барчани ўз ҳукмига буйсундириш ва кейин билган ишларини қилавериш.

Бу шумқадам инсон ўз мақсадларига эришди, у ўз атрофига кучли муттаҳамлар Тўдасини тўплади.

Аммо бу Тўданинг раҳбари бир нарсани унутди: Зўравонликни ўзининг асосий қуроли қилиб олган Жиноятчилар Тўдаси бир кун эмас бир кун келиб ўз зўравонлигини қариган, шарти кетиб парти қолган қари чолга қарши ҳам ишлатишлари аниқ. Чунки бу қари чолнинг бақиришлари, сўкинишлари, ҳаммани ўз оёқлари остида кўришни яхши кўришлари ҳатто унга ўзини энг яқин тутган вазирларнинг ҳам, унга энг содиқ маслаҳатчиларнинг ҳам жон жонидан ўтиб кетган. Улар бу чолнинг ўзини тута олмайдиган даражага етган кунданоқ уни бир ҳамла билан йўқ қилиб юборадилар.

Гап энди бир неча ўн йилларга эмас балки бир неча йилга қараб қолди. Чунки Тўданинг бошлиғи бўлмиш қари Каримов кун сайин ҳам қувватдан, ҳам фаросатдан айрилмоқда.
Яқин ойлар ичида у ўзининг фаросат бобидаги йўқотишларини қабул қилаётган қарорлари орқали намойиш қила бошлайди. Диққат қилганлар буни тез орада кўра бошлайдилар. Ана ўша кунлар бу Корруптистоннинг сўнгги кунлари бошланишига старт берилган бўлади. Иншоллоҳ!

Ҳазратқул Худойберди
2012.09.05
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Corruptistan - By Katherin Machalek
www.foreignpolicy.com
The government of Uzbekistan recently declared 2012 the Year of the Strong Family. As part of this official campaign, Uzbek citizens are being compelled to participate in a "1,000 Weddings and 1,000 Circumcisions" campaign being held throughout the country. Given that the festival was organized by a...
http://www.foreignpolicy.com/articles/2012/09/04/corruptistan



Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУҚАРОЛАР - ТАЛАБАЛАР, ИШЧИЛАР, ИШСИЗЛАР, ДЕҲҚОНЛАР, ХИЗМАТЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАРНИНГ УМУМИЙ БИРЛАШМАСИ

Post by Admin on Wed Sep 05, 2012 4:49 pm

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУҚАРОЛАР - ТАЛАБАЛАР, ИШЧИЛАР, ИШСИЗЛАР, ДЕҲҚОНЛАР, ХИЗМАТЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАРНИНГ УМУМИЙ БИРЛАШМАСИ
(Лойиҳа)

Ҳар қандай жамиятнинг барқарор ривожланишини, унинг гуллаб яшнаши ва инсонларнинг фаровон ҳаётини, уларнинг бугуни ва келажагини ана ўша давлатнинг фуқаролари белгилайдилар.
Бундай буюк ва мураккаб ишларни бир гуруҳ Ҳукумат вакилларига ишониб топшириб қўйган жамиятлар эса охир оқибатда инқирозга юз тутадилар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда юзага келган қалтис ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳеч иккиланмай оғир ижтимоий ва сиёсий инқироз ҳолати деб баҳолаш мумкин.
Бу инқироз узоқ йиллар давомида, мамлакатда фуқароларнинг барча эркинликлари буғилиши ҳамда мамлакатни бошқариш бир гуруҳ инсонлар қўлига ишониб топшириб қўйилиши оқибатида юзага келди ва йиллар ўтиши билан бу инқироз чуқурлаша бошлади.

Бу инқирознинг исботи сифатида биз бу ерда мамлакат фуқаролари ҳаётида юзага келган бир неча жиддий мисолларни келтириб ўтишни лозим деб ҳисоблаймиз:
1. Мамлакатдаги энг катта муаммолардан бири бу меҳнатга лаёқатли фуқароларни 40 фоизининг ишсизликка гирифтор бўлганидир. Улар ўзларини, ўз оила аъзолари - бола чақалари, ота оналари, ака укалари, опа сингиллари ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз яқинларини озиқ овқат, кийим кечак, уй жой билан таъминлаш учун узоқ ўлкаларга бориб иш излашга ва у ерларда топган пулларини ватанга жўнатиб ўз яқинларини боқишга мажбур бўлмоқдалар. Ўтган 2011 йилги ҳисоб китобларга қараганда биргина Россиядан Ўзбекистонга 4миллиард АҚШ доллари миқдорида пул жўнатилган. Бу пулларнинг катта қисми мансабдор пулдор ёки тадбиркорларнинг 5, 10 минг долларлик пул кўчиришлари эмас балки оддий меҳнаткаш инсонларнинг 100, 200, 300 доллар ҳажмида жўнатган пулларидан ташкил топгандир.

2. Иккинчи улкан муаммо бу Ўзбекистондаги барча давлат органларининг ёппасига ва ҳатто кўплаб ҳусусий корхоналарда ҳам авжига чиқиб кетган порахўрликдир. Порахўрлик туфайли давлат идораларининг нормал ишлаши кун сайин ишдан чиқиб кетмоқда. Бу ўта жиддий иқтисодий жиноятни ҳатто айрим давлат идораларининг амалдорлари ҳам очиқ тан олишмоқда(бу ҳақда матбуотда истаганча материаллар топиш мумкин, мана бу ерда уларнинг айримлари келтирилди холос:
а) 100%ная коррупция в Судебной системе Узбекистана.Чистосердечные признания бывшей судьи , http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t202p15-topic#705
б) The Daily Beast: Узбекистан — самая коррумпированная страна ...http://www.google.se/url?sa=t&rct=j&q=&esrc=s&source=web&cd=1&sqi=2&ved=0CCIQFjAA&url=http%3A%2F%2Fwww.rosbalt.ru%2Fexussr%2F2012%2F02%2F10%2F944160.html&ei=kHdHUMSQMoHh4QSov4C4Dg&usg=AFQjCNFdwNaTSG-h9VHCiDoj-hk6sORUxA&cad=rja

3. Юқорида келтирилган барча жиддий муаммоларга асосий сабаб – бу Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эркинликларнинг йўқлигидир. Ҳар қандай жойда фақат соғлом рақобат бўлсагина жамият ҳам, инсонлар ҳам ривожлана оладилар. Чунки инсоннинг психологияси жонли ва соғлом рақобат туфайли ривожланишга асосланган. Рақобат йўқ жойда ривожланиш ҳам бўлмайди. Аммо рақобат адолатга асосланган, қонунлар ҳимоясига олинган рақобат бўлиши керак.

Агар бирор давлатда спорт, иқтисод ёки маданият кучли ривожланган бўлса демак шуни ишонч билан айтиш мумкинки у ерда бу соҳаларда соғлом рақобат мавжуддир.
Соғлом рақобатнинг биринчи кўриниши сиёсатдан бошланади. Чунки сиёсатчилар соғлом рақобатнинг тартиб қоидаларини ва жамият учун зарур бўлган барча қонунлар мажмуасини яратувчи кучлардир.
Демак ҳар қандай жамиятнинг соғлом ривожланиши учун унда энг аввало барча сиёсий кучларга рақобат майдонида курашиш учун тенг имкониятлар яратилиши керак.
Бундай имкониятларни яратилиши учун эса фуқаролар курашишлари лозим бўлади. Чунки мавжуд тузум ва унинг хизматкорлари ўз қўллари билан ўзларига қарши бўлиши мумкин бўлган рақобатчи кучлар яратилишини истамайдилар.

Аммо бу дегани фуқаролар кимдир, қачондир келиб уларга ана шу соғлом рақобат механизмларини яратиб беришларини кутиб ўтиришлари лозим дегани эмас.

Бу дегани фуқароларнинг ўзлари ўз тақдирларини ўзлари белгилашларига имконият яратиш учун, адолатга асосланган саодатли жамият яратиш учун ўзлари ҳаракат қилишлари лозим деганидир.

Бу ерда биз Ўзбекистон жамиятида мавжуд бўлган бошқа улкан муаммолар тўплами ҳақида гапириб ўтиришни ортиқча деб ҳисоблаймиз, зеро бу муаммоларни ҳар бир фуқаро ўз танасида ҳис қилиб, уларни ўз бошидан кечириб келмоқда.

Бу ердаги асосий мақсад, бу Ўзбекистондаги барча муаммоларни енгиб ўтиш учун энг аввало Ўзбекистон Фуқаролари Бирлашмасини тузиш ва сўнгра ана шу Бирлашманинг йиғилишларида барча муаммоларини биттама битта муҳокама қилиб, уларга ечимларни биргаликда излашга киришмоқликдир.

Бу буюк ва улкан мақсад йўлида барча талабалар, ишчилар, ишсизлар, деҳқонлар, хизматчилар, тадбиркорлар, ҳарбийлар, уй бекалари, пенсионерлар ва бошқа юрагида Ватан ва халқ учун, ўзи ва ўз яқинлари учун курашиш, бу эзгу ишлар йўлида нималардир қилишни истаган барча инсонлар қатнашишлари ҳам фарз, ҳам қарздир.

Бу сатрларни ўқиган ва уларни қўллаб қўвватлаган барча биродарлар, акалар, опалар, укалар ва сингиллар бу Хабарни ўз сайтларингизда, Facebook,Twitter, Однокласники ва бошқа Форумларда тарқатинглар. Бу Фуқаролар Бирлашмасида баҳоли қудрат қатнашишни истаганлар: Марҳамат қилиб ўз фикр ва мулоҳазаларингизни мана бу емайл адресларга юборинглар(ёки Facebook va Twitterга ёзинглар:
saturnus04@yahoo.se , afrosiyob2050@gmail.com , https://twitter.com/JusticeRebell , https://www.facebook.com/JusticeRebell

2012.09.05


Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

ОБАМА, КАРИМОВ ВА ЭРКИН САЙЛОВЛАР

Post by Admin on Mon Sep 10, 2012 5:54 am

ЭРКИН САЙЛОВЛАР НИМА ЭКАНЛИГИНИ БИЛМАГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ҚИЗИҚ ФАКТЛАР

Бугун эрталаб мен Твиттерда АҚШ Президенти Барака Обаманинг ўз сайловчиларига ёзган қуйидаги қисқа(Твиттерда сиз кўпи билан 140 ҳарф/белги ёза оласиз) хабарини ўқидим:
"Barack Obama @BarackObama: If you pitched in $5 or $10, it helped. 97.77% of donations in August were $250 or less, for an average of $58.31."

Таржимаси: "Агар сиз $ 5 ёки $ 10, ташлаган бўлсангиз, бу ёрдам бермоқда. Август ойидаги Хайрияларнинг 97,77%ини $ 250 ёки ундан кам миқдордаги пуллар ташкил қилди, ўртача ҳар бир хайрия $ 58,31га тенг бўлибди".

Эркин дунёда ана шунақа. Ҳатто Ҳокимиятда ўтирган президент ҳам ўз номзодини қайта президентлик сайловига қўяман деса энг аввало унга маблағ керак.

Албатта Президент Обама ва унинг рафиқасини банкдаги ҳисоб рақамларида бир неча ўн миллион доллар ҳажмида шахсий пуллари бор ва бу очиқ ахборот. Истаган одам Обама оиласи даромадини солиқ идорасига мурожаат қилиб аниқлаши мумкин.
Бундай ахборотлар, яъни Ҳокимиятда ўтирган олий амалдорларнинг ва депутатларнинг даромадларини очиқ холда барча фуқаролар билиш имконияятлари ҳатто Россияга ҳам етиб келмоқда.

Бу каби ахборотларни фақат Ўзбекистонга ўхшаган диктатура ҳукмрон давлатларда топа олмайсиз. Чунки ҳаром йўллар билан топилган пулларни яшириш бу ўғриларга мос одатда!
Биргина Гулнора Каримованинг ана шундай ҳаром йўллар билан топган даромадлари 4 миллиард доллардан ошиб кетган!

Ушбу кунларда бу пулларнинг бир қисмини "ювиш"(яъни банклар орқали уларни алмаштириб, қаердан келганини яшириш) бўйича қўлга тушган Гулноранинг гумашталари Швейцарияда ҳибсга олинган ва сўроқ қилинмоқдалар.

Энди жаноб Барака Обаманинг сайловга тайёргарлигига қайтадиган бўлсак у рафиқаси билан оилавий даромадлаарининг анчагина қисмини Сайлов кампаниясига сарф қилишлари табиий.
Аммо икки ярим ойлик Сайлов Кампанияси жараёнида у мамлакат бўйлаб сафар қилиши ва фуқаролар билан учрашувлар қилиши учун улкан маблағ керак бўлади.
Албатта иккала Президентликка номзод Обама ва Ромнига давлат хазинасидан бир хил миқдорда ёрдам ҳам кўрсатилади. Аммо бу давлат ёрдами номзоднинг барча 52 штатни айланиб чиқиш ва фуқаролар билан улкан форумларда учрашувлар ўтказиш учун кетадиган барча харажатларни қоплаши амри маҳол.

Ана шунинг учун ҳам Обама ва Ромни халқнинг иқтисодий ёрдамига муҳтож.
Кўриб турганингиздек, Обама америкаликларга "ҳатто 5 ёки 10 доллардан бўлса ҳам бу пул озку деб хижолат чекмасдан ёрдам бераверинг. Тома тома кул бўлур. Сизларнинг ёрдамларингиз мен учун жуда мўҳим" деб мурожаат қилмоқда.

Ўзбекистон халқ ҳам шуни билиши керакки, Каримов ва ундан кейин Ўзбекистонга Президент бўлмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро ўз даромадлари ҳисобига ва уларни ҳақиқатан ҳам қўллаб қўвватламоқчи бўлган инсонларнинг чақалари ҳисобига халқ ичида юриб ўз сиёсатлари ҳақида гапиришлари, халққа кўрсатган ёрдамлари учун қандай қилиб унга хизмат қилишга тайёр эканликларини гапиришлари керак.

Аммо Каримовга ўхшаб халқнинг пулини Давлат Хазинасидан ўғирлаб, кейин ўша пулларни худди ўғри отасидан қолган пуллар каби ишлатиб, қора, ўқ ўтмас лимузинларда, автомат билан қуролланган аскарлар қуршовида, танланган фуқаролар билан учрашиб сайлов ўтказилиши КАТТА ЖИНОЯТ эканлигини БАРЧА ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ билишлари керак.


Ҳазратқул Худойберди
2012.09.10

Admin
Admin

Number of posts : 1160
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Re: Ўзбекистон ҳукумати: Тафтиш, инқироз сабаблари ва таклифлар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz