Форум_Ўзбекистон

Халқ ҳаракатлари ва ҳукуматлар ўртасидаги курашлар ва уларга муносабатлар ҳақида

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down

Халқ ҳаракатлари ва ҳукуматлар ўртасидаги курашлар ва уларга муносабатлар ҳақида

Post by Admin on Fri Jun 17, 2011 7:02 am

Халқ ҳаракатлари ва ҳукуматлар ўртасидаги курашлар ва уларга муносабатлар ҳақида





Ушбу кунларда Ватанда ҳам, юрт ташқарисида ҳам бир қизиқ вазият юзага келди: Гуёки ҳамма Марсга учириладиган бир кемага “Старт!” деган буйруқ берилишини кутиб тургандай. Янги Ҳаракатни тузилгани Каримов режимини саросимага солиб қўйди аммо айни пайтда у минглаб ватандошларимизнинг қалбларида умид учқунларини ҳам ёқа бошлади.



Режим минг чирангани билан фуқароларнинг кўз ва қулоқларини ёпа олмади. Ҳар кун бу дунёда бўлаётган улкан ўзгаришларни борган сари кўпроқ инсонлар эшита ва кўра бошладилар. Ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, Араб дунёсидаги буюк ва оламшумул халқ инқилоблари 20, 30 ва 40 йиллаб ўз тахти равонларига зулукдек ёпишиб олган золим диктаторларни бирин кетин ағдара бошладилар.



Муборак(Миср) ағдарилди. Бен Али(Тунис) ағдарилди. Абдулла Солиҳ(Яман) ағдарилди. Жоҳил Қаддофийнинг (Ливия) ҳам куни тугаб қолди. Жаҳолатга бўғзигача ботган Башар Асад(Сурия) қўрқувдан титраб, халқ инқилобига қарши оғир қуроллар ва армияни ташламоқда. Аммо бу кетишда у ўз жиноятларини янада чуқурлаштиради ҳолос. Қайси халқ бу дунёда унга қарши учоқлар ва танкларни ташлаган иблис раҳбарга тоқат қила олади. Ҳеч бир халқ!



Ана шу жоҳиллардан салгина бўлсин фарқи қолмаган Ислом Каримов ҳам шу кунларда жазавага тушиб қолди. Уни жазавага солаётган нарса - бу Ўзбекистон халқининг янгидан қўзғолиши бўлди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати қанотлари остида борган сари, кун сайин кучайиб бораётган фаолият, инсонларнинг Янгилик, Озодлик, Ҳуррият, Адолат каби қадриятларни қайтадан тикланишига бўлган орзу умидлари тўсатдан амалга оширса бўладиган кўринишларни ола бошлади.



Араб дунёсидаги шундай қудратли бўлган диктаторларнинг бирин кетин ағдарилиши шуни исбот қилдики, УШБУ ЗАМОНДА ХАЛҚНИ ТИНИМСИЗ БОСИМ ВА ҚЎРҚУВ ОСТИДА УЗОҚ МУДДАТ УШЛАБ ТУРИШ ВА АНА ШУНДАЙ УСУЛЛАР БИЛАН МАМЛАКАТНИ БОШҚАРИБ БЎЛМАС ЭКАН!!!

Ҳар қандай халқ, агар у истаса, ҳар қандай ҳукуматни, у нақадар қудратли бўлмасин, ағдариб ташлашга қодир экан!

Шу сабаб бугун Каримовни пайтавасига қурт тушиб қолди. У гоҳ Россия, гоҳ Европа, гоҳ АҚШ пинжига суқилишга, улардан тасалли берувчи сўзларни эшитишга ўлгудек муштоқлигини яширолмай қолди.



Бугун у Шанхай гуруҳидан мадад кутмоқда, ўлиб тирилиб уларни ўзининг хавфсизлик режаларини қабул қилишга чақирмоқда. Бу жоҳил одам билмайдики, у ўзини қўрқоқлиги билан ҳаммага кулги бўлмоқда. Аммо у минг чиранмасин энди уни ҳеч нарса қутқариб қола олмайди: На Европа, на АҚШ, на Россия.



Бир пайтлар Мисрнинг жоҳил диктатори ҳам ана шу давлатларга қаттиқ ишонган эди. Аммо бу давлатларнинг раҳбаарлари жоҳил диктаторларга ўхшаб ахмоқ эмас. Улар ўзга давлатлар ҳукуматларини ўз манфаатлари йўлида вақтинча қўллаб қўвватлаб туришлари мумкин. Аммо улар ҳеч қачон ўзларининг турли туман мақсадлари йўлида бутун бошли бир халққа қарши бормайдилар. Борган тақдирларида эса Жорж Бушга ўхшаб башараларига ботинка аралаш тарсаки еб, кейин думларини қисиб қочишга мажбур бўладилар.



Шу сабаб Каримов, Иноятов ва Мирзиёевлар режими бугун Россияга ҳам, Европага ҳам, Хитойгаю АҚШга ҳам ишонмай қўя қолсинлар, агар уларда салгина бўлсада сиёсий онг бўлса. Бунинг ўрнига улар ҳокимиятдан тинчгина кетиш йўллари ҳақида уйлаб кўрсинлар.



Бу режим вакилларининг сиёсий онглари эски шкафда 22 йилдан бери нафталин сепиб осиб қўйилган эски пальтодек қотиб ва бўрқсаб кетгани аниқ, шу сабаб уларни эски шкафдан олиб чиқиб янги замоннинг соф ва тоза шабадаларидан нафас олдирмагунча уларнинг онгида ўзгариш ясаш амри маҳол бир нарса.



Режим вакилларининг аҳволику аниқ, хўш, бошқаларнинг аҳволи қанақа?

Бугун Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига 4 хил муносабат мавжуд:

1. Ҳаракат сафларига дадил кириб уни янада кучайтиришга ҳисса қўшиш

2. Ҳаракат фаолиятига қарши турли туман йўллар билан халақит бериш, унга қарши тиш тирноғи билан қаршилик кўрсатиш

3. Ҳаракатнинг жоҳил ва золим тузум билан бўладиган оғир курашларини фақат томошабин сифатида кузатиб ўтириш

4. Ҳаракатнинг фаолиятини умуман қўллаш аммо курашнинг оғирлигини тушунган ҳолда, иссиқ жонни ва яна алламбалоларни уйлаб бу курашга қўшилмаслик

Ҳар бир даврда, ҳар бир инсон ҳаётида, турли муаммолар намоён бўлаверади ва у бизларни ТАНЛОВ қилишга мажбурлайверади. Ана ўшанда ҳар бир инсон қандайдир бир йўлни, ечимни танлашга мажбурдир. Бизнинг бугунимиз ва эртамиз, ҳаётимизнинг мазмуни, бахту саодатимиз ҳар куни қабул қилаётган ана шу ечимларимизга чамбарчас боғлиқдир.



Шу сабаб ҳар биримиздан бир оддий нарсага эътибор бериш ҳам фарз ҳам қарздир. У нарсанинг оти –

- ҲАР ҚАНДАЙ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН БИР ДАҚИҚА БЎЛСАДА ФИКРЛАШ. АГАР БИЗ ЎЗИМИЗ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШГА, ЕЧИМ ТАНЛАШГА ҚИЙНАЛСАК У ҲОЛДА ОТА ОНАЛАР, ДЎСТУ БИРОДАРЛАР, АКА УКАЛАР БИЛАН МАСЛАҲАТ ҚИЛГАН ҲОЛДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛГАНИМИЗ МАЪҚУЛ. ЧУНКИ БИЗНИНГ ҲАР БИР ҚАРОРИМИЗ ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ БИЗНИНГ БУГУНГИ ВА ЭРТАНГИ ҲАЁТИМИЗГА ТАЪСИР ҚИЛИБ БОРАВЕРАДИ...



2011 йил 16-июн

Ҳазратқул Худойберди

http://stopdictatorkarimov.com/Kurash_va_Tanlov.htm

http://uzxalqharakati.com/?p=343

Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Янги ҳаракат янгича фикрлаш ва янгича бошқарувга асосланиши керак.

Post by Admin on Sun Dec 18, 2011 6:18 am

Янги ҳаракат янгича фикрлаш ва янгича бошқарувга асосланиши керак.


Бугунги Ўзбекистон Ҳукумати асосан жоҳил , фаросатсиз, нотавон, маданиятсиз, билимсиз одамлардан ташкил топган(бу муттаҳамларнинг кўпчилиги пул билан ўқишга кириб, пул билан битирган. Шу сабаб уларнинг кўпчилиги ўз елкаларида хом ва хум каллаларни кўтариб юришибди! Эссиз елкалар!). Ана шунинг учун мамлакатда яиқн йиллар ичида бирор соҳада бўлсин ўзгариш бўлмайди -токи бу муттаҳамлар ҳукуматни эгаллаб ўтирар эканлар.

Бу зўравонлар ва муттаҳамлардан ташкил топган Ҳукуматни эса осонликча ағдариб ҳам, ёки уларни истеъфога чиқариб ҳам бўлмайди. Улар фақат кучли рақиб қаршисида тисланишга ва чекинишга мажбур бўладилар холос. Аммо ўшанда ҳам отишиб, солишиб чекинадилар. Қаддофий ва Башар сиёсатидан бу нарса аниқ кўриниб турибди. Ислом Каримовнинг Гуруҳи ҳам айнан Қаддофий ва Башар тутган йўлдан борадилар. Бунга 100% кафолат бериш мумкин.

Чунки улар, биринчидан, ўзлари 20 йилдан ошиқ давр ичида орттирган бойликлари ва мансабларидан осонликча ажралишни истамайдилар.
Икккинчидан, уларнинг минглаб қариндош уруғлари мамлакатни чирмовуқ ўтдек босиб кетишган ва улар осонликча, ўзларининнг олий мартабали таниш билишлари ёрдамида тузган турли туман фирмалари ҳамда зўравонлик усуллари билан халқни зулукдек сўриб ётишибди. Улар бугунги Ҳукуматнинг ишонган тоғлари ва суянчиқларидир. Ана шуларгина бу жиноятчи Ҳукуматни ҳимоя қилишлари мумкин, чунки улар мавжуд Ҳукумат ва у ерда ўтирган ўзларининг акахонлари, отахонларини, укахонлари, жиянлари, тоғаю амакилари ва холаю аммаларини ҳимоя қилиш орқали ўзларининг мол мулклари, бойликларини ва маишатга тўла ҳаётларини ҳимоя қила олишлари мумкин. Яъни мавжуд Ҳукумат ва уларнинг минглаб қариндош уруғлари бир бирларининг мавжудликлари, мансаб ва маишатга тўла ҳаётлари учун кафолат бўла олишлари , бундай ҳаёт учун курашишлари мумкин. Албатта улар камчилик аммо улар ўтган 22 йиллик талончилик даврида тўплаган миллиардлаб евролар ва долларларини ўзларини ҳимоя қилиш учун ишлатадилар. Бу пулларни улар минглаб тиш тирноғигача қуролланган қўриқчилар, замонавий қурол яроғлар, турли туман ҳимоя техника аслаҳалари учун сарф қилаадилар.


Ундан ташқари улар ҳокимият ва давлат ресурсларидан ҳам доимий равишда ўз манфаатлари йўлида имкон қадар кўпроқ ва самаралироқ фойдаланадилар. Улар Ўзбекистоннинг бугунги барча кучли қуролланган куч ишлатар тузилмалари(СНБ, МВД ва Армия)даги асосий раҳбарлик лавозимларига ҳам ўз яқинларини ўтқазиб қўйишган. Уларнинг сони бугун улкан бир Армияни ташкил қилади.

Хўш, бундай мустаҳкам жойлашиб олган ва кучли ҳимояланган Жиноий Гуруҳга қарши қандай курашиш мумкин?

Уларга қарши курашиш учун жасур, дадил, билимли инсонлар гуруҳи бўлиши керак. Бу гуруҳнинг ҳам ишонган одамлардан ташкил топган ўзининг кучли Армияси ҳам бўлиши керак.

Ҳўш, бугун бизнинг янги Ҳаракатда кимлар ва нималар бор?

Афсуски биз бугун бир гуруҳ ватанпарварлардан иборат гуруҳмиз холос. Бир бирини танийдиганлар сони нари борса 2000...3000 кишини ташкил қилади. Ҳаракат ташкил қилинганига ярим йилдан ўтган бўлса ҳам биз ҳали ҳанўз озчиликни ташкил қиламиз. Бунинг сабаби нимада?

Бу ердаги асосий сабаб янги Ҳаракатни бошқаришда, уни бошқариш услубларида ва унинг бошқарётган одамларда.

Афсуски Ҳаракат тузилаётган илк кунлардан бошлаб уни таъсис қилаётганлар жиддий хатоларга йўл қўйдилар. Уларни хатоларини кўрсатган одамларга эса улар ёвқараш қилдилар, улар билан мулоқот қилиш, кўрсатилган таклифларни атрофлича ўрганиб, узоқ 22 йиллик кураш тажрибаси бор одамларнинг фикрларига қулоқ солиш ўрнига улар бу одамларни четга итариб ташлашга ҳаракат қила бошладилар.

Натижада Ҳаракат раҳбарияти қизиқишлари, дунёқарашлари бир бирларига жуда яқин бўлган, асосий негизи диндорлардан иборат бўлган одамларнинг клубига айлантирилди. Ўзгача, замонавий фикрловчилар четга суриб ташлана бошланди. Бундай нотўғри ишларни тўхтатишга ҳаракат қилганлар эса балога қолиб кетдилар ва танқидчиларнинг ўзлари ҳам бу клубнинг қурбонларига айландилар.

Бугунги Ҳаракат раҳбариятида жасурлик, жиддий даъватлар ва танқидларга қулоқ солиш, ишлаш тартибини доимий равишда ривожлантириб бориш каби фикрларга қаршилик, бошқарувни ўзгартиришга на интилиш, на қизиқиш бор.

Бу аҳволда Ҳаракат яқин йиллар ичида бирор кўзга кўринарли натижаларга эриша олмайди аммо афсуски йўқотишлар яна кўпайиши мумкин. Энг кучли йўқотишлар - бу кадрларни йўқотишдир.

Бир сиёсатчини вояга етиштириш учун ўнлаб йиллар керак бўлади. Умрида сиёсат билан шуғулланмаган одамларни ўз атрофига тўплаб, кейин уларга раҳбарлик қиламан, уларни истаган йўриғимга соламан деган бир ёки бир неча одамлар хаёлпарастлардан бошқа нарса эмас.


Сиёсий кадрларнинг бирларини жисмонан, бошқаларини эса фикран йўқотиш Янги Ҳаракатни охир оқибатда синишига, Бирлик, Бирдамлик каби кичик гуруҳчаларга айланиб қолишига элтувчи йўлдир.

Мана шу танқидий фикрлардан хулоса қила олган одамлар биринчи навбатда Янги ҳаракатнинг Бошқарув системасини 180 градусга ўзгартиришлари керак.
Улар Ҳаракатдаги ҳозирги диктаторлик бошқарувини Коллегиал бошқарувга айлантиришлари лозим.

Биринчидан, бошқарув ўз номи билан Бошқарув Ҳайъати деб аталиши керак.
Унда ўтирган 7та ташкилотнинг 7та вакили ҳар қандай қарорни ўзаро тортишувлар, муҳокамалардан сўнг, демократик усул билан, овозга қўйиб , кўпчилик овозни олган таклифларни қабул қилиши керак. 7 вакилнинг ҳар бирини ўрнини босувчи ўринбосарни номи ҳам аниқ бўлиши керак.
Ҳар қандай мажлисда 7ташкилотдан 7та вакил ҳамиша иштирок этиши керак( ё сайланган вакилни ўзи, ё унинг тасдиқланган ўринбосари).

Бугун бу мажлисларда гоҳида 5та, гоҳида 4та одам қатнашади, у ерда на тартиб, на интизом, на ўзаро ҳурмат бор.
Ҳаракат раҳбариятиниинг ушбу кундаги энг асосий хатоси - бу унинг ўз қаршисида турган, ўзини "Ўзбекистон Ҳукумати " деб атайдиган Жиноий Гуруҳнинг нақадар кучли эканлигини англай ва тушуна олмаётганлигидир.

Нима учун бундай хулоса қилинаяпти? Чунки ўз қаршисидаги душман кучларини нақадар кучли эканлигини сезган, тушунган раҳбарият ўзининг ҳар бир оддий аъзосини ҳам, ҳар бир раҳбар кадрларини ҳам этагидан маҳкам ушлаб, уларга етарли даражада эътибор берар эди. Улар эса буни тамоман тескарисини қилишмоқда.

Ҳар қандай танқиддан унумли фойдаланиш ўрнига, танқидчини худди Каримов режими каби таҳқирлашга уринмоқдалар. Ана шундан кейин улар билан бирор жиддий иш қилиб бўладими? Бундай раҳбарият билан Ҳаракатни кучайтириб бўладими? Йўқ, бўлмайди. Бундай ҳаракатлар билан фақат бир нарсага - Янги Ҳаракатни ҳам барбод қилишга эришадилар холос.

Агар Ҳаракатнинг оддий аъзолари ўзларининг ташкилотлари раҳбарлари ёрдамида Янги Ҳаракатнинг раҳбарларини ва уларнинг раҳбарлик усулларини ўзгартиришларни талаб қилмасалар вазият абсолют ўзгармай қолаверади.

Бу аччиқ ҳақиқатдир ва у бугун аниқ ва тиниқ кўринмоқда. Бундай ҳолатни танқид қилганлар эса балога қолмоқда. На танқид қила оласан, на вазиятни ўзгартира оласан. Янги Ҳаракат ўз ичида янгича замонавий диктатура ўрнатмоқда. Минг афсуски бу билан Ҳаракат тарафдорларини кўпайтириш ўрнига уларни Ҳаракатдан четлатишга эришадилар ҳолос. Ҳаракат олдига қўйилган мақсадларга эса бундай йўллар билан ҳеч қачон эришиб бўлмайди.


Шунинг учун бугундан эътиборан Ҳаракатнинг барча аъзолари бир жиддий муаммо ҳақида фикрлашлари керак:"Хўш, нима қилса бўлади? Индамай тураверсак аҳвол ўзгарармикин? Ёки раҳбариятга вазиятни ўзгартириш учун бирор муҳлат бериш керакмикин? Агар берилган муҳлат ичида улар вазиятни ўнглаб, бошқарувни кучли йўлга қўя олмасалар уларни ўзгартириш учун нима қилишимиз керак?"

Ҳамма бир нарсага асосий эътиборни қаратишлари лозим: Биз ҳаммамиз ўз ихтиёримиз билан бу Ҳаракатга кирганмиз. Бу ҳаракат кимнингдир ҳаракати эмас, балки барчаникидир. Биз тушган кемалар армадаси Етакчи кема ортидан кетаяпти. Уни ортидан кетаётган кемадагиларнинг ҳаёти, орзу умидлари етакчи кемага боғлиқ. Етакчи кема мағлубиятга ва ҳалокатга учраса, уни ортидан келаётган кемалар ҳам мағлубият ва ҳалокатга учраши мумкин. Нари борса ҳаммаси ўз жонини сақлаш учун чўкаётган кемалардан сакраб тушиб, яккам дўккам қайиқлар ёрдамида ўз жонларини сақлаб қолишлари мумкин холос.

Хўш, ана шунақа мағлубият ва ҳалокатни олдини олиш мумкинми?

Албатта мумкин! Бу учун ҳаммадан бирдек истак, иштиёқ ва дадил ҳаракатлар талаб қилинади холос. Акс ҳолда ҳаммамиз яна 22 йил Фасебокда мақолалар ва шъерлар ўқиб юраверамиз, кўчадаги ҳаёт эса ўз йўлида кетаверади...


Ҳазратқул Худойберди
2011.11.17


Admin
Admin

Number of posts : 1224
Join date : 04/02/2010

Foydalanuvchi profili http://stopdictatorkarimov.com

Yuqoriga Go down

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga


 
Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz