Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Жамиятни ривожлантиришда фуқаролар ва Давлат ҳокимиятининг маъсулияти ва роллари ҳақида

Go down

Жамиятни ривожлантиришда фуқаролар ва Давлат ҳокимиятининг маъсулияти ва роллари ҳақида Empty Жамиятни ривожлантиришда фуқаролар ва Давлат ҳокимиятининг маъсулияти ва роллари ҳақида

Post by Admin Fri Jan 12, 2018 7:32 am

Жамиятни ривожлантиришда фуқаролар ва Давлат ҳокимиятининг маъсулияти ва роллари ҳақида.

Ҳар қандай давлат ва унда яшаётган фуқаролар ташкил қилган жамиятни ривожлантиришнинг энг асосий йўлларидан бири бу ўша жамиятдаги фаол инсонларнинг ўз фикр ва ғоялари билан ҳар бир соҳада янгилик яратиш, ҳар бир соҳани ривожлантиришдадир.

Ҳар қандай Ҳокимиятнинг энг асосий вазифаси эса жамиятдаги ана ўша фаол инсонларга, уларнинг фикр ва ғояларига қулоқ солиб, уларга эътибор бериб, бу фаолларга ўша янги ғоялар ва фикрлар ривожлантириш ишларида ёрдам бериш, уларни доимий равишда қўллаб қўвватлашдир.
Бундай маъсулиятни ишларни бажариш учун халқ ўз ичидан фаросатли ва билимли инсонларни танлаб, уларни ана ўша Ҳокимият органларига сайлашлари лозим.

Ана шу икки масала ҳар қандай жамиятни ривожлантиришнинг олтин қоидаларидир.

Ана шу нарсаларни тушунган биз, бир гуруҳ жамият фаоллари, асосан бирликчилар ва эркчилар 1992 йил май ойида бир жамоатчилик ташкилотини туздик ва уни Миллий Мажлис -Жамоатчилик Парламенти деб атадик.

Ҳамма гап менинг ўша йил март ойида Бирлик газетасида чоп этилган "Миллий Кенгаш тузиш зарур" деган мақоламдан бошланди. Ўшанда мен турли туман ва тарқоқ бўлган ўнлаб жамоат ташкилотларини бир ғоя остида бирлаштириш зарур деган муаммо ҳақида ўйлаб юрар эдим.

Бу муаммо ҳақида табиийки бошқалар ҳам ўйлашар эди ва "Эрк" партияси "Ўзбекистон демократик кучлари Форуми" деган ташкилот тузиб шундай уриниш қилган эди. "Туркистон" ҳаракатининг ҳам мақсади шундай эди.
Аммо турли сабабларга кўра улар режалаган нарсалар амалга ошмади.

Шу сабаб мен ҳам бу масалага ўз билганимча ёндошдим ва охир оқибатда мен ўйлаган ғоя бошқалардан кучлироқ чиқди. Бунга менимча мен ўз атрофимга тўплаган кучли фаоллар, уларнинг ҳар бирини жамиятдаги махсус роли ва инсон сифатида билимли ва ақлли бўлганлари сабаб бўлгандир.

Хуллас биз тузган кенгаш номини биринчи йиғилишимизда "Миллий Кенгаш"дан "Миллий Мажлис" деб ўзгартирдик.

"Миллий Мажлис" айримлар айтаётгандек ва Каримовнинг лайчалари бизни айблагандек "параллель ва мустақил халқ ҳокимияти" эмас эди.

"Миллий Мажлис" бу ЖАМОАТЧИЛИК ПАРЛАМЕНТИ эди. Бу дегани кенг жамоатчилик, яьни жамиятдаги барча ташкилотлар - Кўрлар ва ногиронлар жамиятидан тортиб Рассомлар, Ёзўвчилар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш , фермерлар ва яна ўнлаб(биз бир неча ой ичида ҳаммаси бўлиб 30та ташкилотни жалб қилишга улгурдик холос)ташкилотлар ва уюшмаларни ўз ичига олган Кенг Жамоатчилик Форуми эди.

Биз ҳар бир соҳадаги муаммоларни ўрганишнинг бирдан бир йўли ана ўша ҳар бир ташкилот ва уюшманинг ўзини вакилидан уларнинг муаммоларни эшитиш ва кейин барча муаммоларни Тўплаб, уларни Анализ қилиб, кейин уларни алоҳида алоҳида , бўлажак қонун ЛОЙИҲАЛАРИ сифатида такомиллаштириш эди.

Шундан сўнг биз уларни Олий Мажлис ва Президентга тақдим этишни ва кўриб чиқиб уларни қонун сифатида қабул қилишларини сўрашни мўлжаллаган эдик.

Биз халқнинг кундалик ва ҳар бир соҳадаги ташвиш ва ғамларини ҳал қилиш учун у Лойиҳаларни имкон қадар мукаммал даражада тайёрлашга киришишни истаган жонкуяр фаоллар эдик.

Аслида ҳар қандай фаросатли Ҳукумат бундай Жамоатчилик Парламентидан хурсанд бўлиши, у билан ҳамкорлик қилиб, халқнинг ташвишларини енгиллатишга уриниши керак эди.

Аммо ўша пайтларда аксарияти коммунистлардан иборат бўлган Олий Мажлис ва ўша коммунистларнинг лидери Ислом Каримов бизни ўзларига душман деб билди, бизларни "қора кучлар" деб атади ва ўзининг қизил итваччаларига бизларни қамоққа олишга буйруқ берди.

Шундай сўнг мамлакатда том маънода сиёсий қатағон бошланди ва унинг асосий зарбалари энг аввало "Миллий Мажлис" ғояларини кўтариб чиққанларга, улардан сўнг бу ғояни қўллаб қўвватлаган барча ташкилотлар - Бирлик халқ ҳаракати, "Эрк", "Озод деҳқон" партиялари, Тадбиркорлар мустақил касаба уюшмаси, Фермерлар ассоциацияси, "Ислом уйғониш" партияси, яна бир қанча жамоат ташкилотлари ва уларнинг юзлаб фаоллар бошларига урилди.

Замонлар ўтар, ҳокимиятлар алмашар ва бир куни келиб Ўзбекистон дунёда биринчилар қаторида ўз Жамоатчилик Парламентини тузиб, унинг ёрдамида давлат ва жамиятни ривожлантириб минтақада ва дунёда кўпчилик давлатларга жамиятни ривожлантиришнинг янгича, ривожланган демократик йўлларини кўрсатишда флагман бўлажак!


Ҳазратқул Худойберди
2018.01.12

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантиришда фуқаролар ва Давлат ҳокимиятининг маъсулияти ва роллари ҳақида Empty Муттаҳам ҳоким Шуҳрат Ғаниев халқ олдига чиқиб расман кечирим сўраши керак!

Post by Admin Sat Jan 27, 2018 8:21 am

Муттаҳам ҳоким Шуҳрат Ғаниев халқ олдига чиқиб расман кечирим сўраши керак!

Ҳар бир муттаҳамга қилган гуноҳига тавба қилиш учун кўпи билан уч кун мўҳлат берилади.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Тошлоқ туманининг 10 минглик аҳолисини "ҳаромилар" деб ҳақорат қилганига уч кундан ошди.

У муттаҳам жуда катта гуноҳ қилди, айни пайтда у Ўзбекистон қонунларини оёқ ости қилиб, "Бировни ҳақоратлаш ва камситиш" деган жиноятни амалга оширди.

Орадан уч кун ўтди ҳамки бу муттаҳам ҳоким Тошлоқ тумани халқи олдига бош эгиб бориб, улардан кечирим сўрамади.

Иккинчидан Президент Мирзиёев ўзи тайинлаган ўз кадрларига масьул бўлишига қарамай бу муттаҳамга қарши ҳеч қандай маьмурий чора кўрмади.

Учинчидан вилоят ва туман прокуратуралари бу жиноятни кўриб, билиб турсаларда қўрқоқлик қилиб, жиноятчига қарши миқ этмай ўтиришибди.

Бундай ҳолатда Тошлоқ тумани аҳолиси ўзини ҳақорат қилган ва элу юрт олдида ҳеч бир асоссиз равишда камситган Шуҳрат Ғаниевдан туманга келиб, халқ олдига чиқиб расман кечирим сўрашини талаб қилишлари керак.

Бу учун Тошлоқ туманида яшовчи 20-30та отахонлар тўпланишиб ўша муттаҳамнинг ишхонасига боришлари ва ундан халқ талабини бажаришни кескин сўрашлари лозим. Ёшлар бу отахонларни машинада хавфсиз бориб келишларини ташкиллаштиришлари керак.

Бу жирканч жиноятни ана шундай йўл билан очиқлашдан ўзга йўл қолмади.

Ана шу гапларни Тошлоқ тумани халқига етказинглар.


Ҳазратқул Худойберди
2018.01.27

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантиришда фуқаролар ва Давлат ҳокимиятининг маъсулияти ва роллари ҳақида Empty Қайта қуриш ишлари: Ҳар бир корхонада Йиллик Ҳисобот Сўҳбатлар ўтказиш ҳақида

Post by Admin Sat Feb 03, 2018 9:32 am

Қайта қуриш ишлари: Ҳар бир корхонада Йиллик Ҳисобот Сўҳбатлар ўтказиш ҳақида.

Инсоният пайдо бўлибдики у миллион йиллардан бери ривожланиш сари ҳаракат қилиб келади.

Бугунги тараққий қилган давлатларнинг тажрибалари бошқа, қолоқ давлатларнинг ривожланишга маьлум даражада ўз ҳиссаларини қўшиб, уларга ўрнак бўладиган кўплаб мисоллар тақдим этиб келишади.

Ана шундай мўҳим мисоллардан биттаси (Швеция мисолидан олсак) бу ҳар бир давлат ва хусусий корхоналарда ҳар йили ўтказиладиган Йиллик Ҳисобот Сўҳбатлардир.

Швецияда буни тўғридан тўғри, дангалига ўз номи билан "Маош ҳақида музокаралар/Löneförhandlingar" дейишади. Аммо мазмунан у айнан Йиллик Ҳисобот Сўҳбатидир.
Мен илк бора шунақа сўҳбатдан 2000йил январида ўтганман.

Ўшанда мен ўзимнинг ташаббусим билан бошланган катта бир проект/лойиҳанинг раҳбарларидан бири эдим. Уни номи Рационал деб аталар эди. Проект катта бўлгани учун уни юритиш ишларини 3 кишига топширишди. Улар ичида мени маошим энг кам эди. Ана шу Йиллик Ҳисобот Сўҳбати давомида мен корхона раҳбарига бу проектни тарихи, қандай бошлангани ва менинг конкрет натижаларим қандай бўлганини биттама битта исбот қилганимдан сўнг у мени маошимни 20 фоизга оширишга мажбур бўлган эди!



Узоқ йиллик қотиб қолган сиёсат ботқоғидан чиқишга уринаётган бугунги Ўзбекистон ва унинг нисбатан янги ҳукумати бугун Сиёсат ва Иқтисодни қайта қуриш поғонасида турибди.

Ана шу поғонада аввало ўз ўрнини мустаҳкамлаш ва кейин секин аста навбатдаги юқори поғонага кўтарилиш учун Ўзбекистон ҳукумати ҳам, унинг халқи ҳам ўзларининг ҳаракатларини дадил бошламоқлари ҳам фарз, ҳам қарздир.

Чет элларда яшаб юрган мен каби фуқаролар эса ана шу ривожланган давлатларнинг энг фойдали томонларини Ўзбекистон халқи ва унинг ҳукумати вакилларига билдириш ва шу каби йўллар билан мамлакат ривожланишига озми, кўпми ҳисса қўшишимиз лозим.

Шу нўқтаи назардан мен қуйида Швецияда сўнгги 50..60 йилда қўлланиб келаётган ажойиб ва мўҳим бир иш услуби ҳақида ва уни Ўзбекистонда бугуноқ қўллашни бошлаш ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.

Бугундан эътиборан Ўзбекистоннинг барча давлат идоралари ва хусусий корхоналари ривожланган дунё тажрибасидан ўрганиб ўз ишчи ва хизматчиларини ҳар йили Йиллик Ҳисобот Сўҳбати(русча переаттестация, яьни Қайта аттестация қилиш)дан ўтказиб туришлари лозим.

Бу сўҳбатнинг мазмуни шундан иборатки, ҳар йили ҳар бир ишчи ва хизматчининг малакасига, унинг йил давомида ўз хизмат вазифаси доирасида эришган даражаси ва ютуқларига, ўз иш жойида қандай ишлаганига холисанилло баҳо берилиши керак.

Кейин ана шу йилнинг Якуний Ҳисобот Сўҳбатининг натижаларига қараб ҳар бир ишчи ва хизматчининг маоши оширилиши лозим.

Нима учун?
Чунки ҳар йили дунё ва мамлакат бозорида нарх наволар ўзгариб туради. Бир ишчи ва хизматчининг маоши раҳбарнинг қош-қовоғига ёки обу ҳавога ёки унинг раҳбарга ялтоқланиши, лаганбардорлиги ёки қариндошлигига қараб эмас балки ҳар бир ишчи-хизматчининг йил давомида қандай ишлагани ва унинг малакаси қай даражада ошганига қараб унинг маоши ҳам пропорциональ равишда ошиши лозим!

Акс ҳолда ўз маошидан норози бўлган ишчи ва хизматчилар ўз ишларига совуққонлик билан қарай бошлайдилар, доим бирор бошқа тузукроқ маош тўлайдиган ишни қараб юрадилар. Бирор тузукроқ маош берадиган иш топилиши биланоқ улар ишдан бўшаб кетишлари ёки шартта ишдан бўшаб бошқа жойларга иш излаб кетиб қолишлари мумкин.


Бу нарса Ўзбекистонда улкан муаммога айланганини ҳамма билади аммо нима учундир бу масала атрофида на давлат раҳбарлари, нада хусусий корхоналар раҳбарлари конкрет ишларни қилмаяптилар.


Оқибатда малакали профессорлар маош кам сабабли такси ҳайдашга, малакали ўқитувчилар савдо билан шуғулланишга, малакали ишчилар Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа давлатларга бориб ишлашга мажбур бўлмоқдалар.


Бугун бу нарсаларга хотима ясаш, барча ишчи ва хизматчиларга, уларнинг тақдирига бошқача, янгича кўз билан қараш вақти келди.

Шу сабабдан биринчи навбатда Ҳукумат, иккинчидан хусусий корхоналарнинг эгалари ўз ишларидаги тактика ва стратегияларни қайта кўриб чиқиб корхонада Йиллик Ҳисобот Сўҳбатлар дастурини ишлаб чиқишлари ва уни йўлга қўйишлари ва шу йўллар билан ўз ишчи ва хизматчиларига бўлган муносабатларини тубдан ўзгартиришлари тадбири жоиздир!

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Жамиятни ривожлантиришда фуқаролар ва Давлат ҳокимиятининг маъсулияти ва роллари ҳақида Empty Re: Жамиятни ривожлантиришда фуқаролар ва Давлат ҳокимиятининг маъсулияти ва роллари ҳақида

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum