Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Ўзбекистон Президентига тавсиялар

Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Ўзбекистон Президентига тавсиялар

Post by Admin Mon Oct 30, 2017 5:37 am

Қуйида мен Ўзбекистон Президенти ва Олий Мажлисига айрим тавсияларни чоп этиб боришни лозим топдим.

Ҳар қандай Давлатни ривожлантириш жамиятнинг энг қийин масалаларидан биридир.
Дунёнинг ривожланган давлатларининг тажрибасидан шу нарса маълумки, ушбу масалани енгиллатишнинг энг мўҳим йўлларидан бири бу фуқароларнинг турли туман масалалар бўйича ўз таклиф ва ғояларини Олий ва Маҳаллий ҳокимиятга билдириб боришларидир.  Масалан Швецияда шундай тажриба бор ва унинг номи Medborgarförslag , яъни Фуқаро Таклифи дейилади.

Шу учун мен ушбу Форумда ўзимнинг ва бошқаларнинг Ўзбекистон давлати ва жамиятини ривожлантириш ҳақидаги энг яхши таклиф ва ғояларни чоп этиб боришга аҳд қилдим.

* МХХ, ИИВ, Прокуратура ва Суд ходимларининг БАРЧАЛАРИ ўз соҳаларига тегишли қонунларни билишлари бўйича қайта аттестациядан ўтишлари лозим!
Бунинг сабаби шундаки, Ўзб-н қонунларининг кўп ҳолларда бузилишига сабаб - вазифалари Ўзбекистон қонунларини ҳимоя қилиши лозим бўлган амалдорларнинг ўзлари қонунларни бузиш ҳолларидир.

Бугунги кунда Ўзб-ндаги энг ахмоқона ва умуман қабул қилиб бўлмайдиган нарса бу-қонунларни ҳимоя қилиши керак бўлган давлат идоралари - ИИВ, МХХ, Прокуратура ва Суд -  ходимларининг энг ашаддий қонунбузарлар эканликларидир!
Бу нарсани зудлик билан олдини олиш, бу масаладаги барча камчиликларни бартараф этиш лозим!
Бу йўлдаги биринчи иш ана ўша ходимларнинг ўз вазифаларига тегишли ва Ўзбекистон қонунларини умумий даражада нақадар билишларини текширишдир, яьни уларнинг барчаси - раҳбарларидан тортиб оддий котибаларигача қайта АТТЕСТАЦИЯ (яьни имтиҳондан) ЎТИШЛАРИ ЛОЗИМ!
Ўзб-н қонунларини ва айниқса ўзининг иш соҳасига тегишли барча қонунларни ва тартиб қоидаларни тўлиқ билмаган ва шу сабаб аттестациядан ўтолмаган ходимларга қайта тайёрланиб 3 карра қайта имтиҳон топширишга имкон бериш мумкин. Агар бирорта ходим ҳатто уч карра уриниб ҳам аттестациядан ўта олмаса у ходим дарҳол ишдан бўшатилиши керак!

* Кучли Ҳукумат тузаман деган раҳбар ишни лавозимга тайинланадиган янги ходимларнинг Ўзб-н қонунларини, ва айниқса ўз вазифасига тегишли бўлган қонунларни нақадар яхши  билишини текширишдан бошлаши лозим.

* Қонунлари кучли бўлгану аммо уларга амал қилинмаган жамият охир оқибатда худди СССР/Совет Иттифоқи ва Шарқий Европадаги социалистик лагерга кирган тузумлар (Польша, Руминия, Болгария, Венгрия, Чехословакия ва ҳоказолар) каби пароканда бўлади!

* Жамиятни ривожлантириш кучли қонунлар яратиш ва уларга амал қилишдан бошланади. Ҳуқуқий жамият қурмасдан давлатни ривожлантириб бўлмайди.

* Ўз ҳуқуқини билган халқ энг кучли халқдир. Шу учун Ўзб-н мактабларида Конституцияни билиш бўйича алоҳида дарслар, мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказиб турилиши керак.

* Афсуски Ўзб-ннинг кўплаб, турли туман Олий ва Маҳаллий ҳокимият вакиллари Конституцияни билмайдилар,айрим билганлари эса уни ҳурмат қилишга мажбур эканлигини тушунмайдилар! Шунинг учун Ҳокимият Олий раҳбарлари бу масала устида жиддий бош қотиришлари керак.

* Ҳам ёши, ҳам иш юритиши жиҳатидан аллақачон истеьфога чиқарилиши лозим бўлган МХХ раиси 70дан ошган Рустам Иноятов нега ўз жойида михланиб ўтирибди?

* Жаноб Мирзиёев!Қачон Ўзбекистонда, айниқса Тошкентда советлардан қолган лаънати прописка Талаби бекор қилинади? Ўзб-н фуқаролари она юртларининг истаган жойида яшашга ҳақли эмасми?

* Инсонга ҳаёт бир марта берилади.Уни қандай яшаш энг аввало ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Инсоннинг ҳаёти қисқа, узун, хавфли, хавфсиз, бой, камбағал бўлиши мумкин. Ҳамма гап ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётини яхшилаш йўлида қандай курашишига боғлиқ! Аммо бу масалаларда у ҳамиша  ўзининг фуқаролик ҳақ ва ҳуқуқлари ўз давлати, ҳукумати ва давлат қонунлари томонидан ҳимоя қилинишига мўҳтождир!

* Барча мактабларда, ўсмирлар ва ёшлар орасида халқпарварлик ғояси ҳақида сўҳбатлар олиб борилиши лозим. Халқпарвар инсон миллатпарвар ва ватанпарварлардан устун туришини ёшларга англатиб бормоқ лозим, зеро халқ бир давлатда яшайдиган барча инсонларни ўз ичига олади.

Ёшлар ва айрим бефаросат катталар ҳам "Биз кўпчиликмиз, биз ерли миллатмиз" деб бошқаларни камситган аблаҳ немис фашистлари, рус рашистлари, қирғиз миллатчилари, бирмалик қонхўр миллатчиларидан ўрнак олишмасин. Ёшлар шуни билишлари керак: Миллатчиликлари туфайли бутун дунё халқларининг лаънатларига дучор бўлганларни ҳеч қачон унутмаслик лозим!


Шу масалага оид айрим бошқа мақолалар: Бугун афсуски Ўзбекистон Ҳукумати жиддий ўзгаришларга тайёр эмас.
Бир одам(Мирзиёев) минг урингани билан агар... http://fb.me/8X4hgG0Ab


Last edited by Admin on Fri Nov 10, 2017 6:12 am; edited 2 times in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Президентнинг Прокуратура ҳақидаги гапларидан сўнг...

Post by Admin Tue Oct 31, 2017 11:44 am

Ўзбекистон президенти ҳам Руминия президенти тайинлаган прокурор Лаурага ўхшаган https://www.facebook.com/currenttimetv/videos/2001593646722333/ жасур ва қўрқмас бир прокурорни топиб уни барча амалдорларнинг ҳатти ҳаракатларини, топган ва топаётган даромадларини текширишга ва жиноят қилганларни жазога тортишга қурби етадиган одамни топиши шарт!

Акс ҳолда унинг прокуратура ҳақида айтган кескин сўзлари("Сизларнинг ҳаммаларингиз ўғри!") қуруқ гап бўлиб қолаверади, ҳатто у прокурорларнинг 80 фоизини алмаштиргани билан. Чунки ўша кетган 80 фоиз миллионлаб пораларни олиб, қўлтиққа уриб жимгина кетишди.

Уларнинг ўрнига тайинланганлар ҳам худди шундай ишламаслигига ким кафолат бера олади? Ҳеч ким! Фақатгина жиноятига яраша жазо айрим муттаҳамларни тўғри яшашга мажбур қилиши мумкин холос.

Жаноб Мирзиеёв! Ана шу гаплар ҳақида бир мулоҳаза юритиб кўринг.

https://www.facebook.com/currenttimetv/videos/2001593646722333/


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Президент ва халқ

Post by Admin Sun Dec 31, 2017 4:45 am

Президент ва халқ

Ҳар қандай давлатнинг ҳар қандай Президенти бутун халқнинг раҳбари бўлиши лозим, фақат уни олқишлаганлар ва қўллаб қўвватлаганларнигина эмас. Токи раҳбар турлича ва ўзгача фикрловчиларни тан олмас экан у ҳеч қачон асл раҳбар бўла олмайди.

Мирзиёев ўзининг мана бир йилдан ошиқ Президентлик даври мобайнида бир катта ва жиддий хатога йўл қўйиб келмоқда.

Ҳар қандай инсон хато қилиши мумкин, ҳатто президентлар ҳам. Беайб парвардигор.

Аммо шундай хатолар борки, уларни одам атайлабдан қилади, бу эса энди у нарсани хато эмас балки атайлабдан қилинган шумлик, бузғунчилик ва ҳатто жиноят деб аташга асос беради.

Президентнинг ўзгача фикрловчи журналистлар, ёзувчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифат вакилларини бир йилдан бери тан олмай келаётгани ўта жиддий сиёсий хатодир.

Бу биринчидан унинг замонавий сиёсатни тушунмаслигини кўрсатади чунки барча ривожланган давлатларда, шу жумладан Туркия, Малайзия, Жанубий Корея каби давлатларда ҳам халқ, қонун ва давлат раҳбарлари юқорида номлари келтирилган зиёлилар синфи ва мухолифатни тан олишади. Улар ўз юртларида расман, ошкора ва эркин фаолият эритишади.

Иккинчидан, Мирзиёев ўзининг 10 йилдан ошиқроқ Бош вазирлик даврида диктатура режимининг бир вакили сифатида ишлади. Ўша эски мактаб унга қаттиқ таьсир ўтказган бўлиши ва шу сабаб у ҳали ҳанўз эски мактабнинг исканжасидан чиқиб кета олмаётган бўлиши мумкин.

Учинчидан, Президентнинг атрофида замонавий сиёсатни тушунадиган бирорта давлат маслаҳатчиси йўқлиги аён бўлиб қолди, акс ҳолда улар бундай ўта жиддий сиёсий хатога аллақачон барҳам беришган бўлар эдилар.

Ва ниҳоят, Тўртинчи сабаб тепадаги учта сабабдан келиб чиқади ва унинг номи жуда оддий - сиёсий қўрқоқлик деб аталади.

Кўриб турганингиздек, менинг гапларим кескин танқидий рўҳдадир ва шу сабаб у кимларгадир аччиқ қалампирдек ёқмаслиги мумкин. Аммо таомга меёрида ўша аччиқ қалампирдан солмасангиз уни мазаси паст бўлишини ёддан чиқарманг.

Биз мухолифатчилар бошқа ҳайбаракаллачилардан фарқли ўлароқ доим ана шунақамиз, асосан камчиликлар тўғрисида гапириб келамиз, зеро камчиликларни аниқлангач ва аниқланганлари йўқотилгани сари жамият ривожланиб бораверади.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Re: Ўзбекистон Президентига тавсиялар

Post by Admin Mon Jan 08, 2018 5:34 am

Ўзбекистонда вужудга келган БУГУНГИ ТАНГ ВАЗИЯТ ва унинг ЕЧИМЛАРИ ҳақида.

Мен бу гапларни тўғридан тўғри Президентнинг Виртуал Қабулхонасига жўнатишим мумкин эди.
Аммо мен ундай қилмадим. Бунинг икки сабаби бор. Биринчиси – у қабулхонага келаётган миллионлаб мактубларнинг қарийб аксарияти турли туман давлат идораларига жўнатилмоқда. Кўпинча ҳатто нотўғри адресларга ҳам жўнатилди, масалан бир мактубимни мен шахсан Президентга деб ёзганимга қарамасдан мактуб Бош Прокуратурага жўнатилди.  Ва иш натижасиз тугади.

Иккинчидан, бу масала Ўзбекистон халқи ва ўзбек жамиятининг бугунги танг ҳолатига бағишланган. Бундай тангликдан чиқишнинг турли-туман йўллари борлигини нафақат Ҳукумат балки халқ ҳам билиши зарур. Шулар сабаб мен бу фикрларимни Фейсбок орқали кўпчилик билан баҳам кўришни лозим топдим.
Хулоса чиқариш Ҳукуматнинг ва халқнинг ўз қўлида.
-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

5нчи январда Тошкент вилоятида чиқиш қилган Президент Муаммолар тиқилиб кетган Жамият Кўзасининг қопқоғини яна бир бор очди. Кейин ўзи кўрган муаммоларнинг кўплиги ва чигаллигидан ҳайратга тушганлиги ҳақида гапирди. Залда ўтирганлар, видео-селекторлар орқали барча туман ва шаҳарлардаги амалдорлар ва депутатларга ҳамда ойнаи жаҳон орқали ўзбек халқига ўзи кўрган ва уни ҳайратга солган нарсалар ҳақида яна бир бор, куйиб-пишиб, роса гапирди.

Улкан муаммоларни ўз кўзлари билан кўрган Президент улар ҳақида кўпчилик олдида гапириш лозимлигини аллақачон тушуниб етди ва яна бир бор ана шундай чиқиш қилди.

Ўзбекистон Президентининг бугунги иш услуби тарихда халқ орасида оддий кийимда, кўча куйлар ва бозорларда яширинча юриб, халқнинг ташвишларини ўрганган машҳур ҳоқонлардан бири бўлмиш Хорун ар Рашиднинг принципига ўхшаб кетади.
Аммо муаммоларни кўриш бир нарса, уларни тушуниш етиш ва ечиш умуман бошқа нарсадир.

Мухолифатнинг бир вакили ўлароқ мен умримнинг 28 йилини Ўзбекистон жамиятини ривожлантириш масалаларига қаратиб келдим, бу йўлда қўлимдан келганича меҳнат қилдим.
Каримов, унинг даври амалдорлари мен ва мен каби бошқа мухолифат вакилларининг мақсад ва орзу умидларини тушунишни исташмади, уларни гоҳида билиб, гоҳида билмай умуман нотўғри ва тескари талқин қилишди, мухолифатни ўзларига қарши қудратли куч деб билишди ва бизларни курашимиз ва фаолиятимизни (1993йил)тақиқлашди.


Биз фақат 3 йилгина нисбатан эркин фаолият юритишга муваффақ бўлдик холос. Бу қисқа муддат ичида биз улкан ишлар қилишга эришдик, Ўзбекистон мустақиллиги, Ўзбек тили давлат тили бўлиши, жамиятда Эркин матбуот ва эркин сўз бўлиши учун кўп курашдик, уни амалда қандай бўлишини ўз чиқишларимиз ва газеталаримиз орқали халққа кўрсатишга оз муддат бўлсада улгурдик.
Аммо таъқиқлар, тайзиқлар, ҳатто қийнаб ўлдиришлар ва қамоқлардан сўнг биз чекинишга мажбур бўлдик.

Сиз бирор ижодий инсонни, масалан шоир, ёзўвчи, конструктор, мухолифатчини қамоққа олиб фақат унинг кўпчилик билан олиб бориши мумкин бўлган фаолиятини тўхтатиб қўйишингиз мумкин холос. Аммо сиз на қамоқнинг қалин деворлари билан, нада занжирлар билан ижодкор маҳбуснинг миясини ва демак унинг фикрлаш, яратиш қобилиятини занжирбанд қила олмайсиз.

Худди шу сабаб мен ва бошқа мухолифатчилар ҳам хоҳ қамоқда, хоҳ чет элларда бўлсин, бир дақиқа бўлсин биз Ўзбекистон жамиятини ривожлантириш ҳақидаги ғояларимиз, ташвишларимиз ва ўйларимиздан воз кечганимиз йўқ, воз кеча олмаймиз ҳам. “Қон билан кирган жон билан чиқади”.
Мен ҳозир бу ерда Президент сўзлаган улкан муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида достон ёзмоқчи эмасман, зеро ҳамиша қисқа , конкрет ва аниқ гапиришга ўрганганман.
Чунки мен ўз ва ўзгалар тажрибасидан шуни биламанки, ҳар қандай кучли ғояни кўпчиликка ўша ғояни эгасини ўзи тақдим қилиши, ғояси қандай ишлашини ўз қўллари билан ўзи кўрсатиб бериши лозим.
 
Шу сабаб қуйида мен Президент айтган улкан муаммоларнинг айрим Ечимларининг бир неча калит сўзларини келтираман холос. Уларни кимдир ўз билганича татбиқ қилишга уриниши бирор натижа бермайди, чунки муаммолар нақадар оғир бўлса уларнинг ечимлари ҳам шу қадардир! Шу сабаб бу таклифлардан уларнинг муаллифисиз фойдаланишга уриниш нафақат плагиат балки кузатилган натижага эришиб бўлмайдиган йўл, бефойда уринишдир.

Энди айрим Калит сўзлар ҳақида:
Инновация ва Тадбиркорлик Маркази (Ҳужжатлаштирилган патент ва амалда бир неча бор текшириб катта ютуқларга эришилган, кўп йиллик тажрибаларга асосланган);
Вазият ва Коньюктурани ўрганиш Гуруҳи;
Хитой ва Қозоғистон моделларидан андоза;
Бугунги ҳукуматнинг (худди олдинги Ҳукумат каби)Жамиятлар ривожланишининг юз йиллик тажрибаси бўлмиш
ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ МОДЕЛИдан (фақат уни билмаганлик сабаб) чекиниши узоқ манзилга етиб боришни орқага суради холос. Чунки охир оқибатда ҳар қандай давлат, шу жумладан  Ўзбекистон ҳам барибир демократик йўлдан боришга мажбур бўлади. Бу фақат ВАҚТ масаласи холос!


Майли, нима ҳам дердик, Ечимлар таклиф қилишга ваъда бердим, шу сабаб мен вақтинча, халқ ва ўзбек жамияти секин бўлсада ривожланиши учун ўзимнинг мухолифий, демократик ривожланишга асосланган фикрларимдан вақтинча чекинишга мажбурман.


Калит сўзларнинг давоми:
Улкан қабила кетаётган йўл.
Қабила қаршисидан чиққан УЛКАН ва ЧУҚУР ЖАРЛИК.
Жарликдан ўтишнинг икки (ва ҳатто уч) параллель йўллари.
Мухолифатнинг жанговар отида ўтирган тажрибали жангчилар ва уларнинг етакчи раҳбарлари.
Уларни отларидан тушишга мажбур қилаётган мавжуд вазият.
(Мухолифатга ўз отларида юришга рухсат бермаслик бу узоқ манзилга отда ёки пиёда бориш ўртасидаги улкан фарқни тушунмасликдан далолат беради холос).
Муаммоларни ечими БИЛИМ ВА ТАЖРИБАДА.
Ечимларни устани ўзи бошқарган Гуруҳгина муваффақиятли амалга ошира олади холос.

Улкан Жарликдан ўтадиган Мураккаб машинани қоғозда ёзилган Инструкция бўйича бошқариб бўлмайди.
Илгари умуман бундай мураккаб машинани кўрмаган, ва демак уни  ҳайдаб ва синаб кўриш имконига эга бўлмаган одам бирданига, тўсатдан бу машинанинг бошқарув пультига ўтириб, уни қоғозда ёзилган Инструкциялар бўйича ҳайдашга уринса, у ўзини ҳам ва машинада ўтирган бошқаларни ҳам ҳалокатга олиб бориши муқаррар.  

Масалан кимдир Фаберже тухумини (сурат) инструкцияга қараб ясай олмайди. Уни ясаш учун инсон ҳам наққошлик, ҳам мисгарлик ҳам заргарлик ҳунарларини мукаммал билиши зарур. Аммо фараз қилинг: жамиятни ривожлантиришга қаратилган ғояни амалга ошириш учун унинг устаси Фаберже тухумини ясай оладиган устадан бир неча ўн карра кучлироқ бўлмоғи лозим.

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Faberg10

Мен ўзимнинг жанговар Мухолифат отимдан тушиб ушбу Мураккаб машинага ўтиришим ва қўлимдаги калитларим билан уни ўт олдириб илгарига қараб ҳайдашим узоқ йиллик тажрибаларимга асосланган
( Юқорида ёзганимдек ечимларим ва тажрибам ҳақида махсус ҳужжат ва патентларим бор).
Бу ишларни қилишим учун ҳукуматдан фақат рухсат ва таклифнома берилса бас. Қолган ишлар оддий бюрократик масалалар (паспорт, фуқароликни тиклаш, Ватанга қайтиб бориб Махсус Ишчи Гуруҳини (ҳукумат билан бирга) тузиш ва ишни бошлаб юбориш кабилардир.

Ҳамма гап Ҳукуматнинг ИСТАГИ ВА ХОҲИШИга қараб қолган холос.


(Мен барча дўстларимдан Ушбу таклифларни ўзгалар билан баҳам кўришга ва уларни ўз таниш-билишларига тарқатишга даъват қиламан зеро Ўзбекистондек гўзал диёримизни ривожлантириш, уни гуллаб – яшнаши, халқимизнинг фаровон ҳаётга эришиши ҳаммамизнинг ташвишларимиздир).

Ҳазратқул Худойберди
2018.01.08

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Халқ билан мулоқотлар ҳақида

Post by Admin Wed Jan 10, 2018 6:47 am

Бугун давлатлар, халқлар ва дунёдаги барча жараёнлар Президент ҳам тан олганидек, шиддат билан ривожланмоқда.
Шу сабаб бугунги Ўзбекистон давлатининг ҳам сиёсати, халқ билан мулоқот қилиш йўллари ва усуллари тез-тез янгилаб турилиши ва ривожлантириб борилиши зарур.

Бир актёр театри, у нақадар қизиқарли бўлмасин, бора-бора унинг қизиқарлиги сўна бошлайди.
Репертуари турли туман, доимо янгиланиб турадиган театрдан мижозлар аримайди.

Худди шундек, давлат сиёсатини олиб боришда ҳам биргина президентинг ўзи эмас балки Бош вазир ҳам, Одий Суд ва Конституцион судларнинг раислари ҳам, Бош прокурор ва Адлия вазири ҳам, Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси ва Ички ишлар вазири ҳам, Олий Мажлис раиси ва унинг турли Қўмиталарининг раислари ҳам Халқ/Фуқаролар Форуми деб аталмиш Саройда халқ ва кенг жамоатчилик олдида чиқишлар қилиб, жалқ олдида ҳисобот бериб борсалар, фуқароларнинг саволларига тўғридан тўғри жавоб бериб берсалар, бундай залга келадиган инсонлар энг зўр артистлар чиқадиган концерт залларидан кўра гавжумроқ бўлар эди.

Ана шундай Халқ/Фуқаролар Форумига бугун эҳтиёж жуда баланд. Чунки президент тан олганидек халқнинг дарди кўп. Уларни тинглаш ва халқ билан тез-тез уюштириб туриладиган Форумлар ва у ердаги мулоқотлар жамиятда узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган минглаб муаммоларни бирин-кетин, секин аста ечишга жиддий ёрдам берар эди.

Ана шундай форумлар тахминан қуйидагича шаклда (суратга қаранг) тузилиши мумкин (Марказ ва вилоятлар/туманлар мисолида).


Ўзбекистон Президентига тавсиялар Zamona10

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Viloya10


Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Ўзбекистонда Қайта Қуриш сиёсатига доир айрим фикрлар

Post by Admin Sun Feb 04, 2018 3:52 am

Ўзбекистонда Қайта Қуриш сиёсатига доир айрим фикрлар.

Бир аччиқ ҳақиқат: Ўзбекистон фуқароларининг ҳақ ва ҳуқуқларини энг кўп бузадиганлар Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимларидир!


Бунинг сабабларидан биринчиси Ўзбекистонда қонунларни ҳурмат қилиш ва уларга риоя қилиш жиддий назорат қилинмайди.
Иккинчидан, Советларнинг лаьнати “Жиноятларни очиш кўрсаткичи” бугунги Ўзбекистонда ҳамон қўлланиб келинмоқда.

МХХ, ИИВ, Прокуратура ва Суд тизимларининг иш кўрсаткичлари ҳамон ўша алмисоқдан қолган ва жиноятга етаклайдиган советлар усули билан ўлчанади. Бундай услубни бас қилиш керак!


Бу кўрсаткич дарҳол бекор қилиниб, унинг ўрнига “Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўрсаткичи” киритилиши лозим.

Советларнинг "Жиноятларни очиш кўрсаткичи"нинг камчилиги шундаки, уни ошириш ва демак ўзининг ишлашини “кўрсатиш” учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари жиноятларни тўқиб чиқаришади ва "айбдорлар" топишади!
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Турли туман давлат идоралари ва хусусий корхоналарда ишлайдиган ҳар бир ишчи ва хизматчининг маоши раҳбарнинг қош-қовоғи, обу ҳаво ёки унинг раҳбарга қай даражада “буюк” ялтоқланиши, лаганбардорлиги ёки унга қариндошлигига қараб эмас балки ҳар бир ишчи ва хизматчининг қандай ишлашига қараб ҳар йили ошиб бориши керак!

Булар ҳақида тўлароқ маьлумотлар мана бу ерда:
https://www.facebook.com/JusticeRebell/posts/10155414475699503


Ҳазратқул Худойберди
2018.02.04

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Нега ҳанўзгача Уюшган жиноятчилик - Мафияга қарши Махсус Гуруҳ тузилмаган жаноб Президент?

Post by Admin Mon Feb 12, 2018 6:04 am

Ички ишлар вазирлиги Жиддий Ислоҳотларга мўҳтож!
Бугунги милисаларнинг шармандали саводсизлиги фуқаролар қабул қила олмайдиган даражада паст.

Милисаларнинг ўта саводсизлиги, Ички ишлар ходимларининг таниш-билишчилик қилишлари, пора олишлари, бегуноҳ одамларни МХХнинг ёки бирор прокурор ёки тўҳматчиларни гапларига асосан ҳибсга олишлари, бегуноҳ инсонларни асоссиз равишда қамоқларда ушлаб ўтиришлари кўпчиликка азалдан маьлум нарса.

Бугун адолат ва халққа хизмат ҳақида гапираётган президент Мирзиёев ишни айнан ана шундан, яьни асосий вазифалари фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўлган Посбонлар, Маҳалла қўмиталари, Милисалар, Прокурорлар ва Суд органларини бир бошдан текшириб, бу соҳаларда чуқур ва кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилишини таьминлаши лозим.

Каримовнинг респрессив сиёсати фуқароларни зўравонлик билан доимий равишда қўрқўв исканжасида ушлаб туриш бўлган эди. Юқорида номлари санаб ўтилган идораларнинг барча ходимлари диктаторнинг ана шу доктринасини амалга оширишга сафарбар қилинган эдилар.

Фуқароларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўрнига уларга қарши зўравонлик, таьқиб, тайзиқ, доимий кузатувлар, уйларга бостириб кириб, бегуноҳ фуқароларни қамоққа судраб кетишлар, кейин ҳибсхоналарда уларни уриб, қийнаб, зўрлаб бўйниларига турли туман ўйдирма айблар қўйишлар одатий тус олган эди.

Бундай фаолият изсиз ҳам, оқибатсиз ҳам қолмайди.

Бугунга келиб ўз фаолияти ва хизмат вазифалари аслида нималардан иборат эканлигини билмайдиган посбонлар, милисалар, прокурорлар ва суд ходимларидан қандай адолат кутиш мумкин?
Уларнинг барчаларининг бошлари Тўғри ишлашни Нимадан ва Қандай бошлашни билмай гаранг!

Чунки улар тўғри ишлашга, фуқароларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга, ва энг асосийси - ҳақиқий зўравонлар, йўлтўсарлар, босқинчилар, ўғрилар, ашаддий жиноятчлар ва уларнинг энг хавфлилари бўлган уюшган жиноятчилик ва мафияга қарши курашишни билмайдилар.
Чунки улар бундай ишлар билан қарийб шуғулланишмаган, шуғулланганларининг овозлари эса пул, таҳдид ва мансаблар билан ёпилган.

Ҳанўзгача на ИИВда, на ҳаммага отнинг қашқасидек маьлум ва машҳўр МХХда, на Прокуратурада Мафияга қарши курашувчи Махсус Гуруҳнинг йўқлигини қандай тушуниш мумкин жаноб Мирзиёев?

Нега ўзбек мафиясининг лидерларидан бири Салим бойваччани сиз қайтадан Ўзбекистон Олимпия қўмитасининг раиси ўринбосарлигига тайинладингиз?

Нима у муттаҳамдан қарзингиз борми жаноб президент?
Ёки мафиядан қўрқасизми?

Ёки мафия билан яқин ишлайдиган, ўзбек мафиясининг бошқа бир лидери бўлмиш Ғафур бойвачча билан яқин ҳамкорликда ишлайдиган рашист Путин сизни мафия билан ҳамкорлик қилишга ўргатаяптими?

Жаноб президент!
Ички ишлар, МХХ, Прокуратура ва суд органларида ислоҳот ҳақида гапирар экансиз энг аввало бу органларни билимсиз, пора билан олий ўқув даргоҳларини битирган саводсизлардан тозаланг!

Ундан кейин органлардаги таниш-билишчилик ва қариндош уруғчиликка барҳам беринг!

Энг асосий - уюшган жиноятчилик ва мафияга қарши махсус қўшма ва сайёр гуруҳлар тузилишига бош-қош бўлинг!

Саводсиз ва порахўр милисалар, МХХ ходимлари прокурорлар ва судьялар 32 миллионли халқ учун улкан фожеадир!

Қуйида ана шундай саводсиз, оддий жиноятни ҳам оча олмаган, аксинча, 2 маст фуқаролардан пичоқ еган, оғир жароҳат олиб азият чеккан фуқаро Муҳаммадали Мирзабоевга қарши иш олиб борган бир гуруҳ ходимларингизнинг фаолиятидан бир мисол. Уларнинг қилган ишларини ўқиб кўриб ўзингиз хулоса чиқаринг:


SOS!!! ПОМОГИТЕ МУХАМАДАЛИ МИРЗАБОЕВУ – ЕГО ИЗБИЛИ ХУЛИГАНЫ, ЕГО ПОРЕЗАЛИ НОЖОМ, А СЛЕДОВАТЕЛЬ ЖАВЛОН ГАФУРОВ ОБВИНИЛ МИРЗАБОЕВА ПО ТРЁМ СТАТЬЯМ УГОЛОВНОГО КОДЕКСА УЗБЕКИСТАНА. ДЕЛО В АПЕЛЛЯЦИИ
РАССМАТРИВАЕТ СУДЬЯ САДУЛЛА АШИРМАТОВ.


К правозащитнице Елене Урлаевой обратился за помощью Мухамадали Мирзабоев 1982 года рождения , который проживает в Уртачирчикском районе в посёлке Кумовул махалле Нуравшан дом №50 и который сообщил что стал жертвой хулиганов, жертвой следствия и жертвой судебного приговора.

13 июля 2017 года на Мухамадали Мирзабоева около его дома напали пьяные сосед Ахмет Наметов и родственник Шарифжон Хамдамжанов, которые избили Мухамадали Мирзабоева , Ахмет Наметов нанёс ножевые ранения.
Мухамадали Мирзабоев вырвался от хулиганов и вызвал себе скорую помощь и позвонил в милицию на телефон 102.

10 дней раненый Мухамадали Мирзабоев лечился в отделении хирургии №2 медицинского объединения Уртачирчикского района с диагнозом «колото-резаная рана в правой боковой части живота. Резаные раны
пальцев правой руки. Ушибленно-рваная рана теменной области слева», лечащий врач Ходжиназаров М. И зам главного врача Кутдусов А. поставили подписи в медицинском заключении.

Однако следователь Жавлон Гафуров Уртачирчикского РОВД Ташкентской области полностью исказил факты, хотя вначале 27 июля 2017 года в постановлении следователя Гафурова в фабуле дела указываеся – «следствием установлено, что Наметов А. Вытащил из кухни нож и ударил им Мирзабоева М.» Наметову Ахмету следователь Гафуров предъявляет обвинение по статье 109 часть 2 УК РУ (умышленное нанесение лёгких телесных повреждений), хотя ножевые раны были глубиной до 10 сантиметров и повредили печень и другие органы, была разбита голова у Мухамадали.

Затем через 21 день 18 августа 2017 года старший следователь майор Жавлон Гафуров выносит решение по возбуждению уголовного дела №272531
-2017 -315 в отношении Мухамадали Мирзабоева и обвиняет его по статье 109 часть 2 УК РУ (умышленное нанесение лёгких телесных повреждений)
Затем уже 31 сентября 207 года старший следователь майор Жавлон Гафуров выносит обвинение по уголовному делу №272531 -2017 -315 в отношении Наметова Ахмета и обвиняет его по статье 109 часть 2 УК РУ, а Мухамадали Мирзабоева обвиняет по статье 104 часть 2 (умышленное нанесение тяжких телесных повреждений.....Обезображение тела) и по
статье 142 (незаконное вторжение в жилище) УК Руз.
Прокурор Уртачирчиксого района Мухамедов М. утверждает обвинения с противоречивыми показаниями Ахмета Наметова, свидетелей, хулиган Шарифжон Хамдамжанов стал потерпевшим, хотя фактически пьяные хулиганы никуда не обращались и возможно их экспертизы ложные с помощью следователя Гафурова.

Пьяных хулиганов, которые также ранее были судимы и депортированы из России стали активно защищать посбон Маткаримов, председатель махалли Мирзавали Акбаров, но Мухамадали Мирзабоев записывал все разговоры и угрозы скрытой камерой и диктофоном и у него имеется информация на диске.

Судья Уртачирчикского уголовного суда Хотамов Х. проигнорировал ошибки следователя Гафурова и его меняющиеся обвинения, игнорировал заявления
Мухамадали Мирзабоева что он никого не избивал, что его избили и порезали, что неизвестно откуда взялись медицинские экспертизы на хулиганов, что не проводил следственный эксперимент, что эксперт Худойкул Каршибоев сделал несоответствующую экспертизу (Мухамадали с большой потерей крови установил лёгкие телесные повреждения, а Хамдамжонову Шарифжону, кот орый не обращался к медикам установил тяжкие телесные повреждения).

24 ноября 2017 года судья Хотамов Х. приговорил Мухамадали Мирзабоева по статьям 277 часть 3 УКРУ (Хулиганство) и и по статье 142 (незаконное вторжение в жилище) УК Руз и назначил ему ограничение свободы на 3 года и 6 месяцев.

В настоящее время в уголовном суде Ташкентской области под председательством судьи Садуллы Аширматова проходит рассмотрение апелляционной жалобы Мухамадали Мирзабоева, адвокат Аркадий Ким требует оправдательного приговора.

Также правозащитники Альянса намерены защищать Мухамадали Мирзабоева и требуют возбуждения уголовного дела в отношении хулиганов Наметова и
Хамдамжанова, в отношении следователя Жавлона Гафурова за фабрикацию уголовного дела в отношении Мухамадали Мирзабоева и укрытие хулигана
Хамдамжанова от ответственности, за то, что не проводил следственный эксперимент.

Требуем привлечения к уголовной ответственности эксперта Худойкула Каршибоева и всех, кто давал ложные показания по данному уголовному делу.
Мухамадали Мирзабоеву также помогает адвокат Рухитдин Комилов.

11 февраля 2018 года Мухамадали Мирзабоев и Елена Урлаева сделали заявку на телефон доверия генеральной прокуратуры Узбекистана на номер 1007 на незаконные действия следователя Гафурова Жавлона и судьи Хотамова Х. Заявка была принята за номером 13714, оператор сказал, что будет проверка фактов и если нарушены права они будут восстановлены.

Дата проведения апелляции Мухамадали Мирзабоева будет сообщена для приглашения наблюдателей, правозащитников , журналистов в уголовный
суд Ташкентской области. Намечены пикеты.

Конт тел Мухамадали Мирзабоева +99890 808 4248 .
Пресс-центр организации “Правозащитный Альянс Узбекистана».
12 февраля 2018 год Ташкент Узбекистан.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Кадрлар масаласидаги чигал ва танг ҳолат

Post by Admin Mon Feb 12, 2018 6:48 am

Ўзбекистонда бугун кадрлар масаласида чигал ва танг ҳолат вужудга келган.

Ўзбекистонда Ислоҳотларнинг оғир ва ўта секинлик билан кечаётганига асосий сабаб Президент Мирзиёев бугун ўта жиддий ва оғир муаммога дуч келган:
Мамлакатда ўқимишли ва ҳалол кадрлар ўта ташвишли ва хавфли даражада кам.
Бу муаммони ечишнинг уч йўли бор:

1. Мамлакат ичидаги Хизматдаги кадрлар. Уларнинг кўпчилигининг билим савияси паст. Шу сабаб уларни ҳаммасини Қайта Аттестациядан ўтказиш лозим.

2. Мамлакат ичидаги потенциал кадрлар. Улар Аттестациядан ўта олмаган эски кадрларни ўрнини боса оладиган янги кадрлардир. Бугун Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва ҳатто қишлоқларида ўқимишли ва ҳалол кадрлар бор. Аммо улар қандай қилиб ўзларини кўрсатишни, ўз салоҳиятлари ва билимларини Кимга ва Қандай қилиб тақдим  этишни билишмайди.


Вазирликлар эса мавжуд муаммо ва танг ҳолат ҳақида, ушбу вазиятни халққа қандай қилиб билдиришни билмай бошлари гаранг.


Ҳамма вазирлар Президентнинг тавсияларини кутиб ўтиришибди, уларнинг бирортаси ўзидан ташаббус чиқариб янги кадрлар топиш бўйича бирор янги лойиҳани бошлашга қўрқишади.


Чунки Мирзиёевнинг эскича Административ Буйруқбозлик билан Бошқариш услуби ва унинг сўнгги пайтларда ўта ёмон ишлаган, порахўр ва зўравон МХХ ва Прокуратура ходимларига қарши айтган кескин сўзлари барча вазирларни қаттиқ қўрқитиб қўйган.

Ташаббус кўрсатиш ва янгича ишлашдан қўрқишнинг сабаблари айнан ана шунда. Хато қилишдан қўрққан одам эса на янгилик ярата олади , нада унга уриниб кўра олади.

Хуллас Кадрлар масаласида вазият борган сари чигаллашиб бормоқда.


Хамманинг кўзлари ва қулоқлари бир инсон - Президент Мирзиёевга қараб қолган.
У эса фолбин, авлиё ёки программаланган махсус робот  эмаски ҳамма масалалар ва муаммоларнинг ечимларини бирин кетин, конвейер усулида ишлаб чиқариб, уларни Палахмон тошларидек ҳар томонга отаверса!

3. Мамлакат ташқарисидаги кадрлар.
Улар ичида ўқимишли ва ҳалол кадрлар минглаб топилади ва улар бутун дунёга сочилиб кетганлар.

Аммо улар ҳам мамлакат ичидаги ўқимишли ва ҳалол кадрлар каби қандай қилиб ўзларини ўша кадрлар танқис вазирликларга тақдим этишни билишмайди.

Чунки ҳар икки фронтдаги кучли, ўқимишли ва ҳалол кадрларни ишларга жалб қилиш вазифаси Ҳукуматнинг қўлида.
У ерда эса юқорида айтилганидек чигал тугун ва танг ҳолат юзага келган.

Шу учун яна президент Мирзиёевнинг ўзи Янги кадрларни масьул вазифаларга жалб қилиш бўйича махсус Дастурни ишлаб чиқиши ва бу Дастур бўйича бутун дунёга тарқаб кетган ва мамлакат ичкарисида бўлган барча ўқимишли фуқароларни Конкурслар асосида ишга қабул қилиш Лойиҳасини бошлаб юбориши керак.

Бугунги кадрлар масаласидаги чигал ва танг ҳолатдан чиқишнинг йўли ана шундадир.


Last edited by Admin on Wed Sep 26, 2018 1:22 pm; edited 1 time in total

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Президент қошидаги Махсус Коллегиал Кенгаш ҳақида

Post by Admin Fri Mar 02, 2018 7:42 am

Тан олиш керакки бугунги кунда Президент Мирзиёев кўплаб мўҳим ишларни бошлаб юборди.
Асосий кураш эски, порахўрлик ва таниш билишчилик туфайли издан чиққан давлат машинасини бир амаллаб яна қайта изга солишга уринишлар бўлмоқда.
Бу йўлдаги муаммолар - ана шу изда ётиб олиб еб ётган ва йўлни тўсиб турган юзлаб корчалонлар, собиқ ва бугунги кундаги амалдорлар, қонунни назар писанд қилмай келган ва келаётган мансабдорлардир.

Уларнинг энг катталарини бирин кетин ушлашаяпти, айримларига Президент сал юмшоқлик қилиб ишдан бўшатаяпти, айримларига енгилроқ мансаблар бераяпти, айримларини ишини терговга топшириб жиноий жавобгарликка торттираяпти.
Бу ишлар ҳали Музтоғнинг чўққисидаги ишлар холос. Музтоғнинг сув остидаги қисми ундан минг карра улкан ва ўта чигал ўтлар билан туташиб кетган.
Шунинг учун ҳам Президент мамлакатда ўтган 30 йилда вужудга келган ўта чигаллик ва чалкашликларни ҳаммасини бирин кетин ечаман деса у албатта кучли бир кенгаш ёрдамига мўҳтождир.


Шунинг учун ҳам Президент қошида турли соҳаларнинг кучли муттахасисларидан ташкил топган, ўз соҳаси ва ишини пихини ёрган, ҳалол, жасур ва билимли кишилардан иборат бўлган Махсус Коллегиал Кенгаш тузиш лозим.

Хўш, бу Кенгаш нима учун зарур?
Тушунтираман: Мамлакатни ўтган 30 йилда совет услубида бошқариш ҳаддан ташқари кўп ва чигал муаммоларни яратди. Уларнинг энг кўзга кўринарлилари фуқароларнинг Президент Виртуаль қабулхонасига ёзган хатлари ва ишончли манбаалардан тушган хабарлар орқали фош бўлди ва бўлмоқда.

Аммо ўша муаммоларнинг энг чигаллари ва хавфлиларини яратган, бўғзигача коррупция, таниш-билишчилик, ўз мансабини суистеьмол қилиш ишларига ботган ва ҳатто бугун ҳам шундай ишлар билан шуғулланиб келаётганлар бугунги вазиятнинг ўзлари учун нақадар хавфли бўлиб бораётганини тезда англаб етмоқдалар.


Хўш, энди улар жимгина, "Қачон мени эшигимни қора ниқоблилар тақиллатар экан?" деб жон ҳовучлаб ўтирибди деб ўйласизми? АДАШАСИЗ!

Ҳар бир жон ўзини сақлаб қолишга уринади.

Демак бугун ҳали биз билмаган энг хавфли ва чигал муаммоларни муаллифлари бўлган Наҳанглар турли туман қаршилик чоралари ҳақида ўйлай бошлашади. Улардан бир неча қадам олдинда бориш, худди шахматдаги каби , рақибнинг кейинги қадами қандай бўлиши мумкинлигини анализ қилиш учун ана шу Махсус Коллегиал Кенгаш зарур.  

Коррупцияга қарши кураш бу Президентнинг ҳам, барча вазирларнинг ҳам ва ана шу Кенгашнинг ҳам Приоритет Бир бўлган вазифасидир.
Аммо коррупциядан ташқари давлат раҳбари олдида яна ўнлаб улкан муаммоларни ҳал қилиш маьсулияти бор.Улардан кейингилари Сиёсий ва Иқтисодий Ислоҳотлар пакетини тузиш ва уни секин аста амалга оширишдир.

Йиллар давомида тўпланиб қолган барча муаммоларни ечишнинг дастлабки қадами айнан Махсус Коллегиал Кенгашда бўлса Президентнинг иши ҳам, муамоларни ечиш ҳам ва демак ўзбек жамиятини секин аста ривожлантириш ҳам шу қадар осонлашиб ва борган сари кучайиб бораверади.
Халқимиз "Маслаҳатли тўй тарқамас!" деб бежизга айтишмаган. Донишмандлар чизиб кетган йўллардан юрган инсонлар эса камдан кам адашадилар.

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Кўринмас бир хавф ҳақида

Post by Admin Wed Mar 14, 2018 3:29 am

Кўринмас бир хавф ҳақида

Бугун Президент Мирзиёев юргизаётган сиёсатнинг ижобий томонларини унутмаган ҳолда шуни айтишим керак:
Вазият хавфли равишда ривожланмоқда!

Вазиятнинг хавфлилиги:
Фараз қилингки, бир овчи минглаб қутурган бўриларни бирма бир овлай бошлади. Ҳали тўрга тушмаганлар нима қилади?

Хавф ҳақида 2нчи гап: Ана ўша тўрга тушган бўрилар ва уларнинг яқинлари увуллашади: "Нега фақат мен? У-чи, ўзи-чи?!"

Хавф ҳақида 3нчи гап:Тўрга тушганларнинг кўпчилигини яқинлари иложсиз ва қўрқоқ.Аммо айримлари ўта хавфли бўлиши мумкин!!

Хавф ҳақида 4нчи гап:Ана ўша тўрга тушган бўриларнинг яқинлари ва ҳали тушмаганлари тил бириктириб овчига тўсатдан ҳамла қилишлари мумкин.

Ана ўша 4хавфнинг кўриниши:
Овчи ўлжани тишлаб турган қутурган бўрилар оғзидан ўлжани тортиб олиб, ўзларини тўрга тиқмоқда.
Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз?Оғзидан тишлаб турган ўлжаси тортиб олинган бўрилар галаси овчига индамай қараб турармикин?
Гала деганимда мингларни тушунинг



Президентнинг бугунги хавфли вазиятдан чиқишининг ягона йўли бор.
Уни очиқласам бўрилар ҳам дарҳол билиб қолишади.
Шунинг учун Конфиденциал мулоқот зарур.


2018.03.14

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Ўзбекистон Президентига тавсиялар Empty Re: Ўзбекистон Президентига тавсиялар

Post by Sponsored content


Sponsored content


Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum