Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

Сайлов эмас балки навбатдаги диктатор учун театр ўйини бўлди.

Go down

Сайлов эмас балки навбатдаги диктатор учун театр ўйини бўлди. Empty Сайлов эмас балки навбатдаги диктатор учун театр ўйини бўлди.

Post by Admin Tue Dec 06, 2016 1:03 pm

Сайлов эмас балки навбатдаги диктатор учун театр ўйини бўлди.

Мана Ўзбекистон ўзининг навбатдаги президентини сайлади. Ҳокимият вакиллари яна бир бор Сайлов Театрини муваффақият билан якунладилар.


Бу сайлов спектаклида нафақат Бош вазир ва Вақтинчалик Президентлик вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев, 3 ҳокимият танлаган «номзодлар», Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг вакиллари ҳамда узоқ йиллардан бери алданиб келаётган соддалар армияси бўлмиш 18 миллиондан ориқ Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашдилар.


Ўтган 27 йил давомида Ўзбекистон бечора халқи бирор марта бўлсин кучли сиёсатчилар қатнашган ҳақиқий, адолатли ва эркин сайловларни кўришга муваффақ бўла олмади. Бу сафар ҳам содда халқни куппа кундуз куни, яна алдашди.


Кеча оқшом янги президентнинг тарафдорлари унинг ғалабасидан рўҳланиб роса базм ва кайфу чоғлиқ қилдилар. Янги президентнинг бу олий мансаб томон қўйган биринчи қадамларидаёқ Ўзбекистон Конституциясининг 91 моддасини бузганлигини ва сайловларга сиёсий мухолифат вакилларини яқинлаштирмаганлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмади.

Бундай қонунбузар янги президент билан, унинг асл мақсад ва ниятларини ва унинг ортида қандай кучлар турганлигини билмай туриб фахрланиш ҳам кулгили, ҳам ачинарлидир.


Ўзбекистон халқ ва айниқса унинг зиёлилари, журналистлари булар ҳақида ёзишни ўргана бошлашлари керак, улар Конституцияни ҳижжалаб ўқиб, чуқур ўрганиб олишлари, сиёсий мухолифат нима эканлигини тушунишлари ва кейин уни халққа тушунтиришлари, ҳукумат вакилларига ана шулар ҳақида, Сўз ва Матбуот Эркинлиги, сиёсий маҳбуслар, инсон ҳуқуқлари ва жамиятдаги бошқа минглаб муаммолар ҳақида саволлар беришни ўргана бошлашлари керак.


Акс ҳолда ўзбек жамиятида ҳеч қачон жиддий ва ҳақиқий ўзгаришлар бўлмайди балки фақат Ҳукумат истаган ва улар етарли деб ҳисоблаган ўзгаришларгагина рухсат берилади холос.


Халқ янги президент фақат бир сиёсий маҳбусни қамоқдан озод қилгани, Виртуал Қабулхона очгани ёки бир неча таниқли ҳофизларни саҳнага қайтаргани учунгина у билан ғурурланмаслиги керак.


Ғурурланишни ўз ўрни ва вақти-соати бор, масалан, агар сизнинг янги президентингиз сайлов жараёнида қўрқмасдан ўзининг сиёсий рақиблари бўлмиш мухолифат вакиллари билан ўз сайловчилари олдида , улкан майдонларда, Радио ва ТВда тортиша олса.
Аммо мана 27 йилдирки Ўзбекистон ҳукумати вакиллари бирор марта бўлсин сиёсий мухолифат ҳақида бирор жойда ҳатто гапиришга ҳам қўрқишади. Марҳум диктатор Каримов мухолифат ҳақида фақат ваҳима, қўрқув, ҳадиксираш ва уларга нисбатан қаттиққўллик қилиш ҳақида гапирар эди холос.

Ҳолбуки бутун жаҳонда сиёсий мухолифат жамият ривожланишидаги энг асосий куч, жамиятни ҳаракатга келтирувчи мотор эканлигини барча ривожланган халқлар аллақачон тушуниб етганлар ва шу сабаб улар фаровон ҳаёт кечирмоқдалар.
Бунинг оддийгина сабаби шундаки, Сиёсий Мухолифат дегани бу мавжуд ҳокимиятни қаттиқ назорат қилувчи, унинг хато ва камчиликларини дарҳол фош этувчи, жамиятдаги энг ўткир фикрли сиёсатчиларлардан иборат булган кучлардир.


Бугунни ўзбек ҳукумати вакилларининг ўз сиёсий рақиблари бўлмиш мухолифатдан бу қадар қаттиқ қўрқишлари шармандали ҳолатдир ва бу нарсага ўзбек жамияти, хусусан унинг зиёлилар синфи нўқта қўйишлари лозим!


Бу шармандали ҳолатдан қутилишнинг ягона чораси шуки, ўзбек жамияти ёлғонларга бурканган пардани ёриб ташлаши керак ва аччиқ ҳақиқатга ҳар қанча қийин бўлса ҳам тик боқиши лозим.
Акс ҳолда янги президент тез орада янги диктаторга айланади ва у ўзидан олдинги марҳум диктатор чизиб кетган йўллардан кетишда давом этади.


Наҳотки турли туман тақиқлар, милиса, МХХ ходимлари, ҳокимлар ва ҳокимиятнинг бошқа вакилларининг зўравонликлари, порахўрликлар ва таьмагирликлар, ўз мансабини суиистеьмол қилишлар, газ ва электр тармоқларидаги тоқат қилиб бўлмас узилишлар, кўп миллионли ишсизлар армиясининг муаммолари ва бошқа муаммолар инсонларнинг жонларига тегиб кетмади?

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum