Форум_Ўзбекистон


Join the forum, it's quick and easy

Форум_Ўзбекистон
Форум_Ўзбекистон
Would you like to react to this message? Create an account in a few clicks or log in to continue.

БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ - ЖИМ ТУРМАСЛИК

Go down

БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ - ЖИМ ТУРМАСЛИК Empty БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ - ЖИМ ТУРМАСЛИК

Post by Admin Fri Apr 15, 2011 5:55 am

БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ - ЖИМ ТУРМАСЛИК


Бугунги кунда Араб дунёсидаги буюк халқ қўзғалишини ҳаммамиз ва ҳатто ИАК ҳукумати ҳам кузатиб бораяпти. Уларнинг бирортасида, салгина бўлсада фаросат бўлганда эди, улар шу бугундан бошлаб, бошларига Муборак(Миср), Бен Али(Тунис), Солиҳ (Ямон), Қаддофий(Ливия) ва бошқа диктатура тузумларини аянчли аҳволи тушмасидан олдин, секин аста бўлсада демократик ислохотларни бошлар эдилар.

Кеча сентразия.ру да бир одам "Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Араб дунёсидаги воқеалардан хулоса чиаришлари ва демократик ислоҳотларни бошлашлари керак - агар улар бошларига Араб дунёсидаги давлатларнинг ва уларнинг диктаторларининг ҳоли тушмасин десалар" деб ёзибди.
Аммо бу инсон билмайдики, букрини фақат гўр тузатади. Диктаторларнинг қадам олишлари. сиёсатлари, ҳокимиятни ўлгудек яхги кўришлари ва ўз тахтлари учун ўлгунча курашишлари улар дунёни қайси бурчагидаги давлатда бўлмасин айни бир хил.

Бирор бир демократик ислохотларни қилишга на Каримов, на Мирзиёев, на Иноятов, на Азимов ва на бошқа бирорта амалдор қодир.
Чунки уларнинг ҳаммалари "Демократия бу душман мафкураси" деган ақида остида тарбия топганлар.
Аммо уларнинг тил учида "демократия " сўзини ҳар замонда ишлатиб туришлари эса айёрлик ва муттаҳамликдан бошқа нарса эмас.
Бу нарсани ҳамма яхши билади, асосийси биз бу нарсаларни унутмаслигимиз ва уларни имкон қадар ҳаммага билдириб боришимиз керак.

Энди асосий гапга ўтсак: Ана шу Араб Дунёсидаги Бугунги Буюк Халқ Қўзғалишларини кузатар эканмиз, биз ундан Хулосалар чиқаришимиз, уларни ҳар куни Ўрганиб боришимиз ва Ватанда ана шундай ишлар бошланишига замин тайёрлашимиз керак.
Сиёсат ва илмда биздан қолоқ бўлган араб дунёси Ҳуррият учун курашга ташналикда биздан кучлироқ эканлар!
Ундан ташқари Араб дунёсининг ёшлари бизнинг ёшларга қараганда кўпроқ ва кучлироқ замонавий ахборот воситалари бўлмиш компьютер, Интернет, Мобил телефон ва улар орқали Facebook, Twitterлардан эпчил, чаққон ва тез фойдаланишда биздан анча ўзиб кетган эканлар.

Шу сабаб биз, Ватандаги қаттиқ исканжа туфайли ташкиллаша ва кучая олмаётган буюк ҳалқ ҳаракатини тайёрлаш ишларини ҳар куни , ҳар соатда олиб боришимиз, бу учун ҳар ким қўлидан келган барча имконларни ишга солиб бориши лозим.
Афсуски кўпчилик биродаарлар азиз вақтининг кўп қисмини сайтлардаги арзимаган ва асосий фикрдан чалғитувчи мақолаларни ўқиш, у ерларда фойдасиз тортишувларда ўтказмоқдалар. Ҳаёт эса жадал қадамлар билан бизнинг ёнимиздан ўтиб кетмоқда.


Шу учун ҳамма биродарлар Хабарчилар ва Даракчилар сафлари бўлмиш Facebook ва Твиттерда имкон қадар тезроқ ўзларинга саҳифалар очинглар, у ерларга тез тез кириб туриинглар ва ҳаммамиз ҳар куни бу воситаалар орқали тез тез хабарлашиб борайлик.

БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ - ЖИМ ТУРМАСЛИК. Шу нарсани ёддан чиқармаслигимиз керак.
БУ ГАПЛАРНИ БАРЧА ТАНИШ БИЛИШЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИНГЛАР.

Қардош Озарбайжонда ҳалқ ҳаракати борган сари кучаймоқда. Тошкентда ҳам халқнинг ҳокимиятдан норозилиги борган сари кучаймоқда. Булар ҳақидаги хабарларни тезда тарқатиб туришимиз ва асосийси, янгича ташкиллашиш йўллари ҳақидаа ўйлашимиз керак.
Аксарият кўпчилик ҳар куни орзиқиб, Ватандан бирор яхши хабарлар келармикин деб кун санаб яшамоқдамиз.
Аммо кун санаб айримларимиз 20 йилдан бери, бошқаларимиз 10, 5 йиллардан бери ниманидир кутиб яшаб юрибмиз. Аммо ўзимиздан ҳаракат бўлмаса ўзгадан уни кутишимиз тўғримикин? Нега ўзимиз бирор жойда тўпланишиб бир маслаҳат қилмаймиз? Тўпланайлик десак кўпчилигимиз истаган жойга бора оламиз, гаплашайлик десак истаган масалада гаплаша оламиз, қиламиз десак истаган ишимизни қила оламиз.

Ҳамма гап Истак, Хоҳиш, Мақсад ва Интилишларга боғлиқ бўлиб қолган холос. Шу масалалар атрофидаа фикрлар борми? Марҳамат, биз билан баҳам кўринг ўз фикрингизни. Фақат жим ўтирмайлик азиз биродарлар.

Ўзларингиз биласизлар, ҳаёт бу оқар сувдек ўтиб кетаверади, жимгина дарё қирғоғида ўтирсак ҳам, унга қўшилиб ўзимиз ҳам ўша тўфонлар ичра бирга сузсак ҳам. Ҳамма гап ким нимани танлашида - Қирғоқда бир умр ўтириб даарёни оқишини томоша қилишми ёки ўз кема ёки қайиғингни ясаб шу оқим билан бирга оқиб, бу ўткинчи дунёни асли мазмунини у билан бирга оққан ҳолда англаб етишми?

Ҳазратқул Худойберди
2011.04.15
www.stopdictatorkarimov.com

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ - ЖИМ ТУРМАСЛИК Empty Бизнинг сафларимиз

Post by Admin Fri Apr 15, 2011 6:07 am

БИЗНИНГ САФЛАРИМИЗ КУН САЙИН КЕНГАЙИБ ВА КУЧАЙИБ БОРМОҚДА.
Бизларга қўшилишни истаганлар Twitterda қуйидаги биродарлар орқали бизларни топишлари мумкин: @Qoplonbek , @JusticeRebell ,

Facebookda: Abdujalil Boymatov; Jack Rossi, Abutov Muhammadsolih, Mutabar Tadjibaeva Dilsora Fozil ва бошқалар

Admin
Admin

Posts : 1326
Join date : 2010-02-04

http://ihrsu.org

Back to top Go down

Back to top

- Similar topics

 
Permissions in this forum:
You cannot reply to topics in this forum